Account

Posts of Bugun.uz | Расмий канал

newest first

#43997Photo
Views958−22%vs avg
Forwards—
Reactions—
Comments—
Views growthHide views growth

Views growth

Hours after publication

Show as table
Hours after publicationViews
0 h0
13 h669
28 h958
  1. After 24 hours958
  2. Total to date958
#43993Photo

Республика зиёлилар кенгаши аъзолари Ислом цивилизацияси марказига ташриф буюрди 23 ноябрь куни Ўзбекистоннинг турли ҳудудларидан келган илм-фан, таълим, адабиёт ва маданият вакиллари Ислом цивилизацияси марказидаги тарихий қўлёзмалар, ноёб экспонатлар ва мультимедиа кўргазмалари билан танишди. Кенгаш доирасида еттита йўналиш бўйича таклиф ва ташаббуслар ишлаб чиқиш, ёшлар тарбияси, тарихий меросни ўрганиш ҳамда илмий ҳамкорликни кенгайтириш масалаларига эътибор қаратилди. Хоразм Маъмун академияси раиси Икром Абдуллаев академия олимлари Жалолиддин Мангуберди, Хива хонликлари ва Паҳлавон Маҳмудга бағишланган медиа лойиҳаларда иштирок этаётганини маълум қилди. Шунингдек, Маъмун академиясининг тарихий қиёфаси ва илмий муҳитини акс эттирувчи макет ҳамда медиа лойиҳа тайёрлаш режалаштирилмоқда. @bugunrasmiy

Open in Telegram
Views930−25%vs avg
Forwards—
Reactions—
Comments—
Views growthHide views growth

Views growth

Hours after publication

Show as table
Hours after publicationViews
0 h0
13 h735
24 h930
  1. After 24 hours930
  2. Total to date930
#43989Photo
Views895−27%vs avg
Forwards—
Reactions—
Comments—
Views growthHide views growth

Views growth

Hours after publication

Show as table
Hours after publicationViews
0 h0
14 h770
24 h895
  1. After 24 hours895
  2. Total to date895
#43987Photo

Марказий Осиёда авиақатновлар ҳажми 2045 йилгача қарийб уч баравар ошиши кутилмоқда Airbus компанияси прогнозига кўра, Марказий Осиёда йўловчи ташиш ҳажми келгуси 20 йилда йилига ўртача 5,1 фоизга ўсади. Йўловчи айланмаси 2025 йилдаги 89 миллиарддан 2045 йилга бориб 242 миллиард йўловчи-километрга етиши кутилмоқда. Бундай ўсишга иқтисодиётнинг ривожланиши, аҳоли даромадларининг ошиши ва туризмнинг кенгайиши туртки бўлиши тахмин қилинмоқда. Ҳисоб-китобларга кўра, Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон, Туркманистон ва Ўзбекистонда ўрта қатлам вакиллари сони 26 миллион нафарга кўпайиб, 80 миллион нафарга етади. Энг кўп йўловчи минтақа давлатлари ўртасидаги парвозлар ҳиссасига тўғри келиши, энг тез ўсиш эса Хитой, Европа ва МДҲ давлатлари билан авиақатновларда кузатилиши кутилмоқда. Шунингдек, минтақадаги авиакомпаниялар паркида янги авлод самолётлари улуши 2035 йилгача 86 фоизга етиши кутилмоқда. Ҳозир бу кўрсаткич 42 фоизга тенг. @bugunrasmiy

Open in Telegram
Views1,260+2%vs avg
Forwards—
Reactions—
Comments—
#43984Photo

⚡️ Янги Тошкентдаги қурувчилар учун 200 млн долларлик имтиёзли кредит линияси очилади Кредит маблағлари фақат маҳаллий қурилиш материалларини сотиб олишга йўналтирилади. Бу чора 20 ноябрь куни Президент Шавкат Мирзиёевнинг Паркент туманида тадбиркорлар ва инвесторлар билан учрашувида белгиланди. Кредит линияси 10 кун ичида очилиши айтилди. У Янги Тошкентда йирик қурилиш ишларини олиб бораётган компанияларнинг айланма маблағга бўлган эҳтиёжини қоплашга қаратилган. 2027 йилдан бюджет маблағлари ҳисобидан амалга ошириладиган қурилишларда биринчи навбатда маҳаллий маҳсулотлардан фойдаланиш талаби жорий этилади. Давлат харидлари порталида маҳаллий ишлаб чиқарувчилар учун махсус савдо майдончаси ҳам ташкил қилинади. Қурилиш материаллари сифатини текшириш ва аҳолини хавфли маҳсулотлардан ҳимоя қилиш учун Тошкент шаҳри, Фарғона ва Самарқандда учта синов лабораторияси ташкил этилади. Мутасаддиларга бир ой ичида уларнинг жойлашувини белгилаш ва 2027 йилда ишга тушириш топширилди. @bugunrasmiy

Open in Telegram
Views1,740+41%vs avg
Forwards—
Reactions—
Comments—
#43983Photo

⚡️ Шавкат Мирзиёев поездлар ва ички авиақатновлар жадвалини бир ойда қайта кўриб чиқишни топширди Тошкентдан Чиноркентга поездда борган сайёҳлар қайтиш экспресси жўнагунига қадар Бўстонлиқни айланиш учун 3 соат 50 дақиқа вақтга эга. Президентнинг расмий сайти хабар беришича, Шавкат Мирзиёев 20 ноябрь куни Паркент туманида инвесторлар ва тадбиркорлар билан учрашувда айрим йўналишларда поездларнинг бориш ва қайтиш вақти сайёҳларга ҳудуд билан тўлиқ танишиш имконини бермаётганига эътибор қаратди. Мутасаддиларга барча темир йўл қатновлари ва ички авиарейслар жадвалини бир ой ичида таҳлил қилиш, аҳоли ва сайёҳлар эҳтиёжига мослаб қайта кўриб чиқиш ва эълон қилиш топширилди. Тошкентдан чиққан поезд Чиноркентга соат 10:30 да етиб боради, қайтиш экспресси эса 14:20 да жўнайди. Тошкент — Шаҳрисабз йўналишидаги «Афросиёб» тезюрар поезди фақат якшанба куни қатнайди. Бу қатновда сайёҳларга шаҳар билан танишиш учун қарийб беш соат қолади. @bugunrasmiy

Open in Telegram
Views1,490+21%vs avg
Forwards—
Reactions—
Comments—
#43982Photo
Views1,400+13%vs avg
Forwards—
Reactions—
Comments—
#43981Photo

Дам олиш кунлари Ўзбекистоннинг катта қисмида ҳаво 25 даражагача исийди 21 ноябрь куни Ўзбекистоннинг айрим тоғли ҳудудларида ёмғир ва қор ёғиши кутилмоқда, деб Ўзгидромет хабар берди. 21–22 ноябрь кунлари мамлакатнинг катта қисмида ҳаво асосан қуруқ ва илиқ бўлади. Шанба куни Самарқанд ва Қашқадарё вилоятларида, якшанба куни эса шимолий ҳудудларнинг айрим жойларида бироз ёмғир ёғиши мумкин. Кечаси ҳарорат 9–14 даража илиқ бўлади, кундузи эса аста-секин 20–25 даражагача кўтарилади. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Шарқдан эсадиган шамол тезлиги секундига 7–12 метр бўлади, баъзи жойларда 13–18 метргача кучайиши мумкин. Айрим жойларда шамол чанг-тўзон билан кузатилиши мумкин. Тошкентда ёғингарчилик кутилмайди. Кечаси 11–13, кундузи 20–22 даража илиқ бўлади. Шарқдан секундига 3–8 метр тезликда шамол эсади. @bugunrasmiy

Open in Telegram
Views1,200−3%vs avg
Forwards—
Reactions—
Comments—