Account

Posts of Demokratik jarayonlarni tahlil qilish markazi|CADP

newest first

#2461Photo

🗣Фуқаролик жамияти институтлари: ҳамкорлик ва ташаббуслар орқали тараққиёт ✅Бугун давлат ва жамият ўртасидаги конструктив мулоқотни ривожлантириш, аҳоли манфаатларини ифода этувчи фуқаролик жамияти институтларининг бошқарувдаги иштирокини кенгайтириш ислоҳотларнинг муҳим йўналишига айланган. Бу жараёнда нодавлат нотижорат ташкилотлари (ННТ) ташаббусларини қўллаб-қувватлаш алоҳида аҳамият касб этади. 🟢Демократик жараёнларни таҳлил қилиш маркази Қашқадарё вилояти ҳудудий бўлинмаси ташаббуси билан “Фуқаролик жамияти институтларини қўллаб-қувватлаш: барқарор тараққиёт омили” мавзусида тадбир ташкил этилди. ✅ Унда қуйидаги муҳим масалалар атрофлича таҳлил қилинди: 🔹ННТларни ҳуқуқий, молиявий ва ташкилий жиҳатдан қўллаб-қувватлаш механизмлари; 🔹давлат ижтимоий буюртмаси ва грантлар тизимининг имкониятлари; 🔹долзарб ижтимоий муаммоларни ҳал этишда фуқаролик жамиятининг ўрни. 🟢 Мулоқот давомида жамоатчилик назорати расмий тадбирлар билан чекланиб қолмаслиги зарурлиги таъкидланди. У муаммоларни жойида аниқлаш, аниқ ечимлар таклиф этиш ва ижросини доимий кузатиб бориш билан уйғунлашиши керак. 🟢Шунингдек, ННТларнинг институционал салоҳиятини мустаҳкамлаш, лойиҳа бошқаруви кўникмаларини ривожлантириш, молиявий манбаларни диверсификация қилиш ҳамда давлат органлари билан ижтимоий шерикликни янги босқичга олиб чиқиш бўйича амалий таклифлар билдирилди. 🚀Telegram| 🌐 Website| 🎬YouTube

Open in Telegram
Views261−14%vs avg
Forwards—
Reactions13
Comments—
#2459Photo
Views125−59%vs avg
Forwards—
Reactions21
Comments—
#2457Video
Views187−38%vs avg
Forwards—
Reactions22
Comments—
#2456Photo

🗣 Муҳтарам юртдошлар! 🇺🇿 Барчангизни қадрли ва улуғ айём — 18 ноябрь — Ўзбекистон Республикаси Давлат байроғи қабул қилинган кун билан чин дилдан муборакбод этамиз! 💠 Давлатимиз байроғи мустақиллигимиз, суверенитетимиз ва миллий ғуруримизнинг муқаддас рамзидир. Унинг ҳар бир ранги ва тимсолида халқимизнинг бой тарихи, буюк аждодларимизнинг орзу-интилишлари ҳамда бугунги тинч, эркин ва фаровон ҳаётимиз ўз аксини топган. 🇺🇿 35 йилдирки, жонажон Ватанимиз байроғи нафақат юртимиз осмонида, балки нуфузли халқаро ташкилотлар, жаҳон майдонлари ва спорт ареналарида баланд ҳилпираб, Ўзбекистоннинг куч-қудрати ва салоҳиятини бутун дунёга намоён этмоқда. 💠 Осмонимиз доимо мусаффо, истиқлолимиз абадий, Давлат байроғимиз эса ҳамиша баланд-баландларда ҳилпирайверсин! 🇺🇿 Байрамингиз муборак бўлсин! 📲 Telegram| 🌐 Website| 🎬 YouTube

Open in Telegram
Views1,010+234%vs avg
Forwards—
Reactions18
Comments—
#2455Photo

✅Миллат юксалиши тафаккурдан бошланади 🟢Зиёлилар жамиятнинг интеллектуал таянчи, миллий тараққиётнинг ғоявий етакчиси ва келажак авлод дунёқарашини шакллантирувчи муҳим кучдир. Ҳар қандай мамлакат ва миллатнинг тараққиёти ҳамда халқаро майдонда муносиб ўрин эгаллаши, аввало, унинг интеллектуал салоҳияти, маънавий қиёфаси ва илм-маърифатга бўлган муносабати билан белгиланади. Зеро, миллатнинг бугуни ва эртаси унинг тафаккури, билимга интилиши ҳамда яратувчанлик салоҳиятида намоён бўлади. Миллатни юксалтириш учун эса, энг аввало, унинг тафаккурини юксалтириш зарур: 🔹 тафаккур юксалган жойда илм-фан ривожланади; 🔹 илм-фан ривожланган жойда тараққиёт бўлади; 🔹 тараққиёт бор жойда эса миллатнинг буюк келажаги учун мустаҳкам пойдевор яратилади. 🟢Миллий юксалиш даврининг муваффақияти айнан илмли, мустақил фикрлайдиган, миллий ўзлигини англаган ва мамлакат тақдири учун масъулиятни ҳис этадиган авлодни тарбиялашга боғлиқ. Бу эзгу мақсад йўлида зиёлиларнинг бирлашиши, ташаббускорлиги ва фаол иштироки Янги Ўзбекистоннинг янги тараққиёт босқичида ҳал қилувчи аҳамият касб этади. 🗣Демократик жараёнларни таҳлил қилиш маркази Наманган вилояти ҳудудий бўлинмаси раҳбари Муҳаммадали Убайдуллаевнинг «Миллат юксалиши тафаккурдан бошланади» номли мақоласида зиёлиларнинг жамият тараққиётидаги ўрни, ёш авлодни илм-маърифатли этиб тарбиялаш ва Янги Ўзбекистон ислоҳотларини қўллаб-қувватлашдаги долзарб вазифалари атрофлича таҳлил қилинган. 🚀Telegram| 🌐 Website| 🎬YouTube

Open in Telegram
Views276−9%vs avg
Forwards—
Reactions14
Comments—
#2454Photo

🗣Жамият тараққиётини белгилайдиган энг муҳим омиллардан бири — унинг интеллектуал салоҳиятидир. ✅Зеро, ҳар қандай ислоҳотнинг мазмуни, самараси ва истиқболи, аввало, инсон тафаккури, билими ва яратувчанлик қудратига боғлиқ. Бугунги мураккаб ва шиддат билан ўзгараётган дунёда илм-фан, маърифат, мустақил фикр ва янгича ёндашувлар мамлакатлар тараққиётининг ҳал қилувчи кучига айланмоқда. 🟢Ҳақиқий зиёлилик шунчаки билимга эгалик қилиш билан эмас, балки уни жамият манфаатига йўналтириш, муаммоларга бефарқ бўлмаслик ва амалий ечимлар таклиф этиш билан намоён бўлади. Шу нуқтаи назардан, мамлакатимизнинг барча ҳудудларида ўтказилаётган Ўзбекистон зиёлилари билан мулоқотлар алоҳида аҳамият касб этмоқда. Ушбу учрашувлар олимлар, академиклар, профессор-ўқитувчилар, ижодкорлар ва тадқиқотчиларни бирлаштириб, долзарб масалаларни илмий-амалий жиҳатдан муҳокама қилиш учун муҳим майдон яратмоқда. 🟢Қашқадарё вилоятида ўтказилган мулоқот ҳам юқори савияда ва уюшқоқлик билан ташкил этилди. Учрашувда қуйидаги масалаларга устувор аҳамият қаратилди: 🔹 ҳудуднинг илмий, ижодий ва интеллектуал салоҳиятини сафарбар этиш; 🔹 жамият ҳаётининг турли жабҳаларидаги мавжуд муаммоларни чуқур таҳлил қилиш; 🔹 уларнинг ечимига қаратилган асосли ва амалий таклифлар ишлаб чиқиш. 👉Демократик жараёнларни таҳлил қилиш маркази Қашқадарё вилояти ҳудудий бўлинмаси раҳбари, Халқ депутатлари вилоят Кенгаши депутати Даврон Кесимовнинг «Зиёлилар мулоқоти: илмий ёндашув ва янги ғоялар майдони» номли мақоласида ушбу учрашув долзарб масалалар ечимига зиёлиларни кенг жалб этишга қаратилган муҳим мулоқот бўлгани таъкидланади. 🚀Telegram| 🌐 Website| 🎬YouTube

Open in Telegram
Views267−12%vs avg
Forwards—
Reactions17
Comments—
#2453Photo

✅Дунёни ўзгартираётган энг катта куч — инсон тафаккуридир. 🟢Бугун мамлакатларнинг қудрати фақат табиий бойликлар ёки иқтисодий имкониятлар билан эмас, балки илм-фанга муносабат, янги ғоялар яратиш ва уларни ҳаётга татбиқ этиш салоҳияти билан белгиланмоқда. 🟢Сунъий интеллект, технологик инқилоблар, экологик ва ижтимоий муаммолар инсоният олдига мутлақо янги вазифаларни қўймоқда. Бундай даврда илм шунчаки тараққиёт воситаси эмас, балки келажакни белгилайдиган асосий кучга айланди. Шу боис маърифатпарвар аждодларимиз илгари сурган «Илмдан бошқа нажот йўқ» ғояси бугун ҳар қачонгидан ҳам долзарб. 🟢Мамлакатимизнинг барча ҳудудларида Ўзбекистон зиёлилари билан бўлиб ўтган учрашувлар ана шу масъулиятни яна бир бор кун тартибига олиб чиқди. Бу одатий анжуманлардан фарқли равишда, турли авлод ва касб вакилларини бирлаштирган ўзига хос мулоқот майдони бўлди: 🔹 олимлар, устозлар, ижодкорлар ва тадқиқотчилар жамият ҳаётига дахлдор масалалар юзасидан ўз қарашларини билдирди; 🔹 ҳудудлардаги интеллектуал имкониятларни юзага чиқариш бўйича янги ғоя ва таклифлар илгари сурилди. Энг муҳими, ушбу учрашувлар зиёлиларнинг вазифаси фақат билим бериш билан чекланмаслиги, балки улар тараққиёт жараёнларининг фаол иштирокчиси бўлиши зарурлигини кўрсатди. 🗣Демократик жараёнларни таҳлил қилиш маркази Бухоро вилояти ҳудудий бўлинмаси раҳбари Жамшед Жўраевнинг «Илмдан — амалий натижалар сари!» номли мақоласида Янги Ўзбекистон зиёлилари олдида турган муҳим вазифалар ҳақида сўз боради. 🚀Telegram| 🌐 Website| 🎬YouTube

Open in Telegram
Views226−25%vs avg
Forwards—
Reactions20
Comments—
#2451Photo
Views193−36%vs avg
Forwards—
Reactions21
Comments—
#2450Photo
Views352+17%vs avg
Forwards—
Reactions28
Comments—
#2448Photo
Views384+27%vs avg
Forwards—
Reactions13
Comments—
#2447Video
Views242−20%vs avg
Forwards—
Reactions24
Comments—
#2444Photo

✅ННТларнинг молиявий саводхонлиги ва шаффофлиги йўлида амалий қадам 🟢Бугунги кунда мамлакатимизда фуқаролик жамияти институтларининг эркин фаолият юритиши, уларнинг молиявий барқарорлигини таъминлаш ҳамда давлат органлари билан ўзаро ҳамкорлигини мустаҳкамлашга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Ана шу мақсадда Демократик жараёнларни таҳлил қилиш марказининг Сирдарё вилояти ҳудудий бўлинмаси ҳамда бир қатор ҳамкор ташкилотлар ташаббуси билан амалий семинар ташкил этилди. 🟢“Фуқаролик жамияти институтларида солиқ ҳисоботларини шакллантириш, топшириш тартиби ва мавжуд муаммолар ечими бўйича амалий тавсиялар” мавзусида ўтказилган ушбу тадбир нодавлат нотижорат ташкилотлари (ННТ) вакиллари учун муҳим мулоқот майдонига айланди. Семинардан кўзланган асосий мақсад ННТларнинг молиявий-ҳуқуқий саводхонлигини ошириш, уларнинг фаолиятида очиқлик ва шаффофликни таъминлаш ҳамда солиқ қонунчилигига қатъий риоя этилишига кўмаклашишдан иборат бўлди. Очиқ мулоқот ва савол-жавоб тарзида кечган тадбирда солиқ бошқармаси мутахассислари ҳамда соҳа экспертлари томонидан иштирокчиларга батафсил тушунтиришлар берилди. Хусусан, қонунчиликда ННТлар учун белгиланган солиқ имтиёзлари ва енгилликлар, ҳисоботларни электрон шаклда ўз вақтида ва хатосиз топширишнинг афзалликлари атрофлича таҳлил қилинди. Шунингдек, амалиётда кўп учрайдиган камчиликлар кўриб чиқилиб, уларни бартараф этиш юзасидан аниқ йўл-йўриқлар кўрсатилди. Мутахассислар томонидан таъкидланганидек, солиқ ҳисоботларини шакллантиришдаги қийинчиликларни бартараф этиш ва бу борадаги билимларни мустаҳкамлаш ННТларнинг молиявий барқарорлигини таъминлашда ҳал қилувчи аҳамиятга эга. Иштирокчилар ўзларини қизиқтирган барча саволларга экспертлардан атрофлича жавоб олиш имконига эга бўлдилар. ✅Тадбир якунида фуқаролик жамияти институтлари вакилларининг солиқ соҳасидаги билим ва кўникмаларини мунтазам ошириб бориш, шунингдек, солиқ органлари билан нодавлат нотижорат ташкилотлари ўртасидаги ўзаро ҳамкорликни янада такомиллаштириш бўйича тегишли таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқилди. 🚀Telegram| 🌐 Website| 🎬YouTube

Open in Telegram
Views387+28%vs avg
Forwards—
Reactions23
Comments—