Account
Abdulloh Nishonov (Fermerga madad)

Abdulloh Nishonov (Fermerga madad)

Саволларингизга амалиётчи адвокат, PhD, Нишонов Абдуллоҳ жавоб беради. ⚖️ Ер | Кадастр | Уй-жой |Қурилиш масалалари бўйича эксперт-адвокат. Мурожаат учун: @a_nishonov

Username
@fermerga_madad
Category
Law
Country
UzbekistanUzbekistan
Subscribers3,216
Avg views per post, 7d2,373+25.5% vs prev 7d
ERR73.78%last 7 days

Average views per post by day

By publication day

Show as table
DateAvg views per post
Nov 13, 20262,190
Nov 15, 20261,830
Nov 16, 20262,283
Nov 17, 20261,730
Nov 18, 20261,870
Nov 19, 20261,712
Nov 21, 20261,670
Nov 22, 20261,570
Nov 24, 20261,060
Nov 25, 20261,070
Nov 26, 20264,277
Nov 27, 20261,380

Most viewed this month

  1. 01

    Аукциондан олинган ерни 5 йилгача субижарага берган фермерлар ердан айрилишмоқда. Олий суд қарори барчасига нуқта қўйди Туман прокурорлари аукцион орқали олинган ерларни 5 йиллик мораторий муддати ўтмасдан субижарага берган фермерлар устидан оммавий даъволар очмоқда. № 4-2001-2405/88-сонли иш бўйича 25 гектар ер майдонини субижарага берган фермер хўжалиги билан тузилган ижара шартномаси бекор қилинди. Қуйи судлар ердан фойдаланиш ҳуқуқини ўтказишдаги чекловларни инобатга олмай, фермерларнинг хатти-ҳаракатларини "тартиббузарлик эмас" деб топганди. Бироқ Олий суд иқтисодий судлов ҳайъати буни кескин рад этди. Ер кодексининг 24-моддаси 1-қисмига кўра, ер участкасига бўлган ижара ҳуқуқини бошқа шахсга ўтказиш қонунда белгиланган муддатлар ва шартларга қатъий бўйсунади. Фуқаролик кодексининг 116-моддаси 1-қисмига кўра, қонунчиликда белгиланган тақиқни бузиб тузилган битимлар ўз-ўзидан ҳақиқий эмас ҳисобланади. Натижада, нафақат субижара шартномаси, балки асосий ижара шартномаси ҳам бекор қилиниб, ер давлат захирасига қайтарилади. Аукциондан олинган ерни 5 йил давомида ҳеч қандай субижарага берманг, бу ерни йўқотишга олиб келувчи энг тезкор йўл. Молиявий қийинчиликлар бўлса, субижара ўрнига Фуқаролик кодексининг 957-моддасига асосланган "Биргаликдаги фаолият" (оддий ширкат) шартномасини тузинг ва бу ҳақда туман қишлоқ хўжалиги бўлимини ёзма хабардор қилинг. 👉 @fermerga_madad

    Text
    Views10.8K
    Forwards—
    Reactions3
    Comments—
  2. 02

    Фермер хўжалиги раисини ўзгартириш тартиби қандай бўлади? Ассалому алайкум! Мен ирригация ташкилоти раҳбариман ва яқинда 1-даражали давлат хизматчиси мақомини олганим сабабли, ўзимга тегишли фермер хўжалиги таъсисчилигидан тўлиқ чиқиб, уни талаба ўғлим номига ўтказмоқчиман. Ҳозиргача солиқ ва "mehnat.uz" базаларида раҳбарни ўзгартирдик. Илтимос, бу жараённинг аниқ қонуний тартибини тушунтириб берсангиз. Таъсисчи ўзгарганда хўжаликнинг Устави, номи ва банк ҳисобрақамлари ҳам ўзгариши шартми? Шунингдек, раҳбар алмашгани бўйича туман ҳокимининг қарори чиқарилиб, ҳокимлик билан тузилган ер ижара шартномаси ҳам қайта расмийлаштириладими? Атрофда турли хил маслаҳатлар берилаётгани учун, шу саволларга асослантирилган, аниқ ва қонуний жавоб беришингизни сўрайман. Сизнинг ҳолатингизда юридик шахс тугатилмайди ёки қайта ташкил этилмайди, балки фермер хўжалиги раҳбари ва муассиси алмаштирилади. Ўзбекистон Республикасининг «Фермер хўжалиги тўғрисида»ги Қонун 13-моддасига мувофиқ, фермер хўжалиги бошлиғи муайян сабабларга кўра хўжаликни бошқариш имкониятидан маҳрум бўлганда, ер участкасига бўлган ижара ҳуқуқи қонунчиликда белгиланган тартибда бошқа шахсга ўтказилиши мумкин. Давлат хизматчиси мақомини олган шахснинг тадбиркорлик ва фермер хўжалиги бошқарувида бевосита иштирок этиши чеклангани сабабли, хўжаликни оила аъзосига ўтказиш ҳуқуқий жиҳатдан тўғри йўл ҳисобланади. Бу жараёнда фермер хўжалигининг номи, СТИР (ИНН), банк реквизитлари ва юридик шахс сифатидаги ҳуқуқий мақоми сақланиб қолади. Фақат Уставга ўзгартириш киритилиб, сиз муассис ва раҳбар сифатида чиқасиз, ўғлингиз эса ягона муассис ва фермер хўжалиги бошлиғи сифатида киритилади. Шу муносабат билан янги таҳрирдаги Устав ёки Уставга қўшимча расмийлаштирилади. Ер участкаси бўйича амалдаги ижара шартномаси ҳам тўлиқ бекор қилинмайди. Амалдаги шартномага қўшимча келишув тузилиб, ижара ҳуқуқини амалга оширувчи шахс сиздан ўғлингизга ўзгаргани қайд этилади. Ушбу қўшимча келишув давлат кадастр органларида давлат рўйхатидан ўтказилади. Жараён қуйидаги тартибда амалга оширилади: — фермер хўжалиги муассиси сифатида раҳбарлик ва таъсисчиликни ўғлингизга ўтказиш ҳақида қарор қабул қиласиз; — туман ҳокими номига ер ижара ҳуқуқини ўғлингизга ўтказиш бўйича ариза киритасиз; — аризага давлат хизматига тайинланганингиз ҳақидаги буйруқ нусхаси илова қилинади; — туман фермерлар кенгаши ва қишлоқ хўжалиги бўлими хулосаси асосида ҳоким қарори чиқарилади; — шундан кейин Давлат хизматлари маркази орқали юридик шахс маълумотлари қайта рўйхатдан ўтказилади; — банкда имзо ҳуқуқи ва ЭРИ калити ўғлингиз номига расмийлаштирилади. Шу билан бирга, муҳим ҳуқуқий жиҳат шундаки, қонунчилик фермер хўжалиги бошлиғидан хўжалик фаолиятида шахсан иштирок этишни талаб қилади. 👉 @fermerga_madad

    Text
    Views2.74K
    Forwards—
    Reactions3
    Comments—
  3. 03
    Views2.54K
    Forwards—
    Reactions10
    Comments—
  4. 04
    Views2.19K
    Forwards—
    Reactions4
    Comments—

Latest posts

#3226Text

Тўқимачилик корхоналари ва кластерларга кредит таътили берилади Президентнинг 2026 йил 26 ноябрдаги ПҚ-407-сон қарори билан тўқимачилик корхоналари ва кластерларни молиявий қўллаб-қувватлаш бўйича муҳим енгилликлар белгиланди ➖ 2026 - 2029 йилларда ажратилган кредитлар бўйича асосий қарзни қайтаришга 36 ойлик кредит таътили берилади ҳамда фоиз тўловларининг бир қисми давлат томонидан қопланади ➖ кластерларнинг 2022 - 2023 йиллар ҳосили учун олинган 3,2 трлн сўмлик қарзи 2028 - 2029 йилларгача, 2025 йил ҳосили бўйича 1,2 трлн сўмлик кредит қарзи эса 2027 йил 1 мартгача муддатли тўлов шарти билан узайтирилади ➖ тўқимачилик корхоналари ва кластерларнинг кредит қарзини ундиришда сотиб олинган пахта хомашёси ҳамда ундан ишлаб чиқарилган пахта толасига ундирув қаратиш қатъиян тақиқланади ➖ экспорт тушумини олиб келиш муддати 2028 йилгача 365 кунгача узайтирилиб жарималар қўлланмайди ҳамда зарур хомашё ва эҳтиёт қисмларни олиб киришдаги божхона имтиёзи 2030 йил 1 январга қадар амал қилади Шунингдек, корхоналарда Каизен ва Леан манагемент тадбирлари харажатлари жамғармадан қопланади, 2027 йил 1 июлгача сунъий тола импортининг бир тоннасига 200 доллар субсидия берилади ҳамда электрон савдо платформалари орқали сотилган маҳсулот қийматининг 3 фоизи қайтарилади. Қарздорлик эвазига банк балансига олинган қиймати 15 млн доллардан ортиқ мажмуалар 10 йилгача муддатли тўлов билан сотилади. 2027 йил ҳосилидан бошлаб пахта ва ғалла етиштириш учун ажратиладиган ресурс ставкаси 2 фоиз бандга пасайтирилиб, "Агробанк" АТБ маржаси 4 фоиз этиб белгиланади. Масалан, пахта кластери 2025 йил ҳосилидан 12 млрд сўм қарздорликка эга бўлса, банк унинг омбордаги пахта толасини тортиб ололмайди. Ушбу мажбурият 2027 йил 1 мартга қадар муддатли тўлов асосида қайтарилади ҳамда корхона 36 ойлик таътил туфайли бўшаган айланма маблағни узлуксиз ишлаб чиқаришга йўналтиради. Агар Сиз енгил саноат соҳасида фаолият юритаётган бўлсангиз, хизмат кўрсатувчи банкка мурожаат қилиб, кредит шартномаларига 36 ойлик имтиёзли таътил ҳамда узайтирилган тўлов графиклари бўйича қўшимча келишувларни расмийлаштириб олишингиз лозим. 👉 @fermerga_madad

Open in Telegram
Views1,380−34%vs avg
Forwards—
Reactions5
Comments—
#3225Text

Аукциондан олинган ерни 5 йилгача субижарага берган фермерлар ердан айрилишмоқда. Олий суд қарори барчасига нуқта қўйди Туман прокурорлари аукцион орқали олинган ерларни 5 йиллик мораторий муддати ўтмасдан субижарага берган фермерлар устидан оммавий даъволар очмоқда. № 4-2001-2405/88-сонли иш бўйича 25 гектар ер майдонини субижарага берган фермер хўжалиги билан тузилган ижара шартномаси бекор қилинди. Қуйи судлар ердан фойдаланиш ҳуқуқини ўтказишдаги чекловларни инобатга олмай, фермерларнинг хатти-ҳаракатларини "тартиббузарлик эмас" деб топганди. Бироқ Олий суд иқтисодий судлов ҳайъати буни кескин рад этди. Ер кодексининг 24-моддаси 1-қисмига кўра, ер участкасига бўлган ижара ҳуқуқини бошқа шахсга ўтказиш қонунда белгиланган муддатлар ва шартларга қатъий бўйсунади. Фуқаролик кодексининг 116-моддаси 1-қисмига кўра, қонунчиликда белгиланган тақиқни бузиб тузилган битимлар ўз-ўзидан ҳақиқий эмас ҳисобланади. Натижада, нафақат субижара шартномаси, балки асосий ижара шартномаси ҳам бекор қилиниб, ер давлат захирасига қайтарилади. Аукциондан олинган ерни 5 йил давомида ҳеч қандай субижарага берманг, бу ерни йўқотишга олиб келувчи энг тезкор йўл. Молиявий қийинчиликлар бўлса, субижара ўрнига Фуқаролик кодексининг 957-моддасига асосланган "Биргаликдаги фаолият" (оддий ширкат) шартномасини тузинг ва бу ҳақда туман қишлоқ хўжалиги бўлимини ёзма хабардор қилинг. 👉 @fermerga_madad

Open in Telegram
Views10,800+415%vs avg
Forwards—
Reactions3
Comments—
#3224Text
Views1,040−50%vs avg
Forwards—
Reactions—
Comments—
#3223Text
Views991−53%vs avg
Forwards—
Reactions—
Comments—
#3222Text

Иссиқхоналар учун муддат — 1 декабрь. Ускунани божсиз олиб кириш учун қайси ҳужжат асос бўлади? Вазирлар Маҳкамасининг 586-сон қарори Тошкент шаҳри ҳамда Тошкент вилоятининг Юқори Чирчиқ, Қибрай, Янгийўл, Зангиота ва Тошкент туманларидаги иссиқхоналарга тааллуқли. Бу ҳудудларда кўмир, брикет ёки биомасса пеллети ёқадиган хўжаликлар 1 декабргача газ, электр, қуёш ёки геотермал энергияга ўтиши мумкин. Иссиқлик электр станцияларида ҳосил бўладиган иккиламчи иссиқликдан фойдаланишга ҳам рухсат берилган. Қаттиқ ёқилғида ишлашни давом эттирадиган иссиқхона эса қарордаги талабларнинг барчасини бир вақтда бажариши шарт. Жумладан, қозонда ёқилғи узатиш ва ёниш жараёни автоматик бошқарилиши, чанг-газ тозалаш ускунаси ўрнатилиши керак. Мўридан чиқаётган ташламаларни ўлчайдиган тизим маълумотларни Экология қўмитасига узлуксиз узатиб туриши лозим. Онлайн камералар, захира генератори ва ускуналарнинг мувофиқлик сертификатлари ҳам талаб этилади. Божхона масаласи қарорнинг 6-бандида. Жаҳон савдо ташкилоти билан ишлаш бўйича идоралараро комиссияга икки ҳафта ичида алоҳида қарор қабул қилиш топширилган. Гап иссиқхона қуриш ёки мавжудини модернизация қилиш учун олиб кириладиган, Ўзбекистонда ишлаб чиқарилмайдиган айрим ускуналарни 2030 йил 1 январгача импорт божидан озод этиш ҳақида кетяпти. Чанг-газ тозалаш ускуналари, энергия тежамкор қозонлар, эмиссия мониторинги тизимлари ва уларнинг бутловчи қисмлари шулар жумласидан. 25 ноябрь ҳолатига комиссиянинг шу қарорини ҳам, имтиёз қайси ускуналарга татбиқ этилишини кўрсатувчи аниқ рўйхатни ҳам очиқ манбалардан топа олмадик. Иссиқхона эгаларини кўмирни етказиб бериш харажати ҳам ўйлантиряпти. Тадбиркорлардан бирининг айтишича, Қозоғистоннинг «Шубаркўл» кўмири божхонада тоннасига қарийб 40 доллар турса, иссиқхонага етиб боргунча нархи 110 долларга чиқади. Ҳозирча кўмирни темир йўл орқали олиб кириш тартиби амалда. Тадбиркорлар уни Қозоғистондан юк автомобилида тўғридан-тўғри олиб киришга ҳам рухсат сўрагани ҳақида Gazeta.uz хабар берди. 1 декабрга саноқли кун қолди. Бугун фильтр ёки янги қозонга буюртма бераётган тадбиркор шартномани имзолашдан олдин импорт божини харажатига қўшиш-қўшмаслигини билиши керак. Комиссия қарорни қабул қилган бўлса, уни ускуналар рўйхати билан бирга эълон қилиши, Божхона қўмитаси эса имтиёздан фойдаланиш учун қандай ҳужжатлар кераклигини тушунтириши лозим. Қарор ҳали тайёрланаётган бўлса, уни қачон кутиш мумкинлигини айтиш ҳам тадбиркорга қишки харажатини режалаштиришда ёрдам беради. 👉 @fermerga_madad

Open in Telegram
Views1,030−51%vs avg
Forwards—
Reactions1
Comments—
#3221Text

Юқори кучланишли электр тармоқлари остида уй қурдингизми? Амнистиядан умид қилманг Тошкент вилояти маъмурий судининг № 3-1004-2403/115-сонли иш бўйича чиқарган қарори кўплаб фуқаролар учун охирги огоҳлантириш бўлди. Фуқаро О.Р. ўзбошимчалик билан эгалланган 6 сотих ер ва ундаги 180 кв.м турар-жойни қонунийлаштириш учун Кадастр агентлигига мурожаат қилган, бироқ рад жавобини олган. Сабаби оддий ва аниқ - объект 110 кВ кучланишли электр тармоғининг муҳофаза зонасида жойлашган. Ўзбошимчалик билан эгалланган ер участкаларига ҳамда уларда қурилган бинолар ва иншоотларга бўлган ҳуқуқларни эътироф этиш тўғрисидаги қонуннинг 6-моддаси 1-қисмига кўра, муҳофаза зоналарида жойлашган объектларга нисбатан ҳуқуқларни эътироф этиш тақиқланади. Бу норма шунчаки қоғоздаги чеклов эмас, Шаҳарсозлик кодексининг 45-моддаси 1-қисми билан мустаҳкамланган хавфсизлик талабидир. Юқори кучланишли тармоқлар остида яшаш инсон ҳаёти учун доимий хавф туғдиради ва суд бундай ҳолатда амнистияга йўл қўймайди. Кўпчилик кадастрнинг рад жавобини ноҳақ деб ўйлайди, аммо бундай низоларда аввал объектнинг координаталарини текшириш керак. Бино ҳақиқатда муҳофаза зонасига кирадими ёки йўқ? Буни аниқлаш учун мустақил геодезик ўлчовлар ўтказиш шарт. Агар бино муҳофаза зонасидан ташқарида бўлса, кадастрнинг хатосини янги далиллар билан судда исботлаш имкони бор. Агар бино чиндан ҳам зона ичида жойлашган бўлса, суд орқали ютиш имконияти нолга тенг. Ўзингизни алдаманг ва хавфли ҳудудлардаги қурилмалар учун ортиқча сарф-харажат қилманг. 👉 @fermerga_madad

Open in Telegram
Views1,110−47%vs avg
Forwards—
Reactions—
Comments—
#3220Text
Views1,060−49%vs avg
Forwards—
Reactions—
Comments—
#3219Text

Биргина имзонинг қадри 1,2 миллиард сўмга тенг бўлиши мумкинми? Афсуски, тажрибамда бундай аянчли ҳолатларга тез-тез дуч келаман. Яқиндагина бир пудратчи корхона вакиллари билан гаплашдим. Улар 1,2 миллиард сўмлик каттакон бинони қад ростлашибди, лекин пулини олишга келганда «девор»га урилишди. Гап шундаки, ишлар бажарилган, бино ҳам тайёр, аммо ўша машҳур Форма-2 ва Форма-3 ҳужжатларида на буюртмачининг имзоси бор, на уларнинг муҳри. Ҳаммаси оғзаки келишув ва ишонч асосида кетган. Буюртмачилар «иш сифатсиз бажарилди» деган важ билан пулни тўлашдан бош тортгач, пудратчи дарров судга югурди. Лекин судда ҳужжатлар тили билан гапирилади, «биз ишлаганмиз, кўриб турибсиз-ку» деган гап ўтмайди. Пудратчи томони ишни топшириш учун расмий хат ёзиб, буюртмачига жўнатганини, улар қабул қилишдан бош тортганда эса бир томонлама далолатнома тузганини исботлаб бера олмади. Қоғозбозликни вақтида қилмай, «ҳаммаси яхши бўлади» деб юрган тадбиркор охир-оқибат ўз меҳнатининг ҳосилидан маҳрум бўлди. Қурилишда ва пудрат шартномаларида ишнинг бажарилишини кўрсатувчи ҳужжатлар фақат бухгалтерия учун керак деб ўйламанг. Улар — сизнинг ҳимоя қалқонинггиз. Агар буюртмачи ҳужжатни имзолашни пайсалга солса, дарҳол қонуний йўл билан — почта ёки расмий электрон каналлар орқали уларни огоҳлантиришингиз шарт. Акс ҳолда, судда «мен бажарганман» дейишингиз ҳеч қандай юридик кучга эга эмас. Қонун талаб қиладиган оддий тартиб-қоидаларга панжа орасидан қараш — ўз қўлинг билан пулингни кўчага улоқтириш билан баробар. Бинони тиклашдан олдин ҳужжатларни тиклашни ўрганиш керак. Акс ҳолда, юзлаб миллион, балки миллиардлаб маблағлар кимларнингдир инсофига қараб қолаверади. 👉 @fermerga_madad

Open in Telegram
Views1,570−25%vs avg
Forwards—
Reactions4
Comments—
#3218Text

Ерни ноқонуний эгаллаб олиб, кейин «расмийлаштириб» оламан деб юрганларнинг ҳушёрлигини оширадиган вақт келди. Kun.uz сайтидаги янги суҳбатни кўриб чиқдим. Одамлар ҳали ҳам ерни қандайдир «таниш-билиш» ёки «ўртакашлар» орқали қонунийлаштириб бўлади деб ўйлашади. Аслида эса, ҳозирги қонунчиликда бу жараёнлар анча мураккаблашган. Ҳамма ерга ҳам эгалик ҳуқуқини олиб беришмайди, айниқса, муҳофаза зоналари ёки давлат ерлари бўлса, умид қилмаган маъқул. Бу ерда гап қуруқ ваъдалар ҳақида эмас, балки аниқ ҳуқуқий механизмлар ҳақида кетмоқда. Кимдир сизга «ҳаммасини ҳал қиламиз» деб ваъда берса, билиб қўйингки, у сизнинг вақтингиз ва пулингизни ўғирлаяпти. Қонунийлаштиришнинг ўз тартиби, махсус комиссияси ва белгиланган мезонлари бор. Ўзингизни қийнаб, ноқонуний қурилиш қилиб, охирида бузилиш хавфи остида қолишдан кўра, аввало ҳужжатларингизнинг қонуний эканлигини текшириб олганингиз маъқул. Суҳбатнинг тўлиқ тафсилотлари билан мана бу ерда танишишингиз мумкин. Ўқиб кўринг, балки келажакда катта муаммолардан қутулиб қоларсиз. 👉 @fermerga_madad

Open in Telegram
Views1,670−20%vs avg
Forwards—
Reactions5
Comments—
#3217Text
Views1,630−22%vs avg
Forwards—
Reactions3
Comments—

All posts

Connections