Кабинет

Посты канала Boysun tumani bosh imom-xatibi Choriyev Zarif domlani rasmiy kanali

сначала новые

#12761Текст
Просмотры4 580+97%к среднему
Пересылки—
Реакции15
Комментарии—
#12760Видео
Просмотры3 710+60%к среднему
Пересылки—
Реакции37
Комментарии—
#12759Текст
Просмотры3 690+59%к среднему
Пересылки—
Реакции8
Комментарии—
#12758Текст

МАҲСИГА МАСҲ ТОРТИШ #таҳорат ❓60-CАВОЛ: Ассалому алайкум. Маҳсига масҳ тортиш ҳақида маълумот берсангиз? 💬 ЖАВОБ: Ва алайкум ассалом. Маҳси таҳорат олингандан сўнг кийилган бўлса, кейинги таҳоратда унга масҳ қилиш мумкин. Масҳ маҳсининг устки қисмига тортилади. Муғийра разияллоҳу анҳу айтади: «Мен Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам маҳсиларининг устига масҳ тортганларини кўрганман» (Имом Аҳмад ва Термизий ривояти). Пайғамбар алайҳиссалом: «Маҳсига масҳ тортиш муддати мусофир учун уч кеча-кундуз, муқимга эса бир кеча-кундуздир», деганлар (Имом Аҳмад ва Имом Муслим ривоятлари). Маҳсига қилинган масҳни тўрт нарса бекор қилади: 1. Муддатнинг тугаши. 2. Жунуб бўлиш. 3. Маҳсининг ечилиб кетиши, яъни товоннинг чиқиб кетиши. 4. Оёқнинг кичик уч бармоғи кўринадиган тешик. Бундай ҳолатларда маҳсини ечиб, оёқни ювиш лозим бўлади. Валлоҳу аълам. Ўзбекистон мусулмонлари идораси фатво ҳайъати. @diniysavollar Савол йўллаш 🌐 http://savollar.muslim.uz 📲 @SavollarMuslimUzBot ▫️ Каналга уланиш

Открыть в Telegram
Просмотры3 460+49%к среднему
Пересылки—
Реакции1
Комментарии—
#12757Текст

МАКРУҲ #фиқҳий_истилоҳ ❓59-CАВОЛ: Ассалому алайкум. “Макруҳ” нима дегани? 💬 ЖАВОБ: Ва алайкум ассалом. Макруҳ ёмон кўрилган маъносидадир. Фиқҳий истилоҳда макруҳ – шундай омилки, уни қилмаган мақталади, қилган койилмайди. Ибодатлар, уларда макруҳ саналган амал қилинса, бузилмайди, лекин нуқсонли ва савоби кам бўлади. Макруҳ амал икки: макруҳи таҳримий ва макруҳи танзиҳийга бўлинади. Макруҳи таҳримий (المكروه تحريمًا) – (ҳаромга яқин макруҳ). Шариат гумонли, эҳтимолли, зонний далил (яъни, бир неча эҳтимолли оятлар ёки оҳод ҳадислар) билан қатъий тарзда қайтарган амал. Ҳайит куни рўза тутиш, кўзмунчоқни тумор сифатида тақиш кабилар бунга мисол бўлади. Уни қилмаслик билан савобга, қилиш билан эса гуноҳга эга бўлинади. Уни ҳалол санаган одам кофир бўлмайди, лекин шафоатдан маҳрум бўлиб қолиши таъкидланган. “Макруҳ” атамасини Имом Муҳаммад ибн Ҳасан Шайбоний раҳимаҳуллоҳ гоҳида “ҳаром”нинг ўрнида ҳам ишлатганлар. Макруҳи танзиҳий (المكروه تنزيهًا) – (ҳалолга яқин макруҳ). Шариат қатъий тарзда қайтармаган амал, лекин уни тарк қилиш устунлиги таъкидланган. Мушук теккан сувни ишлатиш макруҳи танзиҳийга мисол бўлади. Валлоҳу аълам. Ўзбекистон мусулмонлари идораси фатво ҳайъати. @diniysavollar Савол йўллаш 🌐 http://savollar.muslim.uz 📲 @SavollarMuslimUzBot ▫️ Каналга уланиш

Открыть в Telegram
Просмотры3 030+30%к среднему
Пересылки—
Реакции—
Комментарии—
#12756Текст

ҚУРЪОНДА НИМА УЧУН “БИЗ” ДЕЙИЛГАН? #тафсир ❓58-CАВОЛ: Ассалому алайкум аҳли илимлар. Мени саволим қуйидагича: Нима учун Аллоҳ таоло Қуръони каримдаги баъзи сураларида “Биз” деб мурожаат қилади? Шуни тушунтириб берсангиз илтимос. 💬 ЖАВОБ: Ва алайкум ассалом. Қуръони карим араб тилида нозил бўлган. Унда Аллоҳ таоло “Мен”, деб айтган ўринлар ҳам, “Биз” деб айтган ўринлар ҳам мавжуд. Масалан: إِنَّنِي أَنَا اللَّهُ لَا إِلَهَ إِلَّا أَنَا فَاعْبُدْنِي وَأَقِمِ الصَّلَاةَ لِذِكْرِي “Дарҳақиқат, Мен – Аллоҳдирман! Мендан ўзга илоҳ йўқ! Бас, Менгагина ибодат қил ва Мени эслаганингда намозни адо эт!” (Тоҳа сураси, 14-оят). إِنَّا نَحْنُ نُحْيِي وَنُمِيتُ وَإِلَيْنَا الْمَصِيرُ “Албатта, Биз (барча жонзотни) тирилтирурмиз ва ўлдирурмиз. Қайтиш эса Бизнинг ҳузуримизгадир” (Қоф сураси, 43-оят). Араб тилидан яхши хабардор киши биладики, агар бирор шахс ўзининг шаъни ва мартабаси улуғлигини ифодаламоқчи бўлса олмошни бирлик шаклида эмас, кўплик шаклида келтиради. Яъни, “мен” эмас, “биз”, деб гапиради. Аллоҳ таоло энг олий, энг юксак сифатлар эгаси бўлган Буюк Зотдир. Аллоҳ истаса, “Мен”, дейди, “истаса, “Биз”, дейди. Бироқ, Аллоҳнинг “Биз” дейиши У Зотнинг ваҳдониятига зид эмас. Яъни, шериги борлигини билдирмайди. Зеро, Аллоҳ таоло Ўз зотида, исмларида, сифатларида Яккаю Ягона Илоҳдир. Валлоҳу аълам. Ўзбекистон мусулмонлари идораси фатво ҳайъати. @diniysavollar Савол йўллаш 🌐 http://savollar.muslim.uz 📲 @SavollarMuslimUzBot ▫️ Каналга уланиш

Открыть в Telegram
Просмотры2 690+16%к среднему
Пересылки—
Реакции3
Комментарии—
#12755Текст

ХОТИННИНГ МЕРОСИ #мерос ❓57-CАВОЛ: Ассалому алайкум. Хотиннинг меросдаги улуши қандай бўлади? 💬 ЖАВОБ: Ва алайкум ассалом. Динимизда хотиннинг марҳум эрдан қолган молда ҳаққи бор. Унинг мерос олиши икки хил бўлади. 1. Эрнинг хоҳ шу хотиндан, хоҳ бошқа хотиндан фарзандлари бўлмаса, хотин молнинг тўртдан бирини (1/4) олади. Бу қуйидаги оятга биноандир: "وَلَهُنَّ الرُّبُعُ مِمَّا تَرَكْتُمْ إِنْ لَمْ يَكُنْ لَكُمْ وَلَدٌ" “У (хотин)ларга сизлар қолдирган (мерос)дан – агар фарзандларингиз бўлмаса – тўртдан бир (ҳисса) тегур..” 2. Эрнинг фарзанди бўлса, хотин молнинг саккиздан бирини (1/8) олади. Бунинг далили қуйидаги оят: "فَإِنْ كَانَ لَكُمْ وَلَدٌ فَلَهُنَّ الثُّمُنُ مِمَّا تَرَكْتُمْ" “Агар фарзандингиз бўлса, уларга сиз қолдирган (мерос)нинг саккиздан бири тегур” (Нисо сураси, 12-оят). Агар хотинлар бирдан ортиқ бўлса ҳам юқоридаги улушларни бўлиб олишади. Эр вафот қилганда унинг никоҳида бўлмаган (собиқ) хотини мерос олмайди. Эслатиб ўтиш жоизки, мерос бўлиш маййит дафн этилганидан кейин, маййитнинг қарзлари адо қилиниб, васиятлари адо этилгач бўлади. Хотин мерос олгандан кейин қолган мол-мулк фарзандларга шариатимизда белгиланган тартибда бўлинади. Валлоҳу аълам. Ўзбекистон мусулмонлари идораси фатво ҳайъати. @diniysavollar Савол йўллаш 🌐 http://savollar.muslim.uz 📲 @SavollarMuslimUzBot ▫️ Каналга уланиш

Открыть в Telegram
Просмотры2 340+1%к среднему
Пересылки—
Реакции2
Комментарии—
#12754Текст

ЖАМОАТГА КЕЧИККАН КИШИ ҲАҚИДА #намоз ❓56-CАВОЛ: Ассалому алайкум. Баъзида жамоатга кеч қолиб, масжидга кириб қоламан, имом намозни бошлаган бўлади. Шундай пайтдаги жамоатга қўшилиб олиш қонун-қоидаларини тушунтирсангиз? 💬 ЖАВОБ: Ва алайкум ассалом. Намозга кеч келиб, имомга иқтидо қилган киши, имомни намознинг қаерида топса ҳам унга иқтидо қилади. Агар имом товуш чиқариб (жаҳрий) қироат қилаётган бўлса, “Такбири таҳрима”ни айтиб (яъни, “Аллоҳу акбар” деб), санони (“Субҳанакаллоҳумма...”) ўқимасдан унга эргашади. Бироқ, бундай ҳолатда, етолмаган ракатини ўқиш учун турганида “сано”, “аъузу...” ва “Бисмиллоҳ...”ни айтиб қироатни бошлайди. Агар имом овозини чиқармай (махфий) қироат қилаётган бўлса, кеч қолиб имомга эргашган одам санони ўқийди. Жамоатга кеч қолиб келиб, имомни рукуъ ёки сажда ҳолатида топган киши қарайди: агар санони ўқиб ҳам, имом билан бирга рукуни ёки саждани адо эта олишига кўзи етса, санони тик турган ҳолида ўқийди ва имомга эргашади. Бунга кўзи етмаса, санони ўқимай, имомга иқтидо қилади. Имом билан бирга руку қилса, ўша ракатга етган ҳисобланади. Агар имом билан бирга руку қила олмаса, ўша ракатдан кеч қолган ҳисобланади. Имом салом бериб намозини тугатганидан кейин масбуқ ўрнидан туради ва қолган ракатларни адо қилади. Шунга кўра, тўрт ракатли намознинг тўртинчи ракаатига етишган киши имом билан бир ракаат ўқийди, имом салом берганидан кейин туриб, Фотиҳа ва зам сура ўқийди. Рукуъ ва сажда қилганидан кейин ташаҳҳудга ўтиради. Чунки бу унинг учун иккинчи ракаат ҳисобланади. Ташаҳҳуддан турганида учинчи ракатга турган бўлади. Яна Фотиҳа ва зам сура ўқийди, рукуъ-сажда қилади ва охирги ракатга туради. Шу охирги ракаатда фақат Фотиҳани ўқийди, руку-сажда қилиб, ташаҳҳудга ўтиради ва салом бериб намозни тамомлайди. (Фатавои Ҳиндия, Шарҳи виқоя). Валлоҳу аълам. Ўзбекистон мусулмонлари идораси фатво ҳайъати. @diniysavollar Савол йўллаш 🌐 http://savollar.muslim.uz 📲 @SavollarMuslimUzBot ▫️ Каналга уланиш

Открыть в Telegram
Просмотры2 560+10%к среднему
Пересылки—
Реакции4
Комментарии—
#12742Видео
Просмотры4 410+90%к среднему
Пересылки—
Реакции32
Комментарии—