Кабинет

Посты канала hadis.islom.uz

сначала новые

#4580Фото

Ҳадис дарслари (62-дарс) Қадар масаласида чуқур кетиш, хорликка сабаб бўлади. Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм. Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин. Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин. Қазои қадар иймоннинг рукнларидан бўлиб, унга ҳеч қачон эътиборсизлик билан қараб бўлмайди. Бу соҳада доимо ҳушёр бўлиш керак. Ана ўша ҳушёрлик, эҳтиёткорлик йўқолса, инсон залолат йўлига кириб кетиши ҳеч гап эмас. Қадимда шундай ишлар кўп бўлган. Кўпчилик айнан қадар масаласида ё у тарафга, ё бу тарафга оғиб, залолатга кетган. Қадар ва унга тегишли масалалар катта фитналарнинг келиб чиқишига сабаб бўлган. Мусулмонларга улкан зарарлар етказган. Шунинг учун ҳам Аҳли сунна ва жамоа уламолари бу масалада қаттиқ турганлар. Ҳар бир мусулмон бу масалада ўзини қандай тутиши лозимлигини аниқ иборалар билан ифода этиб, ақийда китобларига битиб қўйганлар. Бу ҳақда Аҳли сунна ва жамоа мазҳабининг энг мўътабар китобларидан «Ақийдаи Таҳовийя» нинг матнида жумладан, қуйидагилар айтилади: «Аслида қадар Аллоҳ таолонинг махлуқотлардаги сирридир. У нарсадан муқарраб фаришта ҳам, юборилган набий ҳам хабардор эмас. У нарсада чуқур кетиш, назар солиш хорлик сабабчиси, маҳрумлик нарвони ва туғён даражасидир. У нарсага назар солишдан, фикр қилишдан ва васвасадан эҳтиёт бўлинг ва яна эҳтиёт бўлинг. Чунки Аллоҳ таоло қадар илмини Ўз бандаларидан ўраб қўйгандир ва уларни уни қасд қилишдан қайтаргандир. Аллоҳ таоло Ўз китобида: «У Зот қилганидан сўралмас, улар сўралурлар», дегандир. Бас, ким: «Нима учун бундай қилди?» деб сўраса, Қуръоний ҳукмни рад қилган бўлур. Ким Қуръоннинг ҳукмини рад қилса, кофирлардан бўлур». Ушбу сўзлар кўплаб аччиқ тажрибалар бўлиб ўтгандан кейин, қадар тўғрисидаги ояту ҳадислар, саҳобаларнинг айтган гаплари атрофлича ўрганиб чиқилгандан сўнг битилган сўзлардир. Бу натижага эришгунча Аҳли сунна ва жамоа уламолари кўп тортишувларни, мунозараларни, ҳужжат солиштиришларни ва тажрибаларни бошларидан ўтказганлар. Охир-оқибат мусулмонлар оммаси бу масалада мазкур қоидаларга амал қилсалар, фойдали бўлади, деган қарорга келганлар. «Аслида қадар Аллоҳ таолонинг махлуқотлардаги сирридир». Яъни, қадарни фақат Аллоҳ таолонинг Ўзи билади. Бу дунёда махлуқотларга нима қадар қилинганини билиш Аллоҳ таолонинг Ўзигагина хос. «У нарсадан муқарраб фаришта ҳам, юборилган набий ҳам хабардор эмас». Аслида муқарраб фаришта ва юборилган пайғамбарлар кўп сир-асрорлардан хабардор бўладилар. Аммо Аллоҳ таоло қадар илмини улардан ҳам сир тутган. Улар ҳам махлуқотларга нима қадар қилингани ҳақида ҳеч нарса билмайдилар. Чунки қадар масаласи, Аллоҳ илмини чексиз эканлигини баён қилувчи масаладир. «У нарсада чуқур кетиш, назар солиш хорлик сабабчиси, маҳрумлик нарвони ва туғён даражасидир». Яъни, қадар масаласида чуқур кетиб, уни текширишга ўтиш охир-оқибат хорликка сабаб бўлади. Ўз эгасини кўп нарсадан маҳрум қилади. Охири келиб, туғёнга кетишига сабаб бўлади. Дарҳақиқат, Қадария ва Жабрия мазҳаблари ва уларга эргашганлар шу ҳолга тушганлар. «У нарсага назар солишдан, фикр қилишдан ва васвасадан эҳтиёт бўлинг ва яна эҳтиёт бўлинг». Яъни қадар илмини биламан, деб уринишдан, у тўғрида: «Нимага ундай бўлди, нимага бундай бўлди, ундай қилса, нима бўлар эди» каби фикр қилишдан эҳтиёт бўлинг. Шунингдек, «Ҳамма нарса маълум бўлса, амалнинг нима кераги бор, унинг ўрнига бундай деса бўлмасмиди», каби васвасалардан ҳам эҳтиёт бўлинг. Чунки ҳамма нарса Аллоҳга маълум. Аллоҳ сизни қадарга иймон келтиришга, Ўз амрига, шариатига амал қилишга буюрган, шуни қилинг! «Чунки Аллоҳ таоло қадар илмини бандаларидан ўраб қўйгандир». Бандаларнинг ҳаммаси бир бўлиб, кичик бир зарранинг қадарини билишга уринсалар ҳам, била олмаслар. «Ва уларни уни қасд қилишдан қайтаргандир». Яъни Аллоҳ таоло бандаларни қадар илмини билишни қасд қилишдан қайтарган. Батафсил: ушбу ҳаволада «Ҳадис ва Ҳаёт» 2-жуз. Ислом ва иймон китоби. 📚 @hadisislomuz 🕋 @islomuz

Открыть в Telegram
Просмотры850−77%к среднему
Пересылки—
Реакции7
Комментарии—
#4576Фото

Риёзус солиҳийн шарҳи. 15 - боб Амалларнинг (бардавом бўлишини) муҳофаза қилиш баёни قَالَ اللهُ تَعَالَى:  {أَلَمْ يَأْنِ لِلَّذِينَ آمَنُوا أَنْ تَخْشَعَ قُلُوبُهُمْ لِذِكْرِ اللهِ وَمَا نَزَلَ مِنَ الحَقِّ، وَلَا يَكُونُوا كَالَّذِينَ أُوتُوا الْكِتَابَ مِنْ قَبْلُ فَطَالَ عَلَيهِمُ الأَمَدُ فَقَسَتْ قُلُوبُهُمْ}. وَقَالَ تَعَالَى: {وَقَفَّيْنَا بِعِيسَى ابْنِ مَرْيَمَ وَآتَينَاهُ الإِنْجِيلَ، وَجَعَلْنَا فِي قُلُوبِ الَّذِينَ اتَّبَعُوهُ رَأْفَةً وَرَحْمَةً وَرَهْبَانِيَّةً ابْتَدَعُوهَا مَا كَتَبْنَاهَا عَلَيهِمْ إِلَّا ابْتِغَاءَ رِضْوَانِ اللهِ، فَمَا رَعَوهَا حَقَّ رِعَايَتِهَا}. وَقَالَ تَعَالَى: {وَلَا تَكُونُوا كَالَّتِي نَقَضَتْ غَزْلَهَا مِنْ بَعْدِ قُوَّةٍ أَنْكَاثاً}. وَقَالَ تَعَالَى: {وَاعْبُدْ رَبَّكَ حَتَّى يَأْتِيَكَ اليَقِينُ}. Аллоҳ таоло: «Иймон келтирган зотлар учун диллари Аллоҳнинг зикрига ва нозил бўлган Ҳақ – Қуръонга мойил бўлиш (вақти) келмадими? (Шунингдек, улар учун) игари китоб ато этилган. Сўнг (улар билан пайғамбарлари ўртасидаги) муддат узайгач, диллари қотиб кетган кимсалар (яъни, яҳудий ва насронийлар) каби бўлиб қолмаслик (вақти келмадими?)» (Ҳадид сураси, 16-оят). «Сўнгра уларнинг изларидан кетма-кет пайғамбарларимизни юбордик ва Исо ибн Марямни ҳам (уларнинг) ортидан юбордик ва унга Инжил ато этдик ҳамда унга эргашган зотларнинг дилларида меҳрибонлик ва раҳм-шафқат (пайдо) қилдик. Роҳибликни эса улар ўзлари чиқариб олдилар. Биз уларга (роҳиб бўлишларини) ёзганимиз-буюрганимиз йўқ, лекин улар ўзлари Аллоҳнинг розилигини истаб (роҳибликни одат) қилдилар-у, сўнг унга тўғри-тўла риоя қила олмадилар» (Ҳадид сураси, 27-оят). «Худди ўзи тўқиган нарсасини пишиқ-пухта бўлганидан сўнг парча-парча қилиб бузиб, чуватиб ташлаган хотинга ўхшаб қолмангиз» (Наҳл сураси, 92-оят). «То сизлар аниқ нарса (яъни, ўлим соати) келгунича Парвардигорингизга ибодат қилинг!» (Ҳижр сураси. 99-оят) деб айтди. 159-ҳадис. وَأَمَّا الأَحَادِيثُ فَمِنْهَا: حَدِيثُ عَائِشَةَ: «وَكَانَ أَحَبَّ الدِّينِ إِلَيهِ مَا دَاوَمَ عَلَيهِ صَاحِبُهُ». وَقَدْ سَبَقَ فِي البَابِ قَبْلَهُ [برقم 148]. Оишадан ривоят қилинган бу ҳадис шунга далилдир: «Аллоҳ таолога диннинг яхшиси киши унда бардавом бўлганидир». Батафсил: 🔗 ушбу ҳаволада Ушбу китоб Дин ишлари бўйича қўмитанинг 2021 йил 29 октябрдаги 01-07/6636 рақамли хулосаси асосида чоп этилган. 📚 @hadisislomuz

Открыть в Telegram
Просмотры3 550−4%к среднему
Пересылки—
Реакции40
Комментарии—
#4570Фото

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам» (1-қисм). Муҳаммад мустафо соллаллоҳу алайҳи васалламнинг шамоиллари 1-4-ҳадислар. Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм. Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин. Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин. 1. Абдуллоҳ ибн Аббос розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади: «Абу Суфён ибн Ҳарб бевосита менга айтди: «Мен билан Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ўрталаридаги сулҳ пайтида жўнаб кетдим. Шомда эканимда Набий соллаллоҳу алайҳи васалламдан Ҳирақлга мактуб олиб келинди. Уни Диҳятул Калбий олиб келди. Уни Бусронинг бошлиғига берди. Бусронинг бошлиғи уни Ҳирақлга берди. Ҳирақл: «Бу ерда ўша набийман деяётган одамнинг қавмидан бирор киши борми?» деди. «Ҳа», дейишди. Мен бир тўп қурайшликлар билан бирга чақирилдим. Ҳирақлнинг олдига кирдик. У бизни қаршисига ўтқазди ва: «Қай бирингиз ўша набийман деяётган одамга насаб жиҳатидан яқинсиз?» деди. Абу Суфён айтди: «Мен», дедим». Шунда мени унинг олдига ўтказишди. Шерикларимни орқамга ўтказишди. Кейин таржимонини чақирди ва: «Уларга айт, мен манавидан анави ўзини набий деяётган одам ҳақида сўрайман. Агар менга ёлғон гапирса, ёлғон гапирганини айтинглар», деди. «Аллоҳга қасамки, агар мени ёлғончи дейишларидан қўрқмаганимда, албатта ёлғон гапирган бўлардим», деди Абу Суфён. Кейин таржимон орқали суҳбат бошланди: Ҳирақл: Ичингизда унинг насаби қандай? Абу Суфён: У ичимизда соҳибнасабдир. Ҳирақл: Унинг ота-боболаридан подшоҳ бўлганми? Абу Суфён: Йўқ. Ҳирақл: Ушбу гапни айтишидан олдин уни ёлғончиликда айблар эдингизми? Абу Суфён: Йўқ. Ҳирақл: Унга одамларнинг обрўлилари эргашяптими ёки ночорларими? Абу Суфён: Ночорлари. Ҳирақл: Улар кўпаймоқдами ё озаймоқдами? Абу Суфён: Кўпаймоқда. Ҳирақл: Бирортаси унинг динига кирганидан кейин норози бўлиб, диндан чиқяптими? Абу Суфён: Йўқ. Ҳирақл: Унга қарши жанг қилдингларми? Абу Суфён: Ҳа. Ҳирақл: Унга қарши жангингиз қандай бўлди? Абу Суфён: Гоҳ ундай, гоҳ бундай. Баъзан у бизни енгади, баъзан биз уни енгамиз. Ҳирақл: У хиёнат қиладими? Абу Суфён: Йўқ. Биз ҳозир у билан сулҳ муддатидамиз, нима қилишини билмаймиз (Абу Суфён ушбу гапларни одамларга айтаётиб, «Ҳирақл менга ушбу калимадан бошқа гап қўшишга имкон бермади», деган). Батафсил: ушбу ҳаволада «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам» китобидан Ўзбекистон Республикаси Дин ишлари бўйича қўмитасининг 2024 йил 05 сентябрдаги 03-07/5397-рақамли хулосаси асосида чоп этилди. 📚 @hadisislomuz 🕋 @islomuz

Открыть в Telegram
Просмотры4 620+24%к среднему
Пересылки—
Реакции33
Комментарии—
#4565Фото

Переслано из Islom.uz

#Жума Жумага эрта бориш ва ғусл ҳақида عَنْ أَبِي هُرَيْرَةَ رَضِي اللهُ عَنْه، عَنِ النَّبِيِّ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّم قَالَ: مَنِ اغْتَسَلَ يَوْمَ الْجُمُعَةِ غُسْلَ الْجَنَابَةِ، ثُمَّ رَاحَ فِي السَّاعَةِ الْأُولَى فَكَأَنَّمَا قَرَّبَ بَدَنَةً، وَمَنْ رَاحَ فِي السَّاعَةِ الثَّانِيَةِ فَكَأَنَّمَا قَرَّبَ بَقَرَةً، وَمَنْ رَاحَ فِي السَّاعَةِ الثَّالِثَةِ فَكَأَنَّمَا قَرَّبَ كَبْشًا أَقْرَنَ، وَمَنْ رَاحَ فِي السَّاعَةِ الرَّابِعَةِ فَكَأَنَّمَا قَرَّبَ دَجَاجَةً، وَمَنْ رَاحَ فِي السَّاعَةِ الْخَامِسَةِ فَكَأَنَّمَا قَرَّبَ بَيْضَةً، فَإِذَا خَرَجَ الْإِمَامُ حَضَرَتِ الْمَلَائِكَةُ يَسْتَمِعُونَ الذِّكْرَ .رَوَاهُ الْخَمْسَةُ. Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ким Жума куни жунубликнинг ғуслини қилса, сўнгра биринчи соатда борса, худди туяни қурбонлик қилгандек бўлади. Ким иккинчи соатда борса, худди қорамолни қурбонлик қилгандек бўлади. Ким учинчи соатда борса, худди шохли қўчқорни қурбонлик қилгандек бўлади. Ким тўртинчи соатда борса, худди товуқ қурбонлик қилгандек бўлади. Ким бешинчи соатда борса, худди тухум қурбонлик қилгандек бўлади. Имом (хутбага) чиққанда, фаришталар зикр тинглашга ҳозир бўлурлар», дедилар». Бешовлари ривоят қилганлар. Шарҳ: Ушбу ҳадиси шарифда Жума намози учун ғусл қилиш ва унга эрта бориш қанчалик савобли иш эканлиги ғоят гўзал тарзда баён қилинмоқда. 🔗 Тўлиқ ўқиш Дин ишлари бўйича қўмитанинг 2022 йил 14 сентябрдаги 03-07 / 7030-сонли хулосаси 🕋 @islomuz

Открыть в Telegram
Просмотры4 150+12%к среднему
Пересылки—
Реакции63
Комментарии—
#4563Фото

СУННАТЛАРНИ ЎРГАНАМИЗ ВА АМАЛ ҚИЛАМИЗ. 77-суннат: Азон ва азон айтувчи кишининг фазли. Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм. Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин. Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин. عَنْ عَبْدِ اللهِ بْنِ عَبْدِ الرَّحْمَنِ بْنِ أَبِي صَعْصَعَةَ رَضِيَ اللهُ عَنْهُ أَنَّ أَبَا سَعِيدٍ الْخُدْرِيَّ رَضِيَ اللهُ عَنْهُ قَالَ لَهُ: إِنِّي أَرَاكَ تُحِبُّ الْغَنَمَ وَالْبَادِيَةَ، فَإِذَا كُنْتَ فِي غَنَمِكَ أَوْ بَادِيَتِكَ فَأَذَّنْتَ بِالصَّلَاةِ فَارْفَعْ صَوْتَكَ بِالنِّدَاءِ، فَإِنَّهُ لَا يَسْمَعُ مَدَى صَوْتِ الْمُؤَذِّنِ جِنٌّ وَلَا إِنْسٌ وَلَا شَيْءٌ إِلَّا شَهِدَ لَهُ يَوْمَ الْقِيَامَةِ. قَالَ أَبُو سَعِيدٍ سَمِعْتُهُ مِنَ النَّبِيِّ صلى الله عليه وسلم. رَوَاهُ الْبُخَارِيُّ وَالنَّسَائِيُّ.. Абдуллоҳ ибн Абдурраҳмон ибн Абу Соъсоъа розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «У кишига Абу Саъийд ал-Худрий розияллоҳу анҳу: «Мен сенинг қўйни ва чўлни яхши кўришингни билмоқдаман. Қачонки қўйинг ичида, чўлингда бўлсанг-у, намозга азон айтадиган бўлсанг, овозингни баланд кўтар. Чунки қайси бир жин, инс ёки бирор нарса муаззиннинг овозини эшитса, албатта, қиёмат куни унга гувоҳлик беради. Буни Набий соллаллоҳу алайҳи васалламдан эшитганман», деган экан». Бухорий ва Насаий ривоят қилганлар. Шарҳ: Абдуллоҳ ибн Абдурраҳмон ибн Абу Соъсоъа Мозиний ал-Ансорий ишончли ҳадис тўпловчи тобеъинлардан бўлганлар. Оталари улуғ саҳобалардан эдилар. У киши ҳадисларни оталаридан, Абу Саъийд ал-Худрий, Ато ибн Ясор, Умар ибн Абдулазиз, Соиб ибн Ҳаммодлардан ривоят қилдилар. Бу зот Абу Жаъфарнинг халифалик даврларида вафот этдилар. Ҳадиси шарифда азоннинг ва азон айтувчи кишининг фазли яна ҳам оширилмоқда. Шу билан бирга, азонни иложи борича узоққа етадиган қилиб айтишга тарғиб қилинмоқда. Ҳазрати Билол розияллоҳу анҳу Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг масжидлари атрофидаги энг баланд уй – Бани Нажжор қабиласидан бўлган бир аёлнинг уйи тепасига чиқиб азон айтар эдилар. Бу ҳадисдан ёлғиз одам чўлда бўлса ҳам азон айтиб, намоз ўқиши яхши эканлиги маълум бўлмоқда. Батафсил: ушбу ҳаволада «Ҳадис ва ҳаёт» китобидан 📚 @hadisislomuz 🕋 @islomuz

Открыть в Telegram
Просмотры5 170+39%к среднему
Пересылки—
Реакции46
Комментарии—
#4561Фото

Ҳадис дарслари (61-дарс) Хотима Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм. Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин. Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин. Қазои қадарга бағишланган мазкур бобда бир ояти карима ва ўндан ортиқ ҳадиси шарифларни ўргандик. Албатта, бу қазои қадарга тегишли ҳамма оят ва ҳадислар шулардан иборат, дегани эмас. Бош­қа кўпгина оят ва ҳадислар бор бўлиб, улардан баъзилари ушбу китобнинг бошқа жойларида ҳам келади. Аллоҳ хоҳласа, уларни кези келганда батафсил ўрганамиз. Ушбу бобда эса масаланинг моҳияти, асосий йўналишлари атрофлича кўриб чиқилди. Шундан келиб чиқиб, баъзи бир хулосаларни чиқарсак ҳам бўлади. Ушбу бобдаги баъзи ҳадисларда банданинг ҳеч қандай ихтиёри йўққа ўхшаб кўринса, айримларида аксинчага ўхшаб кўринади. Баъзиларида иш бўлишидан олдин қазои қадарга қандай муносабатда бўлиш баён қилинган. Бошқаларида эса иш бўлиб ўтгандан кейин қазои қадарга қандай муомалада бўлиш лозимлиги баён қилинган. Қазои қадар масаласини баён қилувчи оят ва ҳадисларда зоҳиран бандани мажбурлаш ва ихтиёрига қўйиб бериш маънолари борлиги баъзи кишиларнинг йўлдан озишига сабаб бўлган. Улардан бир қисмлари: «Банда бу дунёда ҳамма ишни ўз ихтиёри билан эмас, мажбур бўлиб қилади», деганлар. Ана шундай фикр ва эътиқоддаги кишилар «Жабрия» мазҳабидагилардир. Бу мазҳабнинг кўзга кўринган тоифаларидан бири – Жаҳм ибн Сафвон Самарқандийга мансуб «Жаҳмия» тоифасидир. Баъзилар Жабрия мазҳабига қарши ўлароқ: «Инсон ўзининг ҳамма ишларида ҳурдир, у ўз ихтиёри билангина иш қилади, ўз амалини ўзи халқ қилади, ўзи яратади», деганлар. Булар «Қадария» (қадарни инкор этувчи) деб аталган бўлиб, уларнинг асосчилари «Мўътазилийлар»дир. Ушбу икки тои­фа ҳам адашган ҳисобланади. Исломнинг соф ақийдасини тутиб қолган Аҳли сунна ва жамоа мазҳаби эса ўртача йўл тутган. Улар: «Инсоннинг дунёдаги ўзига ориз бўладиган ишларда ихтиёри борлари ҳам бор, ихтиёри йўқлари ҳам бор», деганлар. Уларнинг таъкидлашича, инсон ўз ихтиёри йўқ ишларда жавобгар эмас, аксинча, ихтиёри бор ишларда жавобгардир. Саҳобалар, тобеъийнлар ва ўтган салафи солиҳинларнинг барчалари шу эътиқодда бўлганлар. Ривоят қилинишича, Имом Абу Ҳанифа раҳматуллоҳи алайҳи Имом Жаъфар ибн Муҳаммад Содиқ розияллоҳу анҳудан сўраган эканлар: – Эй Расулуллоҳнинг ўғиллари, Аллоҳ ишни бандаларга тафвиз қилиб (топшириб) қўйганми?» – Аллоҳ таоло Роббликни бандаларга топшириб қўйишдан юқоридир! – Бўлмаса уларни мажбур қилурми? – Аллоҳ таоло аввал уларни бир ишга мажбур қилиб туриб, сўнгра азоблашдан кўра одилроқдир! – Бу нима дегани? – Бу ўртача дегани. Мажбур қилиш ҳам йўқ, бутунлай қўйиб бериш ҳам йўқ. Зўрлаш ҳам йўқ, эга қилиб қўйиш ҳам йўқ». Бу жавобларнинг нақадар тўғри эканлигини сиз билан биз юқоридаги баҳсларимизда англаб етдик. Гоҳида қадар истилоҳи ва унинг муродифлари дунёни ва ундаги нарсаларни тартибга солиб турувчи қонун-қоидалар, тузумлар ва сабабларга ҳам ишлатилади. Мисол учун, «Албатта, Биз ҳар бир нарсани қадар билан яратдик» оятидаги охирги жумланинг маъноси «ўлчов билан яратдик» бўлади. Яъни, бу дунёдаги ҳар бир нарсанинг ўзига яраша ўлчови, миқдори бор деганидир. Бу маънодаги оятлар анчагина бор. Батафсил: ушбу ҳаволада «Ҳадис ва Ҳаёт» 2-жуз. Ислом ва иймон китоби. 📚 @hadisislomuz 🕋 @islomuz

Открыть в Telegram
Просмотры4 450+20%к среднему
Пересылки—
Реакции34
Комментарии—