Сиз бировга кредит олиб бермаяпсиз. Сиз унга кредит ҳисобидан қарз беряпсиз! Баъзан дўстимиз, танишимиз ёки ҳамкасбимиз ўз номига кредит ололмагани учун биздан ёрдам сўрайди. «Кредитни сенинг номингга расмийлаштирайлик, тўловларини ўзим тўлайман», дейди. Ишонамиз, кредит олиб берамиз. Аввалига ҳаммаси келишилгандек кетади. Аммо бир куни танишимиз тўловни кечиктиради ёки умуман тўламай қўяди. Банк эса кредитни сиздан талаб қилади. Сиз банкка пулни аслида бошқа одам ишлатганини, кредитни ҳам ўша тўлаши кераклигини тушунтиришга уринасиз. Бироқ банк учун қарздор – сиз! Чунки кредит шартномаси сизнинг номингизга расмийлаштирилган. Демак, уни қайтариш мажбурияти ҳам сизнинг зиммангизда. Қарз вақтида тўланмаса, иш судгача етиб бориши, кейин эса мажбурий ижро чоралари айнан сизга нисбатан қўлланилиши мумкин. Энг муҳими, сиз ўз номингизга кредит олиб, пулини бошқа одамга берганингиз билан у банк олдида қарздорга айланиб қолмайди. У банкдан эмас, сиздан қарз олган ҳисобланади. ❗️Шунинг учун бундай вазиятда ҳеч бўлмаганда ёзма қарз шартномаси тузинг ва пул берилганини тасдиқловчи далилларни сақланг. Бу сизни банк олдидаги мажбуриятдан озод қилмайди, аммо танишингиз қарзни қайтармаса, ундан пулни суд орқали талаб қилишингизда муҳим аҳамиятга эга бўлади. Унутманг: кредитни ким ишлатгани эмас, кимнинг номига расмийлаштирилгани муҳим. @oromitanuz
Открыть в Telegram
Ромитан УЗ
Ромитан туманидаги энг сўнгги ишончли янгилик ва хабарларни бизда кузатинг! Реклама учун: @bekhhzodbek
Средние просмотры поста по дням
По дню публикации
Показать таблицей
| Дата | Просмотров на пост |
|---|---|
| 23 нояб. 2026 г. | 3 145 |
| 24 нояб. 2026 г. | 3 025 |
| 25 нояб. 2026 г. | 2 499 |
| 26 нояб. 2026 г. | 2 155 |
Самые просматриваемые за месяц
- 01Просмотры4,67 тыс.Пересылки—Реакции39Комментарии—
- 02Просмотры3,36 тыс.Пересылки—Реакции—Комментарии—
- 03Просмотры3,32 тыс.Пересылки—Реакции7Комментарии—
- 04Просмотры3,12 тыс.Пересылки—Реакции6Комментарии—
Новые посты
Бухоро марказий деҳқон бозори вақтинча ёпилди Бухоро марказий деҳқон бозорида ёнғин хавфсизлиги талаблари қўпол бузилгани сабабли унинг фаолияти вақтинча тўхтатилди. Бозор аниқланган камчиликлар тўлиқ бартараф этилганидан сўнг қайта очилади. @oromitanuz
Открыть в TelegramПереслано из Юрист Адизов нигоҳи
❗️Ҳоким ёрдамчилари фаолиятини баҳолаш ўзгаради Президент Шавкат Мирзиёев тадбиркорликни ривожлантириш ва аҳоли бандлигини таъминлашга қаратилган таклифлар билан танишди. Тақдимотда ҳоким ёрдамчилари фаолиятини баҳолашда миқдор кўрсаткичларидан сифат кўрсаткичларига ўтилиши маълум қилинди. Бунда ташкил этилган корхоналарнинг барқарор фаолият юритиши, яратилган иш ўринларининг доимийлиги ва тадбиркорлар товар айланмасининг ўсиши асосий мезон бўлади. Давлат раҳбари мутасаддиларга меҳнат муносабатларини тартибга солиш соҳасида қонунчиликни такомиллаштириш, меҳнат муносабатларини расмийлаштириш жараёнларини соддалаштириш ҳамда давлат меҳнат назоратини яхшилаш бўйича таклифлар киритишни топширди. 👉 Беҳзодбек Адизов канали
Открыть в Telegram👍👍👍👍👍👍 | #Рақобат_билимдони #Raqobat_bilimdoni “Рақобат билимдони” онлайн викторинаси эълон қилинди 🇺🇿 Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси ташкил этилганининг 30 йиллиги ҳамда 5 декабрь — Бутунжаҳон рақобат куни муносабати билан “Рақобат билимдони” онлайн викторинасини ўтказилади. 📌 Иштирок этиш шартлари: 🟢жорий йилнинг 23 ноябридан @raqobat_tanlovbot орқали рўйхатдан ўтиш; 🟢Қўмитанинг Телеграм ва Инстаграм саҳифаларига обуна бўлиш; 🟢3 нафар дўстни таклиф қилиш. ⏰ Викторина 27 ноябрь куни соат 09:00 дан 23:59 га қадар бўлиб ўтади. 🎉 Ғолиблар эгаллаган ўринларига кўра қимматбаҳо совғалар билан тақдирланади: 🥇 1-ўрин — планшет; 🥈 2-ўрин — смартфон; 🥉 3-ўрин — телевизор. 🏆 Ғолиблар 5 декабрь — Бутунжаҳон рақобат куни муносабати билан ўтказиладиган тантанали маросимда тақдирланади. Батафсил маълумотни Қўмитанинг www.raqobat.gov.uz веб-сайти ва ижтимоий тармоқлардаги расмий саҳифаларидан ҳамда 71 207 47 00 телефон рақами орқали олиш мумкин. _____ “Raqobat bilimdoni” onlayn viktorinasi e’lon qilindi 🇺🇿 Raqobatni rivojlantirish va iste’molchilar huquqlarini himoya qilish qo‘mitasi tashkil etilganining 30 yilligi hamda 5-dekabr — Butunjahon raqobat kuni munosabati bilan “Raqobat bilimdoni” onlayn viktorinasini o‘tkaziladi. 📌 Ishtirok etish shartlari: 🟢joriy yilning 23-noyabridan @raqobat_tanlovbot orqali ro‘yxatdan o‘tish; 🟢Qo‘mitaning Telegram va Instagram sahifalariga obuna bo‘lish; 🟢3 nafar do‘stni taklif qilish. ⏰ Viktorina 27-noyabr kuni soat 09:00 dan 23:59 ga qadar bo‘lib o‘tadi. 🎉 G‘oliblar egallagan o‘rinlariga ko‘ra qimmatbaho sovg‘alar bilan taqdirlanadi: 🥇 1-o‘rin — planshet; 🥈 2-o‘rin — smartfon; 🥉 3-o‘rin — televizor. 🏆 G‘oliblar 5-dekabr — Butunjahon raqobat kuni munosabati bilan o‘tkaziladigan tantanali marosimda taqdirlanadi. Batafsil ma’lumotni Qo‘mitaning www.raqobat.gov.uz veb-sayti va ijtimoiy tarmoqlardagi rasmiy sahifalaridan hamda 71 207 47 00 telefon raqami orqali olish mumkin. Telegram | Press_service | Facebook | Instagram | Youtube
Открыть в TelegramБир йиллик мактабга тайёрлов курсларини ташкил этиш тартиби маълум қилинди Таълим ва илм-фан вазирлиги бир йиллик мактабга тайёрлов курслари юзасидан берилган саволларга жавоб берди Унга кўра: ➖ тайёрлов гуруҳлари боғчаларда ва мактабларнинг бўш синфхоналарида ташкил этилади. Олис ҳудудларда боғча ва мактаб бўлмаса, “Келажак” маркази, техникум ёки бошқа ижтимоий соҳа объектларида ҳам қатъий талаблар асосида гуруҳлар очилиши мумкин; ➖ боғчага қатнаётган бола тайёрлов машғулотларини ўша боғчада ўтайди; ➖ машғулотларни олий маълумотли педагог-тарбиячи ёки олийгоҳнинг мактабгача таълим йўналишида битирувчи курсда ўқиётган талаба олиб боради; ➖ мактаб биносида очилган тайёрлов гуруҳи учун алоҳида педагог ишга олинади. Мактабда ишлаб турган ўқитувчилар ўз дарсларини қолдириб, тайёрлов гуруҳларига юборилмайди. Коэффициенти юқори мактабларда тайёрлов гуруҳлари ташкил этилмайди; ➖ давлат мактаблари ва боғчаларида тайёрлов машғулотлари бепул бўлади. @oromitanuz
Открыть в TelegramПереслано из Бухоро тиббиёти
Ромитанда уч эгизакни дунёга келтирган она ҳолидан хабар олинди Ромитан туманида она ва бола саломатлигини муҳофаза қилиш, туғруқдан кейинги даврда тиббий кузатув сифатини оширишга қаратилган манзилли ташрифлар давом этмоқда. Навбатдаги ташриф давомида Ромитан туман тиббиёт бирлашмаси масъуллари ва тиббиёт мутахассислари томонидан 40-оилавий поликлиника ҳудудида яшовчи, уч нафар эгизак чақалоқни дунёга келтирган Сабина Сойибованинг хонадонида бўлинди. Ташриф давомида она ва чақалоқларнинг саломатлиги тиббий кўрикдан ўтказилиб, зарур тавсиялар берилди. Шунингдек, туғруқдан кейинги даврда онани қўллаб-қувватлаш, чақалоқларни мунтазам тиббий назоратга олиш ҳамда оилавий поликлиника ва стационар ўртасидаги ҳамкорликни кучайтириш масалаларига эътибор қаратилди. Бундай манзилли ташрифлар она ва бола саломатлигини асраш, тиббий хизматларни аҳолига янада яқинлаштириш ҳамда ҳар бир оилага индивидуал ёндашувни таъминлашда муҳим аҳамият касб этади. 😎Бухоро тиббиёти
Открыть в Telegram#E’LON 🟢LOGOPED XIZMATI Farzandingiz tovushlarni to‘g‘ri talaffuz qilishda qiynaladimi? Nutqida nuqsonlar yoki duduqlanish holatlari kuzatiladimi? Siz uchun malakali logoped xizmatlari! ➡️Tovushlarni to‘g‘ri talaffuz qilishga o‘rgatish; ➡️Nutqdagi kamchiliklarni bartaraf etish; ➡️So‘z boyligini oshirish; ➡️Duduqlanish bilan ishlash; ➡️Bolalarda nutqni rivojlantirish. Mashg‘ulotlar individual yondashuv asosida olib boriladi. 📞 Murojaat uchun telefon: +998 93 999 52 55 Farzandingizning ravon va chiroyli nutqi bizning e’tiborimizda! @oromitanuz
Открыть в TelegramПереслано из Buxoro 24 | Расмий канал
"Колхоз бозор" фаолияти вақтинча тўхтатилди Бухоро марказий деҳқон бозорида ёнғин хавфсизлиги талаблари қўпол равишда бузилгани ва фавқулодда вазиятлар юзага келиш хавфи юқори экани сабабли бозор фаолияти суднинг қарори билан вақтинча тўхтатилди. Аниқланган камчиликларни бартараф этиш бўйича масъулларга қатъий топшириқлар берилди. 👉Каналга уланиш👈
Открыть в TelegramПереслано из Юрист Адизов нигоҳи
Ҳурматли ватандошлар! Ҳайдовчилик гувоҳномасини осонгина олиб беришни ваъда қилаётган «ҳожатхўр ҳожатбарор»ларга асло ишонманг! Бугун фахр билан айтишимиз мумкинки, яна бир фуқарони фирибгарлар тузоғига тушиб қолишдан асраб қолдик. Бошқа масалаларда ҳам нотаниш шахсларга, интернетдаги турли шубҳали эълонларга ишониб, манзили ва шахси номаълум бўлган одамларга пул ўтказманг! Нимани йўқотишингиз мумкин? Асабингизни; Пулингизни; Қимматли вақтингизни; Энг ёмони, жиноятга шерик бўлиб қолишингиз мумкин. Фирибгарлик қандай бошланади? Аввалига сиздан сўралган пулни берасиз, кейин яна 300 минг сўм, сўнг 400 минг сўм, яна 500 минг сўм талаб қилишади. Алданаётганингизни сезганингизда эса «эртага», «келаси ҳафта», «фалон жойга боринг» каби баҳоналар билан сизни овутишади. Вақти келганда эса «сизники ҳали келмаган экан» деб, ҳатто сунъий интеллект ёрдамида тайёрланган сохта "права" н суратларини кўрсатиб, яна пул сўрашади. Охир-оқибат, алданганингизни англаб, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга ариза билан мурожаат қилганингизда, ўзингиз ҳам жиноятга шерик бўлиб қолишингиз мумкинлигини тушуниб етасиз. Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 211-моддасига мувофиқ, пора бериш жиноий жавобгарликка сабаб бўлади. Фирибгарлар айнан одамларнинг муаммосидан, ишончидан ва қонунни билмаслигидан фойдаланишади. Шу боис, мушкулингизни осон ҳал қилиб беришни ваъда қилаётган нотаниш шахсларга қинғир йўллар билан пул берманг! Қонуний йўлдан юринг, фирибгарларга алданманг! 👉 Беҳзодбек Адизов канали
Открыть в Telegram💵Доллар ва рублнинг бугунги расмий курси Банклар эса 1 АҚШ долларини 12 005-12 060 сўмдан сотмоқда, сотиб олиш курси эса 11 920 -11 980 сўм атрофида бўлмоқда.
Открыть в TelegramСвязи
Похожие каналы
Norin_Online@norin_onlineНовости и СМИ35,7 тыс.
Marg'ilonliklar 24 | Расмий канал@margilonliklar_24Новости и СМИ35,4 тыс.
POP YANGILIKLARI | RASMIY@popliklarНовости и СМИ35,2 тыс.
GULISTONLIKLAR 🇺🇿@gulistonliklar_uzНовости и СМИ34,6 тыс.
KQBB Andijon viloyati boşqarmasi@bandlikpressНовости и СМИ34,5 тыс.
DENOV YANGILIKLARI@denov_yangiliklari_666Новости и СМИ37,3 тыс.
Farg‘ona shahar hokimligi | Фарғона шаҳар ҳокимлиги@fargonauzpressНовости и СМИ34,4 тыс.
Uzdiplomat | Расмий канал@uzdiplomatНовости и СМИ34,4 тыс.