Account

Posts of FATVO.UZ | Расмий канал

newest first

#13045Video
Views16,100−45%vs avg
Forwards—
Reactions—
Comments—
Views growthHide views growth

Views growth

Hours after publication

Show as table
Hours after publicationViews
0 h0
1 h8,550
5 h16,100
  1. After 1 hour8,550
  2. After 6 hours16,100
  3. Total to date16,100
#13044Link preview

НАФЛ НАМОЗЛАРНИ ЖАМОАТ БЎЛИБ ЎҚИШ #нафл ❓ 2299-САВОЛ: ундуз куни ва кечаси ўқиладиган бир қанча нафл намозлар бор. Шу намозларни жамоат бўлиб ўқиш мумкинми? 💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм. Нафл намозлардан фақатгина таровиҳ намозини жамоат бўлиб ўқиш мумкин. Ундан бошқа нафл намозларни одамлар бир-бирини чақириб, кўпчилик билан жамоат бўлиб ўқишлари макруҳ саналади. Агар муқтадийлар учта ёки ундан кам бўлса, макруҳ бўлмайди. Мўътабар фатво китобларидан бири “Фатавои Оламгирийя”да: “Имомдан ташқари уч киши бўлса, макруҳ эмас, тўрт киши бўлса, макруҳ бўлади”, дейилган. Аллома Ибн Обидин раҳимаҳуллоҳ: “Жамоат бўлиб нафл ўқиш маҳбуб амал ҳисобланмайди. Чунки саҳобаи киромлар Рамазондан бошқа вақтда жамоат бўлиб нафл ўқишмаган”, деганлар. Демак, Рамазон ойидаги таровиҳ намозидан ташқари бошқа нафлларда одамлар тўпланиб, жамоат бўлиб нафл ўқишлари макруҳ саналади. Валлоҳу аълам. Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фатво маркази. 👍YouTube👍Instagram👍Facebook👍Ummalife 😎РАСМИЙ САҲИФА✅УЛАШИНГ🗣

Open in Telegram
Views21,400−27%vs avg
Forwards—
Reactions—
Comments—
Views growthHide views growth

Views growth

Hours after publication

Show as table
Hours after publicationViews
0 h0
1 h7,840
3 h14,500
5 h19,200
6 h21,400
  1. After 1 hour7,840
  2. After 6 hours21,400
  3. Total to date21,400
#13043Link preview

ИСО АЛАЙҲИССАЛОМ ҲАҚЛАРИДА #ақида ❓ 2298-САВОЛ: Биламизки, Исо алайҳиссалом ўлмаганлар, қиёматга яқин Дажжолни ўлдириш учун тушадилар ва шундан кейин бир муддат яшагач, ҳақиқий ўлимни тотадилар. Исо алайҳиссалом ҳам Пайғамбаримиз Муҳаммад алайҳиссаломга уммат бўладиларми ёки пайғамбар сифатида тушадиларми? 💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм. Исо алайҳиссалом қиёматга яқин Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламга уммат ўлароқ, у зотга ўринбосар бўлиб тушадилар ва у зот олиб келган шариат бўйича ҳукм юритадилар. Чунки Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам энг охирги пайғамбар бўлиб, у зотдан кейин пайғамбар келмайди.   Аллома Тафтазоний раҳимаҳуллоҳ “Шарҳи ақоиди Насафий” номли китобда бу борада қуйидагиларни айтганлар: “Агар “Ҳадисда у зотдан кейин Исо алайҳиссаломнинг тушишлари ривоят қилинган-ку?” деб савол берилса, бунга жавобан биз айтамизки: “Ҳа, лекин у зот Муҳаммад алайҳиссаломга эргашадилар. Чунки у кишининг шариатлари насх (бекор) қилинган. Шунинг учун у зотга ваҳий ҳам тушмайди ва янги ҳукмлар ҳам жорий қилинмайди. Исо алайҳиссалом Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ўринбосари бўладилар. Энг саҳиҳ сўз шуки, у зот одамларга имом бўлиб намоз ўқиб берадилар ва Маҳдий у кишига иқтидо қилади. Чунки Исо алайҳиссалом ундан афзалдирлар, шу боис у зотнинг имомлик қилишлари муносиброқдир”. Аллома Исмоил Ҳаққий Бурсавий раҳимаҳуллоҳ айтадилар: “Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламнинг хотамун-набиййин (пайғамбарларнинг сўнггиси) эканликларига у зотдан кейин Исо алайҳиссаломнинг тушишлари путур етказмайди. Чунки “хотамун-набиййин” бўлишнинг маъноси – у зотдан кейин ҳеч кимга янги пайғамбарлик берилмаслигидир... Исо алайҳиссалом у зотдан олдин пайғамбар бўлганлар. У киши (охирзамонда) тушган вақтларида фақатгина Муҳаммад алайҳиссаломнинг шариатлари асосида, у зотнинг қиблаларига юзланиб намоз ўқиган ҳолда, у зотнинг умматларидан бири сифатида тушадилар. Шу боис у зотга ваҳий ҳам тушмайди, янги ҳукмлар ҳам жорий қилинмайди, балки Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ўринбосарлари бўладилар” (“Руҳул баён” китоби). Валлоҳу аълам. Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фатво маркази. 👍YouTube👍Instagram👍Facebook👍Ummalife 😎РАСМИЙ САҲИФА✅УЛАШИНГ🗣

Open in Telegram
Views26,800−9%vs avg
Forwards—
Reactions—
Comments—
Views growthHide views growth

Views growth

Hours after publication

Show as table
Hours after publicationViews
0 h0
2 h10,300
3 h17,300
7 h26,800
  1. After 1 hour10,300
  2. After 6 hours26,800
  3. Total to date26,800
#13040Video

🇺🇿 Фатво маркази уламолари Ислом молияси бўйича нуфузли халқаро форумда иштирок этмоқда 🌍 Айни кунларда Малайзиянинг Куала-Лумпур шаҳрида Ислом молияси бўйича Шариат олимларининг XXI халқаро форуми — ISSF 2026 бўлиб ўтмоқда. 🇺🇿 Мазкур нуфузли халқаро анжуманда Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фатво маркази уламоларидан Саиджамол домла Масайитов, Муҳаммадайюбхон домла Ҳомидов, Саййидаҳмад домла Сайдаралиев, Абдулвоҳид домла Аҳмадалиев ва Аббосхон домла Қосимовлар иштирок этиб, халқаро миқёсдаги илмий муҳокамалар ва тажриба алмашувларида фаол қатнашмоқдалар. 📚 Жорий йилги форум «Замонавий ислом молияси амалиётини шартноманинг ҳуқуқий оқибатлари (Муқтазол-ақд) ва кўзланган мақсадлари (Мақсудул-ақд) нуқтаи назаридан танқидий таҳлил қилиш» мавзусига бағишланган. Анжуманда исломий молиявий шартномаларнинг шаръий асослари, уларнинг ташқи шакли ва асл моҳияти ўртасидаги мутаносиблик, молиявий маҳсулотларни ишлаб чиқишда шариат мақсадларини ҳисобга олиш, шунингдек, ислом молиясида тартибга солиш ва назорат механизмларини такомиллаштириш каби долзарб масалалар муҳокама қилинмоқда. 🤝 Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Марказий банки ҳузуридаги Исломий молия кенгаши раиси, Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фатво маркази уламоси Саиджамол домла Масайитов форумнинг биринчи илмий сессиясида модератор сифатида иштирок этдилар. 🌐 Ўзбекистонлик уламоларнинг бундай нуфузли халқаро илмий анжуманда иштирок этиши ва унда модераторлик қилиши мамлакатимизда ислом молияси соҳасини ривожлантириш, халқаро илмий ҳамкорликни мустаҳкамлаш ҳамда замонавий молиявий муносабатларга оид шаръий билим ва тажрибани бойитишда муҳим аҳамият касб этади. Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фатво маркази

Open in Telegram
Views19,600−33%vs avg
Forwards—
Reactions—
Comments—
Views growthHide views growth

Views growth

Hours after publication

Show as table
Hours after publicationViews
0 h0
1 h8,020
5 h17,200
6 h19,600
  1. After 1 hour8,020
  2. After 6 hours19,600
  3. Total to date19,600
#13039Video
Views27,100−8%vs avg
Forwards—
Reactions—
Comments—
Views growthHide views growth

Views growth

Hours after publication

Show as table
Hours after publicationViews
0 h0
1 h6,430
2 h14,200
8 h27,100
  1. After 1 hour6,430
  2. After 6 hours27,100
  3. Total to date27,100
#13038Photo
Views10,200−65%vs avg
Forwards—
Reactions—
Comments—
Views growthHide views growth

Views growth

Hours after publication

Show as table
Hours after publicationViews
0 h0
5 h3,970
7 h10,200
  1. After 6 hours3,970
  2. Total to date10,200
#13036Video
Views33,700+15%vs avg
Forwards—
Reactions—
Comments—
Views growthHide views growth

Views growth

Hours after publication

Show as table
Hours after publicationViews
0 h0
11 h15,900
25 h33,700
  1. After 24 hours33,700
  2. Total to date33,700
#13035Link preview

МУЗОРАБАНИНГ ЯКУНЛАНИШИ #музораба ❓ 2297-САВОЛ: Мен бир одамдан музорабага пул олиб, тижорат билан шуғулландим. Ҳозирда музорабани тугатмоқчи бўлиб турибмиз. Лекин товар сотиб олган айрим харидорлардан пулни олишнинг деярли имкони йўқ. Шу сабабли ҳозирда ҳамкорим тиккан пул камомад билан чиқмоқда. Мен у тиккан пулнинг барчасини қайтаришим керакми ёки бор пулни олади холосми? Шу кунгача фойдадан деб, ўртадан анча-мунча пул ҳам олганмиз? 💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм. Сизлар шу вақтгача олган пул фойда дейилмайди, балки қарз сифатида олган бўласизлар. Чунки фойда иш якунига етгач аниқ бўлади. Киритилган сармояни иккингиз фойда деб олган маблағингиз билан тўлдириб қўйиб, ортган маблағни тақсимлайсизлар. Мана шу тўғри йўл ҳисобланади. “Мажмаул анҳур” номли китобда бу ҳақда шундай дейилган: (وَإِنْ اقْتَسَمَاهُ مِنْ غَيْرِ فَسْخِ) ثُمَّ هَلَكَ الْمَالُ كُلُّهُ أَوْ بَعْضُهُ (تَرَادَّاهُ) أَيْ الْمُضَارِبُ وَالْمَالِكُ الرِّبْحَ الْمَقْسُومَ (حَتَّى يَتِمَّ رَأْسُ الْمَالِ) لِأَنَّ الرِّبْحَ تَابِعٌ فَلَا يَسْلَمُ بِدُونِ سَلَامَةِ الْأَصْلِ (فَإِنْ فَضَلَ شَيْءٌ) مِنْ الرِّبْحِ بَعْدَمَا اسْتَوْفَى رَأْسَ الْمَالِ (اقْتَسَمَاهُ) أَيْ مَا فَضَلَ لِأَنَّهُ رِبْحٌ “Агар иккаласи шартномани бекор қилмай фойдани тақсимлаб олишса, сўнгра молнинг ҳаммаси ёки бир қисми ҳалок бўлса, фойдани қайтарадилар. Яъни сармоя тўлиқ қоплангунга қадар иш юритувчи ва мол эгаси тақсимлаб олинган фойдани қайтариб берадилар. Чунки фойда тобе бўлиб, асл (сармоя) саломат бўлмасдан туриб фойда соф бўлмайди. Агар сармоя тўлиқ қопланганидан сўнг бирор нарса ортиб қолса, уни (келишувга кўра) тақсимлаб оладилар, чунки у соф фойдадир”. Шунингдек, харидорлардан қарзларни ундиришга ҳам имкон қадар ҳаракат қилинг. Агар кимдир қарзини берса, сармоядан ортиқча қисмини ўзаро келишув асосида бўлишиб оласизлар. Агар улардан кимдир қарзини тўламаса, сизларнинг ҳаққингиз унда қолган бўлади, қиёматда жавоб беради. Валлоҳу аълам. Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фатво маркази. 👍YouTube👍Instagram👍Facebook👍Ummalife 😎РАСМИЙ САҲИФА✅УЛАШИНГ🗣

Open in Telegram
Views32,400+10%vs avg
Forwards—
Reactions—
Comments—
Views growthHide views growth

Views growth

Hours after publication

Show as table
Hours after publicationViews
0 h0
14 h24,100
25 h32,400
  1. After 24 hours32,400
  2. Total to date32,400
#13025Photo

#xabar #fatvo #anjuman #istanbul 🌙МУФТИЙ ҲАЗРАТЛАРИ ФАТВО АНЖУМАНИДА НУТҚ СЎЗЛАБ, МУҲИМ ТАШАББУСЛАРНИ ИЛГАРИ СУРДИЛАР    📍Туркияда бўлиб ўтаётган «Уммат бирлиги ва глобал муаммолар қаршисида фатво кенгашлари» мавзусидаги халқаро маслаҳат йиғилишида Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари долзарб мавзуда маъруза қилдилар. 🗣Муфтий ҳазратлари ўз нуқтларида дунёда таҳдидлар кучайиб бораётган бугунги даврда уммат ҳамжиҳатлигини таъминлаш тинчлик ва тараққиётнинг муҳим омили экани, фатво кенгашлари замонавий муаммоларга шариат мезонлари ва мўътадиллик тамойили асосида ечим топиши, рақамли асрда интернет орқали тарқатилаётган илмсиз ва асоссиз фатволарнинг олдини олиш ниҳоятда зарурлигини қайд этдилар. 💬Шунингдек, маърузадаги Ўзбекистонда амалга оширилаётган диний-маърифий ислоҳотлар, жумладан, Миср Фатво уйининг «Имом Қарофий» мукофотига сазовор бўлган Фатво маркази фаолияти, унинг иш услублари ва тажрибалари ҳақидаги маълумотлар кўпчиликда қизиқиш уйғотди. ⏺Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари фатво идоралари фаолиятини янги босқичга олиб чиқишга қаратилган муҳим таклифларни илгари сурдилар. Айниқса, фатво ҳайъатлари тасдиқлаган фатволар учун ягона рақамли платформа ташкил этиш, интернет тармоғида фатво эълон қилиш ва сунъий интеллектдан фойдаланиш бўйича мезонларни ишлаб чиқиш ҳамда малакали фақиҳларни тайёрлаш бўйича қўшма дастурларни амалга ошириш кабилар иштирокчилар томонидан юқори баҳоланди. Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фатво маркази. 👍YouTube👍Instagram👍Facebook👍Ummalife 😎РАСМИЙ САҲИФА✅УЛАШИНГ🗣

Open in Telegram
Views21,400−27%vs avg
Forwards—
Reactions—
Comments—
#13024Link preview

УЙДА НАМОЗХОНА ҚИЛИШ #намоз ❓ 2296-САВОЛ: Уйда битта хонани намозхона қилиб қўйса бўладими? 💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм. Аввало шуни билмоқ лозимки, динимизда уйнинг қаерида бўлса ҳам намоз ўқишга рухсат этилган, муҳими ўша жой пок бўлса, кифоя. Лекин кимдир уй ичида бирор хонани намозхона қилиб қўймоқчи бўлса, бунга шаръий тақиқ йўқ. Намозхона қилинган хонани уйнинг бошқа жойларига қараганда янада озода ва хушбўй сақлашга эътибор бериш керак бўлади. Намоз ўқиладиган жойларни озода сақлашга тарғиб келган ҳадисларни шарҳлай туриб, аллома Бадриддин Айний раҳматуллоҳи алайҳ қуйидагилар айтганлар: بتنظيفها وتطييبها عن الأقذار؛ لأن لها حرمة لأجل إقامة الصلاة فيها، ولتشبهها بالمساجد المطلقة “(Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам намоз ўқиладиган жойларни) ифлосликлардан пок ва хушбўй сақлашга (буюрдилар), чунки унда намоз ўқилиши сабабли ва умумий масжидларга ўхшаб қолгани учун ўша жой ҳурматли бўлади (“Шарҳи Абу Довуд лил-Айний” китоби). Валлоҳу аълам. Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фатво маркази. 👍YouTube👍Instagram👍Facebook👍Ummalife 😎РАСМИЙ САҲИФА✅УЛАШИНГ🗣

Open in Telegram
Views39,100+33%vs avg
Forwards—
Reactions—
Comments—
Views growthHide views growth

Views growth

Hours after publication

Show as table
Hours after publicationViews
0 h0
17 h34,500
25 h39,100
  1. After 24 hours39,100
  2. Total to date39,100
#13020Link preview

САВДОЛАШИШ СУННАТМИ? #суннат ❓ 2295-САВОЛ: Бирор нарса сотиб олаётганда нархни тушириш учун савдолашиш, тортишишни “Пайғамбар алайҳиссалом қилганлар, бу суннат амал”, дейилади. Шу гап тўғрими? 💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм. Олди-сотдида савдолашиш мумкин, аммо суннат эмас. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам баъзи саҳобаи киромлар билан савдолашганлари бор. Жобир ибн Абдуллоҳ розияллоҳу анҳудан ривоят қилинишича, у киши ҳолдан тойиб қолган туясига миниб кетаётган эди, ҳатто уни (ўз ҳолига) қўйиб юбормоқчи ҳам бўлди. Жобир розияллоҳу анҳу айтади: “Шунда Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам менга етиб олдилар-да, ҳаққимга дуо қилиб, туяни туртдилар. Туя илгари ҳеч юрмаган юриш билан юриб кетди. Сўнг у зот: “Уни менга бир уқияга сот”, дедилар. Мен: “Йўқ”, дедим. У зот яна: “Уни менга сот”, дедилар. Мен уни уйимгача миниб бориш шарти билан бир уқияга сотдим. Манзилга етгач, туяни у зотнинг ҳузурларига олиб бордим, у зот менга пулини нақд қилиб бердилар. Кейин қайтган эдим, “Сен мени туянгни олиш учун нархини тушириб, савдолашди деб ўйладингми? Туянгни ҳам, дирҳамларингни ҳам ол, у сенга (ҳадя) бўлсин”, деб ортимдан одам юбордилар” (Имом Муслим ривояти). Шуни билиш лозимки, баъзи ҳолларда ҳадисларда бирор амалнинг зикр қилиниши унинг суннат эканлигига далолат қилса, айрим ўринларда ундан фақатгина ўша ишнинг жоиз экани собит бўлади. Шунга кўра, нархни тушириш мақсадида савдолашиш амали ҳам гарчи ҳадисда зикр қилинган бўлса-да, бундан фақат унинг жоиз эканлиги келиб чиқади; шунчаки ҳадисда зикри келгани учунгина уни мустақил суннат деб ҳукм чиқариш тўғри эмас. Валлоҳу аълам. Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фатво маркази. 👍YouTube👍Instagram👍Facebook👍Ummalife 😎РАСМИЙ САҲИФА✅УЛАШИНГ🗣

Open in Telegram
Views47,500+62%vs avg
Forwards—
Reactions—
Comments—
#13019Link preview

ФОТИҲА СУРАСИДАГИ “НЕЪМАТ БЕРИЛГАН ЗОТЛАР” #оят ❓ 2294-САВОЛ: Фотиҳа сурасида “Ўзинг неъмат берганларнинг йўлига (бошлагин)”, дейилган. Неъмат берилганлар кимлар эканини айтиб берсангиз. 💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм. Оятдаги “неъмат берилган зотлар”дан кимлар назарда тутилгани ҳақида муфассирлар якдил фикр билдирмаганлар. Айрим муфассирлар улар Аҳли сунна вал жамоа деган бўлсалар, яна бир тоифа муфассирлар Мусо ва Исо алайҳимассаломга ҳақ ила эргашганлар, яъни уларнинг шариати насх (бекор) бўлгунча бўлган даврдаги иймонли кимсалар дейишган. Бошқа муфассирлар мазкур оятдаги “неъмат берилган зотлар”ни Нисо сурасининг 69-оятида очиқланган дейишган: “Ким Аллоҳга ва Расулга итоат қилса, бас, ана ўшалар Аллоҳ неъмат берган набийлар, сиддиқлар, шаҳидлар ва солиҳлар билан биргадирлар. Ва уларнинг рафиқлари (ҳамроҳлари) қандай ҳам яхши!” Яъни неъмат берилган зотлар набийлар, сиддиқлар, шаҳидлар ва солиҳлар, дейишган. Валлоҳу аълам. Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фатво маркази. 👍YouTube👍Instagram👍Facebook👍Ummalife 😎РАСМИЙ САҲИФА✅УЛАШИНГ🗣

Open in Telegram
Views41,300+41%vs avg
Forwards—
Reactions—
Comments—