
hadis.islom.uz
Nubuvvat marvaridlari
Средние просмотры поста по дням
По дню публикации
Показать таблицей
| Дата | Просмотров на пост |
|---|---|
| 18 нояб. 2026 г. | 4 080 |
| 19 нояб. 2026 г. | 5 685 |
| 20 нояб. 2026 г. | 5 595 |
| 22 нояб. 2026 г. | 3 832 |
| 23 нояб. 2026 г. | 4 495 |
| 24 нояб. 2026 г. | 3 917 |
| 25 нояб. 2026 г. | 4 510 |
| 26 нояб. 2026 г. | 867 |
| 27 нояб. 2026 г. | 362 |
Самые просматриваемые за месяц
- 01Просмотры7,04 тыс.Пересылки—Реакции97Комментарии—
- 02Просмотры6,2 тыс.Пересылки—Реакции99Комментарии—
- 03Просмотры5,65 тыс.Пересылки—Реакции98Комментарии—
- 04Просмотры5,17 тыс.Пересылки—Реакции46Комментарии—
Новые посты
Ҳадис дарслари (62-дарс) Қадар масаласида чуқур кетиш, хорликка сабаб бўлади. Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм. Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин. Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин. Қазои қадар иймоннинг рукнларидан бўлиб, унга ҳеч қачон эътиборсизлик билан қараб бўлмайди. Бу соҳада доимо ҳушёр бўлиш керак. Ана ўша ҳушёрлик, эҳтиёткорлик йўқолса, инсон залолат йўлига кириб кетиши ҳеч гап эмас. Қадимда шундай ишлар кўп бўлган. Кўпчилик айнан қадар масаласида ё у тарафга, ё бу тарафга оғиб, залолатга кетган. Қадар ва унга тегишли масалалар катта фитналарнинг келиб чиқишига сабаб бўлган. Мусулмонларга улкан зарарлар етказган. Шунинг учун ҳам Аҳли сунна ва жамоа уламолари бу масалада қаттиқ турганлар. Ҳар бир мусулмон бу масалада ўзини қандай тутиши лозимлигини аниқ иборалар билан ифода этиб, ақийда китобларига битиб қўйганлар. Бу ҳақда Аҳли сунна ва жамоа мазҳабининг энг мўътабар китобларидан «Ақийдаи Таҳовийя» нинг матнида жумладан, қуйидагилар айтилади: «Аслида қадар Аллоҳ таолонинг махлуқотлардаги сирридир. У нарсадан муқарраб фаришта ҳам, юборилган набий ҳам хабардор эмас. У нарсада чуқур кетиш, назар солиш хорлик сабабчиси, маҳрумлик нарвони ва туғён даражасидир. У нарсага назар солишдан, фикр қилишдан ва васвасадан эҳтиёт бўлинг ва яна эҳтиёт бўлинг. Чунки Аллоҳ таоло қадар илмини Ўз бандаларидан ўраб қўйгандир ва уларни уни қасд қилишдан қайтаргандир. Аллоҳ таоло Ўз китобида: «У Зот қилганидан сўралмас, улар сўралурлар», дегандир. Бас, ким: «Нима учун бундай қилди?» деб сўраса, Қуръоний ҳукмни рад қилган бўлур. Ким Қуръоннинг ҳукмини рад қилса, кофирлардан бўлур». Ушбу сўзлар кўплаб аччиқ тажрибалар бўлиб ўтгандан кейин, қадар тўғрисидаги ояту ҳадислар, саҳобаларнинг айтган гаплари атрофлича ўрганиб чиқилгандан сўнг битилган сўзлардир. Бу натижага эришгунча Аҳли сунна ва жамоа уламолари кўп тортишувларни, мунозараларни, ҳужжат солиштиришларни ва тажрибаларни бошларидан ўтказганлар. Охир-оқибат мусулмонлар оммаси бу масалада мазкур қоидаларга амал қилсалар, фойдали бўлади, деган қарорга келганлар. «Аслида қадар Аллоҳ таолонинг махлуқотлардаги сирридир». Яъни, қадарни фақат Аллоҳ таолонинг Ўзи билади. Бу дунёда махлуқотларга нима қадар қилинганини билиш Аллоҳ таолонинг Ўзигагина хос. «У нарсадан муқарраб фаришта ҳам, юборилган набий ҳам хабардор эмас». Аслида муқарраб фаришта ва юборилган пайғамбарлар кўп сир-асрорлардан хабардор бўладилар. Аммо Аллоҳ таоло қадар илмини улардан ҳам сир тутган. Улар ҳам махлуқотларга нима қадар қилингани ҳақида ҳеч нарса билмайдилар. Чунки қадар масаласи, Аллоҳ илмини чексиз эканлигини баён қилувчи масаладир. «У нарсада чуқур кетиш, назар солиш хорлик сабабчиси, маҳрумлик нарвони ва туғён даражасидир». Яъни, қадар масаласида чуқур кетиб, уни текширишга ўтиш охир-оқибат хорликка сабаб бўлади. Ўз эгасини кўп нарсадан маҳрум қилади. Охири келиб, туғёнга кетишига сабаб бўлади. Дарҳақиқат, Қадария ва Жабрия мазҳаблари ва уларга эргашганлар шу ҳолга тушганлар. «У нарсага назар солишдан, фикр қилишдан ва васвасадан эҳтиёт бўлинг ва яна эҳтиёт бўлинг». Яъни қадар илмини биламан, деб уринишдан, у тўғрида: «Нимага ундай бўлди, нимага бундай бўлди, ундай қилса, нима бўлар эди» каби фикр қилишдан эҳтиёт бўлинг. Шунингдек, «Ҳамма нарса маълум бўлса, амалнинг нима кераги бор, унинг ўрнига бундай деса бўлмасмиди», каби васвасалардан ҳам эҳтиёт бўлинг. Чунки ҳамма нарса Аллоҳга маълум. Аллоҳ сизни қадарга иймон келтиришга, Ўз амрига, шариатига амал қилишга буюрган, шуни қилинг! «Чунки Аллоҳ таоло қадар илмини бандаларидан ўраб қўйгандир». Бандаларнинг ҳаммаси бир бўлиб, кичик бир зарранинг қадарини билишга уринсалар ҳам, била олмаслар. «Ва уларни уни қасд қилишдан қайтаргандир». Яъни Аллоҳ таоло бандаларни қадар илмини билишни қасд қилишдан қайтарган. Батафсил: ушбу ҳаволада «Ҳадис ва Ҳаёт» 2-жуз. Ислом ва иймон китоби. 📚 @hadisislomuz 🕋 @islomuz
Открыть в Telegram«МЎМИН КИШИ ТАЪНАЧИ БЎЛМАЙДИ» 309-315-ҳадислар. Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф раҳимаҳуллоҳ "Одоблар хазинаси" китобидан #Одоблар_хазинаси 📚 @hadisislomuz
Открыть в TelegramРиёзус солиҳийн шарҳи. 15 - боб Амалларнинг (бардавом бўлишини) муҳофаза қилиш баёни قَالَ اللهُ تَعَالَى: {أَلَمْ يَأْنِ لِلَّذِينَ آمَنُوا أَنْ تَخْشَعَ قُلُوبُهُمْ لِذِكْرِ اللهِ وَمَا نَزَلَ مِنَ الحَقِّ، وَلَا يَكُونُوا كَالَّذِينَ أُوتُوا الْكِتَابَ مِنْ قَبْلُ فَطَالَ عَلَيهِمُ الأَمَدُ فَقَسَتْ قُلُوبُهُمْ}. وَقَالَ تَعَالَى: {وَقَفَّيْنَا بِعِيسَى ابْنِ مَرْيَمَ وَآتَينَاهُ الإِنْجِيلَ، وَجَعَلْنَا فِي قُلُوبِ الَّذِينَ اتَّبَعُوهُ رَأْفَةً وَرَحْمَةً وَرَهْبَانِيَّةً ابْتَدَعُوهَا مَا كَتَبْنَاهَا عَلَيهِمْ إِلَّا ابْتِغَاءَ رِضْوَانِ اللهِ، فَمَا رَعَوهَا حَقَّ رِعَايَتِهَا}. وَقَالَ تَعَالَى: {وَلَا تَكُونُوا كَالَّتِي نَقَضَتْ غَزْلَهَا مِنْ بَعْدِ قُوَّةٍ أَنْكَاثاً}. وَقَالَ تَعَالَى: {وَاعْبُدْ رَبَّكَ حَتَّى يَأْتِيَكَ اليَقِينُ}. Аллоҳ таоло: «Иймон келтирган зотлар учун диллари Аллоҳнинг зикрига ва нозил бўлган Ҳақ – Қуръонга мойил бўлиш (вақти) келмадими? (Шунингдек, улар учун) игари китоб ато этилган. Сўнг (улар билан пайғамбарлари ўртасидаги) муддат узайгач, диллари қотиб кетган кимсалар (яъни, яҳудий ва насронийлар) каби бўлиб қолмаслик (вақти келмадими?)» (Ҳадид сураси, 16-оят). «Сўнгра уларнинг изларидан кетма-кет пайғамбарларимизни юбордик ва Исо ибн Марямни ҳам (уларнинг) ортидан юбордик ва унга Инжил ато этдик ҳамда унга эргашган зотларнинг дилларида меҳрибонлик ва раҳм-шафқат (пайдо) қилдик. Роҳибликни эса улар ўзлари чиқариб олдилар. Биз уларга (роҳиб бўлишларини) ёзганимиз-буюрганимиз йўқ, лекин улар ўзлари Аллоҳнинг розилигини истаб (роҳибликни одат) қилдилар-у, сўнг унга тўғри-тўла риоя қила олмадилар» (Ҳадид сураси, 27-оят). «Худди ўзи тўқиган нарсасини пишиқ-пухта бўлганидан сўнг парча-парча қилиб бузиб, чуватиб ташлаган хотинга ўхшаб қолмангиз» (Наҳл сураси, 92-оят). «То сизлар аниқ нарса (яъни, ўлим соати) келгунича Парвардигорингизга ибодат қилинг!» (Ҳижр сураси. 99-оят) деб айтди. 159-ҳадис. وَأَمَّا الأَحَادِيثُ فَمِنْهَا: حَدِيثُ عَائِشَةَ: «وَكَانَ أَحَبَّ الدِّينِ إِلَيهِ مَا دَاوَمَ عَلَيهِ صَاحِبُهُ». وَقَدْ سَبَقَ فِي البَابِ قَبْلَهُ [برقم 148]. Оишадан ривоят қилинган бу ҳадис шунга далилдир: «Аллоҳ таолога диннинг яхшиси киши унда бардавом бўлганидир». Батафсил: 🔗 ушбу ҳаволада Ушбу китоб Дин ишлари бўйича қўмитанинг 2021 йил 29 октябрдаги 01-07/6636 рақамли хулосаси асосида чоп этилган. 📚 @hadisislomuz
Открыть в Telegram🤖 Хавфсиз бот 🌙 Диний-маърифий маълумотларни ишончли эканини билиш учун хавфсиз ботдан фойдаланинг. ⛓️ @dinuzbbot @hadisislomuz
Открыть в TelegramIzoh: Uşbu hadis nikoh aqdida qöyilgan şartning, yaʼni mahrning ahamiyatini taʼkidlamoqda. 📚 @hadisislomuz
Открыть в TelegramСвязи
Похожие каналы
Islom.uz@islomuzРелигия121 тыс.
Qur'on@quronxРелигия19,4 тыс.
Ravza.uz | Rasmiy kanal@ravza_uzРелигия17,1 тыс.
Иймонли Уммат 🕋@iymonliummatРелигия20,4 тыс.
abdulbositqoriuz@abdulbositqoriuzРелигия16,9 тыс.
Muslim taqvimi@muslim_taqvimiРелигия16,8 тыс.
Muxlis.uz@muxlisuzРелигия16,8 тыс.
Hubbuna@hubbunaРелигия16,3 тыс.
Кого упоминает
Islom.uz@islomuz5 упоминаний, 1 репост