Кабинет
Anora_Sodiq_kundaligi

Anora_Sodiq_kundaligi

Ақллилар инқилобга чорлайди, телбалар уни амалга оширади, инқилоб меваси эса шунчаки ўткинчиларга насиб этади.

Юзернейм
@anora_sodiq
Категория
Новости и СМИ
Страна
УзбекистанУзбекистан
Создан
, 6 лет
Подписчики4 479−7 за неделю
Просмотров на пост, 7 дн.1 091−22,4% к пред. 7 дн.
ERR24,36 %за 7 дней

Подписчики, 30 дней

8 нояб. – 15 нояб.−7 (−0,2%)

Показать таблицей
ДатаПодписчики
8 нояб. 2026 г.4 486
9 нояб. 2026 г.4 484
10 нояб. 2026 г.4 483
11 нояб. 2026 г.4 480
12 нояб. 2026 г.4 478
13 нояб. 2026 г.4 479
14 нояб. 2026 г.4 480
15 нояб. 2026 г.4 479

Средние просмотры поста по дням

По дню публикации

Показать таблицей
ДатаПросмотров на пост
17 окт. 2026 г.3 255
19 окт. 2026 г.6 855
21 окт. 2026 г.3 700
26 окт. 2026 г.2 235
28 окт. 2026 г.2 069
30 окт. 2026 г.2 228
31 окт. 2026 г.1 971
2 нояб. 2026 г.1 655
3 нояб. 2026 г.1 342
5 нояб. 2026 г.1 219
11 нояб. 2026 г.1 391
13 нояб. 2026 г.1 025
15 нояб. 2026 г.857

Самые просматриваемые за месяц

  1. 01
    Просмотры10,3 тыс.
    Пересылки117
    Реакции418
    Комментарии—
  2. 02

    Францияда бўлиб турган журналистлар уюшмаси раисига кўра, Agence France-Presse (AFP) ахборот агентлиги Ўзбекистонда ўз мухбирлик бюросини очишга қизиқиш билдирдибди. Лекин, Agence France-Presse (AFP) агентлигининг Ўзбекистондаги мухбири доим қийинчилик билан аккредитациядан ўтишини ва сўнгги йилларда умуман аккредитация бериш тўхтатилганини билармидингиз? AFPнинг вакили билан гаплашганимда у Ташқи ишлар вазирлигининг аккредитация билан боғлиқ ваъдаларидан “дод”, деган эди. Айнан шу агентлик Ўзбекистон ичида мухбирни аккредитациядан ўтказишда доим муаммога дуч келган. Уларга фақат 6 ойга аккредитация берилган. Муддат тугашига 2 ой қолганда яна топшириш керак бўлган. Ҳозирда фақатгина AFPнинг Қозоғистондаги мухбирининг аккредитацияси бор. Унинг асосий фаолияти Қозоғистонда. Аммо Ўзбекистондан маҳаллий журналистга AFP учун аккредитация олиш масаласи ҳал этилмаган. Бу маълумотларни раис билармикан!? Расмий баёнотларда кўпинча катта ваъдалар берилади, реал ҳаётдаги вазият одатда бошқачароқ бўлади. @anora_sodiq

    Фотоизменён
    Просмотры3,7 тыс.
    Пересылки22
    Реакции80
    Комментарии—
  3. 03

    🔴 Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги диққатига: 41 нафар кўзи ожиз инсон ишсиз қолиш хавфи остида ✔️Ижтимоий ҳимоя фақат нафақа эмас, кўзи ожиз инсонларнинг мавжуд иш ўринларини ким ҳимоя қилади? Uzdiplomat.uz таҳририятига Тошкент шаҳри Миробод туманида жойлашган, асосан ногиронлиги бўлган шахсларни иш билан таъминлаб келаётган ишлаб чиқариш корхонасининг оғир молиявий аҳволи юзасидан мурожаат келиб тушди. Мурожаатда банк кредитлари, тўпланиб қолган пенялар ва маҳсулотларни сотишдаги муаммолар туфайли 75 нафар ходимнинг иш ўрни хавф остида қолгани айтилмоқда. Уларнинг 41 нафари кўриш бўйича ногиронлиги бўлган шахслардир. Гап Тошкент шаҳри Миробод тумани, Мунис кўчаси, 10-уйда жойлашган «ЎзКОЖ Чўтка» ишлаб чиқариш корхонаси ҳақида кетмоқда. Таҳририятга тақдим этилган маълумотномага кўра, мазкур корхона 1953 йилда фабрика сифатида ташкил этилган. Ўша йилларда бу ерда 350 нафар киши, жумладан, 245 нафар кўзи ожиз фуқаро меҳнат қилган. 1991 йилда фабрика комбинатга айлантирилган ва ишчилар сони 900 нафарга етган. Улардан 540 нафари кўриш бўйича ногиронлиги бўлган шахслар эди. Бугун эса корхонада атиги 75 нафар киши ишламоқда. Уларнинг 41 нафари кўзи ожиз фуқаролар бўлиб, мурожаатга кўра, ўртача ойлик иш ҳақи 3 миллион сўмни ташкил этади. Корхона жорий йилнинг биринчи ярмида 8,3 миллиард сўмлик маҳсулот ишлаб чиқаргани билдирилган. Улар орасида алюминий эшик-ромлар учун аксессуарлар, қадоқланган газли ва газсиз ичимлик сувлари бор. Шунга қарамай, корхона ўз фаолиятини давом эттиришда жиддий молиявий қийинчиликларга дуч келган. Батафсил ўқиш Telegram |Instagram |  You Tube | Facebook | X

    Видео
    Просмотры3,38 тыс.
    Пересылки8
    Реакции43
    Комментарии—
  4. 04

    🔴АҚШ давлат котибидан Ўзбекистонда инсон ҳуқуқлари масаласини кўтариш сўралди АҚШдаги ҳуқуқ ҳимоячилари Вашингтонни Ўзбекистон билан иқтисодий ҳамкорликни кенгайтириш жараёнида инсон ҳуқуқлари масаласини ҳам музокаралар кун тартибига киритишга чақирди. 16 октябрь куни АҚШнинг Just Security таҳлилий нашрида Human Rights Foundation халқаро ҳуқуқ мутахассислари Кэйти Ҳолланд ва Сергей Коротковнинг АҚШ давлат котиби Марко Рубиога қаратилган мақоласи эълон қилинди. Муаллифлар Рубионинг 17 октябрь куни Самарқанддаги C5+1 учрашувида иштирок этиши арафасида АҚШ ҳукуматини Ўзбекистонда сиёсий сабаблар билан қамалган деб ҳисобланаётган шахсларни озод қилиш масаласини кўтаришга чақирган. Мақолада қайд этилишича, Вашингтон Ўзбекистон билан критик минераллар, авиация ва қишлоқ хўжалиги соҳаларида иқтисодий алоқаларни кенгайтиришдан манфаатдор. Ўзбекистон эса АҚШ билан савдони ривожлантириш ва Жексон–Вэник тузатиши билан боғлиқ чекловларни бекор қилишга интилмоқда. Муаллифларнинг фикрича, айнан шу ўзаро иқтисодий манфаатлар АҚШга инсон ҳуқуқлари бўйича муайян талабларни илгари суриш имконини беради. Улар АҚШнинг Беларусь билан олиб борган музокараларини мисол сифатида келтирган. Ушбу мамлакатда санкциялар бўйича енгилликлар эвазига сиёсий маҳбуслар озод қилингани қайд этилган. Ҳуқуқ ҳимоячилари Ўзбекистон билан муносабатларда ҳам шундай дипломатик ёндашувдан фойдаланишни таклиф этмоқда. Муаллифлар Ўзбекистонда айрим шахслар сиёсий сабабларга кўра озодликдан маҳрум этилгани ва уларнинг ҳуқуқлари бузилаётгани ҳақидаги даъволарни ҳам келтирган. Шу билан бирга, Жексон–Вэник тузатишини тўлиқ бекор қилиш АҚШ Конгресси ваколатига киради. Эслатиб ўтамиз, бу АҚШ ҳукуматининг расмий талаби эмас, балки халқаро ҳуқуқ мутахассисларининг Just Security нашрида билдирган позициясидир. Telegram |Instagram |  You Tube | Facebook | X

    Фото
    Просмотры3,26 тыс.
    Пересылки11
    Реакции83
    Комментарии—
  5. 05

    🔴Perfectum’нинг 98,4 млрд сўмлик мол-мулкини Ойбек Турсуновга сотиш маъқулланди Perfectum мобил операторининг Тошкентдаги бош офиси ва 2 мингдан ортиқ асосий воситасини тадбиркор Ойбек Турсуновга сотиш режалаштирилмоқда. Қўшилган қиймат солиғи билан бирга битимнинг умумий қиймати 98 млрд 374 млн сўмни ташкил этади. Tanga нашрининг Корпоратив ахборот ягона порталидаги маълумотларга таяниб ёзишича, тегишли қарор 16 октябрь куни Perfectum операторига эгалик қилувчи «Rubicon Wireless Communication» акциядорларининг навбатдан ташқари умумий йиғилишида қабул қилинган. Сотиладиган кўчмас мулк Тошкент шаҳри Миробод тумани, Тарас Шевченко кўчаси, 21-уйда жойлашган. Perfectum’нинг бош офиси ҳам шу манзилда. Мажмуа 7 283 квадрат метрлик ер участкасидаги тўртта бинодан иборат бўлиб, биноларнинг умумий майдони 10 479 квадрат метрни ташкил этади. Кўчмас мулк мажмуаси 65 млрд 968 млн сўмга, компанияга тегишли 2 012 та асосий восита эса 32 млрд 406 млн сўмга баҳоланган. Ҳар икки суммага ҚҚС киритилган. Мазкур қарор Perfectum’нинг эгаси ўзгараётган бир пайтда қабул қилинди. Beeline Uzbekistan’га эгалик қилувчи VEON гуруҳи 19 октябрда оператор акцияларининг 100 фоизини сотиб олиш бўйича келишувга эришганини эълон қилган. Унинг умумий қиймати 207 млн доллар бўлиб, бунга Perfectum’нинг қарийб 93 млн долларлик молиявий қарзи ҳам киритилган. VEON битимни октябрь охиригача якунлашни кутмоқда. Рақобат қўмитаси ушбу харидга бир қатор шартлар билан олдиндан розилик берган. Жумладан, Perfectum камида уч йил алоҳида фаолият юритиши, амалдаги абонентлар учун 5G FWA — симсиз уй интернети тарифлари 12 ой сақланиши ва интернетнинг ўртача тезлиги 300 Мбит/с дан пасайтирилмаслиги керак. Шунингдек, абонентларни Beeline ёки VEON платформалари хизматларидан фойдаланишга мажбурлашга йўл қўйилмайди. VEON маълумотига кўра, Perfectum’нинг частота ресурслари хариддан сўнг Beeline Uzbekistan ихтиёридаги радиочастоталар ҳажмини тахминан 50 фоизга оширади. Telegram | Instagram |  You Tube | Facebook | X

    Фото
    Просмотры2,24 тыс.
    Пересылки41
    Реакции83
    Комментарии—

Новые посты

#678Видео
Просмотры857−66%к среднему
Пересылки25
Реакции50
Комментарии—
#677Видео

Переслано из Uzdiplomat | Расмий канал

🔴Журналистларга «Тошингни тер»ни ўқишни тавсия қилган Шоҳрух Ғиёсов матбуот эркинлиги бўйича ишчи гуруҳга киритилди ✔️Журналистларни судга босим ўтказишда айблаган Шоҳруҳ Ғиёсов уларнинг ишига ким тўсқинлик қилаётганини ўрганади Журналистларга ким босим ўтказяпти, уларнинг ишига ким тўсқинлик қиляпти? Сенат Кенгаши бу масалаларни ўрганишни янги ишчи гуруҳга топширди. Унинг аъзоларидан бири — ички ишлар вазирининг маслаҳатчиси, ИИВ Ахборот хизмати раҳбари Шоҳрух Ғиёсов. Гуруҳ 15 октябрда Ўзбекистоннинг Матбуот эркинлиги индексидаги ўрнини яхшилаш мақсадида тузилган. Бу йил мамлакат индексда 180 давлат орасида 147-ўринни эгаллади. 2025 йил декабрида Ғиёсов «Тафтиш» мухбири билан суҳбати аудиосини ўзи тарқатганини маълум қилган эди. У буни суҳбатдан айрим гаплар узиб олинишининг олдини олиш истаги билан изоҳлаган. Мухбирга ўқишни тавсия қилган китоби ҳақида эса «“Тошингни тер” китоби муаллифи ўзимман», деган. Блогер Сирожиддин Одиловнинг суди чоғида ҳам Ғиёсов ишни ёритган айрим журналист ва блогерларни нохолисликда айблаб, уларнинг чиқишларини судга босим деб баҳолаган. Ўша пайтда ИИВнинг ўзи жабрланувчиларнинг иш юзасидан айтган гаплари акс этган видеони расмий саҳифаларида эълон қилган. 2021 йилда эса Ғиёсов блогер Отабек Сатторий иши ҳақида гапирар экан, текширилмаган маълумотларни тарқатиб, тергов ва судга нисбатан салбий муносабат уйғотишга уриниш жиноий жавобгарликка сабаб бўлиши мумкинлигини айтган. Энди Ғиёсов аъзо бўлган гуруҳ журналистларга таҳдид ва тазйиқ ҳақидаги мурожаатлар қандай кўриб чиқилганини таҳлил қилади. Агар журналист ИИВ ходимининг босимидан шикоят қилса, унинг мурожаати бўйича хулоса тайёрлашда вазирлик вакили қандай қатнашади? Сенатнинг кенгаш қарорида юқоридаги масалалар очиқ қолган. Telegram |Instagram |  You Tube | Facebook | X

Открыть в Telegram
Просмотры1 025−60%к среднему
Пересылки9
Реакции109
Комментарии—
Динамика просмотровСкрыть динамику

Рост просмотров

Часов после публикации

Показать таблицей
Часов после публикацииПросмотры
0 ч0
2 ч510
14 ч759
26 ч852
31 ч871
68 ч1 025
  1. Через 24 часа852
  2. Всего сейчас1 025
#676Видео

Переслано из Uzdiplomat | Расмий канал

🔴 Телефонни четдан олиб киришда импорт божи бекор бўлиши кутилмоқда Ўзбекистон Жаҳон савдо ташкилотига (ЖСТ) аъзо бўлиш арафасида мобил қурилмалар учун импорт божини нолга тушириши кутилмоқда. 11 ноябрь куни Божхона қўмитасининг матбуот анжуманида айтилишича, музокараларда бошқа давлатлар билан ноллик ставка бўйича келишувга эришилган. Анжуманда келтирилган ҳисобга кўра, бож бекор бўлгач, телефон харидорга 5 фоиздан сал камроққа арзон тушиши мумкин. Бу ҳозирча тахминий ҳисоб. Импорт божи нолга тушса ҳам, қўшилган қиймат солиғи (ҚҚС) тўланади. Бюджетга таъсири ҳам баҳоланган. Божхона вакили ҳозирги тушумни қарийб 2 триллион сўм деб олиб, янги ставка қўлланса, бу сумма 300–400 миллиард сўмга камайишини айтди. Матбуот анжуманида ноллик ставка қайси санадан амал қилишига аниқлик киритилмади. Telegram |Instagram |  You Tube | Facebook | X

Открыть в Telegram
Просмотры1 391−45%к среднему
Пересылки16
Реакции41
Комментарии—
Динамика просмотровСкрыть динамику

Рост просмотров

Часов после публикации

Показать таблицей
Часов после публикацииПросмотры
0 ч0
12 ч889
36 ч1 098
73 ч1 391
  1. Всего сейчас1 391
#675Фото

Переслано из Uzdiplomat | Расмий канал

🔴 «Президент порталига қилган мурожаатим Мудофаа вазирлиги томонидан ёлғон маълумот билан ёпиб юборилди» Uzdiplomat таҳририятига Эркин Абдуллоевдан шу мазмундаги мурожаат келиб тушди. Унинг билдиришича, 2026 йил 28 сентябрда 99818-ҳарбий қисм хизматчиларининг ўзига нисбатан амалга оширган ҳаракатларидан норози бўлиб, Президент портали ва Мудофаа вазирлигига шикоят йўллаган. Бироқ 21 октябрда подполковник Т. Садиков имзолаган далолатномада фуқарога телефон орқали тушунтириш берилгани, у бундан қониққани ва ариза-шикояти йўқлигини билдиргани ёзилган. Абдуллоев бу гапларни айтмаганини таъкидламоқда. Uzdiplomat таҳририяти фуқаро тақдим этган аудиоёзувни тинглаб чиқди. Суҳбатда Абдуллоев тушунтиришлардан қониққанини ёки шикояти йўқлигини айтмаган. Фуқаронинг айтишича, телефон орқали фақат жавоб хатини юбориш учун яшаш манзили аниқлаштирилган. У эса шикоятидан воз кечмаган. Қўмондонликнинг расмий жавоб хатида 28 сентябрдаги тадбир давомида ҳарбий хизматчилар баъзи талабларга риоя этмагани ва иштирокчиларга интизомий жазо қўллангани қайд этилган. Ҳолат Навоий ҳарбий прокуратураси томонидан ҳам ўрганилаётгани билдирилган. Шундай экан, фуқаронинг «шикоятим йўқ» деган гапи қандай асосда ҳужжатга киритилган? Абдуллоев далолатномадаги маълумотларни текшириш, масъулларнинг ҳаракатларига ҳуқуқий баҳо бериш ва дастлабки шикоятини қайта ўрганишни сўрамоқда. ❗️«Реал Ўзбекистон» лойиҳасида иштирок этинг! Ўз ҳудудингизга оид янгиликлар, сурат ва лавҳаларни телеграмдан @uzdiplomat_uz га жўнатинг! Telegram |Instagram |  You Tube | Facebook | X

Открыть в Telegram
Просмотры1 219−52%к среднему
Пересылки7
Реакции37
Комментарии—
#674Видео

Переслано из Uzdiplomat | Расмий канал

🔴 «Биз давлат иши тарғиботи билан шуғулланмаймиз» Давлатнинг бош газетаси Бош муҳаррири Салим Дониёров Давлат ишларини ёритиш билан уни тарғиб қилишнинг фарқи нимада? Uzdiplomat мухбири шу саволни Давлатнинг етакчи, бош нашри «Янги Ўзбекистон» ва «Правда Востока» газеталари бош муҳаррири Салим Дониёровга берди. Ўзбекистонда хизмат кўрсатган журналист Дониёровнинг айтишича, газеталарни ўқиган одам уларнинг ишига ўзи баҳо бериши мумкин. «Биз ҳукуматнинг ишини тарғиботи билан бевосита шуғулланмаймиз», — деди у. Бош муҳаррир ўз нашрлари «Янги Ўзбекистон» ғояси ва мамлакатдаги ислоҳотлар қандай бораётганини ёритишини айтди. «Мана шунинг ўзи тарғибот эмасми?» — дея мухбир саволни яна аниқлаштирди. Дониёров жавобида ҳукумат деганда Вазирлар Маҳкамаси тушунилиши мумкинлигини айтди. Мухбир эса савол умуман давлат ҳақида эканига аниқлик киритди. Бош муҳаррирнинг тушунтиришича, «Янги Ўзбекистон», «Правда Востока» газеталари ва yuz.uz сайти ислоҳотларни кузатади, улар ҳақида хабар беради, таҳлил қилади ва одамларга етказади. Яъни Дониёровнинг фикрича ислоҳотни ёритиш бу тарғибот эмас. Мухбир Дониёров аввалги суҳбатда ҳам «Янги Ўзбекистон ғояси»ни тилга олганини эслатиб, «Нима ўзи Янги Ўзбекистон ғояси?», дея Дониёровни саволга тутди. «Янги Ўзбекистон ғояси, авваламбор, бу — инсон қадри», — деди Дониёров. Унинг изоҳича, бу — одамлар яхши яшайдиган, қонун ишлайдиган, бошқа ривожланган мамлакатлардан кам бўлмаган давлат қуришга интилишдир. Эслатма: 2026 йилги давлат бюджетида «Янги Ўзбекистон» ва «Правда Востока», шунингдек, «Нурлы жол», «Овози тожик» ва «Жадид» газеталари таҳририятлари учун жами 49 миллиард 620 миллион 400 минг сўм ажратиш белгиланган. Telegram |Instagram |  You Tube | Facebook | X

Открыть в Telegram
Просмотры1 342−47%к среднему
Пересылки9
Реакции69
Комментарии—
#673Видео

Переслано из Uzdiplomat | Расмий канал

🔴 Медиа эркинлигини қачонгача ўн йил олдинги давр билан солиштирамиз? — депутатга савол Uzdiplomat.uz мухбири Олий Мажлис депутати, Миллий медиа бирлашмаси раиси Одилжон Тожиевдан парламентда медиа эркинлиги ва журналистларга босим масалалари қанчалик кўтарилаётганини сўради. Тожиев журналист, блогер ёки амалдор бўлишидан қатъи назар, қонунни бузган шахс жавоб бериши кераклигини таъкидлади. Мухбир эса саволи қонунбузарлик учун жавобгарлик эмас, парламентнинг медиа муаммоларига муносабати ҳақида эканини аниқлаштирди: «Умуман кўтарасизлар шу мавзуни? Сўнгги марта қачон кўтарилди шу масала?» Депутат бундай ҳолатларни кузатиб боришларини, аниқ иш юзасидан фактлар асосида гаплашиш лозимлигини билдирди. Шунингдек, ўн йил аввал бундай саволларни парламент ёки ҳукумат вакилига беришнинг ўзи қийин бўлганини айтди. «Қачонгача медиа эркинлиги ҳақида гаплашганда ўн йил билан солиштирамиз? Бугун билан гапирганда-чи?» — дея сўради мухбир. Тожиев медиа эркинлиги босқичма-босқич яхшиланиб бораётганини айтди. Бироқ суҳбат давомида бу масала парламентда охирги марта қачон муҳокама қилинганига аниқ мисол келтирмади. Мухбир сайтлардан мақолалар йўқолиб қолиши масаласини ҳам кўтарди. Депутат бунга қарши эканини билдирди: «Сайтлардан мақолаларнинг йўқ бўлиб қолишига мен ҳам қаршиман, бу нотўғри. Эълон қилиндими, у туриши керак». Унинг фикрича, нотўғри маълумот эълон қилинган бўлса, бунинг учун таҳририят жавоб бериши керак. Тожиев парламент мажлисларининг жонли эфирда узатилишини очиқликка мисол сифатида келтирди. Мухбир эса эфирни кузатиш депутатларга савол бериш имкониятини бермаслигини таъкидлади. Telegram |Instagram |  You Tube | Facebook | X

Открыть в Telegram
Просмотры1 655−35%к среднему
Пересылки7
Реакции46
Комментарии—
#672Фото

Переслано из Uzdiplomat | Расмий канал

🔴Ўзбекистонда одамлар кўчада хавфсиз, амалдор олдида ҳимоясиз? ✔️Халқаро рейтингда Ўзбекистон инсон ҳуқуқлари бўйича 109-ўринда, давлат очиқлигида 120-ўринда паст даражада қолмоқда Ўзбекистонда хавфсизлик кўрсаткичи юқори. Аммо инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, амалдорларнинг ваколатидан ошиб кетишига йўл қўймаслик ва давлат идораларининг очиқ ишлаши бўйича натижалар анча паст. World Justice Project (WJP) ташкилотининг 2026 йилги Қонун устуворлиги индексида 143 мамлакат баҳоланган. Ўзбекистоннинг натижалари қуйидагича: — Инсоннинг асосий ҳуқуқларини ҳимоя қилишда — 109-ўрин. — Амалдорларнинг ваколатидан ошиб кетишини чеклашда — 115-ўрин. Оддий қилиб айтганда, раҳбар ўз хоҳишича иш тутса, уни тўхтатадиган ва жавобгарликка тортадиган тизим етарлича эмас. — Давлат идораларининг очиқ ишлашида — 120-ўрин. Бу фуқаронинг давлатдан маълумот олиши, қарорлар қандай қабул қилинаётганини билиши ва уларнинг муҳокамасида қатнашиши билан боғлиқ. Давлат очиқлиги бўйича Ўзбекистон Шарқий Европа ва Марказий Осиё гуруҳидаги 15 мамлакат орасида охиридан иккинчи ўринда. Айни пайтда мамлакат тартиб ва хавфсизлик бўйича дунёда 15-ўринни эгаллаган. Умумий рейтингда эса 79-ўринда. Одамнинг кўчада хавфсиз юриши билан давлат идораси олдида ўз ҳақини ҳимоя қила олиши — қонун устуворлигининг алоҳида жиҳатлари. Ўзбекистоннинг иккинчи йўналишдаги натижалари анча заифлигича қолмоқда. Telegram |Instagram |  You Tube | Facebook | X

Открыть в Telegram
Просмотры2 031−20%к среднему
Пересылки9
Реакции61
Комментарии—
#671Видео

Переслано из Uzdiplomat | Расмий канал

🔴 «Ўзбекистонда ҳукумат тайинлаган ректорлар қанчалик мустақил?» — Абдуқодир Тошқуловга савол Термиз давлат университети ректори Абдуқодир Тошқулов университетига берилган академик ва молиявий мустақилликдан қаноатланишини билдирди. Айни пайтда, у ректорларни сайлаш тизимига ўтиш вақти келганини ҳам айтди. Uzdiplomat мухбири Абдуқодир Тошқуловдан ректорларнинг мустақиллиги, Олий таълим вазирлиги олдида ҳисобдорлиги ва уларни юқоридан тайинлаш амалиёти ҳақида сўради. Журналист ректорлар катта олий таълим муассасасини бошқариши, шундай экан, уларга Ғарб университетларидаги каби кенгроқ мустақиллик бериш зарурлигини таъкидлади. Тошқулов эса ҳозирда 40 та давлат университетига академик ва молиявий мустақиллик берилганини айтиб, мавжуд имкониятлардан қониқишини билдирди. «Ҳозир икки йўналишда мустақиллик берилган университетнинг мустақиллигидан мен ректор сифатида қаноатланаман», — деди у. Журналист вазирлик томонидан бериладиган топшириқлар, қабул квоталари ва ходимларнинг маошини белгилаш масаласидаги чекловларни эслатди. «Маошни тўлиқ мустақил ҳал қиламиз. Ҳозир устама бериш даражаси ҳам чекланмаган. KPI тизимлари жорий қилинган. Ҳар қандай вазиятда сметани ўзгартира оламиз», — деди Тошқулов. Унинг айтишича, университет харажатлар сметасини йил давомида ўзгартириш имкониятига эга. Шунингдек, Термиз давлат университетида Малайзиянинг Утара университети франшизаси ва 15 та давлатдаги 30 дан ортиқ олийгоҳ билан қўшма таълим дастурлари амалга оширилмоқда. Telegram |Instagram |  You Tube | Facebook | X

Открыть в Telegram
Просмотры1 910−25%к среднему
Пересылки0
Реакции18
Комментарии—
#670Фото

Переслано из Uzdiplomat | Расмий канал

🔴Мубашшир Аҳмад озодликка чиқиши мумкин ✔️Адвокат кассация шикояти киритди Мубашшир Аҳмад номи билан танилган Алишер Турсуновнинг адвокати Абдуллоҳ Содиқ 2026 йил 27 октябрь куни суд ҳукми устидан кассация шикояти киритилганини маълум қилди. Адвокатнинг айтишича, шикоят Учтепа туман жиноят ишлари бўйича судига тақдим этилган. Энди иш Тошкент шаҳар судининг жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъатида кўриб чиқилиши кутилмоқда. Ҳимоя томони Жиноят кодексининг 244-1-моддаси учинчи қисми «г» банди ҳамда 156-моддаси иккинчи қисми бўйича оқлов ҳукми чиқарилишини сўрамоқда. Шунингдек, шикоятга қўшимча ҳужжатлар ва далиллар илова қилинган. Адвокат Мубашшир Аҳмаднинг Туркияда туриб қилган чиқишлари YouTube орқали Ўзбекистонда тарқалиши учун алоҳида рухсат талаб этилишини билмагани ҳақидаги важни ҳам келтирган. «Агар кассация шикоятимиз тўлиқ қаноатлантирилса, Мубашшир Аҳмад суд залидан озод қилиниши лозим», — деди адвокат Абдуллоҳ Содиқ. Telegram |Instagram |  You Tube | Facebook | X

Открыть в Telegram
Просмотры2 228−12%к среднему
Пересылки10
Реакции107
Комментарии—
#669Видео

Переслано из Uzdiplomat | Расмий канал

🔴«715 минг сўм бир кишига бир ойга ҳам етмайди» Журналист ва расмий ўртасида камбағаллик мезони бўйича баҳс Ўзбекистонда камбағаллик даражасини ҳисоблаш учун белгиланган 715 минг сўмлик минимал истеъмол харажатлари миқдори журналист ва расмий ўртасида баҳсга сабаб бўлди. Журналист мамлакат камбағалликни қисқартириш бўйича эришган натижаларини айнан шу паст мезон билан боғлиқ бўлиши мумкинлигини савол остига олди. «Камбағалликни қисқартириш бўйича чемпион давлатга айландик, дедингиз. Бу камбағаллик чегараси 715 минг сўм қилиб белгилангани ҳисобига эмасми? Масалан, уни 500 минг сўм қилиб қўйсак, суперчемпионга айланишимиз мумкин-да?» — дея савол берди журналист. Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирининг биринчи ўринбосари Марат Жўраев эса Ўзбекистонда белгиланган камбағаллик мезони Жаҳон банки тавсия этадиган меъёрдан ҳам юқори эканини таъкидлади. Бу маблағ кунлик ҳисобда тахминан 23 800 сўмни ташкил этади. Унга озиқ-овқат, транспорт, коммунал хизматлар, кийим-кечак ва бошқа зарур харажатларни сиғдириш қанчалик реал? Жаҳон банкининг халқаро камбағаллик чегараси билан Ўзбекистондаги минимал истеъмол харажатлари мезонини таққослашда ҳисоблаш услуби ва харид қобилияти фарқини ҳам инобатга олиш зарур. Telegram |Instagram |  You Tube | Facebook | X

Открыть в Telegram
Просмотры2 027−20%к среднему
Пересылки21
Реакции119
Комментарии—

Все посты

Связи