AI-чатbetaКабинет
Рўйхатга олиш – 2026

Кто упоминает Рўйхатга олиш – 2026

Кто упоминал или репостил

Последние упоминания

  1. 01
    Rasmiy xabarlar I Официальные новостиRasmiy xabarlar I Официальные новости@rasmiy_xabarlar_official,

    Бизнесни рўйхатга олишда тадбиркорнинг амалда ишлаётган манзили ҳисобга олинади Президент фармонига мувофиқ, 15 октябрдан 30 ноябргача республика бўйлаб бизнесни рўйхатга олиш тадбири ўтказилмоқда. Масалан, тадбиркор бир туманда рўйхатдан ўтиб, бошқа туманда дўкон ёки устахона очган бўлса, унинг ҳақиқий фаолият манзили қайд этилади. Расмий рўйхатдан ўтмасдан ишлаётган иқтисодий бирликлар ҳам қамраб олинади. Асосий тадбир тугагач, 10 кун давомида маҳалла ва бозорларда юзма-юз сўровдан ўтган иқтисодий бирликларнинг 5 фоизигача қисми танланма асосида қайта текширилади. Рўйхатга олувчиларнинг иши эса геолокация орқали назорат қилинмоқда. Рўйхатдан онлайн ўтиш ҳам мумкин: ➖ юридик шахслар — hisobot.stat.uz орқали; ➖ ўзини ўзи банд қилганлар — census.stat.uz орқали. Дастлабки натижалар 2027 йил 1 июнгача тайёрланади, якуний натижалар эса 1 сентябргача эълон қилинади. Каналга қўшилиш 👈 Veb-sayt | Facebook | Instagram | Медиабанк

    Видеоупоминание
    Просмотры25,4 тыс.
    Пересылки—
    Реакции—
    Комментарии—
  2. 02
    Xushnudbek.uzXushnudbek.uzПодтверждён@xushnudbek,
    Просмотры91,5 тыс.
    Пересылки101
    Реакции—
    Комментарии—
  3. 03
    bakiroobakirooПодтверждён@the_bakiroo,

    Бир ҳудудда рўйхатдан ўтиб, бошқа жойда ишлаётган тадбиркорлар қанча? Расмий рўйхатдан ўтмасдан фаолият юритаётган иқтисодий бирликлар-чи? Мамлакатда 30 ноябргача давом этадиган бизнесни рўйхатга олиш тадбири шу каби саволларга аниқроқ жавоб топишга қаратилган. Бу жараёнда корхоналарнинг қоғоздаги юридик манзили эмас, амалда қаерда ишлаётгани ҳисобга олинади. Йирик бизнесдан тортиб, ҳунармандлар ва ўзини ўзи банд қилганларгача қамраб олинади. Рўйхатдан онлайн ўтиш имконияти ҳам бор. Юридик шахслар hisobot.stat.uz, ўзини ўзи банд қилганлар эса census.stat.uz орқали мустақил рўйхатдан ўтишлари мумкин. Аслида, иқтисодиётда ким, қаерда ва қандай фаолият юритаётганини билмасдан туриб, ҳудудлардаги иқтисодий ҳолатни тўғри баҳолаш қийин. Миллий статистика қўмитаси маълум қилишича, йиғилган маълумотлар бизнес-регистрларни янгилаш ва тадбиркорларнинг статистик ҳисобот юкламасини камайтиришга хизмат қилади.

    Видеоупоминание
    Просмотры14,5 тыс.
    Пересылки29
    Реакции—
    Комментарии—
  4. 04
    Sirdaryo.uzSirdaryo.uzПодтверждён@sirdaryouz,

    Бизнесни рўйхатга олиш тадбири бўйича брифинг Рўйхатга олишда юртимизда фаолият юритаётган йирик, ўрта ва кичик корхоналар, микрофирмалар, нодавлат нотижорат ташкилотлари, хорижий корхоналарнинг филиал ва ваколатхоналари, якка тартибдаги тадбиркорлар, ўзини ўзи банд қилган шахслар, деҳқон ва оилавий хўжаликлар, ҳунармандлар ҳамда тегишли тартибда рўйхатдан ўтмасдан фаолият юритаётган иқтисодий бирликларни қамраб олади. Рўйхатга олиш юзма-юз сўров ва онлайн шаклда ташкил этилган. Юридик шахслар hisobot.stat.uz тизими орқали, ўзини ўзи банд қилганлар эса census.stat.uz портали орқали мустақил рўйхатдан ўтишлари мумкин. Рўйхатга олувчи ходимлар тегишли ўқув ва амалий машғулотларда иштирок этиб, ўз вазифаларини бажариш учун тайёргарликдан ўтган. Асосий тадбир тугагач, 10 кун давомида маҳалла ва бозорларда юзма-юз сўровдан ўтган иқтисодий бирликларнинг 5 фоизигача бўлган қисми танланма асосида қайта текширилади. Бу маълумотларнинг тўлиқлиги ва тўғрилигини баҳолаш имконини беради. Олинган натижалар бизнес-регистрларни янгилаш, ҳудудларда иқтисодий фаолиятни баҳолаш ва тадбиркорлар учун статистик ҳисобот юкламасини камайтиришга хизмат қилади. Дастлабки натижалар 2027 йил 1 июнга қадар тайёрланади. Якуний натижалар эса 1 сентябрга қадар Миллий статистика қўмитасининг расмий веб-сайтида эълон қилинади. Усмон Абдурасулов Миллий статистика қўмитаси Матбуот хизмати раҳбари

    Видеорепост
    Просмотры1,53 тыс.
    Пересылки0
    Реакции—
    Комментарии0
  5. 05
    Просмотры6,36 тыс.
    Пересылки21
    Реакции14
    Комментарии—
  6. 06
    Çortoq tumani hokimligi | rasmiy kanaliÇortoq tumani hokimligi | rasmiy kanali@chortoqhokimligiuz,
    Просмотры718
    Пересылки0
    Реакции2
    Комментарии—
  7. 07
    Çortoq tumani hokimligi | rasmiy kanaliÇortoq tumani hokimligi | rasmiy kanali@chortoqhokimligiuz,

    🇺🇿 Аҳоли ва қишлоқ хўжалигини рўйхатга олишнинг якуний натижалари учун махсус веб-саҳифа ишга туширилди Миллий статистика қўмитаси томонидан 2026 йилда ўтказилган аҳоли ва қишлоқ хўжалигини рўйхатга олишнинг якуний натижаларига бағишланган махсус веб-саҳифа ишга туширилди. Саҳифада аҳоли сони ва таркиби, ёш гуруҳлари, оилавий ҳолат, миллий таркиб ва тиллар, таълим даражаси ҳамда қишлоқ хўжалигига оид асосий натижалар интерактив шаклда тақдим этилган. Фойдаланувчилар веб-саҳифа орқали: — асосий кўрсаткичларни инфографика ва диаграммаларда кўриши; — ҳудудлар, туман ва шаҳарлар маълумотларини интерактив харита орқали таққослаши; — аҳоли ва қишлоқ хўжалигига оид натижалар билан батафсил танишиши; — керакли маълумотларни қидирув ва фильтрлар ёрдамида саралаши; — пресс-релиз, методологик тушунчалар ҳамда статистик жадвалларни юклаб олиши мумкин. 🗒 Жадваллар XLSX ва CSV форматларида тақдим этилган. Керакли ҳудудлар ва кўрсаткичларни танлаб, алоҳида юклаб олиш имконияти ҳам мавжуд. Веб-саҳифа ўзбек (лотин ва кирилл), рус ҳамда инглиз тилларида фойдаланиш учун мослаштирилган. 🔗 Рўйхатга олишнинг якуний натижалари билан танишинг ✈️Telegram | 📷 Instagram | 📱Facebook

    Фотоупоминание
    Просмотры697
    Пересылки1
    Реакции—
    Комментарии—
  8. 08
    Çortoq tumani hokimligi | rasmiy kanaliÇortoq tumani hokimligi | rasmiy kanali@chortoqhokimligiuz,

    🇺🇿 Бизнесни рўйхатга олиш сифати қандай текширилади? Бизнесни рўйхатга олиш жараёнида маълумотларнинг тўлиқлиги, аниқлиги ва ишончлилигини таъминлаш учун бир нечта назорат механизми қўлланилади. 💙 Аввало, тўлдирилаётган саволномалар ахборот тизимида жараён давомида дастлабки мантиқий назоратдан ўтказилади. Бунда ўзаро мос келмайдиган, тўлиқ киритилмаган ёки эҳтимолий хатолар мавжуд маълумотлар автоматик равишда аниқланади. ❕ Саволнома одатдагидан тезроқ тўлдирилса ёки маълумотларда хатоликлар аниқланса, тизим рўйхатга олувчига огоҳлантириш юборади ва маълумотларни қайта текшириш талаб этилади. 📍 Шунингдек, GIS ва геолокация назорати орқали сўров ўтказилган жой ҳамда рўйхатга олувчининг белгиланган ҳудудда фаолият олиб бораётгани назорат қилинади. 🔵 Сифат назорати асосий рўйхатга олиш якунланганидан кейин ҳам давом этади. Юзма-юз сўров орқали рўйхатга олинган иқтисодий бирликларнинг 5 фоизигача бўлган қисми танланма асосида қайта ўрганилиб, маълумотларнинг тўлиқлиги ва ишончлилиги текширилади. ✅ Шу тариқа, бизнесни рўйхатга олишнинг ҳар бир босқичида мантиқий, технологик, геолокацион ва танланма назорат механизмлари орқали маълумотлар сифати таъминланади.

    Текстрепост
    Просмотры583
    Пересылки1
    Реакции—
    Комментарии—
  9. 09
    platforma.uzplatforma.uz@platformauzb,
    Просмотры11 тыс.
    Пересылки38
    Реакции—
    Комментарии—
  10. 10
    O'zbekiston 24 ✅O'zbekiston 24 ✅@uzbekistan24,
    Просмотры72,1 тыс.
    Пересылки16
    Реакции70
    Комментарии—
  11. 11
    Shopirlar 🚗🚔| Tezkor xabarlarShopirlar 🚗🚔| Tezkor xabarlar@shopirlar,
    Просмотры72 тыс.
    Пересылки56
    Реакции82
    Комментарии2
  12. 12
    Просмотры110 тыс.
    Пересылки8
    Реакции—
    Комментарии4
  13. 13
    MILITSIYA UZB | Расмий каналMILITSIYA UZB | Расмий канал@militsiya_uzb,
    Просмотры44,2 тыс.
    Пересылки20
    Реакции45
    Комментарии—
  14. 14
    ТЕЗКОР ЎЗБЕКИСТОН 🇺🇿ТЕЗКОР ЎЗБЕКИСТОН 🇺🇿@tezkorozbekiston,
    Просмотры49,1 тыс.
    Пересылки42
    Реакции75
    Комментарии0
  15. 15
    Rasul KusherbayevRasul KusherbayevПодтверждён@r_kusherbayev,
    Просмотры18,5 тыс.
    Пересылки28
    Реакции78
    Комментарии—
  16. 16
    Shokirjonov newsShokirjonov newsПодтверждён@shokirjonov,
    Просмотры1,53 тыс.
    Пересылки4
    Реакции2
    Комментарии2
  17. 17
    A’zamxo‘jayev / АъзамхўжаевA’zamxo‘jayev / Аъзамхўжаев@muhrim2022,
    Просмотры4,84 тыс.
    Пересылки8
    Реакции19
    Комментарии—
  18. 18
    Çortoq tumani hokimligi | rasmiy kanaliÇortoq tumani hokimligi | rasmiy kanali@chortoqhokimligiuz,

    🇺🇿🇺🇿🇺🇿🇺🇿🇺🇿🇺🇿🇺🇿🇺🇿🇺🇿🇺🇿 📞 1851 га энг кўп берилаётган 5 саволга жавоб 1️⃣❓ Бизнесни рўйхатга олиш нима ва у қандай мақсадда ўтказилади? ✅Бизнесни рўйхатга олиш — мамлакатда фаолият юритаётган иқтисодий бирликлар, уларнинг фаолият турлари, ходимлари ва иқтисодий кўрсаткичлари ҳақида маълумот тўплаш тадбиридир. Натижалар иқтисодиётнинг ҳақиқий ҳолатини баҳолаш, статистик регистрларни янгилаш ва ҳудудларни ривожлантиришга оид қарорлар учун ахборот манбаини яратишга хизмат қилади. 2️⃣❓ Масъулияти чекланган жамиятлар (МЧЖ) саволномани қаерда тўлдиради? ✅МЧЖлар иқтисодий саволномани hisobot.stat.uz — E-Stat ахборот тизими орқали мустақил тўлдиради. Тизимга OneID ёки электрон рақамли имзо орқали кириш мумкин. Корхонанинг манзили ва фаолиятига оид асосий саволнома эса ҳоким ёрдамчиси томонидан юзма-юз сўров орқали тўлдирилади. 3️⃣❓ Саволнома қандай тартибда тўлдирилади? ✅Юридик шахслар hisobot.stat.uz тизимига кириб, бизнесни рўйхатга олиш доирасидаги иқтисодий саволномани тўлдиради. Бунда саволларда кўрсатилган давр учун фаолият, ходимлар, айланма, харажатлар ва бошқа тегишли маълумотлар киритилади. Саволномани тўлдириш тартиби билан видеоқўлланма орқали танишиш мумкин. Қийинчилик туғилса, 1851 рақамига мурожаат қилинг. 4️⃣❓ 2026 йилда янги ташкил этилган корхоналар саволномани қандай тўлдиради? ✅Бу корхона қачон ташкил этилганига боғлиқ. Рўйхатга олиш 2026 йил 1 октябрь ҳолатига ўтказилади. Ушбу санадан кейин ташкил этилган корхоналар учун саволнома тўлдирилмайди. 1 октябрь ҳолатига мавжуд бўлган янги корхоналар рўйхатга олишда қамраб олинади. Улар томонидан саволномага рўйхатга олиш санасигача бўлган иқтисодий кўрсаткичлар киритилади. 5️⃣❓ Якка тартибдаги тадбиркорлар (ЯТТ) қандай иштирок этади? ✅ЯТТлар фаолият юритаётган манзилида статистика органи ҳоким ёрдамчиси томонидан юзма-юз сўров орқали рўйхатга олинади. Жавоблар масъул ходим томонидан планшет ёрдамида электрон саволномага киритилади. Бозор ва савдо комплекслари ҳудудида фаолият юритувчи ЯТТларни эса статистика органлари ходимлари рўйхатга олади. ✈️Telegram | 📷 Instagram | 📱Facebook

    Фотоупоминание
    Просмотры571
    Пересылки0
    Реакции—
    Комментарии—
  19. 19
    Çortoq tumani hokimligi | rasmiy kanaliÇortoq tumani hokimligi | rasmiy kanali@chortoqhokimligiuz,
    Просмотры612
    Пересылки0
    Реакции—
    Комментарии—
  20. 20
    Kanallani Dodasi | Расмий каналKanallani Dodasi | Расмий канал@kduzb,

    ✍️Тадбиркорлар диққатига! Рўйхатга олиш бошланди 🤔 Мамлакатимизда қанча тадбиркор бор? Улар нима билан шуғулланади, қанча одамни иш билан таъминлайди? 📊 Шу каби саволларга аниқ жавоб топиш учун 15 октябрдан 30 ноябргача бизнесни рўйхатга олиш ўтказиляпти. 👥 Унда корхоналар, якка тартибдаги тадбиркорлар, ўзини ўзи банд қилганлар, ҳунармандлар ва оилавий бизнес вакиллари ҳам иштирок этади. 📋 Маълумотлар қандай тўпланади? Тадбиркорлар ҳақидаги маълумотлар рўйхатга олувчилар томонидан жойига бориб, планшет орқали юзма-юз суҳбат асосида тўпланади. Ўзини ўзи банд қилганлар эса маълумотларни интернет орқали мустақил тақдим этади. ✅ Бу орқали қайси ҳудудда қандай бизнес ривожланаётгани, қанча иш ўрни борлиги ва тадбиркорларга қандай ёрдам кераклигини яхшироқ билиш мумкин бўлади.@dodasi👇👇 https://t.me/joinchat/QWzanpJkwkJVRtJz

    Фотоупоминание
    Просмотры107 тыс.
    Пересылки25
    Реакции—
    Комментарии0
  21. 21
    PATRUL UZ | РАСМИЙ КАНАЛPATRUL UZ | РАСМИЙ КАНАЛ@patrul_uz,

    🏬 Дўконингиз борми ёки ўзингиз бирор иш билан шуғулланасизми? Унда бу хабар сиз учун! 😉 📝 Ўзбекистонда 15 октябрдан бизнесни рўйхатга олиш бошланди. 30 ноябргача давом этадиган жараёнда катта корхоналардан тортиб, кичик бизнес эгалари, ҳунармандлар ва ўзини ўзи банд қилганлар ҳақида ҳам маълумот тўпланади. Маълумотлар респондент тоифасига қараб, маълумотлар рўйхатга олувчилар томонидан планшет қурилмалари орқали юзма-юз сўров асосида ёки интернет орқали мустақил равишда тақдим этилади. 🤔 Бундан нима фойда? Қаерда қандай бизнес борлиги, қанча одам ишлаётгани ва тадбиркорларга қандай кўмак кераклиги аниқланади. ✅ Энг асосийси, бу маълумотлар келажакда тадбиркорларга қандай ёрдам кераклигини билиш ва бизнесни ривожлантириш бўйича қарорлар қабул қилишга хизмат қилади. Обуна бўлинг 👉 @PATRUL_UZ

    Фотоупоминание
    Просмотры81,2 тыс.
    Пересылки68
    Реакции—
    Комментарии0
  22. 22
    A’zamxo‘jayev / АъзамхўжаевA’zamxo‘jayev / Аъзамхўжаев@muhrim2022,
    Просмотры7,21 тыс.
    Пересылки33
    Реакции39
    Комментарии—

Кого упоминает канал