Кабинет

Посты канала arabic.uz (hikmatlar)

сначала новые

#32460Фото
Просмотры2 310−69%к среднему
Пересылки—
Реакции125
Комментарии—
#32459Фото
Просмотры4 260−43%к среднему
Пересылки—
Реакции215
Комментарии—
Динамика просмотровСкрыть динамику

Рост просмотров

Часов после публикации

Показать таблицей
Часов после публикацииПросмотры
0 ч0
3 ч2 990
6 ч4 260
  1. Через 6 часов4 260
  2. Всего сейчас4 260
#32458Фото

#duo 📜 Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам саждаларида: «Аллоҳуммағфирлии занбии куллаҳу, диққоҳу ва жиллаҳу ва аввалаҳу ва аахироҳу, ва ъалаанийатаҳу ва сирроҳу», дер эдилар». * Маъноси: «Аллоҳим, ҳамма гуноҳларимни: кичигини ҳам, каттасини ҳам, аввалгиларини ҳам, кейингиларини ҳам, ошкорасини ҳам, махфийсини ҳам мағфират қилгин». Имом Муслим ривояти. ▫️Ушбу дуо гуноҳларнинг барча ҳолатларини қамраб оладиган, бирортасини ҳам истисно қилмайдиган дуо. Яъни, кичик гуноҳни ҳам, каттасини ҳам; очиқ-ошкор содир этилганини ҳам, яширин содир этилганини ҳам; ўтмишда содир бўлганини ҳам, биронта пинҳонасини ҳам қолдирмай қамраб оладиган истиғфордир. Бу — банданинг Аллоҳ таоло даргоҳида туриб қиладиган дуосидир. Бунда банда Аллоҳ таоло ҳар бир нарсани мукаммал билувчи Зот эканини, Унинг раҳмати эса ҳар қандай нуқсон ва чекловдан холи, барча нарсани қамраб олганини эътироф этади Зеро, бу Карамли Зот эшиги олдида турган банданинг дуосидирки, у Аллоҳнинг илми ҳар бир нарсани ўраб олганлигини ва раҳмати ҳар қандай нуқсон-камчиликдан кенгроқ эканлигини билади. Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам бу дуони саждаларида ҳам айтар эдилар. Сажда — ўта хокисорлик билан ўта яқинлик жамланадиган мақомдир. Унда пешона Аллоҳга энг шарафли ўринларини қўяди, қалб эса энг раҳмли Зотга бўлган умиди ила юксалади. Шунинг учун сизларга ҳам, ўзимга ҳам истиғфор айтишни васият қиламан — зеро у Воҳид ва Қаҳҳор Зот сари энг яқин йўлдир. @arabicuz iOS | Android Instagram | Facebook | Twitter | Tiktok | Youtube

Открыть в Telegram
Просмотры6 090−18%к среднему
Пересылки—
Реакции139
Комментарии—
#32457Фото
Просмотры6 970−6%к среднему
Пересылки—
Реакции204
Комментарии—
#32454Фото
Просмотры6 310−15%к среднему
Пересылки—
Реакции66
Комментарии—
#32453Фото
Просмотры6 870−8%к среднему
Пересылки—
Реакции214
Комментарии—
#32452Фото
Просмотры7 530+1%к среднему
Пересылки—
Реакции143
Комментарии—
Динамика просмотровСкрыть динамику

Рост просмотров

Часов после публикации

Показать таблицей
Часов после публикацииПросмотры
0 ч0
66 ч7 460
68 ч7 530
  1. Всего сейчас7 530
#32451Фото
Просмотры7 310−2%к среднему
Пересылки—
Реакции158
Комментарии—
#32450Фото

хиёнат 📜Аллоҳ таоло айтади:«Албатта, Аллоҳ хоинларни севмас», Анфол сураси, 58-оят. Инсонни хиёнатдан қайтарувчи энг буюк омиллардан бири — одамлар зийраклик ёки айёрлик деб биладиган иш Аллоҳ хуш кўрмайдиган амаллардан эканини англаб етишидир. ▫️Хиёнатнинг энг жирканч тури — бировнинг сенга бўлган ишончини унга озор бериш воситасига айлантиришдир. Кейин эса сенга ишонган қалбга раҳм қилмаган ҳолда, Аллоҳнинг ҳузурида туриб Ундан раҳмат сўрашдир. ▫️Қалби пок, соддадил инсонни алдаганингдан қувонма! Зеро, унинг сенга нисбатан тўғрисўзлиги савоб бериладиган ибодат бўлгандир, сенинг хиёнатинг эса ҳисоб кунигача зиммангда қоладиган гуноҳ бўлиб қолиши мумкин. ▫️Дунё жазосидан қутулиб қолган ҳар бир кимса ҳам нажот топган ҳисобланмайди. Аллоҳ золимга муҳлат бериши мумкин, лекин муҳлат бериш — унутиб қўйиш эмас, айбларни яшириш эса Аллоҳнинг розилиги дегани эмас. ▫️Одамларни йўқотишдан қўрқишинг омонатга хиёнат қилишдан қўрқишингдан устун келмасин! Одамлар қилмишингни унутиб юборишлари мумкин, Аллоҳга эса ҳеч нарса махфий эмас. @arabicuz iOS | Android Instagram | Facebook | Twitter | Tiktok | Youtube

Открыть в Telegram
Просмотры7 4300%к среднему
Пересылки—
Реакции183
Комментарии—
#32449Фото
Просмотры7 160−4%к среднему
Пересылки—
Реакции173
Комментарии—
#32448Фото
Просмотры7 490+1%к среднему
Пересылки—
Реакции235
Комментарии—
#32447Фото
Просмотры9 460+27%к среднему
Пересылки—
Реакции227
Комментарии—
#32446Фото
Просмотры6 110−18%к среднему
Пересылки—
Реакции168
Комментарии—
#32445Фото
Просмотры8 110+9%к среднему
Пересылки—
Реакции237
Комментарии—
#32444Фото

14195. Яъқуб алайҳиссалом ўғилларига қандай қилиб икки узрни баён қилган эди? Уларнинг бири: «Уни олиб кетишингиз албатта, мени маҳзун қилади», деган сўзи эди. Чунки у Юсуф алайҳиссаломдан ҳатто бир соат ҳам айрилиққа чидай олмас эди. Иккинчиси эса уни бўридан хавфсирашлари эди. Бу ҳақда у: «Сиз ундан ғофил қолганингизда, уни бўри еб кетишидан қўрқаман», деган эди. (Юсуф сураси, 13 – оят) Шунда ўғиллари бу икки узрдан бирига жавоб бериб, иккинчисига эътибор ҳам қаратмадилар. Улар дедилар: «Агар биз кўпчилик бўлиб туриб, уни бўри еб кетса, унда биз зиён кўрувчилардан эканмиз-да?!», Юсуф сураси, 14 – оят. Нима учун улар иккинчи узрга жавоб бермадилар? Чунки Яъқуб алайҳиссаломнинг Юсуфга бўлган кучли муҳаббати, уни бошқа фарзандларидан алоҳида ажратиб кўрсатиши ва ундан айрилишга тоқат қила олмаслиги ўғилларининг ғашига тегар, уларни ранжитар эди. Шу боис улар бу ҳақда гап очмасликни маъқул кўрдилар ва уни жавобсиз қолдирдилар. @arabicuz iOS | Android Instagram | Facebook | Twitter | Tiktok | Youtube

Открыть в Telegram
Просмотры5 980−20%к среднему
Пересылки—
Реакции126
Комментарии—
#32443Фото
Просмотры11 000+48%к среднему
Пересылки—
Реакции228
Комментарии—
#32442Фото

Эслатма 📜«Тафаккур қилмайсизларми?», Анъом сураси, 50 оят. Субҳаанал Холиқил Мусаввир. Бош терисидан бош миягача бўлган анатомик тузилмалар 1. Сочлар (Hair) — бош терисидан ўсиб чиқадиган соч толалари. 2. Бош териси (Scalp / Skin) — бошнинг ташқи териси, яъни соч ўсадиган тери қатлами. 3. Тери ости тўқимаси (Subcutaneous Tissue) — ёғ тўқимаси ва қон томирларидан ташкил топган тери ости қатлами. 4. Эпикраниал апоневроз (Galea Aponeurotica) — бош терисининг пайсимон қалпоғи бўлиб, мустаҳкам пайсимон қатлам ҳисобланади. 5. Бош териси мушаклари (Scalp Muscles) — бош терисининг ҳаракатланишини таъминлайдиган мушаклар. 6. Калла суяги (Skull / Cranial Bone) — бош мияни ташқи таъсирлардан ҳимоя қилувчи суяк тузилмаси. 7. Қаттиқ мия пардаси (Dura Mater) — мия пардаларининг энг ташқи қатлами бўлиб, мустаҳкам ҳимоя вазифасини бажаради. 8. Ўргимчаксимон мия пардаси (Arachnoid Mater) — мия пардаларининг ўрта қатлами бўлиб, тузилиши ўргимчак тўрини эслатади. 9. Юмшоқ мия пардаси (Pia Mater) — мия пардаларининг энг ички, жуда нозик қатлами бўлиб, бош мия юзасига бевосита ёпишиб туради. 10. Бош мия (Brain) — организм фаолиятини бошқарувчи ва унинг турли функцияларини мувофиқлаштирувчи марказий аъзо. ▫️Афсуски, Аллоҳ ақлингизни шунча қатлам билан ҳимоя қилиб қўйган бўлса-да, сиз уни ботил фикрлар, эътиқодлар ва ботил хулқ-атвор, амаллар билан тўлдирасиз... @arabicuz iOS | Android Instagram | Facebook | Twitter | Tiktok | Youtube

Открыть в Telegram
Просмотры10 900+46%к среднему
Пересылки—
Реакции244
Комментарии—
#32441Фото
Просмотры8 880+19%к среднему
Пересылки—
Реакции301
Комментарии—
#32440Фото

Мўъжиза 📜Абу Ҳурайра [ёки Абу Саъид] розияллоҳу анҳумодан – (ровий) Аъмаш иккиланган – ривоят қилинади: «Табук ғазотида одамлар оч қолиб кетишди. «Эй Аллоҳнинг Расули, изн берсангиз, сувчи туяларимизни сўйиб еб, ёғини ғамлаб олсак», дейишди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Майли», дедилар. Шу пайт Умар келиб, «Эй Аллоҳнинг Расули, агар бунга рухсат берсангиз, улов камайиб кетади. Қолган егуликни опкелтириб, барака тилаб, Аллоҳга дуо қилинг, шояд, Аллоҳ барака берса», деди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Хўп», дедилар ва бир чарм тўшама опкелтириб, ёздилар. Сўнгра қолган егуликларни опкелтирдилар. Биров бир ҳовуч жўхори, бошқаси бир ҳовуч хурмо, яна бошқаси бир бурда қотган нон олиб келди. Ҳалиги тўшамада шулардан иборат озгина егулик тўпланди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам унга барака тилаб дуо қилдилар. Кейин: «Идишларингизга солинглар», дедилар. Улар идишларига солишди, ҳатто қўшинда тўлмаган бирорта идиш қолмади. Тўйгунча ейишди, озгина ортиб ҳам қолди. Шунда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Гувоҳлик бераманки, Аллоҳдан бошқа илоҳ йўқ ва мен Аллоҳнинг Расулиман. Банда Аллоҳга мана шу икки нарсага шак қилмаган ҳолда йўлиқса, жаннатдан тўсилмайди», дедилар». Имом Муслим ривояти. @arabicuz iOS | Android Instagram | Facebook | Twitter | Tiktok | Youtube

Открыть в Telegram
Просмотры7 050−5%к среднему
Пересылки—
Реакции201
Комментарии—