Кабинет
Uzdiplomat | Расмий канал

Кто упоминает Uzdiplomat | Расмий канал

Кто упоминал или репостил

Последние упоминания

  1. 01
    Anora_Sodiq_kundaligiAnora_Sodiq_kundaligi@anora_sodiq,

    🔴Журналистларга «Тошингни тер»ни ўқишни тавсия қилган Шоҳрух Ғиёсов матбуот эркинлиги бўйича ишчи гуруҳга киритилди ✔️Журналистларни судга босим ўтказишда айблаган Шоҳруҳ Ғиёсов уларнинг ишига ким тўсқинлик қилаётганини ўрганади Журналистларга ким босим ўтказяпти, уларнинг ишига ким тўсқинлик қиляпти? Сенат Кенгаши бу масалаларни ўрганишни янги ишчи гуруҳга топширди. Унинг аъзоларидан бири — ички ишлар вазирининг маслаҳатчиси, ИИВ Ахборот хизмати раҳбари Шоҳрух Ғиёсов. Гуруҳ 15 октябрда Ўзбекистоннинг Матбуот эркинлиги индексидаги ўрнини яхшилаш мақсадида тузилган. Бу йил мамлакат индексда 180 давлат орасида 147-ўринни эгаллади. 2025 йил декабрида Ғиёсов «Тафтиш» мухбири билан суҳбати аудиосини ўзи тарқатганини маълум қилган эди. У буни суҳбатдан айрим гаплар узиб олинишининг олдини олиш истаги билан изоҳлаган. Мухбирга ўқишни тавсия қилган китоби ҳақида эса «“Тошингни тер” китоби муаллифи ўзимман», деган. Блогер Сирожиддин Одиловнинг суди чоғида ҳам Ғиёсов ишни ёритган айрим журналист ва блогерларни нохолисликда айблаб, уларнинг чиқишларини судга босим деб баҳолаган. Ўша пайтда ИИВнинг ўзи жабрланувчиларнинг иш юзасидан айтган гаплари акс этган видеони расмий саҳифаларида эълон қилган. 2021 йилда эса Ғиёсов блогер Отабек Сатторий иши ҳақида гапирар экан, текширилмаган маълумотларни тарқатиб, тергов ва судга нисбатан салбий муносабат уйғотишга уриниш жиноий жавобгарликка сабаб бўлиши мумкинлигини айтган. Энди Ғиёсов аъзо бўлган гуруҳ журналистларга таҳдид ва тазйиқ ҳақидаги мурожаатлар қандай кўриб чиқилганини таҳлил қилади. Агар журналист ИИВ ходимининг босимидан шикоят қилса, унинг мурожаати бўйича хулоса тайёрлашда вазирлик вакили қандай қатнашади? Сенатнинг кенгаш қарорида юқоридаги масалалар очиқ қолган. Telegram |Instagram |  You Tube | Facebook | X

    Видеоупоминаниерепост
    Просмотры1,03 тыс.
    Пересылки9
    Реакции109
    Комментарии—
  2. 02
    Abdurahmon TashanovAbdurahmon Tashanov@abdurakhmon_tashanov,

    🔴Журналистларга «Тошингни тер»ни ўқишни тавсия қилган Шоҳрух Ғиёсов матбуот эркинлиги бўйича ишчи гуруҳга киритилди ✔️Журналистларни судга босим ўтказишда айблаган Шоҳруҳ Ғиёсов уларнинг ишига ким тўсқинлик қилаётганини ўрганади Журналистларга ким босим ўтказяпти, уларнинг ишига ким тўсқинлик қиляпти? Сенат Кенгаши бу масалаларни ўрганишни янги ишчи гуруҳга топширди. Унинг аъзоларидан бири — ички ишлар вазирининг маслаҳатчиси, ИИВ Ахборот хизмати раҳбари Шоҳрух Ғиёсов. Гуруҳ 15 октябрда Ўзбекистоннинг Матбуот эркинлиги индексидаги ўрнини яхшилаш мақсадида тузилган. Бу йил мамлакат индексда 180 давлат орасида 147-ўринни эгаллади. 2025 йил декабрида Ғиёсов «Тафтиш» мухбири билан суҳбати аудиосини ўзи тарқатганини маълум қилган эди. У буни суҳбатдан айрим гаплар узиб олинишининг олдини олиш истаги билан изоҳлаган. Мухбирга ўқишни тавсия қилган китоби ҳақида эса «“Тошингни тер” китоби муаллифи ўзимман», деган. Блогер Сирожиддин Одиловнинг суди чоғида ҳам Ғиёсов ишни ёритган айрим журналист ва блогерларни нохолисликда айблаб, уларнинг чиқишларини судга босим деб баҳолаган. Ўша пайтда ИИВнинг ўзи жабрланувчиларнинг иш юзасидан айтган гаплари акс этган видеони расмий саҳифаларида эълон қилган. 2021 йилда эса Ғиёсов блогер Отабек Сатторий иши ҳақида гапирар экан, текширилмаган маълумотларни тарқатиб, тергов ва судга нисбатан салбий муносабат уйғотишга уриниш жиноий жавобгарликка сабаб бўлиши мумкинлигини айтган. Энди Ғиёсов аъзо бўлган гуруҳ журналистларга таҳдид ва тазйиқ ҳақидаги мурожаатлар қандай кўриб чиқилганини таҳлил қилади. Агар журналист ИИВ ходимининг босимидан шикоят қилса, унинг мурожаати бўйича хулоса тайёрлашда вазирлик вакили қандай қатнашади? Сенатнинг кенгаш қарорида юқоридаги масалалар очиқ қолган. Telegram |Instagram |  You Tube | Facebook | X

    Видеоупоминаниерепост
    Просмотры2,33 тыс.
    Пересылки19
    Реакции100
    Комментарии13
  3. 03
    Ilyos SafarovIlyos Safarov@haqiqatdailyos,

    🔴Журналистларга «Тошингни тер»ни ўқишни тавсия қилган Шоҳрух Ғиёсов матбуот эркинлиги бўйича ишчи гуруҳга киритилди ✔️Журналистларни судга босим ўтказишда айблаган Шоҳруҳ Ғиёсов уларнинг ишига ким тўсқинлик қилаётганини ўрганади Журналистларга ким босим ўтказяпти, уларнинг ишига ким тўсқинлик қиляпти? Сенат Кенгаши бу масалаларни ўрганишни янги ишчи гуруҳга топширди. Унинг аъзоларидан бири — ички ишлар вазирининг маслаҳатчиси, ИИВ Ахборот хизмати раҳбари Шоҳрух Ғиёсов. Гуруҳ 15 октябрда Ўзбекистоннинг Матбуот эркинлиги индексидаги ўрнини яхшилаш мақсадида тузилган. Бу йил мамлакат индексда 180 давлат орасида 147-ўринни эгаллади. 2025 йил декабрида Ғиёсов «Тафтиш» мухбири билан суҳбати аудиосини ўзи тарқатганини маълум қилган эди. У буни суҳбатдан айрим гаплар узиб олинишининг олдини олиш истаги билан изоҳлаган. Мухбирга ўқишни тавсия қилган китоби ҳақида эса «“Тошингни тер” китоби муаллифи ўзимман», деган. Блогер Сирожиддин Одиловнинг суди чоғида ҳам Ғиёсов ишни ёритган айрим журналист ва блогерларни нохолисликда айблаб, уларнинг чиқишларини судга босим деб баҳолаган. Ўша пайтда ИИВнинг ўзи жабрланувчиларнинг иш юзасидан айтган гаплари акс этган видеони расмий саҳифаларида эълон қилган. 2021 йилда эса Ғиёсов блогер Отабек Сатторий иши ҳақида гапирар экан, текширилмаган маълумотларни тарқатиб, тергов ва судга нисбатан салбий муносабат уйғотишга уриниш жиноий жавобгарликка сабаб бўлиши мумкинлигини айтган. Энди Ғиёсов аъзо бўлган гуруҳ журналистларга таҳдид ва тазйиқ ҳақидаги мурожаатлар қандай кўриб чиқилганини таҳлил қилади. Агар журналист ИИВ ходимининг босимидан шикоят қилса, унинг мурожаати бўйича хулоса тайёрлашда вазирлик вакили қандай қатнашади? Сенатнинг кенгаш қарорида юқоридаги масалалар очиқ қолган. Telegram |Instagram |  You Tube | Facebook | X

    Видеоупоминаниерепост
    Просмотры2,5 тыс.
    Пересылки20
    Реакции160
    Комментарии—
  4. 04
    Times.uzTimes.uz@times_officialuz,
    Просмотры7,01 тыс.
    Пересылки44
    Реакции47
    Комментарии1
  5. 05
    platforma.uzplatforma.uz@platformauzb,
    Просмотры10,8 тыс.
    Пересылки102
    Реакции—
    Комментарии—
  6. 06
    Anora_Sodiq_kundaligiAnora_Sodiq_kundaligi@anora_sodiq,

    🔴 Телефонни четдан олиб киришда импорт божи бекор бўлиши кутилмоқда Ўзбекистон Жаҳон савдо ташкилотига (ЖСТ) аъзо бўлиш арафасида мобил қурилмалар учун импорт божини нолга тушириши кутилмоқда. 11 ноябрь куни Божхона қўмитасининг матбуот анжуманида айтилишича, музокараларда бошқа давлатлар билан ноллик ставка бўйича келишувга эришилган. Анжуманда келтирилган ҳисобга кўра, бож бекор бўлгач, телефон харидорга 5 фоиздан сал камроққа арзон тушиши мумкин. Бу ҳозирча тахминий ҳисоб. Импорт божи нолга тушса ҳам, қўшилган қиймат солиғи (ҚҚС) тўланади. Бюджетга таъсири ҳам баҳоланган. Божхона вакили ҳозирги тушумни қарийб 2 триллион сўм деб олиб, янги ставка қўлланса, бу сумма 300–400 миллиард сўмга камайишини айтди. Матбуот анжуманида ноллик ставка қайси санадан амал қилишига аниқлик киритилмади. Telegram |Instagram |  You Tube | Facebook | X

    Видеоупоминаниерепост
    Просмотры1,39 тыс.
    Пересылки16
    Реакции41
    Комментарии—
  7. 07
    Anora_Sodiq_kundaligiAnora_Sodiq_kundaligi@anora_sodiq,

    🔴 «Президент порталига қилган мурожаатим Мудофаа вазирлиги томонидан ёлғон маълумот билан ёпиб юборилди» Uzdiplomat таҳририятига Эркин Абдуллоевдан шу мазмундаги мурожаат келиб тушди. Унинг билдиришича, 2026 йил 28 сентябрда 99818-ҳарбий қисм хизматчиларининг ўзига нисбатан амалга оширган ҳаракатларидан норози бўлиб, Президент портали ва Мудофаа вазирлигига шикоят йўллаган. Бироқ 21 октябрда подполковник Т. Садиков имзолаган далолатномада фуқарога телефон орқали тушунтириш берилгани, у бундан қониққани ва ариза-шикояти йўқлигини билдиргани ёзилган. Абдуллоев бу гапларни айтмаганини таъкидламоқда. Uzdiplomat таҳририяти фуқаро тақдим этган аудиоёзувни тинглаб чиқди. Суҳбатда Абдуллоев тушунтиришлардан қониққанини ёки шикояти йўқлигини айтмаган. Фуқаронинг айтишича, телефон орқали фақат жавоб хатини юбориш учун яшаш манзили аниқлаштирилган. У эса шикоятидан воз кечмаган. Қўмондонликнинг расмий жавоб хатида 28 сентябрдаги тадбир давомида ҳарбий хизматчилар баъзи талабларга риоя этмагани ва иштирокчиларга интизомий жазо қўллангани қайд этилган. Ҳолат Навоий ҳарбий прокуратураси томонидан ҳам ўрганилаётгани билдирилган. Шундай экан, фуқаронинг «шикоятим йўқ» деган гапи қандай асосда ҳужжатга киритилган? Абдуллоев далолатномадаги маълумотларни текшириш, масъулларнинг ҳаракатларига ҳуқуқий баҳо бериш ва дастлабки шикоятини қайта ўрганишни сўрамоқда. ❗️«Реал Ўзбекистон» лойиҳасида иштирок этинг! Ўз ҳудудингизга оид янгиликлар, сурат ва лавҳаларни телеграмдан @uzdiplomat_uz га жўнатинг! Telegram |Instagram |  You Tube | Facebook | X

    Фотоупоминаниерепост
    Просмотры1,22 тыс.
    Пересылки7
    Реакции37
    Комментарии—
  8. 08
    Anora_Sodiq_kundaligiAnora_Sodiq_kundaligi@anora_sodiq,

    🔴 «Биз давлат иши тарғиботи билан шуғулланмаймиз» Давлатнинг бош газетаси Бош муҳаррири Салим Дониёров Давлат ишларини ёритиш билан уни тарғиб қилишнинг фарқи нимада? Uzdiplomat мухбири шу саволни Давлатнинг етакчи, бош нашри «Янги Ўзбекистон» ва «Правда Востока» газеталари бош муҳаррири Салим Дониёровга берди. Ўзбекистонда хизмат кўрсатган журналист Дониёровнинг айтишича, газеталарни ўқиган одам уларнинг ишига ўзи баҳо бериши мумкин. «Биз ҳукуматнинг ишини тарғиботи билан бевосита шуғулланмаймиз», — деди у. Бош муҳаррир ўз нашрлари «Янги Ўзбекистон» ғояси ва мамлакатдаги ислоҳотлар қандай бораётганини ёритишини айтди. «Мана шунинг ўзи тарғибот эмасми?» — дея мухбир саволни яна аниқлаштирди. Дониёров жавобида ҳукумат деганда Вазирлар Маҳкамаси тушунилиши мумкинлигини айтди. Мухбир эса савол умуман давлат ҳақида эканига аниқлик киритди. Бош муҳаррирнинг тушунтиришича, «Янги Ўзбекистон», «Правда Востока» газеталари ва yuz.uz сайти ислоҳотларни кузатади, улар ҳақида хабар беради, таҳлил қилади ва одамларга етказади. Яъни Дониёровнинг фикрича ислоҳотни ёритиш бу тарғибот эмас. Мухбир Дониёров аввалги суҳбатда ҳам «Янги Ўзбекистон ғояси»ни тилга олганини эслатиб, «Нима ўзи Янги Ўзбекистон ғояси?», дея Дониёровни саволга тутди. «Янги Ўзбекистон ғояси, авваламбор, бу — инсон қадри», — деди Дониёров. Унинг изоҳича, бу — одамлар яхши яшайдиган, қонун ишлайдиган, бошқа ривожланган мамлакатлардан кам бўлмаган давлат қуришга интилишдир. Эслатма: 2026 йилги давлат бюджетида «Янги Ўзбекистон» ва «Правда Востока», шунингдек, «Нурлы жол», «Овози тожик» ва «Жадид» газеталари таҳририятлари учун жами 49 миллиард 620 миллион 400 минг сўм ажратиш белгиланган. Telegram |Instagram |  You Tube | Facebook | X

    Видеоупоминаниерепост
    Просмотры1,34 тыс.
    Пересылки9
    Реакции69
    Комментарии—
  9. 09
    Anora_Sodiq_kundaligiAnora_Sodiq_kundaligi@anora_sodiq,

    🔴 Медиа эркинлигини қачонгача ўн йил олдинги давр билан солиштирамиз? — депутатга савол Uzdiplomat.uz мухбири Олий Мажлис депутати, Миллий медиа бирлашмаси раиси Одилжон Тожиевдан парламентда медиа эркинлиги ва журналистларга босим масалалари қанчалик кўтарилаётганини сўради. Тожиев журналист, блогер ёки амалдор бўлишидан қатъи назар, қонунни бузган шахс жавоб бериши кераклигини таъкидлади. Мухбир эса саволи қонунбузарлик учун жавобгарлик эмас, парламентнинг медиа муаммоларига муносабати ҳақида эканини аниқлаштирди: «Умуман кўтарасизлар шу мавзуни? Сўнгги марта қачон кўтарилди шу масала?» Депутат бундай ҳолатларни кузатиб боришларини, аниқ иш юзасидан фактлар асосида гаплашиш лозимлигини билдирди. Шунингдек, ўн йил аввал бундай саволларни парламент ёки ҳукумат вакилига беришнинг ўзи қийин бўлганини айтди. «Қачонгача медиа эркинлиги ҳақида гаплашганда ўн йил билан солиштирамиз? Бугун билан гапирганда-чи?» — дея сўради мухбир. Тожиев медиа эркинлиги босқичма-босқич яхшиланиб бораётганини айтди. Бироқ суҳбат давомида бу масала парламентда охирги марта қачон муҳокама қилинганига аниқ мисол келтирмади. Мухбир сайтлардан мақолалар йўқолиб қолиши масаласини ҳам кўтарди. Депутат бунга қарши эканини билдирди: «Сайтлардан мақолаларнинг йўқ бўлиб қолишига мен ҳам қаршиман, бу нотўғри. Эълон қилиндими, у туриши керак». Унинг фикрича, нотўғри маълумот эълон қилинган бўлса, бунинг учун таҳририят жавоб бериши керак. Тожиев парламент мажлисларининг жонли эфирда узатилишини очиқликка мисол сифатида келтирди. Мухбир эса эфирни кузатиш депутатларга савол бериш имкониятини бермаслигини таъкидлади. Telegram |Instagram |  You Tube | Facebook | X

    Видеоупоминаниерепост
    Просмотры1,66 тыс.
    Пересылки7
    Реакции46
    Комментарии—
  10. 10
    Anora_Sodiq_kundaligiAnora_Sodiq_kundaligi@anora_sodiq,

    🔴Ўзбекистонда одамлар кўчада хавфсиз, амалдор олдида ҳимоясиз? ✔️Халқаро рейтингда Ўзбекистон инсон ҳуқуқлари бўйича 109-ўринда, давлат очиқлигида 120-ўринда паст даражада қолмоқда Ўзбекистонда хавфсизлик кўрсаткичи юқори. Аммо инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, амалдорларнинг ваколатидан ошиб кетишига йўл қўймаслик ва давлат идораларининг очиқ ишлаши бўйича натижалар анча паст. World Justice Project (WJP) ташкилотининг 2026 йилги Қонун устуворлиги индексида 143 мамлакат баҳоланган. Ўзбекистоннинг натижалари қуйидагича: — Инсоннинг асосий ҳуқуқларини ҳимоя қилишда — 109-ўрин. — Амалдорларнинг ваколатидан ошиб кетишини чеклашда — 115-ўрин. Оддий қилиб айтганда, раҳбар ўз хоҳишича иш тутса, уни тўхтатадиган ва жавобгарликка тортадиган тизим етарлича эмас. — Давлат идораларининг очиқ ишлашида — 120-ўрин. Бу фуқаронинг давлатдан маълумот олиши, қарорлар қандай қабул қилинаётганини билиши ва уларнинг муҳокамасида қатнашиши билан боғлиқ. Давлат очиқлиги бўйича Ўзбекистон Шарқий Европа ва Марказий Осиё гуруҳидаги 15 мамлакат орасида охиридан иккинчи ўринда. Айни пайтда мамлакат тартиб ва хавфсизлик бўйича дунёда 15-ўринни эгаллаган. Умумий рейтингда эса 79-ўринда. Одамнинг кўчада хавфсиз юриши билан давлат идораси олдида ўз ҳақини ҳимоя қила олиши — қонун устуворлигининг алоҳида жиҳатлари. Ўзбекистоннинг иккинчи йўналишдаги натижалари анча заифлигича қолмоқда. Telegram |Instagram |  You Tube | Facebook | X

    Фотоупоминаниерепост
    Просмотры2,03 тыс.
    Пересылки9
    Реакции61
    Комментарии—
  11. 11
    Anora_Sodiq_kundaligiAnora_Sodiq_kundaligi@anora_sodiq,

    🔴 «Ўзбекистонда ҳукумат тайинлаган ректорлар қанчалик мустақил?» — Абдуқодир Тошқуловга савол Термиз давлат университети ректори Абдуқодир Тошқулов университетига берилган академик ва молиявий мустақилликдан қаноатланишини билдирди. Айни пайтда, у ректорларни сайлаш тизимига ўтиш вақти келганини ҳам айтди. Uzdiplomat мухбири Абдуқодир Тошқуловдан ректорларнинг мустақиллиги, Олий таълим вазирлиги олдида ҳисобдорлиги ва уларни юқоридан тайинлаш амалиёти ҳақида сўради. Журналист ректорлар катта олий таълим муассасасини бошқариши, шундай экан, уларга Ғарб университетларидаги каби кенгроқ мустақиллик бериш зарурлигини таъкидлади. Тошқулов эса ҳозирда 40 та давлат университетига академик ва молиявий мустақиллик берилганини айтиб, мавжуд имкониятлардан қониқишини билдирди. «Ҳозир икки йўналишда мустақиллик берилган университетнинг мустақиллигидан мен ректор сифатида қаноатланаман», — деди у. Журналист вазирлик томонидан бериладиган топшириқлар, қабул квоталари ва ходимларнинг маошини белгилаш масаласидаги чекловларни эслатди. «Маошни тўлиқ мустақил ҳал қиламиз. Ҳозир устама бериш даражаси ҳам чекланмаган. KPI тизимлари жорий қилинган. Ҳар қандай вазиятда сметани ўзгартира оламиз», — деди Тошқулов. Унинг айтишича, университет харажатлар сметасини йил давомида ўзгартириш имкониятига эга. Шунингдек, Термиз давлат университетида Малайзиянинг Утара университети франшизаси ва 15 та давлатдаги 30 дан ортиқ олийгоҳ билан қўшма таълим дастурлари амалга оширилмоқда. Telegram |Instagram |  You Tube | Facebook | X

    Видеоупоминаниерепост
    Просмотры1,91 тыс.
    Пересылки0
    Реакции18
    Комментарии—
  12. 12
    Anora_Sodiq_kundaligiAnora_Sodiq_kundaligi@anora_sodiq,

    🔴Мубашшир Аҳмад озодликка чиқиши мумкин ✔️Адвокат кассация шикояти киритди Мубашшир Аҳмад номи билан танилган Алишер Турсуновнинг адвокати Абдуллоҳ Содиқ 2026 йил 27 октябрь куни суд ҳукми устидан кассация шикояти киритилганини маълум қилди. Адвокатнинг айтишича, шикоят Учтепа туман жиноят ишлари бўйича судига тақдим этилган. Энди иш Тошкент шаҳар судининг жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъатида кўриб чиқилиши кутилмоқда. Ҳимоя томони Жиноят кодексининг 244-1-моддаси учинчи қисми «г» банди ҳамда 156-моддаси иккинчи қисми бўйича оқлов ҳукми чиқарилишини сўрамоқда. Шунингдек, шикоятга қўшимча ҳужжатлар ва далиллар илова қилинган. Адвокат Мубашшир Аҳмаднинг Туркияда туриб қилган чиқишлари YouTube орқали Ўзбекистонда тарқалиши учун алоҳида рухсат талаб этилишини билмагани ҳақидаги важни ҳам келтирган. «Агар кассация шикоятимиз тўлиқ қаноатлантирилса, Мубашшир Аҳмад суд залидан озод қилиниши лозим», — деди адвокат Абдуллоҳ Содиқ. Telegram |Instagram |  You Tube | Facebook | X

    Фотоупоминаниерепост
    Просмотры2,23 тыс.
    Пересылки10
    Реакции107
    Комментарии—
  13. 13
    Anora_Sodiq_kundaligiAnora_Sodiq_kundaligi@anora_sodiq,

    🔴«715 минг сўм бир кишига бир ойга ҳам етмайди» Журналист ва расмий ўртасида камбағаллик мезони бўйича баҳс Ўзбекистонда камбағаллик даражасини ҳисоблаш учун белгиланган 715 минг сўмлик минимал истеъмол харажатлари миқдори журналист ва расмий ўртасида баҳсга сабаб бўлди. Журналист мамлакат камбағалликни қисқартириш бўйича эришган натижаларини айнан шу паст мезон билан боғлиқ бўлиши мумкинлигини савол остига олди. «Камбағалликни қисқартириш бўйича чемпион давлатга айландик, дедингиз. Бу камбағаллик чегараси 715 минг сўм қилиб белгилангани ҳисобига эмасми? Масалан, уни 500 минг сўм қилиб қўйсак, суперчемпионга айланишимиз мумкин-да?» — дея савол берди журналист. Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирининг биринчи ўринбосари Марат Жўраев эса Ўзбекистонда белгиланган камбағаллик мезони Жаҳон банки тавсия этадиган меъёрдан ҳам юқори эканини таъкидлади. Бу маблағ кунлик ҳисобда тахминан 23 800 сўмни ташкил этади. Унга озиқ-овқат, транспорт, коммунал хизматлар, кийим-кечак ва бошқа зарур харажатларни сиғдириш қанчалик реал? Жаҳон банкининг халқаро камбағаллик чегараси билан Ўзбекистондаги минимал истеъмол харажатлари мезонини таққослашда ҳисоблаш услуби ва харид қобилияти фарқини ҳам инобатга олиш зарур. Telegram |Instagram |  You Tube | Facebook | X

    Видеоупоминаниерепост
    Просмотры2,03 тыс.
    Пересылки21
    Реакции119
    Комментарии—
  14. 14
    Anora_Sodiq_kundaligiAnora_Sodiq_kundaligi@anora_sodiq,

    🔴«Ректорларни сайлаш вақти пишиб етилган» — Абдуқодир Тошқулов Термиз давлат университети ректори Абдуқодир Тошқулов Ўзбекистонда олий таълим муассасалари ректорларини сайлаш тизимига ўтиш вақти келганини айтди. Унинг фикрича, давлат университетларига берилган академик ва молиявий мустақиллик бугунги кунда етарли даражада. Uzdiplomat мухбири Абдуқодир Тошқуловдан ректорларнинг мустақиллиги, Олий таълим вазирлиги олдида ҳисобдорлиги ва уларни юқоридан тайинлаш амалиёти ҳақида сўради. Журналист ректорлар катта олий таълим муассасасини бошқариши, шундай экан, уларга Ғарб университетларидаги каби кенгроқ мустақиллик бериш зарурлигини таъкидлади. Тошқулов эса ҳозирда 40 та давлат университетига академик ва молиявий мустақиллик берилганини айтиб, мавжуд имкониятлардан қониқишини билдирди. «Ҳозир икки йўналишда мустақиллик берилган университетнинг мустақиллигидан мен ректор сифатида қаноатланаман», — деди у. Журналист вазирлик томонидан бериладиган топшириқлар, қабул квоталари ва ходимларнинг маошини белгилаш масаласидаги чекловларни эслатди. «Маошни тўлиқ мустақил ҳал қиламиз. Ҳозир устама бериш даражаси ҳам чекланмаган. KPI тизимлари жорий қилинган. Ҳар қандай вазиятда сметани ўзгартира оламиз», — деди Тошқулов. Унинг айтишича, университет харажатлар сметасини йил давомида ўзгартириш имкониятига эга. Шунингдек, Термиз давлат университетида Малайзиянинг Утара университети франшизаси ва 15 та давлатдаги 30 дан ортиқ олийгоҳ билан қўшма таълим дастурлари амалга оширилмоқда. Суҳбат давомида яна бир журналист ректорларнинг юқоридан тайинланиши улар мустақиллигини чекловчи асосий омиллардан бири эмасми, деган масалани кўтарди. Тошқулов бу саволга жавобан: «Ректорларни сайлаш масаласида вақт пишиб етилган», — деди. Telegram |Instagram |  You Tube | Facebook | X

    Видеоупоминаниерепост
    Просмотры2,11 тыс.
    Пересылки8
    Реакции42
    Комментарии—
  15. 15
    Anora_Sodiq_kundaligiAnora_Sodiq_kundaligi@anora_sodiq,

    🔴Perfectum’нинг 98,4 млрд сўмлик мол-мулкини Ойбек Турсуновга сотиш маъқулланди Perfectum мобил операторининг Тошкентдаги бош офиси ва 2 мингдан ортиқ асосий воситасини тадбиркор Ойбек Турсуновга сотиш режалаштирилмоқда. Қўшилган қиймат солиғи билан бирга битимнинг умумий қиймати 98 млрд 374 млн сўмни ташкил этади. Tanga нашрининг Корпоратив ахборот ягона порталидаги маълумотларга таяниб ёзишича, тегишли қарор 16 октябрь куни Perfectum операторига эгалик қилувчи «Rubicon Wireless Communication» акциядорларининг навбатдан ташқари умумий йиғилишида қабул қилинган. Сотиладиган кўчмас мулк Тошкент шаҳри Миробод тумани, Тарас Шевченко кўчаси, 21-уйда жойлашган. Perfectum’нинг бош офиси ҳам шу манзилда. Мажмуа 7 283 квадрат метрлик ер участкасидаги тўртта бинодан иборат бўлиб, биноларнинг умумий майдони 10 479 квадрат метрни ташкил этади. Кўчмас мулк мажмуаси 65 млрд 968 млн сўмга, компанияга тегишли 2 012 та асосий восита эса 32 млрд 406 млн сўмга баҳоланган. Ҳар икки суммага ҚҚС киритилган. Мазкур қарор Perfectum’нинг эгаси ўзгараётган бир пайтда қабул қилинди. Beeline Uzbekistan’га эгалик қилувчи VEON гуруҳи 19 октябрда оператор акцияларининг 100 фоизини сотиб олиш бўйича келишувга эришганини эълон қилган. Унинг умумий қиймати 207 млн доллар бўлиб, бунга Perfectum’нинг қарийб 93 млн долларлик молиявий қарзи ҳам киритилган. VEON битимни октябрь охиригача якунлашни кутмоқда. Рақобат қўмитаси ушбу харидга бир қатор шартлар билан олдиндан розилик берган. Жумладан, Perfectum камида уч йил алоҳида фаолият юритиши, амалдаги абонентлар учун 5G FWA — симсиз уй интернети тарифлари 12 ой сақланиши ва интернетнинг ўртача тезлиги 300 Мбит/с дан пасайтирилмаслиги керак. Шунингдек, абонентларни Beeline ёки VEON платформалари хизматларидан фойдаланишга мажбурлашга йўл қўйилмайди. VEON маълумотига кўра, Perfectum’нинг частота ресурслари хариддан сўнг Beeline Uzbekistan ихтиёридаги радиочастоталар ҳажмини тахминан 50 фоизга оширади. Telegram | Instagram |  You Tube | Facebook | X

    Фотоупоминаниерепост
    Просмотры2,24 тыс.
    Пересылки41
    Реакции83
    Комментарии—
  16. 16
    Anora_Sodiq_kundaligiAnora_Sodiq_kundaligi@anora_sodiq,
    Просмотры10,3 тыс.
    Пересылки117
    Реакции418
    Комментарии—
  17. 17
    Anora_Sodiq_kundaligiAnora_Sodiq_kundaligi@anora_sodiq,

    🔴 Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги диққатига: 41 нафар кўзи ожиз инсон ишсиз қолиш хавфи остида ✔️Ижтимоий ҳимоя фақат нафақа эмас, кўзи ожиз инсонларнинг мавжуд иш ўринларини ким ҳимоя қилади? Uzdiplomat.uz таҳририятига Тошкент шаҳри Миробод туманида жойлашган, асосан ногиронлиги бўлган шахсларни иш билан таъминлаб келаётган ишлаб чиқариш корхонасининг оғир молиявий аҳволи юзасидан мурожаат келиб тушди. Мурожаатда банк кредитлари, тўпланиб қолган пенялар ва маҳсулотларни сотишдаги муаммолар туфайли 75 нафар ходимнинг иш ўрни хавф остида қолгани айтилмоқда. Уларнинг 41 нафари кўриш бўйича ногиронлиги бўлган шахслардир. Гап Тошкент шаҳри Миробод тумани, Мунис кўчаси, 10-уйда жойлашган «ЎзКОЖ Чўтка» ишлаб чиқариш корхонаси ҳақида кетмоқда. Таҳририятга тақдим этилган маълумотномага кўра, мазкур корхона 1953 йилда фабрика сифатида ташкил этилган. Ўша йилларда бу ерда 350 нафар киши, жумладан, 245 нафар кўзи ожиз фуқаро меҳнат қилган. 1991 йилда фабрика комбинатга айлантирилган ва ишчилар сони 900 нафарга етган. Улардан 540 нафари кўриш бўйича ногиронлиги бўлган шахслар эди. Бугун эса корхонада атиги 75 нафар киши ишламоқда. Уларнинг 41 нафари кўзи ожиз фуқаролар бўлиб, мурожаатга кўра, ўртача ойлик иш ҳақи 3 миллион сўмни ташкил этади. Корхона жорий йилнинг биринчи ярмида 8,3 миллиард сўмлик маҳсулот ишлаб чиқаргани билдирилган. Улар орасида алюминий эшик-ромлар учун аксессуарлар, қадоқланган газли ва газсиз ичимлик сувлари бор. Шунга қарамай, корхона ўз фаолиятини давом эттиришда жиддий молиявий қийинчиликларга дуч келган. Батафсил ўқиш Telegram |Instagram |  You Tube | Facebook | X

    Видеоупоминаниерепост
    Просмотры3,38 тыс.
    Пересылки8
    Реакции43
    Комментарии—
  18. 18
    Anora_Sodiq_kundaligiAnora_Sodiq_kundaligi@anora_sodiq,

    🔴АҚШ давлат котибидан Ўзбекистонда инсон ҳуқуқлари масаласини кўтариш сўралди АҚШдаги ҳуқуқ ҳимоячилари Вашингтонни Ўзбекистон билан иқтисодий ҳамкорликни кенгайтириш жараёнида инсон ҳуқуқлари масаласини ҳам музокаралар кун тартибига киритишга чақирди. 16 октябрь куни АҚШнинг Just Security таҳлилий нашрида Human Rights Foundation халқаро ҳуқуқ мутахассислари Кэйти Ҳолланд ва Сергей Коротковнинг АҚШ давлат котиби Марко Рубиога қаратилган мақоласи эълон қилинди. Муаллифлар Рубионинг 17 октябрь куни Самарқанддаги C5+1 учрашувида иштирок этиши арафасида АҚШ ҳукуматини Ўзбекистонда сиёсий сабаблар билан қамалган деб ҳисобланаётган шахсларни озод қилиш масаласини кўтаришга чақирган. Мақолада қайд этилишича, Вашингтон Ўзбекистон билан критик минераллар, авиация ва қишлоқ хўжалиги соҳаларида иқтисодий алоқаларни кенгайтиришдан манфаатдор. Ўзбекистон эса АҚШ билан савдони ривожлантириш ва Жексон–Вэник тузатиши билан боғлиқ чекловларни бекор қилишга интилмоқда. Муаллифларнинг фикрича, айнан шу ўзаро иқтисодий манфаатлар АҚШга инсон ҳуқуқлари бўйича муайян талабларни илгари суриш имконини беради. Улар АҚШнинг Беларусь билан олиб борган музокараларини мисол сифатида келтирган. Ушбу мамлакатда санкциялар бўйича енгилликлар эвазига сиёсий маҳбуслар озод қилингани қайд этилган. Ҳуқуқ ҳимоячилари Ўзбекистон билан муносабатларда ҳам шундай дипломатик ёндашувдан фойдаланишни таклиф этмоқда. Муаллифлар Ўзбекистонда айрим шахслар сиёсий сабабларга кўра озодликдан маҳрум этилгани ва уларнинг ҳуқуқлари бузилаётгани ҳақидаги даъволарни ҳам келтирган. Шу билан бирга, Жексон–Вэник тузатишини тўлиқ бекор қилиш АҚШ Конгресси ваколатига киради. Эслатиб ўтамиз, бу АҚШ ҳукуматининг расмий талаби эмас, балки халқаро ҳуқуқ мутахассисларининг Just Security нашрида билдирган позициясидир. Telegram |Instagram |  You Tube | Facebook | X

    Фотоупоминаниерепост
    Просмотры3,26 тыс.
    Пересылки11
    Реакции83
    Комментарии—
  19. 19
    Anora_Sodiq_kundaligiAnora_Sodiq_kundaligi@anora_sodiq,

    🔴Тошкент марказидаги ноёб маданий мерос объекти махфий қарор билан кимга бепул берилмоқда? ✔️Музей ходимлари кўзда ёш билан миллатнинг ноёб маданий мероси асраб қолинмаётганини айтмоқда 🎥 Батафсил видеода Иккинчи жаҳон урушидан, 1966 йил зилзиласидан омон қолган Тошкентдаги Навоий музейи Янги Ўзбекистон даврига келиб тугатиладими? Музей ходимларининг айтишича, 847 та нодир қўлёзма аллақачон бошқа муассасага олиб ўтилган. Ислом цивилизация марказига кўчирилган қўлёзмалар билан ишлашга ходимлар киритилмаяпти. Энг ачинарлиси, бинодаги ноёб деворий суратларни кўчиришнинг деярли имкони йўқ. Юқорига йўлланган мурожаатлар жавобсиз қолмоқда. Музей биноси нима учун Ёшлар театрига берилмоқда? Нега кўчириш ҳақидаги қарор жамоатчиликка очиқланмади? Маданий мероснинг кейинги тақдирига ким жавоб беради? Очиқ қолган саволларга масъуллардан жавоб кутиб қоламиз. Telegram |Instagram |  You Tube | Facebook | X

    Видеоупоминаниерепост
    Просмотры2,99 тыс.
    Пересылки9
    Реакции96
    Комментарии—
  20. 20
    Anora_Sodiq_kundaligiAnora_Sodiq_kundaligi@anora_sodiq,

    🔴Hilton ортидаги миллионлар: Ортиқхўжаев бизнесининг АҚШда ошкор бўлган молиявий алоқалари ✔️Ортиқхўжавев АҚШ бозорига кириши ортидан 100 миллион долларлик кафолатлари очиқланди ✔️Ортиқхўжаевнинг бизнеси АҚШ фонд бозорига чиққан биринчи ўзбек компанияси бўлди Тошкентнинг собиқ ҳокими, тадбиркор Жаҳонгир Ортиқхўжаевга тегишли йирик бизнес гуруҳи АҚШ қимматли қоғозлар бозорига чиқди. Энди унинг меҳмонхона ва туризм соҳасидаги бизнеси акциялари Америка бозорида савдо қилиниши мумкин. Бу эса компанияга хорижий сармоядорлардан маблағ жалб қилиш имконини беради. Гап Тошкентдаги Hilton, Бухородаги Wyndham меҳмонхонаси ва CAEx кўргазмалар марказини бошқарувчи Tourism and Entertainment Group (TEG) ҳақида кетмоқда. Компания бу воқеани Ўзбекистон бизнеси учун катта ютуқ сифатида тақдим этмоқда. Бироқ АҚШда акциялари савдо қилинадиган компаниялар ўз молиявий фаолияти, қарзлари ва мулкдорлари ҳақида батафсил маълумотларни ошкор қилиши керак. Айнан шу ҳужжатларда Ортиқхўжаев бизнесининг жамоатчиликка унчалик маълум бўлмаган молиявий муносабатлари ҳам очиқланди. Жумладан, компания ўз таркибига кирмайдиган, аммо ўша мулкдор назоратидаги бошқа корхонанинг 100 миллион долларлик кредитига кафил бўлган. Шунингдек, ҳисоботларда мулкдорга йўналтирилган 17,5 миллион доллардан ортиқ маблағ ва ўзаро боғлиқ компаниялар ўртасидаги қарийб 36 миллион долларлик операциялар кўрсатилган. Хўш, Ортиқхўжаев бизнесининг Америка бозорига чиқиши ортида қандай молиявий муносабатлар бор? Компания кимнинг қарзи учун жавобгарликни зиммасига олган ва миллионлаб долларлар қандай тақсимланган? Батафсил Telegram |Instagram |  You Tube | Facebook | X

    Фотоупоминаниерепост
    Просмотры3,01 тыс.
    Пересылки17
    Реакции63
    Комментарии—
  21. 21
    Anora_Sodiq_kundaligiAnora_Sodiq_kundaligi@anora_sodiq,

    🔴 Амалдорларнинг фарзандлари ёки қариндошлари давлат мулкини хусусийлаштириши қонун билан чекланганми? Давактив раҳбари жавоб берди Ўзбекистонда хусусийлаштирилаётган давлат мулкларининг амалдорлар фарзандлари, куёвлари ва бошқа яқин қариндошлари қўлига ўтиб кетишининг олдини олиш учун қандай механизмлар мавжуд? Давлат активларини бошқариш агентлиги директори Соҳибжон Муродовнинг айтишича, манфаатлар тўқнашувига олиб келиши мумкин бўлган ҳолатларда савдо иштирокчилари четлаштирилади. Бироқ мансабдорларнинг яқинлари учун мулкдор бўлиш ҳуқуқи қонун билан чекланмаган. Uzdiplomat.uz мухбири Давлат активларини бошқариш агентлиги директори Соҳибжон Муродовдан Ўзбекистонда давлат мулкларини хусусийлаштириш жараёнида мансабдорларнинг фарзандлари, куёвлари, келинлари ва бошқа яқин қариндошлари активларни сотиб олишига қарши қандай чоралар кўрилаётганини сўради. Журналист МДҲ давлатларида хусусийлаштириш жараёнлари кўпинча давлат мулкининг амалдорлар ва уларга яқин шахслар қўлига ўтиши билан боғлиқ саволларни келтириб чиқаришини таъкидлади. Муродовнинг жавобига кўра, Ўзбекистон қонунчилигида бундай ҳолатларда манфаатлар тўқнашувининг олдини олишга қаратилган чекловлар мавжуд. «Қонун ости ҳужжатларимизда чекловлар бор. Президентимизнинг 3149-сонли қарорига кўра, савдоларда қатнашаётган шахс платформа томонидан текширилади, ўрганилади. Агар манфаатлар тўқнашувига йўл қўйиши мумкин бўлган ҳолатлар бўлса, улар савдолардан четлаштирилади», — деди агентлик раҳбари. Uzdiplomat.uz мухбири ушбу талабларга Ўзбекистонда тўлиқ амал қилинаётганига ишонч билдириш мумкинми, деган қўшимча савол билан мурожаат қилди. Муродов давлат хизматчисининг ўзи ёки яқинлари орқали мулк сотиб олиши масаласига тўхталди. «Тўғридан-тўғри бирор давлат хизматчиси мулкни ола олмайди, олмаган унақа нарса. Фарзандлари, яқинлари орқали... Энди қонун билан белгиланган мулкдор бўлиш ҳуқуқи чекланмаган. Ўшанинг учун у қонун ҳужжатлари билан кўриб чиқилади бу нарса», — деди у. Агентлик раҳбарининг жавобидан мансабдор шахсларнинг фарзандлари ва яқин қариндошлари хусусийлаштириш савдоларида иштирок этишига умумий тақиқ йўқлиги англашилади. Асосий чеклов манфаатлар тўқнашуви билан боғлиқ. Амалда мансабдорларнинг яқинлари орқали давлат активларини сотиб олиш ҳолатлари қандай аниқланади ва бу механизм қанчалик самарали эканлиги мавхум бўлиб қолмоқда. Агентлик раҳбари савдолардан манфаатлар тўқнашуви сабабли четлаштирилган шахслар сони ёки бундай ҳолатлар бўйича аниқ мисолларни келтирмади. Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистонда «Манфаатлар тўқнашуви тўғрисида»ги қонун мансабдор шахснинг яқин қариндошлари ҳамда улар улушга эга бўлган ёки бошқарувида иштирок этадиган юридик шахслар билан боғлиқ манфаатдорликни ҳам қамраб олади. Telegram |Instagram |  You Tube | Facebook | X

    Видеоупоминаниерепост
    Просмотры3,28 тыс.
    Пересылки11
    Реакции70
    Комментарии—
  22. 22
    Anora_Sodiq_kundaligiAnora_Sodiq_kundaligi@anora_sodiq,

    Сафимиз кучайди: Забардаст журналист Илёс Сафаров Uzdiplomat жамоасига қўшилди Журналист Илёс Сафаров Uzdiplomat сайтида иш бошлади. Мухбирлик ва таҳририят бошқарувида тажриба тўплаган ҳамкасбимизнинг жамоамизга қўшилиши — биз учун янги имконият ва янги куч. Илёс журналистик фаолиятини 2018 йилда Kun.uz сайтида мухбир сифатида бошлаган. 2021 йилда «Йилнинг энг фаол журналисти», 2022 йилда эса «Олтин қалам» миллий мукофоти совриндори бўлган. 2024 йилдан «Vatandosh» сайти бош муҳаррири, 2025 йилдан Vaqt.uz нашри мухбири, 2026 йилдан эса ушбу нашр бош муҳаррири сифатида фаолият юритган. Биз учун сафимиз кенгайиши билан бирга, таҳририятга янги қараш, тажриба ва ташаббуслар кириб келиши ҳам муҳим. Илёс билан биргаликда ўқувчиларимизга қизиқарли, ишончли ва жамият учун аҳамиятли материаллар тақдим этишни мақсад қилганмиз. Telegram| Instagram |  You Tube | Facebook | X

    Фотоупоминаниерепост
    Просмотры3,69 тыс.
    Пересылки14
    Реакции379
    Комментарии—
  23. 23
    Ilyos SafarovIlyos Safarov@haqiqatdailyos,

    Сафимиз кучайди: Забардаст журналист Илёс Сафаров Uzdiplomat жамоасига қўшилди Журналист Илёс Сафаров Uzdiplomat сайтида иш бошлади. Мухбирлик ва таҳририят бошқарувида тажриба тўплаган ҳамкасбимизнинг жамоамизга қўшилиши — биз учун янги имконият ва янги куч. Илёс журналистик фаолиятини 2018 йилда Kun.uz сайтида мухбир сифатида бошлаган. 2021 йилда «Йилнинг энг фаол журналисти», 2022 йилда эса «Олтин қалам» миллий мукофоти совриндори бўлган. 2024 йилдан «Vatandosh» сайти бош муҳаррири, 2025 йилдан Vaqt.uz нашри мухбири, 2026 йилдан эса ушбу нашр бош муҳаррири сифатида фаолият юритган. Биз учун сафимиз кенгайиши билан бирга, таҳририятга янги қараш, тажриба ва ташаббуслар кириб келиши ҳам муҳим. Илёс билан биргаликда ўқувчиларимизга қизиқарли, ишончли ва жамият учун аҳамиятли материаллар тақдим этишни мақсад қилганмиз. Telegram| Instagram |  You Tube | Facebook | X

    Фотоупоминаниерепост
    Просмотры6,01 тыс.
    Пересылки12
    Реакции281
    Комментарии—
  24. 24
    Anora_Sodiq_kundaligiAnora_Sodiq_kundaligi@anora_sodiq,

    🔴 ”ИИВ собиқ энергетика вазири Жўрабек Мирзамаҳмудовни тергов қилмаган” Рамазон Ашрапов Ички ишлар вазири ўринбосари Рамазон Ашрапов собиқ энергетика вазири Жўрабек Мирзамаҳмудовга нисбатан вазирлик органлари томонидан тергов олиб борилмаганини билдирди. Матбуот анжуманида ИИВ вазири ўринбосари Рамазон Ашраповга собиқ энергетика вазири Жўрабек Мирзамаҳмудовнинг лавозимидан олиниши ортидан тарқалган, унинг қўлга олингани ва тергов қилинаётгани ҳақидаги хабарлар юзасидан савол берилди. Ашраповнинг билдиришича, собиқ вазирга нисбатан Ички ишлар вазирлиги органлари томонидан тергов ҳаракатлари олиб борилмаган. Эслатиб ўтамиз, Жўрабек Мирзамаҳмудов 2026 йил 27 июлда президент фармони билан энергетика вазири лавозимидан озод этилган. Унинг ўрнига Шерзод Хўжаев тайинланган. Telegram |Instagram |  You Tube | Facebook | X

    Видеоупоминаниерепост
    Просмотры3,8 тыс.
    Пересылки11
    Реакции33
    Комментарии—
  25. 25
    Anora_Sodiq_kundaligiAnora_Sodiq_kundaligi@anora_sodiq,

    🔴 «Тизим ичида Жўрабек Мирзамаҳмудов билан боғлиқ текширувлар йўқ» — «Ҳудудий электр тармоқлари» раҳбарияти Uzdiplomat мухбири «Ҳудудий электр тармоқлари» АЖ раҳбариятидан собиқ энергетика вазири Жўрабек Мирзамаҳмудов атрофида тарқалган тергов ҳақидаги хабарлар ва тизимдаги 44 нафар раҳбарнинг ишдан олиниши сабабларини сўради. Журналист собиқ вазир Жўрабек Мирзамаҳмудовнинг ҳибсга олингани ёки терговда экани ҳақида тасдиқланмаган маълумотлар борлигини айтиб, бу жараёнлар билан боғлиқ ҳолда «Ҳудудий электр тармоқлари» тизимида прокуратура ёки ДХХ текширувлари ўтказилаётган-ўтказилмаётганига қизиқди. «Йўқ, йўқ. Унақа текширув йўқ», — деди раис Сардор Исақулов. Шунингдек, Uzdiplomat мухбири тизимдаги 44 нафар раҳбар нима сабабдан ишдан олинганини сўради ва кадрлар алмашинувидан кейин электр таъминотида сезиларли яхшиланиш кузатилмаётганини таъкидлади. Яъни, 44 нафар туман электр тармоқлари раҳбари электр энергияси йўқотишлари 20 фоиздан ошгани сабабли ишдан олингани айтилган эди. Улар кетди энди аҳоли бирон ижобий ўзгариш сезадими? «Бу йиллар мобайнида йиғилган тизимдаги камчиликлар. Икки ойнинг ичида тўғриланиб қоладиган нарса эмас. Натижалар бу йилги куз-қиш мавсумида ҳар бир истеъмолчига сезилади», — деди Сардор Исақулов. Журналист раиснинг аввал вазирликда ишлаганини инобатга олиб, собиқ вазирнинг терговда экани ҳақида бирор маълумотга эгалигини қайта сўради. Мутасадди бундай маълумотга эга эмаслигини билдирди. “Ҳудудий электр тармоқлари” АЖ раиси Сардор Исақулов собиқ вазир Мирзамаҳмудов билан боғлиқ текширувлар ўтказилаётганини рад этди, бироқ 44 нафар раҳбарнинг айнан қандай асослар билан ишдан олинганига ва кейинги ўзгаришлар бўйича аниқлик киритмади. Эслатма: Собиқ энергетика вазири Жўрабек Мирзамаҳмудовнинг ҳибсга олингани ёки терговда экани ҳақидаги маълумотлар расмий тасдиқланмаган шунингдек расман рад этилмаган. Жўрабек Мирзамаҳмудов жорий йил 27 июль куни лавозимдан олинган эди. Telegram |Instagram |  You Tube | Facebook | X

    Видеоупоминаниерепост
    Просмотры3,47 тыс.
    Пересылки11
    Реакции56
    Комментарии—
  26. 26
    Anora_Sodiq_kundaligiAnora_Sodiq_kundaligi@anora_sodiq,

    🔴 Янги нашр:“Эрта уйғонган одам” Самарқандда ёзувчи ва журналист Каримберди Тўрамуроднинг “Эрта уйғонган одам” биографик китоби тақдимоти бўлиб ўтди. Бир тақдир. Муҳожирликда ўтган ўнлаб йиллар. Ўз юртида исталмаган шахсга айланиш истироби. Соғинч, адолатсизлик ҳисси ва курашнинг қалам орқали қоғозга кўчиши. “Эрта уйғонган одам” ана шу кечинмалар ҳақида. Аммо китобни фақат Муҳаммад Солиҳнинг таржимаи ҳоли деб ўқиш камлик қилади. Унда бир инсон тақдири билан бирга бутун бир давр — 1980-йилларнинг иккинчи ярмидаги қайта қуриш, миллий уйғониш, жамиятда эркин фикрга эҳтиёжнинг кучайиши ва 1990-йиллар бошидаги сиёсий жараёнлар ҳам жонланади. Китобнинг биринчи қисми Муҳаммад Солиҳнинг Ватандаги 1949–1993 йиллардаги ҳаётига бағишланган. Муаллиф уни аввало шоир сифатида кўрсатади. Кейин эса адабиёт майдонидан сиёсатга ўтиб бораётган, жамиятдаги ўзгаришларни эртароқ ҳис қилган шахс сифатида тасвирлайди. Китоб номи ҳам бежиз танланмаган. Муаллиф уни Муҳаммад Солиҳнинг “Ҳали пайдо бўлмади жануб…” деб бошланувчи шеъридаги руҳдан олганини ёзади. У бу ном орқали ҳали тонг отмай туриб уйғонган, атрофидагилар ҳали англаб улгурмаган ўзгаришларни олдиндан сезган одам образини яратади. Асарнинг энг қизиқ жиҳати ҳам шу ерда: китоб қаҳрамонини фақат сиёсатчи сифатида эмас, адабиёт орқали сиёсатга етиб келган инсон сифатида кўрсатади. 1980-йиллар охиридаги муҳитни тасвирлаган саҳифаларда бир вақтлар Муҳаммад Солиҳга тош эмас, гул берилгани ҳақидаги эпизод бор. 1988 йилдаги суратлар, Ёзувчилар уюшмасидаги муҳит, Ленин сурати ўрнига Чўлпон портретининг осилиши — булар китобда оддий детал бўлиб қолмайди. Улар жамиятдаги кайфиятнинг ўзгараётганидан дарак берувчи белгиларга айланади. Кейин адабиётнинг ўрнини сиёсат эгаллай бошлайди. “Бирлик” ҳаракати, “Эрк” партиясининг тузилиши, парламентдаги жараёнлар, Мустақиллик декларацияси атрофидаги баҳслар — буларнинг барчаси Муҳаммад Солиҳ ҳаёти билан боғлиқ ҳолда ҳикоя қилинади. Китобда 1990 йилда Олий Кенгашда кечган жараёнлар ҳам алоҳида ўрин тутади. Шу нуқтадан бошлаб “Эрта уйғонган одам” бир инсон ҳақидаги биографиядан чиқиб, хотира ва сиёсий тарих ўртасидаги асарга айланади. Чунки 1990-йиллар Ўзбекистон тарихида ҳалигача кўп савол қолдирган давр. Кимлар сиёсатга кирди? Кимлар четга сурилди? Қайси фикрлар қабул қилинди, қайсилари хавф сифатида кўрилди? Нега кечагина жамоатчилик олдида турган инсон кейинчалик ўз юртига қайта олмайдиган сиёсий муҳожирга айланди? Муҳаммад Солиҳ 1993 йилда Ўзбекистонни тарк этган. Шундан бери у мамлакатга қайтмаган. Китобнинг иккинчи қисми айнан шу нуқтадан бошланади — Ватандан ташқаридаги ҳаёт, хавф, таъқиб, сиёсий фаолият ва қайтиш истаги билан яшаган йиллар ҳақида. Муаллифнинг ўзи иккинчи китобни “хавф-хатарга тўла муҳожирликдаги ҳаёт” деб таърифлайди. Муҳаммад Солиҳнинг сиёсий қарашларига қўшилиш ёки қўшилмаслик мумкин. Унинг фаолияти ва қарорларига нисбатан турли баҳолар ҳам бўлиши табиий. Аммо бир инсоннинг ўттиз йилдан ортиқ вақт ўз мамлакатидан ташқарида яшашга мажбур бўлгани — алоҳида тарих. “Эрта уйғонган одам” ўқувчини айнан шу тарих билан юзлаштиради. Telegram |Instagram |  You Tube | Facebook | X

    Фотоупоминаниерепост
    Просмотры3,03 тыс.
    Пересылки16
    Реакции50
    Комментарии—

Кого упоминает канал