СУЗМОҚДАМАН Ҳижрон юки оғир келади, Юрак ғамдан тўлиб тошади, Кўзларимга ёшлар келади, Сузмоқдаман соғинч соҳилин. Хаёлимда фақат ўзинг бор, Сенсиз менга кенг дунёси тор, Соғинч ўти куйдирар беор, Сузмоқдаман соғинч соҳилин. Йўлларингга тикилар кўзим, Тугаб борар бардош-у тўзим, Сенга етиш — ягона сўзим, Сузмоқдаман соғинч соҳилин. Армонларга тўла бу бағир, Сенсиз ўтган ҳар куним оғир, Ҳайит сени соғинди ахир, Сузмоқдаман соғинч соҳилин. HAYIT ISO SHEʼRLAR ✍✅
Открыть в TelegramДинамика просмотровСкрыть динамику
Рост просмотров
Часов после публикации
Показать таблицей
| Часов после публикации | Просмотры |
|---|---|
| 0 ч | 0 |
| 3 ч | 240 |
| 10 ч | 338 |
- Всего сейчас338








