AI-чатbetaКабинет

Посты канала ЭШҚОБИЛ ШУКУР ижоди

сначала новые

#1426Видео
Просмотры219−86%к среднему
Пересылки—
Реакции8
Комментарии—
Динамика просмотровСкрыть динамику

Рост просмотров

Часов после публикации

Показать таблицей
Часов после публикацииПросмотры
0 ч0
7 ч172
26 ч219
  1. Через 6 часов172
  2. Через 24 часа219
  3. Всего сейчас219
#1424Превью ссылки

#Карвон_қўнғироғи Одам инқирозининг тури кўп. Ўзига ато этилган ҳаётни унутиб, виртуал оламда яшаётганлар, ўн йил телефондан бош кўтармай, оқибатда ўзи ҳам телефонга айланиб қолганлар, ўзини кўнгли ва онги билан эмас, пулт билан бошқараётганлар, даҳшатли филмларни кўравериб, ваҳший йиртқичга эврилганлар ва ҳоказо ва ҳоказо. Абсурд драматургларидан бирининг драмасида кутилмаган воқеа тасвирланади. Бир одам фашистлардан қочиб, йигирма йил уйининг томида беркиниб ётади. Уруш тугаб, омон-омон бўлгач, у пастга тушиб ҳаётга қайтади. Лекин тақдирни қарангки, фашизмдан яшириниб, йигирма йил томда ёлғиз яшаган одам ерга тушганда, воҳки, унинг ўзи фашистга айланиб бўлган экан. Одам қўрққан нарсасига қарши турмаса, курашмаса, шу қўрқувни енгиб ўтмаса, бора-бора ўзи ўша нарсага айланади. Мен бу одамнинг тақдири ҳақида ўйлаганимда яна бир фаразга бораман. Агар у йигирма йил томда эмас, ўрмонда қочиб юрганда бундай бўлмасмиди? Табиат унга таъсир кўрсатармиди, уни одам сифатида сақлаб қололармиди? Яна ким билсин? Кўнгил ҳақида гап кетганда, уни Каъбага тенглаштириб, худонинг уйларидан бири сифатида ардоқлаймиз. Албатта тоза, пок бўлса. Лекин кўнгил ҳам тарбияланмаса, парвариш қилинмаса, қаралмаса, инқирозга маҳкум. Шундай улуғ куч ҳам ўлиши мумкин. Ботинидаги бу мўъжизани ўлдириб қўйиб, чириган ходадай юрганлар ҳам кўп. ✍️ Эшқобил ШУКУР. “Мўъжиза инқирози” мақоласидан. @Eshqobil_Shukur_ijodi

Открыть в Telegram
Просмотры1 260−19%к среднему
Пересылки—
Реакции18
Комментарии—
#1423Фото
Просмотры1 110−29%к среднему
Пересылки—
Реакции24
Комментарии—
#1422Фото

#Олис_хотиралар ШАРОФ БОШБЕКОВ ТЕАТРИ         Машҳур драматург Шароф Бошбеков билан бир гурунгимизда у кишидан “Сиз театр билан кинонинг фарқини  қандай таърифлаган бўлардингиз”, деб сўрадим. “Темир хотин”дай трагикомедияни яратган адибнинг бу борадаги фикри менга жуда қизиқ эди. Қолаверса, “Темир хотин” театр саҳнасида кўп қўйилган ва яхшигина кино ҳам қилинган вақтлар…    Шароф ака бироз ўйланиб қолди-да, шундай жавоб берди: - Театр бу – эрталаб ўрнингдан турасан, нонушта қиласан, сўнг қармоқни оласан, чувалчанг ва бошқа хўракларни идишга соласан, ўзингга зарур нарсаларни олиб, велосипедга ўтириб йўлга тушасан. Сўнг дарё бўйига бориб, қармоқни сувга ташлаб, соатлаб оқарсувга термилиб ўтирасан. Кейин соҳилда қумғонга чой қайнатасан, қармоққа тушган бир иккита балиқни, ўша жойда қозонга солиб пиширасан ва маза қилиб тановул қиласан. Кино эса – магазиндан балиқ консервани сотиб оласан ва қопқоғини очиб ейсан. Фарқи шу. ✍️Эшқобил ШУКУР @Eshqobil_Shukur_ijodi

Открыть в Telegram
Просмотры2 730+75%к среднему
Пересылки—
Реакции14
Комментарии—
#1421Фото
Просмотры810−48%к среднему
Пересылки—
Реакции22
Комментарии—
#1420Фото
Просмотры665−57%к среднему
Пересылки—
Реакции17
Комментарии—
#1419Фото
Просмотры1 450−7%к среднему
Пересылки—
Реакции18
Комментарии—
#1418Превью ссылки

#Олис_хотиралар     Шеър паҳлавонининг алами     Кўп йиллар аввал... бир куни устозимиз Абдулла Орифнинг уйига борганимда, у киши кимдандир қаттиқ  хафа бўлиб, ғамгин ўтирган экан. Ҳол-аҳвол сўрашганимиздан кейин бирдан Абдулла ака: – Шу десанг, баъзида кучли бўлишни истаб қоламан, – деб қолди. – Сиз жуда кучли одамсиз-ку, Абдулла ака, – дедим мен. – Йўқ, тушунмадинг, мен жисмонан кучли, худди катта паҳлавонлардай билаги бақувват, мушти темир бўлишни назарда тутаяпман. Мен аканинг гапларидан ажабландим. Шундай улуғ одамга, биргина шеъри билан миллионлаб одамлар қалбини забт эта оладиган буюк шоирга полвон жусса-ю, темир мушт нимага керак бўлиб қолди экан, деб ўйландим. Сўнг кўнглимга келганини айтдим: –  Ээ, ака, энг катта полвонимиз ўзингиз бўлсангиз... Сиз ҳар қандай паҳлавонни биттагина сўзингиз билан қайириб қўясиз.   Унинг кўзларида қаҳр чақнади. – Баъзида одамга билак кучи зарур бўлиб қолади. Чунки шундай одамларга дуч келасанки, уларни фақат уриш керак! Бошқаси бекор. Садқаи гап, садқаи одам!  Уларнинг ҳаққи таёқ,  – деди-да Абдулла ака  янада маъюс бўлиб қолди.  Кўп йиллар ўтиб,  ҳар хил одамларни кўриб, аканинг ўша пайтдаги аламини тушунгандай бўлдим. Қолаверса, кейинги вақтларда тенги таёқ кимсалар тобора кўпайиб бораяпти. Баъзан уларнинг тубан қилмишларини кўриб, “Бунга садқаи таёқ кетсин” деб юборасан.                                           ✍️ Эшқобил ШУКУР    @Eshqobil_Shukur_ijodi

Открыть в Telegram
Просмотры6 200+296%к среднему
Пересылки—
Реакции19
Комментарии—
#1417Фото
Просмотры757−52%к среднему
Пересылки—
Реакции16
Комментарии—
#1416Превью ссылки

#Карвон_қўнғироғи Гўзаллик ва касаллик Руҳ тарбияси гўзалликни ҳис этишдан бошланади. Айни шу сезгидан мосуво одамнинг миясига дунёнинг бор билимини жойлаб қўйсангиз ҳам унинг табиатида норасолик ғолиб келаверади, чунки бу банданинг олами суғросидаги тортишиш қонунида бузилиш содир бўлади. Дунё гўзалликка тўла, шунинг баробарида хунук ва қўрқинчли нарсаларга ҳам тўла. Гап шундаки, одам қайси томонга юз бурса, дунё ҳам шунга айланади. Шундай экан, гўзалликка интилиш керак. Бир ёш шоир менга шеърларини олиб келди, фикр билдиришимни сўради. Ўқиб кўрдим. Аксарият шеърларида хунук ва қўрқинчли нарсалар, ҳатто ириб-чиришларгача тасвирланган экан. Мен унга «Шеърият гулшанда ҳам, кафанда ҳам гўзал бўлмоғи керак» деган олтин қоидани эслатдим. Сўнг ўзим  япон шоири Басёнинг адабиёт орасида маълум ва машҳур бўлган, ўзим ҳам кўп такрорлаб юрадиган бир ўгитини айтиб бердим. Басёнинг шогирдларидан бири шоирга бир  ҳоккусини кўрсатади. Ҳокку дегани япон шеъриятида уч қатордан иборат ниҳоятда нозик шеър жанри, уни хайку ҳам дейишади. Шогирднинг ҳоккусининг маъноси шундай эди: «Капалак қанотини юлиб ташласанг, ўхшаб қолар қалампир қузоғига».  Басё «Бу шеър эмас, қоидага кўра ҳокку ҳаётбахш бўлиши керак, сен яхшиси “қалампир қузоғига қанот берсанг, капалакка ўхшаб қолади” деб ёз» дейди. Мен яна Навоийнинг «Қаро кўзум» номли ғазали трагик, фожиали, видо шеъри бўлишига қарамасдан нечоғли гўзал эканлигини унга уқтирдим. Мен бу ёш шоирнинг гапларимдан хулоса чиқаришидан умидвор эдим. Лекин эртасига катта бир мушоирада у янада қўрқинчли ва хунук нарсалар тасвирланган бадбахт бир шеърини ўқишдан тийилмади.  Гўзалликни гўзалликдай тасвирлаш керак. Ҳолбуки, кейинги пайтларда айрим шеърларда гўзаллик касалликдай тасвирланаяпти. Шеърият олам ва одам мўъжизаларини сўз ила намоён этадиган ҳодисадир. Одам инқирозининг тури кўп. Ўзига ато этилган ҳаётни унутиб, виртуал оламда яшаётганлар, ўн йил телефондан бош кўтармай, оқибатда ўзи ҳам телефонга айланиб қолганлар, ўзини кўнгли ва онги билан эмас, пулт билан бошқараётганлар, даҳшатли филмларни кўравериб, ваҳший йиртқичга эврилганлар ва ҳоказо ва ҳоказо. Абсурд драматургларидан бирининг драмасида кутилмаган  воқеа тасвирланади. Бир одам фашистлардан қочиб, йигирма йил уйининг томида беркиниб ётади. Уруш тугаб, омон-омон бўлгач, у пастга тушиб ҳаётга қайтади. Лекин тақдирни қарангки, фашизмдан яшириниб, йигирма йил томда ёлғиз яшаган одам ерга тушганда, воҳки, унинг ўзи фашистга айланиб бўлган экан. Одам қўрққан нарсасига қарши турмаса, курашмаса, шу қўрқувни енгиб ўтмаса, бора-бора ўзи ўша нарсага айланади. Мен бу одамнинг тақдири ҳақида ўйлаганимда яна бир фаразга бораман. Агар у йигирма йил томда эмас, ўрмонда қочиб юрганда бундай бўлмасмиди? Табиат унга таъсир кўрсатармиди, уни одам сифатида сақлаб қололармиди?  Яна ким билсин? Кўнгил ҳақида гап кетганда, уни Каъбага тенглаштириб, худонинг уйларидан бири сифатида ардоқлаймиз. Албатта тоза, пок бўлса. Лекин кўнгил ҳам тарбияланмаса, парвариш қилинмаса, қаралмаса, инқирозга маҳкум. Шундай улуғ куч  ҳам ўлиши мумкин. Ботинидаги бу мўъжизани ўлдириб қўйиб, чириган ходадай юрганлар ҳам кўп. ✍️ Эшқобил ШУКУР @Eshqobil_Shukur_ijodi

Открыть в Telegram
Просмотры1 550−1%к среднему
Пересылки—
Реакции18
Комментарии—
#1415Фото
Просмотры588−62%к среднему
Пересылки—
Реакции8
Комментарии—
#1414Фото
Просмотры911−42%к среднему
Пересылки—
Реакции20
Комментарии—
#1412Видео
Просмотры2 520+61%к среднему
Пересылки—
Реакции12
Комментарии—
#1411Превью ссылки

​​«АЛПОМИШ» ОҲАНГЛАРИДА Нормурод акага Намозшомда гулдай сўлган тарзим бор, Тўхта, эй йўловчи, сенга арзим бор. Орбонглаган от бошида дардим бор, Кўнглим куйган, куйганлардан қарзим бор, Куйиб-куйиб суйганларга арзим бор. Сендан, мендан даврон ўтди, тўражон, Бир майдонда майдон ўтди, тўражон, Кул кулбадан султон ўтди, тўражон, Гул гулбадан гирён ўтди, тўражон, Намозшомда гулдай сўлган тарзим бор, Тўхта, эй йўловчи, сенга арзим бор. Бўзлай-бўзлай бўғинларим бўшайди, Бу дунёси қиморбозга ўхшайди, Қуш қалбингни эшаклари тишлайди, Намозшомда гулдай сўлган тарзим бор, Тўхта, эй йўловчи, сенга арзим бор. Сув эдим сахтиён саҳро бўлмишам, Ер юза адашган Зуҳро бўлмишам, Оқ ювиб, оқ тараб қаро бўлмишам, Билмай чарх рафторин расво бўлмишам, Намозшомда гулдай сўлган тарзим бор, Тўхта, эй йўловчи, сенга арзим бор. Ўзга дўст тутдимми итларни, ёраб, Кўзларим куймишлар кўнглимга қараб, Даллиман, дунёдан донолиқ сўраб, Ҳар кўчманч шамолдан ошнолиқ сўраб, Намозшомда гулдай сўлган тарзим бор, Тўхта, эй йўловчи, сенга арзим бор. Дунё дунёлиғин этмоғи аён, Битта бошпанада булбул ва илон, Бир кўнгил ичинда раҳмон ва шайтон, Бош манзил қаён-у, сўнг манзил қаён, Намозшомда гулдай сўлган тарзим бор, Тўхта, эй йўловчи, сенга арзим бор. 1998 ✍️ Эшқобил ШУКУР @Eshqobil_Shukur_ijodi

Открыть в Telegram
Просмотры986−37%к среднему
Пересылки—
Реакции15
Комментарии—
#1410Превью ссылки

​​#Карвон_қўнғироғи ТИЛИМИЗ ҚУРУҚЛАШИБ ҚОЛМАЯПТИМИ? Она Тил муҳофазаси деганда фақат уни асраб-авайлаш билан боғлиқ ҳаракатларнигина тушунмаслик керак, муҳими шу тил билан яшаш зарурлигини англаш лозим, худди шу юртнинг суви ва ҳавоси билан яшагандек. Узоққа бориб юрмайлик-да, ўзимизнинг оддийгина ўзаро суҳбатларимизга эътибор қилиб кўрайлик. Гаплашаётганимизда тилимиздаги мақоллар ва ибораларнинг неча фоизидан фойдалана оляпмиз? 16-25 ёш оралиғидаги ёшларимиз халқимизнинг ибораларини қай даражада биладилар ва уларни қай даражада муомалада сақлаяптилар? Ўзаро гурунгларимиздаги тил қуруқлашиб, тобора ранг ва жилваларини йўқотиб бормаяптими? Бу суҳбатлар “ҳа” ва “йўқ”, “келдим” ва “кетдим”, “хўп” ва “бўпти”дан иборат жўн, биқиқ, ҳиссиз темир тилни вужудга келтирмаяптимикин? Одамни гапиришига қараб билиш азалдан бор. Кимнинг ичида зиёлилик бўлсагина тилида ҳам зиёлилик бўлади. Ўзбек халқининг шундай мақоллари ва иборалари борки, уларни катта бойлик десак, қизил гап деб тушунмасинлар. Улар шубҳасиз ақл ва тажрибанинг гулларидир. Бу мақоллар, маталлар ва иборалар, ёшларнинг тилида яшаб қолиши зарур. Она Тил билан бирга яшаш дегани ҳам аслида шу. © Эшқобил ШУКУР @Eshqobil_Shukur_ijodi

Открыть в Telegram
Просмотры1 500−4%к среднему
Пересылки—
Реакции10
Комментарии—
#1408Фото
Просмотры953−39%к среднему
Пересылки—
Реакции15
Комментарии—
#1407Фото
Просмотры9 980+538%к среднему
Пересылки—
Реакции53
Комментарии—