Шавкат Мирзиёев ва Иордания Подшоҳи бир-бирини олий давлат мукофотлари билан тақдирлади Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Иорданиянинг олий давлат мукофоти — «Ал Ҳусайн ибн Али» ордени билан тақдирланди. Иордания Подшоҳи Абдулла II ибн ал-Ҳусайн эса Ўзбекистоннинг «Олий Даражали Дўстлик» ордени билан мукофотланди. Мукофотлаш маросими Мирзиёевнинг 23–24 ноябрь кунлари Иорданияга давлат ташрифи доирасида бўлиб ўтди. Ташриф дастуридан икки мамлакат ўртасида савдо, инвестиция, саноат, қишлоқ хўжалиги ва туризм соҳаларидаги ҳамкорликни кенгайтиришга қаратилган олий даражадаги музокаралар ҳам ўрин олган. @bugunrasmiy
Open in TelegramViews growthHide views growth
Views growth
Hours after publication
Show as table
| Hours after publication | Views |
|---|---|
| 0 h | 0 |
| 13 h | 669 |
| 28 h | 958 |
- After 24 hours958
- Total to date958








