Posts of Kun.uz | Расмий канал

newest first

#174470Photo

Cунъий интеллект атрофидаги баҳслар Оқ уйга етиб келди: Трамп Anthropic раҳбари билан учрашди Оқ уй маъмурияти СИ хавфлари борасидаги хавотирлар фонида технология раҳбарлари билан учрашувларга тобора кўпроқ эътибор қаратмоқда. Президент Трамп Anthropic (Claude AI) компаниясининг ҳаммуассиси ва бош директори Дарио Амодей билан хусусий кечки овқат уюштирди. Трамп олдинроқ Амодейнинг сунъий интеллект ривожини секинлаштиришга чақириқларни рад қилганди. 👉 https://kun.uz/kr/41587639 Kun.uz расмий канали

Open in Telegram
Views27,373−88%vs avg
Forwards1
Reactions58
Comments—
#174469Photo

Президент Олимпиада ғолиби бўлган ўзбекистонлик шахматчиларни тақдирлади Олимпиада ғолиби бўлган Ўзбекистон терма жамоаси шахматчилари Нодирбек Абдусатторов, Шамсиддин Воҳидов ва Нодирбек Ëқуббоев «Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган спортчи» фахрий унвони билан, Жавоҳир Синдаров «Фидокорона хизматлари учун» ордени билан, мураббий Рустам Қосимжонов «Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган спорт устози» фахрий унвони билан тақдирланди. 👉 https://kun.uz/kr/75598296 Kun.uz расмий канали

Open in Telegram
Views18,248−92%vs avg
Forwards0
Reactions252
Comments—
#174468Photo

«3,5 йил пул тўладим, ҳали ҳам зарардаман». Нега одамлар кредитга ботиб боряпти? Ўзбекистонда қарз олиш ниҳоятда қиммат. Шунга қарамай, охирги 6 йил ичида жисмоний шахсларнинг банклардаги кредитлари қолдиғи 6 баробарга кўпайиб, 20 млрд долларга етди. Молиявий интизом масаласи ҳар қачонгидан долзарблашиб, борган сари кўпроқ одамлар қийин аҳволга тушиб қолмоқда. Бунга сабаб нима? 📹 ВИДЕОНИ ТОМОША ҚИЛИНГ

Open in Telegram
Views48,483−78%vs avg
Forwards141
Reactions309
Comments—
#174466Video

Тошкентда йўлкира нархида ўзгариш ва Оҳангарондаги боғчада фожиа - маҳаллий дайжест ▪️Оҳангаронда боғча боласи ўлими юзасидан жиноят иши очилди.  ▪️Тошкентда жамоат транспорти йўлкира нархи ўзгарди.  ▪️Газлашмаган ҳудудлар учун электр энергиясига имтиёзли тарифлар ишлаб чиқилади.  ▪️Жиззахда ЙҲХБ инспектори содир этган «авария»да бир киши ҳалок бўлди.  ▪️Хивада «ақлли шаҳар» барпо этиш лойиҳаси бошланади.  🗓 Куннинг муҳим хабарлари билан таништирамиз. 👉 https://kun.uz/kr/05774866 Kun.uz расмий канали

Open in Telegram
Views11,136−95%vs avg
Forwards0
Reactions12
Comments—
#174465Textedited
Views54,534−75%vs avg
Forwards69
Reactions251
Comments—
#174463Photo

Li 9 ва BYD тўқнашуви: ЙТҲдан кўра суди кўпроқ шов-шув бўлган ишда суд қарори эълон қилинди   2025 йил 30 сентябр. Мирзо Улуғбек туманида BYD ва Lixiang L9 машиналари тўқнашди. Li 9 эса катта тезликда келиб, ўз йўналишини ўзгартирган BYD’га тегиб ўтган ва ағдарилиб кетган.    Ушбу тўқнашув машиналар чидамлилигини эмас, кўпроқ Тошкент шаҳар судларидаги одил судловни синовдан ўтказди: дастлабки суд BYD машинаси ҳайдовчиси зиммасига 798 млн сўм моддий зарарни юклаб қўйди, апелляция суди ушбу қарорни бекор қилиб, ишни суриштирувга қайтарди.    ЖИБ Мирзо Улуғбек судида мазкур иш бўйича қарор эълон қилинди: Li 9 ҳайдовчиси МЖтКнинг 3 та моддасида назарда тутилган ҳуқуқбузарликларни содир қилган деб топилди. 👉 https://kun.uz/kr/99880061 Kun.uz расмий канали

Open in Telegram
Views31,338−86%vs avg
Forwards34
Reactions329
Comments—
#174462Photo

Осиё ўйинлари кундалиги. Курашда яна икки олтин Кураш бўйича мусобақа яримфиналида яна ўзбекистонликлар ўзаро тўқнашди; Ўзбекистон бокс жамоасининг яна 4 нафар вакили яримфиналга йўл олди – яримфиналчилар сони ҳозирча 7 нафарга етди. Ўзбекистон ҳозирча олтинлар сонини 12 тага етказган ҳолда тўртинчи ўринни мустаҳкамламоқда. 👉 https://kun.uz/kr/55886620 Kun.uz расмий канали

Open in Telegram
Views63,694−71%vs avg
Forwards1
Reactions371
Comments—
#174461Photo

Ёмғир ёғади 28 сентябр - 4 октябр кунлари Ўзбекистонда об-ҳавонинг кескин ўзгариши қишлоқ хўжалиги ва аҳоли ҳаётига таъсир кўрсатиши мумкин. Ҳафта бошидаги сезиларли салқинлик ва ёғингарчиликдан сўнг дам олиш кунларида ҳаво яна +30…+32 даражагача исиши кутилмоқда. 👉 https://kun.uz/kr/21356300 Kun.uz расмий канали

Open in Telegram
Views9,397−96%vs avg
Forwards41
Reactions34
Comments—
#174460Photo

Кастрациядан қатлгача: дунё мамлакатларида вояга етмаганларни зўрлаганлар қандай жазоланади? Учқўрғонда 5 ёшли қизалоқнинг жинсий тажовузга учраши воқеасига муносабат билдирган фаоллар бундай қилмиш учун жазони кучайтириш кераклигини айтишмоқда. Kun.uz дунёнинг бошқа мамлакатларида бундай жиноят учун қандай жазолар кўзда тутилганини ўрганди. Маълумот учун, Ўзбекистонда ўн тўрт ёшга тўлмаган шахснинг номусига тегиш 20 йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади. 👉 https://kun.uz/kr/84865111 Kun.uz расмий канали

Open in Telegram
Views43,427−80%vs avg
Forwards34
Reactions204
Comments—
#174459Photo

Исроилнинг Миллатлар лигасидаги ўйини можароли кечди Ирландияликлар Исроил футболчиларига қўл беришдан бош тортишди ва биринчи бўлимдаёқ учта гол уришди. 📸 👉 https://kun.uz/kr/48161245 Kun.uz расмий канали

Open in Telegram
Views46,477−79%vs avg
Forwards34
Reactions1,059
Comments—
#174458Videoedited

БААга келгани айтилган Нетаняҳу ва АҚШ базаси атрофидаги «терроризм хавфи» – кун дайжести • Трамп Эрон билан янги музокаралар кутяпти: «Улар келишув тузишни хоҳлаяпти, аммо бу мен тузмоқчи бўлган келишув эмас». • Reutersʼга кўра, Нетаняҳу якшанба куни Абу-Дабида Ол Наҳаён билан учрашган. Исроил ва БАА расмийлари ҳозирча бунга изоҳ бермади; • Британиядаги АҚШ ҳарбий базаси яқинида беш эркак портловчи моддалар ва терроризм билан боғлиқ жиноятларда гумонланиб ҳибсга олинди; • ЖАРда дам олиш кунлари иккита оммавий отишма содир бўлди: камида 27 киши ҳалок бўлди; • Каспий денгизида 14 ҳарбий ўлими ортидан Қозоғистон мудофаа вазири ишдан олинди; • Якшанба куни Россия дронлари Украина бўйлаб зарбалар берди: камида 5 киши ҳалок бўлган. 👉 https://kun.uz/kr/62868581 Kun.uz расмий канали

Open in Telegram
Views37,406−83%vs avg
Forwards1
Reactions58
Comments—
#174456Photo

Оҳангаронда боғчада ҳашаротларга қарши дори ичиб қўйган 3 ёшли бола вафот этди   Бола зудлик билан Оҳангарон шаҳар тиббиёт бирлашмасига олиб борилган. Аммо унинг ҳаётини сақлаб қолишнинг имкони бўлмаган.   Дастлабки маълумотда боланинг бувиси боғчада ошпаз бўлиб ишлагани, ҳодиса тарбияланувчи бувисининг ёнига, ошхонага кирган вақтда содир бўлганлиги айтилган.   Ҳозирда хавфли восита боланинг қўлига қандай тушиб қолгани ҳамда уни сақлаш учун ким масъул бўлгани ўрганилмоқда. 👉 https://kun.uz/kr/00202518 Kun.uz расмий канали

Open in Telegram
Views65,599−70%vs avg
Forwards341
Reactions649
Comments—
#174455Photo

Таиландга визани қандай олиш мумкин? 2026 йил 15 сентябрдан бошлаб Ўзбекистон фуқаролари Таиландга бориш учун виза олиши керак. Энди визани олдиндан Thai e-Visa тизими орқали расмийлаштириш, консуллик йиғимини эса Москвадаги Таиланд элчихонасида тўлаш керак. Қандай ҳужжатларни тайёрлаш, аризани тўлдириш, йиғимни тўлаш ва учишдан олдин нималарни амалга ошириш кераклигини кўриб чиқамиз. 👉 https://kun.uz/kr/27716220 Kun.uz расмий канали

Open in Telegram
Views40,401−82%vs avg
Forwards103
Reactions109
Comments—
#174454Photo

Жиззахда ЙҲХБ инспектори содир қилган ЙТҲда бир киши ҳалок бўлди. Ходим машинани маст ҳолда бошқаргани айтилмоқда   Ҳодиса Зомин туманида содир бўлган. Жиззах вилояти ЙҲХБ инспектори бошқарувидаги Lacetti қайрилиб олаётган юк машинаси ортида тўхтаган иккинчи Lacetti’га келиб урилган. Оқибатда ўртада қолган машинада йўловчи сифатида кетаётган 35 ёшли эркак вафот этган.   Инспектор машина бошқаруви пайтида спиртли ичимлик таъсирида бўлгани айтилмоқда. 👉 https://kun.uz/kr/62297959 Kun.uz расмий канали

Open in Telegram
Views61,499−72%vs avg
Forwards136
Reactions411
Comments—
#174453Photo

Ҳафта давомида жойларда ёмғир ёғиши кутилмоқда Жорий ҳафтада ҳаво ҳарорати кун сайин пасайиб, ёмғир ёғиши кутилмоқда. Душанба ва сешанба кунлари илиқ бўлади, 30 сентябр ва 1 октябрда аксарият ҳудудларда ёмғир ёғади. Тоғларда кучли ёғингарчилик бўлиб, баландликларда қорга айланиши ва шамол кучайиши мумкин. 👉 https://kun.uz/kr/29230237 Kun.uz расмий канали

Open in Telegram
Views30,244−86%vs avg
Forwards104
Reactions81
Comments—
#174452Video

Саида Мирзиёева БАА Президенти Шайх Муҳаммад бин Зоид Ол Наҳаён билан учрашди Kun.uz расмий канали

Open in Telegram
Views66,585−70%vs avg
Forwards35
Reactions777
Comments—
#174451Photoedited

Роналду захирада қолди, Германия ўйинида сенсация Миллатлар лигасида 2-тур учрашувлари старт олди. Миллий жамоаларда жароҳатлар тўхтамаяпти. 👉 https://kun.uz/kr/93109025 Kun.uz расмий канали

Open in Telegram
Views11,337−95%vs avg
Forwards2
Reactions15
Comments—
#174450Photo

“Бизнинг армиямиз ўтган асрда қолиб кетган”. Тўқаев Қозоғистонда ҳарбий ислоҳотлар ўтказишга буйруқ берди Қозоғистон Мудофаа вазирлигидаги ишлар ҳолатини комплекс текшириш бошланди. Тўқаев унвон ва лавозимлар жавобгарликдан озод этиш учун асос бўла олмаслигини таъкидлади. У Каспий денгизидаги машғулотларда 14 нафар ҳарбий ҳалок бўлишини офицерлар, жумладан, генералларнинг касбий малакасизлиги оқибати деб атади. 👉 https://kun.uz/kr/51775289 Kun.uz расмий канали

Open in Telegram
Views10,095−95%vs avg
Forwards0
Reactions84
Comments—
#174449Photo

🚀 МАРКАЗИЙ ОСИЁДА БИРИНЧИ МАРТА! CAIHE 2026 — қурилиш асбоб-ускуналари халқаро кўргазмаси. 📅 24–26 ноябрь 2026 📍 Тошкент, “Ўзэкспомарказ”, 3 ва 4-павильонларида ҲОЗИРОҚ БEПУЛ РЎЙХАТДАН ЎТИНГ!👇 👉 https://kun.uz/kr/65434390 Реклама

Open in Telegram
Views25,312−88%vs avg
Forwards22
Reactions19
Comments—
#174448Photo

Тошкентда жамоат транспорти тарифлари оширилди 2026 йил 1 октябрдан Тошкент шаҳрида автобус ва метрода бир марталик қатнов учун электрон тўлов 2 500 сўм этиб белгиланди. Нақд пулда тўлаш тарифи 3 000 сўмлигича қолади. Шунингдек, транспорт карталари учун тариф пакетлари ва бир соат ичида транспорт алмаштиришдаги чегирмалар тасдиқланди. 👉 https://kun.uz/kr/03611714 Kun.uz расмий канали

Open in Telegram
Views47,379−78%vs avg
Forwards241
Reactions339
Comments—
#174447Photoedited

Тошкент вилоятининг беш ҳудудида зилзила сезилди 28 сентябр куни соат 09:03 да Тошкент вилоятининг Пискент туманида 3,6 магнитудали зилзила қайд этилди. Ер силкиниши Олмалиқ шаҳрида 3 балл, вилоятнинг бошқа қатор ҳудудларида эса 2–3 баллгача сезилди. 👉 https://kun.uz/kr/87278798 Kun.uz расмий канали

Open in Telegram
Views40,354−82%vs avg
Forwards102
Reactions104
Comments—
#174446Photo

Йирик истеъмолчилар учун кундузи электр энергияси арзонлашади Янги тартибга кўра, соат 09:00 дан 17:00 гача бўлган ярим тиғиз даврда электр энергияси учун тўловда базавий тарифга нисбатан 1,5 баравар камаювчи коэффициент қўлланилади. Бу амалдаги тариф бўйича 1 кВт⋅соат учун 1100 сўмдан эмас, 733 сўмдан. Тунги даврда — соат 22:00 дан 06:00 гача базавий тариф амал қилади. 👉 https://kun.uz/kr/29846259 Kun.uz расмий канали

Open in Telegram
Views15,733−93%vs avg
Forwards30
Reactions49
Comments—
#174445Photo

Kia Sonet Prime Ўзбекистонда Sonet оиласини кенгайтирмоқда Кроссовер ифодали дизайн, диагонали 10,25 дюйм бўлган иккита дисплей, ҳайдовчига ёрдам берувчи тизимлар мажмуаси ва янада қулай салонга эга бўлди. Sonet Prime Ўзбекистон бозорида аллақачон тақдим этилган Kia Sonet’ни тўлдиради — ҳар икки модель бир вақтнинг ўзида сотилади. 👉 https://kun.uz/kr/83328855 Реклама

Open in Telegram
Views23,362−89%vs avg
Forwards21
Reactions47
Comments—
#174444Photo

«Москвага отланган» Зеленский, БМТда «бомба-пейжер» кўрсатган Нетаняҳу – ҳафта дайжести 🔘 БМТда қайноқ ҳафта: Нетаняҳу ҳаммани айблаб, Ливанда портлатилган пейжердан кўрсатди. Зеленский «Москвага ракетада боришини» айтди. 🔘 Эрон президенти Америкада! Икки давлат йил бошидан буён ўзаро уруш ҳолатида. 🔘 Зеленский Путинни «patient zero» деди. Тиббиётда вирус, инфекция тарқалиши бошланган бемор шундай аталади. 📹 БАТАФСИЛ YOUTUBE'ДА КЎРИНГ

Open in Telegram
Views85,219−61%vs avg
Forwards14
Reactions106
Comments—
Views growthHide views growth

Views growth

Hours after publication

Show as table
Hours after publicationViews
0 h34,987
6 h85,219
  1. After 1 hour34,987
  2. After 6 hours85,219
  3. Total to date85,219
#174443Photo

Экспертлар ҳамжамияти болаларга қарши жиноятлар учун жавобгарликни кучайтириш курсини қўллаб-қувватлади Президент Администрацияси раҳбари Саида Мирзиёева Наманган вилояти Учқўрғон туманида 5 ёшли қизалоқ жабрланган фожиа юзасидан ўзининг Telegram-каналида муносабат билдириб,  бундай даҳшатли жиноятлар учун жавобгарликни имкон қадар кучайтириш зарурлигини таъкидлади. Баёнот юристлар, ҳуқуқ ҳимоячилари ва жамоатчилик фикри етакчилари ўртасида кенг акс садо берди. 👉 https://kun.uz/kr/83614409 Kun.uz расмий канали

Open in Telegram
Views142,831−35%vs avg
Forwards60
Reactions466
Comments—
Views growthHide views growth

Views growth

Hours after publication

Show as table
Hours after publicationViews
0 h34,999
7 h142,831
  1. After 1 hour34,999
  2. After 6 hours142,831
  3. Total to date142,831
#174442Video

«Дипломнинг ўзи етарлими?»: битирувчининг меҳнат бозоридаги натижаси қандай баҳоланмоқда? Олий таълимни тамомлаб, диплом олиш — жараённинг якуни эмас. Битирувчининг ишга жойлашиши, даромади ва бандлиги барқарорлиги ҳам таълим натижасини баҳолашда муҳим. Шу боис абитуриент ва ота-оналар учун ҳам муҳим савол бор: қайси ОТМ битирувчиси меҳнат бозорида кўпроқ имкониятга эга? «Битирувчи сифати индекси» нимани кўрсатади? Битирувчининг ишга жойлашиши унинг ўз мутахассислиги бўйича ишлаётганини ҳам англатадими? Университетларда берилаётган билим ва кўникмалар иш берувчилар талабига қанчалик мос? Kun.uz таълим соҳаси вакиллари билан ушбу мавзу юзасидан суҳбатлашди. 📹ТЎЛИҚ СУҲБАТНИ ТОМОША ҚИЛИНГ

Open in Telegram
Views191,298−13%vs avg
Forwards185
Reactions30
Comments—
Views growthHide views growth

Views growth

Hours after publication

Show as table
Hours after publicationViews
0 h11,240
9 h191,298
  1. Total to date191,298
#174441Photo

Осиё ўйинлари кундалиги. Курашда икки олтин олинди Кураш бўйича мусобақада яримфинал баҳси ўзбекистонлик курашчилар дуэлига айланди. Бу вақтда Ўзбекистон бокс жамоасида йўқотишлар бошланган. Шу билан бирга, ўзбекистонлик боксчилардан уч нафари яримфиналга чиқиб, медал масаласини ҳал қилди. Олдинги Осиё ўйинларида сабля бўйича жамовий баҳсларда чемпион бўлган қиличбозлар тўртлиги бу сафар бронза билан кифояланди. Осиё ўйинлари арафасида спорт фуқаролигини ўзгартириб, Ўзбекистон номидан қатнашган Анастасия Бахтирева ва Виолетта Евенко эса (ҳар иккиси ҳам Европа чемпионлари) синхрон сузиш бўйича мусобақада натижа кўрсата олмади. Ўзбекистон делегацияси бугун жами 4 та медал (2 олтин, 2 бронза) қўлга киритди. Ўзбекистон ҳозирча турнир жадвалида 10 та олтин, 17 та кумуш ва 11 та бронза билан тўртинчи ўринда бормоққда. 👉 https://kun.uz/kr/41071336 Kun.uz расмий канали

Open in Telegram
Views197,525−10%vs avg
Forwards54
Reactions215
Comments—
Views growthHide views growth

Views growth

Hours after publication

Show as table
Hours after publicationViews
0 h29,951
10 h197,525
  1. After 1 hour29,951
  2. Total to date197,525
#174440Photo

Россия ва НАТО: Болтиқбўйи давлатлари учун хавф борми? Путин Россиянинг НАТОга ҳужум қилиш нияти йўқлигини айтмоқда. Шу билан бирга, Болтиқбўйидаги русийзабон аҳоли билан боғлиқ вазиятга Россия халқаро ҳуқуқ ва гуманитар асосда жавоб бериши мумкинлигини таъкидламоқда. НАТОнинг шарқий қанотидаги давлатлар эса Россиядан хавотирда. Полша ва Россия вакиллари ўртасидаги кескин баёнотлар ҳам вазиятни янада кескинлаштирмоқда. Бу масалада экспертлар фикрлари ҳам турлича, айримлар Россия хавфини жиддий деб баҳоласа, бошқалар бундай хавотирлар ортиқча бўрттирилаётганини айтмоқда. 📹 СУҲБАТНИ ТОМОША ҚИЛИНГ

Open in Telegram
Views198,417−10%vs avg
Forwards23
Reactions61
Comments—
Views growthHide views growth

Views growth

Hours after publication

Show as table
Hours after publicationViews
0 h31,967
11 h198,417
  1. After 1 hour31,967
  2. Total to date198,417