“Яростная” (2026) Детектив жанридаги сериалларда маньяк ва уни таъқиб қилаётган терговчи ўртасидаги қарама-қаршилик янгилик эмас. Аммо “Яростная” бу муносабатларга бироз бошқача ёндашади: бу сафар ҳар икки томонда ҳам аёллар. Бири жиноятларни фош этишга, иккинчиси эса уларни содир этишга уста. Қизиғи, сериал бу танловни қандайдир ижтимоий манифестга айлантиришга уринмайди. Аксинча, икки қаҳрамоннинг қарама-қаршилиги орқали қизиқарли психологик ўйин қуришга муваффақ бўлади. Сюжетнинг асосий ютуғи ҳам шу ерда. Қаҳрамонлар ўртасидаги интеллектуал беллашув, тергов жараёни ва воқеаларнинг изчил ривожи томошабинни охиригача қизиқишда ушлаб туради. Актёрлар ижроси ишонарли, атмосфера эса детектив учун керакли даражада таранг. Вақти-вақти билан пайдо бўладиган қора юмор ҳам умумий кайфиятга мос тушган. Албатта, сериал жанрнинг барча қолипларидан қочиб қутулмайди, бироқ улардан фойдаланишни билади. Энг муҳими, томошабинга кимнинг навбатдаги қадами қандай бўлишини кузатиш қизиқ.
Открыть в TelegramПосты канала Кинопуб
Роберт Паттинсон янги Жеймс Бонд. Бензема 2022 йилда Олтин тўпни олгани каби энг ҳақли номзод эди, гап йўқ. Ўсмирликдаги образидан чиқиб кета олган кам сонли актёрлардан бири, топ!
Открыть в TelegramСтрах (1983) Трансагрессив кинонинг вазифаси томошабинни кўнгилочар сюжет билан таъминлаш ёки унга тайёр ахлоқий хулосаларни тақдим этиш эмас. Бу йўналишдаги фильмлар жамиятда қабул қилинган ахлоқий меъёрлар, ижтимоий табулар ва инсон хулқ-атворининг чегараларини шубҳа остига қўяди. Улар зўравонлик, жинсийлик, шафқатсизлик, бузғунчилик каби одатда очиқ муҳокама қилишдан қочиладиган мавзуларни экранга олиб чиқади. Бундай тасвирлар томошабинда нафрат, жирканиш ёки кучли қаршилик уйғотиши мумкин. Бироқ трансагрессив кинонинг моҳияти бу ҳаракатларни оқлашда эмас, балки инсон табиатидаги қоронғу жиҳатлар, жамият яширишга уринадиган муаммолар ва ахлоқий чегаралар ҳақида ноқулай саволлар қўйишдадир. Албатта, ҳар қандай шок таъсирга интилган фильмни ҳам санъат ёки мазмунли ижод намунаси деб бўлмайди. Юқоридаги фильм маньякларнинг қанақа ўйлаши ҳақида тасаввур қилиш учун энг яхши фильмлардан бири бўлди мен учун. Маньяклар ҳақида кўп фильм-сериаллар кўрганман, лекин унинг онгига мана бунақа тарзда эксскурсияни ҳали ташкил этидганига гувоҳ бўлмагандим. Албатта ҳар бир одам ҳар-хил бўлганидек, маньякларам ҳар-хил, лекин уларнинг «базовый» фикрлаши бир-бирига ўхшаш бўлишига шубҳам йўқ ва айнан шу базани бу фильмда кўрасиз. Фильм керагидан ортиқ даражада шафқатсиз. У инсонда жирканиш ҳиссини уйғотадиган даражада ифлосликларга бой. У зерикарли, унда қизиқарли, интригали бирорта нарса йўқ деса ҳам бўлади, лекин юқорида айтганимдек — бу трансагрессив кино. Унинг вазифаси шундай. У сиздан жирканишни талаб қилади ва шу орқали кўча-кўчда эшитиб ҳайрон қоладиган қотилликларингизни бошқа призмадан таҳлил қила олишингиз учун керакли даражада эмпатия беради. Лекин бошқа бир савол туғилади: Ўзи менга нега керак маньякларни тушуниш учун эмпатия? Тўғри савол. Керак бўлмаслиги нормал. Керак бўлмаса кўрманг. Керак бўлса кўринг. Ҳаммаси оддий.
Открыть в TelegramИт вафо хотин жафо — Бред Питт. Жоли холам иккисининг фарзандлари бирин кетин Питтнинг фамилиясидан воз кечавергани сабаб бўлса керак, братан: хе ўша инсониятингаям’ деб жахл қилиб, ит билан дўстлик ҳақидаги кинога розилик берворибди. Аляска ёввойи табиатида самолёт ҳалокатидан кейин тирик қолган собиқ ҳарбий ва унинг хизмат ити оғир шароитда омон қолишга уринади. Бироқ фильмни шунчаки инсоннинг табиат билан кураши ҳақидаги саргузашт деб бўлмайди. Унда инсон ва ит ўртасидаги дўстлик, садоқат ва бир-бирига боғлиқлик анча муҳим ўрин тутади. Брэд Питт ўз ролини ишонарли ижро этган. Аммо фильмнинг воқеалар ривожи бироз суст, айрим саҳналари зериктириб қўяди. Компьютер графикаси ҳам ҳар доим ҳам ишонарли чиқмаган. Шунга қарамай, ҳикоянинг ўзи ёмон эмас. Айниқса, финалнинг эмоционал таъсири кучли: фильмга бўлган муносабатни ўзгартириб юборадиган даражада. Баъзида бутун бир ҳикояни унинг сўнгги дақиқалари оқлаб кетиши мумкин.
Открыть в TelegramОбитель зла (2026) Агар мен хоррор кўраётган бўлсам-у, фильмда комедия элементлари пайдо бўлса, мен учун бу энди комедия. Қора юмор аралашган хоррорлар кўп, аммо инсон бир вақтнинг ўзида ҳам қўрқиши, ҳам кулиши мумкинлигига ишонмайман. Шунинг учун бундай фильмларни хоррор сифатида қабул қилишим қийин. Зак Креггернинг “Обитель зла”сидан умидларим катта эди (ўзимнинн айбим). Ахир гап асримизнинг машҳур хоррор франшизаларидан бири ҳақида кетяпти. Бунинг устига, фильмнинг бюджети ҳам ёмон эмас, ноунейм актёрлар ўйнаганини ҳисобга олсак бюджетнинг ҳаммаси гонорар эмас техник нарсаларга сарфланган. Бундай маблағ ва Креггердек режиссёрдан жиддийроқ, масштаблироқ хоррор кутганим табиий. Аммо натижада қора юморга бой, абсурд комедияга яқин фильм кўрдим. Креггернинг юморга мойиллиги менга аввалдан маълум. “Варвар”да ҳам “Орудия”да ҳам буни сезиш мумкин эди. Лекин “Варвар” фильмдаги айрим кулгили эпизодлар хоррорнинг асосий моҳиятига халақит бермасди. Аксинча, саспенс, скримерлар ва клаустрофобик атмосфера билан уйғунлашиб кетганди. Янги фильмда эса вазиятларни атайлаб абсурдлаштириш, қаҳрамонларнинг соддаларча довдирликлари ва кулгили эпизодлар шунчалик кўпки, фильмни жиддий қабул қилиш қийин. Ваҳоланки, унинг атмосфераси хоррор учун жуда мос. Монтаж, визуал услуб, грим ва компьютер графикаси юқори даражада. Ғоянинг ўзи ҳам жанрга жуда мос тушади. Айрим саҳналар ҳақиқатан ҳам қўрқитиши мумкин эди, аммо юмор уларнинг таъсирини йўққа чиқаради. Албатта, бу ерда менинг кутилмаларимда ҳам гап бор. Балки фильмдан, унинг ғоясидан ва умуман контекстдан бехабар одам учун бу ажойиб фильмдир. Лекин менимча, Креггер икки жанрни тенглаштиришга уриниб, иккаласининг ҳам таъсирини сусайтирган. “Обитель зла” на зўр хоррор, на зўр комедия сифатида тарихда қолади. Машҳур франшизанинг янги йўналиши сифатида эса кутилмаган, аммо мен учун бир марталик томоша бўлиб қолди. Братга Орудия’дан кейин саволлар бошланганди, бу фильмдан кейин у саволлар яна кўпайди. Наҳотки “Варвар” тасодиф бўлса?
Открыть в TelegramТўртта эпизоддан иборат ушбу мини-сериал оддий оиланинг 13 ёшли фарзанди қотилликда айбланиб, ҳибсга олинишидан бошланади. Бироқ «Переходный возраст» томошабинга интригали детектив линиясини таклиф қилмайди. Аксинча, ушбу қотилликнинг сабабларини психологик жиҳатдан очиб беришга ҳаракат қилади. Сериал бош қаҳрамонларнинг психологик портретини чизиш билан бирга, ижтимоий тармоқларнинг ўсмирлар ҳаётидаги ўрни, буллингнинг улар характерига таъсири ва битта фожиа инсонлар ҳаётини остин-устун қилиб ташлаши мумкинлигини кўрсатади. Ҳар бир эпизоднинг битта узлуксиз кадрда олингани актёрлардан катта масъулият талаб қилган. Шунга қарамай, улар ўз маҳоратини максимал даражада намойиш эта олган. Бу ерда динамика ҳам воқеалар ривожига эмас, қаҳрамонларнинг руҳий ҳолатига қурилган. Ҳар бир эпизодда янги қаҳрамоннинг эмоционал арғимчоғига гувоҳ бўламиз. Сериал ҳар бир қаҳрамоннинг вазиятига кириб, унинг кечинмаларини ҳис қилиш имконини беради. «Переходный возраст» — жуда оғир психологик драма. Уни бир қўлда телефон ўйнаб кўриб бўлмайди. Бундай асарларни ҳис қилиб кўриш керак. Агар сериал сизни зериктира бошласа, шунчаки кўрманг. Ҳали уни кўрадиган вақтингиз келади. Шубҳасиз, бу сериал ёш ота-оналар ва ўсмирлар билан ишлайдиган касб эгалари учун маст-воч!
Открыть в TelegramХоррор жанрида томошабинни қўрқитишнинг турли усуллари бор. Аммо Дэмиан Маккартининг "Caveat" фильми бунинг учун скримерларга ҳам, кутилмаган баланд овозларга ҳам эҳтиёж сезмайди. У томошабинни клаустрофобик муҳит, қаҳрамонларнинг паранойяси ва тинчлик бермайдиган саспенс орқали ўз домига тортади. Фильм воқеалари жуда секин ривожланади. Бироқ бу секинлик зерикарли эмас: ҳар бир саҳнада нимадир содир бўлишини кутасиз. Алоҳида саспенслардан ташкил топган фильмнинг ўзи ҳам бошидан охиригача бир бутун тарангликни эслатади. Воқеалар давомида бу ҳис тобора кучайиб, томошабинда яқин орада қандайдир даҳшатли ҳодиса юз бериши ҳақидаги хавотирни оширади. Фильмнинг техник жиҳатлари ҳам бу муҳитни яратишда муҳим ўрин тутади. Овоз, фон ва ёруғлик саспенсни кучайтиришга хизмат қилади. Қаҳрамонларнинг хатти-ҳаракатлари мантиқан асосланган, актёрлик ижроси ҳам ишонарли. Финал эса фильм давомида йиғилган тарангликни оқлай олади. "Caveat" — скримерларсиз ҳам қўрқитиш мумкинлигини исботлайдиган, айниқса, клаустрофобиядан азият чекувчилар учун ҳақиқий даҳшат. P.S. Ёруқ хонада кўриш умуман тавсия этилмайди, унинг асосий ютуғи қоронғилик ва бу нарсани телефон экрани ёки ёруқ хонада йўқотиб қўясиз.
Открыть в TelegramСтивен Кингнинг тавсияси ортидан бу фильмга нисбатан қизиқиш ортганди, уни кўриб бўлгач Кинг тоға нимани назарда тутганини қисман тушундим. Фильмнинг умумий таассуроти яхши, дектектив-хоррор жанридаги фильмлар орасида йўқолиб қолмаслиги аниқ, лекин айрим камчиликларни ҳам айтиб ўтиш керак. Унинг энг катта ютуғи - детектив линияси. Томошабин интригани сезиб туради, якун ҳам мантиқан мос, бу линия ўз ишини бажара олган деб бемалол айта оламиз. Шунингдек саспенс ҳам яхши ишлаган, айрим эпизодларда "ҳозир нимадир бўлади" деган ҳисни туямиз. Бироқ антагонистнинг ҳаракатлари компьютер графикасини ошкор қилиб қўяди, натижада экрандаги образ сунъийлашиб кетади. Бундан ташқари айрим жанг саҳналари ҳам энг керакли вақтида узиб қўйилади. Скримерлар ҳам етарли даражада "ишламаган". Кинг тоғани нега тушунганимга келадиган бўлсак, унинг китоблари кўпинча мана шунақа: детектив-хоррор жанрида ёзилади, унга бу ёқиши табиий, чунки китобда компьютер графикаси ишлатилмайди. Умуман олганда интригага бой, саспенслари "ейдиган", мантиқан барчаси тўғри ишлайдиган қўрқинчли детектив кўрмоқчи бўлганларга тавсия қилинади.
Открыть в TelegramФильм илк дақиқаларданоқ постапокалипсис жанридаги навбатдаги қизиқарли саргузаштни ваъда қилади бироқ кўп ўтмай бу кутилмаларни сунъий эпизодлар йўққа чиқаради. Аэропортдаги 15 дақиқалик тўқнашув бизга саспенсга бой, экшенли тўқнашувни куттиради. Амалда эса осон енгилувчи бир гуруҳ антагонистларнинг мағлубияти устига қурилган, қаҳрамонларнинг характерини умуман очиб бермайдиган эпизодга айланади. Қаҳрамон ўтмишидан кеча олмаётган эркак эди, лекин у якунда келажак учун мотивация топиб олади, албатта бунга сабаблар бор, лекин улар ишонарли даражада эмас. Озгина туз етишмай қолган. Умуман олганда Ридли Скотт фильмларида визуал жиҳатдан камчиликлар кўп бўлмайди, бундан ташқари, аввал бошида айтганимдек фильмдаги постапокалипсис атмосфераси ҳам мукаммалликка даъво қила олади, айнан шу жиҳатлар фильмнинг кучли томонлари деб айта оламан.
Открыть в TelegramТони (2026) фильмини кўриб, энг аввало ўша қайноқ ва ўзига хос 70-йиллар атмосферасига тушиб қолдим. Кино машҳур ошпаз ва ёзувчи Энтони Бурденнинг бутун ҳаётини достон қилмай, бор-йўғи 1975 йилнинг биргина ёзига — ресторан ошхонасидаги асабий, аммо жўшқин хаос ичига олиб киргани билан ҳам мақтовга лойиқ. Экранда қандайдир бенуқсон даҳони эмас, балки ўз йўлини топишга қийналаётган, бироз мағрур ва саркастик йигитчани кўриш самимий чиққан. Доминик Сессанинг ижроси орқали ўсмирликдан катталар ҳаётига ўтиш давридаги ўша таниш исёнкор руҳият жуда ҳаққоний берилган. Беғубор кино.
Открыть в TelegramМоблэнд’ни кўрмаган эдим, чунки Гай Ричидан кўнглим қоп кетган. Лекин бугун биринчи эпизодни кўрай, баллари баландлигига асос бордир, деб битта эпизод кўрдим ва яна ўша эски таассуротлар уйғонди. Ҳозирги Гай Ричининг асосий муаммоси — у фильмларидаги гангстерларни керагидан ортиқ “крутой” қилиб тасвирлайди. У реализмдан кўра драматик эффектни устун кўради ва бу менимча хато. Сериалнинг илк дақиқасидаёқ гангстерларнинг каттаси ўзидан пастроқ саналган иккита мафия оиласини қириб ташлаяпти. Ҳа, бунақа эпизодлар томошабинга ёқади, ур-ўлдир эпизодлар билан ҳозирги аудиторияни авраб олиш мумкин, лекин бу ҳақиқатдан жуда йироқ. Гангстерлар телефонда бемалол қотилликлар ҳақида гаплашиши, одамлар тақдирини ўйиндаги каби белгилашлари — бу абсурд. Кўзга ёқадиган, мафияга симпатия уйғотадиган — абсурд. “Сопрано” сериали гангстерлар томонидан энг ҳақиқатга яқин асар сифатида кўрилади. Оддий мисол, мафия бошлиғи ўз душманини ўлдириш учун Италиядан киллер чақиртириб, бир амаллаб уни ўлдиради. Киллерлар ишини бажаргач из қолдирмасдан қайтиб кетади Италияга. Демоқчиманки, Моблэнддагидек қирғинбаротлар умуман реалликка яқинмас. Майли қирғинбарот бўлса ҳам, унгача бу қирғинбаротни мантиқий асослаб берадиган контекст йўқ. Майкл Карлеон черковдалигида унинг душманлари йўқ қилинади, лекин биз ўша вазиятгача босқичма-босқич етиб келамиз. Бизга асослаб тушунтириб беради ижодкорлар Карлеоннинг қасоси сабабларини. Бу сериалда эса бу нарсадар сунъий тиқиштирилган. Яна бир муаммо: Гай Ричи ўзини-ўзи такрорлашдан чарчамаяпти, унинг қаҳрамонлари ҳар доим асар бошидан жуда катта муаммога аралашиб қолади ва фильм давомида буни ечишга ҳаракат қилади, сюжет шунинг устига қурилади. Сифатли, мантиқли, асочли қурилса ҳам майли эди-да. Қўпол қилиб айтганда бу сериал — Пўлат Алемдарнинг ғирт инглизча версияси. Шунчаки бу замонавийроқ, зўр мусиқалар ва техник томонлама мукаммал ишлангандек. Ва яна машҳур актёрлар ижроси билан ҳам Пўлатдан фарқлироқдир.
Открыть в TelegramНа Хон-жин’ни “Умид”ини кўрдим. Кинонинг плюслари: 1. Операторлик иши топ. Қонга ботган шаҳар атмосфераси ҳам, ўрмон ҳам визуал жиҳатдан мукаммал тасвирланган. Атмосферани ҳис қилиб турасан. 2. Жанрлар яхши аралаштирилган. Жиддийроқ сай-файни кутиб ўтирганингда корейсча қора юморга айланиб кетадими-эй, қўрқинчли нимадирлар кутиб турганингда ярим соатлик драйвга айланиб кетадими-эй, хуллас бу менга ёқди. 3. Голиввуддан фарқли ўлароқ бу фильмда қўрқмас, адолатли инсонлар ёвуз келгиндиларга қарши жанг қилмайди, бу ерда ортиқча пафоссиз ҳамма қаҳрамонлар бор камчиликлари билан кўрсатилган, бу катта плюс. Минуслари: 1. CGI ва визуал эффектлар ўта ғарибона ишланган. Махлуқларни яқин пландан кўрсанг худди кам бюджетли ҳинд хоррорини кўраётгандек ҳис қиласан ўзингни. 2. Хронометраж жуда узун. Гарчи динамика бир дақиқага тушмаса ҳам, 2,5 соатлик қувлашмачоқ одамни чарчатиб қўяркан. 100 дақиқада ҳаммасини тасвирлаб ташлаш мумкин эди. 3. Фильмнинг фалсафаси йўқ, агар бўлса ҳам бу визуал мусорнинг фонида бизгача етиб келмаган. Режиссёрнинг энг катта ютуғи унинг фильмларида экшен фильм ғоясини тўсиб қўймас эди. Бу фильмда — ғоя ёки йўқ, ёки тўсилиб қолгандек. Умуман олганда фильм кўришга арзийди. Мен унинг камчиликларини санаётганда режиссёрнинг аввалги ишлари фонида санаяпман, аслида бошқа ижодкорлар фонида, бошқв хоррорлар фонида бу фильм йўқолиб кетмаса керак. Айниқса бунақа операторлик иши билан. Имкон бўлса каттароқ экранда кўриш керак, овоз ҳам динамикани юқори ушлаб туради.
Открыть в TelegramКэрри мини сериалини кўрдим. Умуман олганда сериални мини дейиш хато бўлса керак, якунига қараганда унинг давоми бўлади. Буюк ёзувчи Стивен Кингни асари асосида унинг “дежур” режиссёри Майк Флэнаген бу сериални ишлаган. Одатда хоррорлари билан қойил қолдирадишан ижодкор, бу сафар расман хоррор деб аталса ҳам, кўпроқ психологик триллерга яқинроқ нарса ишлабди. Плюслари. Сериал таъсирчан чиққан. Флэнаген минг йиллик хоррорчи сифатида инсон психикаси билан ўйнашишни яхши билади, у буни жуда яхши уддалаган. Қаҳрамонлар яхши очиб берилган. Уларнинг ижобий қарорлари ҳам, салбий қарорлари ҳам томошабин учун тушунарли, мотивлар яхши очилган. Китобдан фарқли ўлароқ, воқеа ҳозирги даврда рўй беради. Ҳозирги даврда мактабдаги буллинглар, тармоқлар орқали одамларни захарлашлар жуда чуқур тушунтирилган. Минуслари. Хоррор кутиш хато, китобдан фарқли ўлароқ бу ерда жанр ўзгача. Сўнгги қисм демаса, бу сериални хоррор деб аташ тўғри эмасдек. Воқеалар саккизта эпизодга эмас, олтитага ва ҳатто бештага ҳам сиғадигандек туюлди. Ооозгина чўзиб юборилгандек. Лекин айнан ўша чўзиш қаҳрамонларнинг характерини очишга хизмат қилади. Хулоса. Кўриш керак. Яхши сериал чиққан. Фэнтезиси ва юморини олиб ташласанг — Уэнсдейга жуда ўхшаб кетади. Лекин бу озгина жиддий ва “жесткий”роқ.
Открыть в TelegramФильм 2010 йилда бўлиб ўтган реал воқеа асосида суратга олинган. Ижодкорлар архивдаги хужжатларга асосланиб воқеани бадиийлаштиришга ҳаракат қилишган. Ундаги энг катта ютуқ — сюжетдаги саспенсни ортиб бораверишида. Бошида оддий, зерикарли туюлган воқеада, дақиқадан-дақиқага кескинлик ортиб бораверади ва томошабинни экран олдига михлайди. Фильм номи спойлер бўлса ҳам уни сўнггигача бошқа нарса билан тугашидан умидвор бўлиб турасан. Хойнахой соғлом инсонийлик белгиси борлигини англатиб турувчи ишора бўлса керак бу умидворлигимиз (ҳар қалай менда шунақа, сизларни билмадим). Фильм тугагач ИИдан бу воқеа ҳақида кўпроқ маълумот сўраб, сюжетдаги воқеалардан кейин нима бўлганини билиб олиш мумкин. Гарчи фильм танганинг бир томони орқали кўрсатилган бўлса ҳам (ёмон кўраман шу гапни), уни бадиий томонлама олиб қарасак муваффақиятли чиққанини тан олиш керак.
Открыть в TelegramАйтганча, Алишер Узоқовнинг “Чемпион” фильмини кўрдим. Минусларидан бошлайман. Узоқов бош қаҳрамонни етарлича очиб беролмаган. Аниқроғи уни кўрсатиб бера олмаган, шунчаки гапириб берган. Бош қаҳрамон зўр футболчи эканлигини томошабиндан бошқа ҳамма билади. Уни зўр ўйнашини томошабин ҳеч қаерда кўрмайди фильмнинг охирроғигача. Ва яна баъзи нарсалар тушунарсиздек, худди фильм узоқроқ бўлган, уни қисқартириб юборишгандек. Томошабин ўзи таҳмин қилиши керак нималар бўлганини. Аслида уни Узоқов кўрсатиб бериши керак эди. Сюжетдаги мелодрама линияси ҳам ортиқчадек, худди кўпроқ эмоция уйғотиш учун ўйлаб топилиб сунъий тарзда тиқиштирилгандек. Плюслари ҳам бор. Болалар учун ҳақиқатданам қизиқ бўла олади фильм. Етарлича юмор ва эмоционал хуклар бор (Гарчи уларни янада кучайтириш мумкин эди). Ғоя бор. Фильм нима демоқчи бўлганини, нимани пропаганда қилаётганини кўрсатиб бера олган ва бу ҳозир бизни жамият учун актуал. Визуал томонлама ҳам сифатли чиққан. Бош қаҳрамон ҳам ажойиб топилма бўлган. Фарзандларингиз билан бориб кўришга арзийди, тавсия қиламан.
Открыть в TelegramГоливвудда шунчалик оригинал сценарийлар дефицити рўй бераяптики, Бен Аффлек бу сафар Куросавани “Жаннат ва дўзаҳ”ининг ғоясини ўғирлашга қарор қилган. Афсуски уни сифатли амалга ошира олмаган ҳам. Фильмдаги энг катта муаммо — бу унинг сценарийси. Ундаги бирорта қаҳрамон етарли даражада очиб берилмаган, айримлар эса умуман керакмасдек. Ҳа, қайсидир маънода ҳар бир қаҳрамоннинг ўз функцияси бор, ҳар бири сюжет ривожи учун керак, лекин уларнинг мотиви етарли даражада очиб берилмаган, аркалар хароб аҳволда. Кейинги ўринда ёқмаган нарса — якун. У жуда ишонарсиз ва эртакнамо чиққан. Фильмнинг ягона ютуғи эса — динамика. У мени мажбур қила олди уни охиригача кўришга. Интрига фильм сўнггигача ушлаб қолинди, лекин бунақа кулгили финал фақатгина дисней эртакларида бўлса керак. Кўриб қўйишга арзийди. Лекин яхши кино эмас.
Открыть в TelegramBBC’нинг “Ер сайёраси” хужжатли сериалидаги битта эпизод бу. Сериал нега 9.4 балл йиғганига жавоб шу ердадир балки.
Открыть в TelegramҲозирги переводдан нолийдиган ноинсоф авлод учун махсус. Биз VHS даврида мана шунақа переводда кўрганмиз кинони. Брат гапиргиси келса гапирарди, гапиргиси келмаса гапирмай қўя қоларди.
Открыть в Telegram