Кабинет

Посты канала 𝗔𝗱𝗮𝗯𝗶𝘆𝗼𝘁 𝗢𝗹𝗮𝗺𝗶

сначала новые

#5601Фото
Просмотры986−58%к среднему
Пересылки—
Реакции27
Комментарии—
#5600Фото
Просмотры815−65%к среднему
Пересылки—
Реакции17
Комментарии—
#5599Превью ссылки

ОНАЖОН... Топмоқ – йўқотмоқдир, Йўқотмоқ – топмоқ, Сен сўлиб, мен яшаб, тўлишимга боқ. Сенсиз топганимдан кўпроқ йўқотдим – Сен мени юпатдинг, сени йиғлатдим, Сен мени яратдинг, сени тугатдим. Уялмай она деб, келишимга боқ!.. Соғинч ҳақда шеърлар ёздим ўзимча, Мендан пешонангда доғлар тизимча. Ўғил бўлмай ўлай, аттанг, минг аттанг. Қиз туғсанг нетарди, кўпроқ қиз туғсанг!.. Тиргак бўлолмадим битта қизингча, Уялмай шоирман дейишимга боқ. Жонингдан айланай, тургил, жонажон, Йўл қараб бўлдими жигаргинанг қон? Боқма кўзларимга бемажол, хаста, Менинг топганларим гулми бир даста, Йўқотганим сенми энди, Онажон?.. Ўз этимни ўзим ейишимга боқ. Билсанг юрагимни бир алам элар. Буюрсанг қўлимдан келмайди нелар, Айт, пичан йиғайми,ўтин ёрайми, Ерни ҳайдайинми, кўк ағдарайми?.. Итдек оёғингга суйкалгим келар – Учиб-учиб, мана қўнишимга боқ. Ҳеч нарса керакмас, болам, ҳеч, дейсан. Энди кеч, дейсан-да, энди кеч, дейсан. Юзимни босаман муздай юзингга, Онажон, зор қилиб кетма изингга! Ўлим олдида ҳам ғамимни ейсан, Мен-чи, жим, тақдирга кўнишимга боқ. Шеърим битди, хайр, дўстлар, хуш қолинг. Бедил яшамакка ўрганманг мендай. Боринг, волидангиз кўнглини олинг, Эртага кеч қолиб ўртанманг мендай. © Муҳаммад Юсуф https://t.me/Adabiyot_olami

Открыть в Telegram
Просмотры4 010+71%к среднему
Пересылки—
Реакции44
Комментарии—
#5597Фото
Просмотры4 010+71%к среднему
Пересылки—
Реакции41
Комментарии—
#5596Фото
Просмотры1 910−18%к среднему
Пересылки—
Реакции41
Комментарии—
#5595Фото
Просмотры1 560−33%к среднему
Пересылки—
Реакции26
Комментарии—
#5594Фото
Просмотры3 740+60%к среднему
Пересылки—
Реакции45
Комментарии—
#5591Видео

“Шу шеърни жуда яхши кўраман, кўп ҳиргоя қилиб юраман” #архивдан БАХИЛЛИК «Мен!» деб бонг урасан шому саҳарда, Гўё ҳаққонийдек айтар сўзларинг. Ҳаммани бир хилда кўрсанг агарда, Тешилиб қоларми сенинг кўзларинг. Йўлнинг чеккасида мажруҳ бир инсон, Мадад сўраб турар сендан эҳтимол. Мабодо узатсанг унга парча нон, Қўлларинг майишиб, бўлармикан шол. Қаршингда турибди ёш бир истеъдод, Балки оламшумул бўлажак даҳо. Бир оғиз сўз айтиб, берсанг гар имдод, Тилларинг кесилиб қолгаймикан ё? Бир сиймо илмнинг бўлмиш сардори, Балли, эл-юртига олиб келмиш шон. Сен уни қутласанг кўплар қатори, Чиқиб кетармикан танангдаги жон. Афсуски, яхшилар тортади кулфат, Ёмонлар ғолибдир, ётар қалашиб. Йўқдир бундайларда зарра фазилат, Инсон номин олган улар адашиб! © Абдулла Орипов шеъри 🎤 Абдувоҳид Сувонов ўқиди https://t.me/Adabiyot_olami

Открыть в Telegram
Просмотры2 400+2%к среднему
Пересылки—
Реакции39
Комментарии—
#5589Фото
Просмотры2 380+2%к среднему
Пересылки—
Реакции33
Комментарии—
#5588Фото
Просмотры2 000−15%к среднему
Пересылки—
Реакции9
Комментарии—
#5587Фото
Просмотры1 950−17%к среднему
Пересылки—
Реакции22
Комментарии—
#5586Превью ссылки

​​НОЯБРЬ КЕЧИНМАЛАРИ Дарахт япроқлари сарғайди, она, Тағин кун совиди, эрта тушар шом. Мени ҳамма ҳар хил қарғайди, она, Мен эса бу кузга тополмайман ном. Ариқдаги сувлар болаликдай соф, Тун бағрида юлдуз қишлоқдай олис. Ҳамманинг тилида оқибат, инсоф, Дилимда бир жоҳил яшайди ёлғиз. Шудгор қилинган у – далалар енгил Нафас олаётир, тинди дея иш. Ҳамманинг кўксида хокисор кўнгил, Кўкрак қафасимнинг ости тўла ғишт. Кўкда мезонларга илиб нигоҳим, Чувалган умримга излайман ечим. Дунёни тўлдирди зоҳидлар “оҳ”и, Мен ўз дўзахимни кузатаман жим. Мудом жануб чорлар қушларни бу дам, Қушлар ва қизлардан кутмасман вафо. Тақдирига кўнди ҳамма хотиржам, Овутиб юрибди мени кайф-сафо. Қарға ёнғоқ кўмар – суллоҳлар илинж… Айиқ ғор ахтарар – арбоблар амал… Онажоним, ҳамма ухлолмайди тинч, Куз фасли кетмасин дея бесамар. Мен оғзи бўшангман, куз сақламас сир, Касални иситма этади ошкор. Айтмасам ҳам мени сўкар барибир Маддоҳлар қавмидан тузилган лашкар. Тонгда яна кимдир лаънатлади, оҳ, Томдаги мўридан ўрлади тутун. Она, етмаяпти озгина гуноҳ, Печкангда қиш бўйи ёнишим учун. © Бек Али 2026 йил. Ноябрь. https://t.me/Adabiyot_olami

Открыть в Telegram
Просмотры2 050−13%к среднему
Пересылки—
Реакции26
Комментарии—
#5584Фото
Просмотры2 420+3%к среднему
Пересылки—
Реакции30
Комментарии—
#5583Фото
Просмотры2 630+12%к среднему
Пересылки—
Реакции27
Комментарии—