Чиқиндиларни бошқариш тизимида нималар ўзгариши керак?
Соҳадаги ўзгаришлар ҳақида гапирганда, нафақат амалга оширилаётган ишлар, балки мавжуд муаммолар ва уларни ҳал қилиш учун кўрилаётган чоралар ҳам очиқ муҳокама қилиниши керак.
Тошкентда Чиқиндиларни бошқариш ва циркуляр иқтисодиётни ривожлантириш агентлиги ҳамда БМТ Тараққиёт дастури ҳамкорлигида ўтказилган тадбирда Агентлик директори Шарифбек Ҳасанов соҳанинг аввалги ва ҳозирги ҳолатини таққослади.
У инвестиция лойиҳалари, мавжуд муаммолар ва келгуси режалар ҳақида гапирди. Айниқса, тизимдаги камчиликларни очиқ тан олиб, уларнинг ечимларини ҳам тилга олгани эътиборимни тортди.
Тадбир доирасида 6 та истиқболли лойиҳа ҳар бири 10 минг долларгача қийматдаги ускуналар билан қўллаб-қувватланиши маълум қилинди. Олти ҳафталик дастурда Тошкент, Ангрен ва Нукусдан 120 нафардан ортиқ тадбиркор, стартап асосчилари ва ўзини ўзи банд қилган фуқаролар қатнашди. Уларнинг камида 50 фоизи хотин-қизлар ва ёшлардан иборат бўлди.
Ажратилаётган маблағлар ва янги лойиҳалар соҳадаги ўзгаришларга хизмат қилиши мумкин. Энди асосий эътибор билдирилган режаларнинг ижроси ва уларнинг аниқ натижаларига қаратилиши керак.
@grossmeyster_uz - obuna böling!