Тўқимачилик корхоналари ва кластерларга кредит таътили берилади Президентнинг 2026 йил 26 ноябрдаги ПҚ-407-сон қарори билан тўқимачилик корхоналари ва кластерларни молиявий қўллаб-қувватлаш бўйича муҳим енгилликлар белгиланди ➖ 2026 - 2029 йилларда ажратилган кредитлар бўйича асосий қарзни қайтаришга 36 ойлик кредит таътили берилади ҳамда фоиз тўловларининг бир қисми давлат томонидан қопланади ➖ кластерларнинг 2022 - 2023 йиллар ҳосили учун олинган 3,2 трлн сўмлик қарзи 2028 - 2029 йилларгача, 2025 йил ҳосили бўйича 1,2 трлн сўмлик кредит қарзи эса 2027 йил 1 мартгача муддатли тўлов шарти билан узайтирилади ➖ тўқимачилик корхоналари ва кластерларнинг кредит қарзини ундиришда сотиб олинган пахта хомашёси ҳамда ундан ишлаб чиқарилган пахта толасига ундирув қаратиш қатъиян тақиқланади ➖ экспорт тушумини олиб келиш муддати 2028 йилгача 365 кунгача узайтирилиб жарималар қўлланмайди ҳамда зарур хомашё ва эҳтиёт қисмларни олиб киришдаги божхона имтиёзи 2030 йил 1 январга қадар амал қилади Шунингдек, корхоналарда Каизен ва Леан манагемент тадбирлари харажатлари жамғармадан қопланади, 2027 йил 1 июлгача сунъий тола импортининг бир тоннасига 200 доллар субсидия берилади ҳамда электрон савдо платформалари орқали сотилган маҳсулот қийматининг 3 фоизи қайтарилади. Қарздорлик эвазига банк балансига олинган қиймати 15 млн доллардан ортиқ мажмуалар 10 йилгача муддатли тўлов билан сотилади. 2027 йил ҳосилидан бошлаб пахта ва ғалла етиштириш учун ажратиладиган ресурс ставкаси 2 фоиз бандга пасайтирилиб, "Агробанк" АТБ маржаси 4 фоиз этиб белгиланади. Масалан, пахта кластери 2025 йил ҳосилидан 12 млрд сўм қарздорликка эга бўлса, банк унинг омбордаги пахта толасини тортиб ололмайди. Ушбу мажбурият 2027 йил 1 мартга қадар муддатли тўлов асосида қайтарилади ҳамда корхона 36 ойлик таътил туфайли бўшаган айланма маблағни узлуксиз ишлаб чиқаришга йўналтиради. Агар Сиз енгил саноат соҳасида фаолият юритаётган бўлсангиз, хизмат кўрсатувчи банкка мурожаат қилиб, кредит шартномаларига 36 ойлик имтиёзли таътил ҳамда узайтирилган тўлов графиклари бўйича қўшимча келишувларни расмийлаштириб олишингиз лозим. 👉 @fermerga_madad
Open in TelegramPosts of Abdulloh Nishonov (Fermerga madad)
Аукциондан олинган ерни 5 йилгача субижарага берган фермерлар ердан айрилишмоқда. Олий суд қарори барчасига нуқта қўйди Туман прокурорлари аукцион орқали олинган ерларни 5 йиллик мораторий муддати ўтмасдан субижарага берган фермерлар устидан оммавий даъволар очмоқда. № 4-2001-2405/88-сонли иш бўйича 25 гектар ер майдонини субижарага берган фермер хўжалиги билан тузилган ижара шартномаси бекор қилинди. Қуйи судлар ердан фойдаланиш ҳуқуқини ўтказишдаги чекловларни инобатга олмай, фермерларнинг хатти-ҳаракатларини "тартиббузарлик эмас" деб топганди. Бироқ Олий суд иқтисодий судлов ҳайъати буни кескин рад этди. Ер кодексининг 24-моддаси 1-қисмига кўра, ер участкасига бўлган ижара ҳуқуқини бошқа шахсга ўтказиш қонунда белгиланган муддатлар ва шартларга қатъий бўйсунади. Фуқаролик кодексининг 116-моддаси 1-қисмига кўра, қонунчиликда белгиланган тақиқни бузиб тузилган битимлар ўз-ўзидан ҳақиқий эмас ҳисобланади. Натижада, нафақат субижара шартномаси, балки асосий ижара шартномаси ҳам бекор қилиниб, ер давлат захирасига қайтарилади. Аукциондан олинган ерни 5 йил давомида ҳеч қандай субижарага берманг, бу ерни йўқотишга олиб келувчи энг тезкор йўл. Молиявий қийинчиликлар бўлса, субижара ўрнига Фуқаролик кодексининг 957-моддасига асосланган "Биргаликдаги фаолият" (оддий ширкат) шартномасини тузинг ва бу ҳақда туман қишлоқ хўжалиги бўлимини ёзма хабардор қилинг. 👉 @fermerga_madad
Open in Telegram❗️30 ноябргача қишлоқ хўжалиги ер солиғи тўлиқ тўланиши шарт Солиқ кодексининг 432-моддаси 3-қисми талабларига мувофиқ, қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерлар учун ер солиғи йиллик суммасининг қолган 70 фоизини тўлашнинг сўнгги муддати 30 ноябрь куни этиб белгиланган. Бу жараёнда солиқ тўловчилар учун ер солиғини тўлаш ва ҳисоботлар тақдим этиш тартиби амал қилади. Шунингдек соҳа вакиллари учун қишлоқ хўжалиги корхоналари қандай солиқларни тўлайдилар бўйича белгиланган қоидаларга риоя этилиши талаб этилади. Солиқ суммаси мазкур муддатда тўланмаса, тўлов муддати ўтган ҳар бир кун учун пеня ҳисобланади ҳамда қарздорлик мажбурий тартибда ундирилади. 👉 @fermerga_madad
Open in Telegram❗️ Қашқадарёда чорва озуқаси харажатининг 10 фоизини субсидиялаш таклиф этилди Президент Шавкат Мирзиёев танишган тақдимотда 2027 йилдан бошлаб Қашқадарёда аҳоли хонадонларидаги чорва озуқаси харажатларининг 10 фоизини синов тариқасида субсидиялаш тизимини жорий этиш таклиф қилинди. ➖ ҳудудларда 100 дан ортиқ озуқа маркази ва махсус шохобчалар ташкил этилади; ➖ озуқа етиштириш ҳажми 2027 йилга бориб 64,5 млн тоннага етказилади; ➖ "Пивот" суғориш тизими учун субсидия миқдори гектарига 2,5 млн сўмдан 4 млн сўмгача оширилади; ➖ чора-тадбирлар ҳисобига чорвадорлар томонидан қўшимча 400 минг тонна гўшт етиштириш кўзда тутилмоқда. Масъулларга таклифларни пухта ишлаб чиқиш ҳамда ички бозорда нархлар барқарорлигини таъминлаш топширилди. 👉 @fermerga_madad
Open in TelegramИссиқхоналар учун муддат — 1 декабрь. Ускунани божсиз олиб кириш учун қайси ҳужжат асос бўлади? Вазирлар Маҳкамасининг 586-сон қарори Тошкент шаҳри ҳамда Тошкент вилоятининг Юқори Чирчиқ, Қибрай, Янгийўл, Зангиота ва Тошкент туманларидаги иссиқхоналарга тааллуқли. Бу ҳудудларда кўмир, брикет ёки биомасса пеллети ёқадиган хўжаликлар 1 декабргача газ, электр, қуёш ёки геотермал энергияга ўтиши мумкин. Иссиқлик электр станцияларида ҳосил бўладиган иккиламчи иссиқликдан фойдаланишга ҳам рухсат берилган. Қаттиқ ёқилғида ишлашни давом эттирадиган иссиқхона эса қарордаги талабларнинг барчасини бир вақтда бажариши шарт. Жумладан, қозонда ёқилғи узатиш ва ёниш жараёни автоматик бошқарилиши, чанг-газ тозалаш ускунаси ўрнатилиши керак. Мўридан чиқаётган ташламаларни ўлчайдиган тизим маълумотларни Экология қўмитасига узлуксиз узатиб туриши лозим. Онлайн камералар, захира генератори ва ускуналарнинг мувофиқлик сертификатлари ҳам талаб этилади. Божхона масаласи қарорнинг 6-бандида. Жаҳон савдо ташкилоти билан ишлаш бўйича идоралараро комиссияга икки ҳафта ичида алоҳида қарор қабул қилиш топширилган. Гап иссиқхона қуриш ёки мавжудини модернизация қилиш учун олиб кириладиган, Ўзбекистонда ишлаб чиқарилмайдиган айрим ускуналарни 2030 йил 1 январгача импорт божидан озод этиш ҳақида кетяпти. Чанг-газ тозалаш ускуналари, энергия тежамкор қозонлар, эмиссия мониторинги тизимлари ва уларнинг бутловчи қисмлари шулар жумласидан. 25 ноябрь ҳолатига комиссиянинг шу қарорини ҳам, имтиёз қайси ускуналарга татбиқ этилишини кўрсатувчи аниқ рўйхатни ҳам очиқ манбалардан топа олмадик. Иссиқхона эгаларини кўмирни етказиб бериш харажати ҳам ўйлантиряпти. Тадбиркорлардан бирининг айтишича, Қозоғистоннинг «Шубаркўл» кўмири божхонада тоннасига қарийб 40 доллар турса, иссиқхонага етиб боргунча нархи 110 долларга чиқади. Ҳозирча кўмирни темир йўл орқали олиб кириш тартиби амалда. Тадбиркорлар уни Қозоғистондан юк автомобилида тўғридан-тўғри олиб киришга ҳам рухсат сўрагани ҳақида Gazeta.uz хабар берди. 1 декабрга саноқли кун қолди. Бугун фильтр ёки янги қозонга буюртма бераётган тадбиркор шартномани имзолашдан олдин импорт божини харажатига қўшиш-қўшмаслигини билиши керак. Комиссия қарорни қабул қилган бўлса, уни ускуналар рўйхати билан бирга эълон қилиши, Божхона қўмитаси эса имтиёздан фойдаланиш учун қандай ҳужжатлар кераклигини тушунтириши лозим. Қарор ҳали тайёрланаётган бўлса, уни қачон кутиш мумкинлигини айтиш ҳам тадбиркорга қишки харажатини режалаштиришда ёрдам беради. 👉 @fermerga_madad
Open in TelegramЮқори кучланишли электр тармоқлари остида уй қурдингизми? Амнистиядан умид қилманг Тошкент вилояти маъмурий судининг № 3-1004-2403/115-сонли иш бўйича чиқарган қарори кўплаб фуқаролар учун охирги огоҳлантириш бўлди. Фуқаро О.Р. ўзбошимчалик билан эгалланган 6 сотих ер ва ундаги 180 кв.м турар-жойни қонунийлаштириш учун Кадастр агентлигига мурожаат қилган, бироқ рад жавобини олган. Сабаби оддий ва аниқ - объект 110 кВ кучланишли электр тармоғининг муҳофаза зонасида жойлашган. Ўзбошимчалик билан эгалланган ер участкаларига ҳамда уларда қурилган бинолар ва иншоотларга бўлган ҳуқуқларни эътироф этиш тўғрисидаги қонуннинг 6-моддаси 1-қисмига кўра, муҳофаза зоналарида жойлашган объектларга нисбатан ҳуқуқларни эътироф этиш тақиқланади. Бу норма шунчаки қоғоздаги чеклов эмас, Шаҳарсозлик кодексининг 45-моддаси 1-қисми билан мустаҳкамланган хавфсизлик талабидир. Юқори кучланишли тармоқлар остида яшаш инсон ҳаёти учун доимий хавф туғдиради ва суд бундай ҳолатда амнистияга йўл қўймайди. Кўпчилик кадастрнинг рад жавобини ноҳақ деб ўйлайди, аммо бундай низоларда аввал объектнинг координаталарини текшириш керак. Бино ҳақиқатда муҳофаза зонасига кирадими ёки йўқ? Буни аниқлаш учун мустақил геодезик ўлчовлар ўтказиш шарт. Агар бино муҳофаза зонасидан ташқарида бўлса, кадастрнинг хатосини янги далиллар билан судда исботлаш имкони бор. Агар бино чиндан ҳам зона ичида жойлашган бўлса, суд орқали ютиш имконияти нолга тенг. Ўзингизни алдаманг ва хавфли ҳудудлардаги қурилмалар учун ортиқча сарф-харажат қилманг. 👉 @fermerga_madad
Open in TelegramКўчмас мулк сотишда даромад солиғини тўлаш тартиби Уй ёки ер участкасини сотганда даромад солиғи тўлаш масаласи кўплаб фуқароларни ўйлантиради. Агар кўчмас мулкни сотиб олганингизга 3 йилдан кам вақт ўтган бўлса, сотувдан олинган даромаддан солиқ тўлашингиз шарт. Бу тартиб Солиқ кодексининг 378-моддасига асосан белгиланган. Мулкни сотишда даромад суммаси сифатида кадастр ҳужжатларидаги қиймат эмас, балки ҳақиқий олди-сотди нархи олинади. Агар мулкни сотиб олиш қийматини тасдиқловчи ҳужжатларингиз бўлмаса, солиқ сотиш нархининг 50 фоизи миқдоридаги фарқдан ҳисобланади. 👉 @fermerga_madad
Open in TelegramБиргина имзонинг қадри 1,2 миллиард сўмга тенг бўлиши мумкинми? Афсуски, тажрибамда бундай аянчли ҳолатларга тез-тез дуч келаман. Яқиндагина бир пудратчи корхона вакиллари билан гаплашдим. Улар 1,2 миллиард сўмлик каттакон бинони қад ростлашибди, лекин пулини олишга келганда «девор»га урилишди. Гап шундаки, ишлар бажарилган, бино ҳам тайёр, аммо ўша машҳур Форма-2 ва Форма-3 ҳужжатларида на буюртмачининг имзоси бор, на уларнинг муҳри. Ҳаммаси оғзаки келишув ва ишонч асосида кетган. Буюртмачилар «иш сифатсиз бажарилди» деган важ билан пулни тўлашдан бош тортгач, пудратчи дарров судга югурди. Лекин судда ҳужжатлар тили билан гапирилади, «биз ишлаганмиз, кўриб турибсиз-ку» деган гап ўтмайди. Пудратчи томони ишни топшириш учун расмий хат ёзиб, буюртмачига жўнатганини, улар қабул қилишдан бош тортганда эса бир томонлама далолатнома тузганини исботлаб бера олмади. Қоғозбозликни вақтида қилмай, «ҳаммаси яхши бўлади» деб юрган тадбиркор охир-оқибат ўз меҳнатининг ҳосилидан маҳрум бўлди. Қурилишда ва пудрат шартномаларида ишнинг бажарилишини кўрсатувчи ҳужжатлар фақат бухгалтерия учун керак деб ўйламанг. Улар — сизнинг ҳимоя қалқонинггиз. Агар буюртмачи ҳужжатни имзолашни пайсалга солса, дарҳол қонуний йўл билан — почта ёки расмий электрон каналлар орқали уларни огоҳлантиришингиз шарт. Акс ҳолда, судда «мен бажарганман» дейишингиз ҳеч қандай юридик кучга эга эмас. Қонун талаб қиладиган оддий тартиб-қоидаларга панжа орасидан қараш — ўз қўлинг билан пулингни кўчага улоқтириш билан баробар. Бинони тиклашдан олдин ҳужжатларни тиклашни ўрганиш керак. Акс ҳолда, юзлаб миллион, балки миллиардлаб маблағлар кимларнингдир инсофига қараб қолаверади. 👉 @fermerga_madad
Open in TelegramЕрни ноқонуний эгаллаб олиб, кейин «расмийлаштириб» оламан деб юрганларнинг ҳушёрлигини оширадиган вақт келди. Kun.uz сайтидаги янги суҳбатни кўриб чиқдим. Одамлар ҳали ҳам ерни қандайдир «таниш-билиш» ёки «ўртакашлар» орқали қонунийлаштириб бўлади деб ўйлашади. Аслида эса, ҳозирги қонунчиликда бу жараёнлар анча мураккаблашган. Ҳамма ерга ҳам эгалик ҳуқуқини олиб беришмайди, айниқса, муҳофаза зоналари ёки давлат ерлари бўлса, умид қилмаган маъқул. Бу ерда гап қуруқ ваъдалар ҳақида эмас, балки аниқ ҳуқуқий механизмлар ҳақида кетмоқда. Кимдир сизга «ҳаммасини ҳал қиламиз» деб ваъда берса, билиб қўйингки, у сизнинг вақтингиз ва пулингизни ўғирлаяпти. Қонунийлаштиришнинг ўз тартиби, махсус комиссияси ва белгиланган мезонлари бор. Ўзингизни қийнаб, ноқонуний қурилиш қилиб, охирида бузилиш хавфи остида қолишдан кўра, аввало ҳужжатларингизнинг қонуний эканлигини текшириб олганингиз маъқул. Суҳбатнинг тўлиқ тафсилотлари билан мана бу ерда танишишингиз мумкин. Ўқиб кўринг, балки келажакда катта муаммолардан қутулиб қоларсиз. 👉 @fermerga_madad
Open in TelegramЭнг малакали юрист ёки адвокатни топсангиз ҳам, у ўтказиб юборилган муддатни ортга қайтара олмайди. Шу боис судга мурожаат қилишда даъво муддатларига алоҳида эътибор қаратинг. Зеро, ишингиз тақдирини айнан муддат масаласи ҳал қилиши мумкин. 👉 @fermerga_madad
Open in TelegramБугун Навоий вилоят иқтисодий ишлар бўйича касация судлов ҳайатида фермер манфаатларини ҳимоя қилишга қаратилган жиддий суд ишимиз бошланди. Тафсилотларни бир неча пост шаклида сизлар билан улашаман. Ишда даъвогар Кармана туман ҳокимяти 👉 @fermerga_madad
Open in TelegramОлий суднинг ВКА - видеоконференсалоқа тизими ишламаяпти. Судларда онлдайн қатнашиш учун парол олишда муаммолар бўлаётганини ёзишмоқда. 👉 @fermerga_madad
Open in Telegram🔥 7 daqiqada iPhone 18 Pro yutib olishni xohlaysizmi? Agrobank fermer va dehqonlar o‘rtasida katta so‘rovnoma boshladi — jami 104 ta sovrin o‘ynalmoqda! 🎁 Sovrinlar ro‘yxati: — 1 ta iPhone 18 Pro — 3 ta Samsung Galaxy A26 — 50 ta powerbank — 50 ta Agrobank brendli kiyimlar to‘plami Nima qilish kerak? Atigi 7 daqiqa vaqt ajratib, sizga qanday qishloq xo‘jaligi texnikasi kerakligi, kredit va lizing shartlari bo‘yicha fikringizni bildirasiz. Hammasi oddiy! 👇 Hoziroq ishtirok eting va omadingizni sinab ko‘ring: 👉 @agrotexnikabot P.S. Fermer yoki dehqonchilik bilan shug‘ullanadigan yaqinlaringizga ham ulashing — balki iPhone aynan sizning tanishingizga nasib qilar!
Open in Telegram❗️ Энди банклар нақд пулни комиссиясиз қабул қилиши ва алмаштириб бериши шарт Марказий банк бошқаруви банклар учун нақд пул муомаласи йўриқномасини тасдиқлади. Қарор Адлия вазирлигида рўйхатдан ўтди ва расмий эълон қилингандан кейин уч ой ўтгач кучга киради. Йўриқномага кўра. ➖ банклар нақд пулни номинал қиймати бўйича, комиссиясиз қабул қилиши шарт; ➖ ҳисобварақдаги маблағ доирасида нақд пул биринчи талаб бўйича узлуксиз берилади; ➖ бир номиналдаги пулни бошқасига тўловсиз ва воситачилик ҳақисиз алмаштириб бериш кафолатланади; ➖ ойлик тўлови дам олиш ёки байрам кунига тўғри келса, банк уни бир кун олдин тўлайди. Пул белгиларининг янги намуналари муомалага чиқарилишидан камида бир ҳафта олдин эълон қилинади. Марказий банк бошқарувининг 2026 йил 20 октябрдаги 26/6-сон қарори билан тасдиқланган Банклар томонидан нақд пул муомаласига доир ишларни ташкил этиш йўриқномаси (Адлия вазирлигида 2026 йил 17 ноябрда 3977-рақам билан рўйхатдан ўтган) 👉 @fermerga_madad
Open in TelegramҚурилиш ва коммунал инспекциясининг ноқонуний жаримаси судда бутунлай бекор қилинди! Бугунги кунда кўп қаватли уйларни бошқариш соҳасида айрим назорат органлари ходимлари томонидан фуқаролар ва уй бошқарувчиларига нисбатан асоссиз жарималар қўллаш ҳолатлари учраб турибди. Ана шундай адолатсиз ишлардан бирида судда ноқонуний жарима бекор қилинишига эришилди. Воқеа қандай бошланган эди? Тошкент шаҳридаги кўп қаватли уйларнинг бирида мулкдорларнинг ўз-ўзини бошқариш кенгаши раҳбарига нисбатан Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги соҳасида назорат қилиш инспекцияси томонидан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг (МЖтК) 159-моддаси 2-қисми билан катта миқдорда (БҲМнинг 15 баравари) жарима солинган. Инспектор бунга асос сифатида Президентнинг ПФ-66-сонли Фармонига кўра, «уйнинг таянч ва тўсиқ конструкциялари бутлиги ҳақида ҳар 6 ойда инспекцияга маълумот берилмагани»ни кўрсатган. Энг қизиғи, бутун жараён фуқаронинг иштирокисиз, орқаваротдан амалга оширилган. Биз ушбу ноқонуний қарор устидан Жиноят ишлари бўйича Яшнобод туман судига шикоят киритдик ва судда инспекциянинг хатоларини учта далил билан асосладик: 1. МЖтКнинг 159-моддаси 2-қисми кўп квартирали уйларни бошқариш қоидаларини бузганлик учун қўлланилади. Лекин қонунчиликда «инспекцияга ҳар 6 ойда маълумот киритмаслик» учун маъмурий жавобгарлик белгиланмаган. Таянч девор ва устунлар масаласи эса фақат улар ноқонуний бузилган ёки ўзгартирилган тақдирдагина жавобгарликка сабаб бўлади. Биз ҳимоя қилган уйда эса барча конструкциялар бус-бутун бўлиб, ҳеч қандай зарар етказилмаган. Шунингдек, мулкдорларнинг ўз-ўзини бошқариш усулидаги уй вакили қонун маъносида жарима солинадиган «мансабдор шахс» ҳисобланмайди. 2. Иш материалларини ўрганганимизда қўпол қонунбузилиш фош бўлди. Инспектор 24 июль куни далолатнома тузиб, унда «фуқаро баённомага имзо қўйишдан бош тортди», деб ёзган. Ваҳоланки, электрон баённоманинг ўзи орадан 3 кун ўтиб — 27 июлда шакллантирилган! Судда оддий савол қўйдик, «24 июль куни ҳали табиатда мавжуд бўлмаган баённомага қандай қилиб имзо қўйишдан бош тортиш мумкин?» Устига-устак, 27 июлдаги электрон баённомада инспектор фуқаронинг ўрнига «Мен розиман» ва «Электрон имзо билан тасдиқланган» деган бандларни белгилаб, фуқаронинг тушунтириш хати катагига ўзининг айблов матнини ёзиб қўйган. 3. Қонун бўйича холислар иш оқибатидан манфаатдор бўлмаган бетараф фуқаролар бўлиши шарт. Далолатномада эса биринчи холис сифатида туман коммунал бўлими бошлиғи кўрсатилган, иккинчи холис деган жойда эса на исм-шариф, на имзо бор — фақатгина муҳр босиб кетилган. Суд бизнинг ҳар бир важ ва далилимизни чуқур ўрганиб чиқди. Ҳимоямизнинг аниқ, кетма-кет ва қонуний позицияси натижасида суд инспекция қарорини бекор қилди. Унутманг, назорат органи ходимининг ҳар қандай талаби ёки тизимга киритилган жаримаси сўзсиз ҳақиқат дегани эмас. 👉 @fermerga_madad
Open in TelegramФермер хўжалиги раисини ўзгартириш тартиби қандай бўлади? Ассалому алайкум! Мен ирригация ташкилоти раҳбариман ва яқинда 1-даражали давлат хизматчиси мақомини олганим сабабли, ўзимга тегишли фермер хўжалиги таъсисчилигидан тўлиқ чиқиб, уни талаба ўғлим номига ўтказмоқчиман. Ҳозиргача солиқ ва "mehnat.uz" базаларида раҳбарни ўзгартирдик. Илтимос, бу жараённинг аниқ қонуний тартибини тушунтириб берсангиз. Таъсисчи ўзгарганда хўжаликнинг Устави, номи ва банк ҳисобрақамлари ҳам ўзгариши шартми? Шунингдек, раҳбар алмашгани бўйича туман ҳокимининг қарори чиқарилиб, ҳокимлик билан тузилган ер ижара шартномаси ҳам қайта расмийлаштириладими? Атрофда турли хил маслаҳатлар берилаётгани учун, шу саволларга асослантирилган, аниқ ва қонуний жавоб беришингизни сўрайман. Сизнинг ҳолатингизда юридик шахс тугатилмайди ёки қайта ташкил этилмайди, балки фермер хўжалиги раҳбари ва муассиси алмаштирилади. Ўзбекистон Республикасининг «Фермер хўжалиги тўғрисида»ги Қонун 13-моддасига мувофиқ, фермер хўжалиги бошлиғи муайян сабабларга кўра хўжаликни бошқариш имкониятидан маҳрум бўлганда, ер участкасига бўлган ижара ҳуқуқи қонунчиликда белгиланган тартибда бошқа шахсга ўтказилиши мумкин. Давлат хизматчиси мақомини олган шахснинг тадбиркорлик ва фермер хўжалиги бошқарувида бевосита иштирок этиши чеклангани сабабли, хўжаликни оила аъзосига ўтказиш ҳуқуқий жиҳатдан тўғри йўл ҳисобланади. Бу жараёнда фермер хўжалигининг номи, СТИР (ИНН), банк реквизитлари ва юридик шахс сифатидаги ҳуқуқий мақоми сақланиб қолади. Фақат Уставга ўзгартириш киритилиб, сиз муассис ва раҳбар сифатида чиқасиз, ўғлингиз эса ягона муассис ва фермер хўжалиги бошлиғи сифатида киритилади. Шу муносабат билан янги таҳрирдаги Устав ёки Уставга қўшимча расмийлаштирилади. Ер участкаси бўйича амалдаги ижара шартномаси ҳам тўлиқ бекор қилинмайди. Амалдаги шартномага қўшимча келишув тузилиб, ижара ҳуқуқини амалга оширувчи шахс сиздан ўғлингизга ўзгаргани қайд этилади. Ушбу қўшимча келишув давлат кадастр органларида давлат рўйхатидан ўтказилади. Жараён қуйидаги тартибда амалга оширилади: — фермер хўжалиги муассиси сифатида раҳбарлик ва таъсисчиликни ўғлингизга ўтказиш ҳақида қарор қабул қиласиз; — туман ҳокими номига ер ижара ҳуқуқини ўғлингизга ўтказиш бўйича ариза киритасиз; — аризага давлат хизматига тайинланганингиз ҳақидаги буйруқ нусхаси илова қилинади; — туман фермерлар кенгаши ва қишлоқ хўжалиги бўлими хулосаси асосида ҳоким қарори чиқарилади; — шундан кейин Давлат хизматлари маркази орқали юридик шахс маълумотлари қайта рўйхатдан ўтказилади; — банкда имзо ҳуқуқи ва ЭРИ калити ўғлингиз номига расмийлаштирилади. Шу билан бирга, муҳим ҳуқуқий жиҳат шундаки, қонунчилик фермер хўжалиги бошлиғидан хўжалик фаолиятида шахсан иштирок этишни талаб қилади. 👉 @fermerga_madad
Open in Telegram🚜 Sizga qanday qishloq xo‘jaligi texnikasi kerak? Fermer va dehqon xo‘jaliklarining texnikaga bo‘lgan ehtiyoji hamda xarid imkoniyatlarini o‘rganish uchun so‘rovnoma o‘tkazilmoqda. Unda ishtirok etib, sizga zarur texnika, kredit va lizing shartlari bo‘yicha fikr va takliflaringizni bildiring. ⏱️ So‘rovnomani to‘ldirish uchun 7 daqiqa kifoya! 👉 So‘rovnomada ishtirok etish: @agrotexnikabot
Open in TelegramNavoiyda talabini bajarmagan fermerni hushyorxonaga olib borgan inspektorga sud hukmi o‘qildi. Fermer o‘z joniga qasd qilgan Inspektor mehmonlar tashrifi munosabati bilan fermerdan traktorlarni dalaga chiqarib, ishlatib turishni talab qilgan. Fermer bunga ko‘nmagach, inspektor uning xo‘jaligiga borgan va hududda spirtli ichimlik iste’mol qilganini vaj qilib, uni hushyorxonaga olib borgan hamda telefonini olib qo‘ygan. 👉 @fermerga_madad
Open in TelegramЎзбекистон Афғонистонда ўзбек уруғларидан етиштирилган илк картошка ҳосилини қабул қилиб олди Ўзбекистонга Тошкент ташаббуси билан жорий йилнинг май ойида йўлга қўйилган қўшма аграр лойиҳа доирасида Афғонистонда етиштирилган картошканинг биринчи партияси етказиб берилди. Асосий натижа — юқори ҳосилдорлик ва экспортга тайёр маҳсулот. Экинлар учун Бомиён ва Майдон-Вардак вилоятларидан 17 гектар ер майдони ажратилди. Лойиҳа иштирокчиларининг сўзларига кўра, ҳар гектардан 40–45 тоннадан картошка йиғиб олишга муваффақ бўлинган. Кейинги қадам — тажрибани кенгайтириш: далаларни кўздан кечириш учун Афғонистонга мунтазам бориб турган ўзбекистонлик мутахассислар ва маҳаллий фермерлар маҳсулотни экишдан тортиб, чегарадан ўтказишдан олдин қатъий саралаш ва қадоқлашгача бўлган тўлиқ жараённи амалда синовдан ўтказмоқда. Бу нимани англатади? Тошкент ва Кобул ўртасидаги аграр кооперация гуманитар ёрдам босқичидан амалий бизнес-лойиҳаларга ўтмоқда. Ўзбекистон томони қўшни ҳудудда қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини шартном
Open in TelegramQashqadaryo viloyat sudi iqtisodiy ishlar boʼyicha sudlov hayʼati tashabbusi bilan Qashqadaryo viloyat fermerlar kengashi xodimlari ishtirokida iqtisodiy sudlarga kiritilayotgan ariza va daʼvo arizalarini rasmiylashtirish hamda ularni sudlarda koʼrib chiqish jarayonida yuzaga kelayotgan muammolar va ularning yechimlariga bagʼishlangan seminar mashgʼuloti oʼtkazildi. Tadbirda fermer xoʼjaliklari bilan bogʼliq koʼpayotgan nizo turlari, fermer xoʼjaliklarini toʼlovga qobiliyatsiz deb topish sabablari iqtisodiy sudlarga kiritilayotgan ariza va daʼvo arizalarining sifati hamda samaradorligini oshirish muhokama qilindi. Seminar davomida fermerlar kengashi tomonidan iqtisodiy sudlarga taqdim etilayotgan ariza va daʼvo arizalarini tayyorlashda uchrayotgan kamchiliklar, ularga ilova qilinadigan hujjatlarning toʼliqligi, dalillarni toʼplash va rasmiylashtirish bilan bogʼliq masalalar atroflicha muhokama qilindi. Veb-sayt I Telegram I Facebook I Instagram I YouTube
Open in Telegram