Кабинет
Boysun tumani bosh imom-xatibi Choriyev Zarif domlani rasmiy kanali

Boysun tumani bosh imom-xatibi Choriyev Zarif domlani rasmiy kanali

Boysun Jome Masjidi Imomi Choriyev Zarif domla

Юзернейм
@boysunmasjid
Категория
Религия
Страна
УзбекистанУзбекистан
Подписчики7 895
Просмотров на пост, 7 дн.2 324за 7 дней
ERR29,43 %за 7 дней

Средние просмотры поста по дням

По дню публикации

Показать таблицей
ДатаПросмотров на пост
25 нояб. 2026 г.4 410
26 нояб. 2026 г.2 208

Самые просматриваемые за месяц

  1. 01
    Просмотры4,58 тыс.
    Пересылки—
    Реакции15
    Комментарии—
  2. 02
    Просмотры4,41 тыс.
    Пересылки—
    Реакции32
    Комментарии—
  3. 03
    Просмотры3,71 тыс.
    Пересылки—
    Реакции37
    Комментарии—
  4. 04
    Просмотры3,69 тыс.
    Пересылки—
    Реакции8
    Комментарии—

Новые посты

#12777Текст

УЛАР БЕРГАН ФАТВОЛАРГА АМАЛ ҚИЛИШ ЖОИЗМИ? #фатво ❓65-CАВОЛ: Ассалому алайкум. Саволим куйидагича, чет элдан туриб Содиқ Самарқандий, Абдуллоҳ Зуфар, Абдуллоҳ Новқатий, Маҳмуд Абдулмўмин исмли шахслар турли диний саволларга жавоблар ва фатволар беришмоқда. Биз улар билан кўриша олмасак, яшаш жойини билмасак, улардан тўғри йўл сўраш, берган фатволарига амал қилиб, эргашиш мумкинми? Жавобингиз учун аввалдан раҳмат. 💬 ЖАВОБ: Ва алайкум ассалом. Ҳозирда ижтимоий тармоқда сиз номларини айтиб ўтганингиз каби шахслар диний мазмундаги дарслар, саволларга жавоблар бериш орқали жамиятимизда турли ақидавий ва фиқҳий ихтилофлар келиб чиқишига сабаб бўлишмоқда. Уларнинг асли ким, илмий салоҳияти, мазҳаби ва ақидаси қандай экани кўпчилик ёшларимизга маълум эмас! Мисол учун шулардан Абдуллоҳ Зуфар номи билан танилган йигитни олайлик. У Миср Араб Республикасида бироз таълим олган. Кейин Миср ҳукумати томонидан таъқибга учраб, Швецарияга бориб, ўша ерда ўзбек тилида билимсизлик билан турли ихтилофларни қўзғашни бошлаган. Аслида унинг аудио ёзилган гап-сўзлари илмсиз эканини яққол исботламоқда. Оят ва ҳадисларни зоҳирий - юзаки маъносини олиб, мазҳабсизликка тарғиб қилиб, мужассима (Аллоҳ таолога жисм сифатини берувчи тоифа) ва хаворижларни ақидасига тарғиб қилаётгани кўпчилик илм аҳлларига сир эмас. Минг афсуски, сиз айтиб ўтганингиздек, бугунги кунда кўплаб ёшлар ўзларининг диний эҳтиёжларидан келиб чиқиб, унинг гап-сўзларини фарқлай олишмаётир. Бу каби ҳолатлар фақат бизнинг замонда бўлаётгани йўқ. Аввалги даврларда ҳам гап-сўзга уста, аслида эса, илмсиз ва жоҳил кишилар одамларга “фатво” айтиб, ўзларини машҳур қилишга уринганлар бўлган. Уламоларимиз азалдан “Шаръий саволларга жавобни эл-юрт олдида илми ва тақвоси ила танилган олимлардан олиш керак” эканини таъкидлаб келганлар. Машҳур тобеинлардан бири Муҳаммад Ибн Сийрин раҳимаҳуллоҳ “Шаръий илм бу – дин демакдир! Уни кимдан олаётганингизга эътибор беринг!”, - деганлар. Имом Молик раҳимаҳуллоҳ эса: "Ушбу илм - диндир. Динингизни кимдан олаётганингизга қаранг! Мен етмишга яқин уламо суратидаги кимсаларнинг Масжиди набавий устунлари олдида: "Расулуллоҳ ундай дедилар, бундай дедилар" деганини эшитганман. Лекин, уларнинг ҳеч биридан илмдан бирор нарса олганим йўқ!", - деганлар. Демак, диний илмларни олишда, фатво олишда шахсиятлар муҳимдир. Интернет орқали, ижтимоий тармоқлар орқали диндан, шариатдан гапираётган, лекин аслида кимлиги номаълум, келиб чиқиши ҳам номаълум кимсалардан дин олинмайди, уларга қулоқ солинмайди. Чунки, фатво бу диндир! Шариатимизга кўра эса уни ким етказаётгани муҳимдир. “Ҳадис айтди, оят келтирди, демак унга эргашиш керак”, дейилмайди. Балки, фатво беришга лойиқми ёки йўқми, ишончли уламолардан таълим олганми, динда холисми ёки ғаразли мақсади борми? Шуларга қаралади. Валлоҳу аълам. Ўзбекистон мусулмонлари идораси фатво ҳайъати. @diniysavollar Савол йўллаш 🌐 http://savollar.muslim.uz 📲 @SavollarMuslimUzBot ▫️ Каналга уланиш

Открыть в Telegram
Просмотры804−65%к среднему
Пересылки—
Реакции—
Комментарии—
#12776Текст

ПИЁДА ҲАЖ ҚИЛГАН АФЗАЛМИ ЁКИ УЛОВДАМИ? #ҳаж ❓64-CАВОЛ: Ассалому алайкум. Мен пиёда ҳаж қилмоқчиман, шу масалага динимизда нима дейилади? 💬 ЖАВОБ: Ва алайкум ассалом. Пиёда ҳаж қилиш тўғрисида мазҳаббошимиз Имом Абу Ҳанифа раҳимаҳуллоҳ макруҳ, деганлар. Чунки пиёда ҳаж қилишда сафар машаққати одамнинг хулқига салбий таъсир кўрсатиб, киши феълини тажанг қилиб қўяди. “Мажмаъул анҳур” китобида: “Уловда ҳаж қилиш пиёда ҳаж қилишдан афзалдир ва фатво ҳам шунгадир”, дейилади. Ҳозирги кунда ватандошларимизнинг хавфсизлиги ва қулайлигини ҳисобга олиб, фақат уюшган ҳолда ва ҳаво йули орқали ҳаж сафари қилинади. Ҳар бир ҳожининг хавфсизлиги, соғлиги ва ибодатларни тўлиқ бажариши махсус ишчи гуруҳ диққат-эътиборида бўлади. Демак якка тартибда пиёда ва автомобилларда ҳаж сафари қилиш мақсадга мувофиқ эмас. Чунки пиёда сафар қилинганда бир нечта хорижий давлатлар чегаралари кесиб ўтилади ва йўлнинг хавфсизлигига ҳеч ким кафолат бера олмайди. Ҳукуматимиз томонидан барча қулайликлар яратилиб турганда бир пайтда, жонимизни хавфга қўйиб, пиёда ҳаж қиламан, дейиш маъқул эмас. Валлоҳу аълам. Ўзбекистон мусулмонлари идораси фатво ҳайъати. @diniysavollar Савол йўллаш 🌐 http://savollar.muslim.uz 📲 @SavollarMuslimUzBot ▫️ Каналга уланиш

Открыть в Telegram
Просмотры645−72%к среднему
Пересылки—
Реакции1
Комментарии—
#12775Текст

СОЛАТУН-НОРИЯ ҲАҚИДА #дуо ❓63-CАВОЛ: Ассалому алайкум. "Солатун-нория" ҳақида маълумот берсангиз. Ҳақиқатда ҳам ишларнинг юришишида унинг ижобий таъсири борми? 💬 ЖАВОБ: Ваалайкум ассалом. Араб тилида "нор" - "олов", "аланга" деган маъноларни англатади. Шундан "солатун-нория" - "оловга оид салавот", деган маънони ифодалайди. Ушбу саловотни бундай номланишининг сабабини баъзи илм аҳллари: "Солатун-нория кўп ўқилиши фитна оловларини ўчириши" билан изоҳлайдилар. Умумий маънода Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васалламга кўп саловот айтиш дуоларнинг ижобат бўлиши, мушкулларнинг кушойиш этилишига сабаб экани борасида кўплаб саҳиҳ ривоятлар бор. Жумладан: عَنْ عُمَرَ بْنِ الْخَطَّابِ رضي الله عنه قَالَ : " إِنَّ الدُّعَاءَ مَوْقُوفٌ بَيْنَ السَّمَاءِ وَالأَرْضِ ، لا يَصْعَدُ مِنْهُ شَيْءٌ حَتَّى تُصَلِّيَ عَلَى نَبِيِّكَ صَلَّى اللَّهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ" (رواه الترمذي ، قال ابن كثير : إسناده جيد) Умар ибн Хаттоб разияллоҳу анҳу: “Набиййинг (саллаллоҳу алайҳи васаллам)га салавот айтмас экансан қилган дуойинг ер ва осмонда тўхтаб туради, ундан бирор нарса кўтарилмайди”, деганлар (Имом Термизий ривоят қилган. Ибн Касир: “Бу ривоятнинг исноди яхши”, деган). Машҳур муҳаддис олим Зайниддин Ироқий: “Ушбу ривоят гарчи Умар разияллоҳу анҳудан ривоят қилинган бўлсада одатда бу каби хабарлар кишининг фикридан келиб чиқиб айтилмаслиги жиҳатидан марфуъ – Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам айтганлари ҳукмидадир”, деган. Ҳиббон ибн Мунқиз разияллоҳу анҳудан ривоят қилинган ҳидисда шундай дейилади: “Бир киши “Эй Аллоҳнинг Расули, дуойимни учдан бирини сизга саловот айтиш учун ажратайинми?”, деди. У зот: “Агар хоҳласанг, майли”, дедилар. - “Учдан иккисини ажратсамчи?”, деди. - “Майли”, дедилар. - “Ҳаммасини ажратсамчи?”, деди. - “Унда дунё ва охиратингдаги ғам-ташвишингга Аллоҳ кифоя қилади”, дедилар. (Имом Табароний “ал-Муъжам ал-кабир” да ривоят қилган). "Солатун-нория" ҳам Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васалламга айтиладиган салавотлардан биридир. Лекин у бирор-бир саҳиҳ ёки заиф ҳадисда Пайғамбар алайҳиссалом ёки саҳобалардан ривоят қилинган эмас. У машҳур тариқат пешвоси Шайх Аҳмад Рифоий қуддиса сирруҳудан нақл қилинган бўлиб, у зотнинг тавсиялари асосида баъзи ихлосмандлар томонидан ҳозирга қадар ўқиб келинади. Айниқса, уни 4444 марта ўқилиши натижасида Аллоҳ таолонинг инояти ила ҳожатларнинг бароридан келиши, дуолар ижобат бўлиши тажрибадан ўтганлиги кўпчилик томонидан эътироф этилган. "Солатун-нория" матни қуйидагичадир: اَللّٰهُمَّ صَلِّ صَلَاةً كَامِلَةً وَسَلِّمْ سَلَامًا تَامًّا عَلٰى سَيِّدِنَا مُحَمَّدٍ الَّذِى تَنْحَلُّ بِهِ الْعُقَدُ، وَتَنْفَرِجُ بِهِ الْكُرَبُ، وَتُقْضٰى بِهِ الْحَوَآئِجُ، وَتُنَالُ بِهِ الرَّغَائِبُ، وَحُسْنُ الْخَوَاتِمِ، وَيُسْتَسْقَى الْغَمَامُ بِوَجْهِهِ الْكَرِيْمِ، وَعَلٰى اٰلِهِ وَ صَحْبِهِ فِي كُلِّ لَمْحَةٍ وَنَفَسٍ بِعَدَدِ كُلِّ مَعْلُوْمٍ لَّكَ Транскрипцияси: "Аллоҳумма солли солатан каамилатан, ва саллим саламан таамман аъла саййидина Муҳаммадинил-лазий танҳаллу биҳил уқод, ва танфарижу биҳил куроб, ва туқзо биҳил ҳавааиж, ва тунаалу биҳир-роғооибу ва ҳуснул-ховатим. Ва юстасқол ғомаму би-важҳиҳил-карим ва ала аалиҳи ва соҳбиҳи фи кулли ламҳатин ва нафасин би-аъдади кулли маълуммил-лак". Валлоҳу аълам. Ўзбекистон мусулмонлари идораси фатво ҳайъати. @diniysavollar Савол йўллаш 🌐 http://savollar.muslim.uz 📲 @SavollarMuslimUzBot ▫️ Каналга уланиш

Открыть в Telegram
Просмотры635−73%к среднему
Пересылки—
Реакции1
Комментарии—
#12774Текст

"БУ ДОРИ МЕНИ ТУЗАТАДИ" ДЕЙИШ ШИРКМИ? #ақида ❓62-CАВОЛ: Ассалому алайкум. Мен дорихонада ишлайман. Дори олиш учун келадиган кўпчилик мижозлар “Мана бу дори яхши тузатадими” “яхши тузатадиган доридан беринг” деган гапларни ишлатишади. Манимча бу ширк бўлмоқда (Аллоҳ асрасин). Шу каби ҳолатларда қандай йўл тутайлик? 💬 ЖАВОБ: Ваалайкум ассалом. "Бу дори мени тузатади" дейиш ширк ҳисобланмайди. Балки бунда ўша дори касалликни тузатишда восита бўлиши назарда тутилади. Аслида, касалликларни ёлғиз Аллоҳ таоло тузатишини ҳамма билади. Бу каби ҳолат Қуръони каримда ҳам келган. Масалан, Аллоҳ таолонинг Ўзи ўлим фариштасига ўлдириш феълини нисбат бериб: قُلْ يَتَوَفَّاكُمْ مَلَكُ الْمَوْتِ الَّذِي وُكِّلَ بِكُمْ ثُمَّ إِلَى رَبِّكُمْ تُرْجَعُونَ "Айтинг: «Сизларга вакил қилинган ўлим фариштаси жонларингизни олур, сўнгра Раббингиз ҳузурига қайтарилурсиз", деган (Сажда сураси, 11-оят). Ваҳоланки, аслида ўлдириш ҳам, тирилтириш ҳам ёлғиз Аллоҳ таолонинг феъли ҳисобланади. Ўлим фариштаси эса ҳудди дардни тузалишида дори восита бўлгани каби бир воситачи холос. Валлоҳу аълам. Ўзбекистон мусулмонлари идораси фатво ҳайъати. @diniysavollar Савол йўллаш 🌐 http://savollar.muslim.uz 📲 @SavollarMuslimUzBot ▫️ Каналга уланиш

Открыть в Telegram
Просмотры488−79%к среднему
Пересылки—
Реакции2
Комментарии—
#12773Текст

ИМОМГА ИҚТИДО ҚИЛГАННИНГ ҚИРОАТИ #намоз ❓61-CАВОЛ: Ассалому алайкум. Жума намозида имом қироат қилаётганда баъзи кишилар хам бирга овоз чиқариб қироат қилиши қулоққа чалиниб туради. Шу амал дурустми? 💬 ЖАВОБ: Ваалайкум ассалом. Имом қироат қилаётган пайтда унга иқтидо қилган киши ҳам ичида қироат қилиши макруҳ амал саналади. Чунки Аллоҳ таоло Қуръони каримнинг Аъроф сурасида: وَإِذَا قُرِئَ الْقُرْآنُ فَاسْتَمِعُوا لَهُ وَأَنْصِتُوا لَعَلَّكُمْ تُرْحَمُونَ "Қуръон ўқилганда унга қулоқ тутинг ва жим бўлинг. Шунда раҳм қилинурсиз", деган (204-оят). Абу Ҳурайра разияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: “Ушбу оят намозда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам ортларида туриб овоз чиқариш ҳақида нозил бўлган” (Ибн Жарир, Ибн Абу Ҳотим, Ибн Мардавайҳ ва Ибн Асокир ривояти). Кўплаб ҳадиси шарифларда имомнинг қироати иқтидо қилган шахс учун ҳам кифоя қилиши очиқ айтиб ўтилган. Масалан Жобир разияллоҳу анҳудан ривоят қилинган ҳадисда Набий алайҳиссалом: "Имомнинг қироати унга иқтидо қилганнинг қироатидир", деганлар (Имом Аҳмад ривояти). Машҳур муҳаддис олим Бадриддин Айний: “Саксонга яқин саҳобалар имом ортидан қироат қилишдан қайтаришган”, деган (“ал-Биноя фи шарҳил- Ҳидоя”). Имом Шаъбий айтадилар: “Мен Бадр ғазотида қатнашган саҳобаларнинг етмиштаси билан учрашдим. Уларнинг ҳаммаси имомга иқтидо қилувчини қироатдан қайтаришар эди”. Ушбу ва ундан бошқа ривоятларга кўра барча мазҳаб фуқаҳолари имом жаҳрий (овоз чиқариб) қироат қилганда унга иқтидо қилган киши қироат қилиши жоиз эмас, деганлар. Валлоҳу аълам. Ўзбекистон мусулмонлари идораси фатво ҳайъати. @diniysavollar Савол йўллаш 🌐 http://savollar.muslim.uz 📲 @SavollarMuslimUzBot ▫️ Каналга уланиш

Открыть в Telegram
Просмотры525−77%к среднему
Пересылки—
Реакции1
Комментарии—

Все посты

Связи