💊 Швейцарияда мусодара қилинган активлардан Ўзбекистонга қайтариладиган маблағларнинг бир қисми соғлиқни сақлаш тизимига йўналтирилади Иқтисодиёт ва молия вазирлиги маълумотига кўра, 2026 йил 24 ноябрда тасдиқланган битим доирасида ноқонуний ўзлаштирилган активларнинг 252,5 миллион АҚШ доллари Ўзбекистонга қайтарилиши кўзда тутилган. Мазкур маблағлар «Ишонч — 2030» жамғармаси орқали, жумладан, соғлиқни сақлаш соҳасини ривожлантиришга йўналтирилади. Соғлиқни сақлаш йўналишида қуйидаги вазифаларга алоҳида эътибор қаратилади: 🔹 болалар ва ўсмирларга кўрсатиладиган тиббий ёрдам сифатини ошириш; 🔹 касалликларни эрта аниқлаш ва профилактика ишларини кучайтириш; 🔹 айрим онкологик касалликларни ташхислаш ва даволаш имкониятларини кенгайтириш; 🔹 қишлоқ жойларда яшовчи аҳоли учун тиббий хизматлардан фойдаланиш имкониятларини яхшилаш; 🔹 ижтимоий ҳимояга муҳтож аҳоли қатламига тиббий хизмат кўрсатиш қамровини кенгайтириш. Таъкидлаш жоизки, «Ишонч» жамғармаси Швейцарияда Гулнора Каримова иши бўйича мусодара қилинган активларни Ўзбекистонга қайтариш мақсадида ташкил этилган. Жамғарма маблағларини тақсимлашнинг биринчи босқичида соғлиқни сақлаш ва таълим соҳалари учун 87 миллион АҚШ доллари йўналтирилган. 💊 Тиббиёт дунёси канали
Открыть в TelegramДинамика просмотровСкрыть динамику
Рост просмотров
Часов после публикации
Показать таблицей
| Часов после публикации | Просмотры |
|---|---|
| 0 ч | 0 |
| 1 ч | 2 080 |
| 7 ч | 4 050 |
- Через 1 час2 080
- Через 6 часов4 050
- Всего сейчас4 050








