Кабинет
Кинопуб

Кинопуб

Юзернейм
@kinopub_uz
Категория
Видео и фильмы
Страна
УзбекистанУзбекистан
Подписчики3 850
Просмотров на пост, 7 дн.—за 7 дней
ERR79,39 %в среднем за 30 дней

Средние просмотры поста по дням

По дню публикации

Показать таблицей
ДатаПросмотров на пост
27 окт. 2026 г.3 110
28 окт. 2026 г.3 570
1 нояб. 2026 г.2 780
2 нояб. 2026 г.3 410
3 нояб. 2026 г.3 645
7 нояб. 2026 г.3 810
10 нояб. 2026 г.3 700
15 нояб. 2026 г.2 870
16 нояб. 2026 г.1 820
18 нояб. 2026 г.1 260

Самые просматриваемые за месяц

  1. 01

    Обитель зла (2026) Агар мен хоррор кўраётган бўлсам-у, фильмда комедия элементлари пайдо бўлса, мен учун бу энди комедия. Қора юмор аралашган хоррорлар кўп, аммо инсон бир вақтнинг ўзида ҳам қўрқиши, ҳам кулиши мумкинлигига ишонмайман. Шунинг учун бундай фильмларни хоррор сифатида қабул қилишим қийин. Зак Креггернинг “Обитель зла”сидан умидларим катта эди (ўзимнинн айбим). Ахир гап асримизнинг машҳур хоррор франшизаларидан бири ҳақида кетяпти. Бунинг устига, фильмнинг бюджети ҳам ёмон эмас, ноунейм актёрлар ўйнаганини ҳисобга олсак бюджетнинг ҳаммаси гонорар эмас техник нарсаларга сарфланган. Бундай маблағ ва Креггердек режиссёрдан жиддийроқ, масштаблироқ хоррор кутганим табиий. Аммо натижада қора юморга бой, абсурд комедияга яқин фильм кўрдим. Креггернинг юморга мойиллиги менга аввалдан маълум. “Варвар”да ҳам “Орудия”да ҳам буни сезиш мумкин эди. Лекин “Варвар” фильмдаги айрим кулгили эпизодлар хоррорнинг асосий моҳиятига халақит бермасди. Аксинча, саспенс, скримерлар ва клаустрофобик атмосфера билан уйғунлашиб кетганди. Янги фильмда эса вазиятларни атайлаб абсурдлаштириш, қаҳрамонларнинг соддаларча довдирликлари ва кулгили эпизодлар шунчалик кўпки, фильмни жиддий қабул қилиш қийин. Ваҳоланки, унинг атмосфераси хоррор учун жуда мос. Монтаж, визуал услуб, грим ва компьютер графикаси юқори даражада. Ғоянинг ўзи ҳам жанрга жуда мос тушади. Айрим саҳналар ҳақиқатан ҳам қўрқитиши мумкин эди, аммо юмор уларнинг таъсирини йўққа чиқаради. Албатта, бу ерда менинг кутилмаларимда ҳам гап бор. Балки фильмдан, унинг ғоясидан ва умуман контекстдан бехабар одам учун бу ажойиб фильмдир. Лекин менимча, Креггер икки жанрни тенглаштиришга уриниб, иккаласининг ҳам таъсирини сусайтирган. “Обитель зла” на зўр хоррор, на зўр комедия сифатида тарихда қолади. Машҳур франшизанинг янги йўналиши сифатида эса кутилмаган, аммо мен учун бир марталик томоша бўлиб қолди. Братга Орудия’дан кейин саволлар бошланганди, бу фильмдан кейин у саволлар яна кўпайди. Наҳотки “Варвар” тасодиф бўлса?

    Текст
    Просмотры4,06 тыс.
    Пересылки—
    Реакции8
    Комментарии—
  2. 02

    Ит вафо хотин жафо — Бред Питт. Жоли холам иккисининг фарзандлари бирин кетин Питтнинг фамилиясидан воз кечавергани сабаб бўлса керак, братан: хе ўша инсониятингаям’ деб жахл қилиб, ит билан дўстлик ҳақидаги кинога розилик берворибди. Аляска ёввойи табиатида самолёт ҳалокатидан кейин тирик қолган собиқ ҳарбий ва унинг хизмат ити оғир шароитда омон қолишга уринади. Бироқ фильмни шунчаки инсоннинг табиат билан кураши ҳақидаги саргузашт деб бўлмайди. Унда инсон ва ит ўртасидаги дўстлик, садоқат ва бир-бирига боғлиқлик анча муҳим ўрин тутади. Брэд Питт ўз ролини ишонарли ижро этган. Аммо фильмнинг воқеалар ривожи бироз суст, айрим саҳналари зериктириб қўяди. Компьютер графикаси ҳам ҳар доим ҳам ишонарли чиқмаган. Шунга қарамай, ҳикоянинг ўзи ёмон эмас. Айниқса, финалнинг эмоционал таъсири кучли: фильмга бўлган муносабатни ўзгартириб юборадиган даражада. Баъзида бутун бир ҳикояни унинг сўнгги дақиқалари оқлаб кетиши мумкин.

    Фото
    Просмотры3,81 тыс.
    Пересылки—
    Реакции39
    Комментарии—
  3. 03

    Узр

    Фото
    Просмотры3,7 тыс.
    Пересылки—
    Реакции38
    Комментарии—
  4. 04

    Стивен Кингнинг тавсияси ортидан бу фильмга нисбатан қизиқиш ортганди, уни кўриб бўлгач Кинг тоға нимани назарда тутганини қисман тушундим. Фильмнинг умумий таассуроти яхши, дектектив-хоррор жанридаги фильмлар орасида йўқолиб қолмаслиги аниқ, лекин айрим камчиликларни ҳам айтиб ўтиш керак. Унинг энг катта ютуғи - детектив линияси. Томошабин интригани сезиб туради, якун ҳам мантиқан мос, бу линия ўз ишини бажара олган деб бемалол айта оламиз. Шунингдек саспенс ҳам яхши ишлаган, айрим эпизодларда "ҳозир нимадир бўлади" деган ҳисни туямиз. Бироқ антагонистнинг ҳаракатлари компьютер графикасини ошкор қилиб қўяди, натижада экрандаги образ сунъийлашиб кетади. Бундан ташқари айрим жанг саҳналари ҳам энг керакли вақтида узиб қўйилади. Скримерлар ҳам етарли даражада "ишламаган". Кинг тоғани нега тушунганимга келадиган бўлсак, унинг китоблари кўпинча мана шунақа: детектив-хоррор жанрида ёзилади, унга бу ёқиши табиий, чунки китобда компьютер графикаси ишлатилмайди. Умуман олганда интригага бой, саспенслари "ейдиган", мантиқан барчаси тўғри ишлайдиган қўрқинчли детектив кўрмоқчи бўлганларга тавсия қилинади.

    Фото
    Просмотры3,57 тыс.
    Пересылки—
    Реакции15
    Комментарии—

Новые посты

#704Фото

“Яростная” (2026) Детектив жанридаги сериалларда маньяк ва уни таъқиб қилаётган терговчи ўртасидаги қарама-қаршилик янгилик эмас. Аммо “Яростная” бу муносабатларга бироз бошқача ёндашади: бу сафар ҳар икки томонда ҳам аёллар. Бири жиноятларни фош этишга, иккинчиси эса уларни содир этишга уста. Қизиғи, сериал бу танловни қандайдир ижтимоий манифестга айлантиришга уринмайди. Аксинча, икки қаҳрамоннинг қарама-қаршилиги орқали қизиқарли психологик ўйин қуришга муваффақ бўлади. Сюжетнинг асосий ютуғи ҳам шу ерда. Қаҳрамонлар ўртасидаги интеллектуал беллашув, тергов жараёни ва воқеаларнинг изчил ривожи томошабинни охиригача қизиқишда ушлаб туради. Актёрлар ижроси ишонарли, атмосфера эса детектив учун керакли даражада таранг. Вақти-вақти билан пайдо бўладиган қора юмор ҳам умумий кайфиятга мос тушган. Албатта, сериал жанрнинг барча қолипларидан қочиб қутулмайди, бироқ улардан фойдаланишни билади. Энг муҳими, томошабинга кимнинг навбатдаги қадами қандай бўлишини кузатиш қизиқ.

Открыть в Telegram
Просмотры1 260−59%к среднему
Пересылки—
Реакции13
Комментарии—
#703Фото
Просмотры1 820−40%к среднему
Пересылки—
Реакции77
Комментарии—
#702Фото

Страх (1983) Трансагрессив кинонинг вазифаси томошабинни кўнгилочар сюжет билан таъминлаш ёки унга тайёр ахлоқий хулосаларни тақдим этиш эмас. Бу йўналишдаги фильмлар жамиятда қабул қилинган ахлоқий меъёрлар, ижтимоий табулар ва инсон хулқ-атворининг чегараларини шубҳа остига қўяди. Улар зўравонлик, жинсийлик, шафқатсизлик, бузғунчилик каби одатда очиқ муҳокама қилишдан қочиладиган мавзуларни экранга олиб чиқади. Бундай тасвирлар томошабинда нафрат, жирканиш ёки кучли қаршилик уйғотиши мумкин. Бироқ трансагрессив кинонинг моҳияти бу ҳаракатларни оқлашда эмас, балки инсон табиатидаги қоронғу жиҳатлар, жамият яширишга уринадиган муаммолар ва ахлоқий чегаралар ҳақида ноқулай саволлар қўйишдадир. Албатта, ҳар қандай шок таъсирга интилган фильмни ҳам санъат ёки мазмунли ижод намунаси деб бўлмайди. Юқоридаги фильм маньякларнинг қанақа ўйлаши ҳақида тасаввур қилиш учун энг яхши фильмлардан бири бўлди мен учун. Маньяклар ҳақида кўп фильм-сериаллар кўрганман, лекин унинг онгига мана бунақа тарзда эксскурсияни ҳали ташкил этидганига гувоҳ бўлмагандим. Албатта ҳар бир одам ҳар-хил бўлганидек, маньякларам ҳар-хил, лекин уларнинг «базовый» фикрлаши бир-бирига ўхшаш бўлишига шубҳам йўқ ва айнан шу базани бу фильмда кўрасиз. Фильм керагидан ортиқ даражада шафқатсиз. У инсонда жирканиш ҳиссини уйғотадиган даражада ифлосликларга бой. У зерикарли, унда қизиқарли, интригали бирорта нарса йўқ деса ҳам бўлади, лекин юқорида айтганимдек — бу трансагрессив кино. Унинг вазифаси шундай. У сиздан жирканишни талаб қилади ва шу орқали кўча-кўчда эшитиб ҳайрон қоладиган қотилликларингизни бошқа призмадан таҳлил қила олишингиз учун керакли даражада эмпатия беради. Лекин бошқа бир савол туғилади: Ўзи менга нега керак маньякларни тушуниш учун эмпатия? Тўғри савол. Керак бўлмаслиги нормал. Керак бўлмаса кўрманг. Керак бўлса кўринг. Ҳаммаси оддий.

Открыть в Telegram
Просмотры2 870−6%к среднему
Пересылки—
Реакции22
Комментарии—
#701Фото
Просмотры3 700+21%к среднему
Пересылки—
Реакции38
Комментарии—
#700Фото

Ит вафо хотин жафо — Бред Питт. Жоли холам иккисининг фарзандлари бирин кетин Питтнинг фамилиясидан воз кечавергани сабаб бўлса керак, братан: хе ўша инсониятингаям’ деб жахл қилиб, ит билан дўстлик ҳақидаги кинога розилик берворибди. Аляска ёввойи табиатида самолёт ҳалокатидан кейин тирик қолган собиқ ҳарбий ва унинг хизмат ити оғир шароитда омон қолишга уринади. Бироқ фильмни шунчаки инсоннинг табиат билан кураши ҳақидаги саргузашт деб бўлмайди. Унда инсон ва ит ўртасидаги дўстлик, садоқат ва бир-бирига боғлиқлик анча муҳим ўрин тутади. Брэд Питт ўз ролини ишонарли ижро этган. Аммо фильмнинг воқеалар ривожи бироз суст, айрим саҳналари зериктириб қўяди. Компьютер графикаси ҳам ҳар доим ҳам ишонарли чиқмаган. Шунга қарамай, ҳикоянинг ўзи ёмон эмас. Айниқса, финалнинг эмоционал таъсири кучли: фильмга бўлган муносабатни ўзгартириб юборадиган даражада. Баъзида бутун бир ҳикояни унинг сўнгги дақиқалари оқлаб кетиши мумкин.

Открыть в Telegram
Просмотры3 810+25%к среднему
Пересылки—
Реакции39
Комментарии—
#699Текст

Обитель зла (2026) Агар мен хоррор кўраётган бўлсам-у, фильмда комедия элементлари пайдо бўлса, мен учун бу энди комедия. Қора юмор аралашган хоррорлар кўп, аммо инсон бир вақтнинг ўзида ҳам қўрқиши, ҳам кулиши мумкинлигига ишонмайман. Шунинг учун бундай фильмларни хоррор сифатида қабул қилишим қийин. Зак Креггернинг “Обитель зла”сидан умидларим катта эди (ўзимнинн айбим). Ахир гап асримизнинг машҳур хоррор франшизаларидан бири ҳақида кетяпти. Бунинг устига, фильмнинг бюджети ҳам ёмон эмас, ноунейм актёрлар ўйнаганини ҳисобга олсак бюджетнинг ҳаммаси гонорар эмас техник нарсаларга сарфланган. Бундай маблағ ва Креггердек режиссёрдан жиддийроқ, масштаблироқ хоррор кутганим табиий. Аммо натижада қора юморга бой, абсурд комедияга яқин фильм кўрдим. Креггернинг юморга мойиллиги менга аввалдан маълум. “Варвар”да ҳам “Орудия”да ҳам буни сезиш мумкин эди. Лекин “Варвар” фильмдаги айрим кулгили эпизодлар хоррорнинг асосий моҳиятига халақит бермасди. Аксинча, саспенс, скримерлар ва клаустрофобик атмосфера билан уйғунлашиб кетганди. Янги фильмда эса вазиятларни атайлаб абсурдлаштириш, қаҳрамонларнинг соддаларча довдирликлари ва кулгили эпизодлар шунчалик кўпки, фильмни жиддий қабул қилиш қийин. Ваҳоланки, унинг атмосфераси хоррор учун жуда мос. Монтаж, визуал услуб, грим ва компьютер графикаси юқори даражада. Ғоянинг ўзи ҳам жанрга жуда мос тушади. Айрим саҳналар ҳақиқатан ҳам қўрқитиши мумкин эди, аммо юмор уларнинг таъсирини йўққа чиқаради. Албатта, бу ерда менинг кутилмаларимда ҳам гап бор. Балки фильмдан, унинг ғоясидан ва умуман контекстдан бехабар одам учун бу ажойиб фильмдир. Лекин менимча, Креггер икки жанрни тенглаштиришга уриниб, иккаласининг ҳам таъсирини сусайтирган. “Обитель зла” на зўр хоррор, на зўр комедия сифатида тарихда қолади. Машҳур франшизанинг янги йўналиши сифатида эса кутилмаган, аммо мен учун бир марталик томоша бўлиб қолди. Братга Орудия’дан кейин саволлар бошланганди, бу фильмдан кейин у саволлар яна кўпайди. Наҳотки “Варвар” тасодиф бўлса?

Открыть в Telegram
Просмотры4 060+33%к среднему
Пересылки—
Реакции8
Комментарии—
#697Фото

Тўртта эпизоддан иборат ушбу мини-сериал оддий оиланинг 13 ёшли фарзанди қотилликда айбланиб, ҳибсга олинишидан бошланади. Бироқ «Переходный возраст» томошабинга интригали детектив линиясини таклиф қилмайди. Аксинча, ушбу қотилликнинг сабабларини психологик жиҳатдан очиб беришга ҳаракат қилади. Сериал бош қаҳрамонларнинг психологик портретини чизиш билан бирга, ижтимоий тармоқларнинг ўсмирлар ҳаётидаги ўрни, буллингнинг улар характерига таъсири ва битта фожиа инсонлар ҳаётини остин-устун қилиб ташлаши мумкинлигини кўрсатади. Ҳар бир эпизоднинг битта узлуксиз кадрда олингани актёрлардан катта масъулият талаб қилган. Шунга қарамай, улар ўз маҳоратини максимал даражада намойиш эта олган. Бу ерда динамика ҳам воқеалар ривожига эмас, қаҳрамонларнинг руҳий ҳолатига қурилган. Ҳар бир эпизодда янги қаҳрамоннинг эмоционал арғимчоғига гувоҳ бўламиз. Сериал ҳар бир қаҳрамоннинг вазиятига кириб, унинг кечинмаларини ҳис қилиш имконини беради. «Переходный возраст» — жуда оғир психологик драма. Уни бир қўлда телефон ўйнаб кўриб бўлмайди. Бундай асарларни ҳис қилиб кўриш керак. Агар сериал сизни зериктира бошласа, шунчаки кўрманг. Ҳали уни кўрадиган вақтингиз келади. Шубҳасиз, бу сериал ёш ота-оналар ва ўсмирлар билан ишлайдиган касб эгалари учун маст-воч!

Открыть в Telegram
Просмотры3 410+12%к среднему
Пересылки—
Реакции38
Комментарии—
#696Фото

Хоррор жанрида томошабинни қўрқитишнинг турли усуллари бор. Аммо Дэмиан Маккартининг "Caveat" фильми бунинг учун скримерларга ҳам, кутилмаган баланд овозларга ҳам эҳтиёж сезмайди. У томошабинни клаустрофобик муҳит, қаҳрамонларнинг паранойяси ва тинчлик бермайдиган саспенс орқали ўз домига тортади. Фильм воқеалари жуда секин ривожланади. Бироқ бу секинлик зерикарли эмас: ҳар бир саҳнада нимадир содир бўлишини кутасиз. Алоҳида саспенслардан ташкил топган фильмнинг ўзи ҳам бошидан охиригача бир бутун тарангликни эслатади. Воқеалар давомида бу ҳис тобора кучайиб, томошабинда яқин орада қандайдир даҳшатли ҳодиса юз бериши ҳақидаги хавотирни оширади. Фильмнинг техник жиҳатлари ҳам бу муҳитни яратишда муҳим ўрин тутади. Овоз, фон ва ёруғлик саспенсни кучайтиришга хизмат қилади. Қаҳрамонларнинг хатти-ҳаракатлари мантиқан асосланган, актёрлик ижроси ҳам ишонарли. Финал эса фильм давомида йиғилган тарангликни оқлай олади. "Caveat" — скримерларсиз ҳам қўрқитиш мумкинлигини исботлайдиган, айниқса, клаустрофобиядан азият чекувчилар учун ҳақиқий даҳшат. P.S. Ёруқ хонада кўриш умуман тавсия этилмайди, унинг асосий ютуғи қоронғилик ва бу нарсани телефон экрани ёки ёруқ хонада йўқотиб қўясиз.

Открыть в Telegram
Просмотры2 780−9%к среднему
Пересылки—
Реакции18
Комментарии—
#695Фото

Стивен Кингнинг тавсияси ортидан бу фильмга нисбатан қизиқиш ортганди, уни кўриб бўлгач Кинг тоға нимани назарда тутганини қисман тушундим. Фильмнинг умумий таассуроти яхши, дектектив-хоррор жанридаги фильмлар орасида йўқолиб қолмаслиги аниқ, лекин айрим камчиликларни ҳам айтиб ўтиш керак. Унинг энг катта ютуғи - детектив линияси. Томошабин интригани сезиб туради, якун ҳам мантиқан мос, бу линия ўз ишини бажара олган деб бемалол айта оламиз. Шунингдек саспенс ҳам яхши ишлаган, айрим эпизодларда "ҳозир нимадир бўлади" деган ҳисни туямиз. Бироқ антагонистнинг ҳаракатлари компьютер графикасини ошкор қилиб қўяди, натижада экрандаги образ сунъийлашиб кетади. Бундан ташқари айрим жанг саҳналари ҳам энг керакли вақтида узиб қўйилади. Скримерлар ҳам етарли даражада "ишламаган". Кинг тоғани нега тушунганимга келадиган бўлсак, унинг китоблари кўпинча мана шунақа: детектив-хоррор жанрида ёзилади, унга бу ёқиши табиий, чунки китобда компьютер графикаси ишлатилмайди. Умуман олганда интригага бой, саспенслари "ейдиган", мантиқан барчаси тўғри ишлайдиган қўрқинчли детектив кўрмоқчи бўлганларга тавсия қилинади.

Открыть в Telegram
Просмотры3 570+17%к среднему
Пересылки—
Реакции15
Комментарии—

Все посты

Связи