Account
📚 Azamat Qorjovov ijodi

📚 Azamat Qorjovov ijodi

UZB Ёзувчи (писатель, сценарист) Жанр: детектив, мистика, саргузашт, триллер Бу каналдаги асарлар нашриёт мулки бўлиб, рухсатсиз фойдаланиш жавобгарликка сабаб бўлади! Канал админи: @shaxlo_2022

Username
@azamat_qorjovov77
Category
Books
Country
UzbekistanUzbekistan
Subscribers3,689
Avg views per post, 7d689last 7 days
ERR18.69%last 7 days

Average views per post by day

By publication day

Show as table
DateAvg views per post
Nov 25, 2026797
Nov 26, 2026570

Most viewed this month

  1. 01

    ЯҲУДИЙЧА УСЛУБ Исроил давлати ривожлана бошлаган кезлари улар бутун дунёдаги яҳудийларни Исроилга чақирдилар. Собиқ совет давридаги яҳудийлар ҳам Исроилга кўчишни бошлашди. Улардан бири лаш-лушларини олиб йўлга чиқди. Божхонада унинг юкларини текшираётган божхона ходими юклар орасидан Лениннинг ҳайкалини кўриб қолди. У яҳудийга: – Бу нима? – деди. Яҳудий: – «Бу нима» деманг, «бу ким» денг. Бу доҳиймиз Ленин. Коммунистик партиянинг асосчиси. У бизга кўп яхшиликлар қилган, коммунизмнинг йўлини кўрсатган. Унинг хотирасини абадийлаштириш учун Исроилга олиб кетяпман, у ёқда Ленинни тарғиб қиламан, – деди. Божхона ходими хурсанд бўлиб: – Ўтаверинг, – деди. Исроилга киришда яна божхона ходими юклари орасидан ҳайкални кўриб қолиб: – Бу нима? – деди. Яҳудий: – «Бу нима?» деманг, «бу ким?», денг. Бу ифлос Ленин. Ҳаммага зулм қилган, хусусий мулкни бекор қилган. Менинг ҳам СССРдан чиқиб кетишимга шу ҳароми сабабчи. Унинг ифлос башарасига ҳар куни тупуриб туришим учун Исроилга олиб келдим.  Божхона ходими хурсанд бўлиб: – Ўтинг! – деди. Яҳудий Исроилдаги уйига келиб жойлашгач, қариндошларини чақириб зиёфат қилди. Шунда бир жияни келиб бурчакда турган Ленин ҳайкалини кўрсатиб сўради: – Амаки, бу ким? Яҳудий деди: – Эй ахмоқ! «Бу ким» эмас, «бу нима» дейиш керак. Бу ўн килограмм тоза олтин. Уни божхонадан бож тўламай бу ерга олиб ўтдим.   Telegram: 👉 @azamat_qorjovov77

    Text
    Views856
    Forwards—
    Reactions49
    Comments—
  2. 02

    #Ўлиб_тирилганлар_қисмати   111-қисм   Муаллиф: Азамат_Қоржовов   – Савол берсам майлими? – сўради таксичи. – Бераверинг, умримда кўп саволларга жавоб топишимга тўғри келган, – дея пешойнага кўз ташладим. – Бу ерда кимни кутяпмиз демоқчийдим. – Тахмин қилоласизми? – Тахминми? – У қўлини чалиштириб, ўриндиққа ястланди. – Эрингизни кутяпмиз. Уни кимдандир рашк қилиб юрибсиз. – Янглишдингиз... – Машинасининг орқасидан қувишга мажбур қилмасангиз бўлди, – деди таксичи. – Майли, қанча кут десангиз кутаман. Ҳадемай иккита машина қолди. Эндигина сабрсизлана бошлагандим, муюлишдан қора "Нексия" чиқиб келди-да, бир одамни тушириб, ёнимиздан ўтиб кетди. У Олчин эди. Кабинетида эмас экан-да. Машинасига ўтириб, ким биландир телефонда гаплашди. Сўнгра "Мазда" илондек бурилиб, ён томонини бир лаҳза бизга намойиш этиб, қизил чироқларини порлатганча шитоб-ла олға интилди. – Ҳайдасангиз-чи! – туртиб юбордим таксичини. Такси унинг изидан тушди. Ортидан бориш қийин эмасди, чунки "Мазда" ҳеч қаерга шошилмаётган эди. – Менга гап тегмайдиган қилинг, опа, – тўнғиллади таксичи. – Пул учун жонини хатарга қўядиганлардан эмасман. Оилам бор, бола-чақам бор. – Оила менда ҳам бор, – дедим. Бир нима демоқчи эди, қўшиб қўйдим: – Улардан эмас, ортингизда ўтирган аёлдан қўрқинг. Таксичи истеҳзоли кулимсиради. Машинасини тўхтатиб қувиб солмаса деб чўчидим, лекин йўлидан қолмади. Олчин жимжимадор "Виолет" ёзуви порлаётган кичик ресторанга келгани маълум бўлганида ғалаба нашидасини туйдим. Уни шундай сокин ва одам кам жойда учратишни истаган эдим-да. Таксичига сўраган пулини бериб, ресторанга яқинлашдим. Эшик олдида ўйланиб қолдим: у овқатланишни бошласа кирганимни кўрмайди. Ҳозир остонада тўқнаш келиш яхшимас. Овқатлана бошлашини кутишим керак. Сал нарида таксилар мижоз кутарди. "Олчин қайтиб чиқса, менга улов тайёр", деб кўнглимни хотиржам қилдим. Шу пайт таксилардан олдинроқда турган машинада икки киши ўтирганини пайқадим. Иккиси ҳам барваста эркак эканлиги маълум эди. Суҳбатлашмас, чекмас, ҳатто қилт этмасди. Мендан кўз узмаётганлари янада сергак торттирди. Таксидан тушганимда улар бормиди ё изимдан келишдими, эслаёлмадим. “ДХХ!” деган хаёл кўнглимдан ўтиб, юрагим шув этди. Афтидан мен қамоқдан бежиз озод қилинмагандим. Улар мени панжара ортидан чиқаришган-да, атайин ўз ҳолимга қўйиб беришган. Ва ҳаммаёқда мени кузатиб, мендан хўрак ўрнида фойдаланиб, жиноятчиларни топмоқчилар. Орадан ўн дақиқа ўтди. Чўзилиб кетган кутишга якун ясаб, ресторанга кирдим. Гарчи ресторан тўри кўринса-да, икки ёндаги бўлмалар, безакли бурчаклар, пардалар кўплаб столларни кўздан пана қилиб турарди. Эшик ёнидаги столни танладим. Официант келди. "Виолет" кичик, аммо қимматбаҳо ресторан эди. Шубҳа қолдирмаслик учун ўзимга қисқичбақа буюрдим. Бинафшаранг пардаларни, девордаги сувратларни томоша қилган бўлиб Олчинни ахтардим. Пичоқ сумкамда эди. Олчин гапни айлантирса ва у фарзандларим қаердалигини кўзидаги қўрқувдан ва сўз оҳангидан сездириб қўйса, айбини исботлаган бўлардим. Уни шу ерда – “Виолет” ресторанида пичоқлаб ўлдиришга қатъий қарор қилдим...   Давоми бор   @azamat_qorjovov77   Ёпиқ каналга уланиб, тўлиқ ўқинг: 👇👇👇 Уланиш учун админга мурожаат: @shaxlo_2022

    Text
    Views830
    Forwards—
    Reactions61
    Comments—
  3. 03

    #Ўлиб_тирилганлар_қисмати   110-қисм   Муаллиф: Азамат_Қоржовов   Туман марказига етганимизда, дедим: – Сигаретинг борми? – Сигарет? – ҳайрон бўлди қўшни йигит. – Чекасизми, опа? – Бировга айтиб юрма, чекяпман, – деб алдадим. –  Бошимга тушган ташвишларни кўтаролмаяпман. – Мен умуман чекмайман. – Бўлмаса, шу ерда тўхтат. Анави дўкондан сигарет опкеласан. Кўнглида кири йўқ йигит гапимга ишониб, машина калитини жойида қолдирганча дўконга шошилди. Дўконнинг қизил чироқчалар ўрнатилган ойнаванд эшиги менга кўз қисгандек ялтираб кетди. Бу ердан шоҳбекат узоқ эмасди, ўн дақиқада етаман. Машинани олиб қочиш фикридан қайтиб, пиёда жўнадим. Йўлак четидаги иҳота буталари оппоқ қорга бурканган эди ва албатта мени қўшни йигитнинг кўзидан пана қиларди. Шоҳбекатда одам гавжум эди. Қишда ҳам улар тиниб-тинчишмайди, қаерларгадир боради. Орқа томонига қора лой ва кирлаган қор ёпишган қизил "Икарус"нинг мотори гуриллаб, бир маромда тутун пуркарди. Олд ойнасига кўз ташладим, “Тошкент” деб ёзилган. Унга чиқиб, бир бурчакка қўнишиб ўтириб олдим. Автобус Тошкент қайдасан деб жойидан ўкириб силжиди. Бир замонлар ўқишга шу бекатдан кетардим. Гоҳо ёнимда Мавлон бўларди. Кейин Олчинни ҳам кўрадиган бўлдим. Фақат у... ўзини четга тортарди, юзма-юз келмасликка тиришарди. Энди эса Мавлон йўқ. Олчин эса подшо саройи сингари муҳташам бинода, чарм қопламали шифт бўйли эшик ортида, гулдор кабинетида савлат тўкиб ўтирибди. Уни топиш учун уйдан қочиб чиқдим. Мен ҳам энди ёш эмасман, балки ёш, шартаки қизларнинг, аламзада йигитларнинг қилиғини қилаётгандирман, аммо бу ёғи ёшликка кирмайди. Бу ёғи фарзанд ҳажрида ҳеч нарсадан қайтмаслик туйғулар исёни эди. Тошкентга етдим. Ҳамма нарса ўзгариб кетган эди. Талабалик давримда автобусдан томоша қилиб ўтганим ўша майдонлар, хиёбонлар, ҳеч қачон кириб кўрмаганим аллақандай саройлар, банклар –  барчаси бегона эди. Соатимга қарадим: бугун Олчиннинг ишхонасини, уйини, юрадиган йўлларини аниқласам, шу ҳам катта гап эди. Меҳмонхонага кириб, ойнаванд стол устида кимдир унутиб қолдирган пичоққа кўзим тушди. Меҳмонхона ходимлари сайёҳлар билан бандлиги боис пичоқни сумкамга солганимни биров пайқамади. Шу тариқа ўғринча қуролланиб олдим. Бир сутка ичида ички ишлар ходимлари мени топишга муваффақ бўлмасликларига умид қилиб паспортимни узатганимда кимдир пичоғини ахтара бошлади. Хизматчилар менга нимадир демоқчи бўлишди, аммо уст-бошимга қараб мендек аёлнинг ўғрилик қилмаслигига ишониб, тергашга журъат этишолмади. Пичоқни мендан сўраганларида нима деб жавоб беришни ўйлаб ҳам кўрмагандим. Иккинчи қаватдаги хонага жойлашдим. Номеримдан тезда қайтиб чиқиб, такси ушладим, бошқарма манзилини айтдим. Олчин ҳақида ҳозирча менга оқ рангли "Мазда"гина дарак бериши мумкин эди. Бошқармага етиб бориб, унинг автотураргоҳидан “Мазда”ни ахтара бошладим. Уни топдим: "Мазда" бир қатор машиналар ўртасида ярқ этиб турибди. – Кечирасиз, бирон соат кутоласизми? – дедим таксичига. У ажабланиб елка қисди. – Пулини тўласангиз кутиб туравераман. Бир соатда чиқасизми? – Мен машинада кутмоқчиман. – Гап йўқ. Пули тўланса тураверамиз-да, опажон. Таксичи яна елка қисди. Вақт оқшом тимсолида қуюқлашиб борарди. Машиналар бирин-сирин эгалари билан ғизиллаб жўнайверди. Одамлар иссиқ уйига, оиласи бағрига қайтаётгани танимдаги ҳасадга ўхшаш аччиқ туйғуни уйғотди. Болаларим кимнинг қўлида бўлса ҳам иссиқ кийимлар кийдиргандир, деб ўзимга таскин бердим. Оилам бошига қандай ўйинлар сабаб бу кунлар тушганидан қатъи назар, ҳаммаси менга қарши – беайб онага қарши қилинган террорчилик хуружи, қонли уруш эди. Ҳа, мен урушда эдим. Улар менга ҳалокатли зарба беришди: бирин-кетин жондан азиз жигарбандларимдан жудо қилишди. Энди эса жавоб зарбаси сифатида ҳеч кимни аяб ўтирмаслигим аниқ эди. Асаблари ишдан чиққан, руҳияти бузилган деб менга ташхис қўйишса қўйишар, гап бунда эмасди. Урушни бошладингми, тамом, сен томондан ҳам қурбонлар бўлади. Бўлиши ҳам керак. Соғ аёл ҳужум қиладими, руҳий касалми, душман билсинки, ҳамма ишнинг ўз жавоби бор...   Давоми бор   @azamat_qorjovov77   Ёпиқ каналга уланиб, тўлиқ ўқинг: 👇👇👇 Уланиш учун админга мурожаат: @shaxlo_2022

    Text
    Views822
    Forwards—
    Reactions56
    Comments—
  4. 04

    “Якшанбага ўтар кечаси” номли китобимнинг 2012 йилда “Дизайн-Пресс” нашриётида чоп этилган муқоваси. Бу 11-китобим эди. ...15 май – Халқаро оила куни ўша йили шанбадан якшанбага ўтар кечасига тўғри келади. Ўша тунда бир одамнинг уйида босқинчилик содир бўлади. Босқинчи уйда ёлғиз ўтирган аёлнинг номусига тегиб, хонадондаги жамики тилла буюмларни ва пулларни олиб кетади. Жиноятчи топилмайди. Эр эса босқинчи тегинган хотини билан яшашни истамай, иккинчи хотининикига кетади... Бир куни у фарзандини кўриш учун боғчага борганида, биринчи хотинини учратади. Қўлида босқинчи олиб кетган тилла узукни кўриб, гумонсирайди. Гумон шундай эдики, хотин ўз эрининг иккинчи хотини борлигини билгач, ажрашиш учун босқинчиликни ўйнаши билан ўйлаб топган. Эрим мендан воз кечади, иккимиз турмуш қурамиз, деб режалаштиргандир эҳтимол... Эр ИИБ дан бўшатилган ва ҳозирда темирйўл вокзалида ноқонуний чиптафурушлик билан шуғулланаётган танишини ўзининг биринчи хотинининг изидан қўяди. Асарда биринчи хотиннинг сирли ҳаёти ҳикоя қилинади.

    Photo
    Views821
    Forwards—
    Reactions2
    Comments—

Latest posts

#4025Text

#Зулмат_маликаси #ёхуд_гўрда_туғилган_қиз   35-қисм   Муаллиф: Азамат_Қоржовов   – Жин ҳам урмайди, –  тўнғиллади Аҳмар. – Айтмоқчи, эсимдан чиқаёзганини қара, –  деди катта ака, –  келинни мен ҳам кўргандим. Аввалига уни эркак деб ўйлабман. Нега деганда, кўприкда қора кийимли чўлоқ кимса кўринди. Тракторда эдик. Тутзордан чиқишини кутдик. Кўприкдан ўтган одам тутзор ўртасидаги йўлдан келади, тўғрими? – Тўғри, –  деди Аҳмар. – Лекин тутзордан ўша эркак эмас, келин чиқиб келди... Кампир ўлим дардида инграрди. У келинини тилга олди: – Зеби… Зебигулни… ҳайдаб юборинглар… Аҳмаржонни бош­қага… бошқага уйлантиринглар… Ҳаммаси уни деб бўлди!.. Вой, жоним… У одам эмас... Унда бир каср бор... * * * Қайнона вафот этди. Жанозадан сўнг Зебигул турмушида нимадир йўқолганини сезди. Бу ҳеч ҳам қайнона эмасди. Вақт ўтган сайин маъракалар ниҳоясига етди, таъзия билдириб келувчиларнинг қораси ўчди. Ҳаёт узилган жойидан давом этиши керак эди. Шундагина Зебигул қайнонасини эмас, эрини йўқотганини тушуниб етди. Кенг ҳовлининг қўтир босган ерида бир эркак ва бир жувон бир-бирига бегона бўлиб яшардилар. Энди айт­са бўларди ўртада фарзанд бўлмайди деб. Қиш бўйи Зебигулнинг ранги чиқмади. Қўшнилар унинг жилмайишини, очилиб гапиришини, жонини жабборга бериб юмуш бажаришини унутиб юборишди. Зебигул деганда кўз олдиларига эзилган, тунд қиёфали, кимсасиз, ҳорғин бир келин келарди. Кўпинча унинг қоронғида ҳам ёлғиз тентираб юришини кўрганлар ёқасига туфлашардилар. Зебигулни қарғиш урганмиш, ота-онаси ҳам яхши кун кўролмай кетганмиш, деган гаплар тарқалди. Қиш бўйи у ўн ёшга қариди. Охир-оқибат Аҳмар ва Зебигулнинг совуқ турмушида яна бир аёл пайдо бўлди. Аслида у мол-қўй сотиб яқин йилларда бойиб кетган хонадоннинг Зебигулдан ўн ёш катта қари қизи эди. Гиёҳ битмайдиган тақир қишлоқдаги сариқ тупроқли пастак уйларда яшашса-да, ўзларини осмон чоғлайдиган тоифа эмасми, тоғдаги сурувлари уч йил қаторасига мисли кўрилмаган даражада қўзилаб, тумшуқлари янада кўтарилиб қолди. Хонадон эркаклари бозорга қўй олиб чиқавериб чарчашди, сурув эса камаймади. Машинали бўлишди, томи конверт қилиб ёпилган, пойдеворига мармар ёпиштирилган данғиллама уй қуришди. Бундай уй ўша қишлоқ ва атрофдагилар учун қасрдек эди. Молхонадаги нов­вослар тез-тез семирар, гоҳ оёқлай, гоҳ сўйиб сотиларди. Мебеллару чўғдай гиламлар бу уйга эски калишга янги патакдай алланечук ярашмай турса-да, хонадон эгалари азалдан шундай шароитда яшаётгандай тутарди ўзларини. Улар бошқа бир нарса ахтара бошлашди. Ҳаммаларининг кўнгиллари батамом жойига тушишлари учун оғилдан бери келмайдиган Чеҳрани куёвга шоҳона узатишлари керак эди. Оила аҳли мол-ҳол билан чунонам машғул бўлишиб, яккаю ёлғиз қизни унутиб юборишган эди. Қиз молларга қарайвериб, молга айланиб қолганди. Турса ҳам молни ўйлайди, ўтирса ҳам молни ўйлайди, молдан бошқа ташвиши йўқ. Ҳатто ундан гўнг ҳиди келарди. – Чеҳра ўттизга кирди, –  деди отаси кунларнинг бирида. –  Совчи келса қалин пулиям керакмас, Чеҳрани шундай бервораман. Камига ўзим қўшаман. – Ҳа, қараб турармидик, – эрининг гапини маъқуллади хотин қичиб кетган қўлтиғини ғирт-ғирт қашиб. –  Ҳайла, ҳеч балоси йўқ ҳамсоянинг қизи ойдай жойга тушиб, бип-бинойи келин бўлди, куёвлари яқинда мошин олганмиш. Бизнинг Чеҳра нега энди келин бўлмас экан?! Бир ажойиб келин бўлсинки, отдагилар овиб, эшакдагилар думалаб қолсин. Улар зимдан куёв қидира бошлашди. Буни қарангки, оиланинг учинчи ўғли ва Аҳмар армиядош ўртоқ эди...   Давоми бор   @azamat_qorjovov77   Ёпиқ каналга уланиб, тўлиқ ўқинг: 👇👇👇 Уланиш учун админга мурожаат: @shaxlo_2022

Open in Telegram
Views335−51%vs avg
Forwards—
Reactions14
Comments—
#4024Text
Views352−49%vs avg
Forwards—
Reactions3
Comments—
#4023Text

#Зулмат_маликаси #ёхуд_гўрда_туғилган_қиз   34-қисм   Муаллиф: Азамат_Қоржовов   – Кетинг, –  деди Бузим ҳорғин товушда. –  Келинингизни авайланг. Ва сабр қилинг. Зебигул қайнонасидан олдин чиққан бўлса-да, қандайдир кўринмас қўл этагидан тортганини сезди. Шу аснода жийдазорга шамол урилиб, кишини элитувчи сархушлик таралди. Кўм-кўк осмон шамол сеҳрига сеҳр қўшиб сукут билан кузатарди. Қайнона-келин эгатлар оралаб даланинг нариги бошидаги тутзор томон кета бошлашди. – Осонгина топдик, – минғиллади қайнона икки йилдирки Зебигулга таниш оҳангда, – тезроқ юр, судралмай! Бугун ўнг томоним билан турган эканман… Айтгандай кучукни кўриб нега ўлик бўп қолдинг? Кўз олди қоронғилашган Зебигул йиқилмаслик учун сўнгги кучини тўплаб олға интиларди. Дала четида қуриган дарахт қулаб ётарди. Кўзойнакли киши эса ҳеч қаерда кўринмасди. Зебигул амаллаб дарахтга етди ва кема ҳалокатидан сўнг уммонда бир парча тахтани учратган денгизчига ўхшаб осилиб олди. – Юр-е, шарманда! –  қистади қайнонаси. –  Вой, нима қиляпсан? Қучоқлама дарахтни, гаяк! Шу ергача зўрға чидаб келган Зебигул уввос солиб йиғлаб юборди. – Ота-энамни гўрга тиққан шу мулла! Мени етим қилган ҳам шу мулла! Болта беринг, чопиб ташлаб қутуламан ундан! Сўйиб ташлаб қутуламан ундан! Қайнонаси бақа бўлиб қолди. У келинидан қанчалик ирганмасин, мияси суюлиб гап-сўз бўлишни асло истамасди. Назарида Зебигул ақлдан озган ва ҳозиргина ўзларини ўқиб қўйган авлиёсифат одамдан нафратланиб, шайтони устун келиб, уни ўлдиришга қасд қилмоқда эди. Қути учиб, лўкиллаб борди-да, Зебигулни суяди. Суяб олиб кетмоқчи эди, Зебигул оёғини ўнглаб босолмади. Иккиси худди ёқалашаётган мастлар сингари судрашиб, гандираклашиб ариққа етдилар, кавушлари тагидан чанг кўтарилди. Кампир Зебигулни энгаштириб юзига сув сепа бошлади. Ғўзанинг дори аралашган суви илиқ эди. Келини қурғур тинчигач, қарғади: – Сени келин қилган менинг пешонам қурсин! Ҳали шу ҳунаринг ҳам бормиди?! Вой, энди дардимни кимга айтаман, кимга-а?! Келини тентак бўп қопти деб одамларнинг кулгисига қолганимдан кўра ажалим етса бўлмасмиди! Ўша куни улар Қорақишлоққа бир амаллаб етиб олишди. Орадан кўп ўтмай қайнона хасталикка чалинди. У Бузимнинг кулбасидан қайтаётиб ўз ажалини чин дилдан чақирган эди. Тўшакда анчайин азоб чекиб ётди. Жони узиладиган фурсат келганда ой юзини булут қоплаб, олисларда бўри улиди. – Бўри? –  саволомуз тикилди Аҳмарга катта акаси. – Мол-қўйни опкеганман, ака, ҳаммаси қамовда. – Тунов куни келин даладан ёлғиз қайтаётган экан, –  деди ўртанча акаси Аҳмарга ёвқараш қилиб. –  Бундай юрмасин. Бўрилар бурдалаб кетишини хоҳлаяпсанми? Қиш келмасдан улар овга чиққан, уқдингми? Шолғом билан турпинг чириб кетса ҳам, келинни далага ёлғиз жўнатма! Жарликдан ўтиши, тутзор оралаши бор. Кеч тушса мен ўтолмайман у ерлардан, келин қандай ўтади?!   Давоми бор   @azamat_qorjovov77   Ёпиқ каналга уланиб, тўлиқ ўқинг: 👇👇👇 Уланиш учун админга мурожаат: @shaxlo_2022

Open in Telegram
Views390−43%vs avg
Forwards—
Reactions22
Comments—
#4022Photo
Views675−2%vs avg
Forwards—
Reactions—
Comments—
#4021Text

#Ўлиб_тирилганлар_қисмати   113-қисм   Муаллиф: Азамат_Қоржовов   Олчин Тошкентга қандай келганимни сўраган эди, ростини сўзладим. У шарақлаб кулиб юборди. – Хуш келибсан бизнинг Тошкентга! – деди ёйилиб. – Энди гап бундай: ҳозир яхшилаб овқатланамиз, кейин тепага кўтариламиз, шу меҳмонхонанинг учинчи қаватига. – Ер тагига туш десанг ҳам тушаман. Мен фақат нима иш билан келган бўлсам, ўша муаммомни ҳал қилишим керак. Ўрнимда бошқа бўлганида, ўлиб кетарди... Тўғрими? – Қайдам, – деди Олчин мужмал оҳангда. У соғлигим учун қадаҳ кўтармоқчи бўлди. Мен эса бугун ҳам оилам ҳақида ҳеч қандай маълумот ололмасам, ҳаммаси тамом бўлишини тушундим. Вужудимда ортиқ сабр қолмаган эди. Тиғ санчиш учун ўзимда шижоат кутардим. Рўпарангда ўтирган одамни, агар унинг айби тўлиқ исботланмаган бўлса, айниқса, фарзандларинг қаерда эканини ҳали айтмаган бўлса, ўлдириш осон эмасди. – Е.. Еганинг яхши... – деди Олчин. – Узоқ йўлдан чарчаб, очиқиб келгансан. Хоҳласам, ҳозироқ милицияга қўнғироқ қилишим мумкин эди. Сени излашяпти. Бундай қайноқ вазиятда ўзимни балога қўйишни истамайман, албатта. Аммо мени деб келган экансан, синфдошлик ҳурмати бирпас суҳбатлашмоқчиман. Нима дединг? – Сендан биринчи ва охирги марта ёрдам сўрамоқчиман, – деб унга кулимсираб қарадим. Бу кулимсираш ортида “битта фириб, битта найранг ҳам қилолмайсан, шунчаки ўласан-кетасан, эй ўзини ақлли деб билган нотавон банда” деган маъно мужассам эди. Қорним очлиги товуқ гўштига санчқи ботиришимга ундади. Тўйиб овқат едим. Назаримда, бу озодликдаги сўнгги зиёфат эди. Олчин мени Тошкентда ёлғиз учратиб, ёрдамга муҳтожлигимни кўриб, ИИБга хабар бермай, меҳмонхона ресторанига олиб келганининг ўзиёқ унинг қалби пок эмаслигидан ва оиламнинг бошига тушган фожиаларга алоқадорлигидан далолат беради, деб ўйлаб, ўлим ҳукмни ижро этишга ўзимни ўзим яна бир бор кўндириш билан овора эдим. Ресторандан чиқиб, меҳмонхона фойесидан ўтиб бораётганимизда "Виолет" олдида кўрганим ўша кимсаларни яна эслаб бу ерга кирганмикан деб фойега, йўлак томонга ва деразага боқдим. Улар кўринмасди. Олчин билан қандайдир йўлак охиридаги хонага кирдик. – Шарифа, – деди Олчин. – Ҳаётда битта армоним бор. У ҳам бўлса сен. Нега мени танламадинг? Нега мендан нафратландинг? Нима учун айнан Мавлонни танладинг? Камбағал оиладан чиққан писмиқни нега яхши кўрдинг?! Биз юзма-юз турардик. Хона эшиги ёпиқ, иккимиздан бошқа ҳеч ким йўқ. – Яна де, синфдош, ҳамқишлоқ, курсдош эди менга! – давом этарди Олчин. – Бу билан юрагимга ўн бор ханжар санчганингни биласанми?! Узоқ-узоқларга, бегона йигитга тегиб кетсанг бўлмасмиди?! Тириклай юрагимни суғурдинг, Шарифа!.. Унга тикилдим. Кўзларимиз кўзларимизда эди. Шу йўл билан уни чалғитиб, қўлимни сумкамга тиқдим-да, пичоқ дастасидан маҳкам ушладим. Негадир яна кулимсирадим. Бу аччиқ ва қонсираган кулимсираш эди...   Давоми бор   @azamat_qorjovov77   Ёпиқ каналга уланиб, тўлиқ ўқинг: 👇👇👇 Уланиш учун админга мурожаат: @shaxlo_2022

Open in Telegram
Views680−1%vs avg
Forwards—
Reactions58
Comments—
#4020Text
Views717+4%vs avg
Forwards—
Reactions15
Comments—
#4019Text

#Ўлиб_тирилганлар_қисмати   112-қисм   Муаллиф: Азамат_Қоржовов   Мижозлар орасида, юмшоқ ўриндиқлар панасида Олчиннинг гавдасининг яримини кўрдим. Қўлини силтаганига қараганда рўпарасида кимдир бор эди, унга алланималарни гапирарди. Яна бир қараганимда унинг қўли рюмка кўтарди. Сумкамга қўл солиб пичоқни қулайроқ жойлаштирдим. Вазмин қадамлар билан Олчин томон юрганимда ресторан бурчагидан майин куй тараларди. Ният ва мусиқа мос келмаган дамлар ҳар кимнинг ҳаётида бўлишини билсам-да, негадир бу ҳол мени мутаассир этди. Ҳаётим қора сирларга кўмилиб ётар ва мен ҳозир сирлар калитини қўлга киритиш учун охирги марта уринаётгандим. Олчиннинг рўпарасида икки жонон бежирим ялтироқ либосларда гул-гул очилиб ўтиришганини кўриб ҳайратландим. Хонимчалар менга қизиқсиниб қарашди. Олчин ортида ким турганини уларнинг юзидан уқиб олди чоғи, бошини бурганида қошлари чимирилиб, кўзларида ғазаб шуъласи акс этиб улгурганди. – Қўрқма, кечирим сўрашга келдим, – дедим мен. – Сен?! Нима керак ўзи мендан? – тишларини ғижирлатди у. – Балки туҳмат қилгандирман. Шунинг учун узр сўрамоқчиман... У гапимга қилча ҳам ишонмади. Зиёфатининг белига тепгандим, лекин ҳарқалай ўзимни қишлоқдагидек ғазабнок тутмаётгандим. Шунисига ҳам шукр қилди шекилли, хонимчаларга узрхоҳ жилмайиб, ўрнидан турди-да, билагимдан тутди. Оғзини қулоғимга тутдим. – Ташқарида гаплашамиз, бу ерда меҳмонларим бор, – деди у. – Ўзинг биласан, – дедим. Биз эшик сари юрдик, аммо столим ёнигача бирга бордим-да, тўсатдан жойимга ўтириб олдим. Олчинк гоҳ менга, гоҳ ликобчадаги қисқичбақага бақрайди. – Шу ерда овқатланаётгандим, ўтир, – дедим. – Сенингча, қишлоқдан ахтариб келганман-да сени, а? Хафа бўлма, сени ресторанда тасодифан учратиб қолдим. Нима ичасан? Ўтирсанг-чи, синфдош. – Раҳмат. – Стулга бўшашибгина чўккач, атрофга ўғринча кўз югуртирди. – Фақат ўзингмисан? – Мавлон ўлган бўлса, яна ким билан келишим мумкин? – Гапни айлантирма, Шарифа, сени яхши биламан. – Орадан шунча йил ўтган бўлса ҳамми? Мен ўзгарганман, Олчин. Мен ҳам одамман. Тирик жон сифатида ўзгаришим мумкин. – Шарифа... – Илтимос, Олчинбек, анави қизларга жавоб бериб юбор! Кетсин улар. Бугун менга вақт ажрат! Ҳеч бўлмаса бир соатга! Тақдирга тан бердим! Фақат болаларимни... болаларимни топишимга ёрдам берсанг, бўлди... Олчиннинг ранг-туси ўзгарди, тишини тишига босди. – Шарифа, яна туҳмат қилишда давом этяпсан. – Сенга топиб бер, деганим йўқ, охиригача қулоқ сол! Сен катта одамсан, ҳамма томондан кучлисан! Синфдошим сифатида ёрдам беришинг мумкин-ку, тўғрими? Ёрдам берганингни ҳеч кимга айтмайман! Айтсам, Худо урсин! Болаларимнинг дарагини эшитай... Шу, холос... Хўпми? – Шуни емоқчимисан? – сўради у ликобчага нигоҳ ташлаб. –  Сени бошқа ресторанга олиб бораман. Юр! У официантга иккала столнинг ҳам ҳақини тўлашини билдирувчи "Мен!" деган биргина сўзни айтиб, тирсагимдан етаклаб чиқди. Димоғидан шайтон сувининг сассиғи уфуриб турарди. – Нимада келдинг? – деди у. – Таксида. "Гулбадан" меҳмонхонасидан номер олганман. – Ресторанда гаплашамиз. Бошқа меҳмонхонаникида. Ташқарига чиқдик. Мен ДХХники деб шубҳаланган ҳалиги машина ҳам, ундаги одамлар ҳам ғойиб бўлганди. Биз "Мазда"га ўтирдик. Бир мавзе наридаги ҳашаматли меҳмонхонанинг ойнаванд эшигида тўхтадик. Меҳмонхона номини ўқишга улгурмадим. Ресторан хизматчилари бир зумда оппоқ дастурхонга ноз-неъматларни тўлдириб ташлашди...   Давоми бор   @azamat_qorjovov77   Ёпиқ каналга уланиб, тўлиқ ўқинг: 👇👇👇 Уланиш учун админга мурожаат: @shaxlo_2022

Open in Telegram
Views737+7%vs avg
Forwards—
Reactions57
Comments—
#4018Video
Views724+5%vs avg
Forwards—
Reactions22
Comments—
#4017Text

ЯҲУДИЙЧА УСЛУБ Исроил давлати ривожлана бошлаган кезлари улар бутун дунёдаги яҳудийларни Исроилга чақирдилар. Собиқ совет давридаги яҳудийлар ҳам Исроилга кўчишни бошлашди. Улардан бири лаш-лушларини олиб йўлга чиқди. Божхонада унинг юкларини текшираётган божхона ходими юклар орасидан Лениннинг ҳайкалини кўриб қолди. У яҳудийга: – Бу нима? – деди. Яҳудий: – «Бу нима» деманг, «бу ким» денг. Бу доҳиймиз Ленин. Коммунистик партиянинг асосчиси. У бизга кўп яхшиликлар қилган, коммунизмнинг йўлини кўрсатган. Унинг хотирасини абадийлаштириш учун Исроилга олиб кетяпман, у ёқда Ленинни тарғиб қиламан, – деди. Божхона ходими хурсанд бўлиб: – Ўтаверинг, – деди. Исроилга киришда яна божхона ходими юклари орасидан ҳайкални кўриб қолиб: – Бу нима? – деди. Яҳудий: – «Бу нима?» деманг, «бу ким?», денг. Бу ифлос Ленин. Ҳаммага зулм қилган, хусусий мулкни бекор қилган. Менинг ҳам СССРдан чиқиб кетишимга шу ҳароми сабабчи. Унинг ифлос башарасига ҳар куни тупуриб туришим учун Исроилга олиб келдим.  Божхона ходими хурсанд бўлиб: – Ўтинг! – деди. Яҳудий Исроилдаги уйига келиб жойлашгач, қариндошларини чақириб зиёфат қилди. Шунда бир жияни келиб бурчакда турган Ленин ҳайкалини кўрсатиб сўради: – Амаки, бу ким? Яҳудий деди: – Эй ахмоқ! «Бу ким» эмас, «бу нима» дейиш керак. Бу ўн килограмм тоза олтин. Уни божхонадан бож тўламай бу ерга олиб ўтдим.   Telegram: 👉 @azamat_qorjovov77

Open in Telegram
Views856+24%vs avg
Forwards—
Reactions49
Comments—

All posts

Connections