Яхшилик مَن جَاءَ بِالْحَسَنَةِ فَلَهُ عَشْرُ أَمْثَالِهَا وَمَن جَاءَ بِالسَّيِّئَةِ فَلَا يُجْزَى إِلَّا مِثْلَهَا وَهُمْ لَا يُظْلَمُونَ 📜"Ким бир яхшилик келтирса, унинг учун ўн баробари бор. Ким бир ёмонлик келтирса, у фақат қилганига яраша жазоланур. Ва уларга зулм қилинмас", Анъом сураси, 160 - оят. @arabicuz iOS | Android Instagram | Facebook | Twitter | Tiktok | Youtube
Open in TelegramPosts of arabic.uz (hikmatlar)
Тавсия ⏳Бир соатлик қиёми лайл - таҳажжуд учун вақт тақсимоти - Чорак соатни (15 дақиқа) Қуръон ўқишга - Чорак соатни (15 дақиқа) намоз ўқишга - Чорак соатни (15 дақиқа) дуо қилишга - Чорак соатни (15 дақиқа) истиғфор айтишга ажратсангиз бўлади. ▫️Таҳажжуд 90% ҳолда сиз хоҳлаган ҳар қандай нарсага эришиш йўлидаги энг муҳим воситалардан биридир. Атрофингизда одамлар ухлаб ётганда, тунда холи қолиб намоз ўқиш, дуо қилиш ва йиғлаш - сиздаги издан чиққан ҳар қандай нарсани (руҳий, маънавий ва моддий) ислоҳ қилиш, тузатишга етарлидир. Зеро, тунги камон (дуо) ўқлари ҳеч қачон нишонга тегмай қолмайди. ▫️"Кечанинг баъзисида у ила бедор бўл. Сенга нофила бўлсин. Шоядки, Роббинг сени мақтовли мақомда тирилтирса", Исро сураси, 79-оят. @arabicuz iOS | Android Instagram | Facebook | Twitter | Tiktok | Youtube
Open in TelegramViews growthHide views growth
Views growth
Hours after publication
Show as table
| Hours after publication | Views |
|---|---|
| 0 h | 0 |
| 3 h | 2,990 |
| 6 h | 4,260 |
- After 6 hours4,260
- Total to date4,260
#duo 📜 Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам саждаларида: «Аллоҳуммағфирлии занбии куллаҳу, диққоҳу ва жиллаҳу ва аввалаҳу ва аахироҳу, ва ъалаанийатаҳу ва сирроҳу», дер эдилар». * Маъноси: «Аллоҳим, ҳамма гуноҳларимни: кичигини ҳам, каттасини ҳам, аввалгиларини ҳам, кейингиларини ҳам, ошкорасини ҳам, махфийсини ҳам мағфират қилгин». Имом Муслим ривояти. ▫️Ушбу дуо гуноҳларнинг барча ҳолатларини қамраб оладиган, бирортасини ҳам истисно қилмайдиган дуо. Яъни, кичик гуноҳни ҳам, каттасини ҳам; очиқ-ошкор содир этилганини ҳам, яширин содир этилганини ҳам; ўтмишда содир бўлганини ҳам, биронта пинҳонасини ҳам қолдирмай қамраб оладиган истиғфордир. Бу — банданинг Аллоҳ таоло даргоҳида туриб қиладиган дуосидир. Бунда банда Аллоҳ таоло ҳар бир нарсани мукаммал билувчи Зот эканини, Унинг раҳмати эса ҳар қандай нуқсон ва чекловдан холи, барча нарсани қамраб олганини эътироф этади Зеро, бу Карамли Зот эшиги олдида турган банданинг дуосидирки, у Аллоҳнинг илми ҳар бир нарсани ўраб олганлигини ва раҳмати ҳар қандай нуқсон-камчиликдан кенгроқ эканлигини билади. Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам бу дуони саждаларида ҳам айтар эдилар. Сажда — ўта хокисорлик билан ўта яқинлик жамланадиган мақомдир. Унда пешона Аллоҳга энг шарафли ўринларини қўяди, қалб эса энг раҳмли Зотга бўлган умиди ила юксалади. Шунинг учун сизларга ҳам, ўзимга ҳам истиғфор айтишни васият қиламан — зеро у Воҳид ва Қаҳҳор Зот сари энг яқин йўлдир. @arabicuz iOS | Android Instagram | Facebook | Twitter | Tiktok | Youtube
Open in Telegramҳикмат 📜Ибн Жавзий раҳимаҳуллоҳ: "Жами офият зикр ва итоатдадир, барча бало (мусибат, қийинчилик) ғафлат ва мухолифликдадир, бутун шифо эса Аллоҳга инобат ва тавбададир", деди. «Тазкира» асаридан. @arabicuz iOS | Android Instagram | Facebook | Twitter | Tiktok | Youtube
Open in Telegram🤖 Хавфсиз бот 🌙 Диний-маърифий маълумотларни ишончли эканини билиш учун хавфсиз ботдан фойдаланинг. ⛓️ @dinuzbbot Instagram | Facebook | Twitter | Tiktok | Youtube
Open in Telegram📣 «Руҳий тарбия» китоби ҳақидаги суҳбат бошланди 🌐 YouTube орқали томоша қилинг @hilolnashr
Open in Telegram#устозлар_билан_мутолаа ✨ «Руҳий тарбия» китоби ҳақидаги суҳбатга марҳамат! 📖 Китоб ҳақида устоз Анвар Аҳмад тўпламнинг 1-жузидаги «Ҳаж» боби ҳақида суҳбат қилиб берадилар. 📆 Тадбир эртага 14:00 да «Hilol-Nashr» нашриётининг суҳбатгоҳида бошланади. Илм мухлисларини руҳий тарбия суҳбатида кутамиз. 😊 📍 «Hilol-Nashr» бош дўкони @hilolnashr
Open in Telegram14200. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “... Ва яна бир бандага Аллоҳ мол берган, лекин илм бермаган. У илмсизлиги туфайли молини нотўғри йўлларга сарфлайди, Раббисидан қўрқмайди, қариндошлик ришталарини боғламайди ва унда Аллоҳнинг ҳаққи борлигини билмайди. Бу энг ёмон даражадир...» Имом Термизий ривояти. @arabicuz iOS | Android Instagram | Facebook | Twitter | Tiktok | Youtube
Open in Telegram14199. Илмий шахсият уламоларга эргашиш ва илм олишда сабр-тоқат кўрсатиш билан шаклланади. Шайх Ҳамза Бакрий аллома шайх Муҳаммад Аввома ҳафизаҳуллоҳнинг «Тадриби ровий» дарсларида саккиз йил давомида мунтазам қатнашдилар. Сафар туфайли қолдирилган битта дарс ва шифохонада ётган ўғлининг ёнида бўлгани учун дарснинг ярмидан бошқа бирор марта дарс қолдирмади. Аллоҳ таоло уламоларимиздан рози бўлсин, уларнинг умрига барака берсин, илмларидан фойдалантирсин ва илм аҳли ҳамда уларнинг яқинларини энг яхши мукофотлар билан мукофотласин. @arabicuz iOS | Android Instagram | Facebook | Twitter | Tiktok | Youtube
Open in TelegramViews growthHide views growth
Views growth
Hours after publication
Show as table
| Hours after publication | Views |
|---|---|
| 0 h | 0 |
| 66 h | 7,460 |
| 68 h | 7,530 |
- Total to date7,530
14198. Бақара сурасининг фойдаларидан «Сабр ва намоз билан ёрдам сўранглар», Бақара сураси, 45-оят. Имом Қуртубий раҳимаҳуллоҳ айтади: «Аллоҳ таоло барча ибодатлар орасидан намозни алоҳида зикр қилди. Бу эса унинг зикрини улуғлаш ва аҳамиятини таъкидлаш учундир. Дарҳақиқат, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бирор ташвишли ишга дуч келсалар, намозга шошилардилар. У зот Билолга: “Эй Билол, намоз билан бизга ором бағишла!” дер эдилар». Бошқа ибодатларни эмас, айнан намозни алоҳида зикр қилинишининг сабаби шуки, дунё — синов ва машаққатлар диёридир. Бундай ҳаётда биз сабрга муҳтожмиз. Шу боис Аллоҳ таоло бизга сабрни истасак, уни намоздан топишимизни кўрсатди. @arabicuz iOS | Android Instagram | Facebook | Twitter | Tiktok | Youtube
Open in Telegramхиёнат 📜Аллоҳ таоло айтади:«Албатта, Аллоҳ хоинларни севмас», Анфол сураси, 58-оят. Инсонни хиёнатдан қайтарувчи энг буюк омиллардан бири — одамлар зийраклик ёки айёрлик деб биладиган иш Аллоҳ хуш кўрмайдиган амаллардан эканини англаб етишидир. ▫️Хиёнатнинг энг жирканч тури — бировнинг сенга бўлган ишончини унга озор бериш воситасига айлантиришдир. Кейин эса сенга ишонган қалбга раҳм қилмаган ҳолда, Аллоҳнинг ҳузурида туриб Ундан раҳмат сўрашдир. ▫️Қалби пок, соддадил инсонни алдаганингдан қувонма! Зеро, унинг сенга нисбатан тўғрисўзлиги савоб бериладиган ибодат бўлгандир, сенинг хиёнатинг эса ҳисоб кунигача зиммангда қоладиган гуноҳ бўлиб қолиши мумкин. ▫️Дунё жазосидан қутулиб қолган ҳар бир кимса ҳам нажот топган ҳисобланмайди. Аллоҳ золимга муҳлат бериши мумкин, лекин муҳлат бериш — унутиб қўйиш эмас, айбларни яшириш эса Аллоҳнинг розилиги дегани эмас. ▫️Одамларни йўқотишдан қўрқишинг омонатга хиёнат қилишдан қўрқишингдан устун келмасин! Одамлар қилмишингни унутиб юборишлари мумкин, Аллоҳга эса ҳеч нарса махфий эмас. @arabicuz iOS | Android Instagram | Facebook | Twitter | Tiktok | Youtube
Open in Telegramмужарработ 📜Мударрис (ўқитувчи) ҳар қачон дарс беришни бошлашидан аввал «Табарокаллазий биядиҳил мулк» (Мулк сураси), «Ихлос» сураси, «Муаввизатайн» (Фалақ ва Нас суралари) ҳамда «Фотиҳатул китоб» (Фотиҳа сураси)ни ўқиши лозим. Имом Суютий раҳимаҳуллоҳ. @arabicuz iOS | Android Instagram | Facebook | Twitter | Tiktok | Youtube
Open in Telegram14197. Имом Шофеий роҳимаҳуллоҳ дедилар: «Ҳар бир инсон тонг оттираркан, уни саккиз нарса талаб қилади: Аллоҳ таоло ундан фарзни талаб қилади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ундан суннатни талаб қиладилар. Замон (давр) ўз тасарруфлари (ўзгаришлари) билан талаб қилади. Аёл ва фарзандлар (оила) ўз ризқларини талаб қиладилар. Ҳафаза фаришталари тилидан чиқаётган нарсани талаб қиладилар. Шайтон маъсият билан талаб қилади. Нафс шаҳватлар билан талаб қилади. Ўлим фариштаси унинг жонни олишни талаб қилади. Аллоҳим! Ўзинг осон қилгандан бошқа нарса осон эмас. Сен хоҳласанг, маҳзунликни ҳам осон қилиб қўясан». @arabicuz iOS | Android Instagram | Facebook | Twitter | Tiktok | Youtube
Open in Telegramтавсия 1. Иймонингизни кучайтирадиган беш нарса: ▫️Намозларни ўз вақтида адо этиш ▫️Аллоҳнинг зикрида бардавом бўлиш ▫️Қуръон оятларини тадаббур қилиш. ▫️Солиҳ инсонлар билан ҳамсуҳбат бўлиш ▫️Кўп дуо ва илтижо қилиш. 2. Даражангизни кўтарадиган беш нарса: ▫️Ота-онага яхшилик қилиш ▫️Ниятни холис қилиш (ихлосли бўлиш) ▫️Ҳусни хулқ (муомалада) ▫️Одамларга фойда етказиш. ▫️Бало-мусибатларда сабр бўлиш. 3. Сизни гуноҳлардан қутқарадиган беш нарса ▫️Кўзни тийиш ▫️Тилни сақлаш ▫️Ғийбат ва чақимчиликни ташлаш ▫️Ҳаром(ман этилган ишлар)дан узоқ бўлиш ▫️Нафс ва ҳавонинг (ёмон) истакларига қарши бўлиш. @arabicuz iOS | Android Instagram | Facebook | Twitter | Tiktok | Youtube
Open in Telegram14196. Ибн Қудома Мақдисий раҳимаҳуллоҳ: «Ким солиҳ йўлидан бошқа йўлдан юрса, уни ҳалокатга олиб боради. Ким суннатдан четга чиқса, жаннат йўлидан адашибди». @arabicuz iOS | Android Instagram | Facebook | Twitter | Tiktok | Youtube
Open in TelegramҲикоя 🦊🐓(Кунлардан бирида) хўрознинг ёнидан бир тулки ўтиб қолди. Тулки: «Мен бир вақтлар отангнинг овозини эшитгандим. У менга жуда ёққанди ва яна бир бор эшитсам деб орзу қилгандим», деди. Хўроз: «Менинг овозим ҳам отамникидек чиройли» деди ва яхшироқ куйлаш учун кўзини юмди. Тулки унга ташланди ва уни илиб олиб, қочиб кетди. Орқасидан қишлоқ итлари (вовуллаб) чопа бошладилар. Шунда хўроз: «Агар бу итлардан қутулмоқчи бўлсанг, уларга: „Бу хўроз сизнинг қишлоғингиздан эмас“, деб айт» деди. Тулки гапириш учун оғзини очган эди, хўроз тулкининг оғзидан тушиб, қочиб кетди. Тулки: «Сукут сақлаш керак бўлган пайтда гапирган оғизга (қоббаҳаллоҳу) бало урсин!» деди. Хўроз эса: «Уйғоқ туриш керак бўлган пайтда юмилган кўзга ҳам бало урсин!» деди. @arabicuz iOS | Android Instagram | Facebook | Twitter | Tiktok | Youtube
Open in Telegram14195. Яъқуб алайҳиссалом ўғилларига қандай қилиб икки узрни баён қилган эди? Уларнинг бири: «Уни олиб кетишингиз албатта, мени маҳзун қилади», деган сўзи эди. Чунки у Юсуф алайҳиссаломдан ҳатто бир соат ҳам айрилиққа чидай олмас эди. Иккинчиси эса уни бўридан хавфсирашлари эди. Бу ҳақда у: «Сиз ундан ғофил қолганингизда, уни бўри еб кетишидан қўрқаман», деган эди. (Юсуф сураси, 13 – оят) Шунда ўғиллари бу икки узрдан бирига жавоб бериб, иккинчисига эътибор ҳам қаратмадилар. Улар дедилар: «Агар биз кўпчилик бўлиб туриб, уни бўри еб кетса, унда биз зиён кўрувчилардан эканмиз-да?!», Юсуф сураси, 14 – оят. Нима учун улар иккинчи узрга жавоб бермадилар? Чунки Яъқуб алайҳиссаломнинг Юсуфга бўлган кучли муҳаббати, уни бошқа фарзандларидан алоҳида ажратиб кўрсатиши ва ундан айрилишга тоқат қила олмаслиги ўғилларининг ғашига тегар, уларни ранжитар эди. Шу боис улар бу ҳақда гап очмасликни маъқул кўрдилар ва уни жавобсиз қолдирдилар. @arabicuz iOS | Android Instagram | Facebook | Twitter | Tiktok | Youtube
Open in Telegram14194. Қалб Аллоҳнинг сендаги омонатидир. Бас, унга бепарво бўлишдан ёки уни эътиборсиз қолдиришдан эҳтиёт бўл! У - Аллоҳ азза ва жалла назар соладиган жойдир... У инсон эга бўлган энг нафис, энг шарафли ва энг қимматли бир парча гўштдир. У - Аллоҳга элтувчи йўлингдир... Чунки Аллоҳ сари сафар оёқлар билан қилинадиган жисмоний сафар эмас, балки қалбларнинг Аллоҳ сари ҳаракатидир... Аллоҳ таоло айтади: «У кунда на мол ва на фарзандлар манфаат бермас, илло Аллоҳнинг ҳузурига тоза (соғлом) қалб билан келган кишиларгина (манфаат торур)» Шуаро сураси, 88-89-оятлар. Эй қалбларни ўзгартириб турувчи Аллоҳим, қалбларимизни Ўз динингда собит қил! @arabicuz iOS | Android Instagram | Facebook | Twitter | Tiktok | Youtube
Open in TelegramЭслатма 📜«Тафаккур қилмайсизларми?», Анъом сураси, 50 оят. Субҳаанал Холиқил Мусаввир. Бош терисидан бош миягача бўлган анатомик тузилмалар 1. Сочлар (Hair) — бош терисидан ўсиб чиқадиган соч толалари. 2. Бош териси (Scalp / Skin) — бошнинг ташқи териси, яъни соч ўсадиган тери қатлами. 3. Тери ости тўқимаси (Subcutaneous Tissue) — ёғ тўқимаси ва қон томирларидан ташкил топган тери ости қатлами. 4. Эпикраниал апоневроз (Galea Aponeurotica) — бош терисининг пайсимон қалпоғи бўлиб, мустаҳкам пайсимон қатлам ҳисобланади. 5. Бош териси мушаклари (Scalp Muscles) — бош терисининг ҳаракатланишини таъминлайдиган мушаклар. 6. Калла суяги (Skull / Cranial Bone) — бош мияни ташқи таъсирлардан ҳимоя қилувчи суяк тузилмаси. 7. Қаттиқ мия пардаси (Dura Mater) — мия пардаларининг энг ташқи қатлами бўлиб, мустаҳкам ҳимоя вазифасини бажаради. 8. Ўргимчаксимон мия пардаси (Arachnoid Mater) — мия пардаларининг ўрта қатлами бўлиб, тузилиши ўргимчак тўрини эслатади. 9. Юмшоқ мия пардаси (Pia Mater) — мия пардаларининг энг ички, жуда нозик қатлами бўлиб, бош мия юзасига бевосита ёпишиб туради. 10. Бош мия (Brain) — организм фаолиятини бошқарувчи ва унинг турли функцияларини мувофиқлаштирувчи марказий аъзо. ▫️Афсуски, Аллоҳ ақлингизни шунча қатлам билан ҳимоя қилиб қўйган бўлса-да, сиз уни ботил фикрлар, эътиқодлар ва ботил хулқ-атвор, амаллар билан тўлдирасиз... @arabicuz iOS | Android Instagram | Facebook | Twitter | Tiktok | Youtube
Open in Telegram14193. Дунёда роҳат йўқдир. Бола улғаймоқ истар, қария ёшликни қўмсар, Бой боридан ташвиш чекар, камбағал йўғидан эзилар. Ишсиз киши иш тилар, ишли ишидан безор, Мағлуб бўлса, ғамга ботар, ғолиб бўлса ҳам топмас қарор. Ҳақиқий роҳат эса фақат жаннатдадир. Аллоҳим, бизни жаннат аҳлидан қилгин! @arabicuz iOS | Android Instagram | Facebook | Twitter | Tiktok | Youtube
Open in TelegramМўъжиза 📜Абу Ҳурайра [ёки Абу Саъид] розияллоҳу анҳумодан – (ровий) Аъмаш иккиланган – ривоят қилинади: «Табук ғазотида одамлар оч қолиб кетишди. «Эй Аллоҳнинг Расули, изн берсангиз, сувчи туяларимизни сўйиб еб, ёғини ғамлаб олсак», дейишди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Майли», дедилар. Шу пайт Умар келиб, «Эй Аллоҳнинг Расули, агар бунга рухсат берсангиз, улов камайиб кетади. Қолган егуликни опкелтириб, барака тилаб, Аллоҳга дуо қилинг, шояд, Аллоҳ барака берса», деди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Хўп», дедилар ва бир чарм тўшама опкелтириб, ёздилар. Сўнгра қолган егуликларни опкелтирдилар. Биров бир ҳовуч жўхори, бошқаси бир ҳовуч хурмо, яна бошқаси бир бурда қотган нон олиб келди. Ҳалиги тўшамада шулардан иборат озгина егулик тўпланди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам унга барака тилаб дуо қилдилар. Кейин: «Идишларингизга солинглар», дедилар. Улар идишларига солишди, ҳатто қўшинда тўлмаган бирорта идиш қолмади. Тўйгунча ейишди, озгина ортиб ҳам қолди. Шунда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Гувоҳлик бераманки, Аллоҳдан бошқа илоҳ йўқ ва мен Аллоҳнинг Расулиман. Банда Аллоҳга мана шу икки нарсага шак қилмаган ҳолда йўлиқса, жаннатдан тўсилмайди», дедилар». Имом Муслим ривояти. @arabicuz iOS | Android Instagram | Facebook | Twitter | Tiktok | Youtube
Open in Telegram