Posts of Банкир/Маҳалла банкири

newest first

#9679Photo

Михаил Данилин Ипотека банк бошқарув раиси ўринбосари этиб тайинланди Михаил Данилин уч йил муддатга Ипотека банк бошқарув раисининг ўринбосари этиб тайинланди. У янги лавозимда банкнинг IT бўлимига раҳбарлик қилади. Тегишли қарор 28 октябрь куни банк акциядорларининг йиғилишида қабул қилинган. Тайинлов Марказий банк розилиги олингач расман кучга киради. Маълумот учун, Данилин Михаил Алексеевич 1984 йилда Россиянинг Москва вилоятида туғилган. 2006 йилда Москва давлат инструментология ва информатика университети, 2009 йилда эса Халқ хўжалиги академиясини тамомлаган. Меҳнат фаолиятини 2005 йилнинг август ойида Standard Bank тизимида лойиҳа менежери сифатида бошлаган. Кейинги 20 йил давомида мамлакатдаги бир қатор банкларда, асосан, маҳсулотлар ва транзаксион хизматларни ривожлантиришда раҳбарлик лавозимларида ишлаган. 2025 йилнинг сентябрь ойига келиб Ипотека банк OTP гуруҳида ишлай бошлаган. Тайинловгача мазкур банкнинг Рақамли технологиялар дирекцияси директори эди. @bankir

Open in Telegram
Views3,968−65%vs avg
Forwards14
Reactions27
Comments—
#9678Photoad
Views5,665−50%vs avg
Forwards2
Reactions3
Comments—
#9677Photo
Views6,942−39%vs avg
Forwards4
Reactions17
Comments—
#9676Photo

Мартон Ратки Ипотека банк бошқарув раиси ўринбосари этиб тайинланди Ипотека банк акциядорларининг тегишли қарори билан Мартон Ратки уч йил муддатга банк бошқарув раиси ўринбосари этиб тайинланди. У янги лавозимда Стратегия ва молия блокига раҳбарлик қилади. Тайинлов Марказий банк розилиги олингач, расман кучга киради. Мартон Ратки бунгача 2024 йилнинг апрель ойидан буён ушбу банкнинг Молиявий ҳисобот дирекциясини бошқариб келаётган эди. У 1996 йилда Венгрия пойтахти Будапешт шаҳрида туғилган. Венгриянинг Корвинус давлат иқтисодиёт фанлари университетининг бакалавриат (2019) ва магистратура (2022) босқичларини тамомлаган. Меҳнат фаолиятини 2018 йилнинг сентябрь ойида OTP Bank (Венгрия) гуруҳида Стратегик режалаштириш бўйича маслаҳатчи сифатида бошлаган. Кейинчалик гуруҳнинг Албаниядаги банкида молиявий таҳлилчи бўлиб ишлаган. Ундан кейинги меҳнат фаолиятини эса Ипотека банк OTP гуруҳида давом эттирмоқда. @bankir

Open in Telegram
Views8,002−29%vs avg
Forwards30
Reactions25
Comments—
#9673Photo
Views9,937−12%vs avg
Forwards16
Reactions26
Comments—
#9672Photo
Views10,197−10%vs avg
Forwards12
Reactions18
Comments—
#9671Photoedited

💡Қўшним шу ишни қилиб пул топяпти. Мен ҳам бошлайми? Қўшнингиз иссиқхонадан ёки пишириқ тайёрлаб яхши даромад топяпти. Сиз ҳам бошламоқчисиз. Аввал у билан гаплашиб кўринг: харидорни қаердан топган, қандай харажатлари бор, ишни қандай ўрганган? 🧾Оддий шартли мисол: қўшнингиз ўз уйида ишлайди, сиз эса ойига 2 млн сўм ижара тўлайсиз. Ҳар бир буюртмадан уни тайёрлаш харажатлари айирилгач 20 минг сўм қолса, фақат ижарани қоплаш учун ойига 100 та буюртма керак бўлади. Бошқа харажатлар ҳам бор. 📌Шунинг учун олдиндан уч нарсани аниқланг: кимга сотасиз, қанча харажат қиласиз ва ўзингизга қанча қолади? Бу ҳисоб-китобларни маҳалла банкири билан ҳам муҳокама қилинг. Ишни бошлашга маблағ етишмаса, молиялаштириш имкониятларини билиб оласиз. 📗 Масалан, Агробанкнинг «Маҳалла лойиҳаси» микроқарзи — 50 млн сўмгача, 5 йилгача муддатга, йиллик 21 фоиз ставкада ажратилади. У банкка бириктирилган маҳаллаларда яшовчи, сўнгги икки ойда расмий даромади бўлмаган ўзини ўзи банд қилган фуқароларга мўлжалланган. Мурожаат қилиш учун маҳалла банкирининг тавсияси керак. ❗️Маҳаллангиз Агробанкка бириктирилмаган бўлса ҳам, тадбиркорлик учун кредит имкониятлари бор. Ўз маҳаллангизга бириктирилган банкнинг маҳалла банкирига мурожаат қилинг. 💼Қайси банк масъул эканини маҳалла идорасидан ёки ҳоким ёрдамчисидан аниқлаштиринг. Бошқа банкларда ҳам «Маҳалла лойиҳаси» доирасида шунга ўхшаш кредитлар мавжуд. Режангизни банкир билан муҳокама қилиб, сизга мос имкониятларни билиб олишингиз мумкин. Кредит миқдори, фоиз ставкаси, муддати ва талаблари банкка қараб фарқ қилади. @bankir

Open in Telegram
Views10,965−3%vs avg
Forwards18
Reactions25
Comments—
#9670Photo

Сўмдаги энг даромадли омонатлар қайси банкда? Бугунги кунда банкларда юздан ортиқ омонат маҳсулотлари мавжуд. Биз улар орасидан сўмдаги ҳамда йиллик ставкаси 18 фоиздан юқори бўлганларини бир жойга жамладик. ❇️ Таянчбанк — Таянчим 2.0 Йиллик ставкаси — 21% Омонат муддати — 24 ой Минимал сумма — 100 минг сўм Тўлдириш — мумкин Қисман ечиб олиш — мумкин Фоизларни тўлаш — ҳар куни Батафсил 🏦 ANORBANK — Фурсат Йиллик ставкаси — 21% Омонат муддати — 3 ой Минимал сумма — 1 млн сўм Тўлдириш — мумкин эмас Қисман ечиб олиш — мумкин эмас Фоизларни тўлаш — ҳар ой Батафсил 🏦 Hayot Bank — Истиқбол Йиллик ставкаси — 20% Омонат муддати — 370 кун Минимал сумма — 500 минг сўм Тўлдириш — мумкин Қисман ечиб олиш — мумкин Фоизларни тўлаш — ҳар ой Батафсил 🏦 ANORBANK — Миллий ҳар кунлик Йиллик ставкаси — 20% Омонат муддати — 24 ой Минимал сумма — 1 млн сўм Тўлдириш — мумкин Қисман ечиб олиш — мумкин Фоизларни тўлаш — ҳар куни Батафсил 🏦 Hayot Bank — Чемпион Йиллик ставкаси — 20% Омонат муддати — 13 ой Минимал сумма — 1 млн сўм Тўлдириш — мумкин Қисман ечиб олиш — мумкин Фоизларни тўлаш — ҳар ой Батафсил 🏦 Hayot Bank — Чилла Йиллик ставкаси — 20% Омонат муддати — 13 ой Минимал сумма — 1 млн сўм Тўлдириш — мумкин Қисман ечиб олиш — мумкин эмас Фоизларни тўлаш — ҳар ой Батафсил 🏦 Пойтахт Банк — Ойма-ой Йиллик ставкаси — 20% Омонат муддати — 24 ойгача Минимал сумма — 1 млн сўм Тўлдириш — мумкин эмас Қисман ечиб олиш — мумкин эмас Фоизларни тўлаш — ҳар ой Батафсил ❇️ Таянчбанк — Бугунoқ фойда 2.0 Йиллик ставкаси — 19% Омонат муддати — 24 ой Минимал сумма — 1 млн сўм Тўлдириш — мумкин эмас Қисман ечиб олиш — мумкин эмас Фоизларни тўлаш — олдиндан Батафсил 🏦 Tenge Bank — Муддатли Йиллик ставкаси — 19% Омонат муддати — 12 ой Минимал сумма — 10 млн сўм Тўлдириш — мумкин эмас Қисман ечиб олиш — мумкин эмас Фоизларни тўлаш — ҳар ой Батафсил Ариза топширишдан аввал келтирилган омонат шартлари билан батафсил танишиб чиқиш тавсия этилади. Сабаби, айрим омонат турларида муддатидан олдин пул ечиб олиш, омонатни тўлдириш ёки фоизларни тўлаш бўйича чекловлар мавжуд. @bankir

Open in Telegram
Views9,799−13%vs avg
Forwards118
Reactions23
Comments—
#9669Photo
Views11,005−3%vs avg
Forwards12
Reactions29
Comments—
#9668Photoad

Fido Biznes компаниясининг Бизнес учун РБП платформаси: амалдаги АБТни алмаштирмасдан юридик шахсларни онлайн тарзда банк хизматларига улаш Банк комплаенс текширувлари ва мавжуд IT-инфратузилмасини сақлаб қолган ҳолда корпоратив мижозларни банк хизматларига улаш жараёнини қандай қилиб рақамли форматга ўтказиши мумкин? Бизнес учун РБП — Fido Biznes компаниясининг корпоратив мижозларга рақамли банк хизматларини кўрсатиш платформаси. У юридик шахсларни масофадан туриб банк хизматларига улаш ва уларга ягона рақамли муҳитда банк хизматларидан фойдаланиш имкониятини тақдим этади. 📆19 ноябрь куни соат 14:00 да Fido Biznes компанияси Бизнес учун РБП платформаси имкониятларига бағишланган бепул онлайн вебинарга таклиф этади. Вебинарда қуйидаги масалаларни кўриб чиқамиз: — Платформа мижознинг онлайн ариза топшириш ва идентификациядан ўтишдан бошлаб ҳисобварақ очиш ҳамда масофавий банк хизматларига уланишгача бўлган жараёнини қандай таъминлайди. — Маълумотларни текшириш, ҳужжатларни электрон имзолаш ва комплаенс жараёнлари қандай автоматлаштирилади. — Бизнес учун РБП платформаси амалдаги автоматлаштирилган банк тизимини (АБТ) алмаштирмасдан банкнинг мавжуд IT-инфратузилмаси билан қандай интеграциялашади. Иштирокчилар ўз банклари учун онлайн тарзда банк хизматларига улаш тизимини жорий этиш бўйича индивидуал ROI (инвестициялар рентабеллиги) ҳисоб-китобини сўрашлари мумкин. Вебинар тили: ўзбек тили Иштирок этиш бепул Рўйхатдан ўтиш: ҳавола Реклама

Open in Telegram
Views11,715+4%vs avg
Forwards24
Reactions10
Comments—
#9665Photo
Views15,429+37%vs avg
Forwards4
Reactions11
Comments—
#9664Photo
Views15,645+38%vs avg
Forwards105
Reactions29
Comments—
#9663Photo
Views16,671+48%vs avg
Forwards61
Reactions144
Comments—
#9662Photo
Views15,072+33%vs avg
Forwards53
Reactions22
Comments—
#9660Photo
Views15,257+35%vs avg
Forwards4
Reactions4
Comments—