ХОРИЖДА ИШЛАЁТГАН ЎЗБЕКИСТОНЛИКЛАР ЎЗБЕКИСТОНДА ҲАМ СОЛИҚ ТЎЛАШИ ШАРТМИ? Ижтимоий тармоқларда чет давлатларда ишлаётган ўзбекистонликлар хорижда ишлаб топган барча даромадлари бўйича декларация топширишлари шартлиги ҳақида хабарлар тарқалди. Ушбу хабарлар кўплаб фуқароларнинг муҳокамасига сабаб бўлмоқда. Хўш, аслида қонунчиликда қандай тартиб белгиланган? Хорижда ишлаётган барча фуқаролар ҳам солиқ тўлаши шартми? ❓Кимлар декларация топшириши шарт? ☑️ Солиқ кодексининг 393-моддасига мувофиқ, Ўзбекистоннинг солиқ резиденти ҳисобланган жисмоний шахслар хорижий манбалардан олган солиқ солинадиган даромадлари бўйича декларация топширишлари шарт. Бундай даромадларга, жумладан, қуйидагилар киради: ▪️хорижда ишлаб топилган иш ҳақи; ▪️хорижий компанияларга хизмат кўрсатишдан олинган даромадлар; ▪️хорижий интернет платформаларидан олинган даромадлар; ▪️хориждаги банк омонатларидан олинган фоизлар; ▪️хорижий компаниялардан олинган дивидендлар; ▪️хориждаги кўчмас мулкни ижарага беришдан олинган даромадлар. ❓Хорижда узоқ муддат ишлаётган меҳнат мигрантлари ҳам солиқ тўлайдими? ☑️ Солиқ кодексининг 30-моддасига мувофиқ, тегишли кетма-кет 12 ойлик давр мобайнида Ўзбекистонда 183 календарь кундан кўпроқ бўлган шахслар, умумий қоидага кўра, Ўзбекистоннинг солиқ резиденти ҳисобланади. Бунда солиқ резидентлигини аниқлашнинг бошқа мезонлари ва халқаро шартномалар ҳам инобатга олинади. ☝️Бироқ Солиқ кодексининг 397-моддасида алоҳида тартиб белгиланган. Унга кўра, кетма-кет 12 ойлик давр ичида 183 кун ва ундан ортиқ муддат хорижда бўлган Ўзбекистон фуқаролари мамлакатга қайтганидан кейин бир ой ичида декларацияни ихтиёрий равишда тақдим этиши мумкин. Бунда шахс Ўзбекистоннинг солиқ резиденти ҳисобланмаган даврда хорижда олган даромадлари учун Ўзбекистонда солиқ тўланмайди. Демак, хорижда ишлаётган барча ўзбекистонликлар декларация топшириши ва солиқ тўлаши шарт, деган хулоса нотўғри. ❓Қанча миқдорда солиқ тўланади? ☑️ Солиқ кодексининг 381-моддасига мувофиқ, Ўзбекистон солиқ резидентлари учун қуйидаги ставкалар белгиланган: ▪️аксарият даромадлар учун — 12 фоиз; ▪️солиқ солинадиган дивиденд ва фоиз кўринишидаги даромадлар учун — 5 фоиз. ❓Хорижда солиқ тўланган бўлса, Ўзбекистонда ҳам қайта солиқ тўланадими? ☑️ Солиқ кодексининг 342 ва 399-моддаларига мувофиқ, хорижда тўланган даромад солиғи белгиланган тартибда Ўзбекистонда ҳисобга олинади. Бунда хорижда солиқ тўланганини тасдиқловчи ҳужжатлар ҳамда икки томонлама солиққа тортишнинг олдини олиш бўйича халқаро шартномалар инобатга олинади. ❓Хориждан банк картасига юборилган пуллардан ҳам солиқ олинадими? ☑️ Йўқ. Хориждан пул ўтказмаси олишнинг ўзи солиқ тўлаш мажбуриятини келтириб чиқармайди. Солиқ кодексининг 378-моддаси 11-бандига мувофиқ, жисмоний шахслардан ҳадя ёки беғараз олинган пул маблағлари, қонунда белгиланган истиснолардан ташқари, даромад солиғидан озод этилган. Масалан, Россияда ишлаётган фарзанд Ўзбекистондаги ота-онасига ҳар ой рўзғор харажатлари учун пул юборса, ота-она ушбу пул ўтказмаларидан даромад солиғи тўламайди. Шунингдек, шахснинг ўзига тегишли бир банк ҳисобварағидан бошқа ҳисобварағига пул ўтказиши ҳам янги даромад ҳисобланмайди. ❓Декларация қачон топширилади ва солиқ қачон тўланади? ☑️ Солиқ кодексининг 397 ва 398-моддаларига мувофиқ, умумий тартибда 2026 йилда олинган даромадлар бўйича: ▪️2027 йил 1 апрелдан кечиктирмай декларация топширилиши; ▪️2027 йил 1 июндан кечиктирмай ҳисобланган солиқ тўланиши керак. Декларацияни my.soliq.uz портали орқали онлайн тақдим этиш мумкин. ❓Декларация топширилмаса ёки солиқ тўланмаса нима бўлади? ☑️ Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 174-моддасига мувофиқ: ▪️мажбурий декларацияни топширмаслик, кечиктириб топшириш ёки атайлаб нотўғри маълумот кўрсатиш — БҲМнинг 5 бараваридан 10 бараваригача; ▪️даромадни қасддан яшириш ёки солиқ тўлашдан қасддан бўйин товлаш — БҲМнинг 15 бараваридан 25 бараваригача; ▪️мазкур ҳуқуқбузарлик анча миқдорда содир этилса — БҲМнинг 30 бараваридан 50 бараваригача жарима солишга сабаб бўлади. ▪️Шунингдек, Солиқ кодексининг 110-моддасига мувофиқ, солиқ тўлаш кечиктирилган ҳар бир календарь кун учун, қонунда белгиланган тартибда, пеня ҳисобланади. Солиқ қарздорлиги мажбурий тартибда ҳам ундирилиши мумкин. Қонунда белгиланган ҳолатларда солиқ тўлашдан қасддан бўйин товлаш Жиноят кодексининг 184-моддасига мувофиқ жиноий жавобгарликка ҳам сабаб бўлиши мумкин. Каналга уланиш 👉 @Bankxabar
Open in TelegramViews growthHide views growth
Views growth
Hours after publication
Show as table
| Hours after publication | Views |
|---|---|
| 0 h | 632 |
| 2 h | 7,850 |
- Total to date7,850