Forwarded from Андижон вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати
Андижон ва Ляонин вакиллари саноат кооперацияси ва қўшма инвестиция лойиҳаларини муҳокама қилдилар Аввал хабар берганимиздек, Андижон вилояти ҳокими Шуҳратбек Абдураҳмонов бошчилигидаги делегация айни кунларда Хитой Халқ Республикасида хизмат сафари билан бўлиб турибди. Ташриф доирасида ташкил этилган бизнес-форумда икки ҳудуднинг етакчи тадбиркорлари ҳамда давлат идоралари масъуллари B2B ва B2G форматларида амалий музокаралар ўтказдилар. Учрашувлар давомида саноат корхоналари ўртасида тўғридан-тўғри кооперация алоқаларини йўлга қўйиш, истиқболли қўшма инвестиция лойиҳаларини ҳаётга татбиқ этиш ва савдо-иқтисодий ҳамкорлик кўламини кенгайтириш масалалари атрофлича кўриб чиқилди. Мулоқот иштирокчилари мазкур йўналишлар бўйича ўзларининг аниқ таклиф ва ташаббусларини тақдим этдилар. Таъкидлаш жоизки, Ляонин Хитойнинг йирик саноат провинцияларидан бири бўлиб, Шэньян шаҳри унинг муҳим технологик ва иқтисодий маркази саналади. Провинциянинг ривожланган саноат инфратузилмаси, кўп тармоқли ишлаб чиқариш салоҳияти, малакали кадрлари ҳамда илмий имкониятлари Андижон вилояти билан саноат кооперациясини чуқурлаштириш, сармоя жалб этиш ва янги қўшма корхоналарни ташкил этиш учун кенг замин яратади. Нуфузли форум якунида саноат, қишлоқ хўжалиги, энергетика, транспорт-логистика, ахборот технологиялари, туризм ҳамда таълим соҳаларида ўзаро англашув меморандумлари расман имзоланди. Томонлар эришилган келишувларни қисқа муддатларда амалий босқичга ўтказиш мақсадида қўшма ишчи гуруҳларни шакллантириш ва лойиҳалар ижросини мунтазам мониторинг қилиб боришга келишиб олдилар. Andijan.uz|Facebook|Instagram|Youtube|X|Lotin
Open in TelegramViews growthHide views growth
Views growth
Hours after publication
Show as table
| Hours after publication | Views |
|---|---|
| 0 h | 0 |
| 1 h | 305 |
| 5 h | 617 |
| 6 h | 669 |
- After 1 hour305
- After 6 hours669
- Total to date669













