Ҳакамлик ва Ҳакамлик маркази фаолиятидаги ислоҳотлар мавзусига қайтсак.
Айтишларича, яқин вақтдан буён Марказ клубларга ўз платформасидан фойдаланиш имкониятини очиб берган. Ушбу платформа орқали ҳар бир клуб ўз ўйинларидаги эпизодларни Ҳакамлик маркази экспертларининг изоҳлари билан биргаликда кўриб чиқиши мумкин.
Тренерлар штаби ва футболчилар жорий мавсумда ҳакамлар баҳсли вазиятларни айнан қандай талқин қилаётганини видеолар орқали яққол кўришлари мумкин.
Шунингдек, ҳакамларнинг ВАР билан олиб борган мулоқотлари ёзувларини тинглаш имконияти ҳам мавжуд. Бироқ бунинг учун Марказ ходимлари иштирокида бўлиш талаб этилади. Айтишларича, айрим клублар ушбу имкониятдан аллақачон фойдаланишган.
Менда савол бор мухлислар-чи, ўгайми?!
Нега ЎзФҲМ расмий саҳифасида «Навбаҳор» — «Пахтакор» ўйинидаги вазиятларга расмий хулоса берилмади. Оҳирги постда фақат умумий гаплар, «Пахтакор» телеграм каналида берган баёноти қай даражада асосли, ҳакамлар хато қилдими, қарори тўғрими, нега мухлисларга ҳам бу очиқланмаябди? Футбол ўзи ким учун ўйналади?!
Ҳар турдан кейин шаблон гаплар ва "зум" орқали таҳлил қилинди дейилмоқда тамом. Мақсад очиқлик ва шаффофлик бўлса нега, бирор масалада на ОАВлари вакиллари билан очиқ мулоқот ёки ЎзФҲМ ўз расмий саҳифаларида аниқ таҳлилларни бермаябди?!
«Каттақўрғон» — «Лочин» ўйини про лигадаги вазиятда ўз хулосасини эълон қилди. Аммо марказий учрашув ҳақида ҳатто «Пахтакор» вакиллари билан суҳбатдан сўнг ҳам бирор аниқ хулоса беришмади.
Назаримда ер шарида ЎзФҲМдек мухлисларни назар писанд қилмайдигон, бирор дона ҳакамлик маркази бўлмаса керак. Агар Гватемалада аҳвол бизданда абгорроқ бўлмаса.
Каналга обуна бўлиш👇👇
https://t.me/+JgaqW4uJVBwzMTMy
https://t.me/+JgaqW4uJVBwzMTMy