🇺🇿🇺🇿🇺🇿🇺🇿🇺🇿🇺🇿🇺🇿🇺🇿🇺🇿🇺🇿 🇨🇳 Бизнесни рўйхатга олиш бўйича халқаро тажриба: Хитой Хитойда миллий иқтисодий рўйхатга олиш ҳар беш йилда ўтказилади. Унда саноат, қурилиш, савдо ва хизмат кўрсатиш каби йўналишларда фаолият юритаётган иқтисодий бирликлар ўрганилади. 2023 йил якунларига оид бешинчи миллий иқтисодий рўйхатга олиш доирасида маълумот йиғишнинг асосий босқичи 2024 йил 1 январдан 30 апрелга қадар ўтказилган. Рўйхатга олишдан олдин иқтисодий фаолият объектлари рўйхати аниқлаштирилган. Кейин юридик шахслар ва уларнинг фаолият объектлари тўлиқ қамраб олинган, якка тартибда фаолият юритувчи тадбиркорлар эса танланма асосида ўрганилган. Саволномаларда фаолият тури, ташкилий тузилма, ходимларга ҳақ тўлаш, молиявий ҳолат, ишлаб чиқариш, инвестициялар ва энергия истеъмолига оид маълумотлар тўпланган. Шунингдек, илмий тадқиқотлар, рақамли технологиялардан фойдаланиш ва рақамли иқтисодиётдаги иштирок ҳам ўрганилган. Маълумотлар рўйхатга олувчиларнинг электрон қурилмалари орқали ҳамда респондентларнинг онлайн тарзда мустақил маълумот тақдим этиши асосида йиғилган. Бешинчи иқтисодий рўйхатга олишда илк бор тармоқлараро иқтисодий боғлиқликларни ўрганишга қаратилган «харажатлар — ишлаб чиқариш» кузатуви ҳам бир вақтда ташкил этилган. Маълумотларнинг сифатини баҳолаш учун асосий босқичдан кейин танланма қайта текширув ўтказилган. Олинган маълумотлар иқтисодиёт таркибини таҳлил қилиш, ҳудудларни ривожлантириш ва ўрта ҳамда узоқ муддатли режаларни ишлаб чиқиш учун ахборот асоси бўлиб хизмат қилади. #Халқаро_тажриба ✈️Telegram | 📷 Instagram | 📱Facebook
Open in TelegramViews growthHide views growth
Views growth
Hours after publication
Show as table
| Hours after publication | Views |
|---|---|
| 0 h | 799 |
| 3 h | 2,010 |
| 5 h | 3,240 |
| 8 h | 5,970 |
| 11 h | 7,345 |
- After 1 hour799
- After 6 hours3,240
- Total to date7,345