Кабинет

Посты канала Ромитан УЗ

сначала новые

#30335Текст

Сиз бировга кредит олиб бермаяпсиз. Сиз унга кредит ҳисобидан қарз беряпсиз! Баъзан дўстимиз, танишимиз ёки ҳамкасбимиз ўз номига кредит ололмагани учун биздан ёрдам сўрайди. «Кредитни сенинг номингга расмийлаштирайлик, тўловларини ўзим тўлайман», дейди. Ишонамиз, кредит олиб берамиз. Аввалига ҳаммаси келишилгандек кетади. Аммо бир куни танишимиз тўловни кечиктиради ёки умуман тўламай қўяди. Банк эса кредитни сиздан талаб қилади. Сиз банкка пулни аслида бошқа одам ишлатганини, кредитни ҳам ўша тўлаши кераклигини тушунтиришга уринасиз. Бироқ банк учун қарздор – сиз! Чунки кредит шартномаси сизнинг номингизга расмийлаштирилган. Демак, уни қайтариш мажбурияти ҳам сизнинг зиммангизда. Қарз вақтида тўланмаса, иш судгача етиб бориши, кейин эса мажбурий ижро чоралари айнан сизга нисбатан қўлланилиши мумкин. Энг муҳими, сиз ўз номингизга кредит олиб, пулини бошқа одамга берганингиз билан у банк олдида қарздорга айланиб қолмайди. У банкдан эмас, сиздан қарз олган ҳисобланади. ❗️Шунинг учун бундай вазиятда ҳеч бўлмаганда ёзма қарз шартномаси тузинг ва пул берилганини тасдиқловчи далилларни сақланг. Бу сизни банк олдидаги мажбуриятдан озод қилмайди, аммо танишингиз қарзни қайтармаса, ундан пулни суд орқали талаб қилишингизда муҳим аҳамиятга эга бўлади. Унутманг: кредитни ким ишлатгани эмас, кимнинг номига расмийлаштирилгани муҳим. @oromitanuz

Открыть в Telegram
Просмотры1 680−39%к среднему
Пересылки—
Реакции10
Комментарии—
#30334Фото
Просмотры2 630−4%к среднему
Пересылки—
Реакции2
Комментарии—
#30333Фото
Просмотры2 110−23%к среднему
Пересылки—
Реакции4
Комментарии—
#30332Видео

👍👍👍👍👍👍 | #Рақобат_билимдони #Raqobat_bilimdoni “Рақобат билимдони” онлайн викторинаси эълон қилинди 🇺🇿 Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси ташкил этилганининг 30 йиллиги ҳамда 5 декабрь — Бутунжаҳон рақобат куни муносабати билан “Рақобат билимдони” онлайн викторинасини ўтказилади. 📌 Иштирок этиш шартлари: 🟢жорий йилнинг 23 ноябридан @raqobat_tanlovbot орқали рўйхатдан ўтиш; 🟢Қўмитанинг Телеграм ва Инстаграм саҳифаларига обуна бўлиш; 🟢3 нафар дўстни таклиф қилиш. ⏰ Викторина 27 ноябрь куни соат 09:00 дан 23:59 га қадар бўлиб ўтади. 🎉 Ғолиблар эгаллаган ўринларига кўра қимматбаҳо совғалар билан тақдирланади: 🥇 1-ўрин — планшет; 🥈 2-ўрин — смартфон; 🥉 3-ўрин — телевизор. 🏆 Ғолиблар 5 декабрь — Бутунжаҳон рақобат куни муносабати билан ўтказиладиган тантанали маросимда тақдирланади. Батафсил маълумотни Қўмитанинг www.raqobat.gov.uz веб-сайти ва ижтимоий тармоқлардаги расмий саҳифаларидан ҳамда 71 207 47 00 телефон рақами орқали олиш мумкин. _____ “Raqobat bilimdoni” onlayn viktorinasi e’lon qilindi 🇺🇿 Raqobatni rivojlantirish va iste’molchilar huquqlarini himoya qilish qo‘mitasi tashkil etilganining 30 yilligi hamda 5-dekabr — Butunjahon raqobat kuni munosabati bilan “Raqobat bilimdoni” onlayn viktorinasini o‘tkaziladi. 📌 Ishtirok etish shartlari: 🟢joriy yilning 23-noyabridan @raqobat_tanlovbot orqali ro‘yxatdan o‘tish; 🟢Qo‘mitaning Telegram va Instagram sahifalariga obuna bo‘lish; 🟢3 nafar do‘stni taklif qilish. ⏰ Viktorina 27-noyabr kuni soat 09:00 dan 23:59 ga qadar bo‘lib o‘tadi. 🎉 G‘oliblar egallagan o‘rinlariga ko‘ra qimmatbaho sovg‘alar bilan taqdirlanadi: 🥇 1-o‘rin — planshet; 🥈 2-o‘rin — smartfon; 🥉 3-o‘rin — televizor. 🏆 G‘oliblar 5-dekabr — Butunjahon raqobat kuni munosabati bilan o‘tkaziladigan tantanali marosimda taqdirlanadi. Batafsil ma’lumotni Qo‘mitaning www.raqobat.gov.uz veb-sayti va ijtimoiy tarmoqlardagi rasmiy sahifalaridan hamda 71 207 47 00 telefon raqami orqali olish mumkin. Telegram | Press_service | Facebook | Instagram | Youtube

Открыть в Telegram
Просмотры2 470−10%к среднему
Пересылки—
Реакции6
Комментарии—
#30331Фото

Бир йиллик мактабга тайёрлов курсларини ташкил этиш тартиби маълум қилинди Таълим ва илм-фан вазирлиги бир йиллик мактабга тайёрлов курслари юзасидан берилган саволларга жавоб берди Унга кўра: ➖ тайёрлов гуруҳлари боғчаларда ва мактабларнинг бўш синфхоналарида ташкил этилади. Олис ҳудудларда боғча ва мактаб бўлмаса, “Келажак” маркази, техникум ёки бошқа ижтимоий соҳа объектларида ҳам қатъий талаблар асосида гуруҳлар очилиши мумкин; ➖ боғчага қатнаётган бола тайёрлов машғулотларини ўша боғчада ўтайди; ➖ машғулотларни олий маълумотли педагог-тарбиячи ёки олийгоҳнинг мактабгача таълим йўналишида битирувчи курсда ўқиётган талаба олиб боради; ➖ мактаб биносида очилган тайёрлов гуруҳи учун алоҳида педагог ишга олинади. Мактабда ишлаб турган ўқитувчилар ўз дарсларини қолдириб, тайёрлов гуруҳларига юборилмайди. Коэффициенти юқори мактабларда тайёрлов гуруҳлари ташкил этилмайди; ➖ давлат мактаблари ва боғчаларида тайёрлов машғулотлари бепул бўлади. @oromitanuz

Открыть в Telegram
Просмотры3 030+11%к среднему
Пересылки—
Реакции3
Комментарии—
#30329Фото

Переслано из Бухоро тиббиёти

Ромитанда уч эгизакни дунёга келтирган она ҳолидан хабар олинди Ромитан туманида она ва бола саломатлигини муҳофаза қилиш, туғруқдан кейинги даврда тиббий кузатув сифатини оширишга қаратилган манзилли ташрифлар давом этмоқда. Навбатдаги ташриф давомида Ромитан туман тиббиёт бирлашмаси масъуллари ва тиббиёт мутахассислари томонидан 40-оилавий поликлиника ҳудудида яшовчи, уч нафар эгизак чақалоқни дунёга келтирган Сабина Сойибованинг хонадонида бўлинди. Ташриф давомида она ва чақалоқларнинг саломатлиги тиббий кўрикдан ўтказилиб, зарур тавсиялар берилди. Шунингдек, туғруқдан кейинги даврда онани қўллаб-қувватлаш, чақалоқларни мунтазам тиббий назоратга олиш ҳамда оилавий поликлиника ва стационар ўртасидаги ҳамкорликни кучайтириш масалаларига эътибор қаратилди. Бундай манзилли ташрифлар она ва бола саломатлигини асраш, тиббий хизматларни аҳолига янада яқинлаштириш ҳамда ҳар бир оилага индивидуал ёндашувни таъминлашда муҳим аҳамият касб этади. 😎Бухоро тиббиёти

Открыть в Telegram
Просмотры2 540−7%к среднему
Пересылки—
Реакции41
Комментарии—
#30328Видео
Просмотры2 650−3%к среднему
Пересылки—
Реакции3
Комментарии—
#30327Видео
Просмотры2 260−17%к среднему
Пересылки—
Реакции7
Комментарии—
#30325Фото

Переслано из Юрист Адизов нигоҳи

Ҳурматли ватандошлар! Ҳайдовчилик гувоҳномасини осонгина олиб беришни ваъда қилаётган «ҳожатхўр ҳожатбарор»ларга асло ишонманг! Бугун фахр билан айтишимиз мумкинки, яна бир фуқарони фирибгарлар тузоғига тушиб қолишдан асраб қолдик. Бошқа масалаларда ҳам нотаниш шахсларга, интернетдаги турли шубҳали эълонларга ишониб, манзили ва шахси номаълум бўлган одамларга пул ўтказманг! Нимани йўқотишингиз мумкин? Асабингизни; Пулингизни; Қимматли вақтингизни; Энг ёмони, жиноятга шерик бўлиб қолишингиз мумкин. Фирибгарлик қандай бошланади? Аввалига сиздан сўралган пулни берасиз, кейин яна 300 минг сўм, сўнг 400 минг сўм, яна 500 минг сўм талаб қилишади. Алданаётганингизни сезганингизда эса «эртага», «келаси ҳафта», «фалон жойга боринг» каби баҳоналар билан сизни овутишади. Вақти келганда эса «сизники ҳали келмаган экан» деб, ҳатто сунъий интеллект ёрдамида тайёрланган сохта "права" н суратларини кўрсатиб, яна пул сўрашади. Охир-оқибат, алданганингизни англаб, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга ариза билан мурожаат қилганингизда, ўзингиз ҳам жиноятга шерик бўлиб қолишингиз мумкинлигини тушуниб етасиз. Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 211-моддасига мувофиқ, пора бериш жиноий жавобгарликка сабаб бўлади. Фирибгарлар айнан одамларнинг муаммосидан, ишончидан ва қонунни билмаслигидан фойдаланишади. Шу боис, мушкулингизни осон ҳал қилиб беришни ваъда қилаётган нотаниш шахсларга қинғир йўллар билан пул берманг! Қонуний йўлдан юринг, фирибгарларга алданманг! 👉 Беҳзодбек Адизов канали

Открыть в Telegram
Просмотры2 340−14%к среднему
Пересылки—
Реакции4
Комментарии—
#30323Фото

Переслано из BUXORO NAFASI

#Онлайн_танлов Ҳудудлардаги маданият бўлимлари фаолияти жамоатчилик сўровномаси орқали баҳоланади Бухоро вилояти шаҳар ва туманларидаги маданият бўлимлари фаолияти, маданий-маърифий тадбирлар сифати, аҳолига кўрсатилаётган хизматлар ҳамда маданият ва санъатни ривожлантириш борасидаги ишлар самарадорлигини аниқлаш мақсадида ОАВ орқали жамоатчилик сўровномаси ўтказилади. Сўровномада фуқаролар ҳудудий маданият бўлимлари фаолияти, ташкил этилаётган тадбирлар, ижодий жамоалар учун яратилган шароитлар ҳамда аҳоли ва ёшларни маданий ҳаётга жалб этиш борасидаги ишларга ўз муносабатини билдиришлари мумкин. Жамоатчилик сўровномаси натижаларига кўра, энг юқори баҳога сазовор бўлган учта ҳудудий маданият бўлими алоҳида эътироф этилади. Иштирок этиш ихтиёрий ва бепул! Сўровномада иштирок этишнинг сўнгги муддати: 3 декабрь, соат 12:00.

Открыть в Telegram
Просмотры2 7300%к среднему
Пересылки—
Реакции11
Комментарии—
#30322Фото

⚡️Эртага ипотека субсидияси учун аризалар қабули қайта бошланади 25 ноябрдан уй-жой сотиб олиш учун ипотека субсидиясига ариза топшириш имконияти яратилади. Бу ҳақда Иқтисодиёт ва молия вазирлиги маълум қилди. Аризалар қабули 2026 йил 25 ноябрь куни соат 10:00 дан бошланади. Қабул аввал берилган, аммо амал қилиш муддати давомида фойдаланилмаган субсидия хабарномалари ҳисобидан амалга оширилади. Субсидия олиш истагидаги фуқаролар қуйидаги талабларга жавоб бериши лозим: — ижтимоий мезонлар бўйича камида 30 балл тўплаган бўлиши; — кредит тарихи дастурда иштирок этувчи камида битта тижорат банки талабларига мос келиши; — ариза берувчи ва унинг турмуш ўртоғи номида республика ҳудудида турар жой мавжуд бўлмаслиги; — ўртача ойлик даромади белгиланган ижтимоий мезонлар доирасида бўлиши. Фуқаролар Давлат хизматлари марказлари, myGov мобил иловаси ёки my.gov.uz портали орқали ариза топширишлари мумкин. Ҳарбий тузилмалар ходимлари эса бевосита Давлат хизматлари марказларига мурожаат қилиши керак. Вазирлик ариза берувчиларга OneID тизими орқали банкларга кредит тарихидан фойдаланиш учун рухсат бериш зарурлигини эслатди. Кредит тарихини олишга чеклов ўрнатилган ёки тегишли рухсат берилмаган тақдирда ариза рад этилади. @oromitanuz

Открыть в Telegram
Просмотры3 320+21%к среднему
Пересылки—
Реакции7
Комментарии—
#30320Фото
Просмотры4 670+71%к среднему
Пересылки—
Реакции39
Комментарии—
#30318Фото
Просмотры3 120+14%к среднему
Пересылки—
Реакции6
Комментарии—
#30317Фото
Просмотры2 220−19%к среднему
Пересылки—
Реакции2
Комментарии—
#30316Видео
Просмотры2 930+7%к среднему
Пересылки—
Реакции1
Комментарии—