Bektosh Khatamov

Bektosh Khatamov

Asoschi: @profieducation @profischooluz @profiuniversity … Kanalda biznes, hayot, sayohat, falsafa haqida yozaman. Tasodiflar bo’lmaydi, kanalimda ekansiz, demak kesishadigan joyimiz bor. Aloqa uchun: @BektoshKhatamovBot

Username
@bektoshkhatamov
Category
Business and startups
Country
UzbekistanUzbekistan
Created
, 5 years
Subscribers30,327+3,761 last week
Avg views per post, 7d9,498−11.7% vs prev 7d
ERR31.32%last 7 days

Subscribers, 30 days

Oct 22 – Nov 4+6,430 (+26.9%)

Show as table
DateSubscribers
Oct 22, 202623,897
Oct 23, 202624,659
Oct 24, 202624,753
Oct 25, 202625,453
Oct 26, 202625,651
Oct 27, 202626,260
Oct 28, 202626,566
Oct 29, 202627,610
Oct 30, 202628,088
Oct 31, 202628,601
Nov 1, 202628,731
Nov 2, 202629,065
Nov 3, 202629,721
Nov 4, 202630,327

Average views per post by day

By publication day

Show as table
DateAvg views per post
Oct 18, 20269,579
Oct 19, 202610,564
Oct 20, 20269,752
Oct 21, 20268,566
Oct 22, 20267,928
Oct 23, 20267,887
Oct 24, 20268,250
Oct 25, 202661,978
Oct 26, 20269,196
Oct 27, 20268,901
Oct 28, 202611,044
Oct 29, 202612,678
Oct 30, 20269,959
Oct 31, 20269,761
Nov 1, 20269,880
Nov 2, 202610,434
Nov 3, 20265,827
Nov 4, 20263,668

Most viewed this month

  1. 01

    Ҳуқуқ бўйича беллашамизми? Текст на русском Энди Шахсий Адвокат платформасида абитуриентлар ДТМ (ЎзБМБА) тестларига тайёргарлик кўриши мумкин. Барча тестлар 35 та қонунчилик ҳужжати асосида, уларга киритилган ўзгартириш ва қўшимчалар ҳисобга олинган ҳолда тузилган ва қонунчилик ўзгаришига қараб доимий янгиланиб боради. Платформада бошқа абитуриентни ёки фойдаланувчини дуэлга чақириб, умумий ва мавзулаштирилган саволлар бўйича беллашишингиз мумкин. Дуэлга ўзингиз билан бирга тайёрланаётган дўстингизни ҳам чақирса бўлади. Бу беллашув умумий рейтингда кўриниб боради, зўрдан зўри билан курашасиз, кейинги сафар сизга рейтингингизга мос рақиб чиқади. Ҳар бир саволга алоҳида изоҳ бор: агар саволга нотўғри жавоб берсангиз, нега нотўғри эканини ва қайси манбага кўра нотўғри эканини изоҳ ва ҳаволалари билан тушунтириб беради. Энг қизиғи, дуэлга рақибингиз билан бошқа тилда чиқишингиз мумкин. Масалан, сиз ўзбек тилида тайёрланяпсиз, рақибингиз эса рус гуруҳига топширади: бир хил савол сизга ўзбекчада, рақибингизга русчада чиқади. Қойилмисиз? Бу бўлим фақат абитуриентлар учун эмас, барча фойдаланувчилар учун қилинди, чунки ҳар бир фуқаро ўз ҳуқуқини, ҳуқуқий онгини ошириб бориши керак. Ҳуқуқий демократик жамият ҳар бир фуқарода ҳуқуқий онг ва маданият шаклланганда вужудга келади. Хулас, @shaxsiyadvokat_bot орқали рўйхатдан ўтинг ва ҳуқуқий билимларингизни доимо чархлаб боринг. @bektoshkhatamov

    Text
    Views62K
    Forwards219
    Reactions72
    Comments13
  2. 02

    40 фоиз устига қўйса, фоиз эмас, "насия савдо" деб номлаймиз Текст на русском IMAN Invest деган ширкат ўзи фойдани қаердан олади? Келинг, шуни бир очиб берайлик. IMAN платформаси турли маиший техника ва хомашё товарларини "насия савдо", яъни бўлиб тўлашга сотади. Лекин бозордаги оддий телефонни нақдга олсангиз ва IMAN'дан насияга олсангиз, орадаги фарқ 40 фоиз, баъзи товарларда эса 50 фоизгача боради. Яъни сиздан олинган пулга IMAN маҳсулотни нақдга сотиб олади, устига арзимаган 40-50 фоиз устама қўйиб, бошқаларга насияга сотади. Ва бунинг номини "ҳалол инвестиция" деб жар солади. Банк 40 фоиз олса, судхўрлик. Устама деб олинса, савоб. Содда халқимиз эса ишониб, пешона тери билан йиғиб-терган пулини қўш қўллаб шунақа ташкилотларга олиб бориб бераверади. Яқинда Марат исмли шахс билан ҳам худди шунақа бўлган эди: "арзон уйлар", "халқни ўйлаб қиляпман" деган гапларга ишониб, одамлар шартта бориб пул тўлаб келаверишган. Барака топгурлар, тушунаман, кўпчилик уй, машина олаётганда ёки қандайдир битим тузаётганда шартномани ўқимайди, орқа-олдига қарамай имзо қўяди. Шунақа пайтда ҳеч бўлмаса шартномани Шахсий Адвокат платформасига ташлаб беринг, қандай рисклар борлигини кўриб, сизга оддий тилда тушунтириб берамиз. Ҳақ олинур, берилмас. @bektoshkhatamov

    Text
    Views21.6K
    Forwards190
    Reactions234
    Comments35
  3. 03
    Views13K
    Forwards167
    Reactions87
    Comments10
  4. 04

    Адвокат ҳамкасбларга таклиф. @shaxsiyadvokat_bot платформасини ишга туширганимизга кўп бўлгани йўқ, лекин натижа мен кутгандан анча юқори бўлди, беш куннинг ўзида 5000 дан ортиқ мурожаат келди. Одамлар меҳнат, оила, қарз, уй-жой, жиноят ишлари, миграция бўйича маслаҳат сўраяпти ва уларнинг кўпига маслаҳатнинг ўзи камлик қилади, ишини олиб борадиган адвокат керак. Ҳозир платформада 55 нафар адвокат бор ва очиғини айтсам, улар келаётган мурожаатга улгурмаяпти. Шунинг учун яна адвокатларни ҳамкорликка чақиряпман. Платформа адвокатга нима беради: 1. Иш таҳлили. Иш материалларини PDF ёки расм қилиб юборасиз, платформа фабулани, айбловнинг квалификациясини, далилларни, процессуал бузилишларни ажратиб, камида учта ҳимоя позицияси ва ҳаракатлар режасини тайёрлайди, Пленум қарорлари ва lex.uz ҳаволалари билан. Жиноят, фуқаролик, иқтисодий, маъмурий ишлар бўйича ишлайди. 2. Иш кабинети. Ишларингиз рўйхати, ҳолати, суд саналари бир жойда. "Аҳмедов билан боғландим, мажлис 25 октябрда" деб оддий тилда ёзасиз, платформа ёзиб қўяди. 3. Муддат назорати. "Ҳукм 15 октябрда, апелляция муддати қачон тугайди" десангиз, кодексдан ҳисоблаб, уч кун олдин, бир кун олдин ва ўша куни эслатади. Ўтказиб юборилган муддат деган гап энди бўлмайди. 4. Ҳужжат лойиҳалари. Илтимоснома, даъво аризаси, апелляция шикояти факт ва моддалар билан Word файлда. 5. Ҳисоб-китоблар. Алимент, компенсация, давлат божи, пеня, даъво муддати. 6. Қарши томон ҳужжатини "бузиш". Айблов хулосаси, даъво, эътироз, экспертиза хулосаси ёки шикоятни расм ёки PDF қилиб юбориб "буз" ёки "заиф жойларини топ" десангиз, ўн дақиқада тайёр: қарши томон нимага таяняпти, заиф жойлари (нотўғри қўлланган нормалар модда ҳаволаси билан, ички зиддиятлар, процессуал нуқсонлар), йиғиладиган қарши далиллар ва илтимосномалар, судда бериладиган 5-10 та савол, энг кучли қарши чизиқ ва хавф. Сўрасангиз эътироз лойиҳасини Word қилиб беради. 7. Эртанги мажлисга тайёргарлик. Ҳар куни соат 18:00 да платформа кабинетингизни кўриб чиқади ва эртага мажлиси бор ҳар бир иш бўйича ўзи ёзади: эртага нима бўлади, киритиладиган илтимосномалар асоси билан, бериладиган саволлар, олиб борадиган ҳужжатлар, хавфли жойлар, мажлисдан кейин бошланадиган муддатлар. "Эртага мажлис, тайёрла" десангиз ҳам шундай қилади. Мажлисдан кейин "мажлис ўтди" десангиз, натижани сўраб кабинет ва муддатларни ўзи янгилайди. Буларнинг ҳаммаси тасдиқланган ҳар бир адвокат учун бепул. Қўшилиш осон: @shaxsiyadvokat_bot га кириб /advokat ни босасиз, лицензия рақамингизни ёзасиз, платформа e-advokat.uz реестридан текширади, кейин гувоҳномангиз расмини юборасиз. Шундан кейин иш стажингиз ва битта ишни олиш учун минимал нархингизни сўрайди, шунга қараб сизга мос ишлар келади. Ҳамкорлик учун /hamkorlik деб ёзинг ёки менга шахсан мурожаат қилинг. Платформа эндигина ривожланяпти ва биринчи бўлиб қўшилган адвокатлар энг кўп мижозни олади, бу табиий. @bektoshkhatamov

    Text
    Views11.8K
    Forwards118
    Reactions92
    Comments13
  5. 05

    Ўзи Марко Рубио ким? Яқинда Вашингтонда юрган эдим, у ерда ҳам ҳамма Рубио ҳақида гапирарди, энди қарасам Самарқандда ҳам шу гап. Бир ҳафта олдин битта оддий адвокатга судда ютқазган одам бугун 200 дан ортиқ америкалик бизнесмен билан Самарқандга келиб турибди, Boeing, Citibank бошлиқлари ҳам орасида. Ким ўзи бу одам, десангиз, бироз тушунча бериб ўтмоқчиман. Марко Рубио 1971 йилда Майамида туғилган, ота-онаси Кубадан қочиб келган. Отаси умр бўйи барда ичимлик қуйган, онаси меҳмонхонада хона йиғиштирган. Ўзи буни ҳамма нутқида айтади: "отам хонанинг орқа томонида турган, мен олдинги томонида туришим учун". Ҳуқуқшуносликни тугатган, адвокат, яъни биз билан касбдош-у, лекин адвокатлик қилиб узоқ юрмаган, 35 ёшида Флорида парламентининг спикери бўлиб олган. Энг қизиғи 2016 йилда бўлган. Ўшанда президентликка номзод бўлиб Трампга қарши чиққан ва Трамп унга бутун Америка олдида "кичкина Марко" деб лақаб қўйиб, ҳар дебатда шу билан ўйнаган. Рубио ҳам қарздор бўлиб қолмаган, Трампнинг қўли кичкиналиги ҳақида ҳазил қилган, ўзингиз тушуниб олаверинг. Орадан тўққиз йил ўтиб ўша Трамп ўша "кичкина Марко"ни Давлат котиби, яъни ташқи ишлар вазири қилиб тайинлади, ҳали устига миллий хавфсизлик маслаҳатчиси лавозимини ҳам қўшиб берди. Сиёсатда абадий душман бўлмайди, деган гапни шунақа ҳолатлар учун айтишган. Рубио нима учун қаттиқ одам саналади? Чунки у Хитойга тиш қайраб туради, Куба ва Венесуэла ҳукуматлари ҳақида гапирганда эса умуман тийилмайди. Самарқандга келиши ҳам шундан: Хитой билан Россия ўртасида қолган бу минтақада Америка ўзига жой ҳозирламоқчи, айниқса бизнинг ер остидаги нодир металларга қизиқиши катта. Ноябрда Трамп билан 25 миллиард долларлик келишувлар имзоланган эди, ҳозир шуларнинг қанчаси қоғоз, қанчаси пул экани аниқ бўлади. Ўзи сафар олдидан бир тўғри гап айтган: "қаерга борсак, фақат инқирозни гаплашамиз, бизнес четда қолади". Шунинг учун бу сафар самолётда дипломатдан кўра бизнесмен кўп. Ўзбек бизнеслари учун шундай пайт камдан-кам келади, чунки Америка компаниялари одатда Тошкентни хаританинг ўзида зўрға топади, бу сафар эса эшикни ўзи келиб қоқиб турибди. Энди очиш-очмаслик бизникиларга қолган гап. @bektoshkhatamov

    Photo
    Views11.7K
    Forwards71
    Reactions164
    Comments13

Latest posts

#5081Photo

Марокашда ўтириб, бутун компания ходимларини бошқариш мана шундай бўлар экан. Текст на русском Ҳозир 6 та фаол корхонам бор, уларда салкам 900 га яқин одам ишлайди, ҳаммасини Шахсий адвокат платформаси орқали бошқара оламан. Мен ҳам бошқармайман: таъсисчи сифатида корхоналарни битта гуруҳга боғлаганман, ҳаммаси битта обуна доирасида ишлайди, пастдаги раҳбар ва ходимлар обуна тўламайди. Ўзимга бевосита бўйсунувчиларни тизимга боғлаганман, улар ўз остидагиларни боғлаган. Шундай қилиб энг кичик ходимгача битта арқон билан боғланган. Раҳбарлар ходимларга иш графиги ва иш хона локациясини бириктиради: ходим локацияга келса - ишга келган, кетса - ишдан кетган ҳисобланади. Топшириқлар ҳам платформа ичида қабул қилинади ва топширилади, бу KPI га таъсир қилади. Кеч ёки нотўғри топширилса, раҳбар қайси корхонада ва кимнинг айби билан хато бўлаётганини дарҳол кўради. Ходимлар билан муаммо бўлса, 👉 платформадан 👈 рўйхатдан ўтинг, менюда "Ходимлар" тугмасини босинг ва қўлбола бошқарувдан чиқинг. @bektoshkhatamov

Open in Telegram
Views1,910−81%vs avg
Forwards10
Reactions12
Comments0
#5080Text

30 ёшида шаҳар соғлиқни сақлаш бошқарувини бошқарган одам, энди АҚШ сенатори. Текст на русском Мичиган штатида Сенатга сайловда Абдул Эл-Сайед республикачи Майк Роджерсни ютди. Fox News уни ғолиб деб эълон қилди, AP ҳам бу пойгада натижани чиқарди. Кимлигини билиб олайлик. Ота-онаси мисрлик муҳожир. Абдул 1984 йилда Мичиганда туғилган. Тенгдош эканмиз. Отаси Мисрнинг Искандария шаҳрида ўсиб, Детройтдаги Уэйн университетида ўқиш учун АҚШга келган. Яхши жойларда ўқиган. Мичиган университетидан кейин Родс стипендияси билан Оксфордда жамоат саломатлиги бўйича докторлик ёқлаган, кейин Колумбия университетида тиббиёт дипломини олган. Лекин резидентурани тугатмаган, шифокор сифатида ишлаш лицензияси ҳам йўқ. 30 ёшида Детройтнинг соғлиқни сақлаш бошқарувига раҳбар бўлган. Ўша пайтда АҚШнинг йирик шаҳарлари орасида бундай лавозимдаги энг ёши шу эди. 2018 йилда Мичиган губернатори сайловида демократлар ичидаги праймаризда иккинчи ўринни олган, тахминан 30 фоиз овоз билан, Гретчен Уитмердан орқада қолган. 2025 йил апрелда Сенатга номзодини эълон қилган, демократлар праймаризида Хейли Стивенсни ютган. Сиёсатда ўткир. У Ғазодаги урушни ва АҚШнинг Исроилга ёрдамини қаттиқ танқид қилган: Исроилнинг ҳаракатларини геноцид деб атаган, Исроилга АҚШ ҳарбий ёрдамини тўхтатишга чақирган ва Трамп маъмуриятининг Исроил урушларини қўллаб-қувватлашини танқид қилган. Трампнинг Эрон билан урушига ҳам қарши: бензин ва озиқ-овқат нархларининг ошиши шу урушга бориб тақалади деган ва уруш ваколатлари бўйича қарор қабул қилишга чақирган. Рақиби Майк Роджерс эса аксинча: у Исроилнинг ўзини ҳимоя қилиш ва яҳудий давлати сифатида яшаш ҳуқуқини "қизғин ҳимоя қилишини" айтган, "геноцид" сўзини нотўғри деб атаган ва Трампнинг Эронга қарши урушини қўллаб-қувватлаган, лекин сентябрда уни аста-секин тугатиш кераклигини айтган. Бу мавзу сайловда асосий мунозарага айланди: Роджерс унинг Исроил танқиди ҳақида ҳужум қилиб келди. Яна бир гап: у мусулмон. Хабарларга кўра, у АҚШ Сенатига сайланган биринчи мусулмон. Натижа ҳали расман тасдиқланмаган. Америка орзуси деганлари шу бўлса керак: муҳожир ўғли Мичиганда туғилиб, Сенатгача етиб келди. Шунақа гаплар. @bektoshkhatamov

Open in Telegram
Views4,204−58%vs avg
Forwards13
Reactions75
Comments5
#5079Photo

АҚШда сайлов ўтди. Бизга нима? Текст на русском 3 ноябрь куни АҚШда оралиқ сайловлар бўлиб ўтди. Президент эмас, Конгресс сайланди: Вакиллар палатасининг барча ўринлари ва Сенатнинг тахминан учдан бири. Содда қилиб: президент - уйнинг хўжайини, Конгресс эса ҳамённи ушлаб туради. Пулни ҳам, қонунни ҳам у чиқаради. Бизга нима? Тўғридан-тўғри ҳеч нима, лекин билвосита кўп нарса: доллар курси, нархлар, савдо божлари, санкциялар, виза ва иммиграция қоидалари шу ердаги қарорларга боғлиқ. Масалан, грин-карта. Лотерея АҚШ Конгресси 1990 йилда қабул қилган қонунга асосланади ва йилига 55 мингтагача виза беради. 2025 йил декабрда Трамп маъмурияти уни тўхтатди, 2027 йилги рўйхатдан ўтиш ҳали очилмаган. Октябрда судья очишни буюрди, 29 октябрда эса апелляция суди бу қарорни вақтинча тўхтатди. Яъни унинг тақдирини Конгресс, президент ва суд бирга ҳал қиляпти. Шунақа гаплар. @bektoshkhatamov

Open in Telegram
Views4,891−51%vs avg
Forwards9
Reactions33
Comments1
#5078Photo
Views4,501−55%vs avg
Forwards8
Reactions170
Comments15
Views growthHide views growth

Views growth

Hours after publication

Show as table
Hours after publicationViews
0 h0
6 h3,546
10 h4,501
  1. After 6 hours3,546
  2. Total to date4,501
#5077Photo

Талабалар бормисиз, омонмисиз? Текст на русском Талабалар, сиз сўрадингиз, мен бажардим: Шахсий Адвокат менюсида талабалар бўлими ишга тушди. Ҳозирча фақат ҳуқуқшунослик йўналиши бор, қолганларини жуда тез орада қўшаман. Реферат ёзиш, слайд тайёрлаш, мавзулар бўйича савол-жавоб қилиш, кейсларга жавоб бериш ва таҳлилий жавоблар олиш мумкин. Энг қизиғи, ўзингиз танлаган фан ва мавзу бўйича курсдошингизни дуэлга чақира оласиз. Слайдларда эса ким ва қачон тайёрлагани кўрсатилиб туради. Сессия, имтиҳон ва уйга вазифа муддатларини киритсангиз, ўша пайт келганда эслатма оласиз ва нимага тайёрланиш кераклигини биласиз. Суд жараёнини ҳам ташкил қилиш мумкин: сиз ҳимоя тарафи, Шахсий Адвокат эса қораловчи. Ҳозироқ 👉 платформа 👈 орқали рўйхатдан ўтинг ва фойдаланишни бошланг. P.S. 🗣️ Устозларга 🤝 раҳмат: кеча платформага юздан ортиқ репетитор қўшилди ва таклифлар беряпти. Қанчалик ишингиз осонлашса, шунчалик мен хурсандман. @bektoshkhatamov

Open in Telegram
Views7,152−29%vs avg
Forwards54
Reactions70
Comments10
Views growthHide views growth

Views growth

Hours after publication

Show as table
Hours after publicationViews
0 h0
1 h2,907
10 h6,633
15 h7,152
  1. After 1 hour2,907
  2. Total to date7,152
#5076Text

Чексиз пулингиз бўлмаса, демпинг қилманг. Текст на русском Марат ишидан битта муҳим бизнес дарс чиқариб олиш мумкин. Терговнинг хулосаси ҳали йўқ, шунинг учун бу гап суд ҳақида эмас, фақат бизнес ҳақида. Менимча, Imarat Development бозорга жуда арзон нархда уй сотишни ваъда қилиб кириб келди. Қурилишда эса ҳамма нарса аниқ: бир квадрат метрни қуриш учун кетадиган сумма бозорда деярли маълум. Фақат ернинг нархи жойлашувга қараб метр квадрат нархига таъсир қилиши мумкин, қолгани бир хил. Яъни таклиф қилинган нарх ернинг, қурилишнинг ва бошқа харажатларнинг ўзини ҳам қоплашига ишониш қийин эди. Бозорга қарши ўйнаш эса ёмон оқибатларга олиб келади. Imarat демпинг, яъни нархни меъёрдан ортиқ туширишни танлади. Ҳа, бу усул бизнесда бор. Масалан, Яндекс Ўзбекистон бозорига кириб келганда айнан шундай қилган. Uber кўп шаҳарларда йиллар давомида миллиардлаб доллар зарар кўриб, сафарларни сунъий арзон ушлаб турди. Amazon эса Diapers.com сайтига қарши памперс нархини кескин тушириб, охир-оқибат уни сотиб олди. Лекин буларнинг ҳаммасида битта умумий жиҳат бор: уларнинг чўнтаги чуқур эди. Улар зарарни йиллаб кўтара оларди, рақиб ҳолдан тойгунча кутиб, кейин ўрнини қоплаб олар эди. Сизда бундай имконият бўлмаса, нарх билан харажат ўртасидаги фарқни ё ўз чўнтагингиздан, ё кейинги мижознинг пулидан, ё сифатдан кесиб қоплайсиз. Биринчиси чексиз эмас, қолган иккитасининг оқибатини эса ким кўради, ўзингиз тушунасиз. Хулоса оддий: демпинг - кучли ўйинчининг қуроли. Чексиз пулингиз бўлмаса, нархни бозордан паст қўйманг. Арзон бўлиб кириб, қиммат бўлиб чиқиш ҳам бор. Шунақа гаплар. @bektoshkhatamov

Open in Telegram
Views9,920−1%vs avg
Forwards58
Reactions208
Comments14
Views growthHide views growth

Views growth

Hours after publication

Show as table
Hours after publicationViews
0 h0
3 h3,529
12 h5,606
29 h9,730
34 h9,920
  1. After 24 hours9,730
  2. Total to date9,920
#5075Photo

Марат Ҳамдамов ушланди. Текст на русском Kun.uz хабарига кўра, «Imarat Development» қурилиш лойиҳаси эгаси Марат Ҳамдамов Тошкент шаҳар ИИББ олиб бораётган жиноят ишида гумонланувчи тариқасида жалб этилган ва ЖПКнинг 227-моддаси тартибида ушланган. Ушлаш - бу қамоққа олиш эмас. Бу тергов давридаги қисқа чора: одамни гумон қилинувчи сифатида 48 соатгача ушлаб туриш мумкин. Шу вақт ичида ё суд унга эҳтиёт чорасини қўллайди (қамоқ, уй қамоғи ёки кафиллик), ё гумон тасдиқланмаса, уни қўйиб юборишади. Гумонланувчи эса айбдор дегани эмас. Суд ҳукм чиқармагунча ҳар қандай одам айбсиз ҳисобланади. Ушланган одам ҳимоячи олиш ва кўрсатма беришдан бош тортиш ҳуқуқига эга, яқинларига эса унинг қаерда эканлиги ҳақида дарҳол хабар берилиши керак. Агар сиз ҳам шу лойиҳада уй олган бўлсангиз, шартнома, тўлов чеклари ва ёзишмаларни йиғиб қўйинг. Ҳуқуқий ёрдам керак бўлса, 👉 платформага 👈 ёзинг ва ёрдам олинг. Шунақа гаплар. @bektoshkhatamov

Open in Telegram
Views10,647+6%vs avg
Forwards54
Reactions87
Comments19
Views growthHide views growth

Views growth

Hours after publication

Show as table
Hours after publicationViews
0 h0
5 h5,391
10 h7,884
29 h9,718
42 h10,647
  1. After 6 hours5,391
  2. After 24 hours9,718
  3. Total to date10,647
#5074Text

Репетитор ва устозларга зўр янгилик. Текст на русском Шахсий Адвокат менюсида /ustoz бўлими ишга тушди. Шунчаки устоз сифатида рўйхатдан ўтасиз ва вақтинчалик ёки доимий гуруҳлар ташкил қиласиз. Ҳар бир ўқувчининг тўлов кунлари ва саналарини киритасиз, тўлов куни келганда бу ҳақда ўқувчига ва унинг ота-онасига эслатма боради. Агар тўлов вақтида келмаса, ўқувчини блоклашингиз ёки қўшимча вақт беришингиз мумкин. Устоз ўз дарсларини видео форматда ҳам юклаши мумкин. Дарс топшириғини ҳам овозли, матнли ва ҳатто видео форматда юклаб қўйиш мумкин. Ўзингиз ташкил қилган гуруҳда ўтилган дарслар бўйича уйга вазифа бера оласиз, Шахсий Адвокат эса айнан ўша дарслар бўйича савол-жавоб ўтказиб, ҳар бир ўқувчининг натижасини сизга Excel, Word ёки ўзингиз истаган бошқа кўринишда юборади. Видеодаги мавзу бўйича ўқувчида савол пайдо бўлса, унга ўша видео автоматик юборилади. Агар шундан кейин ҳам тушунмаса, ўқувчи ўқитувчига шахсан боғланишни танлайди. Ўқитувчи тушунмаган жойини овозли хабар ёки матн билан тушунтиради ва бу жавоб хотирада сақланади: яна шундай ҳолат юз берса, ўқувчига шу жавоб юборилади ва ўқитувчи безовта қилинмайди. Уйга вазифани бажармаган ўқувчилар ҳақида сизга ва ота-онасига хабар беради. Руҳий тушкун ўқувчилар ҳақида эса фақат сизга хабар беради, сиз ўша ўқувчилар билан шахсан суҳбатлашишингиз мумкин. Онлайн вебинар ташкил қилсангиз, вақтинчалик гуруҳ очиб, унинг ҳаволасини қатнашчиларга юборасиз. Улар сизга тўловни амалга оширганда доимий гуруҳга автоматик қўшилади. Доимий гуруҳдаги дарс материаллари, тестлар ва савол-жавобларни ўқувчилар бошқаларга улаша олмайди ва улардан скриншот ҳам ололмайди. Хуллас, гапирса гап кўп, устозлар. Ҳозироқ 👉 платформа 👈 орқали рўйхатдан ўтинг ва ишингизни осонлаштиринг. Тез орада ўқув маркази бўлими ҳам қўшилади. Шунақа гаплар. @bektoshkhatamov

Open in Telegram
Views10,0780%vs avg
Forwards84
Reactions68
Comments2
Views growthHide views growth

Views growth

Hours after publication

Show as table
Hours after publicationViews
0 h0
6 h5,892
11 h7,925
30 h9,317
43 h10,078
  1. After 6 hours5,892
  2. After 24 hours9,317
  3. Total to date10,078
#5073Photo

Асабийлашишдан олдин ўзингизга битта савол беринг. Текст на русском Одамлар кўпинча қўлидан келмайдиган нарсага асабийлашиб юради: бировнинг гапи, об-ҳаво, нарх, трафик. Охири эса касаллик орттириб олади. Анча йиллар олдин стоик фалсафаси ҳақида ўқиганман. Шу схемани телефоним экранига қўйиб олганман ва доим шунга амал қилишга ҳаракат қиламан. Энди шу расмни сизларга ҳам бўлишмоқчиман: қачонки ҳаётингизда қандайдир муаммога дуч келиб асабийлашсангиз, шу схемага қаранг. Муаммо борми? Уни ҳал қилиш сизнинг қўлингиздан келадими? Қўлингиздан келса, ҳал қилинг, асабийлашишга вақт қолмайди. Муаммо бор-у, лекин сизга боғлиқ эмас бўлса, унда ҳам асабийлашиш керак эмас. Кичик мисол. Тирбандликда қолиб кетдингиз: муаммо бор, лекин тирбандликни ҳал қилиш қўлингиздан келмайди, демак асабийлашишнинг фойдаси йўқ, фақат "кечикаман" деб ёзиб қўйсангиз бўлди. Эртага топшириладиган иш ҳали тайёр эмас: муаммо бор ва уни ҳал қилиш қўлингизда, демак асабийлашмай ўтириб ишни қилинг. Ҳаммаси яхши бўлади. @bektoshkhatamov

Open in Telegram
Views11,089+10%vs avg
Forwards281
Reactions216
Comments9
Views growthHide views growth

Views growth

Hours after publication

Show as table
Hours after publicationViews
0 h0
1 h3,033
9 h7,801
33 h10,498
46 h11,089
  1. After 1 hour3,033
  2. Total to date11,089
#5072Text

Нафақага чиққан бир ота бутун оиласини корхонага айлантирибди. Текст на русском Яқинда бир оилавий дўстимиз қўнғироқ қилди. Мени кузатиб боришини билардим, аммо нафақага чиққан одам платформамиздаги Ходимлар бўлими учун раҳмат айтиб қолди. "Ээ, Анвар ака, тинчликми? Сизга бу нима керак? Бемалол тинчгина нафақада юрсангиз бўлмайдими?", деб сўрадим. "Ҳа, мен буни бутун оилага улаб олдим. Корхона деган жойга оилавий корхона деб ёзиб қўйдим. Корхона бошлиғи ўзим, аёлим - зам директор, болалар - ходимлар, невараларим кичкина, уларни ҳали қўшмадик. Ҳар куни болаларга ва онасига топшириқ бераман, муддат қўяман, таклиф ва шикоятларни қабул қиламан. Фалон китобни фалон жойигача ўқиш деб муддат қўйиб қўяман. Ўзимни ҳақиқий раҳбардай ҳис қиляпман", дейдилар. Халқимиз жуда ижодкор, бирдан йўлини топади. Қойил, лекин. @bektoshkhatamov

Open in Telegram
Views9,978−1%vs avg
Forwards30
Reactions233
Comments2
Views growthHide views growth

Views growth

Hours after publication

Show as table
Hours after publicationViews
0 h0
5 h4,047
10 h4,952
27 h8,190
64 h9,663
71 h9,978
  1. After 6 hours4,047
  2. After 24 hours8,190
  3. Total to date9,978

All posts

Connections