Рентген жаҳонга машҳур даҳо ва афсонавий даражадаги қўпол ва сурбет одам эди. Ходимлари унинг қўпол муомаласидан нолиб ва ҳатто йиғлаб юришар, фақат илм-фанга бўлган фанатик иштиёқлари ва раҳбарларининг истеъдодига бўлган ҳурматлари туфайлигина у билан ишлашда давом этишарди. Швеция Қироллик Фанлар академияси унга Нобель мукофоти берилганини хабар қилганида, Рентген шунчаки елкасини қисди: - Халақит берманглар менга. Нобель қўмитаси лауреатни мукофотни тантанали топшириш маросимига расман таклиф қилди. Рентген котиби орқали шундай хабар беришни буюрди: «Стокгольмда санғиб юришимдан кўра муҳимроқ ишларим бор. Беришса бериб қўя қолишсин, тамом. Агар жуда зарур бўлса, почта орқали юборишлари мумкин». Шведлар хафа бўлиб, бу энг нуфузли мукофот давлат миқёсидаги тантанали маросимда,Швеция қироли ҳазрати олийларининг шахсан иштирокида топширилишини тушунтиришди. Рентген жаҳл билан шундай хабар беришни буюрди: «Агар қиролнинг бошқа қиладиган иши бўлмаса, унда ўзи Венага келсин. Мен олимман, саройда бекорчилик қилиб ўтирувчи одам эмасман. Айтдим-ку, бандман. Швеция қироли билан менинг ҳеч қандай, ишим йўқ жин урсин ». Мукофот унга почта орқали юборилди. Ҳа, хикоянинг қизиқ томони шуки Рентген ўз нурларини атиги бир ярим йил тадқиқ қилди ва уларнинг ўн икки хусусиятини тўрт саҳифада баён қилди. Шундан сўнг: «Ҳаммаси тугади, бу ерда бошқа қиладиган ишим йўқ», — деди-да, кейинги муаммоларга ўтиб кетди. Ходимлари эса раҳбар томонидан шунчалик ўзбилармонлик билан ва шошилинч тарзда ташлаб кетилган, истиқболларга бой бу «олтин кон»га маҳкам ёпишиб олишди. Орадан маълум вақт ўтгач, уларнинг барчаси ўша пайтда ҳали номаълум бўлган нурланиш касаллигидан вафот этдилар . Аммо энг муҳими — ўша вақтдан бери қарийб юз йил ўтди, Рентген таърифлаган нурларнинг хусусиятларига ҳеч ким ҳанузгача бирор қатор ҳам сўз қўша олмади. Михаил ВЕЛЛЕР (1948), Эстонияда яшовчи рус ёзувчиси. @farmontosh
Open in TelegramViews growthHide views growth
Views growth
Hours after publication
Show as table
| Hours after publication | Views |
|---|---|
| 0 h | 54 |
| 3 h | 129 |
| 7 h | 184 |
- After 1 hour54
- After 6 hours184
- Total to date184