#Қонунчиликдаги_янгиликлар ❗️ Фуқароларнинг профилактика инспекторига алоқа тугмалари орқали хабар юбориш тартиби белгиланди Ҳукумат қарори (639-сон, 25.11.2026 й.) билан “Фуқароларнинг профилактика инспекторига алоқа тугмалари орқали хабар юбориш тартиби тўғрисида”ги низом тасдиқланди. 🔰 Низомга кўра, алоқа тугмалари аҳолига қулайлик яратиш мақсадида, профилактика инспекторлари хизмат хонасида бўлмаган вақтда уларга мурожаат ва хабар юбориш учун профилактика инспекторларининг маҳалладаги хизмат хоналари эшикларида ўрнатилади. ✅ Алоқа тугмаларининг ишлаш ҳолати ҳудудий ички ишлар органлари томонидан назорат қилинади. 💻 Алоқа тугмаси орқали юборилган мурожаат ва хабар бўйича профилактика инспекторининг хизматда фойдаланиши учун ажратилган махсус планшетига ёки мобил қурилмасига овозли сигнал берилади. ⏳ Бунда ҳар бир профилактика инспектори келиб ташган мурожаат ва хабарни 5 дақиқа ичида қабул қилиш чораларини кўриши лозим. 📖 Мурожаат ва хабар уни биринчи қабул қилган профилактика инспектори томонидан ўрганиб чиқилади. 🖼 Алоқа тугмаси орқали юборилган мурожаат ва хабар профилактика инспектори томонидан ёки тегишлилигига кўра ички ишлар органларининг бошқа соҳавий хизматлари ёхуд бошқа ваколатли давлат органлари томонидан белгиланган тартибда ва муддатларда кўриб чиқилади ҳамда натижалари юзасидан фуқарога жавоб хати юборилади. Ҳужжатнинг расмий тўлиқ матни: https://lex.uz/docs/8633955 Каналга уланиш👇👇👇 https://t.me/huquqiyaxborot
Открыть в Telegram
Yakkabog'24
ASSALOMU ALAYKUM HURMATLI UCHASTNIKLAR AGAR SIZDA YAKKABOG' BILAN BOG'LIQ BIROR MA'LUMOT, RASM, VIDEO LAR BO'LSA BIZ BILAN BOG'LANING @yakkabog24axborot (shu telegram manziliga jo'natishingiz mumkin ) XOHISHINGIZGA QARAB SIZNING SHAXSINGIZ SIR TUTILADI.
Средние просмотры поста по дням
По дню публикации
Показать таблицей
| Дата | Просмотров на пост |
|---|---|
| 13 нояб. 2026 г. | 7 450 |
| 14 нояб. 2026 г. | 6 400 |
| 16 нояб. 2026 г. | 6 000 |
| 18 нояб. 2026 г. | 6 380 |
| 20 нояб. 2026 г. | 4 570 |
| 21 нояб. 2026 г. | 6 110 |
| 26 нояб. 2026 г. | 845 |
Самые просматриваемые за месяц
- 01Просмотры7,45 тыс.Пересылки—Реакции—Комментарии—
- 02Просмотры6,82 тыс.Пересылки—Реакции—Комментарии—
- 03Просмотры6,4 тыс.Пересылки—Реакции—Комментарии—
- 04Просмотры6,38 тыс.Пересылки—Реакции—Комментарии—
Новые посты
Газлаштирилмаган ҳудудларда ноябрь ойи учун электр энергияси тўловлари 350 кВт·соатлик базавий меъёр асосида ҳисобланади. Вазирлар Маҳкамасининг қарорига мувофиқ, иситиш мавсумида табиий газ билан таъминланмаган ёки газ етказиб бериш имконияти чекланган ҳудудлардаги хонадонлар учун электр энергиясининг базавий меъёри 200 кВт·соатдан 350 кВт·соатга оширилди. Ушбу хонадонлар 350 кВт·соатгача электр энергияси учун 1 кВт·соатга 650 сўмдан тўлайди. Янги тартиб 1 ноябрдан амал қилади. Имтиёздан фойдаланиш учун ариза ёки қўшимча ҳужжат талаб этилмайди — у тасдиқланган рўйхат асосида автоматик қўлланилади. Рўйхатларни шакллантириш ва биллинг тизимига киритиш ишлари 25 ноябрга қадар якунланади. Масалан, ой давомида 300 кВт·соат электр энергияси истеъмол қилган хонадон аввалги меъёр бўйича 220 минг сўм ўрнига янги тартиб асосида 195 минг сўм тўлайди. Энергетика вазирлиги
Открыть в TelegramҲУДУДЛАРДА САНИТАРИЯ-ЭКОЛОГИК ҲОЛАТ ЎРГАНИЛДИ Халқ депутатлари Яккабоғ тумани Кенгаши депутати А. Кенжаев ҳамда Ўзбекистон Экологик партияси Яккабоғ туман Кенгаши раиси А. Раҳимов ҳамкорлигида туманда депутатлик ўрганиши олиб борилди. Ўрганишдан кўзланган асосий мақсад Ўзбекистон Республикасининг 2002 йил 5 апрелдаги 362-II-сонли «Чиқиндилар тўғрисида»ги Қонуни ижросини таъминлаш, ҳудудларда санитария-экологик ҳолатни яхшилаш ҳамда чиқиндилар билан боғлиқ муаммоларнинг олдини олишдан иборат. Ўрганиш давомида ҳудудлардаги тозалик ва ободонлаштириш ҳолати, чиқиндиларни ўз вақтида олиб чиқиб кетиш, уларнинг белгиланмаган жойларга ташланишининг олдини олиш ҳамда санитария талабларига риоя этилиши масалаларига алоҳида эътибор қаратилди. Ўрганиши жараёнида мавжуд муаммоларни бартараф этиш, масъул ташкилотлар фаолиятини мувофиқлаштириш ва аҳоли ўртасида экологик маданиятни юксалтириш муҳимлиги таъкидланди. t.me/YakkabogKengashiKotibiyati Instagram|Facebook | YouTube
Открыть в Telegram🥹 Shu kabi ta’sirli va hayotiy videolarni instogram sahifamizga joylab boryapmiz. O‘tib tomosha qiling, ishoning, afsuslanmaysiz! ❤️ 👇🏻👇🏻👇🏻👇🏻👇🏻👇🏻👇🏻👇🏻 https://www.instagram.com/yakkaboguybozor?rpxt=endvYzMwdWU4OWRy&utm_source=qr
Открыть в Telegram#ДЕПУТАТЛИК_СЎРОВИ ЭСКИРГАН ЭЛЕКТР СИМЁҒОЧЛАРИНИ ЯНГИСИГА АЛМАШТИРИШ МАСАЛАСИ КЎТАРИЛДИ Халқ депутатлари Яккабоғ тумани Кенгашининг 16-«Наврўз» сайлов округи депутати А.Сафаров томонидан сайлов округи ҳудудида аҳоли билан мунтазам учрашувлар ўтказилиб, фуқароларни қийнаб келаётган ижтимоий-иқтисодий ва маиший муаммолар ўрганиб борилмоқда. Навбатдаги учрашув давомида Уйғур маҳалла фуқаролар йиғини аҳолиси томонидан ҳудуддаги эскирган ва яроқсиз ҳолатга келган электр симёғочларини янгисига алмаштириш масаласи кўтарилди. Мазкур муаммонинг ижобий ечимини таъминлаш, аҳоли хавфсизлигини таъминлаш ва электр таъминоти барқарорлигини ошириш мақсадида депутат томонидан туман Электр тармоқлари корхонаси раҳбари А. Мингишов номига депутатлик сўрови юборилди. t.me/YakkabogKengashiKotibiyati Instagram|Facebook|YouTube
Открыть в TelegramПереслано из Huquqiy axborot
😎😎😎😎😎😎 #Қонунчиликдаги_янгиликлар ❗️ Меҳнат ва машғулотлар соҳасида шаҳвоний шилқимликка йўл қўймаслик қатъий белгиланди Қонун (ЎРҚ–1189-сон, 13.11.2026 й.) билан айрим қонун ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди. 🔰 Қонун билан Меҳнат кодексига киритилган қўшимчаларга кўра, Меҳнат ва машғулотлар соҳасида шаҳвоний шилқимликка йўл қўйилмайди. 📝 Меҳнат ва машғулотлар соҳасида шаҳвоний шилқимлик деганда шахсга нисбатан унинг учун номақбул бўлган ҳамда унинг шаъни ва қадр-қимматини таҳқирлайдиган, ташқи қиёфасини ёки қадди-қоматини тавсифлашда, имо-ишора қилишда, тегинишда, чақиришда ифодаланган, шаҳвоний хусусиятга эга бўлган ҳаракатларни содир этиш тушунилади. 📓 Иш берувчи меҳнат жамоасида шаҳвоний шилқимликдан холи муҳит яратиш учун барча зарур чораларни кўриши шартлиги белгиланди. 📌 Ушбу Қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради. Каналга уланиш👇👇👇 https://t.me/huquqiyaxborot
Открыть в TelegramФуқаролар қабули “Барча ишлар Президентимиз ажратган маблағлар эвазига бўляпти. Яқин бир йил ичида Шаҳрисабз шаҳрида асфальт бўлмаган кўча қолмайди” — Муротжон Азимов Шаҳрисабз шаҳрида вилоят ҳокими Муротжон Азимов Шаҳрисабз шаҳри, Китоб, Шаҳрисабз, Қамаши, Чироқчи ва Яккабоғ туманларида яшовчи фуқаролар учун сайёр қабул ўтказиб, уларнинг муаммоларини тинглади.
Открыть в TelegramYAKKABOG‘ TUMANI BO‘LIMIGA YANGI RAHBAR TAYINLANDI Yakkabog‘ tumani hokimligida tashkiliy masalaga bag‘ishlangan yig‘ilish bo‘lib o‘tdi. Yig‘ilish Qashqadaryo viloyati Oziq-ovqat mahsulotlari xavfsizligi bosh boshqarmasi boshlig‘i G‘ayrat Jo‘rayev hamda Yakkabog‘ tumani hokimi Abdinabi G‘iyosov rahbarligida o‘tkazildi. Unda tuman hokimining qishloq va suv xo‘jaligi masalalari bo‘yicha o‘rinbosari hamda soha vakillari ishtirok etdi. Yig‘ilishda Tuxtamishov Abror Zavaraliyevich Yakkabog‘ tumani Oziq-ovqat mahsulotlari xavfsizligi inspeksiyasi boshlig‘i lavozimiga tayinlangani ma’lum qilindi. Tadbir davomida yangi rahbar oldida turgan ustuvor vazifalar, sohada amalga oshirilishi lozim bo‘lgan ishlar hamda kelgusidagi rejalar muhokama qilindi.
Открыть в TelegramСвязи
Похожие каналы
OLTIARIQ TUMAN HOKIMLIGI RASMIY KANALI@oltiariqtumanihokimligiНовости и СМИ10,3 тыс.
JIZZAX IIB | Rasmiy kanal@jiziibНовости и СМИ10,4 тыс.
Shahrisabz shahar hokimligi@shahrisabz_shahar_hokimligiНовости и СМИ10,4 тыс.
BAĞDOD TUMANI HOKIMLIGI@bagdodim_newsНовости и СМИ10,4 тыс.
Mahallamiz uchun@mahallamiz_uchunНовости и СМИ10,5 тыс.
ZamonimizTv | Rasmiy kanal@zamonimiztvНовости и СМИ10,1 тыс.
Караван Инфо | Новости Узбекистана@caravan_infouzНовости и СМИ10,5 тыс.
Özbekiston tumani hokimligi@uzbaxborotxizmatiНовости и СМИ10,1 тыс.