Переслано из Raqobat qo‘mitasi | Competition Committee
"COMPETITION & CONSUMER PROTECTION AI CHALLENGE - 2026" республика хакатони РАҚОБАТЛИ БОЗОР УЧУН СУНЪИЙ ИНТЕЛЛЕКТ ЕЧИМЛАРИНИ ЯРАТИНГ! 🇺🇿 Ўзбекистон Республикаси Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси Бутунжаҳон рақобат кунига бағишлаб "AI Competition & Consumer Protection Challenge 2026" республика хакатонини ташкил этади. Хакатон 2026 йил 2–4 декабрь кунлари ўтказилади. 🤩 Иштирокчилар 48 соат давомида долзарб муаммоларни сунъий интеллект технологиялари асосида ҳал қилувчи инновацион ечимлар ишлаб чиқади. Улар тажрибали менторлардан маслаҳат олади ва лойиҳаларини экспертлар ҳайъатига тақдим этади. 🎖 Мукофот жамғармаси — 150 млн сўм: 1️⃣- ўрин — 70 млн сўм 2️⃣- ўрин — 40 млн сўм 3️⃣- ўрин — 20 млн сўм 👤Махсус номинациялар — жами 20 млн сўм 📄Шунингдек, ҳар бир йўналиш ғолибига ишга жойлашиш таклифи ёки ҳамкор ташкилотларга тавсиянома берилади. 🏅 AI Competition Challenge 2026 — келажак ечимларини бугун яратинг! ✈️Рўйхатдан ўтиш Тадбирга оид янгиликлардан хабардор бўлиш учун Рақобат қўмитасининг ижтимоий тармоқлардаги расмий саҳифаларига обуна бўлинг. Telegram | Press_service | Facebook | Instagram | YouTube
Открыть в Telegram







