"Бегона " деб номланган янги ҳикоямиз учун ёпиқ канал ташкил этдик. Ҳикоя тугатилган. Асар ёпиқ каналга тўлиқ жойланди. Асосий каналда ҳам бир қисмдан бериб борилади. Ёпиқ каналга аъзо бўлишни истасангиз, ўн беш минг сўм пулни 5614681215971320 картага ташланг ва скриншот қилиб @Salxodjayeva.га юборинг. https://t.me/ijod_sehri21
Open in Telegram
🌸ИЖОД СЕҲРИ🌸 ФЕРУЗА САЛХОДЖАЕВА (Феруза Баҳодир қизи)
"Халқ таълими аълочиси", олий тоифали устоз, Қозоғистон Республикаси " Дўстлик" медали соҳиби, ёзувчи Феруза Салходжаева Баҳодир қизининг ижодий, маърифий, адабий канали
Average views per post by day
By publication day
Show as table
| Date | Avg views per post |
|---|---|
| Nov 23, 2026 | 6,230 |
| Nov 24, 2026 | 5,898 |
| Nov 25, 2026 | 4,448 |
| Nov 26, 2026 | 3,390 |
Most viewed this month
- 01Views11.6KForwards—Reactions154Comments—
- 02Views8.16KForwards—Reactions385Comments—
- 03Views6.23KForwards—Reactions377Comments—
- 04Views5.63KForwards—Reactions496Comments—
Latest posts
Бегона 14-қисм Ҳа, бир гапни айтмабман. Ҳаётимдан оз бўлса ҳам хабарингиз бор. Доим ўз пулим бўлган. Ошхонада дастёр бўлиб ишлаганимда ҳам, мактабда дарс берганимда ҳам топганимни ўзим истаганча тасарруф қилганман. Истасам, йиққанман, истасам, эҳтиёжимга ишлатганман. Қайнонамнинг илк ойдаёқ —Ойлигингизни олдингизми? —деган саволига шоша-пиша —Йўқ,эрта-индин тушиб қолади, —деб жавоб берганман. —Ҳа, яхши олиб келиб берарсиз! Ўшанда анқайиб қолган бўлса керак, "тушунтириб" берганди. —Бу уйда ҳамманинг топгани ўртада! —Ҳа, ҳа, албатта, дея пайдар-пай бош силкиб қўйгандим. Кейин маошим тушган куниёқ пластик картамни қўш-қўллаб топширган эдим. Бир оғиз раҳмат ҳам айтмай, ортига бурилиб кетганди у. Эртасига бўлса —Мана картангиз, пулини ечиб олдим, —деган эди. Ишга кетаётиб текширсам, охирги тийинига ечиб олинган ҳисобим ноль рақамини кўрсатиб турар, ўзимга лоақал юз минг сўм қолмаган эди. Тошкентга келганимдан бери пулсиз қолмаган эдим. Роса алам қилди, устоз. Устозликнинг машаққатини биласиз. Асабларимизни сарфлаб азоб билан топамиз ўша пулларни. Айниқса, шаҳар болалари инжиқ, эркатой, ўзича доно. Ҳар бир гапингни ўйлаб гапиришинг, ҳар битта саволга тайёр туришинг керак. Аввалига роса жаҳлим чиқди, текинга ишлаётгпним алам қилди, кейин пулсизликдан қийнала бошладим. Мактабнинг ўз қонун-қоидалари бор. Байрамлар яқинлашаверса, юрагим пўкиллаб туради. Лўппи юзлари кулиб турадиган калта сочли Касаба уюшма раисини кўрсам, қочаман. —Байрамга пул йиғяпмиз! Қаердан олиб бераман? Ёнимда хатто йўлкирага етадиган пул йўқ-ку?! Кейин бошқа нарсаларга пул сўраб келадилар. Менда эса бир тийин ҳам бўлмайди. Бора-бора лўппи юзли аёлнинг мени кўрганда афт-ангори ўзгариб кетадиган бўлди. Илк кўрганимдаги табассумини бошқа кўриш бизга насиб қилмайди. Бир куни ҳаётимизга байрам кириб келди. Улкан хурсандчилик. Қайнонам қишлоққа кетар экан. Қандайдир қариндоши тўқсон тўрт ёшида вафот этибди. Аллоҳ раҳмат қилсин. Биз ҳаммасини режалаштирдик. Уч кунга кетар экан ойижон. Шу уч кундан унумли фойдаланамиз! —Мен ойимга айтмай қўшимча иш олганман, худо хоҳласа сени зўр жойларга олиб бораман. Маза қиламиз. Қайнонам билиб-билиб иш қилишимни, гўштни текшириб, тухумни санаб қўйганини, айтиб кейин кетди. Ҳамроз акам менга кўз қисиб қўйдида —Ойи, озроқ пул ташлаб кетасизми? Нон-понга, —деди. Қайнонамнинг қоши чимирилиб, кўзи баттар қисилиб кетди. —Қанақа пул? Сенлар пул сарфлашни билмайсанлар. Ичимда гапираман " Меҳнат қилиб, пул топишни билган одам, уни ишлатишни ҳам ўзи билар! " Хуллас, амаллаб ойижонни кузатдик. Турмуш ўртоғимга портладим. —Ойижонга мазада. Бир жойда ишламаса ҳам шунча пулга эгалик қилиб ўтирадилар. Сездим, эримга онасини ёмонлаганим ёқмади. —Худо хоҳласа, сен ҳам ўғил туғсанг, катта қилиб, вояга етказсанг, маза қилиб пулини ишлатасан. Қолган гапим ичимга кўмилади. "Худо хоҳласа ўғил кўрсам, ҳеч қачон келинимнинг пулини олмайман! Бу пуллар менга икки дунёда ҳам ҳалол бўлмайди. Мен қайнонамга қўрққанимдан бераётган ўша пулларимга асло рози эмасман!" Турмуш ўртоғим ишидан уч кунга рухсат олди. Мен ҳам ўз ҳисобимдан уч кунлик таътил олдим. Биз Тошкентдан ташқарига, тоғлар бағрига чиқиб кетдик. Кеч кузнинг изғиринли ҳавоси ҳам таъсир қилмади. Йўлда овқатланиб, бирга суратга тушиб, Тошкентга қайтдик. Кейин шаҳар айландик. Энг яхши емакхоналарда овқатландик. Кинога тушдик. Ҳар бир дақиқамизни бирга ўтказдик. Суҳбатимиз тинмади. Уч кун бўлса, уч дақиқадек ўтиб кетди... Шу уч кун мени Роббимга яқинлаштирди. Эҳтимол, шу уч кун Аллоҳни танишимга сабаб бўлгандир. Ўша кунларғ хаёлимд бот-бот бир гап айланаверди. "Оила аъзоларининг бир-бирларига иймон ва солиҳ амалларда кўмакчи бўлиши уларнинг жаннатда ҳам бирга бўлишига сабаб бўлади!" Мен турмуш ўртоғим билан Жаннатда эркин, бахтли яшашим мумкин. Қўрқувларсиз, хавотирсиз, ғам-алам, ранжу жафосиз. Чунки Жаннатда ёмон одамлар бўлмайди. Зулм қилганлар Дўзаҳда қолади. Биламан, устоз, кимнинг Жаннатга ёки Жаҳаннамга йўл олишини фақат Аллоҳ билади. Менда лоақал орзу қилиш имкони ҳаракат қилиш фурсати бор-ку! Давоми бор Феруза Салходжаева https://t.me/ijod_sehri21
Open in TelegramForwarded from 🌸ИЖОД СЕҲРИ🌸 ФЕРУЗА САЛХОДЖАЕВА (Феруза Баҳодир қизи)
https://t.me/ijod_sehri21 Ассалому алайкум, яхшилар. Янги тонг янги кун хайрли бўлсин. Аллоҳим қалбингизни иймон нури ила ёритсин. Хонадонингизга файзу~барокат, Оилангизга бахт~саодат, Ишингизга омад , халолдан ризқ, Ибодатли умр, Ажрли амаллар, Соғлик~саломатлик ҳамда дуоларингиз ижобатини насиб айласин. Сиз билан ғойибона бўлсада яна учраштиргани учун, шукур, алҳамдулиллаҳ Дастурхонингиз ҳамиша тўкин бўлсин @ijod_sehri21 https://t.me/ijod_sehri21
Open in Telegram26 Noyabr . 2026yil. 16. JUMADIL AKHIR. 1448yil. Payshanba. Toshkent vaqti bilan. 06:00 BOMDOD. Saharlik tugashi. 07:24 QUYOSH. 12:15 PESHIN. 15:16 ASR. 16:58 SHOM Iftorlik vaqti. 18:17 XUFTON. @Namoz_vaqti
Open in TelegramПатнис Эрталаб ишга кетаётиб онажоним билан гаплашиб кетаман. Бугун бир нарсани гапириб бердилар. —Қўшнимиз Раҳима келинойим жудаям саришта аёл эди. Баъзан уйимизга тўсатдан меҳмон келиб қолса, ойим раҳматлик девор орқали ҳам қўшнимиз, ҳам яқин қариндошимиз бўлган шу келинойимиздан патнисини бериб туришини сўрарди. Бир зумда икки уй орасидаги туйнукда ширинликлар солинган идиш пайдо бўларди. Баъзида улар биздан сўрарди... Бирдан хотираларим уйғониб кетди ва ёзиб қўйишни ният қилдим. Болалик пайтларимиз Турбатдаги хонадонларда ичидаги олтита ликопчасига қанд-қурс солинган чиройли патнислар бўларди. Ликопчаларнинг иккитасига арзон конфет, иккитасига қиммат шоколад, биттасига қанд, биттасига новвот солинарди. Биз замонавий оила эдик, ўша пайтларда ҳам худди ҳозиргидек меҳмонхонадаги стол устида отамнинг обрўли меҳмонлари учун чиройли идишларда писта-бодомлар, биллур вазаларда сархил мевалар сақланарди. Биз болалар уларга қўлимизни теккизмасдик. Биров ема деб уришганини эслолмайман, аммо негадир " Бу меҳмонлар учун аталган", деган тушунча онгимизга муҳрланиб қолганди. Бувиларимнинг уйида бўлса, патнис бўларди. Гулдор, чиройли, сирли патнислар. Кекса бувижонлар бу қанд-қурсларни кўз қорачиғидек асрар, бошқачасига иложи ҳам йўқ эди. Сабаби ҳар бир хонадонда ўнта, ўн бешта бола катта бўлар, табиийки, бу арзимас меваларнинг ҳар бир болага тақсимлаб етказиб беришнинг имкони йўқ эди. Ўзбек хонадонларида андиша юқори бўлган. Оила сири ҳеч қачон кўчага олиб чиқилмаган. Ойлаб гўшт емайдиган хонадонлар ҳам патнисни тўлдириб, уни меҳмонлар учун асраб қўйган. Йўқчиликни билдирмаган... Баъзан патнислар ўртасига олчали мураббо, асал ёки сариёғ ҳам жойлаб киришарди. Энг қизиғи, меҳмонлар ҳам ўша конфетларга қўл теккизмас, патнислар қандай кирган бўлса, шундай қайтиб чиқарди. Турбатлик танишларим орасида шу қанд-қурслар ҳақида ажойиб ҳангомалар юради. Улардан бири айтади: "Бувим конфетларни асраб-авайлаб, сандиққа солиб, қулфлаб қўяр, меҳмон келса, ҳамиша нимчасининг чўнтагида юрадиган калити билан қутини очиб, чиройли рангдор гирдим патнисини тўлдирарди. Ўнта бола кўзимиз тўрт бўлиб қараб турардик, бувим бўлса бизга бир ўқрайиб қўйганча, "Ҳа, уйингга буғдой тўлгурлар!" деб қарғаб, "қимматбаҳо" патнисини кўтариб, меҳмонхонага кириб кетарди. Мўлтираб қолаверардик. Кенжа укам шум эди. Баъзан унинг "Қорақум" шоколадиними, "Рачки" ширинлигиними еб юрганини кўрардим, аммо қаердан олганини тахмин қилиб топа олмасдим. Бир куни меҳмонлар кетгач, бувим "ноз-неъматлар" ни қайтиб сандиққа жойлаётганда каттагина қути орқасидаги ёш боланинг қўли сиғадиган тешикка кўзи тушиб қолган, кейин овозининг борича —А—ва—аз! —деб бақирганди. Бу ишни фақат кенжатой укам қилганига ишонч комил эди унинг. Маълум бўлишича ширинхўр укам сандиқ орқасини тешиб, истаган пайти ширинлик еб юриш имконини топа олган экан! " Онам қаёққа борса, эргашаверардим. Қайси хонадонга бормай, ҳар бир уйда патнислар бўларди, юмалоқ, тўртбурчак... Баъзилари токчада ҳам ясатиғлиқ бўларди. Ўтган асрнинг тўқсонинчи йилларини ҳамма эсласа керак. Қийинчилик, етишмовчиликлар даври эди. Ўшанда янги келинман. Қайнонам раҳматликнинг онаси бор эди. Биз келинлар ҳам Она деб чақирардик. Қиш кунлари Онамнинг уйига меҳмонга бордик. Дўконларда мева-чева йўқ бўлиб кетган кунлар. Онам олдимизга патнис келтирди. Кўриб анқайиб қолганман. Бу китобларда ўқиганим, аммо ҳаётда энди кўриб турганим ажойиб дастурхон эди. Патнис ичидаги ликопчаларда туршак, жийда, ёнғоқ, майиз, олма қоқи ва оппоқ қанд бор эди. Кейинчалик хотирамда абадий муҳрланиб қолган шу кўринишни "Шалоладаги сир" номли ҳикоямда ишлатган эдим. Мен болалигимдан бошлаб шу кунгача фақат ўша патнисга қўл чўзганман. Жийда, туршак еганман... Ҳозир ҳам Турбатда патнислардан фойдаланилади. Фақат аза дастурхонларида... Ҳар сафар кўрсам кўнглимга илиқ хотиралар қуйилиб келаверади. Ёш бола эдик. Опам, ёки синглим билан Нодира ойимнинг уйига босак, худди азиз меҳмонни иззат қилгандек олдимизга патнис қўярди бувим. Бу отамга, онамга бўлган меҳрнинг бир кўриниши эди, назаримда... Феруза Салходжаева https://t.me/ijod_sehri21
Open in Telegram"Бегона " деб номланган янги ҳикоямиз учун ёпиқ канал ташкил этдик. Ҳикоя тугатилган. Асар ёпиқ каналга тўлиқ жойланди. Асосий каналда ҳам бир қисмдан бериб борилади. Ёпиқ каналга аъзо бўлишни истасангиз, ўн беш минг сўм пулни 5614681215971320 картага ташланг ва скриншот қилиб @Salxodjayeva.га юборинг. https://t.me/ijod_sehri21
Open in TelegramБегона 13-қисм Уйимиз ўша-ўша—ҳеч нарса ўзгармаган. Ҳар хонасидан қадрдон ис келарди. Тупроқ ҳидими, ёмғир исими, юрагим орзиқиб кетади. Дадам келди. Тарвуз, қовун кўтариб. Ош сузилди. Кўзим юмилиб кетаётган эди. Онам солиб берган қалин, юмшоқ ўринда роҳат қилиб ухлабман. Кун бир зумда ўтиб кетди. Яна йўлга отландим... Тош шаҳарни ёмон кўриб қолгандим. Боргим келмаётганди. Йўлда кетар эканман, юрагим ўз-ўзидан сиқилар, ўша уйга қадам босгим келмаётганини сезиб турардим. Қиз бола нега турмушга чиқади, устоз? Азоб учунми? Шунча ҳаракат қилиб ҳам раҳмат эшитмайдиган одамининг хизматини қилиш учунми? Ўқдек нигоҳларини қадаб сени бошдан оёқ кузатадиган аёлга —таъбир жоиз бўлса сени боқиб катта қилмаган аёлга кесатиб гапириш ҳуқуқини, ҳақорат қилиш имкониятини ким берган? "Аллоҳ бўлмаган, Ислом бўлмаган уй шунақа бўлади!" —дейсизми? Ахир қайнонам ҳам ўзини муслима санайди-ку. Намоз ўқимаса ҳам. Ҳа, айтганча ҳамма нарсани тозаликка боғлайди. Бу оламда озодаликдан бошқа мусулмонлик қоидаси йўқ. Бировнинг ҳақига хиёнат қилиш, озод бир инсонга зулм ўтказиш,, никоҳдаги эр-хотинни алоҳида ётишга мажбур қилиш, ёқмаган таомини ейишга ундаш, оғзига келган гапни қайтармаслик... Устоз, сиз одамнинг бошқа бир одамдан қўрқиши қанчалик азоб эканини биласизми? Қайнонамдан қанчалар қўрқишимни билсангиз эди? Бу туйғунинг жудаям ёмонлигини сизга айтиб бера олмайман. Қисқа вақт ичида у нигоҳлар, у овоздан юрагимни олдириб бўлдим. Аввалги кулгуларим, шодлигим ғойиб бўлган. Мени ўша уйда фақат бир нарса ушлаб турибди. Турмуш ўртоғимга бўлган муҳаббат. Ҳа, эримни жуда яхши кўраман. Унинг овозига ҳам, юришига ҳам, кулишига ҳам, хатто ундан тараладиган исга ҳам асирман. Кун бўйи соғиниб юраман. Қайнонам ўғлини олиб кириб кетган кунлари чарчаган бўлсам ҳам кўзимга уйқу келмайди. Ҳамроз акамни кўрмагунча муҳаббат нималигини билмаганман. Кун давомида ёзган икки қатор хабарини ҳам қайта-қайта ўқийман. Юзига термулишни, овозини эшитишни, хизматини қилишни яхши кўраман. Машойиҳлар "Эркак кишига Аллоҳнинг раҳмати ота-онаси орқали келса, аёл кишига эри орқали келаркан", деб айтган эканлар. Қайнонаси орқали эмас! Турмуш ўртоғимга бўлган муҳаббат мени шу уйдаги бошқа бир аёлдан етаётган озорларга чидашга мажбур қиляпди. Сабрим қанчага етишини билмайман. Сизга сабримни синаган бир воқеани айтиб бермоқчиман. Бир куни турмуш ўртоғим атайлаб кеч келди. Онасининг ухлаб қолганини билгач, ётоғимизга кириб олди. Ширинлик олиб келган экан, қадоқланган табиий шарбат ҳам бор эди, хонамизга қамалиб едик. Анча вақт гаплашиб ўтирдик. Деярли ухламадик. Эрталабга яқин кўзим илинибди. Чинқириқ овоз қулоғимни тешиб юборай деяпди-ю қани уйғона олсам... —Ўғри томоқ хотинингни боққунча, онангни боқ, дорисини олиб бер, кириб ҳол-аҳвол сўра! Буни нас босиб ётишини қара! Ўша куни кечгача ўғлини қарғади. Хотин қулидан олиб, ҳезалакка солди. Ўша еган бир бўлак шоколадим бурнимдан булоқ, кўзимдан чироқ бўлди. Ўзим эса харом томоқ ўғрига чиқарилдим. Қайси даврда, қайси замон, қайси юртда жуфти ҳалоли олиб келган ширинликни еган аёл ўғри аталган, устоз?! Мен бундай қонунни билмас эканман? Ахир мен ҳам унинг хизматидаман-ку. —Онангсиз қандай томоғингдан ўтди, уятсиз?! —дейди эримга. Бечора узр сўрайди, бошини эгади, аммо гап қайтармайди. Бир ҳафтага чўзилган гинахонлигу хақоратлар янгиси билан алмашади. Тонгда ухлаб қоламан. Қўшнилар уят қилганини айтиб увиллайди қайнонам. Эрим орага тушиб, балога қолади. Кейин яна азобли кунлар бошланади. Мен шу хонадонга келиб, дунёда битта гапни ўн марта, балки юз марта қайтариши мумкин бўлган одамни кўрдим. Кейин қайнонамнинг қизлари меҳмонга келади. Бир зумгина ўтириб қолиб, оғзим очилиб қолади. Қизларига бошқача маслаҳат беради у. —Эрингга айт, уни олиб берсин, буни олиб берсин. Аёлини таъминлаш эрининг бурчидир. Еганидан едириб, кийганидан кийдириш керак. Талаб қил, оғзингни очиб юрма! Ия, бу аёл ҳаммасини билар эканку, аммо бу қоида бизга келганда ишламайди. Йиғлашингни ҳам, кулишингни ҳам билмайсан. Давоми бор Феруза Салходжаева https://t.me/ijod_sehri21
Open in TelegramForwarded from 🌸ИЖОД СЕҲРИ🌸 ФЕРУЗА САЛХОДЖАЕВА (Феруза Баҳодир қизи)
Феруза Салходжаевадан янги кўп қисмли ҳикоя. БЕГОНА https://t.me/ijod_sehri21
Open in Telegram






