Кабинет

Shavkat Rahmon

Муҳаббат – чиройли капалак, Қўрқаман шўрликни тутгани. Капалак қувганим ёдимда, Ёдимда йўқ аммо етганим...

Юзернейм
@shavkat_rahmon
Категория
Искусство
Страна
УзбекистанУзбекистан
Подписчики1 781
Просмотров на пост, 7 дн.—за 7 дней
ERR96,57 %в среднем за 30 дней

Новые посты

#698Текст
Просмотры1 7200%к среднему
Пересылки—
Реакции11
Комментарии—
#697Фото

ҚОДИРИЙ ВА ҲОЗИРГИ ЁШЛАР Ҳозирги ёшларда покизалик бор, тирик қалбларига диёнат эга, гўё пок табиат ёмон кўзлардан асраб қўйганларин шуларга берган. Агар тирик бўлса, бир четда турмай, ҳозирги ёшларга сардор бўларди, гоҳ кўкдан ёғилган, гоҳ ердан чиққан туҳмату балога қалқон бўларди. Ҳозирги ёшлар ҳам турармиди жим, йиғишитириб қўйиб шахсий ҳасратин, ўз нафси йўлида ҳар нега қодир ювуқсиз каслардан уни асрарди. Синдириб ташларди унинг бўғзига ўрлаган қўлларни биттама битта, бор овози билан полончилармас, халқнинг боласиман деган йигитлар. Қодирий ўйланар юксак-юксакда, пайқамай вақтнинг тўсу тўсларин, пойига қўяди қўллари титраб қариган гулларин. содиқ дўстлари... Аммо у юксалган улуғвор тошдай, кўрмас дўстларининг йиғинларини. Эшитмас жомларнинг жаранглари-ла оташин алёру йиғиларини. Билмадим, дўстларин танирмиди у, пойига барини ҳайдаб келди вақт... Бас, эй, Қодирийнинг пойидагилар, у дўстлар овозин эшитар фақат. Вақт келиб, қариса ҳозирги ёшлар, тўла узмоқ учун умрлик қарзин: вой, дўстим, жигарим, биродарим Қодирий пойида йиғласа арзир. Шунда бир сесканиб, чин дўстларига ўзининг мозийдек қучоғин очиб, юксакдан эгилар, минг бор эгилар, тупроққа теккунча нуроний боши. Шавкат Раҳмон

Открыть в Telegram
Просмотры2 370+38%к среднему
Пересылки—
Реакции19
Комментарии—
#696Фото

ҚАСАМ Шавкат Раҳмон деган бир ўжар шоир, бир куни қайтадан яраладими? Ҳаётим маънисин жуда кўп ўйлаб, сайладим сўзларнинг сараларини. Ҳар бир сўз юз сўзнинг ўрнини босар — Ватан, Халқ, Жасорат, Кураш, Озодлик. Ҳар бир сўз етажак юзта умримга, ҳар бири бахш этар руҳимга шодлик. Ҳозирлик кўраркан буюк сафарга, пуштиранг пардали минглаб дарчадан мўралаб ўтирган гўзал сўзларни, қолдириб кетаман энди барчага. Аслида атиргул бўйин таратган бу ўйноқи сўзлар меникимасдир. Менга нондай зарур, қиличдай кескир, заҳардай мард сўзлар бўлсаёқ басдир. Сайладим сўзларнинг сараларини, курашлар шамоли кирди назмимга. Юртимни кезаман, энди ҳар нарса — эгилган нарсалар тегар ғашимга. Энди ишлаш керак бу кенгликларда, токим сўйламасин ёлғонни ҳеч ким, токим буюк тоғлар салтанатида эгилган бошларни қиличлар кессин. Шавкат Раҳмон

Открыть в Telegram
Просмотры1 940+13%к среднему
Пересылки—
Реакции39
Комментарии—
#695Текст
Просмотры1 870+9%к среднему
Пересылки—
Реакции25
Комментарии—
#694Аудио
Просмотры2 000+16%к среднему
Пересылки—
Реакции9
Комментарии—
#693Видео
Просмотры1 820+6%к среднему
Пересылки—
Реакции9
Комментарии—
#692Фото

БИР ЁЛҒОНЧИГА АЙТГАНЛАРИМ... Ўлдириб қўйдингиз вақтни бугун, гўёки ўзингиз сезмаган ҳолда, тилингиз титрамай соддадилларга кулиб узатдингиз ёлғонни болдай. Сўнг қараб қўйдингиз атрофингизга, ҳеч ким сезмадими, пайқамадими? Биров қийшиқ кулиб қўйвормадими савил-павили-ю пойқадамини. Жуда нозик усул, тўғримасми-а, қотиллик қилганинг ҳеч ким сезмаса, сазойи қилмаса эшак миндириб, халойиқ олдида тилинг кесмаса. Ўтган асрларда шўрлик вақтни сўйиб қўйишарди қўзичоқлардай, қозиққа ўтқазиб, ё осиб дорга, тириклай кўмишар эди чоҳларга. Нозиклашиб кетган усуллар энди, қотил ҳам қурбон йўқ бир қараганда. Бироқ аён бўлур — аср нафасин бўғувчи бадбўй ҳид таралганида. Вақт келар — беҳуда гапга тоби йўқ, умид-ла боқади одамиятга: «Асрнинг энг буюк ташвишларини шиордай кўтариб юрсин ниятлар». Биров ўлдиради бекорчиликдан, бири — жаҳолатдан, бири — тўқликдан, қопдаги мушукни сувга отгандай бировлар ўлдириб юрар шўхликдан, Гоҳо ўлдиришар кўпчилик бўлиб, шунда вақт бўялиб қора қонига, гумбирлаб қулайди ҳар куни мозий — ададсиз вақтлар қабристонига. Уҳ-ҳў, қанча вақт чирийди унда, хўрланган, зўрланган ёки кесилган, бедарак йўқолган, бир зўравоннинг темир човутлари аро эзилган. Уҳ-ҳў, қанча вақт, ишга солинса, қанча эллар мангу яшарди озод ё қурса бўларди оддий қўллар-ла бундан ҳам гўзалроқ битта коинот. 1983 Шавкат Раҳмон

Открыть в Telegram
Просмотры2 030+18%к среднему
Пересылки—
Реакции24
Комментарии—
#691Фото

ОРЗУГА АЙБ ЙЎҚ Кеча давлат туздим, унча каттамас, турар метиндан-да қаттиқ тамалда — мухтасар қонунлар фақат хатдамас, бутун афзаллиги, эрки амалда. Гўё ким атайлаб сувга босган бир коптокдай балқиди рангин савлати, кўрди юксалганин бир фитна олғир ўзи бўғиб қўйган ўзбек давлатин. Аммо ғаразгўйлар тахмин қилгандай гуркираб ўсмади юртда ваҳшийлик, тўқнашиб қолганда кулди итлар ҳам, шикор-қатағонга чиқмас даҳрийлик. Ахир, ўзбеклар ҳам учалик гўлмас, балиқ бошдан деган гаплар тўхтади, раҳбарлар кўксини чангаллаб ўлмас, пинҳона хусумат, зарблар тўхтади. Шоирлар нолимас, сочлар оқарган... Нотиқлар эсдалик айтар авлодга: бир пайт, азизларим, Маскўп орқали бориб келар эдик қўшни афғонга. Бундаги элатлар иззат-ҳурматда, кўзлари чақчаймас яккатилликдан, кўнгилга яқинроқ бўлди ғурбатлар, ҳеч кимса ўлмайди мустақилликдан. Етар шунча таъриф, нозик замонда агар айтиб қўйсам таъриф адоғин, ёниб кетишингиз мумкин армондан, армон — бу оғир дард, жудаям оғир. Шавкат Раҳмон.

Открыть в Telegram
Просмотры2 300+34%к среднему
Пересылки—
Реакции24
Комментарии—
#690Фото
Просмотры4 190+144%к среднему
Пересылки—
Реакции42
Комментарии—
#689Превью ссылки

Қуруқ қудуқларда қақшаётир сир, Най ясаш сирини унутди чоллар. Зангор рўмолини бўхчага ташлаб Эрининг ортидан кетди аёллар. Ким қолди?.. * * * Қўлларимда қизил харита – Майдаланган кўзгу сингари. Ёв отига емиш ташийди. Тарқаб кетган Темур лашкари. То бирлик йўқ – борлик ҳам йўқдир! Бу ғафлатга қўймай туриб чек, Номинг айтиб шеър тўқиётган Шоирингни кечирма, Ўзбек. Қолганини бугун 19:00да очиқ осмон остида ШОИРларнинг ўзларидан эшитиш мумкин!!! P/s: Абдулла Орипов, Рауф Парфи, Азим Суюн, Шавкат Раҳмон, Ҳалима Худойбердиева каби Улкан шоирларимизнинг ўтли шеърлари ҳам муносиб издошлари томонидан ижро этилади... Усмон Азим ва Хуршид Давроннинг тиригини кўриш имкони ҳам мавжуд... Барча қизиқувчиларни таклиф қиламиз!!! Шу жойига битта савол! Абдулла Орипов шеъри ким томонидан ўқилишини тахмин қилиш мумкин, Ҳалима Худойбердиева шеърини ким ижро этишини тахмин қилмасдан ҳам топса бўлади!!! Гулжамол опа устозини ҳеч кимга бермайди... Саволки: Шавкат Раҳмон образини қайси шоиримиз гавдалантиради? Сафарали Қурбоновнинг фейсбук саҳифасидан https://t.me/NajmiddinTURON

Открыть в Telegram
Просмотры2 290+33%к среднему
Пересылки—
Реакции13
Комментарии—

Все посты

Связи