Субҳааналлооҳ. Олмахон узоқроқдан илонни кузатиб боради, илон терисини тўкишини кутади. Илон пўстини ташлагач уни инисига олиб боради ва болалари ёнига қўяди. Илон терисини ялайди ва шу сўлак билан болаларини ялайди. Агар илон унинг уяси олдидан ўтса, ундаги илон терисининг ҳидини сезади ва тешик ичида бошқа илон бор деб ўйлайди. Шундай қилиб, олмахон ундан ўзини ҳимоя қилади... Илоннинг кўриш қобилияти заиф бўлади ва ўлжасини фарқлаш учун ҳид ва тебранишларга таянади. Каналга уланиш учун линк👇 👉Телеграм http://t.me/odamlar_orasida_dastur instagram👉 instagram.com/odamlar.orasida
Открыть в Telegram
Одамлар Орасида
Реклама учун : +99893 396 20 04
Средние просмотры поста по дням
По дню публикации
Показать таблицей
| Дата | Просмотров на пост |
|---|---|
| 22 нояб. 2026 г. | 958 |
| 23 нояб. 2026 г. | 1 192 |
| 24 нояб. 2026 г. | 900 |
| 25 нояб. 2026 г. | 579 |
Самые просматриваемые за месяц
- 01Просмотры2,69 тыс.Пересылки—Реакции—Комментарии—
- 02Просмотры2,2 тыс.Пересылки—Реакции—Комментарии—
- 03Просмотры1,99 тыс.Пересылки—Реакции—Комментарии—
- 04Просмотры1,57 тыс.Пересылки—Реакции—Комментарии—
Новые посты
Ўлганимиз шу эмасми!? Каналга уланиш учун линк👇 👉Телеграм http://t.me/odamlar_orasida_dastur instagram👉 instagram.com/odamlar.orasida
Открыть в Telegram1. Йигирмага яқин улфатлар ўтириб маишат қилишяпти, ўртада пиширилган бутун қўй. Ноз неъматлар, дастурхонда қошиқ қўйгани жой йўқ... Изоҳлар: "Борарду", "Ош бўсин", "Маззами, силарга маззами". Шундай ҳавас билан изоҳ ёзган дўстларга гап йўқ, раҳмат! 2. Ўғил отасига иномарка электромобил совға қилди (юракни эзадиган куй, йиғи-сиғи, гуллар...). Изоҳлар: "Ҳаммани шунақа кунларга етказсин", "ҳавас қилдим", "машооллох"... Бундай изоҳлар учун ҳам РЕСПЕКТ! Бир иккита изоҳда: "кўз-кўз қилишинг шартми, видео қилиб"... Унга дарров қолганлар ташлашади, типа "ока, ҳавас қилинг уни ўрнига"... 3. Дубайдан расмлар. 5 юлдузли отел, оппоқ простиналар, чўлда иномаркада саёҳат, шоппинг дейдан прямой, Буракни ресторанида тановвул ва биргаликда тиржайган расм. Изоҳлар юқоридаги изоҳлар каби ижобий. Негатив изоҳлар фақат Чорвоқдаги дачаларнинг қимматлиги, Ҳаво йўлларининг билетлари ва бошқа шу каби. 4. Данғиллама участкада тўй тараддуди. Келинни сеплари кўрсатилган. Сепни пулига яна битта шунақа участка беради. Изоҳлар деярли 60 фоиз ижобий. Кўпчилик ҳавасда эканини ёзишади. 5. Бир мўмин умр бўйи топганини тўплаб, Ҳажга кетяпти. Видеода дуолар бўляпти, хайрлашяпти. Изоҳлар: "шуни ўрнига етимларга эҳсон қилса бўларди", "мактабни ремонтига бермидими, совоп бўлади", "маҳаллангга асфальт қил", "кўприк қурганни эшитувдим", "одамла савобданам узолашиб кетти"... Деярли 70 фоиз изоҳ шунақа. Нега савобни фақат Ҳажга кетаётган одам қилиши керак. Ҳаммага буюрилгану. У нега пулини савоб ишларга сарфламай, ҳажга кетаётганини биласизми? У мактабни ремонтига берса, кимдир ремонт пулини туя қилиб Дубайга кетяпти. Отасига машина оберяпти, маишат қилишяпти... Лекин бу ҳаммага тегишли эмас. Ҳалол йиғиб-териб қилаётганларам кўп. Омадини берсин. Лекин интернетдаги ўқиганларингизга қаранг, "фалон амалдор фалон миллиард ўзлаштирворди", "Бюджетни пулидан фалон миллиард ўзлаштирганлар аниқланди". Пандемия вақти, ҳатто, ўша қийналганлар учун ташкил қилинган "Саҳоват" жамғармасининг маблағлари ҳам миллиардлаб ўзлаштирилди. Ҳажни Аллоҳ фарз қилиб берган. Қодир бўлса, бориши фарз. Савоб ишлар фарз эмас, нафл. Қилмаса гуноҳ бўлмайди, қилса, марҳамати билан икки дунёда ажрини олади. Лекин тушуниб тушунмай, Ҳажга тўплаган пулини маҳаллани асфальтига сарфласа, ҳажи қабул бўлади, деб изоҳ ёзишяпти. Ҳатто, Ҳаж қилиб келган инсонни ҳажи қабул бўлиш бўлмаслигини Худо билади. Ҳажми — Ҳаж! Бу фарз! Худонинг фарзини аналоги йўқ! Бўлса Қуръонда ёзиб қўйган бўларди. Шунинг учун зиммасидаги фарзини бажаришга отланган диндошларингизга маломат қилманг, уларга ҳам ҳавас қилайлик. Ҳаммамизни ҳам етказсин! ©️ Баҳриддин Асрор Каналга уланиш учун линк👇 👉Телеграм http://t.me/odamlar_orasida_dastur instagram👉 instagram.com/odamlar.orasida
Открыть в TelegramКУЧЛИ ХОТИРA Мирзо Улуғбекнинг фаросати ва хотирасининг қуввати шу даражада эдики, ҳар ерда бирон жониворга ўқ узиб, ов қилса, шу тарихни эслаб қолар, воқеа куни ва қаерда бўлганлигини, жониворлардан қайсилари ов қилинганлигини дафтарга битиб қўярди. Тасодифан 5 та дафтар йўқолиб қолди ва қанча қидирсалар ҳам уни тополмадилар. Дафтарни сақлаб юрган хизматчилар саросимага тушдилар. Подшоҳ деди: Ташвиш тортманглар! Мен ўша дафтарга ёзилган гапларни бошдан оёқ ёд биламан. Сўнг Улуғбек котибни чақиртириб айтиб турди, улар ёзиб олдилар. Янги дафтар тўлган ҳам эдики, илгари йўқолган дафтар топилиб қолди. Ҳар иккала дафтарни солиштириб, тўрт-бештадан ортиқ фарқ топмадилар. Сабоқ: илмни ёзиш билан қайд қилиб, боғлаб қўйиш лозим. Бундан ташқари, ёзилган нарсага тез-тез кўз югуртирилса, эътибор билан такрорланса, хотирага мустаҳкамланиб қолади. Ҳикоядан яна шу хулосани чиқариш мумкинки, бизнинг боболаримиз шундай буюк инсонлар бўлишган. Сизу биз ҳам уларга муносиб давомчи бўлишга, улар қилган ишларни қилишга ҳаракат қилишимиз бурчимиз саналади. Бунинг учун уларнинг ҳаёт йўлларини яхши ўрганиб, улар қилган ишларни ҳам амалга оширишимиз керак. "365 Ибратли ҳикоялар" китобидан. Каналга уланиш учун линк👇 👉Телеграм http://t.me/odamlar_orasida_dastur instagram👉 instagram.com/odamlar.orasida
Открыть в TelegramДинамика просмотровСкрыть динамику
Рост просмотров
Часов после публикации
Показать таблицей
| Часов после публикации | Просмотры |
|---|---|
| 0 ч | 0 |
| 23 ч | 628 |
| 25 ч | 673 |
- Через 24 часа628
- Всего сейчас673
МИКРОСКОПИК ҲАЁТНИНГ МАВЖУДЛИГИ “Ер ундирадиган нарсалардан (одамларнинг) ўзларидан ва яна улар билмайдиган нарсалардан иборат барча жуфтларни яратган Аллоҳга тасбеҳ айтилур”. (Ёсин сураси, 36-оят). “...Яна сизлар ҳали билмайдиган нарсаларни ҳам яратур”. (Наҳл сураси, 8-оят). Юқоридаги оятларда Қуръон ваҳий қилинган пайтда инсонлар билмаган ҳаёт шаклларининг борлигига ишора қилинмоқда. Зеро, микроскопнинг кашф қилиниши билан биргаликда инсон кўзи кўролмайдиган кичик янги жонзотлар кашф қилинган. Ва шу орқали Қуръонда диққат тортилган бу жонзотларнинг борлиги ҳақида инсонлар маълумот эгаси бўлишди. Очиқ кўз билан кўринмайдиган ва асосан ягона ҳужайрадан иборат бўлган бу микрожонзотларнинг борлигига ишора қилган бошқа оятлар эса шулардир: “... Осмонлар ва ердаги бир зарра мисолича, ундан ҳам кичик (ёки) катта бирор нарса (Аллоҳдан) махфий бўлмас, албатта, аниқ Китобда мавжуддир “. (Сабаъ сураси, 3-оят). “... Ерда, хоҳ осмонда бирор зарра миқдорида ёхуд ундан кичикроқ нарса ҳам Роббингиздан четда қолмайди, балки у аниқ Китобда бордир”. (Юнус сураси, 61-оят). Ер юзининг ҳар тарафига ёйилган бу яширин дунёнинг аъзолари, яъни микроорганизмлар, ер юзидаги ҳайвонларнинг 20 баробаридирлар. Кўз билан кўриб бўлмайдиган кичик бу микроорганизмлар жамоаси бактериялар, вируслар, мантарлар, сув йўсинлари ва акарлардан ташкил топади. Микрожонзотлар ер юзидаги ҳаёт мувозанатининг муҳим омилларидандир. Масалан, дунё устидаги ҳаётнинг давом этишининг асосий воситаларидан бири бўлган азот айланиши бактериялар томонидан ҳаракатлантирилади. Ўсимликларнинг тупроқдаги минералларни ола билишларига ёрдам қилган асосий нарса илдиз мантарларидир. Салат ёки гўшт сингари ичида нитрат мавжуд бўлган овқатлардан заҳарланишимиздан эса тилимиздаги бактериялар сақлайди. Айни вақтда баъзи бактериялар дунёда жонзотларнинг бор бўлишлари учун ўта муҳим ҳисобланган фотосинтез қилиш хусусиятига эгалар ва бу вазифани ўсимликлар билан бирга бўлишадилар. Кўриниб турибдики, фақат технологик анжомлар билангина маълумотга эга бўлинган бу кичик жонзотлар инсон ҳаёти учун жуда катта аҳамиятга эга. Қуръонда асрлар олдиндан кўз билан кўрилган оламдан ташқари ҳам жонзотларнинг мавжудлигига диққат тортилиши шубҳасиз Қуръоннинг мўъжизаларидан биридир. “Илоҳий мўъжизалар” китобидан. Каналга уланиш учун линк👇 👉Телеграм http://t.me/odamlar_orasida_dastur instagram👉 instagram.com/odamlar.orasida
Открыть в Telegram🍃Дунё ҳаёти бир тушдан иборатдир. Дунёда мол-давлат соҳиби бўлишлик, худди тушида хазина топиб олган киши кабидир. Дунё моли наслдан наслга ўтиб келади, аммо ҳар доим дунёда қолиб кетаверади... ✍️Мавлоно Румий 🦋АССАЛОМУ АЛАЙКУМ! 🍃Хайрли_тонг! Бугун 25 ноябр, чоршанба, +22°+8°☁️ Алҳамдулиллаҳ. Кунингиз хайрли ва баракотли ўтсин! 🕊Сиз-у бизни, фарзандларимиз, оиламиз ва яқинларимизни яратган эгам Ўзи паноҳида асрасин🤲 Каналга уланиш учун линк👇 👉Телеграм http://t.me/odamlar_orasida_dastur instagram👉 instagram.com/odamlar.orasida
Открыть в TelegramБир инсонни хафа қилаётганингизда: - У инсон сизни кечирмагунича Аллоҳ сизни кечирмаслиги ҳақида ўйланг... • Охиратдаги ҳисоб - дунёдаги ҳисобдан кўра оғирроқдир! Каналга уланиш учун линк👇 👉Телеграм http://t.me/odamlar_orasida_dastur instagram👉 instagram.com/odamlar.orasida
Открыть в TelegramЛИФТДАГИ ДАРС. (Бугунги гап) Каъбаи шарифда пешин намозини адо қилиб, мехмонхонага қайтдик. Меҳмонхонанинг ошхона, таҳоратхоналарини тозалаб юрадиган хабаш йигит иш кийими билан лифтга чиқмоқчи бўлиб турган экан. Дарров салом берди. Алик олдим. ,,Осмондан келиб" қаерданлигини сўрадим. Африканинг ,,бир бурчагини" айтди. Мендан ҳам қаерданлигимни сўради. ,,Бухорийларданмиз" дедим. (Назаримда ,,Шум бола"филмидаги Эргаш Каримов ўйнаган образдек гапирдимов.) Фаррош йигитнинг кўзлари ўйнаб кетди... ,,Роваҳул Бухорий"" деб "ҳар бир сўзи далил, ҳужжат бўладиган Устознинг авлоди экансиз-да. Қуръонни ҳам яхши билсангиз керак..?" деди. "Ҳа-да..!"(Паст келгим келмади) У еттинчи қаватда тушар экан, мен саккизинчи қаватга тушаман. Лифтнинг тугмаларини босдик 7 ва 8. Кўринишда ёнма-ён тургани учун 78 га ўхшаб қолди. Фаррош йигит ,,78 бўлди" деб кулди. Кутилмаганда мендан ,,Бақара сурасининг 78 - оятини айтиб беринг" деб қолди-ю... Дарров ,,осмонимдан ерга тушдим". "Китобдан қарамасам айтолмайман" дедим. Бахтимга унинг қаватига етиб қолдик. У тушиб кетаётиб елкамга қоқиб, "Қуръонни яхшироқ ёдланг," деди. Эсанкираб хонага кирдим. Мусҳафни очиб Бақаранинг 78- оятини кўрдим-у, йиғлаб юбордим: " Уларнинг ичида китобдан бехабар, хомҳаёлдан бошқани билмайдиган омилар бор. Улар фақат гумон қиладилар холос." (Бақара сураси 78 - оят) Яхшиям фаррош йигит аҳволимни кўрмади. ©Раҳимжон Нишонов Каналга уланиш учун линк👇 👉Телеграм http://t.me/odamlar_orasida_dastur instagram👉 instagram.com/odamlar.orasida
Открыть в TelegramМУРОД АДЖИ: ҚОЗОН ҚАНДАЙ ЗАБТ ЭТИЛГАНДИ? — Агар Рюриковичлар туркийлар бўлган бўлса, Иван Грозний нима учун Қозон хонлигини йўқ қилган? — У хонликни ҳақиқатан ҳам йўқ қилганми? Сизнинг саволингизда Москва ва унинг ҳукмдорларига қўрқинчли куч бағишлаш учунгина ўйлаб топилган Россия тарихининг акс-садоси эшитилади. Мен Қозоннинг қулаши ҳақидаги бобни ёзишга киришишдан олдин воқеалар устида мулоҳаза юритдим ва, табиийки, менга қизиқарли туюлган бир ҳолатга эътибор қаратдим: Москва Қозонга юриш қилган даврда унинг қўшини умуман бўлмаган. Ҳеч қандай қўшин бўлмаган! Москва камончилари фақат 1572 йилда пайдо бўлган, Москва князи эса Қозонга 1545 йилда, яъни ўн беш ёшида йўл олган. Шундай экан, Москва номидан ким жанг қилган, деган савол туғилиши муқаррар эди. Иван Грознийнинг таржимаи ҳолини аниқлаштирдим. Маълум бўлишича, русларнинг «ёвуз ҳукмдори» Қозон юришига ўсмирлиги сабабли мутлақо ҳарбий тажрибасиз борган экан. Ўшанда унинг юзини соқол эмас, ўсмирликка хос майин туклар қоплаган эди. Бу ҳолат мени Қозоннинг забт этилиши ҳақидаги адабиётларни диққат билан ўқишга, маълум далилларни қайта текширишга ва уларга шубҳа билан қарашга мажбур қилди. «Рус» қўшинини Қозонга қозон хони Шоҳ Али бошлаб боргани ҳақида ўқиганимда, тўғриси, кўзларимга ишонмадим. У Қрим хонининг тарафдори бўлган мусулмон Сафо-Гирей томонига ўтиб кетган, ўзига хиёнат қилган мурзалар ва беклардан қасос олишни истаган экан. Қисқа ва содда қилиб айтганда, уруш тарих дарсликларида ёзилганидек, дин ёки ҳокимият учун эмас, балки бор-йўғи битта аёл учун бўлган. Унинг исми Суюмбика эди. Ғолиб бўлган хон Шоҳ Алига айнан шу аёл насиб этган. Бу воқеаларнинг Иван исмли Москва князи, ҳали мурти чиқмаган болага умуман дахли йўқ. Қозонга Қрим татарлари босқин қилган, улар «рус» қўшинини ташкил этган. Дон татарлари эса шаҳар девори остида ерости лаҳмини қазиб, уни портлатганлар. Деворда очилган тешиклардан шаҳарга ёриб кирган ҳужумчилар ишни ими-жимида якунлаганлар. Уларнинг орасида рус аскарлари бўлмаган, чунки ўша пайтда бундай аскарлар табиатан мавжуд эмасди. Одатда бўлганидек, ғолибни кимдир олқишлаган, бошқалар эса ундан нафратланган. Аммо ғолиб деб, албатта, Иван Грознийни аташмаган. Унга «Грозний» — «қўрқинчли» деган ном кейинроқ, Қозон юриши ҳақидаги даҳшатли воқеалар ўйлаб топилаётган пайтда берилган. Энг ҳайратланарлиси эса шуки, қозон татарлари ҳали ислом динини билмаганлар. Улар ўша даврда ҳам Тангрига эътиқод қилганлар. Ислом тарғиботчилари бу ерга келишга энди тайёрланаётган эдилар, уларнинг йўли Қрим орқали ўтарди. Аҳолининг исломни оммавий қабул қилиши Россиядаги черков бўлинишидан кейин, 1570-йилларда бошланган. Мен бу ҳақда ўзимнинг янги китобимда ҳикоя қилдим. Қозон татарлари эса бунинг учун менга кечира олмаяптилар, чунки уларнинг тарихга қараши ҳозирча бутунлай бошқача. Пётр I даврида Россиянинг бош мафкурачиси бўлган Яков Брюс чизиб берган тарихий тасаввурлардан кўзлари боғланган қозонлик олимлар кўзларидаги боғични ечишни истамайдилар. Кўр ҳолда яшашни афзал кўрадилар, ахир бундай яшаш қулайроқ. Яна бир бор таъкидлайман: ҳар қандай туркий ўрда каби, Қозон хонлигида ҳамиша Умай иконаси бўлган. Умай бу ерда кераксиз бўлиб қолгач, уни насронийларга беришган. насронийлар эса бу иконани Қозондаги Божия Мать — Худонинг Онаси иконаси деб аташганлар. Бунинг ўз тарихи бор, у турли афсоналар билан ўраб-чирмалган бўлса-да, тарихчиларга етарлича яхши маълум. Икона — Қозон хонлиги туркийларининг осмоний рамзи. У уларнинг эътиқоди ҳақида гувоҳлик беради. Профессорлик либосини кийган айрим кишилар эса айнан шу эътиқодни инкор этишга уринмоқдалар. — Унда Иван Грозний ёки Пётр I ҳам ўйлаб топилган шахсларми? Агар шундай бўлса, нима учун айнан Пётр Европага дарча очган, Россия жамиятида улкан ислоҳотларни амалга оширган? — Кечирасиз, мен ҳеч қачон Иван Грозний ёки Пётр I, ёхуд Москва ҳукмдорларидан бошқа бирор киши ўйлаб топилган шахслар, деб айтмаганман. Ўйлаб топилган нарса — улар гўё амалга оширган ишлардир. Бу эса бутунлай бошқа масала. Масалан, Куликово жанги қаҳрамони Дмитрий Донскойни олайлик. Унинг қаҳрамонлиги ҳам совун пуфагидан бошқа нарса эмас. У ҳатто қўлига қилич ҳам ушламаган. Маълумки, 1380 йилда Москва князлигининг жанубий чегараси Москва дарёси бўйлаб ўтган. Дарёнинг нариги соҳилида эса Татария мамлакати жойлашган эди. Ўша даврдаги жуғрофий хариталар, гувоҳларнинг кўрсатмалари ва жой номлари бу ҳақда маълумот бериб турибди. Бу мамлакат Кавказ ва Қримгача чўзилган эди. Мазкур мамлакат IV асрда Дашти Қипчоқ номи билан пайдо бўлган. Ботухон даврида уни Олтин Ўрда деб аташган, европаликлар эса Татария, халқнинг ўзини татарлар деб номлаганлар. Дон, Рязань, Белгород, Курск ва бошқа ҳудудларнинг ўз татарлари бўлган. Уларнинг шаҳарлари Кипензай, Тулу, Бурунинеж, Қурсиқ, Биринчи, Симбир, Соритов деб аталган. Бу ерда ҳайрон қоларли ҳеч нарса йўқ. Орёл, Рязань ёки Тула шаҳарларидаги қадимий қабристонлар ҳанузгача татар қабристонлари сифатида маълум. Чунки ўша даврда бу ерларда бошқа халқ вакиллари умуман бўлмаган. Ўша давр ҳақида жуда кўп афсоналар сақланиб қолган. Улардан бири Куликово майдони ҳақидаги афсона бўлиб, у XVII асрда тўқиб чиқарилган. Ўшанда Пётр I Ғарб олимларини Россия тарихини ёзишга таклиф қилган, улар эса воқеаларни бир-бирига мантиқан боғлашга ҳам уриниб ўтирмай, ўзларича тарих ёзганлар. Русларнинг ўз қўшини бўлмаган. Унда жанг ҳақида қанақа гап бўлиши мумкин? Қандай Куликово майдони? Ўрда билан тузилган шартномага кўра, уларнинг ёшлари хон қўшинида хизмат қилганлар. Жиддий тадқиқотчилар эътибор қаратганидек, Куликово жангига оид моддий далилларнинг йўқлиги ҳам айнан шу билан изоҳланади. Куликово жанги бошидан охиригача уйдирма эканини Н. М. Карамзин ҳам ўзининг «Россия давлати тарихи» асари V жилди I бобининг 81-изоҳида маълум қилган. Бу эҳтиёткор тарихчи жангнинг «манбалари»ни таҳлил қилар экан, ўзини тута олмасдан : «Нақадар бемаънилик!» дея хитоб қилган. Ахир «Куликово жанги» ғоясини русларга немис олими Кранц таклиф қилган эди. Аниқроғи, унинг XV асрда ёзилган «Вандалия» китоби. Унда 1380 йилда руслар билан ўрда қўшинлари ўртасида Кўксув дарёси бўйида бўлиб ўтган жанг тилга олинган. Унда руслар ғалаба қозонган эмиш... Аммо ўша даврдаги одатга кўра, немис муаллифи руслар деб норманларни, яъни бир вақтлар Литва князлиги ҳудудига келиб жойлашган шведларни атаган. У жуғрофиядан ҳам хабардор бўлган ва Кўксув дарёсининг Жанубий Буг дарёси ирмоғи эканини кўрсатган. Бошқача айтганда, китобда ҳозирги Украина ҳудудида бўлиб ўтган жанг ҳақида гап кетган. Аслида эса бу чорва моллари сабабли юзага келган чегаравий тўқнашув бўлганди. Бироқ Пётр I Россия қаҳрамонона тарихга эга бўлишини истарди. Ва пировардида у бундай тарихга эга бўлди. Татаристон. 2004 йил декабрь. Абдумажид АЗИМ таржимаси Леонид Бахтин саҳифасидан Каналга уланиш учун линк👇 👉Телеграм http://t.me/odamlar_orasida_dastur instagram👉 instagram.com/odamlar.orasida
Открыть в TelegramСвязи
Похожие каналы
ҚОРАХИТОЙ | QORAXITOY@qoraxitoyliklarЮмор и развлечения3,17 тыс.
Душа моя Бухара ❤@tmerdgЮмор и развлечения3,53 тыс.
ZAKOVAT FOTOGALEREYASI@zakovat_photoЮмор и развлечения2,46 тыс.
Zakovat: Namangan@namangan_zakovatnntЮмор и развлечения2,42 тыс.
Zakovat: Farğona@fargona_zakovatnntЮмор и развлечения2,38 тыс.
Zakovat: Xorazm@xorazm_zakovatnntЮмор и развлечения2,37 тыс.
Talabalar kanali@talabalar_kanaliЮмор и развлечения4,2 тыс.
ТОПИШМОҚЛАР@topishmoqlarsЮмор и развлечения2,26 тыс.