Кабинет

Посты канала Bankxabar

сначала новые

#10322Текст

ХОРИЖДА ИШЛАЁТГАН ЎЗБЕКИСТОНЛИКЛАР ЎЗБЕКИСТОНДА ҲАМ СОЛИҚ ТЎЛАШИ ШАРТМИ? Ижтимоий тармоқларда чет давлатларда ишлаётган ўзбекистонликлар хорижда ишлаб топган барча даромадлари бўйича декларация топширишлари шартлиги ҳақида хабарлар тарқалди. Ушбу хабарлар кўплаб фуқароларнинг муҳокамасига сабаб бўлмоқда. Хўш, аслида қонунчиликда қандай тартиб белгиланган? Хорижда ишлаётган барча фуқаролар ҳам солиқ тўлаши шартми? ❓Кимлар декларация топшириши шарт? ☑️ Солиқ кодексининг 393-моддасига мувофиқ, Ўзбекистоннинг солиқ резиденти ҳисобланган жисмоний шахслар хорижий манбалардан олган солиқ солинадиган даромадлари бўйича декларация топширишлари шарт. Бундай даромадларга, жумладан, қуйидагилар киради: ▪️хорижда ишлаб топилган иш ҳақи; ▪️хорижий компанияларга хизмат кўрсатишдан олинган даромадлар; ▪️хорижий интернет платформаларидан олинган даромадлар; ▪️хориждаги банк омонатларидан олинган фоизлар; ▪️хорижий компаниялардан олинган дивидендлар; ▪️хориждаги кўчмас мулкни ижарага беришдан олинган даромадлар. ❓Хорижда узоқ муддат ишлаётган меҳнат мигрантлари ҳам солиқ тўлайдими? ☑️ Солиқ кодексининг 30-моддасига мувофиқ, тегишли кетма-кет 12 ойлик давр мобайнида Ўзбекистонда 183 календарь кундан кўпроқ бўлган шахслар, умумий қоидага кўра, Ўзбекистоннинг солиқ резиденти ҳисобланади. Бунда солиқ резидентлигини аниқлашнинг бошқа мезонлари ва халқаро шартномалар ҳам инобатга олинади. ☝️Бироқ Солиқ кодексининг 397-моддасида алоҳида тартиб белгиланган. Унга кўра, кетма-кет 12 ойлик давр ичида 183 кун ва ундан ортиқ муддат хорижда бўлган Ўзбекистон фуқаролари мамлакатга қайтганидан кейин бир ой ичида декларацияни ихтиёрий равишда тақдим этиши мумкин. Бунда шахс Ўзбекистоннинг солиқ резиденти ҳисобланмаган даврда хорижда олган даромадлари учун Ўзбекистонда солиқ тўланмайди. Демак, хорижда ишлаётган барча ўзбекистонликлар декларация топшириши ва солиқ тўлаши шарт, деган хулоса нотўғри. ❓Қанча миқдорда солиқ тўланади? ☑️ Солиқ кодексининг 381-моддасига мувофиқ, Ўзбекистон солиқ резидентлари учун қуйидаги ставкалар белгиланган: ▪️аксарият даромадлар учун — 12 фоиз; ▪️солиқ солинадиган дивиденд ва фоиз кўринишидаги даромадлар учун — 5 фоиз. ❓Хорижда солиқ тўланган бўлса, Ўзбекистонда ҳам қайта солиқ тўланадими? ☑️ Солиқ кодексининг 342 ва 399-моддаларига мувофиқ, хорижда тўланган даромад солиғи белгиланган тартибда Ўзбекистонда ҳисобга олинади. Бунда хорижда солиқ тўланганини тасдиқловчи ҳужжатлар ҳамда икки томонлама солиққа тортишнинг олдини олиш бўйича халқаро шартномалар инобатга олинади. ❓Хориждан банк картасига юборилган пуллардан ҳам солиқ олинадими? ☑️ Йўқ. Хориждан пул ўтказмаси олишнинг ўзи солиқ тўлаш мажбуриятини келтириб чиқармайди. Солиқ кодексининг 378-моддаси 11-бандига мувофиқ, жисмоний шахслардан ҳадя ёки беғараз олинган пул маблағлари, қонунда белгиланган истиснолардан ташқари, даромад солиғидан озод этилган. Масалан, Россияда ишлаётган фарзанд Ўзбекистондаги ота-онасига ҳар ой рўзғор харажатлари учун пул юборса, ота-она ушбу пул ўтказмаларидан даромад солиғи тўламайди. Шунингдек, шахснинг ўзига тегишли бир банк ҳисобварағидан бошқа ҳисобварағига пул ўтказиши ҳам янги даромад ҳисобланмайди. ❓Декларация қачон топширилади ва солиқ қачон тўланади? ☑️ Солиқ кодексининг 397 ва 398-моддаларига мувофиқ, умумий тартибда 2026 йилда олинган даромадлар бўйича: ▪️2027 йил 1 апрелдан кечиктирмай декларация топширилиши; ▪️2027 йил 1 июндан кечиктирмай ҳисобланган солиқ тўланиши керак. Декларацияни my.soliq.uz портали орқали онлайн тақдим этиш мумкин. ❓Декларация топширилмаса ёки солиқ тўланмаса нима бўлади? ☑️ Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 174-моддасига мувофиқ: ▪️мажбурий декларацияни топширмаслик, кечиктириб топшириш ёки атайлаб нотўғри маълумот кўрсатиш — БҲМнинг 5 бараваридан 10 бараваригача; ▪️даромадни қасддан яшириш ёки солиқ тўлашдан қасддан бўйин товлаш — БҲМнинг 15 бараваридан 25 бараваригача; ▪️мазкур ҳуқуқбузарлик анча миқдорда содир этилса — БҲМнинг 30 бараваридан 50 бараваригача жарима солишга сабаб бўлади. ▪️Шунингдек, Солиқ кодексининг 110-моддасига мувофиқ, солиқ тўлаш кечиктирилган ҳар бир календарь кун учун, қонунда белгиланган тартибда, пеня ҳисобланади. Солиқ қарздорлиги мажбурий тартибда ҳам ундирилиши мумкин. Қонунда белгиланган ҳолатларда солиқ тўлашдан қасддан бўйин товлаш Жиноят кодексининг 184-моддасига мувофиқ жиноий жавобгарликка ҳам сабаб бўлиши мумкин. Каналга уланиш 👉 @Bankxabar

Открыть в Telegram
Просмотры9 080−53%к среднему
Пересылки—
Реакции—
Комментарии—
Динамика просмотровСкрыть динамику

Рост просмотров

Часов после публикации

Показать таблицей
Часов после публикацииПросмотры
0 ч632
2 ч7 850
4 ч9 080
  1. Через 6 часов9 080
  2. Всего сейчас9 080
#10321Текст

💳 ҚАЙСИ БАНКЛАР ПЛАСТИК КАРТАЛАРНИ МИЖОЗНИНГ МАНЗИЛИГАЧА ЕТКАЗИБ БЕРАДИ? Банк картасини олиш учун банкка бориш шарт эмас. Бугунги кунда қатор банкларда мобил илова ёки расмий сайт орқали пластик картага буюртма бериш ва уни уйингизгача етказиб бериш хизмати мавжуд. Банкларнинг расмий сайтлари, оммавий оферталари, тарифлари ва очиқ маълумотларини ўрганиб, қуйидаги рўйхатни шакллантирдик: 🏦 Ўзмиллийбанк — Milliy иловаси орқали буюртма қилинадиган янги дебет карталари. 🏦 Халқ банки — HUMO, UZCARD, кобейжинг, Visa, Mastercard ва UnionPay карталари. 🏦 Асакабанк — миллий ва халқаро пластик карталар, шунингдек, индивидуал дизайндаги HUMO ва UZCARD карталари. 🏦 ЎзСҚБаноатқурилишбанк — HUMO, UZCARD EMV ва халқаро банк карталари. 🏦 БРБ — UZCARD, HUMO ва UZCARD Sherdor карталари. 🏦 Туронбанк — UZCARD, HUMO, Visa ва Mastercard карталари. 🏦 Алоқабанк — UZCARD, HUMO, болалар учун UZCARD ва Zoomrad иловасида етказиб бериш имконияти мавжуд бошқа пластик карталар. 🏦 Ипак йўли банк — UZCARD, HUMO, Visa, Mastercard, UnionPay ва бошқа пластик карталар. 🏦 Капиталбанк — UZCARD, HUMO, Visa ва Mastercard карталари. 🏦 Трастбанк — миллий ва халқаро пластик карталар, жумладан, Mastercard World Elite. 🏦 Универсалбанк — UZCARD, HUMO ва UZCARD–UnionPay кобейжинг карталари. 🏦 Давр банк — UZCARD, HUMO ҳамда айрим халқаро ва кобейжинг карталар. 🏦 Ориент Финанс банк — UZCARD, HUMO, Visa, Mastercard ва Niyat кредит картаси. 🏦 Азия Альянс банк — HUMO ва UZCARD карталари. 🏦 Октобанк — Visa ва Mastercard карталари. 🏦 Ҳамкорбанк — HUMO ва TEZ кредит картаси. 🏦 Анорбанк — UZCARD Duo, UZCARD Kids, HUMO Tria ва Mastercard Milliy карталари. 🏦 ТБС Банк — TBC Salom (Visa, HUMO, UZCARD), TBC Osmon (Mastercard, HUMO) ва UZCARD–UnionPay карталари. 🏦 Опенбанк — HUMO–Visa кобейжинг дебет картаси. ☝️Картани онлайн буюртма қилиш ва манзилга етказиб бериш — икки хил хизмат. Шунингдек, айрим банкларда етказиб бериш хизмати муайян ҳудудлар ёки карта турлари билан чекланган бўлиши мумкин. Маълумотлар 2026 йил 25 ноябрь ҳолатига очиқ манбалар асосида шакллантирилди. Каналга уланиш 👉 @Bankxabar

Открыть в Telegram
Просмотры15 800−17%к среднему
Пересылки—
Реакции—
Комментарии—
Динамика просмотровСкрыть динамику

Рост просмотров

Часов после публикации

Показать таблицей
Часов после публикацииПросмотры
0 ч1 780
2 ч10 000
3 ч12 900
7 ч15 800
  1. Через 6 часов15 800
  2. Всего сейчас15 800
#10320Фото
Просмотры13 100−32%к среднему
Пересылки—
Реакции—
Комментарии—
Динамика просмотровСкрыть динамику

Рост просмотров

Часов после публикации

Показать таблицей
Часов после публикацииПросмотры
0 ч2 890
2 ч8 880
4 ч11 200
7 ч13 100
  1. Через 6 часов13 100
  2. Всего сейчас13 100
#10319Фотоизменёнреклама
Просмотры12 900−33%к среднему
Пересылки—
Реакции—
Комментарии—
Динамика просмотровСкрыть динамику

Рост просмотров

Часов после публикации

Показать таблицей
Часов после публикацииПросмотры
0 ч3 990
2 ч8 480
4 ч11 200
8 ч12 900
  1. Через 1 час3 990
  2. Через 6 часов12 900
  3. Всего сейчас12 900
#10318Текст

Ўзбекистонда қайси банклар Исломий молия кенгашини ташкил этган ва уларнинг аъзолари кимлар? 2026 йил 25 ноябрь ҳолатига кўра, Ўзбекистонда камида 6 та тижорат банкида Исломий молия кенгаши ташкил этилган ёки унинг аъзолари сайланган. 🏦 Open bankда Исломий молия кенгаши раиси этиб Ғапур Озиев, кенгаш аъзолари этиб Миржалол Қосимов ва Шукурилло Жўраев тайинланган. 🏦 Asia Alliance Bankда 2 сентябрь куни кенгаш раиси этиб Жалолиддин Хамроқулов, раис ўринбосари этиб Ҳасан Қодиров ҳамда кенгаш аъзоси этиб Абдулҳамид Жуманов сайланган. 🏦 Ipak Yuli Bankда 25 сентябрь куни Ёрқин Жумабаев, Музаффар Жўраев ва Отабек Мамадиев кенгаш аъзолари этиб сайланган. 🏦 Orient Finans Bankда 28 сентябрь куни Шавкатжон Халилов, Нигора Ҳакимова ва Жалолиддин Холмўминов кенгаш аъзолари этиб уч йил муддатга сайланган. 🏦 Aloqabankда 28 сентябрь куни Ҳикматулла Абиев, Муҳаммаджон Ибрагимов ва Муҳаммад Зубайр Усмоний кенгаш аъзолари этиб уч йил муддатга сайланган. 🏦 Hayot Bank 18 ноябрь куни Исломий молия кенгаши ташкил этилганини маълум қилган, бироқ кенгаш аъзоларининг тўлиқ таркиби очиқ манбалардан аниқланмади. ☑️ Шунингдек, яна камида 6 та банк исломий банк хизматларини йўлга қўйиш бўйича ишларни амалга оширмоқда: 🏦 Agrobank акциядорлари исломий банк хизматларини жорий этишни маъқуллаган. 🏦 Asakabank исломий дарча ташкил этиш бўйича қарор қабул қилган. 🏦 Mikrokreditbank 2027 йил якунига қадар исломий молия хизматларини жорий этишни режалаштирган. 🏦 Hamkorbank исломий банкинг дастурий мажмуасини жорий этиш бўйича тендер эълон қилган бўлиб, банкда исломий молия маҳсулотлари бўйича экспертлар кенгаши ҳам мавжуд. 🏦 Xalq banki исломий молия маҳсулотларини ишлаб чиқишни 2026 йилги бизнес-режасига киритган. 🏦 InfinBANK янги исломий молия маҳсулотларини жорий этиш устида ишламоқда. 🏦 "Туронбанк"  АТБ ўзига тегишли алоҳида Турон Микромолия ташкилотини ташкил этиб, Исломий молия тамойиллари асосида мурабаҳа ва ижара молиялаштириш хизматларини мижозларга тақдим этмоқда. Шунингдек, ҳозирги кунда янги исломий молия тамойиллари асосидаги маҳсулотларни ишлаб чиқиш борасида иш олиб бормоқда. Ушбу банкларда янги қонунчилик талабларига мувофиқ Исломий молия кенгаши аъзолари сайлангани ҳозирча очиқ манбаларда тасдиқланмаган. Бундан ташқари, APEX MOLIYA микромолия ташкилоти исломий микромолия банкига айланиш бўйича қарор қабул қилиб, бўлажак банкнинг Исломий молия кенгаши аъзолигига Акжигит Кокоев, Саидааҳмадхон Сайдалиев ва Зикриё Бобораҳимовни номзод сифатида кўрсатган. Маълумот учун, «Банклар ва банк фаолияти тўғрисида»ги қонуннинг 35¹-моддасига мувофиқ, банкнинг Исломий молия кенгаши камида 3 нафар аъзодан иборат бўлиши ва банк операцияларининг исломий молия стандартларига мувофиқлигини назорат қилиши керак. Бугунги кунга қадар Марказий банк Open bank, Ipak Yuli Bank, Asia Alliance Bank, Orient Finans Bank ва Hayot Bankка исломий банк фаолиятини амалга ошириш учун лицензия берган. Каналга уланиш 👉 @Bankxabar

Открыть в Telegram
Просмотры18 200−5%к среднему
Пересылки—
Реакции—
Комментарии—
Динамика просмотровСкрыть динамику

Рост просмотров

Часов после публикации

Показать таблицей
Часов после публикацииПросмотры
0 ч4 260
4 ч14 600
7 ч18 200
  1. Через 6 часов18 200
  2. Всего сейчас18 200
#10317Текст
Просмотры22 000+15%к среднему
Пересылки—
Реакции—
Комментарии—
Динамика просмотровСкрыть динамику

Рост просмотров

Часов после публикации

Показать таблицей
Часов после публикацииПросмотры
0 ч0
2 ч15 400
4 ч22 000
  1. Всего сейчас22 000
#10316Текст

Банкка шахсан бормасдан муддати тугаган картани янгилаш ёки тайёр картани бошқа шахс орқали олиш мумкинми? Банк картаси эгасининг банкка бориш имконияти бўлмаса, қуйидаги икки ҳолатда қандай йўл тутиш мумкинлигини кўриб чиқамиз. ❓Банк картамнинг муддати тугаган. Уни янгилаш учун ўзимнинг ўрнимга танишимни банкка юборсам бўладими? ☑️ Бу банкнинг мижозни идентификация қилиш тартиби ва хизмат кўрсатиш шартларига боғлиқ. Фуқаролик кодексининг 129, 130, 134 ва 135-моддаларига мувофиқ, фуқаро ишончнома асосида бошқа шахсга ўз номидан ҳаракат қилиш ваколатини бериши мумкин. Бироқ Марказий банкнинг 3294-сонли низоми 11-бандига мувофиқ, банк картасини фойдаланишга тақдим этишда мижоз идентификация қилиниши керак. Шунингдек, 2886-сонли қоидаларнинг 23-бандига кўра, банк мижозни ҳам, унинг номидан ҳаракат қилаётган вакилни ҳам идентификация қилиши ва вакилнинг ваколатларини текшириши шарт. ☝️Демак, банк мижозни шахсан иштирокисиз белгиланган тартибда идентификация қила олса ва банкнинг хизмат кўрсатиш шартлари бунга имкон берса, картани ишончнома орқали янгилаш мумкин. Бунда ишончномада картани қайта чиқариш учун ариза бериш, ҳужжатларни имзолаш ва тайёр картани олиш ваколатлари кўрсатилиши лозим. Акс ҳолда, нотариал тасдиқланган ишончнома бўлса ҳам, банк мижознинг шахсан келишини талаб қилиши мумкин. ❓Картани янгилаш учун банкка ўзим бориб ариза берганман. Карта тайёр бўлди. Уни олиб келиш учун танишимни юборсам бўладими? ☑️ Агар мижоз ариза бериш жараёнида идентификациядан ўтган бўлса ҳамда банк шартномаси ва тўлов тизими қоидалари бунга имкон берса, тайёр картани ишончнома асосида бошқа шахс олиб кетиши мумкин. Бунда вакил ўзининг паспорти ёки ID-картаси ҳамда тайёр банк картасини олиш ваколати кўрсатилган нотариал тасдиқланган ишончнома билан банкка мурожаат қилади. 👉 Масалан, Xalq banki, Kapitalbank, Turonbank, Tenge Bank ва Mybank'нинг айрим банк карталарига хизмат кўрсатиш бўйича офертасида тайёр картани ишончнома асосида бошқа шахсга топшириш имконияти бевосита назарда тутилган. Хулоса қилиб айтганда, идентификация талаби ишончнома орқали банк хизматларидан фойдаланишни тақиқламайди, аммо ишончнома идентификациянинг ўрнини ҳам босмайди. Шу сабабли нотариусга бориб, ортиқча харажат қилишдан аввал хизмат кўрсатувчи банкингиздан бундай имконият мавжудлигини аниқлаштириб олинг. Агар банк рад жавобини берса, рад этишнинг ҳуқуқий асосини ёзма равишда сўрашингиз мумкин. Каналга уланиш: @Bankxabar

Открыть в Telegram
Просмотры24 200+26%к среднему
Пересылки—
Реакции—
Комментарии—
Динамика просмотровСкрыть динамику

Рост просмотров

Часов после публикации

Показать таблицей
Часов после публикацииПросмотры
0 ч0
17 ч20 200
24 ч24 200
  1. Через 24 часа24 200
  2. Всего сейчас24 200
#10315Текст
Просмотры27 600+44%к среднему
Пересылки—
Реакции—
Комментарии—
Динамика просмотровСкрыть динамику

Рост просмотров

Часов после публикации

Показать таблицей
Часов после публикацииПросмотры
0 ч0
19 ч25 300
25 ч27 600
  1. Через 24 часа27 600
  2. Всего сейчас27 600
#10314Файл

⚡️Банкларда Wi-Fiдан фойдаланишга рухсат берилиши, захира дата-марказлари орасидаги масофа камида 200 км этиб белгиланиши ва булутли хизматларга оид талаблар ўзгартирилмоқда Марказий банк тижорат банкларининг ахборот хавфсизлиги ва киберхавфсизлигига доир минимал талабларни ўзгартириш бўйича қарор лойиҳасини эълон қилди. Лойиҳа билан амалдаги 3669-сон низомга бир қатор ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш таклиф этилмоқда. Унга кўра: ☑️ Амалдаги тартибда банкнинг ички локал тармоғини симсиз ташкил этиш тақиқланган. Янги лойиҳада Wi-Fi тармоғидан фойдаланишга рухсат бериш назарда тутилмоқда. Бироқ симсиз тармоқ ички банк тармоғидан мантиқий жиҳатдан ажратилган бўлиши шарт. Марказий банкнинг телекоммуникация тармоғига уланиш эса фақат симли тармоқ орқали амалга оширилади. ☑️ Амалдаги тартибда банкнинг ички электрон почта тизимини локал тармоқда жойлаштириш талаб этилади. Янги тартибда эса электрон почтани булутли муҳитда жойлаштиришга ҳам рухсат берилиши мумкин. Бунда маълумотларни шифрлаш, киберҳужумлардан ҳимоя қилиш ва хавфсизликни доимий назорат қилиш шарт. ☑️ Амалдаги низомда банкларнинг захира маълумотлар марказлари камида 50 км узоқликда жойлашиши талаб этилади. Лойиҳада бу масофани камида 200 кмга ошириш таклиф қилинмоқда. Банклар ушбу талабни 2028 йил 1 январга қадар бажариши керак бўлади. ☑️ Амалда киберхавфсизлик ҳодисаси юз берганда Марказий банк ва ваколатли давлат органига зудлик билан хабар бериш талаб этилади. Лойиҳада эса хабар беришнинг аниқ муддати — ҳодиса аниқланганидан бошлаб 24 соат ичида этиб белгиланмоқда. Ҳодиса бартараф этилгунига қадар кўрилган чоралар ҳақида ҳам ахборот бериб бориш шарт бўлади. ☑️ Амалда барча ходимларнинг ахборот тизимларига кириш ҳуқуқлари ҳар ойда текширилади. Янги тартибда юқори ваколатли ходимларнинг ҳуқуқлари ҳар ойда, қолган ходимларники эса ҳар чоракда текширилиши белгиланмоқда. ☑️ Банк ходимларининг ахборот ресурсларига масофадан киришига оид амалдаги талаблар янада аниқлаштирилмоқда. Лойиҳада кўп факторли аутентификация, қурилмалар хавфсизлигини текшириш, ходимларнинг ҳаракатларини қайд этиш ва шубҳали уланишларни блоклаш каби талаблар белгиланмоқда. Муҳим ахборот тизимларига масофадан кириш бўйича чекловлар сақланади. ☑️ Киберхавфсизлик хизматларини ташқи ташкилотларга бериш бўйича амалдаги чекловларга айрим истиснолар киритиш таклиф этилмоқда. Хусусан, Марказий банк тасарруфидаги, банк билан бир халқаро молиявий гуруҳга кирувчи ва ваколатли реестрдаги киберхавфсизлик ташкилотлари билан ишлаш имкониятлари кенгайтирилмоқда. ☑️ Лойиҳада банкларга XDR/EDR, Threat Intelligence ва бошқа халқаро булутли киберхавфсизлик хизматларидан фойдаланишга рухсат бериш назарда тутилмоқда. Бироқ ушбу хизматларга банк сирини ташкил этувчи маълумотлар ва мижозларнинг шахсий маълумотларини узатиш тақиқланади. Шунингдек, банкларнинг ахборот тизимларини Ўзбекистон ҳудудидаги хусусий ёки давлат дата-марказларида жойлаштириш, уларнинг узлуксиз ишлаши ва хавфсизлигини таъминлаш бўйича талаблар аниқлаштирилмоқда. Дата-марказлар жиддий киберхавфсизлик ҳодисалари ҳақида банкни 4 соат ичида, оддий ҳодисалар ҳақида эса 24 соат ичида хабардор қилиши керак бўлади. Муҳим жиҳати, мазкур ўзгаришлар ҳозирча лойиҳа ҳисобланади ва кучга кирмаган. Ҳужжат қабул қилиниб, расман эълон қилинса, 3 ойдан кейин кучга кириши назарда тутилган. Каналга уланиш👉🏻 @Bankxabar

Открыть в Telegram
Просмотры23 900+25%к среднему
Пересылки—
Реакции—
Комментарии—
#10313Видео

🏦 «Туронбанк» Бошқарув раиси билан боғлиқ тарқалган хабарлар юзасидан расмий баёнот берди «Туронбанк» Бошқарув раиси билан боғлиқ сўнгги кунларда тарқалаётган хабарлар юзасидан банк матбуот котиби брифингда расмий баёнот берди. Маълум қилинишича, банк ўз фаолиятини белгиланган тартибда давом эттирмоқда. Банк хизматлари марказлари, офислар ва рақамли платформалар орқали мижозларга хизмат кўрсатиш давом этмоқда. Шунингдек, банкнинг омонатчилар, мижозлар, инвесторлар ва ҳамкорлар олдидаги барча мажбуриятлари ўз кучида қолиши алоҳида таъкидланди. 36 йилдан буён Ўзбекистон молия бозорида фаолият юритиб келаётган «Туронбанк» фаолияти муайян бир раҳбарга эмас, балки корпоратив бошқарув тизими, ички назорат механизмлари ва амалдаги қонунчилик талабларига асосланади. Шу боис, Бошқарув раиси билан боғлиқ тарқалаётган хабарлар банк фаолияти тўхташи ёки мижозлар олдидаги мажбуриятлар бекор бўлишини англатмайди. Банк хизматлари билан боғлиқ саволлар юзасидан 1220 рақамли алоқа марказига мурожаат қилиш мумкин. Каналга уланиш👉🏻 @Bankxabar

Открыть в Telegram
Просмотры17 000−11%к среднему
Пересылки—
Реакции—
Комментарии—
#10312Видео

⚡️Қашқадарёда банкоматдан пул ечишга «ёрдам бериш» баҳонасида фуқароларнинг карталарини NFC қисмига теккизиб, 21 та ҳолатда пул ўғирлаган гуруҳ қўлга олинди Қашқадарё вилоятида бир гуруҳ шахслар банкоматдан пул ечаётган фуқароларга «ёрдам бериш» баҳонасида уларнинг банк карталари PIN-кодларини билиб олган. Улар картани эгасига қайтаришдан олдин банкоматнинг контактсиз (NFC) қисмига теккизиб қўйган. Карта эгаси кетганидан сўнг эса олдиндан билиб олган PIN-кодни киритиб, ҳисобдаги пулларни яширинча ечиб олган. Маълум бўлишича, ушбу усул орқали 21 та ҳолатда фуқароларнинг пуллари ўғирланган. Гуруҳ аъзолари қўлга олинган. Эҳтиёт бўлинг! Банкоматдан фойдаланишда картангизни нотаниш шахсларга берманг, PIN-кодингизни ҳеч кимга айтманг. Ёрдам зарур бўлса, банкнинг расмий ходимларига мурожаат қилинг. Каналга уланиш👉🏻 @Bankxabar

Открыть в Telegram
Просмотры19 2000%к среднему
Пересылки—
Реакции—
Комментарии—
#10311Текст

❓БИР КИШИ БАНКДАН ҚАНЧА МИҚДОРДА АҚШ ДОЛЛАРИ СОТИБ ОЛИШИ МУМКИН? Ўзбекистонда жисмоний шахсларнинг банклардан АҚШ доллари сотиб олишига кунлик, ойлик ёки бир марталик миқдор бўйича умумий чеклов белгиланмаган. Яъни фуқаро банкдан 1 000, 5 000, 10 000 ёки 50 000 доллар ҳам сотиб олиши мумкин. ☑️ Бунинг ҳуқуқий асослари қуйидагича: ▪️«Валютани тартибга солиш тўғрисида»ги Қонуннинг 19-моддасига кўра, Ўзбекистонда чет эл валютасини сотиб олиш ва сотиш банклар орқали амалга оширилади. ▪️Марказий банкнинг 3281-сон қоидалари 32-бандида эса банклар томонидан жисмоний шахслар билан валюта айирбошлаш операциялари чекловларсиз амалга оширилиши аниқ белгиланган. ⏺Бироқ 500 АҚШ долларидан ортиқ миқдорда валюта сотиб олинганда банк мижозни лозим даражада текшириши шарт. Бу талаб 2886-сон ички назорат қоидаларининг 22-бандида белгиланган. Яъни бу валюта сотиб олиш лимити эмас, балки мижозни текшириш талаби ҳисобланади. Бир кишига фақат 5 минг ёки 10 минг доллар сотилади, деган умумий қонуний чеклов йўқ. Фуқаро ўз маблағи ҳисобидан исталган миқдорда доллар сотиб олиши мумкин. Бунда банкда етарли валюта мавжуд бўлиши ва қонунчиликдаги текширув талабларига риоя этилиши лозим. Каналга уланиш👉🏻 @Bankxabar

Открыть в Telegram
Просмотры27 000+41%к среднему
Пересылки—
Реакции—
Комментарии—
#10310Видео

Андижонда банк ходими мижозларнинг 3,2 млрд сўм пулини онлайн қиморда ютқазиб қўйди Андижон вилоятида банк ходими мижозларга тегишли 250 минг доллар (3,2 млрд сўм) маблағни ўзлаштириб, онлайн қимор ўйинларида ютқазиб қўйган. Бу ҳақда ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти хабар берди. Маълум қилинишича, нуфузли банклардан бирида ишлаган ходим мижозларнинг халқаро пул ўтказмаларига масъул бўлган. У хизмат ваколатидан фойдаланиб, мижозлар ҳисобидаги маблағларни ўзининг халқаро пластик картасига ўтказиб олган ва онлайн қимор ўйинларига тиккан. Тергов давомида банк ходими қилмишини тўлиқ тан олган. Унинг айтишича, қимор оқибатида нафақат катта миқдорда пул, балки оиласи ва ҳамкасбларидан ҳам айрилган. Ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 167-моддаси 3-қисми «а» банди (жуда кўп миқдорда ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш) билан жиноят иши қўзғатилган. Банк ходими қамоққа олинган, тергов якунланиб, иш судга юборилган. Каналга уланиш👉🏻 @Bankxabar

Открыть в Telegram
Просмотры26 000+36%к среднему
Пересылки—
Реакции—
Комментарии—
Динамика просмотровСкрыть динамику

Рост просмотров

Часов после публикации

Показать таблицей
Часов после публикацииПросмотры
0 ч0
63 ч25 400
68 ч26 000
  1. Всего сейчас26 000
#10309Фото
Просмотры17 700−8%к среднему
Пересылки—
Реакции—
Комментарии—
Динамика просмотровСкрыть динамику

Рост просмотров

Часов после публикации

Показать таблицей
Часов после публикацииПросмотры
0 ч0
65 ч17 700
67 ч17 700
  1. Всего сейчас17 700
#10308Текст

⚡️IMAN Invest бўйича янги аудит хулосалари маълум қилинди IMAN компаниясининг молиявий, солиқ, юридик, регулятор ва шариат талабларига мувофиқлиги мустақил ташкилотлар томонидан текширилди. Аудит натижалари 17 ноябрь куни ўтказилган медиа-брифингда эълон қилинди. Russell Bedford томонидан ўтказилган молиявий аудитда 20 млн долларлик камомад ҳақидаги даъволар тасдиқланмаган. Компания 2026 йилнинг дастлабки 9 ойида 1 трлн 32,6 млрд сўм тушум қайд этган ва соф фойда билан ишлаган. «Турон Ҳимояси» ўтказган солиқ аудитида компания 2024 йилдан 2026 йилнинг дастлабки 10 ойигача давлат бюджетига 67,4 млрд сўмдан ортиқ солиқ тўлагани тасдиқланган. Baker Tilly юридик текширувининг дастлабки хулосаларига кўра, IMAN фаолиятини молиявий пирамида деб баҳолаш учун асослар аниқланмаган. Шунингдек, Centil Law компаниянинг инвестиция ва савдо платформаси сифатида Истиқболли лойиҳалар миллий агентлиги тартибга солиш доирасига ўтиш жараёнини таҳлил қилган. Usmani’s томонидан ўтказилган шаръий аудитнинг дастлабки натижалари ҳам ижобий баҳоланган. Айрим жараёнларни такомиллаштириш бўйича тавсиялар берилган. Russell Bedford’нинг молиявий аудит хулосаси компаниянинг расмий сайтида эълон қилинган. Қолган текширувларнинг якуний хулосалари ҳам тайёр бўлиши билан жамоатчиликка тақдим этилиши билдирилган. Каналга уланиш👉🏻 @Bankxabar

Открыть в Telegram
Просмотры19 000−1%к среднему
Пересылки—
Реакции—
Комментарии—
#10307Файл

⚡️2027 ЙИЛДАН БАНК ИЛОВАЛАРИ, БАНКОМАТЛАР ВА МОЛИЯВИЙ ҲУЖЖАТЛАР ЯНГИ АЛИФБОГА МОСЛАШТИРИЛАДИ Ўзбекистонда ўзбек алифбосига киритилган ўзгаришларни барча соҳаларда жорий этиш бўйича Вазирлар Маҳкамасининг қарори лойиҳаси эълон қилинди. Мазкур лойиҳа Президент томонидан 2026 йил 21 октябрда имзоланган ЎРҚ–1184-сонли Қонун ижросини таъминлаш мақсадида ишлаб чиқилган. Ушбу Қонуннинг 3-моддасида Вазирлар Маҳкамасига икки ой муддатда тегишли чора-тадбирлар дастурини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш вазифаси юклатилган. Қонунга мувофиқ, 2027 йил 22 апрелдан ўзбек лотин алифбосидаги тўртта ҳарфнинг ёзилиши ўзгаради. O‘ ўрнига Ö, G‘ ўрнига Ğ, Sh ўрнига Ş ва Ch ўрнига Ç ҳарфлари қўлланилади. Алифбо 28 та ҳарф ва 1 та тутуқ белгисидан иборат бўлади. Қарор лойиҳасида банк-молия соҳасига алоқадор қуйидаги ўзгаришлар назарда тутилмоқда: ☑️ 2027 йил 22 апрелга қадар банк-молия, солиқ ва божхона тизимларининг дастурий таъминоти, мобил иловалари, банкоматлари ва терминалларидаги ўзбекча матнлар янги алифбо ва имло қоидаларига мослаштирилади. ☑️ Банк-молия, солиқ ва божхона тизимларидаги электрон ҳисоботлар, расмий бланкалар, билдиришномалар, норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ва услубий йўриқномалар ҳам қонун кучга киргунига қадар янги алифбога мослаштирилиши белгиланмоқда. ☑️ Амалдаги миллий валюта ва қимматли қоғозлар ўз кучини сақлаб қолади. Уларда аввалги алифбодаги ҳарфлар мавжуд бўлиши пул белгилари ва қимматли қоғозларнинг муомалада бўлишига тўсқинлик қилмайди. Уларни фақат алифбо ўзгаргани учун алмаштириш талаб этилмайди. ☑️ Банк ҳисобварақлари ва шартнома рақамлари ўзгартирилмайди. Шунингдек, логинлар, электрон почта манзиллари, домен номлари, фойдаланувчи номлари ва бошқа ноёб техник ёки ҳисоб идентификаторларини мажбурий алмаштириш ёхуд қайта рўйхатдан ўтказиш талаб қилинмайди. ☑️ Аввалги алифбода расмийлаштирилган шартномалар ва бошқа ҳужжатлар юридик кучини сақлаб қолади. Жумладан, шахсий ва мулкий ҳуқуқларни тасдиқловчи ҳужжатлар фақат ҳарфларнинг ёзилиши ўзгаргани сабабли ҳақиқий эмас деб ҳисобланмайди. ☑️ 2027 йил 22 апрелдан юридик шахслар томонидан расмийлаштириладиган ўзбек тилидаги ҳужжатлар, расмий ёзишмалар ва ахборотлар такомиллаштирилган алифбода тайёрланиши назарда тутилган. Бу талаб банклар ва бошқа молия ташкилотларининг ўзбек тилидаги расмий иш юритишига ҳам тааллуқли. ☑️ Мижозларнинг исми, фамилияси ва отасининг исми аввалги ёки янги ҳарфларда ёзилгани сабабли шахсни идентификация қилиш, ҳужжатларни қабул қилиш, ҳуқуқ ва мажбуриятларни белгилаш ёки давлат хизматларидан фойдаланишни рад этишга йўл қўйилмайди. ☑️ 2027 йил 22 апрелдан янги бериладиган ID-карталар, биометрик паспортлар, ҳайдовчилик гувоҳномалари ва кадастр ҳужжатлари янги алифбода расмийлаштирилади. Бироқ аввалги алифбода тайёрланган бланкалардан 2028 йил 1 январгача фойдаланишга рухсат берилади. ☑️ OneID, my.gov.uz, давлат реестрлари, маълумотлар базалари ва электрон давлат хизматлари янги алифбога мослаштирилади. Бу борадаги ишлар 2027 йил март ойидан бошланиб, қонун кучга кирган санадан янги алифбодан фойдаланиш таъминланиши назарда тутилган. ☑️ Электрон тижорат платформалари, онлайн савдо майдончалари ва буюртма агрегаторлари 2027 йил 22 апрелдан электрон каталоглар, маҳсулот тавсифлари ва хизмат кўрсатиш интерфейсларини янги алифбога мослаштириши белгиланмоқда. ☑️ Банклар ва бошқа юридик шахсларнинг ўзбек тилидаги расмий ахборотлари, шунингдек, оммавий ахборот воситалари тарқатадиган ўзбек тилидаги материаллар қонун кучга кирган санадан янги алифбода тайёрланади. ☑️ Савдо ва хизмат кўрсатиш объектларидаги пешлавҳалар ҳамда ахборот ёзувлари янги алифбога босқичма-босқич мослаштирилади. Бу жараён тасдиқланган режалар асосида амалга оширилади. ☑️ Тадбиркорлик субъектлари ва ташкилотлар учун янги алифбода ҳужжатларни расмийлаштириш, иш юритиш ва янги имло қоидаларидан фойдаланиш бўйича қўлланмалар ҳамда тушунтириш материаллари тайёрланади. Шунингдек, давлат органлари, хўжалик бирлашмалари ва бошқа ташкилотлар бир ой муддатда янги алифбога ўтиш бўйича алоҳида йўл харитасини ишлаб чиқиб, тасдиқлаши шарт. Каналга уланиш👉🏻 @Bankxabar

Открыть в Telegram
Просмотры23 300+22%к среднему
Пересылки—
Реакции—
Комментарии—
#10298Фото

AloqaBank Урганчда аҳоли бандлигини таъминлаш масалаларини ўрганди AloqaBank раҳбарияти Хоразм вилоятининг Урганч шаҳрида аҳоли бандлигини таъминлаш, оилалар даромадларини ошириш ва тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш бўйича амалга оширилаётган ишларни жойига чиққан ҳолда ўрганди. Ўрганишлар давомида маҳалла масъуллари ва «маҳалла еттилиги» вакиллари билан биргаликда эҳтиёжманд оилалар хонадонларига ташриф буюрилиб, уларнинг яшаш шароити, даромад манбалари ва мавжуд муаммолари билан танишилди. Шунингдек, ишсиз фуқароларни иш билан таъминлаш, ўзини ўзи банд қилишга кўмаклашиш, томорқадан самарали фойдаланиш ва тадбиркорлик лойиҳаларини молиявий қўллаб-қувватлаш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди. Ташриф якунида аниқланган муаммоларни ҳал этиш, янги иш ўринлари яратиш ва аҳоли даромадларини ошириш бўйича масъулларга тегишли вазифалар белгиланди. Каналга уланиш👉🏻 @Bankxabar

Открыть в Telegram
Просмотры16 600−13%к среднему
Пересылки—
Реакции—
Комментарии—
#10295Фотореклама
Просмотры16 200−15%к среднему
Пересылки—
Реакции—
Комментарии—