🗣Жамият тараққиётини белгилайдиган энг муҳим омиллардан бири — унинг интеллектуал салоҳиятидир.
✅Зеро, ҳар қандай ислоҳотнинг мазмуни, самараси ва истиқболи, аввало, инсон тафаккури, билими ва яратувчанлик қудратига боғлиқ. Бугунги мураккаб ва шиддат билан ўзгараётган дунёда илм-фан, маърифат, мустақил фикр ва янгича ёндашувлар мамлакатлар тараққиётининг ҳал қилувчи кучига айланмоқда.
🟢Ҳақиқий зиёлилик шунчаки билимга эгалик қилиш билан эмас, балки уни жамият манфаатига йўналтириш, муаммоларга бефарқ бўлмаслик ва амалий ечимлар таклиф этиш билан намоён бўлади.
Шу нуқтаи назардан, мамлакатимизнинг барча ҳудудларида ўтказилаётган Ўзбекистон зиёлилари билан мулоқотлар алоҳида аҳамият касб этмоқда. Ушбу учрашувлар олимлар, академиклар, профессор-ўқитувчилар, ижодкорлар ва тадқиқотчиларни бирлаштириб, долзарб масалаларни илмий-амалий жиҳатдан муҳокама қилиш учун муҳим майдон яратмоқда.
🟢Қашқадарё вилоятида ўтказилган мулоқот ҳам юқори савияда ва уюшқоқлик билан ташкил этилди. Учрашувда қуйидаги масалаларга устувор аҳамият қаратилди:
🔹 ҳудуднинг илмий, ижодий ва интеллектуал салоҳиятини сафарбар этиш;
🔹 жамият ҳаётининг турли жабҳаларидаги мавжуд муаммоларни чуқур таҳлил қилиш;
🔹 уларнинг ечимига қаратилган асосли ва амалий таклифлар ишлаб чиқиш.
👉Демократик жараёнларни таҳлил қилиш маркази Қашқадарё вилояти ҳудудий бўлинмаси раҳбари, Халқ депутатлари вилоят Кенгаши депутати Даврон Кесимовнинг «Зиёлилар мулоқоти: илмий ёндашув ва янги ғоялар майдони» номли мақоласида ушбу учрашув долзарб масалалар ечимига зиёлиларни кенг жалб этишга қаратилган муҳим мулоқот бўлгани таъкидланади.
🚀Telegram| 🌐 Website| 🎬YouTube