Account
Muhaddis.uz | Расмий канал

Muhaddis.uz | Расмий канал

© Ўзбекистон мусулмонлари идораси тасарруфидаги Ҳадис илми мактаби (институти) расмий канали Ижтимоий тармоқлардаги барча расмий саҳифаларимиз: taplink.cc/muhaddisuz Саволлар учун: @Muhaddisuzadminbot

Username
@muhaddisuz
Category
Religion
Country
UzbekistanUzbekistan
Subscribers4,841
Avg views per post, 7d724last 7 days
ERR14.95%last 7 days

Average views per post by day

By publication day

Show as table
DateAvg views per post
Nov 26, 2026631
Nov 27, 2026834
Nov 28, 2026470

Most viewed this month

  1. 01
    Views1.7K
    Forwards—
    Reactions11
    Comments—
  2. 02
    Views1.19K
    Forwards—
    Reactions5
    Comments—
  3. 03

    #Тадбирлар #Қуръон_курси ✅ «Қуръони карим ва тажвид» ўқув курсининг 62-давраси якунланди Ҳадис илми мактаби қошида ташкил этилган «Қуръони карим ва тажвид» ўқув курсининг 62-давраси ўз якунига етди. Ўқув курсини муваффақиятли тамомлаган тингловчиларга махсус сертификатлар топширилди. Уч ой давомида тингловчилар Қуръони каримни тўғри тиловат қилиш, ҳарфларнинг махраж ва сифатлари ҳамда тажвид қоидалари бўйича билим ва кўникмаларга эга бўлдилар. Аллоҳ таоло тингловчиларимизнинг олган илмларига барака берсин, Қуръони каримга бўлган муҳаббатларини зиёда айласин! 📌 Маълумот ўрнида: 🔹 Ўқув курсига 18 ёшга тўлган Ўзбекистон Республикаси фуқаролари суҳбат асосида қабул қилинади. 🔹 Тингловчилар махсус журнал асосида рўйхатга олинади ва белгиланган квотага мувофиқ навбат тартибида қабул қилинади. 🔹 60 ёшдан юқори бўлган фуқаролар таълим муассасасининг ички имкониятларидан келиб чиқиб, навбатдан ташқари, алоҳида гуруҳларга қабул қилинади. 🔹 Ўқиш муддати — 3 ой. 🔹 Ўқув машғулотлари Ўзбекистон мусулмонлари идораси томонидан тасдиқланган дастур ва ўқув режаси асосида олиб борилади. Ҳужжатлар соат 09:00 дан 17:00 гача қабул қилинади. 🎓 Ўқув курсини тамомлаган тингловчиларга махсус сертификат берилади. Мазкур сертификат ушбу фанлардан дарс бериш ёки бирор корхона ва ташкилотда фаолият олиб бориш ҳуқуқини бермайди. 📞 Мурожаат учун: +998 66 240 20 51 +998 94 186 19 94 Telegram: @himquronkurs 📍 1-манзил: Самарқанд шаҳри, Халифа Иброҳим маҳалласи, Садриддин Айний кўчаси, 21-уй. Мўлжал: Хўжа Абду Дорун жоме масжиди. 📍 2-манзил: Самарқанд вилояти, Пайариқ тумани, Хўжа Исмоил шаҳарчаси. Мўлжал: Имом Бухорий мажмуаси.

    Photo
    Views773
    Forwards—
    Reactions7
    Comments—
  4. 04

    Қуръон аҳлининг фазилати Аллоҳ таоло бандасининг қалбига Ўз каломини жойлаши энг улуғ неъматлардан биридир. Қуръони каримни ёд олган, уни ўрганиш ва ўргатиш йўлида умрини сарфлаган инсонларнинг фазилати ҳақида кўплаб ҳадислар ворид бўлган. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай деганлар: «إِنَّ لِلَّهِ أَهْلِينَ مِنَ النَّاسِ». قَالُوا: يَا رَسُولَ اللَّهِ، مَنْ هُمْ؟ قَالَ: «هُمْ أَهْلُ الْقُرْآنِ، أَهْلُ اللَّهِ وَخَاصَّتُهُ». «Албатта, Аллоҳнинг инсонлар орасида хос бандалари бор». Саҳобалар: «Эй Аллоҳнинг Расули, улар кимлар?» деб сўрадилар. У зот: «Улар Қуръон аҳли, Аллоҳнинг аҳли ва хос бандаларидир», дедилар (Имом Ибн Можа ривояти). Нақадар улуғ мартаба! Қуръон соҳибини эъзозлаш Аллоҳ таолони улуғлашнинг бир кўринишидир. Қориларнинг қалбида Аллоҳнинг каломи, тилларида эса Унинг муборак оятлари мужассам. Бу шарафга эришиш замирида йиллар давомидаги меҳнат, сабр, тинимсиз такрор ва машаққатлар ётади. Қуръон аҳлини қадрлаш, уларга муҳаббат ва эҳтиром кўрсатиш қалбимиздаги Қуръонга бўлган муҳаббатнинг ифодасидир. Аллоҳ таоло қориларимизнинг илмларига, умрларига ва хизматларига барака берсин. Барчамизни Қуръонни севувчи, унга амал қилувчи ва унинг аҳлини эъзозловчи бандаларидан айласин! t.me/muhaddisuz

    Text
    Views665
    Forwards—
    Reactions10
    Comments—

Latest posts

#27110Photo

#Тадбирлар #Амалиёт Назарий билимдан амалий тажриба сари Ҳадис илми мактабида 4 ва 5-курс талабаларининг амалиётга чиқишлари муносабати билан ташкилий-услубий тадбир ўтказилди. Ўқув режасига мувофиқ, 4-курс талабалари ўрта махсус ислом таълим муассасаларида педагогик амалиётни, 5-курс талабалари эса илмий-тадқиқот марказларида битируволди амалиётини ўтайдилар. Тадбирни Ёшлар билан ишлаш, маънавият ва маърифат бўлими бошлиғи Акмал Юлдашев, Ўқув-услубий бўлим бошлиғи Жасур Акрамов, «Ҳадис илмлари» кафедраси мудири Маҳмуджон Абдураҳмонов ҳамда ўқитувчи Олимжон Абдуллаев олиб боришди. Тадбир давомида амалиётнинг мақсад ва вазифалари, назарий билимларни амалиётда мустаҳкамлаш, касбий кўникмаларни шакллантириш, педагогик маҳорат ва илмий-тадқиқот салоҳиятини ошириш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди. Шунингдек, талабаларга амалиёт давомида ички тартиб-қоидаларга риоя қилиш, ўз вазифаларига масъулият билан ёндашиш ҳамда яратилган имкониятлардан унумли фойдаланиш юзасидан тегишли тавсиялар берилди. Мазкур амалиёт талабаларнинг келгусида малакали педагог ва етук тадқиқотчи сифатида шаклланишларида муҳим босқич бўлиб хизмат қилади. t.me/muhaddisuz

Open in Telegram
Views462−36%vs avg
Forwards—
Reactions2
Comments—
Views growthHide views growth

Views growth

Hours after publication

Show as table
Hours after publicationViews
0 h0
1 h269
4 h400
6 h462
  1. After 1 hour269
  2. After 6 hours462
  3. Total to date462
#27109Video
Views478−34%vs avg
Forwards—
Reactions13
Comments—
Views growthHide views growth

Views growth

Hours after publication

Show as table
Hours after publicationViews
0 h0
2 h228
8 h478
  1. After 6 hours478
  2. Total to date478
#27106Photo

#Тадбирлар #Қуръон_курси ✅ «Қуръони карим ва тажвид» ўқув курсининг 62-давраси якунланди Ҳадис илми мактаби қошида ташкил этилган «Қуръони карим ва тажвид» ўқув курсининг 62-давраси ўз якунига етди. Ўқув курсини муваффақиятли тамомлаган тингловчиларга махсус сертификатлар топширилди. Уч ой давомида тингловчилар Қуръони каримни тўғри тиловат қилиш, ҳарфларнинг махраж ва сифатлари ҳамда тажвид қоидалари бўйича билим ва кўникмаларга эга бўлдилар. Аллоҳ таоло тингловчиларимизнинг олган илмларига барака берсин, Қуръони каримга бўлган муҳаббатларини зиёда айласин! 📌 Маълумот ўрнида: 🔹 Ўқув курсига 18 ёшга тўлган Ўзбекистон Республикаси фуқаролари суҳбат асосида қабул қилинади. 🔹 Тингловчилар махсус журнал асосида рўйхатга олинади ва белгиланган квотага мувофиқ навбат тартибида қабул қилинади. 🔹 60 ёшдан юқори бўлган фуқаролар таълим муассасасининг ички имкониятларидан келиб чиқиб, навбатдан ташқари, алоҳида гуруҳларга қабул қилинади. 🔹 Ўқиш муддати — 3 ой. 🔹 Ўқув машғулотлари Ўзбекистон мусулмонлари идораси томонидан тасдиқланган дастур ва ўқув режаси асосида олиб борилади. Ҳужжатлар соат 09:00 дан 17:00 гача қабул қилинади. 🎓 Ўқув курсини тамомлаган тингловчиларга махсус сертификат берилади. Мазкур сертификат ушбу фанлардан дарс бериш ёки бирор корхона ва ташкилотда фаолият олиб бориш ҳуқуқини бермайди. 📞 Мурожаат учун: +998 66 240 20 51 +998 94 186 19 94 Telegram: @himquronkurs 📍 1-манзил: Самарқанд шаҳри, Халифа Иброҳим маҳалласи, Садриддин Айний кўчаси, 21-уй. Мўлжал: Хўжа Абду Дорун жоме масжиди. 📍 2-манзил: Самарқанд вилояти, Пайариқ тумани, Хўжа Исмоил шаҳарчаси. Мўлжал: Имом Бухорий мажмуаси.

Open in Telegram
Views773+7%vs avg
Forwards—
Reactions7
Comments—
Views growthHide views growth

Views growth

Hours after publication

Show as table
Hours after publicationViews
0 h0
16 h604
26 h773
  1. After 24 hours773
  2. Total to date773
#27101Text

Қуръон аҳлининг фазилати Аллоҳ таоло бандасининг қалбига Ўз каломини жойлаши энг улуғ неъматлардан биридир. Қуръони каримни ёд олган, уни ўрганиш ва ўргатиш йўлида умрини сарфлаган инсонларнинг фазилати ҳақида кўплаб ҳадислар ворид бўлган. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай деганлар: «إِنَّ لِلَّهِ أَهْلِينَ مِنَ النَّاسِ». قَالُوا: يَا رَسُولَ اللَّهِ، مَنْ هُمْ؟ قَالَ: «هُمْ أَهْلُ الْقُرْآنِ، أَهْلُ اللَّهِ وَخَاصَّتُهُ». «Албатта, Аллоҳнинг инсонлар орасида хос бандалари бор». Саҳобалар: «Эй Аллоҳнинг Расули, улар кимлар?» деб сўрадилар. У зот: «Улар Қуръон аҳли, Аллоҳнинг аҳли ва хос бандаларидир», дедилар (Имом Ибн Можа ривояти). Нақадар улуғ мартаба! Қуръон соҳибини эъзозлаш Аллоҳ таолони улуғлашнинг бир кўринишидир. Қориларнинг қалбида Аллоҳнинг каломи, тилларида эса Унинг муборак оятлари мужассам. Бу шарафга эришиш замирида йиллар давомидаги меҳнат, сабр, тинимсиз такрор ва машаққатлар ётади. Қуръон аҳлини қадрлаш, уларга муҳаббат ва эҳтиром кўрсатиш қалбимиздаги Қуръонга бўлган муҳаббатнинг ифодасидир. Аллоҳ таоло қориларимизнинг илмларига, умрларига ва хизматларига барака берсин. Барчамизни Қуръонни севувчи, унга амал қилувчи ва унинг аҳлини эъзозловчи бандаларидан айласин! t.me/muhaddisuz

Open in Telegram
Views665−8%vs avg
Forwards—
Reactions10
Comments—
#27100Photo
Views608−16%vs avg
Forwards—
Reactions8
Comments—

All posts

Connections