Кабинет

Посты канала Фармон Тошев

сначала новые

#6589Фото

Рентген жаҳонга машҳур даҳо ва афсонавий даражадаги қўпол ва сурбет одам эди. Ходимлари унинг қўпол муомаласидан нолиб ва ҳатто йиғлаб юришар, фақат илм-фанга бўлган фанатик иштиёқлари ва раҳбарларининг истеъдодига бўлган ҳурматлари туфайлигина у билан ишлашда давом этишарди. Швеция Қироллик Фанлар академияси унга Нобель мукофоти берилганини хабар қилганида, Рентген шунчаки елкасини қисди: - Халақит берманглар менга. Нобель қўмитаси лауреатни мукофотни тантанали топшириш маросимига расман таклиф қилди. Рентген котиби орқали шундай хабар беришни буюрди: «Стокгольмда санғиб юришимдан кўра муҳимроқ ишларим бор. Беришса бериб қўя  қолишсин, тамом. Агар жуда зарур бўлса, почта орқали юборишлари мумкин». Шведлар хафа бўлиб, бу энг нуфузли мукофот давлат миқёсидаги тантанали маросимда,Швеция қироли ҳазрати олийларининг шахсан иштирокида топширилишини тушунтиришди. Рентген жаҳл билан шундай хабар беришни буюрди: «Агар қиролнинг бошқа қиладиган иши бўлмаса, унда ўзи Венага келсин. Мен олимман, саройда бекорчилик қилиб ўтирувчи одам эмасман. Айтдим-ку, бандман. Швеция қироли билан менинг ҳеч қандай, ишим йўқ жин урсин ». Мукофот унга почта орқали юборилди. Ҳа, хикоянинг қизиқ томони  шуки Рентген ўз нурларини атиги бир ярим йил тадқиқ қилди ва уларнинг ўн икки хусусиятини тўрт саҳифада баён қилди. Шундан сўнг: «Ҳаммаси тугади, бу ерда бошқа қиладиган ишим йўқ», — деди-да, кейинги муаммоларга ўтиб кетди. Ходимлари эса раҳбар томонидан шунчалик ўзбилармонлик билан ва шошилинч тарзда ташлаб кетилган, истиқболларга бой бу «олтин кон»га маҳкам ёпишиб олишди. Орадан маълум вақт ўтгач, уларнинг барчаси ўша пайтда ҳали номаълум бўлган нурланиш касаллигидан вафот этдилар . Аммо энг муҳими — ўша вақтдан бери қарийб юз йил ўтди, Рентген таърифлаган нурларнинг хусусиятларига ҳеч ким ҳанузгача бирор қатор ҳам сўз  қўша олмади. Михаил ВЕЛЛЕР (1948), Эстонияда яшовчи рус ёзувчиси. @farmontosh

Открыть в Telegram
Просмотры184−39%к среднему
Пересылки—
Реакции—
Комментарии—
Динамика просмотровСкрыть динамику

Рост просмотров

Часов после публикации

Показать таблицей
Часов после публикацииПросмотры
0 ч54
3 ч129
7 ч184
  1. Через 1 час54
  2. Через 6 часов184
  3. Всего сейчас184
#6587Фото

         МАСНАВИЙ Дедим:- Бу дунёнинг ғалваси кўпдир. Деди:  - Ғурбатсиз ҳеч замона йўқдир. Дедим:-Қайдан келар элга касофат? Деди:- Олиб келар фақат жаҳолат? Дедим:-Жаҳолатга не чора бордур? Деди:- Илм деган у чора илми бордур. Дедим:-Ҳамма ўзин одил санайди. Деди:- Бу адолат кибрга сайди. Дедим:-Ҳурриятни истайди кўнгил. Деди:- Бермайдилар ҳуқуқни енгил. Дедим:-Тинч ҳаётга ҳеч такбир йўқми? Деди:-Ақлинг бору, ё тадбир йўқми? Дедим:- Ёмонлари бунчалар ғаддор? Деди:- Бунинг учун яхшилар айбдор. Дедим:- Қоришгандай уволу савоб. Деди:- Ўз ишинга беролгин жавоб.  Дедим:-Иғвогарлар ёнимда ҳамон. Деди:-Эътиқодсиз ғанимдан ёмон. Дедим:- Чалғитади дунёдаги ҳол, Деди:- Юрагинга эзгу ният сол. Дедим:- Саодатдан яшнасин олам! Деди:-О,англадинг бурчингни, одам! Дедим:- Ҳар эртамдан толе кутаман, Деди:-Хўп, жаннатга йўл кўрсатаман!       Фармон ТОШЕВ. @farmontosh

Открыть в Telegram
Просмотры102−66%к среднему
Пересылки—
Реакции—
Комментарии—
#6586Фото
Просмотры99−67%к среднему
Пересылки—
Реакции—
Комментарии—
#6585Фото
Просмотры104−66%к среднему
Пересылки—
Реакции—
Комментарии—
#6580Фото
Просмотры332+10%к среднему
Пересылки—
Реакции—
Комментарии—
#6577Фото

"Ёшлар билан учрашув" доирасида кеча Каттақўрғон туманидаги 1-техникум битирувчилари билан мулоқот қилдим. Аввал қуйидаги саволларни ўртага ташладим:    - Касб танлашда нима устувор: ҳавасми, замон талабими ёки ота-она истагими?    -  Ёшлар учун ижтимоий тармоқлардан нимани кузатмоқ муҳим?     - Бирор касбни эгаллаш учун у ҳақда нималарни билиш муҳим?     - Президент Ш. Мирзиёевнинг неварасига, неварасининг бобосига мактубларида авлодлар муносабатларининг қайси жиҳтлари очиб берилган?     - Агар бобонгизга Сиз ҳам шундай мактуб йўлласангиз, нималарни ёзган бўлардингиз?     Албатта, жавоблар турлича бўлди, мен ёшлар фикрини ҳаётий тажрибам, ўз фаолиятим мисолида тўлдиришга  ҳаракат қилдим. Яхши жавобларга китобларимдан совға қилдим.     Туман ҳокими Ж. Насриддинов йигит-қизларга туманда ёшларга касб-ҳунар ўрганиш учун яратилаётган шароитлар ҳақида маълумот берди. @farmontosh

Открыть в Telegram
Просмотры320+6%к среднему
Пересылки—
Реакции—
Комментарии—
#6576Фото

Фарғоналик олим ва шоир биродаримдан бир шеър МУСИҚА ТИНГЛАБ...   Ҳар тун пианино чалар қўшнимиз. Ярим тунда, ҳамма ухлаганда чалади секин.   ...Бармоғидан оҳанглар оқар, Бирам нозик бармоқларидан! Лекин қўрқар, қўрқар қўшниларнинг тинчини ўйлаб – Ҳатто мусиқа ҳам асабга тегиши мумкин!   Мен жимгина тинглайман уни: ...Кўз олдимда жонланар ўрмон, Баҳайбат дарахтлар, катта айиқлар устида қирғийлар учиб юради, Сайроқи қушларни чўчитар улар.   Чумолилар қишлик ғамлар, Улар уришмайди бир-бири билан. Овлоқликда увиллар бўри, Ўлжасини босиб олган, панжалари қон.   Эшакларни одамлар олиб кетишган – Ўрмон эмас уларнинг ўрни. Тулки эса ҳаммасига чап бериб кетар, Чапак чалиб юрар кун бўйи. Алдаяпти дейман, алдаяпти дейман Баҳайбат шерларга қараб. Тулки алдаяпти, дейман уларга!..   Улар эса парво ҳам қилмас... Ҳар тун пианино чалар қўшнимиз. Ярим тунда – Ҳамма ухлаганда чалади секин...          Сиддиқ МЎМИН.

Открыть в Telegram
Просмотры239−21%к среднему
Пересылки—
Реакции—
Комментарии—
#6575Фото

       ХУДО БЕРДИ, ДЕМА... Худо берди, дема келса омадинг, Тафтидан исиниб олганинг етар. Хуш он ҳам умрдай, омонат экан, Бир куни келади, бир куни кетар. Худо берди, дема етсанг амалга, Муносиб яшагин унинг фарзига. Мансабин кибрга алишган киши Бир умр яшаркан унинг қарзига. Худо берди, дема топганда дунё, Измингда бўлмагай ҳеч ихтиёри. Завқу ҳаловатин абадий билма, Мискинликдан оғир унинг озори. Худо берди, дема улфат кўпайса, Улар новдадаги қушлар сингари. Дастурхонинг таги кўринса агар, Ўтаркан у шохдан бу шохга-нари. Худо берди, дема дард йўламаса, Иссиқ жонда гоҳо иситма бўлар. Одамзот аслида оғриқдан эмас, Тоқат ва бардоши бўлмаса ўлар. Худо берди, дема кулса толеинг, Синайди баъзида амални бериб. Оёғинг узилса заминдан магар, Кўчада қоласан тошингни териб. Худо берди, дема олқиш чоғида, Мақтамас ҳеч кимса беминнат. Йўқ хислатинг таърифлаганлар Йўқ айбинг ҳам қиладир ғийбат. Худо берса, агар қувонма ортиқ, Қайғурма гоҳида синаганда ҳам. Қувончу озор ҳам улғайтирадир Аслида ҳазмини билганда одам.       ФармонТОШЕВ. @farmontosh 2026 йил 26 ноябрь.  

Открыть в Telegram
Просмотры239−21%к среднему
Пересылки—
Реакции—
Комментарии—
#6573Фото
Просмотры311+3%к среднему
Пересылки—
Реакции—
Комментарии—
#6572Фото
Просмотры253−16%к среднему
Пересылки—
Реакции—
Комментарии—
#6571Фото
Просмотры560+86%к среднему
Пересылки—
Реакции—
Комментарии—
Динамика просмотровСкрыть динамику

Рост просмотров

Часов после публикации

Показать таблицей
Часов после публикацииПросмотры
0 ч0
47 ч534
68 ч560
  1. Всего сейчас560
#6570Видео
Просмотры506+68%к среднему
Пересылки—
Реакции—
Комментарии—
Динамика просмотровСкрыть динамику

Рост просмотров

Часов после публикации

Показать таблицей
Часов после публикацииПросмотры
0 ч0
50 ч486
66 ч506
  1. Всего сейчас506
#6569Видео
Просмотры572+90%к среднему
Пересылки—
Реакции—
Комментарии—
Динамика просмотровСкрыть динамику

Рост просмотров

Часов после публикации

Показать таблицей
Часов после публикацииПросмотры
0 ч0
50 ч525
66 ч572
  1. Всего сейчас572
#6568Видео
Просмотры392+30%к среднему
Пересылки—
Реакции—
Комментарии—
Динамика просмотровСкрыть динамику

Рост просмотров

Часов после публикации

Показать таблицей
Часов после публикацииПросмотры
0 ч0
50 ч374
66 ч392
  1. Всего сейчас392
#6567Фото
Просмотры413+37%к среднему
Пересылки—
Реакции—
Комментарии—