Posts of Allaev Uz

newest first

#7298Text
Views2,483−79%vs avg
Forwards24
Reactions28
Comments—
Views growthHide views growth

Views growth

Hours after publication

Show as table
Hours after publicationViews
0 h0
8 h1,596
32 h1,891
68 h2,483
  1. After 6 hours1,596
  2. After 24 hours1,891
  3. Total to date2,483
#7297Photoedited
Views2,563−79%vs avg
Forwards27
Reactions88
Comments—
Views growthHide views growth

Views growth

Hours after publication

Show as table
Hours after publicationViews
0 h0
5 h1,776
16 h2,050
28 h2,237
63 h2,480
77 h2,563
  1. After 6 hours1,776
  2. After 24 hours2,237
  3. Total to date2,563
#7296Text

Хитойлик бир ижтимоий тармоқ фойдаланувчисини Россия ҳақида фикрларини эътиборимни тортди. Ўзбекча таржимаси: Бугунги кундан қарайдиган бўлсак, Россиянинг сўнгги ҳаракатлари худди махжонгда қўлида ютадиган энг кучли комбинация бўла туриб, ўйинни буткул барбод қилган одамнинг қисматига ўхшайди. Агар у Украинага бостириб кирмаганида, бугун глобал сунъий интеллект покер столи атрофида АҚШ ва Хитой билан бир қаторда ҳақиқий, йирик ўйинчи сифатида ўтирган бўларди. Сунъий интеллект яратиш ва улкан моделларни юргизишнинг туб моҳияти битта асосий мантиққа бориб тақалади: «электрни ютоқиб ютиш, иссиқликни ҳайдаш ва темир-ускунани қалаштириб ташлаш». Сўнгги бир неча йилда бутун дунёдаги дата-марказ эгалари электр тўловлари ва тизимларни совитиш дарди билан бош қотириб, сочларини юлишга тушди. Россияга эса бу имконият осмондан тилла товоқда берилганди: Сибирда шундоқ деразани очиб қўйиш — табиий, энг олий даражадаги кондиционер; мамлакатдаги гидроэнергия, атом қуввати ва табиий газ эса сувтекин — ўз вақтида ҳатто криптомайнерлар ҳам бирин-кетин Сибирга оқиб келгани бежиз эмасди. Бунинг устига, руслар математика ва алгоритмларда ҳақиқий даҳолар — халқаро дастурлаш беллашувлари ва Каггле машинали ўрганиш танловларидаги совринларни доим улар супуриб оларди. Дунё миқёсида, АҚШ ва Хитойдан ташқари, Россия ўзининг тўлақонли мустақил интернет экотизимини ҳам қура олди: қидирув учун — Yandex, ижтимоий тармоқлар учун — ВК, устига-устак Телеграм. Бугун эса АҚШ фонд бозорида осмонга кўтарилиб, шов-шувларга сабаб бўлаётган ҳисоблаш қувватининг кутилмаган «қора тулпори» — Небиус-чи? Унинг ҳам асосий суягини ўша эски Yandex сафидан чиққан рус муҳандислари ташкил қилади. Агар пандемиядан сўнг Россия ўзининг кенг ҳудудлари, совуқ ҳавоси ва арзон қувватини ўртага ташлаб, инфратузилма гиганти бўлмиш Хитой билан ҳамкорликда юқори вольтли тармоқларни тортганида, заводлар солиб, оптик тола ётқизганида — Европа ва Америка капитали эса сервер корхоналарини қурганида — руслар бемалол бутун Евроосиёнинг энг улкан «суперкомпютер фабрикаси»га айланиши мумкин эди. АҚШ ва Хитой тенгсиз баҳайбат девлардек ўзаро олишаётган бир пайтда, Россия ўртада туриб ҳар икки томондан ҳам мўмай даромад олиб ўтирарди. Лекин нима бўлди? Путин сонига бир шапалоқ уради-да: «Йўқ, мен бориб ўша бир бурда ерларни тортиб олишим керак», дейди. Путиннинг мияси XIX асрдаги чор Россиясининг «ҳудудларни кенгайтириш» деган пуч хомхаёлларига ботиб қолган. Денгизга чиқиш йўли ёки ўша «хавфсизлик буфер зоналари» кимга керак эди — уларга эришишнинг бошқа йўллари барибир бисёр эди-ку — ахир ҳозир XXI аср! Бугунги глобал ҳукмронлик учун кураш яримўтказгичлар таъминот занжири, илғор алгоритмлар ва энг сара ноёб иқтидорлар атрофида кетмоқда. Сен эса бориб Донбассдаги бир неча лойқа дала ва ташландиқ металлургия заводларини тортиб оласан, бунинг бадалига бутун бир мамлакатнинг келажагини гаровга тикиб юборасан. Битта ўқ узилди-ю, барчаси чилпарчин бўлди. Калласи сал бўлса ҳам ишлайдиган ҳар бир дастурчи ва алгоритм муҳандиси бир кечада мамлакатдан бош олиб кетди. Yandex’нинг таянч технологик жамоаси омон қолиш илинжида калтакесакдек ўз думини кесиб ташлашдек оғриқли йўлни танлади — Европада Nebius номи остида қайта оёққа туриш учун ватан билан барча ришталарни узишга ҳам рози бўлди. Путин келажакни ҳаммадан яхши англаган инсонларни қочқинларга ва хориждаги тадбиркорларга айлантирди. Бутун дунёда сунъий интеллект технологияси шиддат билан портлаётган бир тонг палласида, ҳамма ҳисоблаш қувватларини тўплаш ва янги саноат инқилобига чипта илиб қолиш учун жиннилардек югураётган бир вақтда — Россиянинг катта хўжайини юз минглаб одамларни Биринчи жаҳон уруши давридаги юз йиллик лойқа окопларнинг азобли балчиғига судраб кирди. Яна бир бор айтаман: Путиндан ҳам ҳеч қачон иш чиқмайди, мамлакат ичидаги унга топинадиган тўдадан ҳам.

Open in Telegram
Views3,032−75%vs avg
Forwards93
Reactions118
Comments—
Views growthHide views growth

Views growth

Hours after publication

Show as table
Hours after publicationViews
0 h0
5 h2,182
16 h2,482
29 h2,685
64 h2,950
77 h3,032
  1. After 6 hours2,182
  2. After 24 hours2,685
  3. Total to date3,032
#7294Video
Views11,309−5%vs avg
Forwards91
Reactions196
Comments—
Views growthHide views growth

Views growth

Hours after publication

Show as table
Hours after publicationViews
0 h0
8 h4,711
19 h8,089
29 h9,817
72 h11,309
  1. After 6 hours4,711
  2. After 24 hours8,089
  3. Total to date11,309
#7293Textedited

«Буни ўзбекчада тушунтириб бўлмайди.» «Ўзбекчасини тушунмадим, русчасини беринг.» Бу гапларни неча марта эшитгансиз? Ман кўп марта эшитганман. 1989 йил 21 октябрь, яъни бугундан 37 йил олдин ўзбек тилига давлат тили мақоми берилган. Мақом берилди. Лекин тил фикрлаш тилига айландими? Жорж Оруэлл инсон онгини жиловлаш учун унга фикрлашни тақиқлаш шарт эмаслигини яхши англаган. Бунинг учун тилни, одамлар қайси сўзлар ёрдамида фикрлаётганини назорат қилиш кифоя... «1984» да Оруэлл шундай бир жамиятни тасвирлайдики, унда ҳокимият фақат одамлар нима қилаётганини эмас, ҳатто нима ўйлаётганини ҳам ўз измига солишга интилади. Бунга эришиш йўлида эса энг даҳшатли қуролдан — тилдан фойдаланади. Романдаги тузум «янгитил»ни (newspeak) ўйлаб топади. Бу атайин қашшоқлаштирилган тил бўлиб, ундан маълум тушунчаларни ифодалашга имкон берувчи сўзлар босқичма-босқич йўқотиб борилади. Мақсад оддий: сўз бўлмаса, фикр ҳам туғилмайди. Фикр шакллантириш учун эса уни тушунишга, ифодалашга ёрдам берадиган тил керак... Сўз — фикрнинг қўли. Сўзи йўқ фикр ҳеч нарсани ушлай олмайди. Сўзларни назорат қилган кимса эса бошқаларнинг дунёни қандай идрок этишини белгилаб беради. Тил энди воқеликни ифодалашга эмас, уни яшириш ва ниқоблашга хизмат қиларди. Оруэллнинг "Newspeak"ида сўзлар ўчириб ташланган. Бизда сўзлар тақиқланмади. Улардан соҳалар тортиб олинди. Оруэлл фантастикасида биз яшаганмиз деса ҳам бўлади. Фақат бир фарқи бор: янгитилда сўзлар ўчириб ташланган. Бизда сўзлар тақиқланмади. Улардан соҳалар тортиб олинди. Оруэллга намуна бўлган совет ўлкасида аста-секинлик билан ўзбек тилини ошхона тилига айлантиришган. Тилни ўлдириш шарт эмас. Уни ошхонага қамаб қўйиш кифоя. Натижада илм-фан, технология, тараққиёт, замонавийлик ўзбек тилида қийин англанган. Оддий ўзбекка мураккаброқ матнни ўзбек тилидан кўра бировнинг тилида ўқиш осонроқ бўлган. Илм-фан учун яратилган "парникдаги илмий ўзбек тили" ва кўчада ишлатиладиган ҳақиқий ўзбек тили ўртасида жарлик пайдо бўлган. Тил вақт ўтган сари фикр ифодаси учун ноқулай бўлиб борган. Буни ортидан ўзганинг тилисиз ишлолмайдиган шифокор-у олимдан тортиб, сиёсатчи-ю инженергача бўлган мамлакат тақдирини ҳал қиладиган синф шаклланган. Байроқ кўтариб, унинг буюклиги ҳақида шеър ўқиб тилни ривожлантириб бўлмайди. Уни бойитиш, унда хоҳлаган соҳада фикрини ифода этишни соддалаштириш, тилни қулай қилиш ва бойитишдир. Унинг ортида мамлакатнинг кучли иқтисодиёти турса янада яхши. 70 йил орқага қайтиб, корейс тилини одамлар бутун дунёда хоҳлаб ўрганади деса ҳеч ким ишонмасди. 1930 йиллар охиридан 1945 йилгача япон мустамлакаси даврида корейс тили ўз юртидаги мактаблардан сиқиб чиқарилган, одамлар япон исмларини олишга мажбурланган. Яъни 80 йил олдин ўз уйида бўғилган тил бугун дунё хоҳлаб ўрганадиган тилга айланган. 10 йилда анча қадам ташланди: валюта эркинлашди, чегаралар очилди, бизнесга йўл очилди, эркинликлар берилди. Муаммоларимиз ҳали етарли, лекин қадамма-қадам ривожланаётган давлатга айландик. Тилимизнинг аҳамияти ҳам 10 йил олдингидан анча ошди. Олдинга қилинадигани ҳали ҳам кўп. Лекин, тилимизни, халқимизни ривожлантиришнинг муҳим йўли тилимизни ҳам бойитиш орқали ўтади. Ишлатилмаган асбоб занглайди, ишлатилмаган тил қашшоқлашади. Тилимизда контент кўпайиши, контентлар ўртасида рақобат орқасидан сифат пайдо бўлиши мана шу бойитишнинг энг осон йўли. Тилни бойитиш шиор билан эмас, иш билан бўлади. Кеча Халқ банки билан яна 42 та китоб нашр этиш бўйича шартнома имзолаганимизни эълон қилдик. Аввалги 60 таси билан бирга, биргина банк ҳомийлигида ўзбек тилида чиққан китобларимиз сони 102 тага етади. Ҳар бир китоб тилимизга янги тушунчалар, янги сўзлар ва ўзбекча фикрлаш учун янги имконият олиб киради. Ҳар бир китоб тилимиз уйига қўшилган янги хона. Буни Асахий жамоасининг шу йўлдаги катта ютуғи деб биламан. Бу ишда ёнимизда турган Халқ банкига алоҳида раҳмат. Бугунги ўзбек тили байрами билан Асахий жамоасини, барча китобхонларни, она халқимизни табриклайман. Тилимизни бойитиш, уни тараққиёт тилига айлантириш бизнинг вазифамиз. Тилни боболардан мерос олганмиз, деймиз. Аслида уни неваралардан қарзга олганмиз. 50 йилдан кейин дунё бугунги корейс, япон ёки хитой тили каби бизнинг тилимизни ҳам ўз хоҳиши билан ўрганишини тилаб қоламан.

Open in Telegram
Views5,582−53%vs avg
Forwards48
Reactions92
Comments—
Views growthHide views growth

Views growth

Hours after publication

Show as table
Hours after publicationViews
0 h0
5 h1,506
13 h2,179
25 h2,447
65 h4,211
77 h5,582
  1. After 6 hours1,506
  2. After 24 hours2,447
  3. Total to date5,582
#7291Photoedited
Views147,512×12vs avg
Forwards46
Reactions128
Comments—
Views growthHide views growth

Views growth

Hours after publication

Show as table
Hours after publicationViews
0 h0
1 h19,476
4 h99,815
12 h118,558
33 h142,030
68 h147,309
70 h147,512
  1. After 1 hour19,476
  2. After 6 hours99,815
  3. Total to date147,512
#7290Text
Views2,889−76%vs avg
Forwards11
Reactions13
Comments—
Views growthHide views growth

Views growth

Hours after publication

Show as table
Hours after publicationViews
0 h0
3 h1,561
7 h1,998
35 h2,510
70 h2,889
  1. After 6 hours1,998
  2. Total to date2,889
#7289Link preview
Views3,248−73%vs avg
Forwards29
Reactions27
Comments—
Views growthHide views growth

Views growth

Hours after publication

Show as table
Hours after publicationViews
0 h0
20 h2,486
24 h2,764
70 h3,248
  1. After 24 hours2,764
  2. Total to date3,248
#7288Text
Views3,596−70%vs avg
Forwards33
Reactions162
Comments—
Views growthHide views growth

Views growth

Hours after publication

Show as table
Hours after publicationViews
0 h0
44 h3,153
76 h3,596
  1. Total to date3,596
#7287Video
Views3,456−71%vs avg
Forwards31
Reactions85
Comments—
Views growthHide views growth

Views growth

Hours after publication

Show as table
Hours after publicationViews
0 h0
55 h3,285
67 h3,456
  1. Total to date3,456
#7286Photoedited

Figaro да ажойиб мақола ўқиб қолдим. Футболчиларнинг молиявий муваффақияти ҳақида гапирганда кўпроқ хаёлга Роналдо келади. У ўз брендини яхши монетизация қилган. Текшириб кўрдим, унинг бойлиги 1.4 миллард АҚШ доллари атрофида баҳоланар экан. Figaro мақоласи Роналдо ҳақида эмас, у “яшил кимё” соҳасида ўта муваффақиятли чиқиб келган GFBiochemicals компанияси ҳақида. Ва қизиқ томони, кимё саноатида бу муваффақиятли компания асосчиси ҳақида ўқиганда, аввал Фигаро адашган деб ўйладим. Расм ҳам турибди. Текширсам, рост экан. Арсенал ва Миланнинг собиқ футболчиси Матё Фламини компаниянинг иккита асосчисидан бири экан ва бугунги кунда унинг бойлиги 10 миллиард доллари атрофида баҳоланаётган экан. Одатда футболчилар фаолиятини тугатгач ресторан очади ёки кўчмас мулк олади. Матё Фламини эса илм-фанга пул тиккан экан. Биз ҳар куни ишлатадиган шампунь, косметика, кир ювиш воситалари ва пластмассаларнинг асосида нефть ётади. Фламини эса олимлар билан бирлашиб, нефть ўрнини босувчи левулин кислотасини оддий ёғоч ва ўсимлик чиқиндиларидан арзон усулда олиш технологиясини яратибди. Бугун унинг заводи дунёдаги энг йирик косметика ва маиший кимё гиганти бўлган корпорацияларга экологик тоза хомашё сотмоқда. Компания кириб борган бозор ҳажми 30 миллиард еврога баҳоланади. Фламини кейсининг энг зўр томони — у тез пул келадиган жойга эмас, балки йиллаб илмий изланиш талаб қиладиган фундаментал саноатга сармоя киритган. Жараёнда сотиб олган десам, бошидан шериги билан асос солишган экан. Илм-фан билан экологик тоза маҳсулот эвазига янги бир неча миллиард долларлик саноат йўналишини очишни футболчи эплабди.

Open in Telegram
Views6,291−47%vs avg
Forwards83
Reactions217
Comments—
#7284Photo
Views6,130−49%vs avg
Forwards24
Reactions35
Comments—
#7281Textedited

Centrum Air билан бўлган ҳодиса бизнесда омма психологиясини тушунадиган яхши пиар менежер ёки бирор ваколатли одам бўлиши зарурлигини кўрсатиб берди. Самарадан Ўзбекистонга учган рейсда блогер стюардессадан ўзбек тилида сўзлашни талаб қилган ва блогер даъвосига кўра, шундан кейин уни рейсдан қолдиришган. Компаниянинг даъвоси, блогер ўзини агрессив тутган ва уни рейсдан тил талаби учун эмас, тажовуз учун четлатишган. Тармоқда кимдир блогер томон, кимдир бўлса компания томон. Ким ҳақлигини видео ёзувлар билан холис солиштирмаса, бир нарса дейиш қийин. Энди тажрибадан келиб чиқсам, бизнесга нисбатан эътирозлар ва танқидлар ҳар хил бўлади. Асосли, асоссиз, туҳмат, ҳиссий, буюртма қилиб ташкиллаштирилган ва бошқалар. 12 йиллик фаолиятда деярли ҳаммасига дуч келганмиз. Бунақа вазиятда бизнес эгалари ёки раҳбарлар асаби чиқиб кетиб, нариги томонни кўзига кўрсатиб қўймоқчи бўлади. Лекин, бунақа вазиятда бизнес манфаати ҳиссиётдан устун бўлиши керак. Вазиятда аслида ким ҳақ бўлиши эмас, омма кўзида ким ҳақроқ кўриниши муҳимроқ. Тил, гендер тенглиги, ирқ каби масалалар жуда нозик бўлиб, бу масалаларда қурбон ёки кучсиз томонники тош босади. У ҳақ ёки ноҳақ бўлишидан қатъи назар. Шу учун бунақа муаммоли вазиятда одатда ҳақ ёки ноҳақ бўлишидан қатъи назар бизнес узр сўрагани ва ўзи учун хулоса қилиб олгани кўпинча тўғри қарор бўлади. Centrum Air ҳам биринчи кунданоқ узр сўраши, мижоз фойдасига компенсация қилиши ва компания ичида ўзаро нима бўлганини ва бундан кейин нима қилиш кераклигини ҳал қилиб олгани яхши эди. Crisis-communication тадқиқотларида ҳам тасдиқланган, жамоатчилик компанияни ҳодиса учун масъул деб ҳисобласа, оддий инкор ёки тушунтириш етарли бўлмайди, компенсация ва узр репутацион зарарни камайтиришда самаралироқ бўлиши мумкин. Эмпатия ҳам алоҳида муҳим омил. Daryoда ўқиганимдан, Centrum эмпатия кўрсатиш ўрнига дарҳол қарши ҳужум позициясига ўтди, агрессия, ҳақорат, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга мурожаат қилиш мумкинлиги ҳақида ёзди. Аслида биринчи реакция тахминан шу бўлиши керак эди: - Йўловчимиз бошдан кечирган вазиятдан афсусдамиз ва узр сўраймиз. Ўзбек тилида хизмат олиш истаги биз учун мутлақо нормал ва тушунарли талаб. Ҳозир воқеани, шу жумладан бортдаги материалларни ўрганаяпмиз. Текширув давомида йўловчининг Тошкентга етиб олиш харажатларини қоплаймиз. Натижаларни очиқ маълум қиламиз. Пиарда кимга реакция қилиш керак, кимдан узр сўраш керак, кимни игнор қилишни билиш керак, жуда юпқа чегара бор ва уни англайдиган, омма кайфияти ва психологиясини биладиган одамлар жуда муҳим. Ундан ташқари яхши пиар менежер бу вазиятда компанияда ўзбек тили билан боғлиқ вазиятни яхшилаш бўйича раҳбариятга аниқ талаблар қўярди ва амалда жамоатчиликка ўзбек тили билан боғлиқ вазият яхшиланганини кўрсатиб, бу вазиятдан ҳатто ютуқ билан чиқарди. Бунақа ҳолатлар ўзбек бизнеси тарихида жуда кўп бўлган. Яна бир марта айтаман, бизнес учун фактик жиҳатдан ҳақ бўлишнинг ўзи етмайди. Жамоатчилик вазиятни қандай кўраётгани ва компаниянинг реакциясини қандай талқин қилаётгани ҳам реал бизнес оқибатларини яратади. Биринчи кундаёқ "узр" ва компенсация репутацион томондан ягона тўғри йўл эди. Бу можаро қайси нарративга айланмоқда ва бу нарратив бизнесга қанча зарар етказиши мумкин? Мана шу асосий савол эди.

Open in Telegram
Views11,514−4%vs avg
Forwards50
Reactions96
Comments—
#7278Text
Views6,227−48%vs avg
Forwards15
Reactions96
Comments—
#7277Photo

Аргентина паспортини 350 минг долларга олиш мумкин бўлади. Хавер Милей Аргентинада инвестиция эвазига фуқаролик берадиган янги дастур эълон қилди. Унинг иккита йўли бор: — Давлатга қайтарилмайдиган 350 минг доллар бадал тўлаш. — 800 минг долларлик давлат облигацияларини сотиб олиш. Бунинг учун Аргентинага кўчиб бориб яшаш шарт эмас. Аргентина паспорти билан 105 та мамлакатга, жумладан, Шенген ҳудудидаги барча давлатларга визасиз бориш мумкин. Харажат ва саёҳат имкониятларини солиштирсак, бу жуда жозибали таклиф. Бу борада Кариб денгизидаги кичик орол давлатлар ҳам бор. Лекин, улар Европага визасиз кириш имкониятидан осонроқ айрилиши мумкин. Аргентина эса Европа билан узоқ тарихий ва иқтисодий алоқаларга эга йирик мамлакат. Бу каби давлатлар ҳуқуқдан шунчаки айрилмайди. Бундан ташқари, Аргентина яшаш учун ҳам яхши жой. Кариб оролларига қараганда табиий офатлар хавфи камроқ. Катта қишлоқ хўжалиги ерлари ва ривожланган чорвачилиги эса дунёда катта конфликтлар юз берганда озиқ-овқат таъминоти учун муҳим устунлик. Ундан ташқари тиббиёт ва таълим сифати ҳам чуқур инқирозга қарамасдан анча ривожланган. Имконияти бор ва Аргентинада икки йил яшамасдан, эҳтиёт учун иккинчи паспорт олишни истаганлар учун бу яхши вариант бўлиши мумкин.

Open in Telegram
Views6,313−47%vs avg
Forwards44
Reactions119
Comments—
#7274Textedited
Views5,284−56%vs avg
Forwards35
Reactions47
Comments—
#7273Photo

Кўп тадбиркор сотув бўлимини битта мезон билан баҳолайди: савдо бўляпти, пул келяпти, демак ҳаммаси жойида. Лекин бир нечта савол бериб кўринг. Битта лид неча пулга тушяпти? 100 та мурожаатдан нечтаси сотувга айланяпти? Қайси реклама пул олиб келяпти-ю, қайсиси фақат бюджет еяпти? Эски мижозга қайта сотиш тизими борми? Кўпчиликда бунга аниқ жавоб йўқ. Сабаби бепарволик эмас, бозорнинг ҳозирги ҳолати. Мижоздан топаётган пулимиз уни жалб қилиш харажатидан ҳали анча баланд. Маржа катта бўлганда хатолар кўринмайди. Лекин бу абадий эмас. Рақобат кучли бозорларда компаниялар биринчи сотувдан фойда қилишга уринмайди ҳам. Мижозни олади, асосий пулни эса иккинчи, учинчи сотувдан қилади. Бизда ҳам бозор шу томонга кетяпти. Ўшанда рақамини билмаган бизнес биринчи бўлиб қийналади. Яна бир кенг тарқалган хато бор: CRM ўрнатишни сотув бўлими қуриш деб ўйлаш. Воронка чизилади, автоматизация қилинади. Лекин мижоз ким, нега олади, нега олмайди, қайси босқичда йўқоляпти, бу ўрганилмайди. Натижада CRM бор, тартиб йўқ. Реклама бор, рақам йўқ. Сотув бўлими 3-4 та сотувчини ўтқазиб қўйиш эмас. Сотув бўлими бу рақам, назорат ва тизим. Шу масалада ман яқинда танишган RESTA жамоаси иши еқди. Менга ёқадиган томони, улар ишни CRM'дан бошламайди. Аввал бизнесни, маҳсулотни, мижозни ва сотувчиларни ўрганади, рақамларни чиқаради. Кейин тизимни шу бизнесга мослаб қуради. Мақсад битта: бизнес эгаси телефонни очганда қанча лид келгани, қанчаси сотилгани, мижоз қаерда йўқолаётгани, қанча пул кетиб, қанчаси қайтганини кўра олсин. Агар сизда бу рақамлар аниқ кўринмаса, RESTA'да бепул аудитдан ўтиб кўринг. Камида қаерда пул йўқотаётганингизни ва нимадан бошлаш кераклигини билиб оласиз. Улар билан ишлайсизми ёки йўқми, кейин ўзингиз ҳал қиласиз. Баъзан бизнесга бир марта четдан қарашнинг ўзи кўп нарсани очиб беради. Мурожаат учун: Оператор 1 Оператор 2

Open in Telegram
Views5,635−53%vs avg
Forwards53
Reactions21
Comments—
#7272Photo
Views3,482−71%vs avg
Forwards10
Reactions12
Comments—