Account

Posts of Bahodir Ahmedov

newest first

#13510Photo

Корхона ташламаларини ўлчашнинг ҳуқуқий ва молиявий тартиби тушунтирилди Экология ва иқлим ўзгариши миллий қўмитаси тизимдаги «Экологик мониторинг миллий маркази» томонидан кўрсатиладиган ташламаларни ўлчаш хизматининг ҳуқуқий жиҳатлари ва нарх сиёсатини очиқлади. Танлов эркинлиги таъминланган. Ўлчов ишларини ўтказиш ихтиёрий бўлиб, корхона давлат марказини ёки аккредитациядан ўтган бошқа лабораторияни танлаши мумкин. Тижорат таклифини олгандан кейин ҳам шартнома тузишдан воз кечиш корхонага ҳеч қандай мажбурият юкламайди. Иш жараёни қуйидаги тартибда кечади: 1. Расмий мурожаат ва техник топшириқ юбориш; 2. Марказ томонидан ўрганиш ва тижорат таклифи бериш; 3. Шартнома тузиш; 4. Ташламаларни инструментал ўлчаш (газ анализатор ва бошқа ускуналарда); 5. Лаборатория таҳлили ва расмий синов баённомасини тақдим этиш. Қўмита хабарига кўра, нарх шаклланиши тасдиқланган прейскурантга асосланади: 1 та манба × 1 та модда × 1 марталик ўлчов = ўртача 400 минг сўм. Кўрсаткичлар, манбалар ва ўлчаш даврийлиги ошгани сайин сумма мутаносиб равишда ўзгаради. Шартномадан ташқари қўшимча тўловлар талаб этилмайди. 👉@bahodirahmedoff👈

Open in Telegram
Views470−66%vs avg
Forwards—
Reactions—
Comments—
Views growthHide views growth

Views growth

Hours after publication

Show as table
Hours after publicationViews
0 h0
1 h333
3 h470
  1. After 1 hour333
  2. Total to date470
#13504Photo

ЎзЛиДеП “бизнесменлар клуби” бўлиб қолмайди   Шу пайтгача ЎзЛиДеП деганда кўпчиликнинг кўз олдига йирик завод эгалари, бизнесменлар ва фермерлар келарди. Лекин бугун замон ва иқтисодиёт ўзгарган, иқтисодиётдаги фаол қатлам фақат классик бизнесменлар эмас.   ЎзЛиДеПнинг туман, шаҳар ва вилоят конференциялари ўтди. Партия ўз электорати таркибини кенгайтирмоқчи. Тадбиркор ва фермерлар билан бир қаторда зиёлилар, ёшлар, хотин-қизлар, таълим ва тиббиёт ходимлари, маданият, спорт ва оммавий ахборот воситалари вакиллари билан ишлаш ҳам вазифа қилиб қўйилган.   Бундай қатлам билан эскича гаплашиб бўлмайди. Улар аниқ иш кутади, партияям аниқ ишлаймиз деяпти. Мақсад ҳам катта: ислоҳотларнинг асосий драйверига айланиш ва замонавий фикрлайдиган етук кадрларни шакллантириш.   Жамиятдаги энг фаол ва мустақил фикрловчи қатламни қўлдан чиқармаслик керак, партия отини вақтида қамчилаяпти. Қолган гапни декабрдаги партия Конгрессида кўрамиз.   👉@bahodirahmedoff👈

Open in Telegram
Views703−49%vs avg
Forwards—
Reactions—
Comments—
Views growthHide views growth

Views growth

Hours after publication

Show as table
Hours after publicationViews
0 h0
2 h427
3 h599
7 h703
  1. After 1 hour427
  2. After 6 hours703
  3. Total to date703
#13503Video

Товламачилик: икки хил оқибатдаги қилмишлар бир сатҳда ЖК 165-моддаси — товламачилик. Яъни жабрланувчига ёки унинг яқин кишиларига зўрлик ишлатиш, мулкига шикаст етказиш ёки уни нобуд қилиш ёхуд жабрланувчининг ахборот ресурсини йўқ қилиш, ўзгартириш, эгаллаб олиш ёки тўсиб қўйиш ёки жабрланувчи учун сир сақланиши лозим бўлган маълумотларни ошкор қилиш, уни шарманда қиладиган уйдирмалар тарқатиш билан қўрқитиб ўзгадан мулкни ёки мулкий ҳуқуқни топширишни, мулкий манфаатлар беришни ёхуд мулкий йўсиндаги ҳаракатлар содир этишни талаб қилиш ёхуд жабрланувчини ўзининг мулкини ёки мулкка бўлган ҳуқуқини беришга мажбур қиладиган шароитга солиб қўйиш. Эътибор берган бўлсангиз, моддада қўрқитишнинг турли кўринишларини битта диспозицияга жамлаган: ўлдириш билан таҳдид ҳам, яқин кишиларга зўрлик ишлатиш билан қўрқитиш ҳам, маълумотни ошкор қилиш билан қўрқитиш ҳам. Муаммо шундаки, оқибати бутунлай бошқа қилмишлар битта туркумда туради. Бошқа жиноятларда бундай эмас: масалан, қасддан жароҳат етказишда оғирлигига қараб алоҳида моддалар ва алоҳида жазолар бор. Икки ҳолатни тасаввур қилинг. Биринчисида одам "пул бермасанг, ўлдираман" дейди. Иккинчисида "пул бермасанг, тўйда рақсга тушган видеонгни тарқатаман" дейди. Иккаласи ҳам товламачилик. Лекин бири ҳаёт ва соғлиққа, иккинчиси обрўга таҳдид. Хавфи ҳам, оқибати ҳам бошқа. Менимча, 165-модда диспозициясидаги ҳаракатларни туркумларга ажратиш, уларни алоҳида қисмларга бўлиш лозим. Шунда жазо ҳам таҳдид хавфига мутаносиб бўлади. Видеони тарқатаман деб қўрқитиш билан ўлдираман деб қўрқитиш бир хил жазоланиши адолатли эмас деб ҳисоблаймиз. Батафсил подкастда #jinoyat 👉@bahodirahmedoff👈

Open in Telegram
Views803−41%vs avg
Forwards—
Reactions—
Comments—
Views growthHide views growth

Views growth

Hours after publication

Show as table
Hours after publicationViews
0 h0
2 h542
4 h706
7 h803
  1. After 6 hours803
  2. Total to date803
#13500Photo

Зўравонликка кўз юмиш унинг такрорланишига йўл очади. Ана шу муаммога жамоатчилик эътиборини жалб қилиш мақсадида БМТ ташаббуси билан ҳар йили 25 ноябрдан 10 декабрга қадар “Зўравонликка қарши 16 кунлик фаоллик” глобал кампанияси ўтказилади. Сенат. Кампаниянинг очилиш маросими. Сенат Раиси Танзила Нарбаева оилавий зўравонлик учун маъмурий ва жиноий жавобгарлик белгилангани, жабрланганларга ёрдам кўрсатиш механизмлари яратилгани ҳақида сўз юритибди. Панель муҳокамаларда жабрланганларнинг ҳуқуқларини тиклаш, хавфсизлигини таъминлаш, уларга ҳуқуқий, ижтимоий ва психологик кўмак кўрсатиш, шунингдек, масъул идоралар ҳамкорлигини кучайтириш масалалари муҳокама қилинибди. Кампания давомида ҳудудлардаги маҳаллалар, таълим муассасалари ва меҳнат жамоаларида учрашувлар, давра суҳбатлари ва ўқув семинарлари ўтказиларкан. Ижтимоий видеороликлар, интервьюлар ва оммавий ахборот воситаларидаги чиқишлар орқали зўравонлик оқибатлари, жабрланганларнинг ҳуқуқлари ҳамда ёрдам олиш имкониятлари кенг ёритилади. Зўравонликни олдини олиш фақат жазо билан бўлмайди. Тарғибот ва мана шундай институционал ёндашувсиз иложи йўқ буни. 👉 @bahodirahmedoff 👈

Open in Telegram
Views833−39%vs avg
Forwards—
Reactions—
Comments—
Views growthHide views growth

Views growth

Hours after publication

Show as table
Hours after publicationViews
0 h0
1 h399
3 h648
4 h743
8 h833
  1. After 1 hour399
  2. After 6 hours833
  3. Total to date833
#13499Text

Уйга қаратилган ундирувни кечиктириш Бахтиёр қурилишда ишлар ва ипотека тўловларини ўз вақтида қилиб борарди. 2025 йил кузида иш жойида оғир жароҳат олиб, олти ой даволанди ва тўловлар тўхтаб қолди. Банк судга мурожаат қилди, суд эса ундирувни уйга қаратиш ҳақида қарор чиқарди. Бахтиёрга ишга қайтиш ва қарзни ёпиш учун ҳали вақт керак эди. Шундай пайтда унга қонуннинг битта нормаси ёрдам бериши мумкин. Эътибор беринг, "Ипотека тўғрисида"ги Қонуннинг 53-моддасига кўра, ипотекага қўювчи жисмоний шахс бўлса ва гаров унинг тадбиркорлик фаолияти билан боғлиқ бўлмаса, суд узрли сабаблар бўлган тақдирда ипотекага қўювчининг аризасига кўра ундирувни гаровдаги мол-мулкка қаратиш ижросини бир йилгача кечиктириши мумкин. Агар қарздор кечиктириш муддати ичида банкнинг талабини тўлиқ қопласа, суд ипотекага қўювчининг аризасига кўра ундирув ҳақидаги қарорини бекор қилади. Бахтиёрнинг ҳолатида жароҳат ва даволаниш узрли сабаб бўлиши мумкин. Бир йил ичида у ишга қайтиб ёки бошқа йўл билан қарзни ёпса, уйини сақлаб қолади. Лекин масаланинг яна бир эътиборли томони бор: 🔹 кечиктириш қарздорни фоизлар ва неустойкадан озод қилмайди, улар бу даврда ҳам ҳисобланиб боради; кечиктириш даврида кўпайган зарарни қоплаш мажбурияти ҳам сақланади; 🔹 кечиктириш банкнинг молиявий аҳволини жиддий ёмонлаштириши мумкин бўлса, суд кечиктириш бермайди; 🔹 гаров қарздорнинг тадбиркорлик фаолияти билан боғлиқ бўлса, бу норма умуман қўлланмайди. Яъни бир йил ичида қарз камаймайди, аксинча ортиб боради. Қарзни қандай ёпиш бўйича аниқ режа бўлмаса, бир йилдан кейин вазият аввалгидан ҳам оғирлашиши мумкин. Демак, уйингизга ундирув қаратилган бўлса-ю, тўлов қобилиятингиз узрли сабаб билан вақтинча йўқолган бўлса, суддан ижрони бир йилгача кечиктиришни сўраш мумкин. Аммо бу қарздан озод бўлиш эмас, қарзни ёпиш учун берилган вақт. Банк эса кечиктириш унинг молиявий аҳволини жиддий ёмонлаштиришини асослай олса, суд кечиктириш бермайди. #ipoteka “Zehn-Cor” адвокатлик фирмаси жамоаси аъзоси Сиддиқжон Исмоилов 👉 @bahodirahmedoff 👈

Open in Telegram
Views889−35%vs avg
Forwards—
Reactions—
Comments—
Views growthHide views growth

Views growth

Hours after publication

Show as table
Hours after publicationViews
0 h330
2 h701
4 h806
7 h889
  1. After 1 hour330
  2. After 6 hours889
  3. Total to date889
#13498Link preview

Битта судья, бир кундаги қарорлар, бир хил ҳолат, битта Қонун, икки хил ҳулоса. 2026 йил 2 ноябрь куни Самарқанд туманлараро судида МИБ қарорини ҳақиқий эмас деб топиш ҳақидаги аризамиз кўриб чиқилиб қарор қабул қилинди. Биз МИБ қарори ўз вақтида аризачига жўнатилмаганлиги сабабли ўтказиб юборилган муддатни тиклашни сўрагандик. Чунки аризачи бу қарордан хабардор бўлмаган ва қарорни олгач ўн кун ўтмасдан судга ариза киритилган эди. Жавобгар МИБ вакили эса шикоят бериш муддати ўтганлиги учун аризани рад қилишни сўради. Ишни кўрган судья Ж.Х. ариза МИБ қарори устидан шикоят қилиш учун белгиланган 10 кунлик муддат узрли сабабсиз ўтказиб юборилган деб топди. Қизиғи айнан шу судья шу куни, 2026 йил 2 ноябрь куни яна битта қарор чиқарган экан. Иш ҳам деярли бир хил – МИБ қарорини ҳақиқий эмас деб топиш ҳақида. Иккинчи ишда ҳам аризачи муддатни ўтказиб юбориб, муддатни тиклашни сўраган. У ҳам худди биз каби қарор МИБ томонидан жўнатилмаганлиги, қарорни олгач, ўн кун ўтмасдан ариза берганлигини важ қилиб келтирган. Бу ишда ҳам МИБ вакили муддат ўтиб кетганлиги учун аризани рад қилишни сўраган. Буни қарангки, айнан шу судья иккинчи ариза бўйича аризачи низоли қарордан хабари бўлмаганлигини инобатга олиб, аризачининг судга шикоят беришнинг ўтказиб юборилган муддатини узрли деб топиб, ўтказиб юборилган судга шикоят бериш муддатини тиклаган. Камига, суд иккинчи ишда шикоят беришнинг ўн кунлик эмас, олти ойлик муддатидан келиб чиқиб қарор қабул қилган. Ваҳоланки, судьямиз бундай ишларда ўн кунлик муддат қўлланилишини билишини бизнинг ишимизда кўрсатиб қўйганди. Қисқаси ўша гап: Қози бува нима деса ҳам қонунга тўғри келаверади. Адвокат Хайрулло Қосимов 👉@bahodirahmedoff👈

Open in Telegram
Views903−34%vs avg
Forwards—
Reactions—
Comments—
Views growthHide views growth

Views growth

Hours after publication

Show as table
Hours after publicationViews
0 h0
2 h633
4 h803
7 h903
  1. After 1 hour633
  2. After 6 hours903
  3. Total to date903
#13497Photo
Views672−51%vs avg
Forwards—
Reactions—
Comments—
Views growthHide views growth

Views growth

Hours after publication

Show as table
Hours after publicationViews
0 h0
1 h232
4 h617
6 h672
  1. After 1 hour232
  2. After 6 hours672
  3. Total to date672
#13494Video
Views1,520+11%vs avg
Forwards—
Reactions—
Comments—
Views growthHide views growth

Views growth

Hours after publication

Show as table
Hours after publicationViews
0 h0
12 h956
25 h1,520
  1. After 24 hours1,520
  2. Total to date1,520
#13493Text

ШОШИЛИНЧ ОГОҲЛАНТИРИШ! Тошкент шаҳри ва республикамиз ҳудудларида фаолият юритаётган адвокатлар диққатига! Тошкент шаҳри ва республикамизнинг ҳудудий бошқармалари тизимида фаолият юритаётган адвокатларнинг шахсий Telegram орқали Ўзбекистон Республикаси Адвокатлар палатаси раиси Шухрат Садиков номидан турли мазмундаги топшириқлар ва хабарлар юборилаётганлиги аниқланди. Маълум қиламизки, Адвокатлар палатаси раиси адвокатларга бундай тарзда, шахсий Telegram орқали топшириқ ва кўрсатмалар юбормайди. Агар расмий топшириқ, кўрсатма ёки хатлар мавжуд бўлса, улар белгиланган тартибда, расмий каналлар орқали, тегишли ҳудудий бошқармалар номига юборилади. Шу муносабат билан, Адвокатлар палатаси раиси Шухрат Садиков номидан шахсий Telegram орқали юборилаётган шубҳали хабарлар, топшириқлар ва мурожаатларга ишонч билдирмаслик, уларга жавоб бермаслик ҳамда бундай хабарларнинг ҳаққонийлигини расмий манбалар орқали текширишингизни сўраймиз. Ҳушёр бўлинг! Сохта хабарларга алданманг! Адвокатлар палатаси

Open in Telegram
Views1,870+37%vs avg
Forwards—
Reactions—
Comments—
Views growthHide views growth

Views growth

Hours after publication

Show as table
Hours after publicationViews
0 h0
13 h1,570
25 h1,870
  1. After 24 hours1,870
  2. Total to date1,870
#13492Text

Ипотекадаги гаровга қўйилган уй умумий мулк бўлса Шерзод уйланганидан кейин, 2015 йилда ўз номига уй сотиб олган эди. 2024 йилда бизнеси учун банкдан кредит олиб, шу уйни гаровга қўйди, лекин бу ҳақда хотини Гулчеҳрага айтмади. Кредит тўланмай қолгач, банк ундирувни уйга қаратиш ҳақида судга мурожаат қилди ва Гулчеҳра бу ҳақда фақат судга чақирилганда билди. Аммо гаров шартномасида битта муҳим ҳужжат етишмасди. Эътибор беринг, Оила кодексининг 23-моддасига кўра, никоҳ давомида орттирилган мол-мулк кимнинг номига расмийлаштирилганидан қатъи назар эр-хотиннинг умумий мулки ҳисобланади. Кодекснинг 24-моддасига кўра эса, эр ёки хотин ўз номидаги умумий кўчмас мулкни тасарруф этиш бўйича битим тузиши учун иккинчисининг нотариал тасдиқланган розилигини олиши шарт. "Ипотека тўғрисида"ги Қонуннинг 9-моддасида ҳам улушлари белгиланмаган умумий биргаликдаги мулк фақат барча мулкдорларнинг ёзма розилиги билан ипотекага қўйилиши мумкинлиги белгиланган. Шундай ҳолатда Гулчеҳра нима қила олади? Оила кодексининг 24-моддасига кўра, розилик бермаган эр ёки хотин битим тузилганини билган ёки билиши лозим бўлган кундан бошлаб бир йил ичида уни суд тартибида ҳақиқий эмас деб топишни талаб қилишга ҳақли. Олий суд Пленумининг 13/150-сон қарори 15-бандига кўра, гаров шартномаси ҳақиқий эмас деб топилса, кредит шартномаси бўйича ундирувни гаров нарсасига қаратишга йўл қўйилмайди. Бироқ гаров шартномасининг ҳақиқий эмас деб топилганлиги, банк энди қарздорликни ундира олмайди дегани эмас, чунки кредит шартномаси ўз кучида қолади. Пленум қарорининг 6-бандига кўра, мажбурият бажарилишини таъминлаш шартномаси ҳақиқий эмаслиги асосий мажбуриятга таъсир қилмайди. Яъни Шерзод қарзини барибир тўлаши керак ва банкнинг қарзни унинг ўзидан ундириш ҳуқуқи сақланади. Яна бир эътиборли жиҳат: ипотека шартномаси нотариал тасдиқланмаган ва давлат рўйхатидан ўтказилмаган бўлса, у ҳам ҳақиқий эмас ҳисобланади. Демак, банк ва нотариус гаровга олинаётган уй никоҳ давомида сотиб олинганми-йўқми, албатта текшириши керак. Агар шундай бўлса, иккинчи эр ёки хотиннинг нотариал розилигини талаб қилинг, акс ҳолда гаров ҳимоя бўлмай қолиши мумкин. Эр ёки хотин эса розилигисиз уйи гаровга қўйилганини билса, кечиктирмаслиги керак: бир йиллик муддат ўтиб кетса, бу асос билан судга мурожаат қилиш имкони йўқолиши мумкин. #ipoteka “Zehn-Cor” адвокатлик фирмаси жамоаси аъзоси Сиддиқжон Исмоилов 👉 @bahodirahmedoff 👈

Open in Telegram
Views1,650+21%vs avg
Forwards—
Reactions—
Comments—
Views growthHide views growth

Views growth

Hours after publication

Show as table
Hours after publicationViews
0 h0
18 h1,550
26 h1,650
  1. After 24 hours1,650
  2. Total to date1,650
#13491Photo
Views1,260−8%vs avg
Forwards—
Reactions—
Comments—
#13487Photo

Экология масаласи - бу ҳар биримиз яшайдиган муҳит, фарзандларимиз келажаги билан боғлиқ масала. Табиатни асрашга доир қарорлар қабул қилинаётганда бугунги ёшларнинг фикри ва таклифлари ҳам алоҳида инобатга олиниши керак. Ўтган йили Сенат Раиси Танзила Нарбаева болалар билан атроф-муҳитни асраш ва уларнинг экологик ҳуқуқлари мавзусида очиқ мулоқотни анъанага айлантириш ташаббусини илгари сурган эди. Бугун Халқаро болалар куни арафасида ташкил этилган навбатдаги учрашувда мамлакатимизнинг турли ҳудудларидан келган 700 нафарга яқин ёш экофаол иштирок этибди. Учрашувда ёшлар томонидан илгари сурилган бир қатор ташаббуслар муҳокама қилинди: экологик таълимни ривожлантириш, янги лойиҳа ва стартапларни йўлга қўйиш ҳамда жамоатчилик назоратида фаол қатнашиш. Сенат Раиси ушбу таклифларни қўллаб-қувватлаш, уларни қонунчилик ва парламент назорати жараёнларида инобатга олиш зарурлигини қайд этибди. Аслида, экологик маданият йирик дастурлардан олдин кундалик оддий одатларда намоён бўлади: 🔹 сувни исроф қилмаслик; 🔹 дарахтни шунчаки экиб қўймай, уни парваришлаш; 🔹 чиқиндини белгиланган жойга ташлаш. Табиатга бўлган ҳақиқий муносабатимиз айнан шу одатлар билан ўлчанади. Улар болаликдан шаклланса, ёшлар келажакда ҳам атроф-муҳитга бефарқ бўлмайди. Ёшларга бу масалада жиддий эътибор берилиши актуал масала. Нуқтасига урилибди. 👉 @bahodirahmedoff 👈

Open in Telegram
Views1,280−6%vs avg
Forwards—
Reactions—
Comments—
#13486Photo

«Яшил лот»лар эълон қилинмоқда: боғ яратиш учун ер қандай тартибда берилади? Президент Фармони асосида мамлакатимиз ҳудудларида «Яшил лот» тизими орқали яшил боғлар барпо этиш учун ер участкалари ажратилмоқда. Ҳуқуқий жиҳатдан асосий қоидалар қуйидагича: — Ер участкалари жисмоний ва юридик шахсларга шартнома асосида (кўплаб ҳудудларда 10 йилга ижарага, Наманган вилояти ўрмон хўжаликларида эса тендерсиз ва тўловларсиз) берилади. — Боғ яратган шахс унга ўзининг ёки ота-онаси, яқинларининг номини бериш ҳуқуқига эга. — Ажратилган ер хусусий мулк бўлмайди, унда қурилиш қилиш тақиқланади ва боғ барча аҳоли учун очиқ қолади. Ҳозирда Андижон, Хоразм ва Самарқанд вилоятларининг барча туман-шаҳарларида 10 тадан, Бухорода 8 та, Марғилон ва Қарши шаҳарларида 10 тадан, Жиззах ва Сурхондарёда 10-12 тадан лотлар, шунингдек, Тошкент шаҳри, Тошкент ва Навоий вилоятларида майдонлар таклиф этилмоқда. 👉 @bahodirahmedoff 👈

Open in Telegram
Views1,320−3%vs avg
Forwards—
Reactions—
Comments—
#13485Text

Иш вақтидан кейин қолиш «одат»га айландими? Бунинг қонуний бадали қанчага тушади? Кўп ташкилотларда ходим иш вақтидан кейин ҳам 21:00 гача қолиб ишлайди, иш берувчи эса буни талаб қилишни нормал қабул қилади ва ҳеч қандай ҳақ тўламайди. Кодекс эса иш вақтидан ташқари иш учун оширилган ҳақ ва бир қатор чекловлар белгилаган. МК 189-моддасига кўра, иш берувчи ходимни унга белгиланган иш вақти давомийлигидан ташқари ишга жалб этса, бу иш вақтидан ташқари иш ҳисобланади. Унинг соатлари иш вақтини ҳисобга олиш турига қараб аниқланади. МК 262-моддасига кўра иш вақтидан ташқари иш учун ҳақ: 🔹 бир кундаги биринчи икки соат учун камида бир ярим ҳисса; 🔹 икки соатдан ортиқ қисми учун камида икки ҳисса; 🔹 ноқулай меҳнат шароитидаги ишларда ҳар бир соат учун камида икки ҳисса. Мисол. Ходимнинг соатбай ставкаси 50 минг сўм, у бир кунда қўшимча 3 соат ишлади. Биринчи икки соат: 2 × 50 × 1,5 = 150 минг сўм, учинчи соат: 1 × 50 × 2 = 100 минг сўм. Жами камида 250 минг сўм, оддий ҳақда эса 150 минг сўм бўларди. МК 190-моддасига кўра иш вақтидан ташқари ишнинг давомийлиги сурункасига икки кун давомида тўрт соатдан (ноқулай меҳнат шароитидаги ишларда бир кунда икки соатдан) ошмаслиги керак, иш берувчи эса унинг аниқ ҳисобини юритиши шарт. Бундай ишга ходимнинг ёзма розилиги билан йўл қўйилади. Розилигисиз фақат ҳалокат ва аварияларни бартараф этиш, сув, газ, иссиқлик ва алоқа тизимларининг ишини тиклаш, смена алмаштирувчи келмаганда ишни давом эттириш ҳолларида мумкин. Сменаси 12 соат бўлган ходимларга ва ўта зарарли, ўта хавфли ишларда иш вақтидан ташқари иш қўлланилмайди. Айрим тоифалар учун чекловлар: 🔹 ҳомиладор аёллар ва 14 ёшгача (ногиронлиги бўлган бола бўлса 16 ёшгача) боласи бор ота-оналар фақат ўз ёзма розилиги билан жалб қилинади, иш берувчи эса уларни рад этиш ҳуқуқи ҳақида хабардор қилиши шарт (МК 396); 🔹 18 ёшгача бўлган ходимларни жалб қилиш тақиқланади (МК 417); 🔹 ногиронлиги бўлган ходимлар фақат розилиги билан, агар бундай иш тиббий-ижтимоий экспертиза комиссияси тавсиясида тақиқланмаган бўлса (МК 428). Демак, ходимни қолдиришдан олдин унинг ёзма розилигини олинг, соатларни аниқ ҳисобга олинг ва ҳақни Кодекс миқдорида ҳисобланг. Расмийлаштирилмаган "қўшимча иш" иш берувчига кейин кам тўланган суммани ҳамда иш вақтини ҳисобга олишдаги хато учун жавобгарликни олиб келиши мумкин. Яхшиси ходимни иш вақтидан ташқари олиб қолманг. #mehnat “Zehn-Cor” адвокатлик фирмаси жамоаси аъзоси Сиддиқжон Исмоилов 👉 @bahodirahmedoff 👈

Open in Telegram
Views1,480+8%vs avg
Forwards—
Reactions—
Comments—
#13484Photo

Мингга яқин таклиф: улар қарорга айланадими? 23–24 ноябрь кунлари Тошкентда “Ўзбекистон зиёлилари кенгаши”нинг илк йиғилиши ўтади. Мустақиллик тарихида бундай кенгаш биринчи марта тузиляпти. Ундан олдин, 10–14 ноябрь кунлари Қорақалпоғистон, барча вилоятлар ва Тошкент шаҳрида мулоқотлар бўлиб, зиёлилар мингга яқин таклиф билдирди. Республика йиғилишига ҳар ҳудуддан 15 нафардан делегат сараланди. Йиғилишда жами 500 нафар делегат иштирок этади, шундан 210 нафари ҳудудлардан сайланган. Мен учун энг муҳими – якуний босқич. Йиғилишда таклифлар умумлаштирилиб, уларни амалга ошириш бўйича вазифалар белгиланиши кўзда тутилган. Юрист сифатида айтаман: ижрочиси ва муддати белгиланмаган таклиф қоғозда қолиб кетади. Бу сафар жараён бошиданоқ ижрога қаратилгани кўриниб турибди. Энди гап – ижрода. 👉 @bahodirahmedoff 👈

Open in Telegram
Views3,250+138%vs avg
Forwards—
Reactions—
Comments—
Views growthHide views growth

Views growth

Hours after publication

Show as table
Hours after publicationViews
0 h0
59 h3,190
67 h3,250
  1. Total to date3,250
#13483Video
Views1,430+5%vs avg
Forwards—
Reactions—
Comments—
Views growthHide views growth

Views growth

Hours after publication

Show as table
Hours after publicationViews
0 h0
65 h1,430
67 h1,430
  1. Total to date1,430
#13481Text

ФАҚАТ ЖАБРЛАНУВЧИНИНГ ШИКОЯТИ БИЛАН ҚЎЗҒАТИЛАДИГАН ЖИНОЯТЛАР ЖПК 325-моддасида жабрланувчи шикоят қилмаса, қўзғатилмайдиган жиноятлар рўйхати бор: Тан жароҳати ва қийнаш 👉 ЖК 105 (1-қисм) — қасддан баданга ўртача оғир шикаст етказиш 👉 ЖК 109 — қасддан баданга енгил шикаст етказиш 👉 ЖК 110 (1-қисм) — қийнаш 👉 ЖК 111 — эҳтиётсизлик орқасида баданга ўртача оғир ёки оғир шикаст етказиш Жинсий дахлсизлик 👉 ЖК 118 (1-қисм) — номусга тегиш 👉 ЖК 119 (1-қисм) — жинсий эҳтиёжни зўрлик ишлатиб ғайритабиий усулда қондириш 👉 ЖК 121 (1-қисм) — шахсни жинсий алоқа қилишга мажбур этиш Шахс эркинлиги 👉 ЖК 136 — аёлни эрга тегишга мажбур қилиш ёки унинг эрга тегишига тўсқинлик қилиш Шаън ва қадр-қиммат 👉 ЖК 139 (1 ва 2-қисмлар) — туҳмат 👉 ЖК 140 (1 ва 2-қисмлар) — ҳақорат қилиш 👉 ЖК 141³ — шахснинг шаъни ва қадр-қимматини камситувчи ҳамда инсон ҳаётининг сир тутиладиган томонларини акс эттирувчи маълумотларни ошкор қилиш Шахсий ҳаёт 👉 ЖК 141¹ (1-қисм) — шахсий ҳаёт дахлсизлигини бузиш Муаллифлик ҳуқуқи 👉 ЖК 149 — муаллифнинг шахсий номулкий ҳуқуқларини бузиш 👉 ЖК 149¹ — муаллифлик ҳуқуқини ва турдош ҳуқуқларни бузиш Битта истисно бор: жабрланувчи ночор аҳволда бўлса, айбланувчига қарам бўлса ёки ўз ҳуқуқини ўзи ҳимоя қила олмайдиган бошқа ҳолларда прокурор ариза бўлмаса ҳам иш қўзғатиши шарт. #jinoyat 👉@bahodirahmedoff👈

Open in Telegram
Views1,620+19%vs avg
Forwards—
Reactions—
Comments—
#13480Text
Views1,390+2%vs avg
Forwards—
Reactions—
Comments—
#13478Video
Views1,640+20%vs avg
Forwards—
Reactions—
Comments—
#13476Photo
Views1,570+15%vs avg
Forwards—
Reactions—
Comments—
#13475Text

Ҳар бир рад этиш интизомий қилмиш эмас: ходимни жазолашдан олдин нимага эътибор бериш керак? Иш берувчилар диққат қилинг. Бир жиҳатга эътиборли бўлинг. Агар ходимга шанба куни ишга чиқишни буюрдингиз, ходим рад этди, шунда сиз ҳайфсан эълон қилиш ёки бошқа жазо беришга шошилманг. Суд бундай ҳайфсанни бекор қилиши мумкин. Сабаби — рад этиш ҳар доим ҳам интизомий қилмиш эмас. Қаранг, МК 301-моддасига кўра интизомий қилмиш — ходимнинг ўз меҳнат мажбуриятларини айбли тарзда, ғайриқонуний равишда бажармаганлиги ёки лозим даражада бажармаганлиги тушунилади. Шунингдек, 26-сон Олий суд Пленуми қарори 30-бандига кўра, бунга ички меҳнат тартиб қоидалари, мансаб йўриқномалари, низомлар, иш берувчининг қонуний буйруқлари ва техник қоидаларни бузиш киради - дея тушунтириш берилган. Бундан иккита хулоса келиб чиқади: 🔹 айб бўлмаса, жавобгарлик ҳам йўқ: бажарилмаслик ходимга боғлиқ бўлмаган сабабдан (иш берувчи зарур шароитни яратмаган, форс-мажор) юз берган бўлса, ходимни интизомий жавобгарликка тортиш мумкин эмас (МК 301); 🔹 бузилган мажбурият қонуний белгиланган бўлиши керак. Яъни юқоридаги мисолда ходимнинг розилиги бўлмаган бўлса рад этиш интизомий қилмиш эмас (ходимни дам олиш кунида ишга жалб қилиш ҳақида аввалги постларимизда батафсил ёзганмиз). Қилмиш аниқланган бўлса ҳам, жазо чораси Кодексда назарда тутилган бўлиши шарт. МКнинг 312-моддасида фақат учта жазо бор: 🔹 ҳайфсан; 🔹 ўртача ойлик иш ҳақининг 30 фоизидан кўп бўлмаган жарима (ички меҳнат тартиб қоидаларида 50 фоизгача жарима назарда тутилиши мумкин), уни ушлаб қолиш МК 269 ва 270-моддалари талабларига риоя қилинган ҳолда амалга оширилади; 🔹 меҳнат шартномасини бекор қилиш (161-модда 2-қисм 4 ва 5-бандлари). Меҳнат кодексида, қонунларда, интизом тўғрисидаги устав ёки низомларда назарда тутилмаган жазони қўллаш мумкин эмас. МК 313-моддасига асосан ҳар бир қилмиш учун фақат битта жазо қўлланади, уни танлашда қилмишнинг оғир-енгиллиги, содир этилиши ҳолатлари, ходимнинг аввалги иши ва хулқи ҳисобга олинади. Ҳамда Пленум қарорининг 33-бандига кўра, интизомий жазо ходимдан зарарни қоплашни, шунингдек интизомий жазо ҳисобланмайдиган таъсир чораларини (масалан, тўлови иш берувчининг ҳуқуқи бўлган рағбатлантирувчи ва компенсация тўловларидан маҳрум этиш ёки уларни камайтириш) қўллашни истисно қилмайди. Демак, ҳайфсан ёки бошқа жазодан олдин учта нарсани текширинг: ходимнинг айби борми, бузилган мажбурият қонуний ва ходим уни бажариши шартми ва танланган жазо Кодексдаги учтасидан бирими. Акс ҳолда жазо суд томонидан бекор қилиниши ва ходимнинг ҳолати кейинги жазо учун асос бўла олмаслиги мумкин. Фараз қилинг ходимингиз суд орқали жазони "синдириб" келди. Сиз бошқа ходимларингиз олдида обрўйингиз қандай бўлади. #mehnat “Zehn-Cor” адвокатлик фирмаси жамоаси аъзоси Сиддиқжон Исмоилов 👉 @bahodirahmedoff 👈

Open in Telegram
Views1,560+14%vs avg
Forwards—
Reactions—
Comments—
#13474Text
Views1,510+11%vs avg
Forwards—
Reactions—
Comments—