Jonixonov
Average views per post by day
By publication day
Show as table
| Date | Avg views per post |
|---|---|
| Nov 2, 2026 | 1,510 |
| Nov 3, 2026 | 1,010 |
| Nov 4, 2026 | 903 |
| Nov 6, 2026 | 4,460 |
| Nov 7, 2026 | 1,510 |
| Nov 8, 2026 | 956 |
| Nov 12, 2026 | 757 |
Most viewed this month
- Views4.46KForwards—Reactions49Comments—
- Views1.51KForwards—Reactions29Comments—
- Views1.51KForwards—Reactions55Comments—
- Views1.01KForwards—Reactions27Comments—
Latest posts
Ҳаётга ўз деразангдан боқасан. Сенга фақат деразанинг сен турган тарафи аён, холос. Ҳаммани шу ердан туриб таҳлил қиласан. Иссиқдан туриб, совуқдагиларга, салқинда туриб, жазирамадагиларга ҳукм чиқарасан. Илтимосингни бажармадими? Аблаҳ экан! Чақирганингда келмадими? Лафзсиз экан! Сени мақтамадими? Нонкўр экан! Бахтлими? Сен туфайли. Бахтсизми? Ўзи айбдор! Омадлими? Уни сен кўтардинг! Синдими? У шунга лойиқ! Бойиб кетдими? Бу - сени пулларинг! Бир тийинга зорми? Меҳнат қилсин! Кўрдингми? Ҳаммасини ўз деразангдан туриб ҳал қиласан!!! Аслида ҳаммасининг жавоби битта! Сен худбинсан! Яхшиликларни ўзингдан деб биласан. Ёмонликларни эса бошқалардан. Кўчага чиққин демайман. Лоақал деразангни очиб кўр.
Open in Telegram❗️Пенсияга чиққан одамга қандай имтиёзлар берилади? Пенсия идорасидан унга хат келади: "Сиз нафақага чиқдингиз. Бизга банкдаги ҳисоб рақамингизни юборинг. Сизга ойлик нафақангизни ўтказиб турамиз. Агар сизда муаммо бўлса, мана шу рақамга боғланинг. Сиз билан гаплашиб олиш учун вақт белгилаймиз. Сизга қуйидаги имтиёзлар бор: 1. Уй ёки ҳовлининг ижара нархи туширилади. 2. Сиз учун ижарани тўлашга ойлик ёрдам бор. 3. Ижтимоий таъминот идорасидан маскан сўрашга ҳаққингиз бор. 4. Электр ва алоқалар арзонлашади. 5. Тиббий хизматлар бепулга яқинлашади. 6. Сизга ҳар ой тиббий текширувдан ўтишни сўраб қоғоз келади. 7. Сизга ҳар ой бир идишда анализлар топшириш учун воситалар келади. Сиз анализларни юборгач бир неча кунда жавобларни оласиз. 8. Тиш шифокори сиз учун деярли текин. Агар тиш дўхтири сиздан олти ойда бир хабар олмаса сизга жарима тўлайди". ! Ҳа, Белгияда шундай экан.
Open in TelegramХуррам Султон "алла"си Кимдир кўчадаги тиланчиларга, айниқса лўлиларга садақа қилмаслик керак, улар ёлғончи бўлади, дейишса, ичимдан ғижиниб қўярдим: «Берганинг арзимаган пул, мунча миннат қиласан?» Чунки «тепадаги қўл пастдаги қўлдан устун, унинг савоблари кўп» деган ҳикматни эшитиб улғайганмиз. Кеча шаҳримиздаги гавжум чорраҳалардан бирида тургандим, ёнимга бола кўтарган бир аёл келди. Лўли эмас — чиройли, хушрўйгина. Светофор қизили анча ёниб туриши рақам орқали кўриниб турарди, шу боис беихтиёр унинг боласига айтаётган гапига қулоқ солдим. У оддий алла айтмаяпти экан. «Муҳташам юз йил» сериалидаги Хуррам Султоннинг болаларига айтган ўша машҳур қўшиғи оҳанги қулоғимга чалинди. Аёл пул сўради. Унга пул чиқариб бердим. У ташаккур айтиб, ёқимли табассум ила ўз йўлида давом этди. Орадан уч-тўрт кун ўтиб, танишлар билан бир кафеда ўтиргандик. Ён атрофдаги даврага кўзим тушиб, ўша аёлни кўриб қолдим. «Ўхшатдиммикин?» деб синчиклаб қарадим — ҳа, ўша эди! Жуда чиройли кийинган, ёшгина йигит-қизлар билан хушчақчақ ўтирибди. Бир пасдан кейин ташқарига чиқиб қайтаётсам, у ўша машҳур қўшиғини дўстларига айтиб бераётган экан. Атрофидагилар «Яна, яна!» деб қарсак чалишарди. У эса сархушлигидан бутун кафени бошига кўтариб кулар эди. Бирдан кўзи менга тушиб қолди. Аввал ниманидир эслагандай бўлди-ю, чорраҳадаги ўша қисқа учрашувимиз ёдига тушди шекилли, юзини яширишга уринди. Лекин фойдаси йўқ эди. Ва чорраҳадаги пулни олгандан кейин кўрсатган сирли табассуми ўрнини совуқ кулги эгаллаганди. Бу билан гўёки: «Менинг борим шу, қандай қабул қилсангиз, ўзингизга ҳавола», дегандек эди. ... Сиз бу каби вазиятларда ўзингизни қандай тутган бўлардингиз? Мен, масалан, муттаҳамдир, ёлғончидир, муҳтождир — билмайман, аммо кунига шундайлар ўн марта дуч келса, ўновига ҳам пул узатаман. Раҳмдилликми бу ё, айбми?
Open in TelegramҚайтар дунё Айримлар ўзига бино қўйиб яшайди. Эртасини ўйламай, тилига келганини гапириб, қўлидан келган озорини аямасдан тарқатиб юришади. Улар ўзларини ҳеч қачон енгилмайдиган, қилмишлари жавобсиз қоладиганлар қаторида кўришади. Ҳолбуки, ҳар бир сўз, ҳар бир дилозорлик — йўқолиб кетмайди, эгасининг "номаи аъмоли"га ёзилиб бораверади. Бундан анча йиллар муқаддам бир воқеа бўлган эди. Элнинг оғир-енгилини кўтариб, ҳар доим хизматида югуриб юрган ёши улуғ бир оқсоқол бўларди. Халқнинг ҳурматига сазовор бўлган бу инсонга бир куни қишлоқдошларидан бирининг гаплари ботди. Ўша кимсанинг кўксида нима бор эди — ҳасадми, ўзини кўз-кўз қилишми, хуллас, эл-улус йиғилиб ўтирган бир даврада кекса oқсоқолни атай ерга уриб, камситмоқчи, ҳамманинг олдида шарманда қилмоқчи бўлди. Ёши улуғ одамнинг юзига урилган ўша асоссиз сўзлар, пичинг ва кулгилар ўша онда барчани ноқулай аҳволга солиб қўйди. Оқсоқолнинг кўзлари ёшланиб, кўнгли қаттиқ оғриди. У ҳеч нарса демади, жавоб қайтармади, фақатгина осмонга бир марта маъноли қараб қўйди, холос. Лекин ўша кўз ёш ва оғриган кўнгил жавобсиз қоладими? Вақт ўтди. Ўша оқсоқолни эл олдида хароб қилмоқчи бўлган, дили пок инсоннинг ўтига ўт қалаб, завқланган кимсанинг асл башараси аста-секин фош бўла бошлади. Одамлар ундан аллақачон юз ўгириб кетишди. На тўйларга чақирадиган, на хурсандчилигига қўшадиган бўлди. Ҳатто қўшнилари ҳам салом-аликни йиғиштириб, кўчада кўрса йўлини ўзгартирадиган даражага етди. У ҳатто касал бўлмаган пайтларида ҳам одамларнинг кўзига қaрай олмас, бирор маъракага боришга юзи чидамас эди. У одамлар орасида юрганда ҳам аллақачон ёлғиз, руҳан ўлик эди. Бу — одамларнинг ундан тириклайин воз кечгани чинакам жазо эмасми?! Кейин эса уни оғир бир дард ётоққа михлади. Лекин тақдирни қарангки, уни ўлим ҳам осонликча ўз бағрига олмади. Тирик бўлиб — тирик эмас, тузалса — оёққа туролмайдиган, кунни кечга улаб ётадиган ғариб бир ҳолатга тушди. Кунларнинг бирида ўша беморнинг фарзандларидан бири билан тасодифан гаплашиб қолдим. Йигитнинг кўзларидаги чарчоқни, юрагидаги қаҳрни кўриб одам чўчийди. У оғир хўрсиниб, шундай деди: — Отам тезроқ ўлса-ю, биз ҳам қутулсак эди... Шунчалар жонга тегдики, ҳаммамизни куйдириб битирди... Ана қайтар дунё! Ўз вақтида бировнинг отасини, эл ҳурмат қилган кексанинг кўнглини синдириб, шарманда қилган одам бугун очликда эмас, кўпчиликнинг нафратида, ўз фарзандларининг тилидан "тезроқ ўлса-қутулсак" деган ўкирик билан ётибди. Ўша болалар отасига душман эмас, аммо қилмишнинг оғирлиги, уқтирилган ёвузлик оиладаги меҳрни ҳам сўндириб қўйган экан. Ким бировнинг кўнглини вайрон қилса, охир-оқибат нафақат элдан, балки ўз оиласи, ўз жигарининг меҳридан ҳам жудо бўлиб яшай олмаслигига бундан ортиқ яна қандай далил керак? Ғофиллар шуни ўйламайдилар. Улар ёмонлик қилиб, ўтиб кетади деб ўйлашади. Йўқ, ёмонлик ерда ётмайди. У бир куни эгасининг эшигини пойлайдиган, унинг бошига енгиб бўлмас изтироб соладиган аччиқ бир ҳақиқатдир.
Open in TelegramТелефон, ижтимоий тармоққа шунчалик ўрганиб қолдикки, усиз ишимизни ҳам тасаввур қилиб бўлмай қолди. Мен буни ўн кун умуман ишламаган телефоним мисолида яна бир карра англаб етдим. Ҳар ишда ҳикмат бор, деганлари тўғри экан: мен шу баҳона одамгарчилик, меҳр-оқибат ва асл инсонийлик тушунчалари устида жиддий ўйлаб кўришга мажбур бўлдим. Хуллас, телефоним кутилмаганда ишдан чиқди. Шаҳaрдаги бир нечта усталарга бордим. Ҳар бири ҳар хил гап айтди: "Блокланган", "Бир ҳафтадан кейин келинг", деб яхшигина сарсон қилишди. Айтган вақтида борсам, яна баҳона топиб, масъулиятни четга суришди. Наф йўқ, вақт кетди, асаб бузилди. Шундай кунларнинг бирида танишларимдан бири: "Фалон жойда бир йигит бор, ўшанга кўрсатинг", деб йўл кўрсатишди. Бордим. Уста бола — Отабек исмли йигит экан. Тўғриси, унинг жисмоний ҳолатига қараб бироз иккиландим. У ногирон экан. Аммо Отабекнинг хушмуомаласи, самимий юз ифодаси ва муомаласидаги илиқлик дарҳол диққатимни тортди. Бир ҳафта ўн кун давомида бошқаларнинг боши берк кўчага киритиб қўйган муаммосини у атиги икки-уч минутда ҳал қилиб берди! Аллоҳ таоло унга шунчалик ўткир заковат, қўл енгиллиги ва ақл ато этган экан, қойил қолдим. Хизмати ҳаққини сўрадим, арзимаган пул айтди. Кўнглим бўшаб, қўшимча равишда ҳаққини бердим ва миннатдорлик билдирдим. У эса табассум билан: "Ака, яна шунақа муаммолар бўлса, бемалол келаверинг", деди. Йўл-йўлакай ўйлаб кетдим: Одамлар бор — қўл-оёғи бутун, ақли бутун, тўрт мучаси соғ, лекин бировга ёрдам бергиси келмайди, ишингизни битириш ўрнига баттар чигаллаштиради. Биз жисмоний имконияти чекланган деб қарайдиган баъзи инсонлар эса қалбига сиғмаган улкан меҳр ва очиқ кўнгил билан шундай эзгуликларни қилиб юришибди. Асл ногиронлик — тана заифлигида эмас, балки юракнинг қотиб қолганида, виждоннинг кўрлиги ва беғамлигидадир. Отабекка ўхшаган қалби бутун, қўли очиқ ва касбига уста инсонларимиз кўп бўлсин. Барака топинг, Отабек уста! Сиз мен учун камтарлик, маҳорат ва яхшилик бўйича ибрат тимсолисиз...
Open in TelegramТаржимаси: Инсон дунёга юмшоқ ва эгилувчан бўлиб келади, вафот этгач эса қаттиқ ва қотиб қолган бўлади. Ўсимликлар нозик ва эгилувчан бўлиб унади, қуриб ўлгач эса мўрт ва қуруқ бўлиб қолади. Шундай экан, қаттиқ ва муросасиз бўлган киши — ўлим тарафдоридир. Юмшоқ ва мослашувчан бўлган киши эса ҳаёт тарафдоридир. Қаттиқ ва букилмас нарса синади. Юмшоқ ва эгилувчан нарса эса ғолиб келади. — Лао Цзи “Атом одатлар” китобидан
Open in TelegramДон Корлеоне ва мен Бугун кун ўртасида бир номдор китоб дўконига кирдим. Мақсад — Марио Пьюзонинг машҳур «Чўқинтирган ота» (The Godfather) асарини топиш. Пештахта ортида 45–50 ёшлардаги, қарашларидан анча босиқ бир киши ўтирибди. — Ассалому алайкум. «Чўқинтирган ота» асари борми? — сўрадим. Сотувчи ака «Ҳозир, иним, қараб кўрай-чи», деганча жавонларни, компьютер базасини обдон қидира кетди. Базани кавлаяпти, жавондаги китобларни кўряпти... Бироз вақт ўтди. Шу аснода менга бир қараб олди-да, ниҳоятда самимий ва жиддий қиёфада сўраб қолди: — Ўзи бу китобни қачон ёзувдингиз? ... Бир муддат қотиб қолдим. На нафас олишни биламан, на нима деб жавоб беришни! Хаёлимдан бир сонияда дунёнинг бутун суюкли ёзувчилари, Голливуд фильмлари, Сицилия мафияси ва Марио Пьюзонинг сиймоси ўтди. Ичимда: «Ҳа, ака, ўша йиллари Италияда юрганимда, бир пиёла чой устида қоралаб қўйгандим. Аслида Дон Корлеоне — менинг қўшним бўлади», дегим келди-ю, лекин тилимни тишладим. Кулай десам — ака жуда самимий, кулмай десам — вазиятнинг ўзи мафия ҳақидаги энг зўр комедия сценарийси! Китобни тополмадик, лекин дўкондан чиқиб, анчагача табассум қилиб юрдим. Аслида, мана шундай кутилмаган саволлар ҳам ҳаётнинг бир жозибаси. Сотувчи ака мени машҳур асар муаллифига чиқариб қўйганидан ғурурланиш керакдир, балки? Фақат бир нарса ўйга солади: китоб дўконида ўтирган одам «Чўқинтирган ота»ни меники деб ўйлаган бўлса, эртага Шекспирни сўрасам, «Гамлетни қачон тугатгандингиз?» деб сўрамасмикин?.. Нима бўлганда ҳам, китобга ва унинг муаллифларига бўлган ҳурмат ҳеч қачон йўқолмасин. Шунчаки, баъзида китоб ўқишдан олдин уни ким ёзганига ҳам бир қараб қўйиш зарар қилмайди! Беихтиёр ўқувчилик йилларимни эсладим. Маҳалламизда мўъжазгина кутубхона бор эди. У ерга китоб сўраб борсам, Шоҳида исмли кутубхоначи опа сўралган китобни ким ёзганию, мазмун мундарижасигача айтиб берар, шу тариқа китоб ўқимайман, деганни ҳам қизиқтириб қўярди. Қачон борсам, опа китоб мутолаа қилиб ўтирган бўларди... "Чўқинтирган ота" китобини кўп ўқиганман. Ҳар гал ўқиганда, бошқача таъсирланаман. Яқинда Қуёшлидаги бозордан харид қилгандим. Уйга келиб беш олти бет ҳам ўқий олмадим. Биринчидан, ғиж-ғиж хато, қолаверса, таржима ўта чучмал ва ғализ. Аввалги таржимонларнинг тили ва масъулиятига тасанно айтиш керак. Юқоридаги кутубхонага балки ўша асл таржимадаги нусха чиқиб қолар, деб борсам, у ерда "беморим" нинг ўзига "табиб" керак экан.
Open in Telegram