Субҳааналлооҳ. Олмахон узоқроқдан илонни кузатиб боради, илон терисини тўкишини кутади. Илон пўстини ташлагач уни инисига олиб боради ва болалари ёнига қўяди. Илон терисини ялайди ва шу сўлак билан болаларини ялайди. Агар илон унинг уяси олдидан ўтса, ундаги илон терисининг ҳидини сезади ва тешик ичида бошқа илон бор деб ўйлайди. Шундай қилиб, олмахон ундан ўзини ҳимоя қилади... Илоннинг кўриш қобилияти заиф бўлади ва ўлжасини фарқлаш учун ҳид ва тебранишларга таянади. Каналга уланиш учун линк👇 👉Телеграм http://t.me/odamlar_orasida_dastur instagram👉 instagram.com/odamlar.orasida
Открыть в TelegramПосты канала Одамлар Орасида
Ўлганимиз шу эмасми!? Каналга уланиш учун линк👇 👉Телеграм http://t.me/odamlar_orasida_dastur instagram👉 instagram.com/odamlar.orasida
Открыть в Telegram1. Йигирмага яқин улфатлар ўтириб маишат қилишяпти, ўртада пиширилган бутун қўй. Ноз неъматлар, дастурхонда қошиқ қўйгани жой йўқ... Изоҳлар: "Борарду", "Ош бўсин", "Маззами, силарга маззами". Шундай ҳавас билан изоҳ ёзган дўстларга гап йўқ, раҳмат! 2. Ўғил отасига иномарка электромобил совға қилди (юракни эзадиган куй, йиғи-сиғи, гуллар...). Изоҳлар: "Ҳаммани шунақа кунларга етказсин", "ҳавас қилдим", "машооллох"... Бундай изоҳлар учун ҳам РЕСПЕКТ! Бир иккита изоҳда: "кўз-кўз қилишинг шартми, видео қилиб"... Унга дарров қолганлар ташлашади, типа "ока, ҳавас қилинг уни ўрнига"... 3. Дубайдан расмлар. 5 юлдузли отел, оппоқ простиналар, чўлда иномаркада саёҳат, шоппинг дейдан прямой, Буракни ресторанида тановвул ва биргаликда тиржайган расм. Изоҳлар юқоридаги изоҳлар каби ижобий. Негатив изоҳлар фақат Чорвоқдаги дачаларнинг қимматлиги, Ҳаво йўлларининг билетлари ва бошқа шу каби. 4. Данғиллама участкада тўй тараддуди. Келинни сеплари кўрсатилган. Сепни пулига яна битта шунақа участка беради. Изоҳлар деярли 60 фоиз ижобий. Кўпчилик ҳавасда эканини ёзишади. 5. Бир мўмин умр бўйи топганини тўплаб, Ҳажга кетяпти. Видеода дуолар бўляпти, хайрлашяпти. Изоҳлар: "шуни ўрнига етимларга эҳсон қилса бўларди", "мактабни ремонтига бермидими, совоп бўлади", "маҳаллангга асфальт қил", "кўприк қурганни эшитувдим", "одамла савобданам узолашиб кетти"... Деярли 70 фоиз изоҳ шунақа. Нега савобни фақат Ҳажга кетаётган одам қилиши керак. Ҳаммага буюрилгану. У нега пулини савоб ишларга сарфламай, ҳажга кетаётганини биласизми? У мактабни ремонтига берса, кимдир ремонт пулини туя қилиб Дубайга кетяпти. Отасига машина оберяпти, маишат қилишяпти... Лекин бу ҳаммага тегишли эмас. Ҳалол йиғиб-териб қилаётганларам кўп. Омадини берсин. Лекин интернетдаги ўқиганларингизга қаранг, "фалон амалдор фалон миллиард ўзлаштирворди", "Бюджетни пулидан фалон миллиард ўзлаштирганлар аниқланди". Пандемия вақти, ҳатто, ўша қийналганлар учун ташкил қилинган "Саҳоват" жамғармасининг маблағлари ҳам миллиардлаб ўзлаштирилди. Ҳажни Аллоҳ фарз қилиб берган. Қодир бўлса, бориши фарз. Савоб ишлар фарз эмас, нафл. Қилмаса гуноҳ бўлмайди, қилса, марҳамати билан икки дунёда ажрини олади. Лекин тушуниб тушунмай, Ҳажга тўплаган пулини маҳаллани асфальтига сарфласа, ҳажи қабул бўлади, деб изоҳ ёзишяпти. Ҳатто, Ҳаж қилиб келган инсонни ҳажи қабул бўлиш бўлмаслигини Худо билади. Ҳажми — Ҳаж! Бу фарз! Худонинг фарзини аналоги йўқ! Бўлса Қуръонда ёзиб қўйган бўларди. Шунинг учун зиммасидаги фарзини бажаришга отланган диндошларингизга маломат қилманг, уларга ҳам ҳавас қилайлик. Ҳаммамизни ҳам етказсин! ©️ Баҳриддин Асрор Каналга уланиш учун линк👇 👉Телеграм http://t.me/odamlar_orasida_dastur instagram👉 instagram.com/odamlar.orasida
Открыть в TelegramКУЧЛИ ХОТИРA Мирзо Улуғбекнинг фаросати ва хотирасининг қуввати шу даражада эдики, ҳар ерда бирон жониворга ўқ узиб, ов қилса, шу тарихни эслаб қолар, воқеа куни ва қаерда бўлганлигини, жониворлардан қайсилари ов қилинганлигини дафтарга битиб қўярди. Тасодифан 5 та дафтар йўқолиб қолди ва қанча қидирсалар ҳам уни тополмадилар. Дафтарни сақлаб юрган хизматчилар саросимага тушдилар. Подшоҳ деди: Ташвиш тортманглар! Мен ўша дафтарга ёзилган гапларни бошдан оёқ ёд биламан. Сўнг Улуғбек котибни чақиртириб айтиб турди, улар ёзиб олдилар. Янги дафтар тўлган ҳам эдики, илгари йўқолган дафтар топилиб қолди. Ҳар иккала дафтарни солиштириб, тўрт-бештадан ортиқ фарқ топмадилар. Сабоқ: илмни ёзиш билан қайд қилиб, боғлаб қўйиш лозим. Бундан ташқари, ёзилган нарсага тез-тез кўз югуртирилса, эътибор билан такрорланса, хотирага мустаҳкамланиб қолади. Ҳикоядан яна шу хулосани чиқариш мумкинки, бизнинг боболаримиз шундай буюк инсонлар бўлишган. Сизу биз ҳам уларга муносиб давомчи бўлишга, улар қилган ишларни қилишга ҳаракат қилишимиз бурчимиз саналади. Бунинг учун уларнинг ҳаёт йўлларини яхши ўрганиб, улар қилган ишларни ҳам амалга оширишимиз керак. "365 Ибратли ҳикоялар" китобидан. Каналга уланиш учун линк👇 👉Телеграм http://t.me/odamlar_orasida_dastur instagram👉 instagram.com/odamlar.orasida
Открыть в TelegramДинамика просмотровСкрыть динамику
Рост просмотров
Часов после публикации
Показать таблицей
| Часов после публикации | Просмотры |
|---|---|
| 0 ч | 0 |
| 23 ч | 628 |
| 25 ч | 673 |
- Через 24 часа628
- Всего сейчас673
МИКРОСКОПИК ҲАЁТНИНГ МАВЖУДЛИГИ “Ер ундирадиган нарсалардан (одамларнинг) ўзларидан ва яна улар билмайдиган нарсалардан иборат барча жуфтларни яратган Аллоҳга тасбеҳ айтилур”. (Ёсин сураси, 36-оят). “...Яна сизлар ҳали билмайдиган нарсаларни ҳам яратур”. (Наҳл сураси, 8-оят). Юқоридаги оятларда Қуръон ваҳий қилинган пайтда инсонлар билмаган ҳаёт шаклларининг борлигига ишора қилинмоқда. Зеро, микроскопнинг кашф қилиниши билан биргаликда инсон кўзи кўролмайдиган кичик янги жонзотлар кашф қилинган. Ва шу орқали Қуръонда диққат тортилган бу жонзотларнинг борлиги ҳақида инсонлар маълумот эгаси бўлишди. Очиқ кўз билан кўринмайдиган ва асосан ягона ҳужайрадан иборат бўлган бу микрожонзотларнинг борлигига ишора қилган бошқа оятлар эса шулардир: “... Осмонлар ва ердаги бир зарра мисолича, ундан ҳам кичик (ёки) катта бирор нарса (Аллоҳдан) махфий бўлмас, албатта, аниқ Китобда мавжуддир “. (Сабаъ сураси, 3-оят). “... Ерда, хоҳ осмонда бирор зарра миқдорида ёхуд ундан кичикроқ нарса ҳам Роббингиздан четда қолмайди, балки у аниқ Китобда бордир”. (Юнус сураси, 61-оят). Ер юзининг ҳар тарафига ёйилган бу яширин дунёнинг аъзолари, яъни микроорганизмлар, ер юзидаги ҳайвонларнинг 20 баробаридирлар. Кўз билан кўриб бўлмайдиган кичик бу микроорганизмлар жамоаси бактериялар, вируслар, мантарлар, сув йўсинлари ва акарлардан ташкил топади. Микрожонзотлар ер юзидаги ҳаёт мувозанатининг муҳим омилларидандир. Масалан, дунё устидаги ҳаётнинг давом этишининг асосий воситаларидан бири бўлган азот айланиши бактериялар томонидан ҳаракатлантирилади. Ўсимликларнинг тупроқдаги минералларни ола билишларига ёрдам қилган асосий нарса илдиз мантарларидир. Салат ёки гўшт сингари ичида нитрат мавжуд бўлган овқатлардан заҳарланишимиздан эса тилимиздаги бактериялар сақлайди. Айни вақтда баъзи бактериялар дунёда жонзотларнинг бор бўлишлари учун ўта муҳим ҳисобланган фотосинтез қилиш хусусиятига эгалар ва бу вазифани ўсимликлар билан бирга бўлишадилар. Кўриниб турибдики, фақат технологик анжомлар билангина маълумотга эга бўлинган бу кичик жонзотлар инсон ҳаёти учун жуда катта аҳамиятга эга. Қуръонда асрлар олдиндан кўз билан кўрилган оламдан ташқари ҳам жонзотларнинг мавжудлигига диққат тортилиши шубҳасиз Қуръоннинг мўъжизаларидан биридир. “Илоҳий мўъжизалар” китобидан. Каналга уланиш учун линк👇 👉Телеграм http://t.me/odamlar_orasida_dastur instagram👉 instagram.com/odamlar.orasida
Открыть в Telegram🍃Дунё ҳаёти бир тушдан иборатдир. Дунёда мол-давлат соҳиби бўлишлик, худди тушида хазина топиб олган киши кабидир. Дунё моли наслдан наслга ўтиб келади, аммо ҳар доим дунёда қолиб кетаверади... ✍️Мавлоно Румий 🦋АССАЛОМУ АЛАЙКУМ! 🍃Хайрли_тонг! Бугун 25 ноябр, чоршанба, +22°+8°☁️ Алҳамдулиллаҳ. Кунингиз хайрли ва баракотли ўтсин! 🕊Сиз-у бизни, фарзандларимиз, оиламиз ва яқинларимизни яратган эгам Ўзи паноҳида асрасин🤲 Каналга уланиш учун линк👇 👉Телеграм http://t.me/odamlar_orasida_dastur instagram👉 instagram.com/odamlar.orasida
Открыть в TelegramБир инсонни хафа қилаётганингизда: - У инсон сизни кечирмагунича Аллоҳ сизни кечирмаслиги ҳақида ўйланг... • Охиратдаги ҳисоб - дунёдаги ҳисобдан кўра оғирроқдир! Каналга уланиш учун линк👇 👉Телеграм http://t.me/odamlar_orasida_dastur instagram👉 instagram.com/odamlar.orasida
Открыть в TelegramЛИФТДАГИ ДАРС. (Бугунги гап) Каъбаи шарифда пешин намозини адо қилиб, мехмонхонага қайтдик. Меҳмонхонанинг ошхона, таҳоратхоналарини тозалаб юрадиган хабаш йигит иш кийими билан лифтга чиқмоқчи бўлиб турган экан. Дарров салом берди. Алик олдим. ,,Осмондан келиб" қаерданлигини сўрадим. Африканинг ,,бир бурчагини" айтди. Мендан ҳам қаерданлигимни сўради. ,,Бухорийларданмиз" дедим. (Назаримда ,,Шум бола"филмидаги Эргаш Каримов ўйнаган образдек гапирдимов.) Фаррош йигитнинг кўзлари ўйнаб кетди... ,,Роваҳул Бухорий"" деб "ҳар бир сўзи далил, ҳужжат бўладиган Устознинг авлоди экансиз-да. Қуръонни ҳам яхши билсангиз керак..?" деди. "Ҳа-да..!"(Паст келгим келмади) У еттинчи қаватда тушар экан, мен саккизинчи қаватга тушаман. Лифтнинг тугмаларини босдик 7 ва 8. Кўринишда ёнма-ён тургани учун 78 га ўхшаб қолди. Фаррош йигит ,,78 бўлди" деб кулди. Кутилмаганда мендан ,,Бақара сурасининг 78 - оятини айтиб беринг" деб қолди-ю... Дарров ,,осмонимдан ерга тушдим". "Китобдан қарамасам айтолмайман" дедим. Бахтимга унинг қаватига етиб қолдик. У тушиб кетаётиб елкамга қоқиб, "Қуръонни яхшироқ ёдланг," деди. Эсанкираб хонага кирдим. Мусҳафни очиб Бақаранинг 78- оятини кўрдим-у, йиғлаб юбордим: " Уларнинг ичида китобдан бехабар, хомҳаёлдан бошқани билмайдиган омилар бор. Улар фақат гумон қиладилар холос." (Бақара сураси 78 - оят) Яхшиям фаррош йигит аҳволимни кўрмади. ©Раҳимжон Нишонов Каналга уланиш учун линк👇 👉Телеграм http://t.me/odamlar_orasida_dastur instagram👉 instagram.com/odamlar.orasida
Открыть в TelegramМУРОД АДЖИ: ҚОЗОН ҚАНДАЙ ЗАБТ ЭТИЛГАНДИ? — Агар Рюриковичлар туркийлар бўлган бўлса, Иван Грозний нима учун Қозон хонлигини йўқ қилган? — У хонликни ҳақиқатан ҳам йўқ қилганми? Сизнинг саволингизда Москва ва унинг ҳукмдорларига қўрқинчли куч бағишлаш учунгина ўйлаб топилган Россия тарихининг акс-садоси эшитилади. Мен Қозоннинг қулаши ҳақидаги бобни ёзишга киришишдан олдин воқеалар устида мулоҳаза юритдим ва, табиийки, менга қизиқарли туюлган бир ҳолатга эътибор қаратдим: Москва Қозонга юриш қилган даврда унинг қўшини умуман бўлмаган. Ҳеч қандай қўшин бўлмаган! Москва камончилари фақат 1572 йилда пайдо бўлган, Москва князи эса Қозонга 1545 йилда, яъни ўн беш ёшида йўл олган. Шундай экан, Москва номидан ким жанг қилган, деган савол туғилиши муқаррар эди. Иван Грознийнинг таржимаи ҳолини аниқлаштирдим. Маълум бўлишича, русларнинг «ёвуз ҳукмдори» Қозон юришига ўсмирлиги сабабли мутлақо ҳарбий тажрибасиз борган экан. Ўшанда унинг юзини соқол эмас, ўсмирликка хос майин туклар қоплаган эди. Бу ҳолат мени Қозоннинг забт этилиши ҳақидаги адабиётларни диққат билан ўқишга, маълум далилларни қайта текширишга ва уларга шубҳа билан қарашга мажбур қилди. «Рус» қўшинини Қозонга қозон хони Шоҳ Али бошлаб боргани ҳақида ўқиганимда, тўғриси, кўзларимга ишонмадим. У Қрим хонининг тарафдори бўлган мусулмон Сафо-Гирей томонига ўтиб кетган, ўзига хиёнат қилган мурзалар ва беклардан қасос олишни истаган экан. Қисқа ва содда қилиб айтганда, уруш тарих дарсликларида ёзилганидек, дин ёки ҳокимият учун эмас, балки бор-йўғи битта аёл учун бўлган. Унинг исми Суюмбика эди. Ғолиб бўлган хон Шоҳ Алига айнан шу аёл насиб этган. Бу воқеаларнинг Иван исмли Москва князи, ҳали мурти чиқмаган болага умуман дахли йўқ. Қозонга Қрим татарлари босқин қилган, улар «рус» қўшинини ташкил этган. Дон татарлари эса шаҳар девори остида ерости лаҳмини қазиб, уни портлатганлар. Деворда очилган тешиклардан шаҳарга ёриб кирган ҳужумчилар ишни ими-жимида якунлаганлар. Уларнинг орасида рус аскарлари бўлмаган, чунки ўша пайтда бундай аскарлар табиатан мавжуд эмасди. Одатда бўлганидек, ғолибни кимдир олқишлаган, бошқалар эса ундан нафратланган. Аммо ғолиб деб, албатта, Иван Грознийни аташмаган. Унга «Грозний» — «қўрқинчли» деган ном кейинроқ, Қозон юриши ҳақидаги даҳшатли воқеалар ўйлаб топилаётган пайтда берилган. Энг ҳайратланарлиси эса шуки, қозон татарлари ҳали ислом динини билмаганлар. Улар ўша даврда ҳам Тангрига эътиқод қилганлар. Ислом тарғиботчилари бу ерга келишга энди тайёрланаётган эдилар, уларнинг йўли Қрим орқали ўтарди. Аҳолининг исломни оммавий қабул қилиши Россиядаги черков бўлинишидан кейин, 1570-йилларда бошланган. Мен бу ҳақда ўзимнинг янги китобимда ҳикоя қилдим. Қозон татарлари эса бунинг учун менга кечира олмаяптилар, чунки уларнинг тарихга қараши ҳозирча бутунлай бошқача. Пётр I даврида Россиянинг бош мафкурачиси бўлган Яков Брюс чизиб берган тарихий тасаввурлардан кўзлари боғланган қозонлик олимлар кўзларидаги боғични ечишни истамайдилар. Кўр ҳолда яшашни афзал кўрадилар, ахир бундай яшаш қулайроқ. Яна бир бор таъкидлайман: ҳар қандай туркий ўрда каби, Қозон хонлигида ҳамиша Умай иконаси бўлган. Умай бу ерда кераксиз бўлиб қолгач, уни насронийларга беришган. насронийлар эса бу иконани Қозондаги Божия Мать — Худонинг Онаси иконаси деб аташганлар. Бунинг ўз тарихи бор, у турли афсоналар билан ўраб-чирмалган бўлса-да, тарихчиларга етарлича яхши маълум. Икона — Қозон хонлиги туркийларининг осмоний рамзи. У уларнинг эътиқоди ҳақида гувоҳлик беради. Профессорлик либосини кийган айрим кишилар эса айнан шу эътиқодни инкор этишга уринмоқдалар. — Унда Иван Грозний ёки Пётр I ҳам ўйлаб топилган шахсларми? Агар шундай бўлса, нима учун айнан Пётр Европага дарча очган, Россия жамиятида улкан ислоҳотларни амалга оширган? — Кечирасиз, мен ҳеч қачон Иван Грозний ёки Пётр I, ёхуд Москва ҳукмдорларидан бошқа бирор киши ўйлаб топилган шахслар, деб айтмаганман. Ўйлаб топилган нарса — улар гўё амалга оширган ишлардир. Бу эса бутунлай бошқа масала. Масалан, Куликово жанги қаҳрамони Дмитрий Донскойни олайлик. Унинг қаҳрамонлиги ҳам совун пуфагидан бошқа нарса эмас. У ҳатто қўлига қилич ҳам ушламаган. Маълумки, 1380 йилда Москва князлигининг жанубий чегараси Москва дарёси бўйлаб ўтган. Дарёнинг нариги соҳилида эса Татария мамлакати жойлашган эди. Ўша даврдаги жуғрофий хариталар, гувоҳларнинг кўрсатмалари ва жой номлари бу ҳақда маълумот бериб турибди. Бу мамлакат Кавказ ва Қримгача чўзилган эди. Мазкур мамлакат IV асрда Дашти Қипчоқ номи билан пайдо бўлган. Ботухон даврида уни Олтин Ўрда деб аташган, европаликлар эса Татария, халқнинг ўзини татарлар деб номлаганлар. Дон, Рязань, Белгород, Курск ва бошқа ҳудудларнинг ўз татарлари бўлган. Уларнинг шаҳарлари Кипензай, Тулу, Бурунинеж, Қурсиқ, Биринчи, Симбир, Соритов деб аталган. Бу ерда ҳайрон қоларли ҳеч нарса йўқ. Орёл, Рязань ёки Тула шаҳарларидаги қадимий қабристонлар ҳанузгача татар қабристонлари сифатида маълум. Чунки ўша даврда бу ерларда бошқа халқ вакиллари умуман бўлмаган. Ўша давр ҳақида жуда кўп афсоналар сақланиб қолган. Улардан бири Куликово майдони ҳақидаги афсона бўлиб, у XVII асрда тўқиб чиқарилган. Ўшанда Пётр I Ғарб олимларини Россия тарихини ёзишга таклиф қилган, улар эса воқеаларни бир-бирига мантиқан боғлашга ҳам уриниб ўтирмай, ўзларича тарих ёзганлар. Русларнинг ўз қўшини бўлмаган. Унда жанг ҳақида қанақа гап бўлиши мумкин? Қандай Куликово майдони? Ўрда билан тузилган шартномага кўра, уларнинг ёшлари хон қўшинида хизмат қилганлар. Жиддий тадқиқотчилар эътибор қаратганидек, Куликово жангига оид моддий далилларнинг йўқлиги ҳам айнан шу билан изоҳланади. Куликово жанги бошидан охиригача уйдирма эканини Н. М. Карамзин ҳам ўзининг «Россия давлати тарихи» асари V жилди I бобининг 81-изоҳида маълум қилган. Бу эҳтиёткор тарихчи жангнинг «манбалари»ни таҳлил қилар экан, ўзини тута олмасдан : «Нақадар бемаънилик!» дея хитоб қилган. Ахир «Куликово жанги» ғоясини русларга немис олими Кранц таклиф қилган эди. Аниқроғи, унинг XV асрда ёзилган «Вандалия» китоби. Унда 1380 йилда руслар билан ўрда қўшинлари ўртасида Кўксув дарёси бўйида бўлиб ўтган жанг тилга олинган. Унда руслар ғалаба қозонган эмиш... Аммо ўша даврдаги одатга кўра, немис муаллифи руслар деб норманларни, яъни бир вақтлар Литва князлиги ҳудудига келиб жойлашган шведларни атаган. У жуғрофиядан ҳам хабардор бўлган ва Кўксув дарёсининг Жанубий Буг дарёси ирмоғи эканини кўрсатган. Бошқача айтганда, китобда ҳозирги Украина ҳудудида бўлиб ўтган жанг ҳақида гап кетган. Аслида эса бу чорва моллари сабабли юзага келган чегаравий тўқнашув бўлганди. Бироқ Пётр I Россия қаҳрамонона тарихга эга бўлишини истарди. Ва пировардида у бундай тарихга эга бўлди. Татаристон. 2004 йил декабрь. Абдумажид АЗИМ таржимаси Леонид Бахтин саҳифасидан Каналга уланиш учун линк👇 👉Телеграм http://t.me/odamlar_orasida_dastur instagram👉 instagram.com/odamlar.orasida
Открыть в Telegram☀️ Aссалому алайкум. Сешанба тонги муборак бўлсин. Соғ–саломат уйғотган Роббимизга ҳамдлар бўлсин! ✨Асл саодат нафас олиб турган ҳар онимизга шукр қила олишдир... ✨Шукр ва зикрга бой кун бўлсин! Янги кунингиз хайрли ўтсин! Каналга уланиш учун линк👇 👉Телеграм http://t.me/odamlar_orasida_dastur instagram👉 instagram.com/odamlar.orasida
Открыть в TelegramКИМЛАР БАХТЛИ, КИМЛАР БАХТСИЗ? Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф pаҳимаҳуллоҳ алайҳ Каналга уланиш учун линк👇 👉Телеграм http://t.me/odamlar_orasida_dastur instagram👉 instagram.com/odamlar.orasida
Открыть в TelegramДинамика просмотровСкрыть динамику
Рост просмотров
Часов после публикации
Показать таблицей
| Часов после публикации | Просмотры |
|---|---|
| 0 ч | 0 |
| 66 ч | 2 670 |
| 69 ч | 2 690 |
- Всего сейчас2 690
Дўст Телефонини олди - да дўстига қўнғироқ қилди: - Онамнинг мазалари йўқ! Менда дориларга пул йўқ, - деди. Дўсти: - Бўлди, ўртоқ, хавотир олма. Асрдан кейин қўнғироқ қил, бир чорасини топамиз! - деди. Асрдан кейин дўстига боғланишга уринди. Телефон ўчириб қўйилганди. У такрор - такрор рақам терди. Ўчиқ эди... Кимдан бўлса ҳам, пул топиб келиш илинжида кўчага чиқиб кетди. Афсус... ҳеч ким унга қарз бермади. Дунёларга сиғмай кетди. Онасига бирор ёрдам қилолмаётганидан қаттиқ ранжиди. Ундан ҳам кўра дўстининг уялтиргани ёмон таъсир қилди. Икки қўли бўш, сиқилган ҳолда уйга қайтди. Қараса, онаси тинч ухлаб ётарди. Ёнида пакетда дорилар турарди. Бориб синглисидан сўради: - Буларни ким келтирди? - Дўстингиз келиб рецептни олдилар. Бориб ҳамма дориларни олиб келдилар. Ҳозиргина чиқиб кетдилар, - деди. Кўзлари ёшга тўлиб кулди. Дарров ташқарига чиқди. Атрофдан дўстини қидирди. - Дўстим, сенга асрдан бери қўнғироқ қиламан! Телефонинг ўчиқ!? - деди. - Мен телефонимни сотиб ОНАЖОНИМИЗ учун дорилар сотиб олдим, - деди. Каналга уланиш учун линк👇 👉Телеграм http://t.me/odamlar_orasida_dastur instagram👉 instagram.com/odamlar.orasida
Открыть в TelegramОта-онага вафотидан кейин яхшилик қилиш Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм. Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин. Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин. Ислом таълимотларида ота-онага яхшилик қилиш фақат уларнинг ҳаётлик чоғлари ила чегараланиб қолган эмас, балки фарзанд учун ота-онага уларнинг вафотларидан кейин ҳам яхшилик қилиш эшиклари очиб қўйилган. Абу Усайддан ривоят қилинади: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳузурларига Бани Салама қабиласидан бир киши келиб гаплашди. Мен у Зотнинг олдиларида эдим. Бас, у: «Ё Расулуллоҳ! Ота-онам дунёдан ўтиб кетдилар. Зиммамда уларга яхшилик қилишдан бирор нарса қолдими?» деди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам унга:«Ҳа! Тўрт нарса қолди – уларнинг ҳаққига дуо қилмоғинг, уларга истиғфор айтмоғинг, икковларидан кейин уларнинг ваъдаларини бажармоғинг ва икковлари томонидан сенга қариндош бўлганларга силаи раҳм қилмоғинг», дедилар. Шунда ҳалиги одам: «Нақадар улуғ!» ёки «Нақадар яхши, ё Расулуллоҳ!» деди. «Бас, шунга амал қил!» дедилар». Шарҳ: Аслида вафот этган одамнинг охиратдаги мақоми бу дунёда қилган амаллари асосида белгиланади. Унинг заррача яхшилиги ёки ёмонлиги бўлса ҳам, ҳисобга олинади. Аммо Аллоҳ таоло Муҳаммад алайҳиссаломнинг умматларига раҳим кўрсатиб, уларнинг вафотларидан кейин ҳам ортларидан савоб етиб боришига ва уларнинг охиратдаги мақоми ҳамда даражаларининг ортиб боришига йўл очиб қўйган. Ана ўша йўллардан тўрттаси ушбу ҳадиси шарифда кўрсатилмоқда. Фарзанд ота-онаси тириклигида уларнинг хизматини қилиб, розилигини олиб, яхшиликлар қилиб ўтишга тарғиб қилинади. Лекин ушбу ҳадисда келган таълимотга биноан ота-она вафот этганидан кейин ҳам уларга тўрт хил яхшилик қилса бўлар экан: 1. Дуо қилиш. Ота-оналарининг ҳаққига Аллоҳ таолодан яхшиликлар – жаннат, хайр-баракалар сўраб дуо қилиш, фарзанд ўз ота-онасига уларнинг вафотларидан кейин ҳам қиладиган яхшиликлардандир. Бу дуолар ота-онага бориб туради, уларнинг хайрли амалларига қўшилиб туради. Бу билан фарзанд уларга худди тириклик чоғларида яхшилик қилгандек бўлади. 2. Истиғфор айтиш. Аллоҳ таолодан ота-онасининг гуноҳини кечишни сўраб, истиғфор айтиш. Фарзанд дунёдан ўтиб кетган ота-онасига Аллоҳ таолодан мағфират сўраб турса, уларга вафотларидан кейин ҳам яхшилик қилиб турган бўлади. Дунёдан ўтиб кетган ота-онасига мағфират сўрайдиганларнинг энг яхшиси намозхонлардир. Намозхон ҳар намозининг охирида, дуо қабул бўладиган бир мақомда, салом беришдан олдинги дуосида ота-онасига мағфират сўрайди. 3. Ота-онанинг аҳдига вафо қилиш. Ота-она ким биландир аҳд тузган бўлса, бирон нарсага ваъда берган бўлса, бошқа мажбуриятлари бўлса – шуларнинг ҳаммасини ўрнига қўйиб, васиятларини бажариш ҳам ота-онанинг орқасидан қилинадиган яхшиликлар қаторига кирар экан. Бу ишлар билан ҳам фарзанд уларга худди тириклик чоғларида яхшилик қилгандек бўлади. 4. Ота-онанинг дўстлари, яқинлари, қариндошларини икром қилиш. Фарзанд шу йўл билан ҳам ота-онасига улар ўтиб кетгандан кейин ҳам яхшилик қилиши, орқаларидан савобларни етказиб туриши мумкин экан. Ким бу ишни мунтазам қилса, уларга тириклик чоғларида яхшилик қилгандек бўлади. Бундан тушуниб оламизки, ота-она дунёдан ўтиб кетса ҳам, уларга яхшилик қилиш эшиклари очиқдир. Мазкур ривоятда келганидек, фарзанднинг зиммасида ота-онанинг яна тўртта хаққи қолар экан. Уларни қилиб туриш боланинг вазифаси экан. Каналга уланиш учун линк👇 👉Телеграм http://t.me/odamlar_orasida_dastur instagram👉 instagram.com/odamlar.orasida
Открыть в TelegramПереслано из bakiroo
Давактив йирик бозорларни сотишдан аввал эски хатолар тузатилиши керак Баёнотлари доим қизиқ ва баъзида ғаройиб Давактивга пойтахтдаги йирик бозорларни сотиш бўйича аҳолининг табиий ва ўринли янграётган эътирозларига муносабат билдирган. Давактивнинг ишонтиришича, гап бозорларни ёпиш ёки ўрнида савдога алоқаси бўлмаган объектлар қуриш ҳақида бормаяпти. Яна айтилишича, аҳоли учун одатий бўлган савдо майдонлари ўз ўрнини сақлаб қолади. Лекин бу гапларга ким ишонади? Ғорат қилинган Юнусобод бозорига бир боринг. Қани ваъда қилинган 40 миллион доллар инвестиция ва 8 қаватли бозор? Қани Давлат раҳбарига ваъда қилинган 5 000та иш ўрни? Ёки Аския бозорини "реконструкция" қилишдан мақсад 1,8 гектар тилла нархидаги ерни сув текинга сотишмиди ёки бозорни замонавий қилиб янгилаш? Ахир чиройли менежерларимиз кўз-кўз қилган презентацияда ҳам бозорнинг фақат тўртдан бири бозор, қолгани соққа марказ ва меҳмонхона бўлиши белгилангандику. Food city'ни намуна қилиб санапсиз. Лекин шу Food city'нинг бенефициарлари чўнтаги қаппайиши учун Қўйлиқ улгуржи бозорини маъмурий босим ва чоралар билан ўлдиришмадими? Яна бир саналган Ekobozor ҳам амалдорларнинг маъмурий ваколатларни ўз чўнтаклари манфаатлари учун суистеъмол қилиш намунаси (эгалари ўзгариб кетгани билан тарих ўзгармайди) эмасми? Шундай экан, ихтиёрингизда мақтана оладиган биронта намуна йўқ. Шундай экан аввал ишни хатоларни тузатишдан бошлаш керак. Айтайлик, ҳеч қурса Юнусобод бозорини давлат назоратига қайтаринг. Бозорларни сотсангиз, улушларни эркин ва рақобатли аукционда сотинг, бунда миноритар акциядорларнинг ва муклдорларнинг ҳақларини таъминлаб, ҳар бир см ҳудудни бозор ўлароқ сақланиб қолишини кафолатли таъминлаб, кейин сотинг. Юқоридагилар яна билишлари керакки, пойтахтдаги бозорлар бу нафақат бозор, бу яна улкан омборлар ҳам. Сизлар пойтахтнинг энг муҳим инфратузилма марказларидаги ўнлаб гектар бозорларни жимитдек 30 сотихли экобозорга айлантириб, атрофидаги гектар-гектар ерлар ўрнини меҳмонхона, бизнес офислар ва дом қуришга сотиб, асрлар давомида шаклланган омбор тизимни бузмоқчи бўлаяпсизлар. Буни оқибатини Тошкентликлар яна чўнтаги билан тўлайди.
Открыть в Telegram🌷Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва барокатуҳ! Муродбахш душанба тонги хайрли бўлсин!🌹 Аслида бахт-саодат ҳотиржамликдадир. Хотиржамликка эса Аллоҳнинг зикри ила эришилади: “Огоҳ бўлингизки, Аллоҳни зикр этиш билан қалблар ором олур”. Раъд сураси, 28-оят «Ҳикматлар чашмаси" дан Бошланган янги ҳафта хайрли ўтсин!🤲🏻 Каналга уланиш учун линк👇 👉Телеграм http://t.me/odamlar_orasida_dastur instagram👉 instagram.com/odamlar.orasida
Открыть в TelegramПереслано из bakiroo
Монополист Ўзбекнефтегаз ёлғон гапирмаса нима бўлади? Монополистни гўр тузатадими, рақобатми ё Антимонополия? Ёлғончи ва қип-қизил ёлғончи монополист бўлса-чи? Кечаги брифингда (бу ерда видеоси, бу ерда матни, ўзгартириб олмасликлари учун кўчириб олинди) янграган иддаоларга кўра, “Ўзбекнефтгаз” томонидан биржа савдоларига чиқарилаётган автобензиннинг бошланғич нархи апрель ойидан буён ўзгармай, 1 тоннаси учун 14 миллион сўмни ташкил этмоқда. Бу иддао қип-қизил ёлғон. Тўқилган ёлғон. Навбатдаги ёлғон. Масалан, АИ-92-К2-Л типидаги бензин 4 июнгача 12,5 млн.сўмдан сотилган, кейин 13,9 млн.сўмгача ошириб олинган. Бу ҳақда, яъни бошланғич нарх оширилгандан кейингина Ўзбекистонда 92 лақабли бензиннинг сотув нархлари ошганини олдин ҳам ёзганмиз. Агар Ўзбекистонда мустақил Антимонополия органи бўлганида эди, ёлғончи монополистни ўшандаёқ жазолаган бўларди. Афсуски, монополист билан балки тили бир биржа сайтидан ноябрь ойига оид нарх даражалари тўғрисидаги маълумотлар ўчириб қўйилган (бу расвои-радди бало сайтда рўйхатда ўтгандан кейин ҳам маълумотлар очилмади). Лекин Ўзбекнефтегазнинг ёлғончилиги шунчаликки, биржадаги 92 лақабли бензин бўйича ўртача сотув нархлари 1 апрелдан (12,7 млн.сўм) 14 октябргача (14,0 млн.сўм) бирон марта 14,0 млн.сўмдан ошмаган (хусусан, АИ-92-К2-Л типидаги бензин ҳам). Ўртача сотув нархи апрелдан октябргача 14,0 млн.сўмдан ошмаган бўлса, қанақа қилиб бошланғич нарх апрелдан бери ўзгармас — 14,0 млн.сўмни ташкил этиши мумкин? Сизлар учун нима, ўзбекистонликлар гўлми, довдирми ё тинимсиз ёлғон эшитишга маҳкумми? Қани энди бу ёлғон ва манипуляциялар биринчи марта бўлса. Бензин нархи ва газ қазиб олиш билан боғлиқ ёлғонлар аввалги менежмент давридаям Оруэлл-ча эди, Оруэллни чайнатиб қўядиган даражада эди. Демак, ҳеч нарса ўзгармаган. Ё жонли эфирда ёлғон гапириш бўйича Ўзбекнефтегаз ва Давактив ўртасида чемпионат бошланганмикан?
Открыть в TelegramИнсоннинг юксак савияси ва олижаноблигининг белгиларидан бири — бировнинг ишларига ортиқча қизиқиб, суриштириб юрмаслигидир Бир аъробий шундай дейди: Мени бир чўри қиз тарбиялаб қўйди. У бошида усти ёпиқ бир сават кўтариб кетаётган экан. Мен ундан: — Саватда нима бор? — деб сўрадим. У эса: — Нима учун унинг устини ёпиб қўйганмиз, деб ўйлайсиз? — деди. Каналга уланиш учун линк👇 👉Телеграм http://t.me/odamlar_orasida_dastur instagram👉 instagram.com/odamlar.orasida
Открыть в TelegramКўмир муаммоси! Каналга уланиш учун линк👇 👉Телеграм http://t.me/odamlar_orasida_dastur instagram👉 instagram.com/odamlar.orasida
Открыть в TelegramМуаммоларнинг илдизи! Каналга уланиш учун линк👇 👉Телеграм http://t.me/odamlar_orasida_dastur instagram👉 instagram.com/odamlar.orasida
Открыть в TelegramДунёнинг асл юзини билишни ҳоҳлайсизми? Каналга уланиш учун линк👇 👉Телеграм http://t.me/odamlar_orasida_dastur instagram👉 instagram.com/odamlar.orasida
Открыть в Telegram