БАЛО Гоҳи қолдим - кимдан орқада? Омад келса Зўрдан ҳам ўздим! Таъмагирлик қилмадим асло - Қўлни чўзсам - фалакка чўздим. Эгилмадим саждадан бўлак, Салом берса олдим - аликни. «Олғир итга» ташладим, суяк - Кетказдимда - дилдан ҳадикни. Ўксимадим ҳуда - беҳуда, Опичладим, сағир кўнгилни. Бир ташвиш бор, муаммо жуда, Тиёлсайдим - «ИСЁНЧИ» тилни! © Абдувоҳид Сувонов https://t.me/Adabiyot_olami
Open in TelegramPosts of 𝗔𝗱𝗮𝗯𝗶𝘆𝗼𝘁 𝗢𝗹𝗮𝗺𝗶
#Шунчаки Ҳаёт жуда тез ўтяпти, шу суратга ҳам 10-йил бўпти... У пайтларда ҳамма нарса ўзгача эди, ҳаваслар кўп эди, орзулар мўл эди! Шижоатим йўқ, кайфият олдингидек эмас, лекин кўнгилда хотиржамлик бор, виждонимга ҳеч қачон қарши чиқмадим! Бугун кўп нарсалар аҳамиятсиз эканига ишондим! Аммо барибир нимадир етишмаяптида... Нимага улгуриб нимагадир улгурмаяпмиз... Сиз ёшликдаги орзуларингизга эришдингизми?.. https://t.me/Adabiyot_olami
Open in TelegramОНАЖОН... Топмоқ – йўқотмоқдир, Йўқотмоқ – топмоқ, Сен сўлиб, мен яшаб, тўлишимга боқ. Сенсиз топганимдан кўпроқ йўқотдим – Сен мени юпатдинг, сени йиғлатдим, Сен мени яратдинг, сени тугатдим. Уялмай она деб, келишимга боқ!.. Соғинч ҳақда шеърлар ёздим ўзимча, Мендан пешонангда доғлар тизимча. Ўғил бўлмай ўлай, аттанг, минг аттанг. Қиз туғсанг нетарди, кўпроқ қиз туғсанг!.. Тиргак бўлолмадим битта қизингча, Уялмай шоирман дейишимга боқ. Жонингдан айланай, тургил, жонажон, Йўл қараб бўлдими жигаргинанг қон? Боқма кўзларимга бемажол, хаста, Менинг топганларим гулми бир даста, Йўқотганим сенми энди, Онажон?.. Ўз этимни ўзим ейишимга боқ. Билсанг юрагимни бир алам элар. Буюрсанг қўлимдан келмайди нелар, Айт, пичан йиғайми,ўтин ёрайми, Ерни ҳайдайинми, кўк ағдарайми?.. Итдек оёғингга суйкалгим келар – Учиб-учиб, мана қўнишимга боқ. Ҳеч нарса керакмас, болам, ҳеч, дейсан. Энди кеч, дейсан-да, энди кеч, дейсан. Юзимни босаман муздай юзингга, Онажон, зор қилиб кетма изингга! Ўлим олдида ҳам ғамимни ейсан, Мен-чи, жим, тақдирга кўнишимга боқ. Шеърим битди, хайр, дўстлар, хуш қолинг. Бедил яшамакка ўрганманг мендай. Боринг, волидангиз кўнглини олинг, Эртага кеч қолиб ўртанманг мендай. © Муҳаммад Юсуф https://t.me/Adabiyot_olami
Open in TelegramБу қўшиқ сизга ҳам танишми?! - Қаридик, Ўрхан... дерди кинода! «Oy Asiye, Asiye» «Tütün koydum kesiye» «Baban seni veriyi-da bir bağa pırasiye» https://t.me/Adabiyot_Olami
Open in Telegram* * * 20 ёшимизда табиат берган истарамиз бўлади; 30 ёшимизда ҳаёт ўзгартирган чеҳрамиз бўлади; 60 ёшда эса биз қандай умр кечирганимизни билдирадиган асл кўринишимизга эга бўламиз. © Цицерон https://t.me/Adabiyot_Olami
Open in TelegramНОЛА Мен сени олисдан кузатсам бўлди, Соғинчим нигоҳдан узатсам бўлди. Дунёнинг ташвишин бир четга суриб, Тунлари Худога нолалар қилиб, Чил-парчин юракни тузатсам бўлди... © Абдувоҳид Сувонов 2025-Ноябр https://t.me/Adabiyot_olami
Open in TelegramЁР - ЁР Бу кеч қўшни чорбоққа Келин тушди ёр-ёр. Иложим йўқ бормоққа, Кўникаман зор-зор. Онам айтар: — Зерикмай, Ўғлим, тўйга бор-бор! Йўқ, бормайман, боришдан Ор қиламан, ор-ор!.. Шу тўйни деб қалбимда Узилди бир тор-тор. Энди панду насиҳат Қилмас менга кор-кор. © Асқар Қосим https://t.me/Adabiyot_olami
Open in TelegramБИЗЛАР АРРА ТОРТМОҚДАМИЗ Бизлар арра тортмоқдамиз, Аррамизнинг тиши йўқ. Нега арранг тиши йўқ, деб Сўрайдиган киши йўқ. Чунки бизлар анойимас, Пишиб кетган кўзимиз. Арра тушган ўша шохда Ўлтирибмиз ўзимиз. © Эркин Воҳидов https://t.me/Adabiyot_olami
Open in Telegram* * * Сени хаёлларга толдирсам дейман, Кўнглингни кўнглимга олдирсам дейман, Оёқ кийимингни яшириб қўйиб, Ҳузуримда кўпроқ қолдирсам дейман. © Шукур Қурбон https://t.me/Adabiyot_olami
Open in TelegramОдамлар чиндан кўра ёлғонга тезроқ ишонади. Бу дунёнинг ўзида ростдан кўра ёлғон кўпроқ бўлса, нима қилсин... © Ўткир Ҳошимов https://t.me/Adabiyot_olami
Open in Telegram“Шу шеърни жуда яхши кўраман, кўп ҳиргоя қилиб юраман” #архивдан БАХИЛЛИК «Мен!» деб бонг урасан шому саҳарда, Гўё ҳаққонийдек айтар сўзларинг. Ҳаммани бир хилда кўрсанг агарда, Тешилиб қоларми сенинг кўзларинг. Йўлнинг чеккасида мажруҳ бир инсон, Мадад сўраб турар сендан эҳтимол. Мабодо узатсанг унга парча нон, Қўлларинг майишиб, бўлармикан шол. Қаршингда турибди ёш бир истеъдод, Балки оламшумул бўлажак даҳо. Бир оғиз сўз айтиб, берсанг гар имдод, Тилларинг кесилиб қолгаймикан ё? Бир сиймо илмнинг бўлмиш сардори, Балли, эл-юртига олиб келмиш шон. Сен уни қутласанг кўплар қатори, Чиқиб кетармикан танангдаги жон. Афсуски, яхшилар тортади кулфат, Ёмонлар ғолибдир, ётар қалашиб. Йўқдир бундайларда зарра фазилат, Инсон номин олган улар адашиб! © Абдулла Орипов шеъри 🎤 Абдувоҳид Сувонов ўқиди https://t.me/Adabiyot_olami
Open in Telegram* * * Замона зўрники дедилар менга, Tомоша кўрники дедилар менга. Mуҳаббатчи, шеърчи, сўрадим қақшаб, Mанглайи шўрники дедилар менга... © Шукур Қурбон https://t.me/Adabiyot_olami
Open in Telegram* * * Сени менга бетоб дедилар, Бу сўз ёмон, бу сўз кўп оғир. Сени менга бетоб дедилар, Оқди ёшим мисоли ёмғир. Сени менга бетоб дедилар... Менга дунё ҳазин туюлди. Булутларга тўлди осмон- Аччиқ-аччиқ ёши қуйилди. Сени менга бетоб дедилар... Лекин келдинг, келдинг сен ўзинг, Қора булут тамом йўқолди. Ҳолбуки, мен... Йиғлайди кўзим!.. © Рауф Парфи https://t.me/Adabiyot_olami
Open in TelegramКЕЛ, САЙР ҚИЛАЙЛИК… Ёмғирлар қўшиғи янграйди боғда, Чаманлар ҳуснига боқ. Жуда кўркам. Шундайин ғанимат, фоний бир онда, Кел, сайр қилайлик бирга, маликам. Ҳижрон доғларини ювиб кетсин ул, То васлингга зарра қолмасин шубҳам. Кўнглим гулзорида асраганим — гул, Кел, сайр қилайлик бирга, маликам. Иста, ёмғирпўшни қилайлик пана, Қучоқ очайлик ё томчига, эркам. Яратган раҳматин, булут ҳимматин Бирга қаршилайлик, келгин, маликам. Йўллар тугамаса, ёмғир тинмаса, Бир жуфт қуш мисоли қўнишиб, кезсак... Ғуборлардан холи бўлган дунёда Покиза муҳаббат борлигин сезсак. Кел, сайр қилайлик бирга, маликам... © Дилмурод Дўст https://t.me/Adabiyot_olami
Open in Telegram* * * Қаро сочлар ўсиб қошга тушибди, Ҳамма савдо очиқ бошга тушибди. Тилаб-тилаб олган тиланчи севгим, Келиб-келиб битта тошга тушибди. Ёрил-ёрил дедим ёрилмади тош, Дилга қорил, дедим, қорилмади тош. Қанча тўксам кўз ёшимни баттарроқ, Ичиб, метин бўлди, ёр ўлмади тош. Мен зор эдим, менимга зор бўлмади. Сотай дедим, юрак бозор бўлмади Бир баҳорнинг боридир, йўқ этгали Жаннат дилим лойиқ мозор бўлмади. Бир бандидай битта тошга бойландим, Кетолмадим тўкилди банди-бандим. Хон қилурга давлатим йўқ эдику, Нечун яна келингиз деб тиландим. Видо демай видоларни куйдиргум, Суйдим демай суйгуларни суйдиргум. Сизга менинг битта севгим етмаса, Яна юзта сулув қизга суйдиргум! Қаро сочлар ўсиб қошга тушибди... © Зебо Мирзо https://t.me/Adabiyot_olami
Open in TelegramНОЯБРЬ КЕЧИНМАЛАРИ Дарахт япроқлари сарғайди, она, Тағин кун совиди, эрта тушар шом. Мени ҳамма ҳар хил қарғайди, она, Мен эса бу кузга тополмайман ном. Ариқдаги сувлар болаликдай соф, Тун бағрида юлдуз қишлоқдай олис. Ҳамманинг тилида оқибат, инсоф, Дилимда бир жоҳил яшайди ёлғиз. Шудгор қилинган у – далалар енгил Нафас олаётир, тинди дея иш. Ҳамманинг кўксида хокисор кўнгил, Кўкрак қафасимнинг ости тўла ғишт. Кўкда мезонларга илиб нигоҳим, Чувалган умримга излайман ечим. Дунёни тўлдирди зоҳидлар “оҳ”и, Мен ўз дўзахимни кузатаман жим. Мудом жануб чорлар қушларни бу дам, Қушлар ва қизлардан кутмасман вафо. Тақдирига кўнди ҳамма хотиржам, Овутиб юрибди мени кайф-сафо. Қарға ёнғоқ кўмар – суллоҳлар илинж… Айиқ ғор ахтарар – арбоблар амал… Онажоним, ҳамма ухлолмайди тинч, Куз фасли кетмасин дея бесамар. Мен оғзи бўшангман, куз сақламас сир, Касални иситма этади ошкор. Айтмасам ҳам мени сўкар барибир Маддоҳлар қавмидан тузилган лашкар. Тонгда яна кимдир лаънатлади, оҳ, Томдаги мўридан ўрлади тутун. Она, етмаяпти озгина гуноҳ, Печкангда қиш бўйи ёнишим учун. © Бек Али 2026 йил. Ноябрь. https://t.me/Adabiyot_olami
Open in Telegram“...Чорлагандай бўлар кимдир олисдан, Наҳотки сенмисан ўшал алдамчи...” © Мухтор Комил шеъри https://t.me/Adabiyot_olami
Open in TelegramБИЛМАДИМ... Юракнинг бир банди узилган кеча, Асрлар қадарли чўзилган кеча, Чимилдиқ ичида сенинг ўрнингда Ўзга бир келинчак сузилган кеча, Йиғладим, йиғладим, йиғладим.. Такдирму бошимда ўйнаган қамчи, Сочингми армоним учган арғамчи. Чорлагандай бўлар кимдир олисдан, Наҳотки сенмисан ўшал алдамчи. Билмадим, билмадим, билмадим. Бошимни боғлашди, боғландим, жоним, Қалбимни доғлашди, доғландим жоним, Сенинг ҳузурингга бормоқчи бўлиб, Неча бор чоғландим, чоғландим, жоним, Бормадим, бормадим, бормадим... © Мухтор Комил https://t.me/Adabiyot_olami
Open in Telegram* * * Қийналади офтобни кутиб Ёмғирларда ивиган шаҳар. Ухлаб қолдинг, йиғлаб, қон ютиб, Кўринганда уфқда саҳар. Мен тақдиримдан ҳеч нолимайман, Гар алмашди шомга тонгимни. Олиб келди бу оқшом билан Узоқларда қолган жонимни. Менинг сарсон умримга ойдин Ривож тилаб у чекди фиғон. Оёғини тавоф қилдим мен — Дунёда энг омадсиз ўғлон. У ҳеч нарса қилмади талаб, Минг ўргилди қошу кўзимдан. Унинг қаро сочларни силаб, Бу тун кечдим ҳатто ўзимдан. Ёмғир ёғди майда-майдалаб, Майда-майда бўлди юрагим. Тонг отгунча қайта-қайталаб, "Севасанми" дея сўрадим. Қийналади офтобни кутиб, Ёмғирларда ивиган шаҳар. Сен кетасан қайга қон ютиб, Мени қайга бошлайди саҳар? ©Усмон Азим https://t.me/Adabiyot_olami
Open in Telegram