😢 Ходим 15 суткага қамоққа олинган, кадровик эса бундан бехабар: табелга нималарни киритиш керак ва ходим қаердалигини қандай аниқлаш мумкин? 🤔 Ходим ишга чиқмаяпти. Ҳамкасбларининг айтишича, у безорилик содир этгани учун 15 суткага қамоққа олинган, аммо кадрлар бўйича мутахассисга расман ҳеч ким ҳеч нарса хабар қилмаган. Нима қилиш керак? 💡 Қўлингизда расмий ҳужжат бўлгунига қадар табелда ишга чиқмаслик ҳолатини сабаби аниқланмаган тарзда, масалан, «СА» деб белгиланг. Ходимнинг ҳақиқатан ушланганлигини аниқлаш учун ички ишлар органларига сўров юборинг. 📄 ИИОга СЎРОВ НАМУНАСИНИ ЮКЛАБ ОЛИШ>>>
Открыть в Telegram
Kadrovik.uz
Kadrovik.uz- кадрлар бўйича мутахассислар учун бепул маълумот базаси. Рус тилида @ru_kadrovik Сайт https://kadrovik.uz telegram-bot: @pronorma_bot
Подписчики, 30 дней
28 нояб. – 29 нояб.0 (0%)
Показать таблицей
| Дата | Подписчики |
|---|---|
| 28 нояб. 2026 г. | 2 548 |
| 29 нояб. 2026 г. | 2 548 |
Средние просмотры поста по дням
По дню публикации
Показать таблицей
| Дата | Просмотров на пост |
|---|---|
| 14 нояб. 2026 г. | 669 |
| 16 нояб. 2026 г. | 698 |
| 18 нояб. 2026 г. | 638 |
| 19 нояб. 2026 г. | 684 |
| 20 нояб. 2026 г. | 825 |
| 21 нояб. 2026 г. | 603 |
| 23 нояб. 2026 г. | 551 |
| 24 нояб. 2026 г. | 559 |
| 25 нояб. 2026 г. | 498 |
| 26 нояб. 2026 г. | 416 |
| 27 нояб. 2026 г. | 317 |
Самые просматриваемые за месяц
- 01Просмотры825Пересылки—Реакции1Комментарии—
- 02Просмотры753Пересылки—Реакции—Комментарии—
- 03Просмотры722Пересылки—Реакции—Комментарии—
- 04Просмотры689Пересылки—Реакции1Комментарии—
Новые посты
📌 II гуруҳ ногиронлиги бўлган ходим ўтган йилнинг декабрь ойида ташкилотга ишга кирган. Ёзда ногиронлик олиб ташланган, таътилга эса у фақат декабрь ойида чиқмоқчи. Кадрлар бўйича мутахассис иккиланмоқда: Унга 30 календарь кундан иборат узайтирилган таътил бериш керакми ёки 21 кунлик минимал таътилми? 💡 Ушбу вазиятда биринчи вариант ҳам, иккинчи вариант ҳам тўғри келмайди. Чунки, иш йилининг бир қисмида ходим узайтирилган таътил олиш ҳуқуқига эга бўлган, бир қисмида эса – эга бўлмаган. Шу сабабли таътил давомийлиги ишлаб берилган вақтга мутаносиб равишда ҳисоблаб чиқарилади. 📝 Бу МК 223-моддасидан келиб чиқади: агар бериладиган таътилнинг давомийлиги муайян сабабларга кўра иш йили давомида ўзгарса, таътил ишлаб берилган вақтга мутаносиб равишда ҳисоблаб чиқарилади. 🧮 Таътилни ишлаб берилган вақтга мутаносиб равишда қандай ҳисоблаб чиқаришни Kadrovik PRO экспертлари тавсияномада тушунтириб беришди>>>
Открыть в Telegram✂️ Компанияда учта лавозим қисқартирилмоқда. Кадрлар бўйича мутахассис ходимларга икки ой олдин огоҳлантириш хатларини топширган, штат жадвалини ўзгартириш тўғрисида буйруқ лолйиҳасини тайёрлаган ва бўш иш ўринларини таклиф қилган. Бирор нарса назардан четда қолмагандек туюлади 🤔 Аммо, ҳамкасбингиз: «Бандлик марказига хабар бердингизми?», деб сўрамоқда. Ходимлар аллақачон огоҳлантирилган бўлса, маҳаллий меҳнат органини огоҳлантириш шартми ўзи? Агар шарт бўлса, қачон ва қандай: хат орқалими ёки ЯММТ орқалими? Хатога йўл қўйиш мансабдор шахсга БҲМ 10дан 25 бараваригача жарима солинишига олиб келиши мумкин (МЖТКнинг 229-м.). 📝 Кутилаётган қисқартириш ҳақида маҳаллий меҳнат органига қачон ва қандай хабар бериш кераклигини Kadrovik PRO экспертлари тавсияномада тушунтириб беришди>>>
Открыть в Telegram🎓 Иккинчи курсда ўқийдиган талаба техник лавозимида 0,5 ставкада ишлайди: тушгача ишда, соат 16:00 дан – дарсда. Директор унинг ишидан мамнун ва шу лавозимда 0,75 ставкага ўтказишни таклиф қилмоқда. Талаба рози. 🤔 Ўқишига халақит бермаётган бўлса, ҳеч қандай тўсиқлар йўқдек: қўшимча келишув расмийлаштирилса кифоядек, гўё. Аммо, ўқувчиларнинг бир қисми учун қонун иш соатларини қатъий чеклайди ва бунда ходимнинг розилиги ҳеч нарсани ўзгартирмайди. Айнан ушбу талабанинг ставкасини ошириш мумкин ёки мумкин эмаслигини қандай тушунса бўлади? 📝 Қонун қайси ўқувчиларнинг иш вақтини чеклаши ва улар кунига неча соат ишлашлари мумкинлигини Kadrovik PRO экспертлари тавсияномада тушунтириб беришди>>>
Открыть в Telegram🖊🖊🖊🖊🖊🖊 📆 Ҳамкасблар, йил охиригача бир ой қолди. Олдинда таътиллар жадвалини тасдиқлаш, ҳисоботлар ва йилни ёпиш кутмоқдаки, энди бир пиёла чойга 5 дақиқа топиш ҳам амри маҳол.☕️ Шу сабабли ноябрь ойи табелини ортиқча оворагарчиликларсиз ва тезроқ ёпган маъқул. 📌 Ходимларнинг иш вақтига таъсир қилган барча ҳолатлар: иш вақтидан ташқари иш, кечикишлар, таътиллар, меҳнатга лаёқатсизлик варақалари, хизмат сафарлари ва, агар бор бўлса, дам олиш кунларидаги ишларни ҳам табельда белгилаб қўйинг. Табелни қандай тўғри юритиш кераклигини тавсияномада кўриб чиқдик>>> 👨💻 Формулалари созланган тайёр намуналар сизни Kadrovik PRO-да кутмоқда: фақат ўз маълумотларингизни киритишингиз қолади, холос. ⤵️ 5 кунлик иш ҳафтаси учун табель ⤵️ 6 кунлик иш ҳафтаси учун табель
Открыть в Telegram🤔 Энди ЯММТда номзод ҳақида унинг аввалги иш берувчилари қолдирган фикрларни кўриш мумкинлигидан хабардормисиз? Агар номзоднинг собиқ иш берувчиси у ҳақида ўз фикрини қолдирган бўлса, сиз ишга қабул қилишдан олдин унинг аввалги иш жойидаги фаолияти қандай баҳоланганини билиб олишингиз мумкин. 📂 Шунингдек, номзоднинг электрон меҳнат дафтарчасини, ҳатто у ҳужжатни ўзи мустақил равишда юклаб олиш имконига эга бўлмаса ҳам кўриш мумкин. Лекин муҳим шарт бор: номзоднинг розилигисиз ЯММТ ушбу маълумотларни кўрсатмайди. Номзод розиликни уч хил усулда, шу жумладан бевосита суҳбат вақтида бериши мумкин. 📝 Kadrovik PRO экспертлари скриншотлар билан бойитилган батафсил йўриқнома тайёрлашди. Тавсияномада сўров юборишдан тортиб номзоднинг розилигини олишгача бўлган барча босқичлар кўрсатилган.
Открыть в Telegram😮💨 Компанияда 200 нафар ходим бор, қўнимсизлик юқори, кадрлар билан боғлиқ барча масалалар эса биттагина мутахассиснинг зиммасида: ишга қабул қилиш, ишдан бўшатиш, таътиллар, ЯММТ, табель, янги кадрларни танлаш... Кадровик директордан ёрдамчи олишни сўрайди ва эвазига: «Илгари эплаб келгансиз-ку», деган жавобни эшитади. 📊 Ҳиссиётга берилиб баҳслашишдан фойда йўқ, раҳбарга рақамлар керак. Бир ходимни барча ҳужжатлари билан ишга қабул қилиш ва ЯММТда рўйхатдан ўтказиш икки соатга яқин вақт олади, бир йилда эса бундай қабуллар юзтага яқинлашиб қолиши мумкин. Лекин, агар қонунда ҳеч қандай нормалар белгиланмаган бўлса, компанияга аслида қанча кадровик зарурлигини қандай ҳисоблаш мумкин? Агар директор барибир штатни кенгайтиришга тайёр бўлмаса, нима қилиш керак? 📋 Кадрлар хизмати шаклини қандай танлаш, юкламани қандай ҳисоблаш ва уни раҳбарият олдида қандай асослаб бериш лозимлигини Kadrovik PRO экспертлари янги тавсияномада тушунтиришди>>>
Открыть в Telegram🔍 Ички аудитдан сўнг директор камчиликлар аниқланган бўлим ходимларига ҳайфсан эълон қилишга қарор қилди. Айнан ким хатога йўл қўйганини ҳеч ким аниқламади. Ходимлардан бири аллақачон ишдан бўшаб кетган, бошқаси эса ҳозир таътилда. 🤔 Лекин интизомий жазо муайян ходимнинг аниқ қилмиши учун қўлланилади. Аввал хизмат текширувини ўтказиш, ким нимага жавобгар бўлганини аниқлаш ва ёзма тушунтиришни талаб қилиш керак. Ишдан бўшаб кетган ходимни энди жазолаб бўлмайди, таътилдаги ходимни эса кутишга тўғри келади. 📝 Жазони қандай муддатларда қўллаш мумкинлиги ва уларни қайси санадан ҳисоблаш кераклигини Kadrovik PRO экспертлари тавсияномада тушунтириб беришди>>>
Открыть в Telegram📋 МЧЖда ходимлар сони кўпайгач, директор ягона қоидаларни мустаҳкамлаб қўйишга қарор қилди: ишнинг бошланиш вақти, танаффуслар, отгуллар бериш тартиби ва хоказо. Кадровик ИМТҚ тайёрламоқда, бироқ МКга мувофиқ ушбу ҳужжат касаба уюшмаси қўмитаси билан келишилган ҳолда қабул қилинади, компанияда эса бундай орган йўқ. 🤔 Келишадиган тузилма бўлмаса, директорнинг буйруғи ҳам етарлидек туюлади. Лекин бундай ҳолат учун МКда алоҳида тартиб назарда тутилган. Тартибни бузган ҳолда тасдиқланган ҳужжат эса ҳақиқий эмас деб топилиши мумкин. 📝 Ташкилотда касаба уюшмаси қўмитаси бўлмаса, ИМТҚ ва бошқа ички ҳужжатларни қандай тасдиқлаш кераклигини Kadrovik PRO экспертлари тавсияномада тушунтириб беришди>>>
Открыть в TelegramСвязи
Похожие каналы
Nam-Jobs Работа@namjobsКарьера2,55 тыс.
Ишга марҳамат@ishgamarhamattКарьера2,65 тыс.
AD GLOBAL ANDIJON 🇺🇿@qadamglobalbandlikagentligiКарьера2,45 тыс.
Bankdagi ishlar vakansiyalar@bankdagiishlarКарьера2,41 тыс.
🇺🇿XORAZM VILOYATI KAMBAG‘ALLIKNI QISQARTIRISH VA BANDLIK BOSHQARMASI@bandlik_xorazmКарьера2,7 тыс.
Вакансия.уз@vacancybukharaКарьера2,4 тыс.
Yangi Kosonsoy | Ish Bor@kosonsoy_ishborКарьера2,71 тыс.
Amaliyot Ofisi@amaliyot_ofisiКарьера2,79 тыс.