Кабинет
𝐇𝐮𝐬𝐡𝐛𝐨̃𝐲 𝐳𝐚𝐧𝐣𝐚𝐛𝐢𝐥💍

𝐇𝐮𝐬𝐡𝐛𝐨̃𝐲 𝐳𝐚𝐧𝐣𝐚𝐛𝐢𝐥💍

Hayotingizda harorat yoʻqmi, unda oʻzingiz olib kiring ❤️‍🔥 Mantiq izlamang, xulosa soʻnggida keladi 🌷 Siz eng asosiy kanalimda mening qalbimdasiz 🕊️ @lady_xonzoda muallif bilan bogʻlanish uchun Reklama xizmati: @hushboy_zanjabil_reklama

Юзернейм
@hushboy_zanjabil
Категория
Книги
Страна
УзбекистанУзбекистан
Подписчики15 307
Просмотров на пост, 7 дн.1 023за 7 дней
ERR6,68 %за 7 дней

Средние просмотры поста по дням

По дню публикации

Показать таблицей
ДатаПросмотров на пост
25 нояб. 2026 г.1 506
27 нояб. 2026 г.1 034
28 нояб. 2026 г.577

Самые просматриваемые за месяц

  1. 01

    Lukaimat😋

    Фото
    Просмотры1,82 тыс.
    Пересылки—
    Реакции118
    Комментарии—
  2. 02

    Албатта, асал билан. Бу саволни ҳам бекорга бермади. Ниҳоят, ундан келаётган ширин ҳид сабабини тушунди. Асал ифори. — Асал билан. Саид жимгина бош ирғади. Афсуски, улар Дубайда эмас, бўлмаса унга тонналаб асалга ботирилган лукаимат олиб берган бўларди. Бу ерда одамлар бу таом нима эканини билишмайди ҳам. — Аммо мен шоколадни ҳам яхши кўраман. Умуман олганда, мен ширинликни яхши кўраман. “Ширинлик” сўзи ўзиям ҳаддан ташқари ширин эшитилди. — Менинг онам жуда мазали лукаимат пиширади. Мен ҳам уни яхши кўраман. Виржиния унга катта-кўк кўзлари билан тикилди. Фақат бир нарсани аниқ ҳис қилди: улар бутунлай бошқача одамлар — дунёқарашлари бошқа, диндари бошқа. Аммо иккита умумий жиҳат бор эди: самога муҳаббат ва ўз шаҳри — Ватанга бўлган муҳаббат. У — насроний қиз аммо, мусулмонлар юрти Дубайни севарди. Уларнинг ошхонаси, одатлари, тартиб-қоидаларини севарди. У айнан шу муҳитда улғайган. Ва айни дамда, бегона юртда, Саид унга ниҳоятда яқин бўлиб туюларди.

    Текст
    Просмотры1,74 тыс.
    Пересылки—
    Реакции169
    Комментарии—
  3. 03
    Просмотры1,6 тыс.
    Пересылки—
    Реакции111
    Комментарии—
  4. 04
    Просмотры1,52 тыс.
    Пересылки—
    Реакции21
    Комментарии—

Новые посты

#23071Текст
Просмотры546−47%к среднему
Пересылки—
Реакции3
Комментарии—
Динамика просмотровСкрыть динамику

Рост просмотров

Часов после публикации

Показать таблицей
Часов после публикацииПросмотры
0 ч186
3 ч408
8 ч546
  1. Через 1 час186
  2. Всего сейчас546
#23070Текст

– Билмайман. – У дарҳол жилмайди. Аслида бутунлай бошқа нарсани ўйлаётган эди. – Сиз отангизга алянс таклиф қилдингизми? – Қиз бироз тўхтади. – Бу ахир ажойиб ғоя-ку. – Унинг учун эмас. Менинг отам жуда қайсар… – Сиз каби? – Ундан ҳам баттар. Қай даражада баттар эканини у ҳатто сўрамади. У Муҳаммадни унчалик танимасди, лекин унинг ўғлини ҳам яхши танимасди, шекилли. Саид —гўё бир сир. Баъзида у совуқ, баъзида эса ҳаддан ташқари меҳрибон. Виргиниа юзини бурди-да, йўлида давом этди. У Саидга қаттиқ гапиришни хоҳламасди, аксинча, уни янада яхши тушунишни истарди. – Саид… – у тўхтамади, лекин унга қараб деди: – Нега учувчи бўлдингиз? Улар қирғоқ бўйлаб юришар, енгил шамол эса уларни оҳиста силаб ўтарди. Бу саволни Саид юз марталаб бошқа учувчилардан эшитган, лекин ҳеч қачон чин юракдан жавоб бермаган эди. Аммо бу қизга — ёлғон гапиришни истамади. – Болалигимда отам мени тез-тез ишхонасига олиб борарди. Унинг кабинетини энг майда деталларигача эслайман, Франкни ҳам –у доимо қоғозлар билан банд бўларди. Катталарнинг суҳбатлари мени унчалик қизиқтирмасди, шунинг учун аеропортга чиқиб кетардим. Панорамали дераза олдида туриб, қўнаётган самолётларни, рейсдан қайтаётган ёки унга отланаётган экипажларни кузатардим. Ҳатто аеропортнинг ҳидини севардим. Бир араб учувчи отамдан яширинча мени “Боеинг”ни кўриш учун перронга олиб чиқарди. – Саид денгиз томонга қараб тўхтади. У бундай гапни ҳеч кимга, ҳеч қачон айтмаган эди. – Отам мени ўз ишига жалб қилмоқчи бўлди, лекин билмаган ҳолда мени бошқа нарсага ошно қилди. Виржиния ҳам тўхтади, унинг жавобидан бироз ҳайратда эди. У Саиднинг танлови ҳақида бошқа фикрда бўлган: бу бой арабларнинг навбатдаги инжиқлиги, хоҳлаганини қилишга одатланганлиги деб ўйлаган. Аммо аслида ҳаммаси анча жиддий экан. – Отангиз сенга норозими? Ахир бу сизнинг ҳаётингиз-ку, қандай яшашни ўзингиз ҳал қилишингиз керак...

Открыть в Telegram
Просмотры553−46%к среднему
Пересылки—
Реакции59
Комментарии—
Динамика просмотровСкрыть динамику

Рост просмотров

Часов после публикации

Показать таблицей
Часов после публикацииПросмотры
0 ч200
3 ч418
8 ч553
  1. Через 1 час200
  2. Всего сейчас553
#23069Текст

У қизни қўрқитиб юбормоқчи эмасди, лекин қиз барибир ортда эшитилган қадамлардан чўчиб тушди ва ортга бурилди. Саид қуёшни тўсиб турганди. У бу манзарани аллақачон кўрган — дежавю… Виргиниа ўрнидан турин, қўлларини орқасига яширди: – Саид… – Нега бу ерда ёлғизсан?! У қизни кўрганидан жуда хурсанд эди! Лекин айтган сўзлари юрагидаги сўзлардан бутунлай бошқа эди. – Иймон, сизни шу ердалигингизни деб. Мен ёлғиз эмасман. У енгил жилмайди, қизга бақирмаслик учун ўзини зўрға тутиб турарди. Бу йўл жуда хавфли, у эса бу ерга ёлғиз келган! Қиз унга кафтларини узатди. Қўллари чиғаноқларга тўла эди — бу Саидни кенгроқ жилмайишга мажбур қилди ва ғазабини унутдирди. У ҳақиқий бола каби эди. – Улар билан нима қилишимни билмайман. – Қиз қўлларини қимирлатар экан, чиғаноқлар ерга тўкилиб тушди. – Сен шунчаки нима билан шуғулланишни билмаяпсан, – Саид унинг кўзларига қаради. – Демак, сен тузаляпсан. Қиз бош ирғади. Саид ҳақ, ўзини анча яхши ҳис қиларди. Нафас олиш енгиллашган, фақат енгил йўталдан бошқа ҳеч нарса қолмаганди. – Тез орада қоронғу тушади. Кетдик уйга. – Саид уйдан ўтадиган йўл томон бош ирғади. Йўл тўғри, лекин қоронғуда адашишни хоҳламасди. Виржиния яна бир бор денгизга боқди. Тинч. Унинг юраги қирғоққа ётиб олиб, қўлларини қумга ёйиб, осмонга боқиб, тўлқинлар шовқинини тинглашни хоҳларди. Аммо у Саиднинг ирқасидан итоаткорлик билан юрди, ялангоёқ тошлар устида юраркан, секин қадам ташларди. – Мен ота-онамга қўнғироқ қилмоқчиман, – деди у, йигитга қараб, – эртага мени Денпасарга олиб боринг. – Бўлди, – бош ирғади Саид, – мен ҳам отамга қўнғироқ қилмоқчи эдим. Виржиния унинг юз ифодасини кузатди. У бу сўзларни айтар экан, юзида бир қаттиқлик бор эди. – Компанияда аҳвол қандай, йўловчиларни қайтардиларми?

Открыть в Telegram
Просмотры455−56%к среднему
Пересылки—
Реакции41
Комментарии—
Динамика просмотровСкрыть динамику

Рост просмотров

Часов после публикации

Показать таблицей
Часов после публикацииПросмотры
0 ч163
3 ч335
8 ч455
  1. Через 1 час163
  2. Всего сейчас455
#23068Текст

Кунлар жуда суст ўта бошлади. Виржиния кўп вақтини ўз хонасида ўтказар, фақат кечга яқин ҳовлига чиқарди. У скамейкага ўтириб, дарахтларнинг юқори шохлари қуёшни қандай ютиб олаётганини томоша қиларди. Сўнг эса йўталдан қийналиб яна хонасига қайтарди. Яна учта қуёш ботишини қарши олдилар. Саид вақт ҳиссини йўқотган, аммо реал ҳаётга қайтишга истаги туғилмасди. Самолётлар ҳануз учмас, энди у осмондан хабар оларди – двигателлар шовқинига қулоқ тутиб, мовий кенгликдан ҳеч бўлмаса бирор из қидирарди. Лекин осмон жим, бирорта самолёт йўқ. Денпасарга боришни, отасига қўнғироқ қилиб, авиакомпания ва уйланиш ҳақидаги гапларни эшитишни ҳам истамасди. Унинг фикрлари фақат Виржиния ва унинг соғлиги билан банд эди. Улар фақат кечқурун ҳовлида учрашишарди. Сукут сақлашар, улар учун қуёш ботиши ҳамма нарсани айтиб турарди. Баъзида Саид унинг хонасига кирар, лекин қиз ҳар доим уни чиқиб кетишни сўрарди. Саид буни тушунарди: у билан қизни фақат касаллик боғлайди, у Вирджиния эса уйини соғинган. Кечқурун Саид ёлғизликда денгиз бўйида юрар, энди у қуёш ботишини ёлғиз қарши олар, тор қум йўли оҳиста тошларга айланар, тўлқинлар майда тошларни кўтариб олиб кетар, эвазига бошқаларини олиб келар эди. Ташқаридан қараганда ҳамма тош бир хилдек туюлади, лекин аслида уларнинг ҳар бири ўзига хос, бетакрор нақшга эга. Тўсатдан у тўхтаб қолди — кўзларига ишонмади: узоқда оқ кўйлакда бир қиз чўккалаб ўтирганча ниманидир териб юрганди. Асалари асалидек оч жигарранг сочлари елкаларига ёйилиб тушганди. У қизнинг юзини кўрмади — қиз орқасини ўгириб ўтирганди, лекин бу Виржиния эканини аниқ билар эди.

Открыть в Telegram
Просмотры406−60%к среднему
Пересылки—
Реакции43
Комментарии—
Динамика просмотровСкрыть динамику

Рост просмотров

Часов после публикации

Показать таблицей
Часов после публикацииПросмотры
0 ч155
3 ч297
8 ч406
  1. Через 1 час155
  2. Всего сейчас406
#23067Текст

#Иккимизга_бир_осмон У бир неча сония ичида унинг хонасига етиб борди, эҳтиёткорлик билан уни каравотга ётқизди ва юзини тўсиб турган бир тутам сочини секин суриб қўйди. Унинг кўзларига қарамоқчи эди. Аммо қиз кўзларини очмасдан фақат нимадир пичирлади, холос. Имон шпритсга дори тортаётган эди. Қачонгача бу заҳарни Виржинияга қуйиш мумкин? Бу дорилар ёрдам бермаяпти-ку! – Балки, унга бошқа дорилар керакдир? Қани, айтинг, мен топиб келаман, – деди Саид, асабий. – Ҳамма нарса жойида, Саид, бу дорилар ёрдам беряпти. Фақат вақт керак, – дея Иман хотиржамлик билан жавоб берди. Саид хонадан чиқиб, уларни ёлғиз қолдирди-да, ҳовлига йўл олди. Агар бу дорилар шундай “ёрдам” бераверса, бир ойлик даволаниш ҳам камлик қилади. Лекин... у бу ерда узоқроқ қолишга қарши эмас. Бу иккита зиддиятли истак эди: Вирджиния тезроқ соғайишини хоҳлар, лекин уни тарк этиб Дубайга қайтишни эса хоҳламасди. Виржиния яна уйқуга кетди. Бутун танаси бўшашган, гўё уни от ўрнига қўшиб, далани ҳайдаб қўйишгандай. Ҳар бир мускули, ҳар бир миллиметр жойи оғрийди. У каравотдан туришни, ҳовлига чиқишни орзу қилди, лекин кўзларини очишга ҳам мажоли йўқ – фақат киприклар орасидан ёш сизиб чиқарди. Уларни артишга кучи етмас –лекин кимдир буни унинг ўрнига бажарарди. Енгилгина… бармоғи билан… нам излар қолдириб, араб тилида нимадир пичирлар, бу дуо уни хотиржамликка чўмдирарди. Виржиния бу сўзларни илгари ҳам эшитган, ҳаттоки ёдлаб ҳам олга. Шу онларда ўзини энг яқин одамлари орасида, ўз уйида ҳис қиларди. – Чарчадим, – дея зўрға пичирлади у. – Биламан, – деди Саид ва унинг сочларини мулойимлик билан силади. – Ҳамма нарса яхши бўлади, мен сени бу дунёда ёлғиз қўймайман, ваъда бераман. Яна уйқу. Саид Денпасарга бориб доктор олиб келди. Узоқ кутишга тўғри келди – у навбатчиликни тугатиши керак эди. Аммо Аллоҳга шукрки, доктор рози бўлди. Кутиш… У бунга тайёр. Ҳатто бутун умр кутишга ҳам тайёр эди. – Бемор тиклана бошлаган – бу яхши белги, – деди доктор. У Вирджинияни кўздан кечириб, бош ирғади: – У соғаймоқда. Пневмония кучли заифлик қолдиради, шу сабабли у доимий уйқу ҳолатида. Лекин дорилар таъсир қиляпти. Ўйлайманки, эртага у оёққа туради. – У оёққа турганди. Кўрдингиз-ку, узоққа чўзилмади, – деди Саид асабийлашиб. Доктор эса унинг ҳолатини тушунарди.

Открыть в Telegram
Просмотры474−54%к среднему
Пересылки—
Реакции44
Комментарии—
Динамика просмотровСкрыть динамику

Рост просмотров

Часов после публикации

Показать таблицей
Часов после публикацииПросмотры
0 ч189
3 ч361
8 ч474
  1. Через 1 час189
  2. Всего сейчас474
#23066Текст

– Билмайман, – дедим мен. – Афтидан, яхши юрибди. – “Афтидан”? – у ҳайрон бўлиб қошини кўтарди. – Биз энди гаплашмаймиз, – тан олдим мен. – Энди Даня жуда катта бўлиб кетган. – Мен эса, сен ундан олдин улғаясан, у эса барибир сенинг атрофингда айланиб юраверади деб ўйлардим, – кулиб қўйди тарбиячимиз. – Яхши болалар эдингиз, сизларни соғинаман. Энди ҳамма улғайди, катта бўлди. Ўзинг ҳам гўзал бўлибсан. Эсингдами, Даня сени “жодугар” деб атарди, сен эса уни уриб ташлардинг? – Мен эса “малика” бўлишни хоҳлардим, – жилмайдим мен. Ўша ширин болалик хотиралари қалбимни илиқлик билан тўлдирди. – Ҳозир эса сен маликасан, Дашенка. Кўзларинга боқ, қанчалар катта! Йигитлар сени атрофингда галма-гал қувлашаётган бўлса керак. – Шундай аммо, – чимирилиб гап қилдим мен. – Ҳаммаси тентаклар. – Эҳ, ҳали ҳамон эсимда, Даня олти ёшида сен билан турмуш қуришини айтиб чиққан эди, – бирдан эслади тарбиячимиз. Мен ҳайратдан кўзларимни каттароқ очдим. – Нима?! – Сен касал бўлиб келмаганингда, у ҳеч кимга сенинг ўрнингга ўтиришга ҳам, каравотингда ухлашга ҳам рухсат бермаган эди, – кулиб юборди у. – Ҳаммасига “Бу менинг хотинимнинг жойи” деб айтган. Олти ёшида Даня мени “севганини” эшитиб, роса кулдим. Фақат афсуски, энди мен унга бефарқман. Бизнинг дўстлигимиз сўнгани ачинарли, лекин ундан қайтиб эътибор сўраб ялинмоқчи эмасдим. Менинг ҳам ғурурим етарли эди. Уники ҳам. Дарвоқе, оналаримиз ҳам, биз энди дўст эмаслигимизни сезиб қолишди. Улар мендан доим сабаби ҳақида сўрашарди. Мен эса елкамни қисиб, эҳтимол Даняга мен билан гаплашиш қизиқмасдир, дедим. Энди у бошқа “кучли” дўстлари билан вақт ўтказади. Ва ёнида модел қиёфасидаги қиз айланиб юради. Мен Матвеевни даҳшатли тушдек унутишга уриндим, лекин бир куни жисмоний тарбия дарсида деярли йиқилиб тушаёзганимда, у қандайдир мўжиза билан ёнимда пайдо бўлиб, қўлимдан ушлаб қолди. Мен унинг иссиқ кафтларини узоқ вақт эслаб юрдим – кучли ва… таниш. Ва у бир лаҳза менга бағрини очган он, бутун танамдан ёруғлик ўтиб кетганини эслайман. Фикрларим ғойиб бўлди, нафасим тўхтади, юрагим эса бир зум тўхтаб қолгандек бўлди. Кейин у мени қўйиб юборди… Ва ўша заҳоти ўйлардан бўрон кўтарилди, нафасим тезлашди, юрагим эса тез-тез ура бошлади. Нима бўлаётганини тушунмасдим. Шунчаки кийим алмаштириш хонасига кириб, ўзимга келишга ҳаракат қилдим. Фақатгина бир тегиш – лекин юзларим оловдай қизариб кетди. Ўзимни тўғирлаш учун юзимга совуқ сув сачратишга мажбур бўлдим. Мен уни ё ёмон кўрардим, ё… севардим. Аста-секин ўзимни Матвеев ҳақида ўйламасликка кўндирдим. Унга ҳам, унинг қизларига ҳам эътибор бермай қўйдим. Бунга энг кўп денгизга ота-онам билан борган сафар ёрдам берди. Барча бўш вақтимни рақсларга бағишладим. Энди мактаб дискотекаларида бурчакда туриб қолмасдим, балки мусиқага ва ҳаракатларга ўзимни тўлиқ берардим. Ва буни ҳамма қойил қолиб томоша қиларди. Фақат Даня бундан мустасно эди. Энди мактаб дискотекалари унга зерикарли туюларди.

Открыть в Telegram
Просмотры942−8%к среднему
Пересылки—
Реакции96
Комментарии—
Динамика просмотровСкрыть динамику

Рост просмотров

Часов после публикации

Показать таблицей
Часов после публикацииПросмотры
0 ч0
1 ч392
4 ч641
7 ч942
  1. Через 1 час392
  2. Через 6 часов942
  3. Всего сейчас942
#23065Текст

Бутун йўл давомида Стотский гапиришдан тўхтамади, гарчи тан олиш керак, у ҳушёр пайтда маст ҳолатдагидан унча гапдон эмасди, баъзида менга ҳам сўз қотишга имкон берарди. Шу боис бу сафар мен қўрққанимдек ёмон ўтмади – ҳатто Артём менга жой топиб берди ва ўтиришга мажбур қилди. Автобусдан тушаётганимизда Стотский биринчи бўлиб зинадан тушди ва менга қўлини чўзди, тўғриси унга нима кераклигини билмадим. Ўша ондаёқ бекатда Матвеев пайдо бўлди ва мен дарҳол Артёмнинг қўлидан маҳкам ушлаб, тротуарга тушдим. Стотский эса кафтимни қўйиб юборишни ҳам ўйламади. Ён томондан қараганда биз гўё ошиқ-маъшуқ жуфтликдек кўрингандик. – Салом, болакай, – деди Стотский, Матвеевни кўриб. Артёмнинг кўзида ёмон бир ифода пайдо бўлди. Худди шундай қаҳрли оҳанг Данянинг нигоҳида ҳам акс этди, у бизга шундай қарадики, гўё биз унга бирон катта ёмонлик қилгандек. – Тентаклар билан саломлашмайман, – деди Клоун, нима учундир менга қараб. У шундай синчков тикилдики, мен ҳам ўзимни йўқотиб, қўлимни Артёмнинг чангалидан чиқариб олишга уриндим. – Сен бир кунмас бир кун ўз жазойингни оласан, – деб таҳдид қилди Стотский. – Анча вақтдан бери мени асабимга тегиб юрибсан. – Истасанг, яна бир марта… – деди Даня , аммо мен уни тўхтатиб қолдим: – Тўхтанг-тўхтанг, йигитлар! Бир оз танаффус! Агар урушмоқчи бўлсангиз, мени аралаштирманг. – Қизнинг, айниқса шундай гўзалликнинг ҳоҳиши биз учун қонун, – кулиб қўйди Артём. Шу тариқа биз денгиздаги кемалардек йўлларимизни ажратдик. Фақат Даня муштларини қаттиқ тугиб, уларни тезда жинси курткасининг чўнтагига тиқди. – Нега тинчгина яшай олмайсизлар? – дедим жаҳл билан Стотскийга, ундан иложи борича узоқроқ юришга ҳаракат қилиб. – Чунки у тентак ўзини жуда катта кўради. Сизлар учрашиб юрганмисиз? – бирдан сўради Артём. – Болалигимизда бирга “каша-маша” қилардик, – дедим мен кулиб. – Лекин агар сенинг “учрашиш” деганинга келсак, йўқ, учрашмаганмиз. – Ғалати. У сенга худди мен ўз собиқ севгилимга муносабатда бўлгандек қарайди, – тўсатдан тан олди Артём. – Бу қандай? – Рашк қиламан. У мени ташлаб кетган, лекин мен уни ҳануз унутолмайман. Эҳ, гўзал, фақат буни ҳеч кимга айтма! – деди Артём, менга кўз қисиб, худди ўзини ўйноқи кўрсатмоқчи бўлгандек. Орадан кўп ўтмай, биз уйларимизга тарқалиб кетдик – мен учун бу катта енгиллик бўлди. Фақат Артёмнинг айтган гаплари қулоғимда тинмай жаранглаб турарди. Рашк? Йўқ, бўлиши мумкин эмас. Матвеев мени рашк қилмайди. Ўнинчи синфга ўтганимизда Клоун синфдаги “энг зўр йигит” сифатида қараладиган бўлди. У янада бўй чўзди, етилди, соқол олишни бошлади, доим спорт залига қатнарди ва ҳатто БМХ велосипедини ўрганишга ҳам киришди. Ёмон чиқмасди, лекин мен атайин уни “халта” деб атардим. Лекин у ҳали ҳам хотиржам эмасди – бир марта туғилган кунида унга совға бермаган эдим, у мени ҳатто табрикламади ҳам. Баҳона қилиб, ўша куни мусобақага борганини айтди. Лекин телефон қилиб қўйса бўлмасмиди?! Ўнинчи синф охирига келиб, мен ундан бутунлай кўнглимни совутдим – аммо шу билан бирга тушундимки, у жуда чиройли ва ўзига тортадиган йигит эди. Ҳар сафар ёнимда бўлса, унга тегиб кўргим келарди, лекин бунга ҳеч қачон йўл қўймадим. У билан гаплашгим келарди, аммо ёки жим қолардим, ёки киноя қилардим. Унга қарагим келарди, лекин қарамасдан қочиб кетардим, ўзимни ичимда койирдим. Ва яна мен уни даҳшатли тарзда рашк қилардим – янги дўстларидан, қиз дўстларидан, ҳатто оддий синфдош қизлардан ҳам. Чунки улар ҳам менинг кўзларимдек уни синфнинг энг кучли, энг машҳур йигитларидан бири сифатида кўра бошлашганди. Илгари яқин дўстми, душманми билмасдик, ҳар куни бирга вақт ўтказардик. Энди эса биз бегонага айлангандик. Бизни фақат ўтмиш боғларди. Энди бир синфда ўқиб, ёнма-ён уйда яшардик, холос. Энди “ДаняДаша” йўқ эди. Мен эса аста-секин “ҳар доим бирга бўлиш” нималигини унутаётган эдим. Бир куни бизнинг тарбиячимизни учратдим. У мени қучоқлаб, энг биринчи Даня ҳақида сўради.

Открыть в Telegram
Просмотры793−22%к среднему
Пересылки—
Реакции55
Комментарии—
Динамика просмотровСкрыть динамику

Рост просмотров

Часов после публикации

Показать таблицей
Часов после публикацииПросмотры
0 ч0
1 ч290
4 ч513
7 ч793
  1. Через 1 час290
  2. Через 6 часов793
  3. Всего сейчас793
#23064Фото
Просмотры668−35%к среднему
Пересылки—
Реакции28
Комментарии—
Динамика просмотровСкрыть динамику

Рост просмотров

Часов после публикации

Показать таблицей
Часов после публикацииПросмотры
0 ч0
1 ч249
4 ч430
7 ч668
  1. Через 1 час249
  2. Через 6 часов668
  3. Всего сейчас668
#23063Текст

Матвеев улғайиб борарди, бироқ мен ҳам ўзгарардим. Шовқинли ўсмирликдан аста-секин нозик қизалоққа айланаётган эдим. Илгаридан баландроқ бўлишни хоҳлардим, ҳаммани тепада туриб кўришни орзу қилардим. Аммо энди майинлик ҳам афзаллик эканини англадим. Фақат жингалак сочларим барибир жонимга тегарди. Уларни текислашга уринардим, лекин барибир уддалай олмасдим. Сочларимнинг хулқи меникидан баттар эди. Отам кулиб, “Худди сенинг ўзингдек” дерди. Даняни ўйламаслик учун ўқишга шўнғидим. Ундан ҳам яхшироқ бўлишни истадим. Яна рақс студиясига қатнай бошладим. “Вог” йўналишини танладим. Аввалига ҳеч нарса чиқмасди, мураббий кўрсатган ҳаракатларни бажара олмасдим, янги комбинацияни ёдлаб ололмасдим. Ўзимни аҳмоқдек ҳис қилардим. Аммо аста-секин ўргандим. Ҳар сафар яхшироқ, янада ишончлироқ рақсга тушар, ҳис-туйғуларимни ҳар бир қадамимга сингдирардим. Бир куни хонамда репетиция қилардим, қора кенг футболкада, юлдузли лассинада. Ўзимни эркин ва гўё осмонда парвоз қилаётгандек тасаввур қилдим. Ҳар бир ҳаракатимга боримни бердим. Мусиқа баланд жарангларди, шунинг учун эшик очилиб, мени ҳайратда кузатаётган Клоунни аввалига пайқамадим. Шундай ноқулай вазият бўлдики! Юзим дарров ловуллаб кетди, оёқ-қўлимни муздай уялиш қамраб олди. Гўё яланғоч ҳолда душда турганимда ушлаб олишгандай. Рақс жуда шахсий эди. — Нима? — дедим кескин, мусиқани ўчириб, ҳеч нарса бўлмагандай кўрсатишга уриниб, гарчи тиззаларим қалтираётган бўлса-да. — Тарихдан нима вазифа беришди, деб келгандим, — кулимсиради Даня. — Айтганча, рақсинг ёмон эмас. — Қараб турмаса ҳам бўларди, — дедим ғижиниш билан ва тарих дафтаримни олишга уриндим. Шу пайт бирданига англадим — Даняга ҳам мен Каролинага бағишланган шеърларини ўқиб қўйганимда, худди шундай уятли бўлгандир. У ҳам қаттиқ уялганди. Мен эса хафа бўлдим. Каролина… У ҳануз Даняга қадрли эди шекилли. Ўртада алоқаси борлигини билиб олдим, у ҳали ҳам Москвада яшарди. Унинг ижтимоий тармоқларини бир неча марта кўрдим, ҳаммаси пухта, чиройли, ўзи каби дидли. У ерда қисқа, аммо мазмунли постлар бор эди — севги масофаси ҳақида. Уларни Даняга атаган деб ўйлайман. Лекин у, Матвеевнинг янги қизлари ҳам борлигини билармикин? Балки билса керак. Чунки баъзан Даня ҳам улар билан тушган суръатларни қўяр эди. Аммо мен, у Каролинанинг кинояли ёзувларини англаб етмайди деб ўйлайман. У шундайлардан — гапни фақат тўппа-тўғри айтсангина, тушунади. Бир куни, ўқув йили охирларига яқин, мен Артем Стотскийни учратдим. Энди у қандайдир техникумда ўқир эди. Ажабланарлиси, Танянинг уйидаги базмдан кейин биз бир марта ҳам кўришмагандик. Қаергадир ғойиб бўлганди. Мен бекатда тургандим, у эса орқамдан келиб, қўрқитиб юборди. — Салом! Чиройли бўлиб кетибсан, — жилмайди Артём. Ичмаган, ҳушёр ҳолда у анча жозибали кўринарди. — Салом, раҳмат, — дедим уялиб. Сўнгги вақтларда менга тез-тез мақтов айтишар, жилмайишар, ҳатто кўз қисишар эди. Бу мени бироз безовта қиларди. — Қалайсан? Анча кўришмадик. Исминг Даша эди, шундайми? — самимий жилмайди Артём. — Даша, — дедим жиддий оҳангда. — Ишларим яхши. Сендачи? — Ҳаммаси жойида. Машғулотдан қайтаяпман, — деди у елкасидаги рюкзакни силкиб. Мен ҳам рақслардан уйга қайтаётган эдим. Қизиқ, лекин биз бир автобусда кетишимиз керак бўлиб чиқди. Ахир, бир ҳудудда яшарканмиз. Умуман олганда, у билан бир автобусда кетишни истамасдим, аммо математикадан репетиторга кечикиб бораётганим учун бошқа иложим йўқ эди.

Открыть в Telegram
Просмотры721−30%к среднему
Пересылки—
Реакции66
Комментарии—
Динамика просмотровСкрыть динамику

Рост просмотров

Часов после публикации

Показать таблицей
Часов после публикацииПросмотры
0 ч0
2 ч276
4 ч476
7 ч721
  1. Через 1 час276
  2. Через 6 часов721
  3. Всего сейчас721
#23062Текст

#Севги_ва_Нафрат 9-боб Рашк қўшиғи Эртаси куни эрталаб Матвеевлар уйида яна жанжал кўтарилди — Даня ярим кечагача қаерлардадир санғиб юрибди, ҳатто телефон ҳам қилмаган, кеч қолишини айтмаган. Унинг телефони бутунлай ўчирилган эди, энг яқин дўстлари ҳам қаердалигидан бехабар. Вазият шу даражада таранглашдики, Таня хола тунги пайт полицияга бориб, “ўсмир фарзандим бедарак йўқолди” деб ариза беришга чоғланди. Лекин бўридай ғазабланган Дима амаки уни эрталабгача сабр қилишга кўндирди, ўғли шунчаки қандайдир дўстлари билан айланиб юргандир, деб ўйлади. Данянинг уйда қайтгандаги кўриниши ҳақиқий шов-шув бўлди. Ота-онаси уни маст ҳолатда келади, деб тахмин қилишган, бироқ у мутлақо ҳушёр эди — ойнадек тиниқ. Шунчалик ҳайрон бўлишдики, ҳатто кўз қорачиғини текширишди, қўл-оёқларига қараб, “севимли ўғлимиз бирон нарса истеъмол қилмадимикан?” деб гумон қилишди. Лекин бу гумонларнинг ўзи Даняни даҳшатли даражада хафа қилди. У ота-онасига юзланиб, улар ўз фарзандига ишонмаса, бундан ортиқ ҳафсаласи пир бўлиши мумкин эмаслигини айтди. Яна қаерда бўлгани ҳақида ҳам бир оғиз сўз айтмади. Фақат чарчаган, чўккан овоз билан тинч қўйишларини сўради. Эҳтимол, унга чиндан ҳам оғир бўлгандир, аввал Каролина, кейин эса Маргарита… Уларни севганми йўқми, билмадим, аммо хиёнат ва ажралиш барибир ёқимли эмас. Орадан бироз вақт ўтиб, тасодифан синфдошларидан билдимки, ўша тунда у қандайдир 24 соат ишлайдиган спорт залида бўлган экан. Бокс ғалтагини ҳолдан тойиб кетгунча дўппослаб чиққан. Орадан икки кун ўтиб, биз зинапояда дуч келдик. У тезда “салом” деди-да, кўздан йўқолди. Гўё у, ўша меҳрибонлик билан сочимни қулоғим ортига сурган бола эмасдай. Мен билардим, у мендан ҳам хафа, ўша суратлар учун, хиёнат қилганини англатган қиз учун, шунча манманлик қилган сочлари сарғиш йигит учун. Лекин энг кўп уни таҳқир эзди. Таҳқирланган ҳам вазият, ҳам собиқ севгилиси эҳтимол, мен ҳам. Балки у, бу воқеалардан кейин мени кулиб юради, деб ўйлагандир. Аммо менда бундай фикр йўқ эди. Мен кўрган нарсамни унга айтишни бурчим деб билдим, холос. Ростини айтсам, ич-ичимда бир қадар қониқиш ҳам сездим — ахир мен ҳақ бўлиб чиқдим-ку! Шляпа асл юзини кўрсатди. Маргарита билан у худди ўша куни — хиёнатдан хабар топганида ажрашди. Кўпчилик, айниқса синфдошларимиз, сабабини тушунмай, мени қистайверишди. Гўё ҳаммасини мен билишим шартдай. Маргарита эса менга ёмон кўз билан қарарди, аммо ёнимга келмади. Бир марта танаффусда унинг қўпол дугонаси менга ёпишмоқчи бўлди, аммо Шляпа уни тезда тортиб кетди. Даня унинг қулоғига пичирлаган гап кучли таъсир қилди шекилли. Аммо бир куни мен бегона рақамдан хабар олдим: “Сувилон, барибир уни қўлга киритолмайсан”. Биз Ленка билан анчагина кулдик, жавоб ёзмоқчи бўлдик, бироқ рақам аллақачон ўчирилган эди. Бироқ бу вазиятнинг ўзида ҳам бир ижобий жиҳат бор эди — Даня ўзини қўлга ола бошлади. Ўқишга берилди, тўққизинчи синф якуний имтиҳонларини аъло топширди, онасини жуда хурсанд қилди. Лекин эски дўстлари билан алоқаси узилмади. Ёзда эса янги қиз топди — кўзлари қийиқ, жуда замонавий кийинадиган, моделлар каби гўзал. Очиғи, менга у ҳам ёқмасди. Балки рашк қилгандирман. Даня билан деярли гаплашмасдик. Жуда кам, киноя аралаш сўз алмашардик. Олдин мени азоблаб, ғазабимни қўзғашни яхши кўрар эди, энди эса энг зўр қуроли, бепарволик бўлиб қолди. У шунчаки менга эътибор бермасди. Аммо мен ҳануз унинг сочимни қулоғим ортига суриб қўйган бармоқларини эслардим. Бизнинг йўлларимиз энди бутунлай ажралдими, дея ўйлаб қолдим. У пасткаш туғилган кунига ҳам мени чақирмади. Қаттиқ ранжидим, ҳатто совға ҳам бермадим. Аслида у учун жуда қимматбаҳо гарнитура сотиб олган эдим, ота-онасига “бердим” дедим, аммо ўзимга олиб қолдим.

Открыть в Telegram
Просмотры829−19%к среднему
Пересылки—
Реакции63
Комментарии—
Динамика просмотровСкрыть динамику

Рост просмотров

Часов после публикации

Показать таблицей
Часов после публикацииПросмотры
0 ч0
2 ч348
4 ч583
7 ч829
  1. Через 1 час348
  2. Через 6 часов829
  3. Всего сейчас829

Все посты

Связи