⚡️«ЎзА» ёлғон хабар тарқатди: Сирдарё вилоятига Зайнилобиддин Низомиддинов эмас, Дониёр Қодиров ҳоким этиб тайинланди
12 октябрь куни Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги (ЎзА) Бекобод тумани ҳокими Зайнилобиддин Низомиддинов Сирдарё вилояти ҳокими вазифасини бажарувчи этиб тайинлангани ҳақида хабар тарқатди.
Кўп ўтмай, Тошкент вилояти ҳокимлиги ушбу маълумотни рад этиб, Низомиддинов лавозимидан озод этилмагани ва ҳозир ҳам Бекобод тумани ҳокими сифатида ишлаётганини билдирди.
Шунингдек, Сирдарё вилояти ҳокимлиги ҳам расмий раддия бериб, бугун, 12 октябрь куни вилоят ҳокимлиги биносида Бош вазир бошчилигида ҳеч қандай йиғилиш ўтказилмаганини маълум қилди.
Шундан сўнг ЎзА дастлабки хабарини ўчириб, тасдиқланмаган маълумот эълон қилгани учун ўқувчиларидан узр сўради.
Бироздан сўнг, Президент матбуот котиби Шерзод Асадов Дониёр Бахтиёрович Қодиров президент фармони билан Сирдарё вилояти ҳокими вазифасини бажарувчи этиб расман тайинланганини маълум қилди.
👉 @Tezkor24official